Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Mening Quronim🕊️ avatar
Mening Quronim🕊️
Mening Quronim🕊️ avatar
Mening Quronim🕊️
19.04.202505:22
Ҳадеб Дунёнинг ғамини ема Дунёнинг ғами Аллоҳникидир...!!

©️Шайҳ Саййид Роҳимаҳуллоҳ Термизий...

Mening Quronim🕊️
"Кимнинг ғам-ғусса ва ташвишлари кўпайган бўлса, "Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ", калимасини кўп айтсин!".

Маъноси: "Аллоҳдан бошқада ўзгартириш ва қувват йўқ".


Mening Quronim🕊️
🌿 Hozir og‘irlik qilayotgan bir rakatning, Mahshardagi sevinchi ne qadar bo‘lishini bilgangizda edi.! 🥺

Mening Quronim🕊️
16.04.202504:43
14.04.202503:27
ҚАЧОН САЛАВОТ АЙТИЛАДИ?

– Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам исмлари, сифатлари зикр қилинганда.
– жума куни.
– мажлисдан тураётганда.
– азонга жавоб бераётганда, азондан кейин .
– иқоматга жавоб бераётганда.
– намознинг охирги ташаҳҳудида.
– жаноза намози иккинчи такбиридан кейин .
– Қуръони каримни хатм қилганда.
– дуодан олдин ва кейин.
– дарс бошлаганда, тугатаётганда.
– таҳоратдан сўнг .
– тонгда намозга турганда.
– намоздан кейин.
– уйига кираётганда.
– масжидга кириб-чиқаётганда .
– мўмин биродари билан кўришганда .
– масжид олдидан ўтаётганда .
– Сафо ва Марвада .
– лаббайка айтиб бўлганда.
– ҳажарул асвадни истилом (қўл билан ушлаб ёки узоқдан ишора) қилиб ўпганда.
– одамлар тўпланганда, тарқалганда.
– бозорга ёки бирор жойга борганда.
– кечаси уйқудан уйғонганда.
– ғам-ташвишга ботганда.
– ҳожатманд бўлганда.
– Аллоҳдан мағфират сўралганда.
– аҳамиятли ишни бошлашдан олдин.
– куннинг аввалида, охирида .
– унутган нарсасини эсламоқчи бўлганда .
– қулоқ шанғиллаганда .

Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади.

Салавотлар👇

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала набиййина Муҳаммад.

Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала алиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!

Mening Quronim🕊️
12.04.202506:36
Шукур Тангрим сийратинг учун,
Бизга берган неъматинг  учун,
Бандам деган умматинг  учун,
Минг бор қуллуқ Яратган Эгам!
Қаноатда муваффақ қил муносиб,
Шафоатда мушарраф қил муносиб.
Бу дунёда яхши амал қилдириб,
У дунёда раҳматингга қил муносиб!
Икки дунё ҳалолингдан айирма,
Нур у, зиё, иймонингдан айирма.

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу бошлаб олган кунингиз хайрларга васила бўлсин...

Буюк Аллоҳим!
Бизни тавбасиз хузурингга чақирма Роббим!

Ҳисоб учун чорлаганингда, Тавбаларимиз бўлсин.
Сўзларимиз, истиғфорли,
Кўзларимиз муҳаббатли,
Лабларимизда исминг бўлсин!

Жаҳаннамга отиладиган бандаларни кўрамиз у кун.

Улар билан бирга, Сенсизлик чуқурига отма Бизни Роббим!

Агар Сен истасанг, ёнишга ҳам розимиз,
Аммо, биз ёнсак шайтон севинади,

Бизни жаннатингда жамолингла безатсанг,

Сен, Фаришталаринг,
Қулларинг севинади.

Сен шайтонни севинтирма, Роббим!

Китобингда садақани фақирларга дединг биз фақирларга жаннатингни садақа қил...

Mening Quronim🕊️
11.04.202508:41
☝️ЖАННАТНИНГ КАФОЛАТИ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Сизлар менга олти нарсанинг кафолатини беринглар, мен сизларга жаннатнинг кафолатини бераман”, дедилар.

