Notcoin Community
Notcoin Community
Whale Chanel
Whale Chanel
Proxy MTProto
Proxy MTProto
Notcoin Community
Notcoin Community
Whale Chanel
Whale Chanel
Proxy MTProto
Proxy MTProto
Oʻqituvchi kundaligi avatar
Oʻqituvchi kundaligi
Oʻqituvchi kundaligi avatar
Oʻqituvchi kundaligi
10.05.202514:27
Синф хоналарини таъмирлаш учун қаердан маблағ олиш аниқ айтилмайди

Сарлавҳани диққат билан ўқиган бўлсангиз, у ерда айнан "синф хоналар" назарда тутилмоқда, мактаб томи, фасади, майдон, коридор ёки ҳожатхона эмас.

Яъни, маҳаллий ҳокимликлар мактаб ремонти учун пул ажратилди деб ҳисобот берганида ана шу том, фасад, майдон, коридор, ҳожатхона назарда тутилади, синф хоналар эмас.

Синф хоналарни эса бир йилда бир маротаба таъмирламасликнинг имкони йўқ. Чунки, хонани яхши ҳолатда сақлаб туриш учун вақти-вақти билан таъмирлаш талаб этилади.

Агар синф хона таъмирланмаса, ўша мактаб маъмуриятига босим ўтказилади, янги ўқув йилига тайёр эмас дея. Аммо синф хоналарини таъмирлаш учун қаердан маблағ олиш аниқ айтилмайди. Шу сабабли, ўқитувчи-педагоглар олдида 3 та йўл қолади:

1.Синф хонани таъмирлаш учун ўз чўнтагидан пул сарфлаш;

2.Ота-оналардан пул йиғиш;

3.Синф хонани умуман таъмирламаслик.

Энг қизиғи шундаки, учала йўлни танлаган тақдирида ҳам агар буни юқори ташкилотдагилар "билиб қолса", барибир ўша педагог жазоланади. Ана сизга мантиқ.

Бу борада вазирликларга юзлансангиз, "ремонт учун пул йиғиш ноқонуний" дейишдан нарига ўтишолмайди. Осонгина бунинг учун маҳаллий ҳокимликлар масъул деб қутилишади.

Мактаб таъмири учун пул йиғиш ноқонуний эканлигини ҳозир боғча боласи ҳам айтиб бераверади. Бизга синф хоналарни таъмирлаш учун қаердан маблағ олиш кераклигини айтинглар илтимос!

Балки шунда 33 миллион сўмлик жарималар бўлмасa? Нима дедингиз?

Oʻqituvchi kundaligi
Ўқитувчилар учун яхши хабар:
Ўзбекистонда олий тоифали ўқитувчилар учун педагогика соҳасида мақсадли магистратура жорий этилади.

Ўқитувчилар ишдан ажралмаган ҳолда ўқиши учун таълим жараёни масофавий таълим шаклида ўтказилади.

Oʻqituvchi kundaligi
⚡️Битирувчи синф ўқувчиларининг имтиҳони учун методик тавсия ва материаллар тасдиқланди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази томонидан битирувчи синф ўқувчилари иштирокида ўтказиладиган якуний аттестация фанлари спецификациялари ҳамда якуний давлат аттестацияси (оғзаки ва ёзма) топшириқлари ишлаб чиқилди.

Унда умумтаълим мактабларининг 9- ва 11-синф ўқувчиларини тегишли фанлардан якуний давлат аттестациясидан ўтказиш бўйича (таълим тили ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилида бўлган мактаблар учун) зарур методик тавсия ва материаллар ўрин олган.

Имтиҳон материалларини ўзбек тилида қуйида юклаб олишингиз мумкин:

➡️ 9-синф Ўзбекистон тарихи;
➡️ 9-синф Она тили ва адабиёт;
➡️ 9-синф Математика;
➡️ 9-синф Жисмоний тарбия;
➡️ 11-синф Ўзбекистон тарихи;
➡️ 11-синф Она тили ва адабиёт;
➡️ 11-синф Математика (чуқурлаштирилган);
➡️ 11-синф Матемaтикa (асосий);
➡️ 11-синф Давлат ва ҳуқуқ асослари;
➡️ 11-синф Физика;
➡️ 11-синф Биология;
➡️ 11-синф География;
➡️ 11-синф Кимё;
➡️ 11-синф Француз тили;
➡️ 11-синф Немис тили;
➡️ 11-синф Инглиз тили.

