Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Юрист Хизмати | Расмий канал avatar
Юрист Хизмати | Расмий канал
Юрист Хизмати | Расмий канал avatar
Юрист Хизмати | Расмий канал
27.04.202511:16
Мактаб директори дарс пайтида икки ўқувчи қизни калтаклади

Мактаб директори дарс пайтида икки ўқувчи қизни калтаклагани акс этган видео тарқалди. Видеода директор дарсни бузиб, синфхонага кириб келган ва олдинги қаторда ўтирган қизнинг сочларидан тортиб ўтгани, кейин эса орқа қатордаги қиз билан урушиб, уни калтаклаб, урушиб кетгани кўринади.
 
Маълумотларга кўра, ҳолат Хоразм вилояти Қўшкўпир тумани 14 сонли мактабда бўлган.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
26.04.202516:13
Саудия Арабистони фақат Ҳаж мавсумида ўзбекистонликларга электрон виза беришни тўхтатиб қўйди

Саудия Арабистони Туризм вазирлигининг маълум қилишича, ўндан ортиқ давлатлар, хусусан, Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари учун электрон визага мурожаат қилиш хизмати вақтинчалик тўхтатилган. Бу – саёҳат ёки Умра мақсадида қиролликка бориб, ноқонуний Ҳаж қилишнинг олдини олиш учун кўрилган чора сифатида баҳоланмоқда.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
❗️Агарда бетон ёки электр "столба"га ўрнатилган радардан сизга жарима келса, уни умуман тўламанг

Бетон "столба"лардаги Радарлар қайд этган жарималар судда бекор қилинади.

Бунга унинг бетон “столба”га ўрнатилгани сабаб бўлади. Наманганда шу боис кўплаб ноқонуний радарлар таг-туги билан олиб ташланмоқда экан. Бунга Наманган шаҳар ҳокими сабабчи.

Радар, техник талабларга кўра, 6 метрдан кам бўлмаган баландликда алоҳида металл устунга (!) ўрнатилиши талаб этилади. Бошқалари ноқонуний ҳисобланади.

Юқоридаги ҳолатда радар бетон симёғочга ўрнатилган. Бу эса уни ўрнатиш бўйича белгиланган техник талабларга мос эмас. Шу боис ҳайдовчи судда ютди ва жарима бекор қилинди.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
25.04.202505:40
Синф раҳбарга ўқувчиларнинг телефонини йиғиш мажбуриятини юклаш тўғрими?

@Yurist_Xizmati 5087-савол:

Salom. Men o'rta maktabda tarix o'qituvchisi bo'lib ishlayman. Men ham 11-sinf sinf rahbariman. Yaqinda biz har kuni ertalab sinfimizdagi o'quvchilardan telefon yig'ish majburiyatini olgan hujjatga imzo chekishga majbur bo'ldik. Savolim: Sinf rahbari har kuni o'ziga tayinlangan sinfdan telefon yig'ishi shartmi? Ushbu jarayonni qanday hujjatlar tartibga soladi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 27.06.2023 йилдаги 190-сонли буйруғи билан тасдиқланган умумий ўрта таълим муассасаси синф раҳбарининг йўриқномасига кўра Синф раҳбарининг мажбуриятлари белгиланган.

❌ Бироқ улар қаторида ўқувчиларнинг телефонларини йиғиб олиш деган мажбурият мавжуд эмас.

Бу масалада Вазирлар Маҳкамасининг 2012-йил 21 майдаги 139-сон қарорига иловада тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом 7-бандида махсус қоида белгиланган.

Унга кўра Таълим муассасаларида ўтказиладиган ўқув машғулотлари ва тадбирлар (сафланиш, тарбиявий соатлар, байрам, спорт тадбирлари ва шу кабилар) бошланишидан олдин таълим олувчилар:
✅ телефонини ўчириб қўйиши;
✅ телефонини портфели, сумкаси ва шу кабиларга солиб қўйиши шарт.

❗️Шундай экан, сиздаги ҳолатда ўқувчиларнинг телефонларини йиғиштириб олиш шарт эмас.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
24.04.202504:36
Асосий иш жойидан малака оширишга юборилганда, ўриндошликдаги иш жойнинг ҳам ойлиги сақланадими?

@Yurist_Xizmati 5085-савол:

Assalomu Alaykum, savolim bor edi. Men 2 ta maktabda ishlayman, birida asosiy ikkinchisida oʻrindosh. Meni asosiy boʻlib ishlaydigan maktabdan bir oylik malaka oshirishga yubormoqchi, agar men malakaga ketsam oʻrindosh boʻlib ishlaydigan maktabda oyligim saqlanadimi?


