Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
🇺🇿DAVLAT XIZMATCHISI avatar
🇺🇿DAVLAT XIZMATCHISI
🇺🇿DAVLAT XIZMATCHISI avatar
🇺🇿DAVLAT XIZMATCHISI
⚽️ Президент эътибори + Янгиланган раҳбарият = Футболдаги улкан зафарлар!

(Видео архив)

Коррупциясиз — тизим доим мева беради

📌 2019 йилда Ўзбекистон футбол федерацияси раҳбарияти янгиланганидан сўнг, футболимизда янги саҳифа очилди.

🛡 Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари федерация раҳбари сифатида тайинлангани футболда интизом, тизим ва стратегияни кучайтирди.

🏆 Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси 9 киши бўлиб, Саудия Арабистонини мағлуб этиб, Осиё чемпиони бўлди!
Камчиликда қолган ҳолда ҳам Ислом Исмоилов шогирдлари ҳақиқий матонат ва жасорат намоён қилишди!

✅ Бундай натижалар —
• Президентимизнинг футболга қаратаётган алоҳида эътибори,
• Соҳадаги тижорат эмас, ватанпарварлик руҳи,
• Яхши тайёргарлик ва ислоҳотларнинг самарасидир!

‍♂️ Энди навбат катталар терма жамоасида!
Биз ишонамиз: бу фақатгина бошланиши!

@davlatxizmatchisi_uz — Давлат янгиликларининг ишончли манбаи!
❗️Андижон шаҳри ҳокими ишдан олингани айтилмоқда

Андижон шаҳри ҳокими Ғофуржон Абдураҳмонов лавозимидан озод этилгани айтилмоқда. Бу ҳақда бир-биридан мустақил “Daryo” манбалари хабар бермоқда.

Манбаларга кўра, ҳоким Ғофуржон Абдураҳмонов 19 апрель куни вилоят ҳокимлигига чақирилиб, ариза ёзиш сўралган. Бу қарор шаҳар бандлик бўлими бошлиғининг иш вақтида психотроп модда истеъмол қилгани билан боғлиқ бўлиши мумкин. Аммо вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати ҳозирча бу ҳақда расмий тасдиқламади.

@davlatxizmatchisi_uz
20.04.202508:58
🇺🇿 Prezident Andijonda: Yoshlarga va bolalarga e’tibor markazida!
📍 Andijon. Bobur shahri.

Prezidentimiz yoshlar bilan ochiq va samimiy muloqotda bo‘ldi. Ularning orzulari, tashabbuslari, g‘oyalari tinglandi. Davlat rahbari yoshlarning har bir fikriga katta e’tibor qaratib, ularni qo‘llab-quvvatlashga tayyor ekanini ta’kidladi.

"Yoshlar — ertangi O‘zbekistonning bunyodkorlari!" — degan g‘oya yana bir bor isbotini topdi.

📍 Andijon. “Imkoniyatlar olami” markazi.

Nogironligi bo‘lgan bolalar uchun yaratilgan zamonaviy sharoitlar bilan tanishgan Prezidentimiz, ularning ko‘zidagi quvonch va ishonchni ko‘rib, samimiy suhbatlar qildi.

Prezidentni televizorda ko‘rib kichkina qizimga:
— “Bu kim?” desam,
— “O‘zbekiston!” — deb javob beradi.
Bu oddiy so‘z emas.
Bu — bolalarning qalbida prezidentimizga bo‘lgan mehr, Vatanga bo‘lgan ishonch ifodasidir.


Davlat rahbarining yosh avlodga bo‘lgan mehr va g‘amxo‘rligi — zamonamizning eng yorqin namunasidir.

@davlatxizmatchisi_uz
19.04.202515:32
🧭 Ҳокимлар фаолияти ва ҳудудлардаги ислоҳотлардан хабардор бўлинг!

🔹 Сурхондарё:
Улуғбек Қосимов: “Ҳафтанинг ҳар куни соҳалар кесимида тадбиркорлар билан мулоқот тизими йўлга қўйилди.”

