
Усмон Азим ижоди
Ўзбекистон ҳалқ шоири Усмон Азим ижодидан баҳраманд бўламиз
TGlist रेटिंग
0
0
प्रकारसार्वजनिक
सत्यापन
असत्यापितविश्वसनीयता
अविश्वसनीयस्थानУзбекістан
भाषाअन्य
चैनल निर्माण की तिथिJan 05, 2025
TGlist में जोड़ा गया
Feb 20, 2025संलग्न समूह
समूह "Усмон Азим ижоди" में नवीनतम पोस्ट
23.04.202519:20
***
Жавонларда идишлар янги,
Янги рангда товланар девор.
Янгиликни рўмолдай танғиб,
Ивирсийди хонада рўзғор.
Уйимизда салқин устивор –
Паст келмайди совутгич ёзга.
Супурилар уй. Кечаги ғубор
Хокандозга тушади аста.
Хиргойида билмаганим куй –
Ўтган ғамнинг сўкилган чоки.
Қайтиб келар уйдан кетган уй –
Ошхонада чой ичар сокин.
Енгил тортиб – ариб эскидан –
Чарақлайди рўзғорим маним...
Кароватда ётар юзтубан
Илдиз отиб ҳориган таним.
Усмон Азим
“Куз” китобидан
https://telegram.me/dilgamaktublar
Жавонларда идишлар янги,
Янги рангда товланар девор.
Янгиликни рўмолдай танғиб,
Ивирсийди хонада рўзғор.
Уйимизда салқин устивор –
Паст келмайди совутгич ёзга.
Супурилар уй. Кечаги ғубор
Хокандозга тушади аста.
Хиргойида билмаганим куй –
Ўтган ғамнинг сўкилган чоки.
Қайтиб келар уйдан кетган уй –
Ошхонада чой ичар сокин.
Енгил тортиб – ариб эскидан –
Чарақлайди рўзғорим маним...
Кароватда ётар юзтубан
Илдиз отиб ҳориган таним.
Усмон Азим
“Куз” китобидан
https://telegram.me/dilgamaktublar
23.04.202519:12
***
Билмадим, қаердан келар бу овоз,
Гўё тун қўйнидан талпиниб нурга,
Ярадор кабутар қилади парвоз —
"Севгилим, бир умр бўламиз бирга!"
Эрингнинг кўйлагин дорга осасан,
Енглари шалвираб чўзилар ерга.
Нимани ўйлайсан? Нега қотасан?—
"Севгилим, бир умр бўламиз бирга!"
Бегона бу сочлар қоп-қора гулхан,
Силасам, куйдириб отар хотирга.
Мен ҳам эшитяпман, мен ҳам ўтдаман —
"Севгилим, бир умр бўламиз бирга!"
Бешикни қучоқлаб енгил ухлайсан,
Тушингда бир ҳаёт — менгзайди шеърга.
Кулиб такрорлайсан, кулиб тинглайсан:
— Севгилим, бир умр бўламиз бирга!
Умрдан гапирма. Унда айб йўқдир.
Ўтган умр асов — кўнмас таҳрирга,
Сен ҳозир чорлагин, ёшимни тўкдир:
— Севгилим, бир умр бўламиз бирга!
Айвон устунига суяниб оғир
Боқасан: фалакда ёлғиз бир турна...
Турна йиғладими, ёғдими ёмғир
"Севгилим, бир умр бўламиз бирга!...
Бизни таъқиб қилар бу савдо мангу,
Умримизни абад ўрайди нурга.
Учрашсак, наҳотки, етим қолар у —
"Севгилим, бир умр бўламиз бирга..."
Усмон Азим
https://t.me/UsmonAzimijodi
Билмадим, қаердан келар бу овоз,
Гўё тун қўйнидан талпиниб нурга,
Ярадор кабутар қилади парвоз —
"Севгилим, бир умр бўламиз бирга!"
Эрингнинг кўйлагин дорга осасан,
Енглари шалвираб чўзилар ерга.
Нимани ўйлайсан? Нега қотасан?—
"Севгилим, бир умр бўламиз бирга!"
Бегона бу сочлар қоп-қора гулхан,
Силасам, куйдириб отар хотирга.