ЮРИСТ ЖАВОБИ:

🙅‍♂️ Йўқ. Бу ҳолатда сизнинг ўриндошлик асосидаги иш жойингизда иш ҳақингиз сақланмайди.

1️⃣Биринчидан, ўриндошликда ВМ 275-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра соатбай асосда дарс берилади. Бунда фақат ўтилган соатлар учунгина ҳақ тўланади.

2️⃣Иккинчидан, Меҳнат кодексининг 280-моддасига эътибор беринг! Унга кўра иш берувчи, ходим хизмат сафарида бўлган давр ва ходим ишдан ажралган ҳолда ўзи ва иш берувчи учун мажбурий бўлган қайта тайёрлашдан ёки мажбурий малака оширишдан ўтган давр ҳамда бошқа ҳолатларда кафолатли тўловларни амалга ошириши шарт.

МК 286-моддасига кўра, иш берувчи қуйидаги ҳолларда ходимга унинг ўз меҳнат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ харажатларни компенсация қилиши шарт:
👉 хизмат сафарларида бўлганда;
👉 иш берувчининг йўлланмаси билан касбий тайёргарликдан, қайта тайёрлаш, малака ошириш ва стажировкадан ўтганда.

Юқоридаги қоидалар ходимнинг асосий иш жойига тааллуқли ҳисобланади.

☝️Эътибор берган бўлсангиз, МК 280, 286 ва бошқа моддаларга кўра малака ошириш даврида ходимнинг ўртача иш ҳақи сақлаб қолинади.

✅ Демак, сиздаги ҳолатда асосий иш жойингизда ўртача иш ҳақингиз сақланади.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
🌧Ўзбекистонда илк марта ёмғир ёғдириш технологияси жорий этилди.

Навоий вилоятининг Конимех туманида экологик ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида муҳим аҳамиятга эга бўлган инновацион лойиҳа амалга оширилди. Узоқ йиллар давомида туманда ёғингарчиликнинг камлиги, қурғоқчилик ва сув танқислиги чорвачиликнинг ривожланишига жиддий тўсиқ бўлиб келаётган эди.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
⚡️ Табибимнинг ўзи бемор...

Куни кеча ижтимоий тармоқларда  "Enter Engineering Pte.Ltd” ва ушбу корхонага тааллуқли МЧЖларда иш ҳақлари тўланмаётгани ҳақида видеохабарлар тарқалди.

Ҳолатга Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг ахборот хизмати
муносабат билдирибди. Айтишларича, Давлат меҳнат инспекцияси корхонада текшириш ишлари олиб бориб, меҳнат қонунчилиги бузилишлари юзасидан корхона раҳбарларига нисбатан маъмурий  чоралар қўллабди. Ходимларнинг 16,6 миллиард сўм иш ҳақларини тўлаб бериш юзасидан кўрсатма берибди...

Қойил. Тезкор муносабат. Аммо-лекин...
Айни шу вазирлик ҳузуридаги "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплексини бошқариш дирекцияси ходимлари мана икки ойдирки маошларини ололмаяптилар.

Хўш, вазирлик "томорқаси"даги мазкур ҳолат бўйича ҳам муносабат бера оладими ёки уларга ўз ходимлари ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат йўллашсинми? Табибимнинг ўзи бемор экан, деб шунга айтсалар керак...


✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
26.04.202514:24
Ҳақорат учун қанча маънавий зиён ундирса бўлади?

@Yurist_Xizmati 5090-савол:

Assalomu alaykum meni taxqirlab xaqorat qilgan va obrosizlantirganligi va bundan menga sog'lig'imga zar yetkizilsa sog'ligimni tiklash uchun javobgar nechi barobargacha menga zararni qoplab beriwi kerak. SMS yozgan taxqirlab o'zini raqami dan Javob uchun rahmat.


ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига кўра ҳар қандай ҳолатда ҳам шахсни ҳақорат қилиш, унга туҳмат қилиш тақиқланган. Бу ҳуқуқ ҳеч кимга берилмаган. Аксинча мазкур қилмишларни содир этган шахсларга нисбатан маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари белгиланган.

🔴Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 41-моддасига мувофиқ ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш:
👉 базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 40 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
🔴Шунингдек, ушбу кодекс 40-моддасида туҳмат, яъни била туриб ёлғон, бошқа бир шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатиш:
👉 базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 60 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши мустаҳкамлаб қўйилган.
🔴Энди қаранг! агар юқоридаги қилмишлар маъмурий жазо қўлланилгандан кейин 1 йил давомида қайта содир этилса унда бу қилмишларга нисбатан жиноий жавобгар чораси қўлланади. (Жиноят кодекси 139-моддаси туҳмат, 140-моддаси ҳақорат)

❗️Бу ҳолатда сиз туман ИИБга ва прокуратурага мурожаат қилишингиз лозим.

