Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Uzpharmcontrol avatar

Uzpharmcontrol

ССВ ҳузуридаги "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасасининг расмий телеграм канали
Телефон: (+99871) 203-01-01
Веб-сайт: www.uzpharm-control.uz
Алоқа бот: @uzpharmcontrol_bot
TGlist रेटिंग
0
0
प्रकारसार्वजनिक
सत्यापन
असत्यापित
विश्वसनीयता
अविश्वसनीय
स्थानУзбекістан
भाषाअन्य
चैनल निर्माण की तिथिЛют 14, 2025
TGlist में जोड़ा गया
Лют 14, 2025

रिकॉर्ड

22.04.202523:59
10.7Kसदस्य
17.03.202523:59
200उद्धरण सूचकांक
28.01.202505:32
5.4Kप्रति पोस्ट औसत दृश्य
26.03.202518:33
5.2Kप्रति विज्ञापन पोस्ट औसत दृश्य
22.02.202523:59
2.74%ER
28.01.202505:32
53.84%ERR

Uzpharmcontrol के लोकप्रिय पोस्ट

11.04.202515:39
22.04.202517:14
11.04.202515:39
🔴 🟦🟦🟦

Аввал хабар берганимиздек, Президентнинг 2025 йил 28 январдаги ПФ-13-сон Фармонига асосан, 2025 йил 1 апрелдан бошлаб чекланган савдо устамалари фақат рецепт билан бериладиган дори воситалари тоифасига нисбатан татбиқ этилади.

Бунда маҳаллий ва ҳорижий дори воситаларига нисбатан амалдаги референт нархни шакллантириш тизими сақлаб қолинади.


Янгиланган чекланган нархлар реестри билан юқоридаги жадвалда батафсил танишасиз.

💬@uzpharmcontrol
04.04.202509:03
🔴 🟦🟦🟦

Марказда Наврўзи олам кенг нишонланди


Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказида қадимий ва энг ардоқли байрамларимиздан бири — Наврўзи олам кенг нишонланди. Ушбу баҳор ва янгиланиш айёми муносабати билан Марказда миллий урф-одатлар, қадриятларимизни акс эттирувчи байрамона дастурхон ёзилди. Шунингдек, ранг-баранг миллий кийимлар, куй-қўшиқлар ва турли маданий дастурлар орқали барчага байрам кайфияти улашилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
22.04.202517:14
🟣 Чекланган нархлар

Рецепт билан бериладиган маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.

💬@uzpharmcontrol
🟦🟦🟦🟦

2025 йил 1 апрелдан бошлаб даромадидан қатъи назар, фармацевтика маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи ёки тиббий хизмат кўрсатувчи юридик шахслар ҚҚС тўловчилар деб эътироф этилади.

Бунда реализация қилинган товарлар (хизматлар) бўйича берилган онлайн назорат-касса техникаси ёки виртуал касса чеклари, расмийлаштирилган электрон ҳисобварақ-фактуралар ҳамда бошқа ташқи ва ички маълумотлар асосида солиқ органлари томонидан қўшилган қиймат солиғи бўйича ҳисоботлар автоматик тарзда шакллантириб борилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
25.03.202512:23
04.04.202511:03
🟢 ⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️

Спартакиада қизғин баҳсларга бой бўлди


Наврўз байрами давомида нафақат маданий-маърифий тадбирлар, балки соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи спартакиада ҳам ташкил этилди. Унда Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази марказий аппарати ва унинг ҳудудий филиалларидан ташриф буюрган 200 га яқин ходим фаол иштирок этди.

Спартакиада доирасида шахмат, шашка, стол тенниси ва футбол каби спорт турлари бўйича қизғин беллашувлар ўтказилди. Бу мусобақалар ходимлар ўртасида соғлом рақобат, жамоавий руҳ ва спортга бўлган қизиқишни мустаҳкамлайди.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар қимматбаҳо совғалар ҳамда эсдалик дипломлари билан тақдирланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
25.03.202512:23
🟣 Чекланган нархлар

Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.

💬@uzpharmcontrol
⭕️⭕️⭕️

Мувофиқлик сертификатига эга бўлмаган дори воситаларини сотаётган дорихона
лицензияси бекор қилинди

Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирларида Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, Фозилтепа кўчаси, 18-уй 1-хонадон манзилида жойлашган "Asna medline star" МЧЖга тегишли дорихонанинг лицензия талаб ва шартларини бузганлик ҳолати аниқланди.

Тегишли мувофиқлик сертификатига эга бўлмаган 5 турдаги дори воситасини сақлаётган ва реализация қилаётган "Asna medline star" МЧЖнинг лицензияни бекор қилиш тўғрисида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Тошкент туманлараро иқтисодий судига киритган даъво аризаси суднинг тегишли ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилди.


Ҳамда
"Asna medline star" МЧЖга дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун 2020 йил 24 июлда берилган 222-сонли лицензия бекор қилинди.

Амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, мазкур дорихона лицензияси тугатилган дорихоналар манзиллари ва қонун бузилишларига бевосита алоқадор ходимлар (провизорлар, фармацевтлар) нинг ягона реестрига киритилганлигини маълум қиламиз.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
से पुनः पोस्ट किया:
Raqobat qo‘mitasi avatar
Raqobat qo‘mitasi
🌀 2025 йил 1 апрелдан дорилар нархини тартибга солишда қандай ўзгаришлар бўлади?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 январдаги ПФ-13-сон Фармонига асосан, аҳолининг дори воситалари билан таъминланишини яхшилаш мақсадида 2025 йил 1 апрелдан бошлаб дорилар нархини тартибга солишнинг янги тартиби кучга киради.