Мен ҳам эшитяпман, мен ҳам ўтдаман —
"Севгилим, бир умр бўламиз бирга!"
Бешикни қучоқлаб енгил ухлайсан,
Тушингда бир ҳаёт — менгзайди шеърга.
Кулиб такрорлайсан, кулиб тинглайсан:
— Севгилим, бир умр бўламиз бирга!
Умрдан гапирма. Унда айб йўқдир.
Ўтган умр асов — кўнмас таҳрирга,
Сен ҳозир чорлагин, ёшимни тўкдир:
— Севгилим, бир умр бўламиз бирга!
Айвон устунига суяниб оғир
Боқасан: фалакда ёлғиз бир турна...
Турна йиғладими, ёғдими ёмғир
"Севгилим, бир умр бўламиз бирга!...
Бизни таъқиб қилар бу савдо мангу,
Умримизни абад ўрайди нурга.
Учрашсак, наҳотки, етим қолар у —
"Севгилим, бир умр бўламиз бирга..."
Усмон Азим
https://t.me/UsmonAzimijodi
23.04.202504:39
📀 GʻOZ (hikoya).
✍ Usmon Azim.
🎙 Oʻqidi: Dadaxon Muhammadiy.
https://t.me/UsmonAzimijodi
@Audio_kitob_javoni
✍ Usmon Azim.
🎙 Oʻqidi: Dadaxon Muhammadiy.
https://t.me/UsmonAzimijodi
@Audio_kitob_javoni
22.04.202518:54
ФОЖИА
Келинг, яшамаймиз энди.
Яшаш чарчатди.
Бир бизми осмонни кўтариб турадиган,
Юлдузларни ёқадиган,
Шеърлар ёзадиган,
“Севаман” деб йиғлайдиган бир бизми?!
Келинг, яшамаймиз.
КУН КЎРАМИЗ энди.
Худо ургандай кун кўрамиз.
Хеч ким бу кунларни кўрмайди.
Бу кўнлар ҳам ҳеч кимни кўрмайди.
Биз эса кўри-и-иб ўтирамиз бу кунларни.
“Қандай кун кўраётганларини
Билмайди бу одамлар...”, деб
Йиғла-а-аб ўтирамиз!..
Усмон Азим
"Коллаж" китобидан
https://t.me/UsmonAzimijodi
Келинг, яшамаймиз энди.
Яшаш чарчатди.
Бир бизми осмонни кўтариб турадиган,
Юлдузларни ёқадиган,
Шеърлар ёзадиган,
“Севаман” деб йиғлайдиган бир бизми?!
Келинг, яшамаймиз.
КУН КЎРАМИЗ энди.
Худо ургандай кун кўрамиз.
Хеч ким бу кунларни кўрмайди.
Бу кўнлар ҳам ҳеч кимни кўрмайди.
Биз эса кўри-и-иб ўтирамиз бу кунларни.
“Қандай кун кўраётганларини
Билмайди бу одамлар...”, деб
Йиғла-а-аб ўтирамиз!..
Усмон Азим
"Коллаж" китобидан
https://t.me/UsmonAzimijodi
22.04.202509:11
* * *
Ҳа, ҳатто чайла ҳам
Қурмадим боғда,
Бир парча томорқа
Олмадим сотиб,
Одамлар ёлғони
Бездирган чоғда,
Шеърлар ёзавердим,
Ўзимга ботиб.
Ботдим... Ботавердим...
Қалбнинг қаъридан –
Миям фалакининг
Тоқидан нари;
Руҳнинг сарҳади йўқ
Чексизлигидан –
Ўн саккиз минг олам
Сарвари сари.
гулу япроқликка
йўқ эди раъйим.
Ботдим қаро ерга,
Қоронғу тошга,
Илдизлик қисматин,
Буюрди қайюм...
Менга не керакдир
Хўш, бундан бошқа?
Илдизлик куч олар –
Қанча чоҳласа!
О, неча боғларим
Шовуллайди шаън!
Руҳим дардга тўлди!..
Худо хоҳласа,
Дунё гўзал қолур
Мендан кейин ҳам.
