Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Лачен пише
Лачен пише
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Лачен пише
Лачен пише
PORTAL24 | Расмий канал avatar
PORTAL24 | Расмий канал
PORTAL24 | Расмий канал avatar
PORTAL24 | Расмий канал
🇵🇰 🇮🇳 🏳️ Ҳиндистон армиясининг назорат пости Кашмирдаги Чора назорат чизиғида оғир талофатлардан сўнг оқ байроқни кўтарди

Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
07.05.202509:00
Юлдуз Усмонова шоирлар устидан Президент ва Бош вазирга мурожаат қилди

Халқ артистининг айтишича, айрим шоирлар ва уларнинг яқинлари муаллифлик ҳуқуқини талаб қилаётгани туфайли санъаткорлар эркин ижод қила олмаяпти.

“Бугун кўплаб санъаткорлар судларда юрибди. Гўёки шоир фалон жойда ёзган шеърининг ҳақини олишмаган эмиш. Олиб, еб, ҳазм қилиб бўлган улар. Санъаткорнинг шаштини ўлдиряпсизлар”, дейди хонанда.

Шунингдек, у айрим шоирларни “тили чиқиб қолган” деб таърифлаб, улар бошқаларнинг шеърларини ўғирлаб ёзаётганини ҳам иддао қилган, “тўғри” шоирлар қолмаганидан ўкинган.


Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
🇮🇳🇵🇰Ҳиндистон Покистон ҳудудига баллистик ва ҳаводан учириладиган ракеталардан фойдаланган ҳолда зарбалар берди

Вазият кескинлашиб бормоқда. Покистон жавоб тайёрламоқда.

— Моссад: Исроил Ҳиндистонни қўллаб-қувватлайди.
— Покистон ҳаво ҳудудини ёпишни бошлади.

Ҳиндистон ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганлар сони 26 нафарга етди, 46 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Реутерс ахборот агентлиги Покистон Қуролли кчлари бошлиғига таяниб хабар берди.

Ҳиндистон “Синдур” операцияси ҳақида бир қатор давлатларга, жумладан, Россия, Буюк Британия, БАА, Саудий Арабистони ва АҚШга хабар берган.


Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
🌥 Республикамиз бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари

Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси 19-21 даража илиқ, кундузи 36-38 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғиши мумкин. Кечаси 18-23 даража илиқ, кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 18-23 даража илиқ, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 17-22 даража илиқ, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 18-23 даража илиқ, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.


Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
🎓2025 йилдан сиртқи таълимга қабул тугатилади

5 май куни имзоланган 76-сонли Президент
Фармонига кўра:

▪️2025/2026 ўқув йилидан таълимнинг сиртқи шаклига қабул тугатилади.

▪️ОТМларда кундузги таълимдан бошқа муқобил таълим шаклларига қабул квоталари оширилади.

▪️Хусусан, муқобил таълимнинг кредит-модул тизимига асосланган кундузги таълим шакли (part-time education) бўйича ўқитиш йўлга қўйилади;

▪️Бунда муқобил таълим қабул квотаси кундузги таълимнинг 50 фоизидан ошишига йўл қўйилмайди;

▪️Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги ташкил этилади.

▪️Агентлик ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ташкилотларини (таълим ташкилотлари) комплекс ва махсус давлат аккредитациясидан ўтказади.

Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
Сурхондарёдаги бозорда аёл 3 ёшли қизни сабабсиз пичоқлади

Қизча шифохонада вафот этган. Уни пичоқлаган аёл руҳий касалликлар диспансерида рўйхатда турган.


Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
Ўзбекистондан Москвага учган самолётларнинг қўниш жойи ўзгарди

Москва шаҳри ҳаво ҳудудининг ёпилиши сабабли Uzbekistan Airways'нинг бир қатор рейслари захира аэропортларга йўналтирилди.