🔹 Жиззах:
Улуғбек Мустафоев — Қозон ФУ билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

🔹 Хоразм:
Жўрабек Раҳимов
— Янгибозорда сайёр қабул ўтказди.

🔹 Фарғона:
Хайрулло Бозоров
— Хитойдаги “Huaxi Technology” билан танишди.

🔹 Сирдарё:
Эркинжон Тирдимов
— таълим соҳасида устувор вазифаларни белгилади.

🔹 Қашқадарё:
Муротжон Азимов
— Шаҳрисабзда қурилиш ишлари билан танишди.

🔹 Наманган:
Шавкатжон Абдураззоқов
— Норин туманидаги 1-сонли маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканини фойдаланишга топширди.

🧭 Ҳар бир ҳудудда — фаолият, тараққиёт ва халқ билан мулоқот!

📲 @davlatxizmatchisi_uz — фаолиятингизга ҳамнафас канал!
19.04.202508:35
🧭 Танқид қилиш осон, масъулиятни кўтариш эса — сидқидилдан хизмат қилаётганлар иши

Сўнгги вақтларда айрим блогерлар ва Telegram каналлар давлат хизматига оид ҳар қандай ҳаракатни 🎯 бошқача талқинда кўрсатиш, ёмонлаш ва хайп қилиш орқали ўзларига обуначи тўплашни мақсад қилмоқда.

Аммо ҳақиқат шундаки, бугун ҳокимлар:
🏗️ — янги иш ўринлари яратиш,
💡 — инвестиция жалб қилиш,
🏘️ — инфратузилмани ривожлантириш,
🤝 — халқ билан очиқ мулоқот қилиш учун тинимсиз меҳнат қилмоқда.

🌍 Чет эл сафаралари бу —
✈️ саёҳат эмас,
📊 иқтисодий ҳамкорлик,
📈 технология ўрганиш,
💬 салоҳиятли инвесторлар билан музокара олиб бориш демакдир.

📌 Танқид бўлиши керак — лекин у:
✅ асосли,
✅ конструктив,
✅ халқ манфаатига хизмат қилувчи бўлиши даркор.

🎙️ Ҳақиқий давлат хизматчиси хайп қилмайди — у жимгина хизмат қилиб, натижа билан гапиради.

@davlatxizmatchisi_uz — давлат хизматига ҳаққоний ёндашув!
⚡️Кундузги ёки сиртқи – қайси диплом кучлироқ?

Кўпчиликда бир савол туғилади:
"Кундузги ва сиртқи диплом бир хил кучга эгами?"

Жавоб: Ҳа, иккала диплом ҳам юридик жиҳатдан тенг кучга эга.
Дипломда сизнинг кундузги ёки сиртқи ўқиганингиз ёзилмайди.
Фақат ОТМ номи, мутахассислик ва битирган сана кўрсатилади.

❓Фарқ қаерда?
🎓 Кундузги — кун давомида доимий дарслар.
🕔 Сиртқи — йилда тахминан 8 ҳафтангина дарс ва сессиялар.
📑 Лекин қонунан иккаласи ҳам бир хил кучга эга!

Хулоса:
Агар сиз сиртқи, кечки ёки масофавий таълимда ўқиётган бўлсангиз — хафахотир олманг.
Дипломингиз ҳуқуқий жиҳатдан кундузги билан тенг.

Сизча, қайси таълим шакли фойдалироқ?
Фикрингизни комментарияда қолдиринг!

📲 @davlatxizmatchisi_uz — давлат хизматчилари ҳаёти ва тизимдаги янгиликлар бу ерда!
🏆 Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси 9 киши бўлиб Саудия Арабистонини мағлуб этиб, Осиё чемпионига айланди

1-бўлимдаёқ камчилпкда қолган Ислом Исмоилов шогирдлари чинакам матонат кўрсатишди. Шу тариқа Ўзбекистон ўсмирлари ўз тарихида 2-бор қитъада тенгсиз бўлишди.