24. 09. 2020
Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим
https://t.me/UsmonAzimijodi
Ҳа, ҳатто чайла ҳам
Қурмадим боғда,
Бир парча томорқа
Олмадим сотиб,
Одамлар ёлғони
Бездирган чоғда,
Шеърлар ёзавердим,
Ўзимга ботиб.
Ботдим... Ботавердим...
Қалбнинг қаъридан –
Миям фалакининг
Тоқидан нари;
Руҳнинг сарҳади йўқ
Чексизлигидан –
Ўн саккиз минг олам
Сарвари сари.
гулу япроқликка
йўқ эди раъйим.
Ботдим қаро ерга,
Қоронғу тошга,
Илдизлик қисматин,
Буюрди қайюм...
Менга не керакдир
Хўш, бундан бошқа?
Илдизлик куч олар –
Қанча чоҳласа!
О, неча боғларим
Шовуллайди шаън!
Руҳим дардга тўлди!..
Худо хоҳласа,
Дунё гўзал қолур
Мендан кейин ҳам.
24. 09. 2020
Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим
https://t.me/UsmonAzimijodi
19.04.202504:32
***
“Йўқ” десанг – йўқликдаман,
“Ха” десанг – жоним борлик.
Сендан бошқа кенгликлар
Руҳимга этгай торлик.
Сенинг ёруғ шуълангга
Фақат жонимни сотсам.
Бор дунёмни йўқотиб,
Ёлғиз сени-да топсам!..
Усмон Азим
https://t.me/UsmonAzimijodi
“Йўқ” десанг – йўқликдаман,
“Ха” десанг – жоним борлик.
Сендан бошқа кенгликлар
Руҳимга этгай торлик.
Сенинг ёруғ шуълангга
Фақат жонимни сотсам.
Бор дунёмни йўқотиб,
Ёлғиз сени-да топсам!..
Усмон Азим
https://t.me/UsmonAzimijodi


17.04.202516:06
Шабнам.
Дарёдай оққаним,қайдасан,
Юлдуздай боққаним,қайдасан?
Дарёсан-тўхташни билмадинг,
Юлдузсан-йўқлашни билмадинг.
Мен эса тун ичра бир шабнам,
Бир томчи кўзёшман-бир олам.
Дарё жим шовиллар жисмимда,
Бир юлдуз ловиллар жисмимда.
Соғинчинг етгандир жонгача,
Англагин, бор умрим тонггача...
31.01.2019.
Усмон Азим
https://t.me/UsmonAzimijodi
Дарёдай оққаним,қайдасан,
Юлдуздай боққаним,қайдасан?
Дарёсан-тўхташни билмадинг,
Юлдузсан-йўқлашни билмадинг.
Мен эса тун ичра бир шабнам,
Бир томчи кўзёшман-бир олам.
Дарё жим шовиллар жисмимда,
Бир юлдуз ловиллар жисмимда.
Соғинчинг етгандир жонгача,
Англагин, бор умрим тонггача...
31.01.2019.
Усмон Азим
https://t.me/UsmonAzimijodi
17.04.202515:55
***
Олов туйғулардан ажиб мунг қолди,
Кўзгу ёруғимда ойдин руҳ - ҳазин.
Неча йил, неча ой, неча кун қолди -
Ижро айлагани бандалик расмин?
Супуриб-сидириб кўнгил уйини,
Турмушим уйини айлаб саришта -
Тинглайман дунёнинг мангу куйини,
Тайёрман - энг сўнгги йўлга боришга.
Жончиқар мақомда телбавор куйлаб,
Сўзларни шеъримга тизиб устувор,
Бу дунё мендан ҳам қолишин ўйлаб -
Юрибман бахтиёр, жуда бахтиёр.
Усмон Азим
https://t.me/UsmonAzimijodi
Олов туйғулардан ажиб мунг қолди,
Кўзгу ёруғимда ойдин руҳ - ҳазин.
Неча йил, неча ой, неча кун қолди -
Ижро айлагани бандалик расмин?
Супуриб-сидириб кўнгил уйини,
Турмушим уйини айлаб саришта -
Тинглайман дунёнинг мангу куйини,
Тайёрман - энг сўнгги йўлга боришга.
