Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
INSAYDER avatar
INSAYDER
INSAYDER avatar
INSAYDER
Тошкентда фуқаро ўйинчоқ тўппончалар ёрдамида банкни ўмаришга уринди

@insideruzbek
17.04.202512:25
Тегишли ҳужжатлари йўқ, вояга етмаган шахслар автомобилни бошқаргани сабаб, ўлим билан тугаган ЙТҲлар содир бўлаётган ҳақида тез-тез ўқияпмиз. Аммо шунга қарамай баъзи ота-оналар ҳали мактаб ўқувчиси бўлган боласига катта шаҳарда машинасини бериб қўйишни тўхтатмаяпти...

@insideruzbek
Олимлар Ердан 124 ёруғлик йили масофада жойлашган океанли сайёрада ҳаёт белгиларига дуч келишди

Гап K2-18b деб номланган сайёра ҳақида кетмоқда. У Арслон буржидаги қизил карлик атрофида айланади ва Ердан икки баравар катта. У ердаги бир йил ҳам атиги 33 кун давом этади. Олимлар сайёра атмосферасида аниқлаган бирикмалар Ерда фақат фитопланктон каби тирик организмлар томонидан ишлаб чиқарилади.

@insideruzbek
Россияда ижарага берилган квартирадан тўрт нафар ўзбекистонликнинг жасади топилди

Воқеа Калининградда содир бўлган. Дастлабки тахминларга кўра, уларнинг ўлимига ис газидан заҳарланиш сабаб бўлган.


@insideruzbek
Энди ўзингиз учун қурадиган 1-2 қаватли ҳовли уйлар қурилиши бўйича хусусий сектор назорати ўрнатилади

1 июлдан бошлаб баландлиги 2 қаватдан, умумий майдони 500 квадрат метрдан ошмайдиган якка тартибдаги уй-жойлар ва кичик ҳажмдаги нотурар бино-иншоотларни қуриш ва реконструкция қилиш ишлари хусусий сектор назоратига топширилади. Хусусий қурилиш назорати олиб борилмаганда ёки назоратни олиб борган лойиҳачининг ижобий хулосаси мавжуд бўлмаганда, объект фойдаланишга қабул қилинмайди.

@insideruzbek
16.04.202507:30
Наманганда 10-синф ўқувчиси машина бошқариб, 4-синф ўқувчисининг ўлимига сабабчи бўлди

Вояга етмаган бола Cobalt автомобилини ҳеч қандай рухсатсиз ҳайдаб чиққан. Воқеа содир бўлганда унинг отаси Россияда ишда бўлган.

@insideruzbek
17.04.202514:03
Хоразмда 7-синф ўқувчиси тунги клубда раққосалик қилаётгани аниқланди.

@insideruzbek
Мирзо Улуғбек тумани Бўзбозор яқинидаги ер остидан ўтган сув қувури ёрилиб кетибди.

@insideruzbek
🚗 HAVAL M6 — оилавий кроссовер, қулай нархлар!

🔥Энди сиз HAVAL М6 автомобилини атиги 37 000 000 сўм бошланғич тўлов билан харид қилишингиз мумкин!

Бошланғич тўлов – атиги 15%
Кредит муддати – 5 йилгача
Кафолат – 5 йил ёки 150 000 км гача

Бугуноқ автосалонларимизга ташриф буюринг ва автомобил эгасига айланинг!

📞 Батафсил маълумот учун:
+998712878888

Бизни кузатиб боринг:
🌐 Instagram | Telegram | Maнзил
реклама
16.04.202516:46
ЙПХ ходими машинасида тўхтаб турган блогер Ҳуснорани жуда қўпол сўзлар билан ҳақорат қилибди. У нега бундай қилганини аниқламоқчи бўлганида ППХ ходимлари ЙПХ ходимининг айбини яширишга уринган.

@insideruzbek
Тошкентда 1 ва 2 хонали уйлар ижараси арзонлашмоқда

2025 йилнинг март ойида ўртача таъмирланган бир хонали хонадонлар нархи ўтган йилга қараганда 16,6 фоизга тушган.

@insideruzbek
Ўзбекистонда мопед ва скутер ҳайдовчилари учун гувоҳнома талаб қилиш муддати 2025 йил 1 октябрга қадар узайтирилди.