➡️Маънавий зарарни ундириш масаласи мутлақо бошқача. Маънавий зиённинг аниқ миқдори белгиланмаган ва белгиланиши мумкин ҳам эмас. Чунки маънавий зиён инсоннинг ички ҳиссоёти ва кечинмаларига боғлиқ бўлади.

💁‍♂ Мисол учун тухмат бир шахсга қаттиқ таъсир қилиши, унинг соғлиги ёмонлашиши, оғир оқибатларга таъсир қилиши мумкин бўлса, баъзи шахсларга нисбатан бундай бўлмаслиги мумкин. Шунинг учун қонун чиқарувчи маънавий зиён миқдорини аниқ белгиламайди.

Олий Суд Пленумининг 2000-йил 28-апрелдаги 7-сон “Маънавий зарарни қоплаш ҳақидаги қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарори 2-бандига асосан маънавий зарар деганда жабрланувчига қарши содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳаракати (ҳаракатсизлик) оқибатида у бошидан кечирган (ўтказган) маънавий ва жисмоний (камситиш, жисмоний оғриқ, зарар кўриш, ноқулайлик ва бошқа) азоблар тушунилади.

Бунда Фуқаролик кодексининг 1021-моддасига биноан маънавий зарар уни етказувчининг айби бўлган тақдирда, зарар етказувчи томонидан қопланади.

Бунда маънавий зарарни қоплаш миқдори жабрланувчига етказилган жисмоний ва маънавий азобларнинг хусусиятига, шунингдек айб товон тўлашга асос бўлган ҳолларда зарар етказувчининг айби даражасига қараб суд томонидан аниқланади (ФК 1022-м).

☝️Айнан шу қоидага мувофиқ сизга етказилган маънавий зиённи ўзингиз мустақил баҳолайсиз ва бунда суд иш ҳолатларидан келиб чиқиб, сиз сўраган маънавий зиён суммасини тўлиқ ёки маълум қисмини ундириб бериши мумкин.

✅ Шундай экан, сизлар судининг қарорини асос қилиб, фуқаролик судига юридик шахсдан маънавий зиённи қоплаш бўйича даъво аризаси билан мурожаат қилишингиз лозим.

✅ Фуқаролик процессуал кодексининг 33-моддасига мувофиқ даъво аризасини сиз юридик шахс жойлашган жойдаги судга беришингиз лозим.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
25.04.202511:50
Дарёдан шағал олиш учун қайси ташкилотдан рухсат олиш керак?

@Yurist_Xizmati 5088-савол:

Дарё ва сойлардан тадбиркорларни шаґал олиши учун ёки киргок химоя минтакаларини фукороларга ижара шартнома асосийда бериш кайси ташкилотлар шартнома килиб беришга хакли...масалан мен Андижон вилоятидаги "Улугнор -Мазгилсой" Ирригация Тизим Бошкармаси бошлиґиман. Вилоят хокимини 25 декабрь 2024 йилги карори билан Корадарё у‌зани ичи бизни ташкилотга берилган, лекин хали кадастр руйхатдан утгазганимиз йук, баланса хам олганимиз йук..бу ёкда  "хавфсиз даре" биз шартнома киламиз сизлар эмас деяпти....бу ёкда экология, МЧС  биз шартнома киламиз дейишяпти...шуларга аниклик киритиб беринглар


ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Президентининг 17.01.2024 йилдаги ПФ-14-сонли ҳамда 07.05.2024 йилдаги ПФ-74-сон Фармониларига асосан, Экология вазирлиги ҳузуридаги “Хавфсиз дарё бошқармаси” давлат муассасасининг асосий восита ва товар-моддий бойликлари ҳамда штат бирликларини Сув хўжалиги вазирлигига, яъни, “Сув хўжалигида бозор механизмларини жорий қилиш” давлат муассасаси ўтказилган.

Шунингдек:
👉 Сув фонди ерларидан самарали фойдаланиш;
👉 балиқчилик саноатини янада ривожлантиришга манфаатли имкониятлар яратиш;
👉 дарё ўзанларини сув ресурсларини тўғри бошқарилишини таъминлаган ҳолда тартибга солиш ушбу ташкилотга юклатилган.

✅ Шунга ушбу ҳолатда сиз шартномани айнан “Сув хўжалигида бозор механизмларини жорий қилиш” давлат муассасасига мурожаат қилишингиз керак.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
24.04.202513:53
Ўқувчини мактабдан четлатиш (ҳайдаш) мумкинми?