Жончиқар мақомда телбавор куйлаб,
Сўзларни шеъримга тизиб устувор,
Бу дунё мендан ҳам қолишин ўйлаб -
Юрибман бахтиёр, жуда бахтиёр.
Усмон Азим
https://t.me/UsmonAzimijodi
15.04.202503:13
.. Изиллаб йиғладим:
- Эй, келасанми?
Келгин бемуҳаббат!
Беолов! Бечўғ!
Келгин!
Изғирин ғам ўртади танни...
Баҳорни кутмагин, баҳоримиз йўқ.
Усмон Азим
https://t.me/UsmonAzimijodi
- Эй, келасанми?
Келгин бемуҳаббат!
Беолов! Бечўғ!
Келгин!
Изғирин ғам ўртади танни...
Баҳорни кутмагин, баҳоримиз йўқ.
Усмон Азим
https://t.me/UsmonAzimijodi
14.04.202504:36
ШАЪН ҲАҚИДА ҚАДИМ
БАЛЛАДА
Замбараклар гумбири - жўшқин,
Ноғоралар солар овоза.
Очилади нақшин дарвоза.
Дарвозадан чиқади қўшин –
Ярақлайди – анжоми тоза.
Даста-даста навкарлар борар,
Ёнларида қилич – ярашиқ.
Теваракка ўйчан қарашиб,
Беклар – вазмин раҳбарлар борар,
Панжа билан соқол тарашиб.
Ёш бошида қадимий савдо –
От устида борар валиаҳд.
Эл ишига улуғ умри тахт,
Салтанатнинг қуршовида шоҳ -
ёв устига отлангандир шаҳд.
Қўрғон узра чувиллаб қатор,
Хотин-халаж айтар “оҳ”ини:
- Равон айла лашкар роҳини!
Элни этма душманига хор,
Фалокатдан асра шоҳини.
Қўл очади чоллар дуога,
Келинчаклар артар ёшини.
Кафтларига қўйиб бошини
Илтижолар айлар Худога –
Маликанинг ғами тошиниб.
Лашкар кетар. Кунлар овора...
Соғинч – узун. Айрилиқ - узун.
Шаҳарнинг тинч уйқусин бузиб,
Гумбирлайди ногоҳ ноғора –
Хавотирда юракни узиб.
Тошқўрғондан боқар халойиқ:
Улуғ лашкар – навкарлар йўқдир,
Беклар – вазмин раҳбарлар йўқдир,
Валиаҳд йўқ... Қудратли Холиқ!
Подшоҳ - камтар халқпарвар йўқдир.
Қўрғонда халқ “ув” тортар – айтар –
Дунёларга ғамдан овоза...
Очилару нақшин дарвоза,
Кўк либосли Шон-Шуҳрат қайтар –
Ярақлайди – юракдай тоза.
Чанг юзида босиқ бир ҳолат,
Яйдоқ отда келади Мардлик –
Ўлим кўрган кўзлари дардлиғ.
Бир ёнида ҳазин Жасорат –
Тулпорининг ёллари гардлиғ.
Келаётир уч оға жонбоз –
Уч улуғ руҳ - қурбон – бекафан –
Ғолиб юртда мудом тирик шаън...
Учовига чиқади пешвоз –
Елкалари титраниб Ватан.
Усмон Азим
https://t.me/UsmonAzimijodi
БАЛЛАДА
Замбараклар гумбири - жўшқин,
Ноғоралар солар овоза.
Очилади нақшин дарвоза.
Дарвозадан чиқади қўшин –
Ярақлайди – анжоми тоза.
Даста-даста навкарлар борар,
Ёнларида қилич – ярашиқ.
Теваракка ўйчан қарашиб,
Беклар – вазмин раҳбарлар борар,
Панжа билан соқол тарашиб.
Ёш бошида қадимий савдо –
От устида борар валиаҳд.
Эл ишига улуғ умри тахт,
Салтанатнинг қуршовида шоҳ -
ёв устига отлангандир шаҳд.
Қўрғон узра чувиллаб қатор,
Хотин-халаж айтар “оҳ”ини:
- Равон айла лашкар роҳини!
Элни этма душманига хор,
Фалокатдан асра шоҳини.