Oʻqituvchi kundaligi
17.04.202514:25
MMT vazirining 2025-2026-oʻquv yiliga moʻljallangan tayanch oʻquv rejalarni tasdiqlash toʻgʻrisida 10.04.2025 yildagi 121-sonli buyrugi.

Oʻqituvchi kundaligi
02.04.202515:12
Diqqat, e'lon!

Tibbiy ma’lumotga ega kadrlar tanlov asosida harbiy xizmatga taklif etiladi.

Aytgancha, ularga "Zvaniya" beriladi, pagon taqib yurishadi.🫡

𝘿𝙖𝙫𝙡𝙖𝙩 𝙭𝙤𝙙𝙞𝙢𝙡𝙖𝙧𝙞
01.04.202507:33
🅰ИИВ Академиясини кимлар бошқарган (1984-2025 йиллар)

𝘿𝙖𝙫𝙡𝙖𝙩 𝙭𝙤𝙙𝙞𝙢𝙡𝙖𝙧𝙞
10.05.202514:27
Синф хоналарини таъмирлаш учун қаердан маблағ олиш аниқ айтилмайди

Сарлавҳани диққат билан ўқиган бўлсангиз, у ерда айнан "синф хоналар" назарда тутилмоқда, мактаб томи, фасади, майдон, коридор ёки ҳожатхона эмас.

Яъни, маҳаллий ҳокимликлар мактаб ремонти учун пул ажратилди деб ҳисобот берганида ана шу том, фасад, майдон, коридор, ҳожатхона назарда тутилади, синф хоналар эмас.

Синф хоналарни эса бир йилда бир маротаба таъмирламасликнинг имкони йўқ. Чунки, хонани яхши ҳолатда сақлаб туриш учун вақти-вақти билан таъмирлаш талаб этилади.

Агар синф хона таъмирланмаса, ўша мактаб маъмуриятига босим ўтказилади, янги ўқув йилига тайёр эмас дея. Аммо синф хоналарини таъмирлаш учун қаердан маблағ олиш аниқ айтилмайди. Шу сабабли, ўқитувчи-педагоглар олдида 3 та йўл қолади:

1.Синф хонани таъмирлаш учун ўз чўнтагидан пул сарфлаш;

2.Ота-оналардан пул йиғиш;

3.Синф хонани умуман таъмирламаслик.

Энг қизиғи шундаки, учала йўлни танлаган тақдирида ҳам агар буни юқори ташкилотдагилар "билиб қолса", барибир ўша педагог жазоланади. Ана сизга мантиқ.

Бу борада вазирликларга юзлансангиз, "ремонт учун пул йиғиш ноқонуний" дейишдан нарига ўтишолмайди. Осонгина бунинг учун маҳаллий ҳокимликлар масъул деб қутилишади.

Мактаб таъмири учун пул йиғиш ноқонуний эканлигини ҳозир боғча боласи ҳам айтиб бераверади. Бизга синф хоналарни таъмирлаш учун қаердан маблағ олиш кераклигини айтинглар илтимос!

Балки шунда 33 миллион сўмлик жарималар бўлмас? Нима дедингиз?
Танишинг: 2025-2026-ўқув йилига мўлжалланган таянч-ўқув режа Дарс сеткаси

(ўзбек тилидаги мактаблар учун)

Oʻqituvchi kundaligi
25.04.202516:31
Zo’r qaror! Ta’lim o’zbek tilida bo‘lmagan maktab bitiruvchilari endi davlat tili fanidan majburiy imtihon topshiradi

Maktabgacha va maktab ta’limi vaziri Hilola Umarovaning 9-aprel kungi buyrug‘iga ko‘ra, barcha maktab bitiruvchilari uchun davlat tili (o‘zbek tili) imtihoni majburiy bo‘ldi.

Bu yangilik ta’limi o‘zbek tili bo‘lmagan (masalan, rus, qoraqalpoq, qozoq, tojik, turkman, qirg‘iz tillaridagi) sinflarga ham taalluqlidir.

Boshqacha aytganda, o’zbek tilida o’qiyotganlar ona tili va adabiyot fanidan imtihon topshiradi, boshqa tilda o’qiyotgan bitiruvchilar davlat tili fanidan imtihon topshiradi.

Attestatsiya fanlari va shakllari:

9-sinf bitiruvchilari:

➖ ona tili va adabiyoti (taʼlim o‘zbek tilida olib boriladigan sinflar uchun) fanidan — yozma;
➖ davlat tili (taʼlim tili o‘zbek tili bo‘lmagan sinflar uchun) fanidan — yozma;
➖ matematika fanidan — yozma;
➖ O‘zbekiston tarixi fanidan — yozma/og‘zaki;
➖ jismoniy tarbiya fanidan — amaliy shaklda o‘tkaziladi.