🔍 Асосий ўзгаришлар:

🔍Рецепт билан бериладиган дорилар учун савдо устамаси чекланади:

🔍Ушбу дориларни улгуржи сотувда устама — 15% гача;

🔍Чакана сотувда эса устама — 20% гача этиб белгиланади.

Бу чеклов дорини етказиб беришда иштирок этувчи воситачилар сонидан қатъи назар амал қилади. Рецепт билан бериладиган дориларнинг нархлари белгиланган улгуржи ва чакана референт нархларидан юқори бўлмаслиги шарт қилиб белгиланади.


🔍Сертификатлаштиришда янги чеклов киритилади:

🔍2025 йил 1 апрелдан бошлаб референт нархлари қайд этилмаган ёки референт нархидан юқори бўлган рецепт билан бериладиган дориларни сертификатлаштириш тақиқланади.

❗️
Рецепт билан бериладиган дориларга белгиланган савдо устамаларига қатъий риоя этиш талаб этилади. Белгиланган нархлар ва устамаларга амал қилинмаган тақдирда қонунчиликда белгиланган чоралар кўрилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарорига мувофиқ, дорилар ва тиббий буюмлар нархларини давлат томонидан тартибга солиш тартибига риоя этмаслик лицензия талабларини (чакана савдо учун қўпол равишда) бузиш ҳисобланади ва бу ҳолат дорихона лицензиясининг бекор қилинишига сабаб бўлиши мумкин.
_____________

ℹ️ Маълумот учун: 2024 йилда Рақобат қўмитасининг “FAIR TECH” ягона ахборот тизими орқали республикамизнинг ҳудудлари кесимида фармацевтика фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан референт нархларнинг оширилиши юзасидан ўтказилган мониторингда 1300 га яқин дорихоналарда қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.

✈️ Олиб борилган ўрганишлар натижасида 270 мингта ҳолатда жами 11,6 млрд сўм миқдорида асоссиз даромад олинганлиги аниқланиб, ортиқча олинган пул маблағларини истеъмолчиларга қайтариш чоралари кўрилди.
_____________

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz
🥳😏😒😞

Бухоро — маънавият ва тарих маскани

🕌 Ҳар бир маскан – бу юртимизга хос бой маънавий дунё, илм ва қадриятлар тарихининг жонли гувоҳи. Аждодларимиз яратган маънавий меросини англаш, ички туризм имкониятларидан фойдаланиш мақсадида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ходимлари қадимий шаҳар Бухорога ташриф буюрди.

Зиёрат давомида вилоятдаги Исмоил Сомоний мақбараси, Поий Калон мажмуаси, Мир Араб мадрасаси, Чашмаи Аюб каби тарихий ёдгорликлар билан яқиндан танишилди. Ҳар бир қадимий маскан юртимиз тарихидаги буюклик, сабр, илм ва иймон тимсоли бўлиб, аждодларимизнинг бебаҳо меросини эслатади.


Марказ раҳбарияти бу каби маънавий тадбирларни давомий равишда ташкил этиш орқали ходимларнинг дунёқарашини бойитиш, тарихий меросимизга бўлган ҳурматни янада оширишни мақсад қилган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
🔴🟦🟦🟦

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Фармакопея қўмитаси бош мутахассиси Розия Восилова 70 ёшда


Розия Восилова Қирғиз Республикасининг Ўш шаҳридаги 71-сонли дорихонада химик - аналитик, Самарқанд вилояти дорихона бошқармасида инспектор, Самарқанд тиббиёт техникумида ўқитувчи, Тошкент шаҳридаги 3-сонли дорихонада дорихона мудири ўринбосари, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Дори моддалар экспертизаси Давлат марказида кичик илмий ходим, шунингдек, Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармасида етакчи мутахассис каби қатор масъул лавозимларда ишлаган.

Фурсатдан фойдаланиб Розия Восиловани ушбу муборак ёш билан қутлаб, уларга мустаҳкам соғлик, халқ саломатлиги йўлида олиб бораётган сермазмун ишларида ривож тилаб қоламиз.

Фармацевтика маҳсулотлари
хавфсизлиги маркази жамоаси

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
28.03.202512:19
🟣 Чекланган нархлар

Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.

💬@uzpharmcontrol
17.04.202509:21
🔵 🟦🟦🟦

Талабалар учун "Бўш иш ўринлари" меҳнат ярмаркаси ташкил этилди


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги “Олий таълим ташкилотлари битирувчиларининг ишга жойлашишига кўмаклашиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-61-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Тошкент фармацевтика институтида "Бўш иш ўринлари" меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Институт битирувчиларининг бандлигини таъминлаш, уларнинг малакасидан тўғри фойдаланиш ҳамда фармацевтика соҳасидаги етакчи иш берувчилар билан бевосита таништириш мақсадида ташкил этилган мазкур тадбирни Тошкент фармацевтика институти ректори Камол Ризаев ҳамда Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори Алишер Темиров кириш сўзи билан очиб берди.


Ярмарка доирасида Ўзбекистоннинг етакчи фармацевтика компания ва ташкилотлари вакиллари иштирок этиб, ўз фаолият йўналишлари, мавжуд бўш иш ўринлари ҳамда ёш мутахассислар учун таклиф этилаётган карьера имкониятлари ҳақида батафсил маълумотлар тақдим этдилар.


Мазкур тадбир институтнинг бакалавриат ва магистратура битирувчилари учун иш берувчилар билан бевосита мулоқот қилиш, ўз билим ва малакасини намоён этиш, суҳбатларда иштирок этиш ҳамда резюме тақдим этиш орқали ишга жойлашиш жараёнини самарали ташкил этишга хизмат қилувчи муҳим платформа бўлди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
अधिक कार्यक्षमता अनलॉक करने के लिए लॉगिन करें।