@davlatxizmatchisi_uz — ҳудудлардаги муҳим янгиликлар манбаи!
20.04.202512:12
📍 Маҳалла еттилиги: Жамоат бошқарувида оптималлаштириш вақти келмадими?

Бугун маҳаллада фаолият юритаётган Ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, профилактика инспектори ва ижтимоий ходим ҳамда махалла раисининг ҳар бири ўз вазифасига эга. Аммо амалиётда уларнинг вазифалари ўзаро чўғлашиб кетгани, кераксиз такрорийлик юзага келаётгани кузатиляпти.

❗️ Нима учун бу масала долзарб?

🔁 Вазифалардаги такрорланиш:

Хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси ва Ҳоким ёрдамчиси — барчаси “муаммоли хонадонлар” билан ишлаш, рўйхат тузиш, ўрганишлар олиб бориш вазифасини бажармоқда. Бир хонадонга бир ойда 3-4 марта турли сабаб билан келиш ҳолатлари кўпайган.

Аҳоли билан мулоқот қилиш, ёрдамга муҳтожларни аниқлаш, тадбиркорликка йўналтириш каби вазифалар деярли барча вакиллар вазифасида бор.

Раис эса бу жараёнларни мувофиқлаштириш билан бирга, кўпинча барча вазифаларни зиммасига олишга мажбур бўлмоқда.

📊 Натижа қандай?

Вақт ва ресурслар самарасиз сарфланмоқда.

Фуқароларда "қайси ходимга қандай масала бўйича мурожаат қилиш керак?" деган ноаниқлик пайдо бўлган.

Энг оғир ҳолат — муаммо ҳал бўлмасдан, фақат қайта-қайта ўрганилаётган ҳолда қолмоқда.

🤔 Нега одамлар ҳануз тўғридан-тўғри ҳокимликларга мурожаат қилмоқда?
Бу — маҳалладаги муаммолар манзилли ҳал қилинмаётгани, жавобгар ким эканлиги белгиланмагани, ёки белгиланган вазифалар амалда бажарилмаётганидан далолат беради. Одамлар ишонч билан мурожаат қилса-да, “ман унга жавобгар эмасман” деган жавобни олади. Шу боис тўғридан-тўғри ҳокимлик эшигини тақиллатишга мажбур бўлмоқда.

✅ Нима қилиш керак?
Такрорланувчи вазифаларни аниқ ажратиш ва оптималлаштириш: – Масалан, ёшлар ва хотин-қизлар муаммосини якдил ҳолда, битта ихтисослаштирилган вакил юритиши мумкин.

Ҳоким ёрдамчиси вазифалари натижавий кўрсаткичлар билан ўлчаниши керак: – У ишсизга иш топиш, ёрдам сўраганга ресурс бериш, тадбиркорни рўйхатга олиш эмас, натижага етказиш учун жавобгар бўлиши керак.

Раис юкини енгиллаштириш:

– Раис ишларни мувофиқлаштирсин, аммо барча муаммолар учун якка жавобгар бўлиб қолмаслиги керак.

Маҳалла фаоллари ўртасида аниқ роль ва чегаралар белгилаш: – Ҳар бир ходим “менинг вазифам анау, бошқаси бу эмас” дея аниқ позицияга эга бўлиши зарур.

📢 Хулоса:

Маҳалла еттилиги жорий этилгани — ҳудудларда давлатнинг аҳоли билан яқин мулоқотини таъминлашда муҳим қадам. Лекин ишни кўпайтириш эмас, натижани кўпайтириш — ҳақиқий ислоҳот белгисидир. Тизимдаги юкни енгиллатиш, роли ноаниқ вакилларни оптималлаштириш орқали давлат бошқарувини янада самарали ва халққа яқин қилиш мумкин.

📲 @davlatxizmatchisi_uz — Давлат ислоҳотлари ва ижтимоий жараёнлар ҳақида холис ахборот манбаи!
20.04.202505:32
✅ ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИГА ХИЗМАТГА ҚАБУЛ ҚИЛИНИШ ТАРТИБИ

‼️ 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган (шу жумладан 30 ёш) Ўзбекистон фуқаролари ички ишлар органларида хизмат қилиш учун ихтиёрий равишда, танлов асосида қабул қилинади.