11-sinf bitiruvchilari:


➖ ona tili va adabiyoti (taʼlim o‘zbek tilida olib boriladigan sinflar uchun) fanidan — yozma;
➖ davlat tili (taʼlim tili o‘zbek tili bo‘lmagan sinflar uchun)dan — yozma;
➖ matematika (asosiy) / matematika (chuqurlashtirilgan) fanidan — yozma;
➖ tarix fanidan — yozma.

Xorijiy tillar yoki umumta’lim fanlari bo‘yicha milliy yoki xalqaro tan olingan sertifikatga ega bo‘lgan o‘quvchilar, ushbu fandan imtihon topshirishdan ozod etiladi. Sertifikatlar ro‘yxati vazirlik tomonidan tasdiqlanadi.

Imtihon jarayonida kuzatuv kengashi va fuqarolar o‘zini o‘zi boshqarish organlari vakillari kuzatuvchi sifatida qatnashishi mumkin.

Oʻqituvchi kundaligi
❗️Педагоглар учун қулайлик — аттестация натижаларини текшириш мумкин

Энди педагоглар аттестация (тест) синовида қайси саволларга тўғри ва қайсиларига нотўғри жавоб берганини билишлари мумкин.

Бу учун pedagog.uzedu.uz сайтидаги шахсий кабинетга кириб, малака синов баллари ёзилган жойдаги «Батафсил» тугмачасини босиш керак.

Oʻqituvchi kundaligi
02.04.202501:07
Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармасини кимлар бошқарган (1947-2025 йиллар)

𝘿𝙖𝙫𝙡𝙖𝙩 𝙭𝙤𝙙𝙞𝙢𝙡𝙖𝙧𝙞
ЗАМОНАВИЙ ПОРА НОМЛАРИ:

Туғруқхонада — “Суюнчи”
Боғчада — “Падарка”
Мактабда — “Парда пули”
Бозорда — “Патта пули”
“ГАИ”ларда — “Иштарап”
Ўқишга киришда — “Ҳўкиз”
Ишга киришда — “Йўтал”
Божхонада — “Чўтал”
Қассобларда — “Пичоқ учи”
Мухбирларда — “Қалам учи”
Машина олишда — “Шапка”
Мансаб ошишида — “Папка”
Ер беришда — “Қозиқ тортиш”
Кадастрда — “Чизиқ тортиш”
Ҳокимликда — “Ҳужжат”
Қозиларда — “Муддат”
Банкда — “Бонус”
Умумий номи — “Левый”!..

П.с. 𝘿𝙖𝙫𝙡𝙖𝙩 𝙭𝙤𝙙𝙞𝙢𝙡𝙖𝙧𝙞 канали барчани порахўрликка қарши курашишга чақиради
हटा दिया गया10.05.202517:23
10.05.202514:27
​​Ўқитувчиларни мактаб "ремонтига" жалб қилган директор 33 миллион сўм жаримага тортилди

Бандлик вазирлигининг маълум қилишича, Қашқадарё вилояти, Косон туманидаги 20-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиларидан мактаб "ремонти" учун пул йиғилиб, педагогларнинг ўзи ҳам таъмирлаш ишларига жалб қилинган.

Ҳолат ўрганилиб, мактаб директорига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 51-моддаси 2-қисмига асосан БҲМнинг 100 (юз) баробари, яъни 33 000 000 (ўттиз уч миллион) сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилган.

P.S: Бу борадаги фикримизни навбатдаги постда ёзиб қолдирдик...
Sirqi taʼlim tugatildi deb hursand boʻlmanglar!😕

Sirtqi taʼlimning mudhish asoratlari bizga hali uzoq yillar azob beradi.🤦‍♂️

Oʻqituvchi kundaligi
🟦🟦🟦 🟦🟦
Аттестацияда навбатдан ташқари иштирок этган педагогларга нисбатан салбий қарор қабул қилинмайди

2024 йил 1 январдан бошлаб педагог кадрларга малака тоифасини беришнинг янги тартиби жорий этилди.