Қўл очади чоллар дуога,
Келинчаклар артар ёшини.
Кафтларига қўйиб бошини
Илтижолар айлар Худога –
Маликанинг ғами тошиниб.
Лашкар кетар. Кунлар овора...
Соғинч – узун. Айрилиқ - узун.
Шаҳарнинг тинч уйқусин бузиб,
Гумбирлайди ногоҳ ноғора –
Хавотирда юракни узиб.
Тошқўрғондан боқар халойиқ:
Улуғ лашкар – навкарлар йўқдир,
Беклар – вазмин раҳбарлар йўқдир,
Валиаҳд йўқ... Қудратли Холиқ!
Подшоҳ - камтар халқпарвар йўқдир.
Қўрғонда халқ “ув” тортар – айтар –
Дунёларга ғамдан овоза...
Очилару нақшин дарвоза,
Кўк либосли Шон-Шуҳрат қайтар –
Ярақлайди – юракдай тоза.
Чанг юзида босиқ бир ҳолат,
Яйдоқ отда келади Мардлик –
Ўлим кўрган кўзлари дардлиғ.
Бир ёнида ҳазин Жасорат –
Тулпорининг ёллари гардлиғ.
Келаётир уч оға жонбоз –
Уч улуғ руҳ - қурбон – бекафан –
Ғолиб юртда мудом тирик шаън...
Учовига чиқади пешвоз –
Елкалари титраниб Ватан.
Усмон Азим
https://t.me/UsmonAzimijodi
12.04.202502:45
БУЮМЛАР ҲАҚИДА БАЛЛАДА
Бурилиб бўлмайди хонамиз ичра,
(Эҳтиёт бўлсанг-чи!) тўрт тараф буюм,
Оламда кезаман кўзларим хира,
Теграмда айланар буюмдан қуюн.
— Ишла— Нима учун?— Югур!— Нимага?
— Телевизор керак!— Машина!— Буюм...
Бир йилки, боқмадим тўйиб дунёга,
Севгилим, унутдим майсалар бўйин.
— Жавон келган экан...Юринг...Кетдик...Тез!
Усиз одаммиз деб айтоламизми?
— Севгилим, олислаб кетмаймизми биз,
Севгилим, орқага қайтоламизми?
Яхшилаб кўтаринг, ерга тегади,
Бу — йиллик меҳнатга тўланган товон.
— Севгилим, залвори қаддим эгади,
Ерга киргизай деб босади жавон.
— Танишлар ўтмоқда — беришиб салом,
Сиз ҳам бош силкитинг, жилмайинг майин...
— Кўзим тинияпти. Елкамда жавон,
Жоним, одамларни қандай кўрайин?
— Болажон, сен мени танимадингми?
Мен сени туққанман. Қўзим, онангман!
— Онажон, бу жавон шунчалар улкан,
Мени тўсиб қўйди ёруғ оламдан!
— Келдингми?
О, болам, сенда гапим бор...
Биргина сўзингни интизор кутдим!
— Шошяпман... Дўкондан мол олмоқ даркор...
Сенга нега келдим? Унутдим...
Усмон Азим
https://t.me/UsmonAzimijodi
Бурилиб бўлмайди хонамиз ичра,
(Эҳтиёт бўлсанг-чи!) тўрт тараф буюм,
Оламда кезаман кўзларим хира,
Теграмда айланар буюмдан қуюн.
— Ишла— Нима учун?— Югур!— Нимага?
— Телевизор керак!— Машина!— Буюм...
Бир йилки, боқмадим тўйиб дунёга,
Севгилим, унутдим майсалар бўйин.
— Жавон келган экан...Юринг...Кетдик...Тез!
Усиз одаммиз деб айтоламизми?
— Севгилим, олислаб кетмаймизми биз,
Севгилим, орқага қайтоламизми?
Яхшилаб кўтаринг, ерга тегади,
Бу — йиллик меҳнатга тўланган товон.
— Севгилим, залвори қаддим эгади,
Ерга киргизай деб босади жавон.
— Танишлар ўтмоқда — беришиб салом,
Сиз ҳам бош силкитинг, жилмайинг майин...