Талаблар:
✔️ Тегишли маълумотга эга бўлиши
✔️ Шахсий ва ишчанлик сифатлари яхшилиги
✔️ Соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги етарли бўлиши

Илтимос: Зарур ҳолларда, хизмат муддати пенсия тайинланадиган ёшга етган фуқаролар ҳам ички ишлар органларига қабул қилиниши мумкин.

Асос:
Ўзбекистон Республикасининг “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонуни, 26-модда

Дўстларингиз билан улашинг — фойдали бўлиши мумкин!

#ish_eʼlonlari

|
@davlatxizmatchisi_uz
🚨🚨🚨🚨 RealTalkMCFC manbasiga ko'ra:

• Husanov va Gvardiola o'rtasidagi bahs hikoyasi:

Mashg'ulotdan so'ng Pep Husanovni quchoqlab oldi va uning mashg'ulotlar va o'yinlardagi o'yinini yuqori baholadi. "Sen qahramonsan", dedi Pep unga.

Husanov: “Sen shampunsan”, deb javob berdi.

Aslida Husanov “Sen ham qahramonsan”, demoqchi edi.

Pep Gvardiola buning kulgili tomonini tushunmadi, Husanov uning kalligini masxara qilayotganiga ishonch hosil qildi.🤯🤯🤯

Ruben Dias aralashib, vaziyatni tushuntirishga harakat qildi, chunki Husanov ingliz tilida gapirishni qiyinlashtirdi, ammo Pep bunga chiday olmadi.

Husanov “Manchester Siti”da boshqa o‘ynamaydi, faqat zaxira o‘rindig‘ida o‘tirib, bo‘shliqni to‘ldirishga harakat qiladi.

📲 @davlatxizmatchisi_uz
🌏 Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойда: “Huaxi Technology” компанияси фаолияти ўрганилди

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги делегация 🇨🇳 Хитой Халқ Республикасига амалий ташриф билан жўнаб кетди.

🔍 Ташриф доирасида делегация Хэнань провинцияси, Синсян шаҳрида жойлашган “Huaxi Technology” компаниясида бўлиб, илғор технологиялар, ишлаб чиқариш жараёнлари ва рақамли ечимлар билан танишди.

🤝 Учрашув чоғида томонлар ўртасида инвестициявий ҳамкорлик, қўшма лойиҳалар ва тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.

ℹ️ Маълумот учун: сўнгги йилларда Ўзбекистон ҳокимларининг хорижий мамлакатларга ташрифлари орқали ҳудудларга тўғридан-тўғри инвестициялар жалб қилиниши, экспорт салоҳиятини ошириш ва инновацион технологияларни жорий этиш ишлари изчил давом этмоқда.

@davlatxizmatchisi_uz — давлат хизматчилари ҳаёти, ташаббус ва ислоҳотлари ҳақида аниқ ва ишончли манба!
19.04.202504:04
🛡#Фейк_хабарлар

⚠️ Ижтимоий тармоқларда ҳамда телеграм мессенжери орқали турли канал ва гуруҳларда фуқаро Расул Кушербаев видеоларини сохталаштирган ҳолда "Ҳар ҳафтасига 6, 7 ва 8 миллион сўмгача даромад олинг, Ўзбекистон фуқаролари учун" мазмунида тарқатилаётган хабарлар ЁЛҒОН ва ҳақиқатга мос келмайди.

🟢 Унутманг! Фирибгарларнинг мақсади Сизнинг пул маблағларингизни ўзлаштириш!

❗️❗️❗️ Ҳурматли саҳифамиз кузатувчилари агар Сизда ҳам шундай ҳолат кузатилиб, пулларингиз талон-торож қилинган бўлса дарҳол 102 ёки 1102 📞 қисқа рақамларига мурожаат қилинг!