Янги тартибдаги ўтказиладиган аттестацияда ҳам икки босқич (80+20=100 балл) натижаси қўшилиб қуйидаги тартибда қарор чиқарилади:

🔷 Олий малака тоифали ёки бош ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр:

➡️ 80 балл ва ундан юқори кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтди, олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими) сақлансин»;

➡️ 80 баллдан паст кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтмади, биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими) га туширилсин»;

🔷 Биринчи малака тоифали ёки етакчи ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр:

➡️ 80 балл ва ундан юқори кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтди, олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими) берилсин»;

➡️ 70 баллдан 79 баллгача кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтди, биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими) сақлансин»;

➡️ 70 баллдан кам кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтмади, иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими) га туширилсин»;

🔷 Иккинчи малака тоифали ёки катта ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр:

➡️ 70 балл ва ундан юқори кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтди, биринчи малака тоифаси (этакчи ўқитувчи лавозими) берилсин»;

➡️ 60 баллдан 69 баллгача кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтди, иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими) сақлансин»;

➡️ 60 баллдан кам кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтмади, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимига туширилсин»;

🔷 Мутахассис ёки олий маълумотли ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр:

➡️ 60 балл ва ундан юқори кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтди, иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими) берилсин»;

➡️ 55 баллдан 59 баллгача кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтди, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозими сақлансин»;

➡️ 55 баллдан кам кўрсатгичга эга бўлса - “Аттестациядан ўтмади, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимига мувофиқ эмас.

❗️Эслатма: Навбатдан ташқари аттестацияда иштирок этган педагогларга нисбатан салбий қарор қабул қилинмайди.

Oʻqituvchi kundaligi
17.04.202505:08
Мактаб ва боғчалар учун тавсия

Саида Мирзиёева болалар учун яратилаётган миллий контентлар орасида замонавий ва сифатли маҳсулотлар кўпаяётганини қувонч билан таъкидлаб ўтди.

Жумладан, “Бек ва Лола”, “Помидор дўппи”, “Доноча” ва “Лулу Нана” мултфилмлари ёш томошабинлар учун нафақат қизиқарли, балки фойдали ҳамдир. Саида Мирзиёева мазкур лойиҳаларни боғча ва мактабларда кўрсатишни, болалар билан у ердаги мавзуларни муҳокама қилишни тавсия қилди.

Oʻqituvchi kundaligi
O'zbekiston Respublikasi Mudofaa vazirlari ro'yxati:

1991-1997 Rustam Ahmedov
1997-2000 Hikmatullo Tursunov
2000 Yuriy Agzamov
2000-2005 Qodir G'ulomov
2005-2008 Ruslan Mirzayev
2008-2017 Qobul Berdiyev
2017-2019 Abdusalom Azizov
2019-2024 Bahodir Qurbonov
2024-20** Shuhrat Xolmuhammedov

𝘿𝙖𝙫𝙡𝙖𝙩 𝙭𝙤𝙙𝙞𝙢𝙡𝙖𝙧𝙞
Витаминлар бўйича универсал қўлланма

Агар организмда етишмовчилик бўлса, қуйидагиларни рационга қўшиш мумкин!

Витамин A – “Кўриш ҳимоячиси”
Кўз, тери ва иммунитет учун муҳим. Озиқ-овқат манбалари: сабзи, қовоқ, исмалоқ, манго, карам.

Витамин B1 – “Энергия манбаи”
Асаб тизими ва қувват учун керак. Озиқ-овқат манбалари: нўхат, ясмиқ, ёнғоқ, жигарранг гуруч.

Витамин B2 – “Ҳужайра тикловчи”
Тери, кўриш ва моддалар алмашинувини қўллаб-қувватлайди. Озиқ-овқат манбалари: қўзиқорин, авокадо, бодом, брокколи.

Витамин B3 – “Юрак учун фойдали”
Юрак ва қон томирлар учун керак. Озиқ-овқат манбалари: ёрма маҳсулотлари, дуккаклилар, карам, арахис.


Витамин B5 – “Стрессга қарши”
Стрессни камайтиради ва организмга зўриқишга мослашишга ёрдам беради. Озиқ-овқат манбалари: қўзиқорин, ширин картошка, авокадо, брокколи.


Витамин B6 – “Кайфиятни барқарорлаштирувчи”
Кайфият, уйқу ва гормонларни тартибга солади. Озиқ-овқат манбалари: банан, саримсоқ, писта, картошка.


Витамин B7 (Биотин) – “Гўзаллик витамини”
Соч, тери ва тирноқ учун фойдали. Озиқ-овқат манбалари: ёнғоқ, бутун дон маҳсулотлари, гулкарам.


Витамин B9 (Фолий кислотаси) – “Қон яратувчи”
Ҳомиладорлик ва ҳужайраларни янгилаш учун муҳим. Озиқ-овқат манбалари: авокадо, лавлаги, апельсин, қушқўнмас.