—HY9619 — Наманган—Москва (Внуково): Уфа шаҳридаги захира аэропортида;
—HY9671 — Тошкент—Нижний Новгород: Уфа шаҳридаги захира аэропортида;
—HY613  — Тошкент—Москва (Внуково): Санкт-Петербург шаҳридаги захира аэропортида;
—HY9627 — Фарғона—Москва (Внуково): Санкт-Петербург шаҳридаги захира аэропортида;
—HY601 — Тошкент—Москва (Домодедово): Санкт-Петербург шаҳридаги захира аэропортида;
—HY605 — Самарқанд—Москва (Внуково): Санкт-Петербург шаҳридаги захира аэропортида.


Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
Тошкентда ЙТҲга учраган Epica бутунлай ёниб кетди

Янгиҳаёт туманида Epica va Spark ўртасида тўқнашув содир бўлди. Оқибатда Epica ёниб кетди. Ҳодисада ҳеч ким жароҳат олмади.

Бу сўнгги 2 суткада Тошкентда ёниб кетгани хабар қилинган учинчи автомобил.

Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
❗️Аҳолининг дам олиши учун фойдаланиладиган ерларни хусусийлаштириш тақиқланди

Қонун билан ушбу ерларда бино ва иншоотлар қуриш ёки мавжудларининг қурилиш майдонларини кенгайтириш, ушбу ерлар ҳудудини қисқартириш тақиқланди.

Жиноят кодексига киритилган қўшимчага кўра, мазкур чекловларга риоя этмаган ҳолда ер бериш тартибини бузганлик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилмоқда.

Бундан ташқари, ботаника боғлари муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга киритилди ва уларнинг ҳудудида ўсимлик дунёсининг сақланиб қолишига таҳдид солувчи ҳар қандай фаолият тақиқланди.


Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга таъзия йўллади

Хитойда иккита кема ағдарилиб кетиб, 3 киши ҳалок бўлди

Ҳодиса мамлакат жануби-ғарбидаги Гуйчжоу провинцияси, Тсянси шаҳридаги Лиучун дарёсида содир бўлган. Уч киши ҳалок бўлиб, 14 киши бедарак йўқолган. Жами 60 киши касалхонага ётқизилган.

Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди, жабрланганлар тез орада соғайиб кетишини тилади.


Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
Ботир Қодиров шеърдан рухсатсиз фойдалангани учун жаримага тортилди

Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
Қарзини сўраган танишини ўлдирган эркак 16 йилга қамалди

Қайд этилишича, судланувчи 2018 йилда марҳумнинг узумзоридан 10 минг долларлик узум сотиб олган, бироқ келишилган пулни белгиланган вақтда қайтара олмаган. Марҳум ундан кўп бора қарзини тўлашини сўраган.

Қотил тун ярмида жасадни яшириш мақсадида воқеа жойига қайтиб, уйидан олиб келган белкурак билан чуқурлик қазиб, жасадни кўмган. Марҳумнинг жасади орадан 22 кун ўтгач, 13 ноябрь куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан топилган.


Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
Президент раислигида тиббиёт соҳасидаги ислоҳотларнинг навбатдаги босқичида турган устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди

Қайд этилишича, Ўзбекистонда ҳар ўн минг аҳолига 27 нафар шифокор тўғри келади. Бу АҚШ, Буюк Британия, Финляндия билан бир хил кўрсаткич. Туркия ва Канадада бу рақамлар 1,5 баравар кам.

Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
07.05.202507:20
Самарқанддаги боғчада “завхоз” тарбиячига пичоқ билан таҳдид қилди

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳридаги 39-давлат мактабгача таълим ташкилотида хўжалик мудири ходимларга пичоқ билан таҳдид қилгани айтилган видео тарқлади.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.

Қайд этилишича, ушбу видеодаги ҳолат 2024 йил сентябрь ойида содир бўлган. Хўжалик мудири ҳамда тарбиячи ўртасида ўзаро тортишув оқибатида жанжал келиб чиққан. Воқеа оқибатида жароҳат олган ва жабрланганлар бўлмаган.

Ушбу жанжалдан сўнг, 39-ДМТТ хўжалик мудири билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган. 39-ДМТТ директори ҳамда тарбиячига нисбатан қонун доирасида жазо чоралари қўлланилган.


Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
07.05.202504:10
🇵🇱🇪🇺Полша президентлигига номзод намойишкорона Европа Иттифоқи байроғини ёқиб юборди

Ўнг қарашли номзод Гжегож Браун Польша саноат ва савдо вазирлиги биносида Европа Иттифоқи байроғи борлигидан ғазабланди.

"Бу ер Польша, Брюссел эмас! Биз душман ташкилотларнинг эмблемаларини кўрсатмаймиз" деб у дастлаб байроқни устидан босди, кейин эса уни ёқиб юборди.

Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
Тошкент ва Навоийда қарийб 2 млрд сўмлик тақинчоқ ва тилла қуймалар ноқонуний олиб кирилиши олди олинди

Тезкор тадбирлар давомида:

🔸Тошкент аэропортида Абу-Дабидан келган йўловчи 610 млн сўмлик, 226 граммлик заргарлик буюмларини бошқа йўловчилар орқали олиб кирмоқчи бўлган пайтда ушланди;

🔸Навоийда эса пиёда чегарадан ўтаётган фуқаронинг танасидан 1 кг дан ортиқ — 1 млрд 312 млн сўмлик қуйма тиллалар топилди.

Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов бошланди.


Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
Рамзан Қодиров лавозимидан озод этилишини сўради

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров тез орада истеъфога чиқиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдириб, эгаллаб турган лавозимидан озод этишларини сўраб мурожаат қилганини маълум қилган.

“Мен ўзим лавозимимдан озод этилишимни сўраяпман. Умид қиламанки, илтимосим қўллаб-қувватланади,” деган у.

Бироқ, Қодиров бу мурожаатини аниқ кимга йўллаганини очиқламаган.


Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
Мактаб ва боғчага шифокордан ёзма қоғоз яьни "справка" олиш бекор қилинди

Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
Ўзбекистонга илк бор бир ойда 1 миллиондан ортиқ хорижий сайёҳ ташриф буюрди

2025-йилнинг апрель ойида Ўзбекистонга 1 миллиондан ортиқ хорижий сайёҳ ташриф буюрди. Бу рақам нафақат тарихий натижа, балки мамлакатимизда туризм соҳасида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар, хусусан, очиқлик ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш натижаси.

Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
Жиззахда эркак 4 млн сўм алимент пулини тангаларда тўлади

У собиқ турмуш ўртоғининг вақти фақат танга санаш билан ўтишини хоҳлаган.

Лекин МИБчилар танга пулларни банк ходимлари билан ҳисоб-китоб қилиб, онанинг банк пластик картасига тушириб берди.

Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
💵 Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 2025 йил 7 майда амалда бўладиган қийматини эълон қилди!

Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
🐊 Аллигаторларга тўла Амазонка ботқоқлигида 36 соат қолиб кетган 5 киши омон қолди

Улар учган самолёт аллигаторлар тўла ботқоққа фавқулодда қўнишга мажбур бўлган. Самолётдан бензин сизиб чиқиши йиртқичларни одамларга яқинлаштирмаган.

Бундан ташқари, йўловчилар уларни қўрқитиш учун телефон чироқларидан ҳам фойдаланган.


Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
Жиззахда 4 та машина тўқнашиб кетди

Бугун, 6 май куни Жиззах шаҳрида 4 автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Nexia-2 ҳамда Gentra русумли транспорт воситалари ҳайдовчилари енгил турдаги тан жароҳати олгани сабабли шифохонага юборилган. Ҳодиса оқибатида оғир турдаги тан жароҳати олганлар йўқ.


Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
🇺🇦🇬🇧Украина аскарлари Лондонда “Ғалаба куни” парадида иштирок этишди

Украина аскарлари Лондонда Европада Иккинчи жаҳон урушининг тугаганига 80 йил тўлиши муносабати билан ўтказилган “Европа Ғалаба куни” парадида ўз мамлакатининг байроғи билан юриш қилган.


Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
दिखाया गया 1 - 24 का 1 768
अधिक कार्यक्षमता अनलॉक करने के लिए लॉगिन करें।