@insideruzbek
Ўзбекистонда юқумли Қрим-Конго геморрагик иситма касаллиги тарқатувчиси «уйғонганини» маълум қилинди

Бу касалликни юқтириб олмаслик учун қуйидаги қоидаларга амал қилиш талаб этилади:

Чорва моллари танасидаги каналарни қўллар билан териб олмаслик;
Уларни ўлдирмаслик;
Агар чорвада каналар бор бўлса ҳудуддаги ветеринария ходимларини чақириб, каналардан тозалаш чораларини кўриш;
Кана чаққан тақдирда тиббиёт ходимларига мурожаат қилиш.

@insideruzbek
17.04.202509:51
17.04.202507:51
Тошкентда қарийб 6 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган цех аниқланди

Маълум бўлишича, «Спутник-3» мавзесида жойлашган металл эритиш цехи газ таъминоти корхонаси билан шартнома тузмасдан, пломбага қасддан шикаст етказиб, 5 млрд 775 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган.

@insideruzbek
16.04.202514:01
Тошкент шаҳрида «Андижон музқаймоқ»ларига рейд уюштирилиб, улар канализация қудуқларига тўкиб ташланибди

Нега айнан канализация қудуқларига ташланганига аниқлик киритилмаган.

@insideruzbek
Бухорода 3-синф ўқувчиси бўлган қиз мактабдаги қудуққа тушиб кетиб, вафот этди

15 апрель куни Олот туман «Наврўз» МФЙда яшаган, 28-мактабнинг 3-синф ўқувчиси Л.Ж. мактабга қўшни хонадон ҳовлисида жойлашган эски қудуққа эҳтиётсизлик оқибатида тушиб кетган. Оқибатда, қизалоқ вафот этган. Қиз тушиб кетган вақтида қутқаришга уринган мактаб қоровули Р.Ф. ҳам мазкур қудуққа тушиб кетиши натижасида аҳволи оғирлашиб, туман шифохонасига ётқизилган.

@insideruzbek
15.04.202514:01
Биз Damas ишлаб чиқариб, Leapmotor каби моделлардан «камчилик» топаётганимизда

Tesla автомобиллари ўзи конвейердан чиқиб, бир-икки километр юриб, ҳаридорга жўнатиладиган нуқталарга ўзи етиб бормоқда.

@insideruzbek
Фарғонадан Урумчига тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилади

18 апрелдан бошлаб Фарғона-Урумчи-Фарғона йўналишида самолётлар парвози йўлга қўйилади. Вилоят ҳокими айни вақтда Шинжонда бўлиб турибди ва маҳаллий раҳбарлар билан янги парвоз йўналиши очилиши бўйича маросимда қатнашди.

@insideruzbek
17.04.202509:51
Тармоқда Ситора исмли фойдаланувчининг мурожаати тарқалди

Унда айтилишича, турмуш ўртоғи ва қайнонаси Ситорадан уч нафар болани тортиб олган ва уларни кўрсатмасдан қочиб юрибди. Аёлнинг тегишли жойларга мурожаат қилишига қарамасдан уринишлари самара бермаган. Эри уни доимий равишда калтаклаб келган ва турли хил туҳматлар билан ҳақорат қилиб келган. Аёлнинг болаларини қайтариб олиш бўйича шикояти юзасидан суд қолдириб келинмоқда.

@insideruzbek
Россиядаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

16 апрел куни Саратов вилоятидан ўтган йўлда «Лада Ларгус» юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлган. ЙТҲ оқибатида 38 ёшли Ўзбекистон фуқароси вафот этган. 5 нафар бошқа ўзбекистонликлар эса турли тан жароҳатлар билан туман шифохонасига жойлаштирилган.

Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси вафот этган фуқарони жасади Ватанга қайтариш ишлари билан боғлиқ жараёнлар бошланганини ва жабрланганларга тиббий муолажа кўрсатиб келинаётганини маълум қилган.

@insideruzbek
16.04.202514:01
Андижондаги турма ўрнида кўнгилочар маскан қурилади

Шаҳар марказида «Андижон турмаси» номи билан танилган 3-сон тергов ҳибсхонаси биносининг марказда бўлиши нотўғри экани қайд этилди. Шу боис бу объект шаҳар чеккасига кўчирилиши, ўрнида замонавий кўнгилочар савдо ва сервис маркази барпо этилиши белгиланди.

@insideruzbek
Пропан газ баллонга метан газ тўлдирмоқчи бўлишган экан. Қайси калла билан бу ишни қилиб кўришмоқчи бўлгани бизга қоронғи.

@insideruzbek
दिखाया गया 1 - 24 का 146
अधिक कार्यक्षमता अनलॉक करने के लिए लॉगिन करें।