1. Гапирганда рост сўзланглар.
2. Ваъда берсангиз, устидан чиқинглар.
3. Омонат қўйилса, хиёнат қилманглар.
4. Фаржларингизни сақланглар.
5. Кўзларингизни (номаҳрамдан) асранглар.
6. Қўлларингизни тийинглар.


✍ Имом Аҳмад ривояти.


Mening Quronim🕊️
18.04.202505:21
Assalomu aleykum va rahmatullohu va barokatuh
Jamiki Momin Musulmonlarga juma Muborak
Jumaning hayru barokati sizlarga bolsin☘

Mening Quronim🕊️
Бугун куч-қувватинг бўлиши мумкин. Лекин, унутма, вақт ҳамма нарсадан кучлидир!

Mening Quronim🕊️
13.04.202503:27
11.04.202508:41
Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳга савол берилди:

Касаллик қалбни эгаллаб олса, қандай даво бор?

Ақл бузилса, қандай йўл тутиш керак?

Касаллик ва танбалликни енгиш учун нима қилиш керак?
Аллоҳдан тавфиқ сўраш йўли қандай?

Ҳайрат ва иккиланишдан халос бўлиш учун қандай чора бор?

Инсон Аллоҳга юзланмоқчи бўлса, нафси унга тўсқинлик қилади. Хаёллари уни чалғитади, бирор иш билан банд бўлмоқчи бўлса, танбаллик унга тўсқинлик қилади.

Бу ҳолатдан қандай чиқиш мумкин?

Шайхулислом шундай жавоб берди:

1. Аллоҳга юзланиб, дуо қилиш
– Инсон доимо Аллоҳдан сўраши керак. Ижобат вақтида дуо қилишга эътибор бериш лозим:
• Туннинг охирги қисмида
• Азон ва иқомат орасида
• Саждада
• Намоздан кейин

2. Истиғфорни кўпайтириш
– Аллоҳдан истиғфор сўраб, Унга тавба қилиш, чунки бу инсон ҳаётини яхшиликка тўлдиради.

3. Зикрни одат қилиш
– Куннинг эрталаб ва кечки қисмларида, шунингдек, ухлашдан олдин муайян зикрларни ўқиш.

4. Сабр қилиш
– Дин ва ибодатда тўсқинлик қиладиган нарсаларга сабр қилиш. Шунда Аллоҳ тез орада Ўз ёрдамини юборади ва қалбни имон билан мустаҳкамлайди.

5. Фарз ибодатларни тўлиқ адо этиш
– Хусусан, беш вақт намозни ўз вақтида ва ихлос билан ўқиш, чунки намоз – диннинг устунидир.

6. “Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ” калимасини кўп айтиш
– Бу калима билан оғир юклар енгиллашади, машаққатлар осонлашади ва инсон юксак даражаларга эришади.

7. Дуо қилишдан чарчамаслик
– Аллоҳга қилган дуо қабул бўлишига ишониш ва шошилмаслик. «Дуо қилдим, лекин ижобат бўлмади», деб айтиш дуонинг ижобатига тўсқинлик қилади.

8. Сабр қилиш
– Ғалаба сабр билан бўлади, осонлик қийинчилик ортидан келади ва ҳар қандай буюк муваффақият сабр орқали қўлга киритилади.


Mening Quronim🕊️
بِسْــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Gadomizmi,  shohmizmi,  Allohga bir bandamiz!
Osmondami,  yerdami,  jon omonat tandamiz.
Oyga cho‘zmang qo‘lingiz oyni quchmoq bizgamas,
Kampir bo‘lish, chol bo‘lish har bir yigit qizgamas!....


Mening Quronim🕊️
11.04.202504:27
📚 Kadir Akel - Afv et, Allohim

Mening Quronim🕊️
दिखाया गया 1 - 24 का 86
अधिक कार्यक्षमता अनलॉक करने के लिए लॉगिन करें।