@Yurist_Xizmati 5086-савол:

Ассалому алайкум менинг Сухим шундан иборатки Менинг неварам урта мактабнинг 6 синфда укийди Булар дасдан колиб устози касал экан булар борибдилар энди. Ҳамма устозлар биргалашиб буларни хаммасини эмас 3 тасини мактабдан хайдашга Хаклими илтимос биринчи марта кечирим сурасак йок жавобини олияпмиз узларигизни Територияга беринглар деб Айтияпди бизлар айитдик бошдан нима учин олдингиз энди Бу гапларни айтасизлар Хайдашга хаки борми? Менга хакикатни айитсингиз Саволларим уринсиз Колмас деган умидаман.


ЮРИСТ ЖАВОБИ:

❗️Умумий ўрта таълим мажбурий, бу дегани ўқувчиларни мактабдан четлатиш (ҳайдаш) мумкин эмас.

Таълим тўғрисидаги қонун 9-моддасига кўра умумий ўрта таълим умумий ўрта таълим ташкилотларида узлуксиз тарзда, мажбурий бўлган ўн бир йил давомида амалга оширилади.

🙅‍♂ Айнан шу қоида ўқувчиларни мактабдан ҳайдаш мумкин эмаслигини кўрсатади.

⚠️ Бу ҳолатда ўқувчиларнинг дарсга сабабсиз бормагани учун уларнинг ота-оналарига маъмурий жавобгарлик чораси қўлланилади. Бироқ болалар мактабдан ҳайдалмайди.

Бу ҳолатда сиз туман прокуратурасига мурожаат қилишингиз лозим.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
23.04.202517:25
Энди ТТА, ТПТИ ва ТДСИ йўқ. Талабалар нима қилади?

Битирувчи курс талабаларига Университет дипломи берилади

Қарорга кўра, Университет тиббиёт соҳаси учун олий маълумотли мутахассислар ва илмий кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича етакчи олий таълим муассасаси ҳисобланади.

🗓 2025/2026 ўқув йилидан магистратурада босқичма-босқич хорижий тилларда ўқитиладиган алоҳида гуруҳлар ташкил этади.

Ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ва Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасалари Университет талабалари учун клиник амалиёт базалари этиб белгиланади.

Университетга талабаларни ўқишга қабул қилиш 2025/2026 ўқув йилидан бошланади.

2025/2026 ўқув йилидан Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент педиатрия тиббиёт институти ва Тошкент давлат стоматология институтида таҳсил олаётган барча талабалар ўқишини Университетда давом эттиради ҳамда битирувчи курс талабаларига белгиланган тартибда Университет дипломи берилади.

Университет тузилмасида ҳомийлик хайриялари ҳисобидан тўлдириладиган Тошкент давлат тиббиёт университетини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
23.04.202511:09
Пенсия ўз вақтида тушмаса, кимга мурожаат қилиш керак?

Маълумки, банк пластик картада пенсия олувчи фуқароларга пенсиялар ҳар ойнинг 5-санасига қадар, нақд шаклда олувчиларга эса 4-27-саналарга қадар етказилади.

Пенсия мазкур белгиланган муддатларда пенсионерга етказилмаса, пенсионер кимга ёки қаерга мурожаат қилиши керак?

📞 Бундай ҳолатларда Пенсия жамғармасининг:

- 1271 ишонч рақами;
- телеграмдаги @pensiyauzbot боти;
-
Instagram ва Facebook;
-
pfru.uz расмий веб-сайти орқали уйдан чиқмасдан онлайн мурожаат қилиш имконияти яратилган.

Мурожаатлар шу заҳотиёқ кўриб чиқилиб, батафсил маълумот берилади.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
27.04.202504:31
Ф/Х ерига ва экинларига етказилган зарарни ундириш учун нима қилиш керак?

@Yurist_Xizmati 5092-савол:

Ассалому алайкум, мен фермер хўжалиги раҳбариман. Биз жойлашган ҳудудда янги электр подстанция қуриляпти, подстанцияга электр кабеллари ва стольбалар ўрнатиш ишлари олиб бориляпти. Биздаги бир неча фермер хўжаликлари ерларига, шу жумладан бизнинг хўжалигимиз ерларига ҳам стольбалар ўрнатишмоқчи бўлишяпти қураётган ташкилот. Шу стольба ўрнатиш вақтида экин майдонларимизга юк машиналари ва кранлар кириб экин майдонларимизни пайҳон қилишади. Бизнинг бу кўрадиган зараримизни кимдан ва қандай тартибда ундирамиз? Қурувчи ташкилот хусусий, адашмасам давлат буюртмасини бажаряпти. Шу масалада батафсил маълумот берсангиз, илтимос. Ҳокимият ва прокуратура томошабин бўлиб турибди.


ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Фуқаролик кодексининг 985-моддасига мувофиқ, ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим.

Ушбу ҳолатда:
🔴 Қурувчи ташкилот (подряд ташкилоти) бевосита зарар етказмоқда.
🔴 Давлат буюртмачиси (агар бундай бўлса) қурилиш ишларига буюртмачи сифатида жавобгар бўлиши мумкин.

Зарарни қандай исботлаш керак?
Зарарни қоплаш тўғрисидаги даъво муваффақиятли бўлиши учун қуйидагилар исботланиши лозим:
•  Зарар фактининг мавжудлиги (экин майдонларининг бузилганлиги, маҳсулот йўқотилиши);
•  Зарар миқдори (экспертиза ёки ҳисоб-китоб асосида);
•  Қурувчи ташкилотнинг айби (яъни у ўз ҳаракатлари билан бевосита зарар етказгани);
•  Зарар ва ҳаракатлар ўртасидаги сабабий боғлиқлик.

Бунинг учун:
Экин майдонларига зарар етказилгани бўйича далолатнома тузиш лозим. Ҳокимият ёки бошқа масъул органлар орқали бу расмийлаштирилиши мумкин.
Зарарнинг миқдорини аниқлаш учун аграр экспертиза ёки бошқа мутахассислар хулосаси олиниши лозим.

Гувоҳларнинг кўрсатмалари, фотосурат ва видеолар, трактор/машиналарнинг ҳаракатини тасдиқловчи ҳужжатлар далил сифатида олиниши керак.
•  Аввало, қурувчи ташкилотга расмий талабнома (претенсия) юбориш тавсия этилади. Унда етказилган зарар ва қоплаш талаби кўрсатилади.
•  Агар қурувчи ташкилот зарарни қоплашдан бош тортса ёки эътиборсиз қолдирса, судга даъво аризаси берилади.

Бунда Иқтисодий процессуал кодекс 33-моддасига кўра юридик шахсларга нисбатан даъволар улар давлат рўйхатидан ўтган жойдаги иқтисодий судга зарарни қоплаш бўйича даъво қилиш лозим.

Қўшимча маълумот даъво аризасига:
•  Экин майдонига зарар етказилгани ҳақидаги далолатномалар,
•  Фото ва видео далиллар,
•  Аграр экспертиза хулосаси,
•  Гувоҳларнинг ёзма кўрсатмалари,
•  Қурувчи ташкилотга юборилган расмий талабнома ва уларнинг жавоби (агар бўлса),
•  Етказилган зарарнинг пул миқдоридаги ҳисоб-китоби илова қилинади.


💁‍♂ Қўшимча тавсия: Адвокат ёллаш тавсия этилади, чунки зарар исботлаш ва суд процедураларини юритишда ҳуқуқий ёрдам керак бўлиши мумкин.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
⚡️ 1 майдан бошлаб ҳужжатсиз мигрантлар Россиядан чиқариб юборилади

Миграция агентлиги Россияда патент олмаган фуқароларимизни ҳуқуқий мақомни тиклаш учун кам вақт қолгани ҳақида огоҳлантирди.

Хабарга кўра, 2025 йил 30 апрель куни Россия Федерацияси Президентининг 2024 йил 30 декабрдаги 1126-сон Фармони билан берилган имкониятлар, ҳуқуқий мақомга эга бўлиш учун берилган муддат тугайди.

2025 йил 1 майдан бошлаб, ҳуқуқий мақомини тартибга солмаган шахсларга нисбатан чиқариб юбориш ва келажакда Россияга киришни тақиқлаш каби чоралар қўлланилади.

Россия ҳудудида қонуний қолиш ҳуқуқини берувчи тегишли рухсатнома ҳужжатларини олиш учун Россия ИИВнинг ҳудудий органларига, Россия ИИВ ФГУП «ПВС» филиалларига ёки Москва шаҳридаги ГБУ ММЦ «Сахарово»га мурожаат қилиш сўралади.

Аввалроқ, 2025 йил 1 январдан 30 апрелгача бўлган даврда "назорат қилинадиган шахслар" реестрига киритилган мигрантлар ҳуқуқий мақомларини ҳал қилишмаса, Россия ҳудудидан чиқариб юборилиши ҳақида хабар қилинган эди.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
❗️Дубайда Ўзбекистонликлар уюштирган пичоқбозлик сабаб визасиз режим бекор қилиниши мумкин

Ўзбекистонликлар БААда жиноят содир этиши кўпайгани сабабли визасиз режим бекор қилиниши мумкин!