📲 @davlatxizmatchisi_uz
✅ Ҳаёт — халқ орасида!
📍 Наманган вилояти

🔹 Наманган вилояти ҳокими ўзининг синфдош дўстлари билан театрга бориб, оддий фуқаролар билан бирга спектакл томоша қилди.

"Ҳокимлар шанба-якшанба кунлари эл ичида, боғларда, театр ва музейларда, болалари билан халқ орасида бўлсин. Бу – халқ билан мулоқотнинг энг самарали йўли", — деган эдилар Президентимиз.

🤝 Раҳбарнинг халқ ичида бўлиши — ишонч, самимият ва яқинлик рамзи.

🎭 Бундай мисоллар янги бошқарув маданиятини намоён этади.

@davlatxizmatchisi_uz — ҳудудлардаги муҳим янгиликлар манбаи!
📜 Президент Фармони: Штат бирликларига оид муҳим ўзгаришлар!

🗓 2025 йил 27 март | 🧾 ПФ–63-сон Фармон

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги ПФ–14-сон Фармонига мувофиқ, давлат бошқарув органларидаги штат бирликлари сони қайта кўриб чиқилди ва янгиланган рақамлар тасдиқланди.

✅ “Иқтисодиёт ва молия вазирлиги”

📉 5 766 ➡️ 5 764
📉 5 734 ➡️ 5 729
📈 32 ➡️35

✅ “Кадастр агентлиги”

📉 995 ➡️988
📉 422 ➡️415

✅ “Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги”
📉 1 024 ➡️1 014

✅ “Қишлоқ хўжалиги вазирлиги”
📉 2 200 ➡️2 195
📉 1 883 ➡️1 878

✅ “Экология ва иқлим ўзгариши вазирлиги”
📉 329 ➡️324

✅ “Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги”
📉 401 ➡️406
📉 328 ➡️333

✅ “Инновацион ривожланиш агентлиги”
📈 66 ➡️73
📉 66 ➡️59

✅ “Адлия вазирлиги”

📉 3 637 ➡️3 632
📉 1 882 ➡️1 877

✅ “Солиқ қўмитаси”
📈 3 055 ➡️ 3 060
📉 2 079 ➡️ 2 074
📉 976 ➡️ 969

📊 Бу ўзгаришлар давлат бошқарувини оптималлаштириш, бюджет маблағларини самарали тақсимлаш мақсадида амалга оширилди.

@davlatxizmatchisi_uz
20.04.202503:12
⚡️ 5 yil stajga ega xotin-qizlarga OTMga kirish uchun tavsiyanoma beriladi.

#Barcha_mahalla_guruppalariga_tarqatamiz

Mutaxassisligi bo‘yicha kamida 5 yil mehnat staji mavjud, biroq oliy maʼlumotga ega bo‘lmagan xotin-qizlar uchun davlat OTMlariga alohida qabul parametrlari (jami 500 ta kvota) doirasida to‘lov-kontrakt asosida o‘qishga kirish imkoniyati yaratildi.

🗓 Arizalar qabul qilinadi:
2025-yil may oyida
🏢 Tuman (shahar) Oila va xotin-qizlar bo‘limlari huzuridagi Ishchi guruhlar tomonidan

📂 Kerakli hujjatlar:
🆔 Fuqarolik pasporti yoki ID karta nusxasi
📄 Mehnat daftarchasi (yoki elektron ko‘chirma)
🎓 O‘rta-maxsus yoki professional taʼlim diplomi

Tavsiyanoma olish huquqiga ega shaxslar:
✅ O‘rta yoki o‘rta-maxsus maʼlumotga ega
⛔ OTMda o‘qimagan
🧑‍🏭 Mutaxassisligi bo‘yicha kamida 5 yillik stajga ega

@davlatxizmatchisi_uz – davlat xizmatlariga oid rasmiy yangiliklar manbai
💰 Ишсиз фуқаролар учун СУБСИДИЯ ва ФОИЗСИЗ ССУДА бериляпти!