— Кўзим тинияпти. Елкамда жавон,
Жоним, одамларни қандай кўрайин?
— Болажон, сен мени танимадингми?
Мен сени туққанман. Қўзим, онангман!
— Онажон, бу жавон шунчалар улкан,
Мени тўсиб қўйди ёруғ оламдан!
— Келдингми?
О, болам, сенда гапим бор...
Биргина сўзингни интизор кутдим!
— Шошяпман... Дўкондан мол олмоқ даркор...
Сенга нега келдим? Унутдим...
Усмон Азим
https://t.me/UsmonAzimijodi
11.04.202518:30
…Умуман, Ҳаётда ҳам, Адабиётда ҳам “бошқа гаплардан” суҳбат кўпроқ бўлади. Бироқ Адабиётнинг бир қонуни бор – ҳамма гапни аралаштириб гапириб бўлмайди. Худо умр берса, бошқа гаплардан ҳам гаплашармиз. Аммо айтиб қўяй, қайдан келиб, охир-оқибат қайга бориш ҳақида ўйламоқ ҳам арзирли суҳбатдир.
Усмон Азим
«Сўнгсўзлар” китобидан
https://t.me/UsmonAzimijodi
Усмон Азим
«Сўнгсўзлар” китобидан
https://t.me/UsmonAzimijodi
10.04.202512:23
***
Кўришдик яшамай,
Кўришдик ўлмай.
Дўст, энди ичайлик
Бир пиёла май.
Нимадан сўзлаймиз,
Не дард тубсиз баҳс?
Умрнинг арвоҳи-
Юрак - ёлғиз сас.
Жомлаб май ичамиз,
Тонглаб - беҳадик
Яшамай кўришдик,
Ўлмай кўришдик..
Усмон Азим
https://t.me/UsmonAzimijodi
Кўришдик яшамай,
Кўришдик ўлмай.
Дўст, энди ичайлик
Бир пиёла май.
Нимадан сўзлаймиз,
Не дард тубсиз баҳс?
Умрнинг арвоҳи-
Юрак - ёлғиз сас.
Жомлаб май ичамиз,
Тонглаб - беҳадик
Яшамай кўришдик,
Ўлмай кўришдик..
Усмон Азим
https://t.me/UsmonAzimijodi
09.04.202513:57
***
Йўлбарс магар ташланса қўрқма,
Илон чақса олма хавотир.
Бўри қувса тизингни-букма
Ғайри бир ҳол бўлмади содир.
Мунча юксак айлаган парвоз
Мусичами? Даҳшатку турқи!
Сен ундан қўрқ...
Ва яна нохос
Ириллаган қуёндан қўрққин.
Усмон Азим
https://t.me/UsmonAzimijodi
Йўлбарс магар ташланса қўрқма,
Илон чақса олма хавотир.
Бўри қувса тизингни-букма
Ғайри бир ҳол бўлмади содир.
Мунча юксак айлаган парвоз
Мусичами? Даҳшатку турқи!
Сен ундан қўрқ...
Ва яна нохос
Ириллаган қуёндан қўрққин.
Усмон Азим
https://t.me/UsmonAzimijodi
08.04.202518:05
Тўртбурчак дунёни деворга осдим.
(Дераза...
Ташқари...
—суратдан камми?)
Ва сени соғиндим...
Нимадир ёздим...
Эвоҳ, дилга яқин келтирдим ғамни...
Усмон Азим
https://t.me/UsmonAzimijodi
(Дераза...
Ташқари...
—суратдан камми?)
Ва сени соғиндим...
Нимадир ёздим...
Эвоҳ, дилга яқин келтирдим ғамни...
Усмон Азим
https://t.me/UsmonAzimijodi


रिकॉर्ड
23.04.202523:59
4.4Kसदस्य27.03.202515:24
500उद्धरण सूचकांक25.03.202523:59
1.8Kप्रति पोस्ट औसत दृश्य25.03.202523:59
1.8Kप्रति विज्ञापन पोस्ट औसत दृश्य28.02.202522:36
9.02%ER27.02.202514:30
70.96%ERRअधिक कार्यक्षमता अनलॉक करने के लिए लॉगिन करें।