24 апрель куни Дубайда ўзбекистонликлар ўртасида пичоқбозлик содир бўлди. Ташқи ишлар вазирлиги маълумотича, 15 нафар фуқаро ушланган. Тергов ишлари олиб борилмоқда. БАА томони бундай ҳолатлар визасиз режимга салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини билдирган.

ТИВ фуқароларни хорижда ўзини оқилона тутишга чақирди.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
🇺🇿RASMIY MUNOSABAT

Ijtimoiy tarmoqlarda Samarqandda malaka sinovlarida qatnashib chiqqan nomzodning onlayn efirda hali ichkarida turganligi hamda Andijon viloyatida boshqa bir nomzodning telefondan foydalanayotganligi kuzatilgani haqida video tarqaldi.

Ushbu holat bo‘yicha Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligi rasmiy munosabat bildirdi.

❗️Aslida mana shunday holatlarga barham berish uchun ham jarayon shaffof tarzda toʻgʻridan-toʻgʻri efirga berib turiladi.


Birinchi holatda, videoni ko‘rib chiqilganda, unda uzilish va qotishlar bo‘lgani aniq ko‘rinadi. Toifa sinovlari o‘tkaziladigan bino ichidagi kuzatuv kameralarining onlayn efiri https://cams.uzedu.uz veb-sayti orqali amalga oshiriladi.

Biroq, bu sayt RTSP protokolini qo‘llab-quvvatlamagani uchun, video oqim maxsus kodirovka orqali uzatiladi.

Ushbu onlayn translyatsiya tizimida har 15 soniyada yangilanadigan video kadrlar saqlanadi. Sayt kompyuter brauzerida ochilgach, ko‘rsatilayotgan barcha kadrlar kesh xotirada (ya'ni vaqtinchalik xotirada) saqlanib qoladi.

Agar internet aloqasi uzilsa, brauzer avtomatik ravishda oxirgi uzilmasdan avval ko‘rsatilgan kadrlarni ko‘rsatishda davom etadi.

Bu muammoni bartaraf etish uchun sahifani oddiygina yangilash (refresh qilish) yetarli bo‘ladi. Yuqoridagi holatda esa, interaktiv panelda internet aloqasi uzilgan va natijada eski, ya’ni uzilishdan oldingi kadrlar ekranga chiqqan.

Ilova qilingan rasmdan koʻrinib turibdiki, ushbu nomzod 52 ball toʻplab attestatsiyadan oʻta olmagan. Shuningdek, nomzodning test jarayonida olingan rasmlari va u sinovdan ketgandan keyingi holatni ko‘rishingiz mumkin (butun jarayonning to‘liq vidoesi ham mavjud va u 1 yil davomida saqlanadi).

Ikkinchi holatdagi telefondan foydalangan nomzod hodisa aniqlangan kun, ya’ni 19-aprel kuni natijalari bekor qilinib, chetlashtirilgan (rasmda sanalarini ham ko‘rish mumkin).

Umuman, bugungi kunga qadar respublika boʻyicha aloqa qurilmalaridan yoki boshqa vositalardan foydalangan jami 24 nafar nomzod test sinovlaridan chetlashtirilgan (ayrimlari rasmlarda).

❗️Biz ustozlarimizni turli asossiz gaplarga eʼtibor bermaslikka va faqat oʻz bilimlariga tayangan holda sinovlarda ishtirok etishga chaqirib qolamiz.


Shu o’rinda ta’kidlash kerakki, ushbu holatlar Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligi nazoratida bo‘lib, jarayonlar yakuniga bag’ishlangan matbuot anjumanida batafsil ma’lumot berish rejalashtirilgan.


✉️ Yuristga savol yuborish

📞Yurist bilan qo‘ng‘iroq orqali bo‘lg‘anish

Rasmiy kanalimiz
👉 @Yurist_Xizmati 👈
23.04.202517:17
⚡️Тошкент давлат тиббиёт университети ташкил этилади

“Тиббиёт соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-149-сон, 22.04.2025 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра:

📌 Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент педиатрия тиббиёт институти ва Тошкент давлат стоматология институти негизида Тошкент давлат тиббиёт университети ташкил этилади;

📌 Тошкент тиббиёт академиясининг марказий илмий-текшириш лабораторияси негизида Тиббиёт илмий-инновацион тадқиқот институти фаолияти йўлга қўйилади;

📌 Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиали Урганч давлат тиббиёт институти этиб қайта ташкил этилади;

📌 Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникаси, Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникаси ва Тошкент давлат стоматология институти клиникаси Тошкент давлат тиббиёт университети клиникалари этиб қайта номланади;

📌 Тошкент тиббиёт академиясининг Термиз ва Чирчиқ филиаллари Тошкент давлат тиббиёт университетининг Термиз ва Чирчиқ филиаллари этиб қайта номланади;

📌 Тошкент тиббиёт академияси академик лицейи, Тошкент педиатрия тиббиёт институти академик лицейи ва Тошкент давлат стоматология институти академик лицейи Тошкент давлат тиббиёт университетининг 1-, 2- ва 3-сон академик лицейлари этиб қайта номланади.