Ижтимоий ҳимоядаги ва ишсиз фуқароларни қўллаб-қувватлаш мақсадида қайтарилмайдиган маблағлар ва фоизсиз қарзлар ажратилиши бошланди!

📌 Қандай ёрдам турлари бериляпти?

🌱 Уруғлик ва кўчатлар учун субсидия
— 1 125 000 сўм

🚜 Миграциядан келган шахсларга қишлоқ хўжалиги кооперативига аъзо бўлиш учун субсидия — 3 750 000 сўм

🔧 Асбоб-ускуналар учун ссуда (камбағал оила аъзоларига) — 18 750 000 сўм

Қандай шартлар қўйилган?
🔹 Ижтимоий ҳимоя ёки камбағаллик реестрида бўлиш
🔹 “Ишсизлар реестри”да расмий рўйхатдан ўтган бўлиш

🖥 Аризаларни онлайн топшириш 👉 Bu yerga bosib kirishingiz mumkin

📆 Аризалар тест режимда қабул қилинмоқда – имкониятдан фойдаланинг!

📲 @davlatxizmatchisi_uz — Давлат ёрдами ҳақида тезкор ва ишончли маълумотлар!
❗️ «Тадбиркорлар учун енгилликлар» — Янги фармонда муҳим янгиликлар!

🇺🇿 Президент фармонига кўра, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қатор енгилликлар жорий этилди:

✅ 1 октябрдан
➖ Оқ шакарга акциз солиғи бекор қилинади.

💼 20 ва ундан ортиқ ишчиси бор корхоналар
➖ Солиқ ва ижара тўловини 2 қисмда тўлашга рухсат берилди.

💰 ҚҚС қайтарилиши учун
➖ Корхона даромадининг 80% реализациядан бўлиши талаб этилади.

🌱 Экотехник жиҳозлаш муддати:
➖ I тоифа: 2026 йил 1 январгача
➖ II тоифа: 2026 йил 1 июлгача

🌍 1 июндан бошлаб
➖ Хорижликлар $200,000 (ва $100,000 оила аъзоси учун) сармоя киритиб, 5 йиллик яшаш гувоҳномаси олиши мумкин.

📲 @davlatxizmatchisi_uz — тадбиркорлар учун ҳам доимий янгиликлар ва фойдали маълумотлар манбаи!
📢 ҲОКИМЛИКЛАР — ТАДБИРКОРЛАРНИНГ ЯҚИН ДЎСТИ ВА ИШОНЧЛИ ТАЯНЧИ!

🏛 Барча ҳудудларда ҳокимликлар ҳузурида Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш штаблари фаолияти йўлга қўйилди

🎯 Бу штаблар: ▪️ Тадбиркорларнинг муаммоларини тезкор ҳал қилмоқда
▪️ Бизнес бошлашни хоҳловчиларга маслаҳат ва ёрдам бермоқда
▪️ Кредит, ер, рухсатномалар, экспорт масалаларида йўл-йўриқ кўрсатмоқда
▪️ Янги иш ўринлари яратилишига кўмаклашмоқда

🕰 ЭНДИ ТАДБИРКОРГА 24 СОАТ ХИЗМАТ!
Ҳокимликлар штаблар доирасида 24 соатлик иш режимида фаолият юритмоқда.
Бу — тадбиркор қайси пайтда мурожаат қилмасин, уни эшитиш ва муаммосини ҳал қилишга тайёр дегани.

📈 Президент раҳбарлигидаги йиғилишларда ҳам бу ташаббус алоҳида эътироф этилди:
2025 йилда кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш учун 10 млрд доллар ажратилиши белгиланди.

👥 Тадбиркорлар билан доимий мулоқот, амалий ечим, эҳтиёжларни тинглаш — ҳокимликлар фаолиятида янги стандартга айланмоқда.

🙌 Бугунги ислоҳотлар марказида — тадбиркор ва унинг ташаббуси турибди.

📲 @davlatxizmatchisi_uz
“Чин шоирлар бари отилган,
Қолганлари бари сотилган...”