Витамин B12 – “Мия ва мушаклар ҳимоячиси”
Асаб тизими ва моддалар алмашинуви учун зарур. Озиқ-овқат манбалари: кунжут, чигитлар, чиа уруғи.


Витамин C – “Иммунитетни мустаҳкамловчи”
Инфекцияга қарши курашиш ва чарчоқни камайтириш учун керак. Озиқ-овқат манбалари: киви, қулупнай, цитрус мевалар, қалампир, помидор.


Витамин D – “Қуёш витамини”
Суяклар ва иммунитет учун муҳим. Озиқ-овқат манбалари: сут, қўзиқорин, кўкатлар, махсус бойитилган маҳсулотлар.


Витамин E – “Тери ҳимоячиси”
Антиоксидант бўлиб, тери ва ҳужайраларни ҳимоя қилади. Озиқ-овқат манбалари: зайтун мойи, ёнғоқ, авокадо.


Витамин K – “Қон ивиш назоратчиси”
Яраларни битиши ва суяклар соғлиғи учун керак. Озиқ-овқат манбалари: карам, брокколи, соя, яшил нўхат.


Агар доим чарчоқ, тери муаммолари ёки уйқусизлик кузатилса, эҳтимол, танангизга витаминлар етишмаяпти.

𝘿𝙖𝙫𝙡𝙖𝙩 𝙭𝙤𝙙𝙞𝙢𝙡𝙖𝙧𝙞
10.05.202514:27
​​Ўқитувчиларни мактаб "ремонтига" жалб қилган директор 33 миллион сўм жаримага тортилди

Бандлик вазирлигининг маълум қилишича, Қашқадарё вилояти, Косон туманидаги 20-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиларидан мактаб "ремонти" учун пул йиғилиб, педагогларнинг ўзи ҳам таъмирлаш ишларига жалб қилинган.

Ҳолат ўрганилиб, мактаб директорига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 51-моддаси 2-қисмига асосан БҲМнинг 100 (юз) баробари, яъни 33 000 000 (ўттиз уч миллион) сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилган.

P.S: Бу борадаги фикримизни навбатдаги постда ёзиб қолдирдик...

Oʻqituvchi kundaligi
❗️Таълим ходимларига қўшимча рағбат берилмоқда

Президент фармонига кўра, мактаб ва боғча тизимидаги раҳбар ходимлар кўп йиллик хизматлари учун қўшимча рағбат билан тақдирланади:

2025 йил 1 сентябрдан:
➖ Мактаб директорларига маошга +20%;
➖ Ўринбосарларга +15%;
➖ Боғча директорларининг маоши оширилади.

2026 йил 1 январдан:
КПИ (иш самарадорлиги) асосида:
➖ Директорлар учун +20% устама;
➖ Ўринбосарлар учун +10% устама берилади.

Oʻqituvchi kundaligi
19.04.202502:19
Устама олишда 30 балл берадиган фан олимпиадалари, кўрик танловлар, мусобақалар ва тадбирлар рўйхати (янги рўйхат)

Oʻqituvchi kundaligi
Эгил, ўзни пана қил,
Борлигингни билдирма.
Йўталганга ўн беш йил,
Аксирганга йигирма.

Кар бўл, кўр бўл, тишла тил,
Бошга бало келтирма.
Гапирганга ўн беш йил,
Эшитганга йигирма.

Қаламингни душман бил,
Қоғоз узра жилдирма,
Роман ёзсанг - ўн беш йил,
Достон ёзсанг - йигирма...

Эркин Воҳидов

𝘿𝙖𝙫𝙡𝙖𝙩 𝙭𝙤𝙙𝙞𝙢𝙡𝙖𝙧𝙞
Ўзбекистон тарихидаги ИИВнинг барча вазирлари (1945 - 2025 йиллар)

𝘿𝙖𝙫𝙡𝙖𝙩 𝙭𝙤𝙙𝙞𝙢𝙡𝙖𝙧𝙞
- Суюнов ишга чиқмасдан бетоб бўлиб ётибдими?
Касал бўлишга ҳаққи йўқ уни, эртагадан ишга чиқсин!


Ишхонадагилар ва бошлиқ учун соғлигизни бир тигинлик аҳамияти йўқ. Ўлиб кетсангиз ўрнингизга бошқаси келади, сиз эса унутиласиз...☝️

𝘿𝙖𝙫𝙡𝙖𝙩 𝙭𝙤𝙙𝙞𝙢𝙡𝙖𝙧𝙞
दिखाया गया 1 - 24 का 31
अधिक कार्यक्षमता अनलॉक करने के लिए लॉगिन करें।