✅ Таълим дастурларини халқаро тиббий таълим стандартларига мувофиқлаштириб, компетенцияларга асосланган тиббий таълим дастурларини жорий этиш Университетнинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишларидан бири этиб белгиланди.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
23.04.202504:14
Ўзбекистон фуқароларини хорижда ишга жойлаштириш тизими янада такомиллаштирилади

✅Бу бўйича Ҳукумат қарори 22.04.2025 йилдаги 252-сон тасдиқланди.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
26.04.202517:39
Домларнинг 1 қаватида яшайдиган фуқаролар домнинг туташ ерига бирнималар қуришга ҳаққи борми?

@Yurist_Xizmati 5091-савол:

Ман Тошкент вилоятида 2 каватли уйларнинг 1чи каватида яшийман. Хонадон узимни номимда. Уйга туташ булган ер участкасига енгил конструкциядан соябон навес куришим учун хукуий асослар борми ёки умуман конунийлаштириб навес куриш мумкин эмасми?


ЮРИСТ ЖАВОБИ:

❌ Бу ер участкасига бирон бир иншоот қура олмайсиз, хатто енгил конструксияли бўлса ҳам.

Чунки Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисидаги қонун 7-моддасига кўра Кўп квартирали уйга туташ ер участкаси маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан кўп квартирали уйдаги жойларнинг мулкдорларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилади.

☝️Эътибор берган бўлсангиз, ушбу ер участкаси “кўп квартирали уйдаги жойларнинг мулкдорларига” ажратилиши назарда тутилмоқда.

🙅‍♂️Бунда кўп квартирали уйга туташ ер участкаси бўлинмасдир ва мустақил ер участкаларига ажратилиши мумкин эмас.

Қонуннинг 12-моддасига биноан Уй-жой фонди инспексияси кўп квартирали уйларни, кўп квартирали уйларга туташ ер участкаларини санитария нормаларига, қоидаларига ва гигиена нормативларига мувофиқ сақлаш бўйича талабларга ва улардан техник фойдаланиш қоидалари ва нормаларига риоя этилиши ҳамда мулкдорлар томонидан жойларнинг ўзбошимчалик билан қайта қурилишига ва қайта режалаштирилишига йўл қўйилмаслиги ҳолатларини назорат қилади.

Ушбу қоиданинг мазмунига кўра кўп қаватли уйга туташ ер участкасида маълум бино ёки иншоот қурилишига йўл қўйилмаслиги юқоридаги орган томонидан назорат қилиб борилади.

Шунингдек, қонуннинг 13-моддасида жойларнинг мулкдорлари умумий мол-мулкдан ҳамда уйга туташ ер участкасидан фойдаланишда тенг ҳуқуқларга эгалиги назарда тутилган.

❗️Айнан шу нуқтайи назардан олганда, сиздаги вазиятда гарчи сизнинг уйингиз 1 қаватда бўлса ҳам, унга туташ ер учаткасидан барча мулкдорлар тенг фойдаланиш ҳуқуқига эга.

🙅‍♂️Шу сабабли сиз бу ер учаткасида енгил констурксияси соябон қура олмайсиз.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
26.04.202507:57
Декрет таътилидан сўнг меҳнат таътилига чиқиш мумкинмасми?

@Yurist_Xizmati 5089-савол:

Assalomu alaykum, Men maktabda 1-toifali òqituvchi bòlib ishlayman. 22 soat darsim bor. Òtgan yil 2024-yil 29-noyabrda xomiladorlik ta'tiliga ( dekretga) chiqdim. 2025- yil 3- aprel sanasida tugab 4-apreldan ish faoliyatimni davom qildirmoqchi edim. Ammo, maktabimiz ÒIBDÒsi agar ishga chiqadigan bòlsam mehnat ta'tiliga chiqa olmasligimni aytyapdi. Bu tòĝrimi? Xomladorlik ta'tili tugagach mehnat ta'tiliga chiqmasam uni qanday va qachon olsam bòladi? 26-may sanasidan mehnat ta'tili olsam bòladimi?


ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Бўлмаган гап, сиз ҳамма қатори таътилга чиқишингиз мумкин.

❗️Таътил олиш ходимнинг ҳуқуқи ва иш берувчининг мажбурияти. Бу Меҳнат кодексининг 216-моддасида белгиланган.