— Эркин Воҳидов

🎭 Баъзи ҳақиқатлар гапирилмайди. Улар фақат шеър бўлиб безовта қилади.

📲 @davlatxizmatchisi_uz
20.04.202509:36
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 апрелдаги 244-сон қарори қабул қилинди.

Қарорни юклаб олиш (PDF)
Фармонга ҳавола (ПФ-67-сон)

2025 йил 1 майдан бошлаб жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёж учун республикага божсиз олиб кириш нормалари:

✈️ Ҳаво транспортида — 1000 $
🚆 Темир йўл ва ⛴️ дарё транспортида — 500 $
🚗 Автомобиль (пиёда) пунктлари — 300 $
📦 Курьерлик жўнатмалари — 200 $
✉️ Почта жўнатмалари — 100 $

Қўшимча шартлар:
⛔ Хорижда 2 (темир йўл, дарё, авто) / 3 (ҳаво) кундан кам бўлган шахсларга божсиз нормалар қўлланилмайди
➡️ Бу ҳолда товар тўлиқ қиймати бўйича ягона божхона тўлови тўланади

📆 Курьерлик нормалари бир календарь ой ичида амал қилади

Экспорт:
5000 $ гача бўлган товарлар декларациясиз олиб чиқилиши мумкин.

📈 Агар тижорат мақсадида бўлса — статистик ҳисобга олинади

🏅 Қимматбаҳо металлар (ёғоч, танга):
Сертификати бор бўлса — чекловсиз олиб чиқиш мумкин
💰 Агар 5000 $дан ошса — йўловчи декларацияси шарт

Қуруқ сут олиб киришга қўйилган чеклов бекор қилинади.

2025 йил 1 майдан бошлаб
Божсиз олиб киришнинг чекланган нормалари:
🍷 Алкоголь (жумладан, пиво) — 2 литр
🚬 Сигарет — 200 дона
🚬 Сигара — 5 дона
🚬 Тамаки — 100 гр
🌸 Атир ва ифор сувлар — 3 дона (300 мл гача)

🧴 Биологик фаол қўшимчалар:
Сироп/суюқ — 10 флакон
Кукун — 0.5 кг
Таблетка — 100 дона
Капсула — 100 дона / 4 ПЭТ идиш
Қуритилган ўсимлик — 0.5 кг
‼️ Алкоголь ва тамаки меъёрдан ортиқ бўлса — 2 баробар тўлов белгиланади.

Божсиз олиб чиқиш нормалари:
🍚 Гуруч — 3 кг
🥖 Нон-булка — 5 кг
🥩 Гўшт ва маҳсулотлари — 2 кг
🍬 Шакар — 2 кг
🫒 Ўсимлик мойи — 2 кг
🍇 Сабзавот, мевалар, қуритилган маҳсулотлар — 40 кг

📋 Импортда назоратга олинадиган 70 турдаги товарлар рўйхати тасдиқланди:
👕 Тўқимачилик
🔌 Электротехника
🥫 Озиқ-овқат
🥿 Пойабзал
🧴 Пластмасса, резина
🧤 Теридан тайёрланган маҳсулотлар ва бошқалар

Бу товарлар божхонада сўнгги 90 кундаги ўртача қийматнинг 80%дан кам бўлмаслиги лозим.

@davlatxizmatchisi_uz | Юқори аниқликдаги ҳуқуқий янгиликлар манбаи
19.04.202517:55
‼️ DIQQATGA MOLIK FAKT!

📅 2024-yil dekabr oyida tasdiqlanishi kerak bo‘lgan 🗂️ Davlat fuqarolik xizmati lavozimlarining davlat reyestri hali ham e’lon qilinmagan.

📜 Bu reyestr “Davlat fuqarolik xizmati to‘g‘risida”gi Qonunga (O‘RQ-788, 2022-yil 8-avgust) muvofiq tasdiqlanishi va
vakolatli organ (Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi) tomonidan yuritilishi lozim edi.

2025-yil aprel oyi yakunlanmoqda.
❗ Ammo reyestr hanuz yo‘q!

Savollar esa o‘z kuchida qolmoqda:
❓ Bu hujjat qayerda?
⏱️ Nega kechikmoqda?

📌 Davlat xizmatining barqaror ishlashi uchun zarur bo‘lgan bu reyestr qachon kuchga kiradi?

⚖️ Davlat xizmatidagi tartib, shaffoflik va aniqlik — aynan lavozimlar reyestriga bog‘liq.

Bu masala jamoatchilik e’tiborida bo‘lishi shart!

@davlatxizmatchisi_uz kanali bu mavzuni kuzatishda davom etadi.
19.04.202509:06
#Биласизми
⚠️ Ҳибсга олинсангиз, адвокатингиз келгунча қандай гапириш керак?

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари Сизни ҳибсга олса, нотўғри сўзлар орқали ўзингизга зарар етказиб қўймаслик жуда муҳим. Қонуний ҳуқуқларингизни билиш – Сизни ҳимоя қилади!

🚫 Нима демаслик керак?
1️⃣ “Мен ҳеч нарса қилмадим!” – Кейинчалик тескари ишлатилиши мумкин.
2️⃣ “Ҳамма гапириб бўлди, мен ҳам...” – Бошқалар учун эмас, фақат ўзингиз учун жавобгарасиз.
3️⃣ “Агар айтсам, қўйиб юборасизми?” – Бундай “келишувлар” кўпинча ишонарли эмас.

✅ Нима дейиш керак?
🔇 “Мен сукут сақлаш ҳуқуқимдан фойдаланаман.”
👨‍⚖️ “Мен адвокат иштирокида гаплашмоқчиман.”
📜 “Мен ўз ҳуқуқларимдан фойдаланаман.”

⚖️ Муҳим маслаҳатлар:
🔹 Ҳеч қандай ҳужжатни адвокатсиз имзоламанг.
🔹 “Дўстона” суҳбатларга ишонманг – расмий сўроқ бўлиши мумкин.
🔹 Телефонни очиб бериш ёки паролни айтинг деб талаб қилинса — рад этиш ҳуқуқингиз бор!

📌 Бу маълумот ҳар бир фуқаро учун жуда муҳим! Яқинларингиз билан улашинг.

📲 @davlatxizmatchisi_uz — ҳуқуқий саводхонлик сари қадам!
19.04.202506:50
❗️Afg‘onistonda zilzila sodir bo‘ldi O‘zbekistonda ham sezildi

Аfg'onistonda zilzila sodir bo'ldi.
Episentrda sezilish kuchi: 3 ball
O'zbekiston Respublikasi hududida sezilish kuchi:
Surxandaryo viloyatida 2-3 ball, 336 km.
Farg'ona viloyatida 2 ball, 433 km.
Sirdaryo viloyatida 2 ball, 479 km.
Jizzax viloyatida 2 ball, 481 km.
Andijon viloyatida 2 ball, 488 km.
Samarqand viloyatida 2 ball, 492 km.
Namangan viloyatida 2 ball, 500 km.
Qashqadaryo viloyatida 2 ball, 523 km.
.
Zilzila episentri Toshkentdan 547 km janubiy-sharqda
Vaqti:
11:47:59 19.04.2025
Magnituda: 5,5
Chuqurligi: 120 km
Episentr: Badaxshon, Аfg'oniston
Koordinatalari: 36,54 N, 70,96 E


📲 @davlatxizmatchisi_uz
19.04.202502:59
🇬🇧 Инглиз тилини билиш — афзаллик. Аммо...

Агар тарбия бўлмаса, инглиз тилини билганинг ҳам сени Буюк Британиядаги 10 ёшли бола билан тенглаштиради.

📚 Тил — бу восита.

🤝 Тарбия, маданият ва инсонийлик — бу шахсият мезони.

🧭 Аввало инсон бўлишни, кейин билимли бўлишни ўрганайлик.

@davlatxizmatchisi_uz
दिखाया गया 1 - 24 का 321
अधिक कार्यक्षमता अनलॉक करने के लिए लॉगिन करें।