💁‍♂ Айтиш керакки, бу ҳуқуқ ўриндошликда ишлайдиган ходимларга ҳам тааллуқли. Ҳар йилги меҳнат таътили иш берувчи ва ходим учун мажбурий бўлган таътиллар жадвали билан белгиланадиган ҳар йилги меҳнат таътилларини бериш навбатига мувофиқ берилади (МК 228-м).

Бунда Меҳнат кодекси 400-моддасига кўра ҳомиладор аёлларга ва бола туққан аёлларга йиллик меҳнат таътили, уларнинг хоҳишига кўра, тегишинча ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан олдин ёки ундан кейин берилади.

✅ Демак, сиз ҳам декретдан олдин ёки кейин меҳнат таътили олишингиз мумкин. Лекин сизга таътил пули камроқ чиқади.

Қаранг! Меҳнат кодексининг 233-моддасида ҳар йилги меҳнат таътилида бўлган вақти учун ходимга ушбу Кодекснинг 257-моддасига мувофиқ ҳисоблаб чиқариладиган ўртача иш ҳақининг сақланиши кафолатланиши белгиланган.

Бунда ўртача иш ҳақи у ҳисобланадиган ойдан олдинги ўн икки ойни ташкил этувчи ҳисоб-китоб даври ёхуд агар ходим ўн икки ойдан кам ишлаган бўлса, амалда ишланган давр учун ходимга ҳисобланган иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда белгиланади (МК 257-м 1-қисм).

Шу қоидага кўра ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблашда у 12 ойдан ортиқ ишлаган бўлса, унинг таътилга чиқишдан олдинги 12 ойлик даврда корхонадан олган барча тўловлари (иш ҳақи, моддий ёрдам, мукофот пули ва бошқалар) қўшилган ҳолда 12га бўлинади.

✔️ Демак, сиздаги вазиятда ҳам жами ишлаган ойларингиздаги иш ҳақи ва бошқа тўловлар қўшилиб 12га бўлинади.

Бироқ юқоридаги норманинг (МК 257-м) тўртинчи қисмига кўра ходим қонунчиликда белгиланган бошқа ҳолларда иш ҳақи тўлиқ ёки қисман сақланадиган ёки ҳақ тўланмайдиган ишдан озод этилган бўлса Ўртача иш ҳақи ҳисоблаб чиқарилаётганда ҳисоб-китоб давридан вақт, шунингдек ушбу вақтда ҳисобланган суммалар чиқариб ташланади.

🔴 Айнан шу қоидага кўра ҳомиладорлик ва туғиш таътили учун тўланган нафақа пули таътил пулини ҳисоблашда чиқариб ташланади.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
25.04.202511:24
❗️Аттестация жараёнида турли қинғирликлар бўляптими?

Ижтиомий тармоқларда айни пайтда мактаб ўқитувчилари малака тоифалари учун ўтказилаётган аттестация жараёнида турли қинғирликлар ҳам бўлаётгани, Х вариантлар таниш-билишларга берилаётгани айтилмоқда.

Ҳолат бўйича расмий муносабат берилгани йўқ!

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
23.04.202512:03
Ўтган йилги таътилни бу йилга қўшиб олиш мумкин?

@Yurist_Xizmati 5084-савол:

Assalamu aleykum. Soraw mektepte mugallim bolip isleymen 2023-2024 jil ushin pulli dem alisim (otpiskimdi) almadim endi usi jilgi 2024-2025 jil ushin alatin otpiskime qosip 2jilliq otpiskimdi ala alamanba yaki kuyip keteme alinbagan otpiskim

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Йўқ, ўтган йилги таътилни бу йил қўшиб ололмайсиз.

✅ Бу ҳолатда таътил сизга ишдан бўшаган вақтингизда компенсация кўринишида берилади.

Меҳнат кодекси 234-моддасига асосан меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга барча фойдаланилмаган ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътиллари учун пулли компенсатсия тўланади.

Бунда ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда жорий иш йилида фойдаланилмаган ҳар йилги меҳнат таътили учун ходимга тегишли бўлган компенсациянинг миқдори, шунингдек жорий иш йилида ишлаб берилмаган таътил кунлари учун ушлаб қолинадиган ҳақ миқдори ходимнинг охирги иш йилида ишлаб берган вақтига мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқарилади (МК 223-м).

✅ Шунга кўра сиздаги ҳолатда компенсация ўртача ойлик иш ҳақингиздан келиб чиқиб ҳисобланади.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
23.04.202504:05
Хусусийлаштирилаётган гигант корхоналар

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
दिखाया गया 1 - 24 का 538
अधिक कार्यक्षमता अनलॉक करने के लिए लॉगिन करें।