Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Prokuratura Departamenti avatar

Prokuratura Departamenti

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
TGlist रेटिंग
0
0
प्रकारसार्वजनिक
सत्यापन
असत्यापित
विश्वसनीयता
अविश्वसनीय
स्थानУзбекістан
भाषाअन्य
चैनल निर्माण की तिथिЛют 06, 2025
TGlist में जोड़ा गया
Серп 01, 2024

Prokuratura Departamenti के लोकप्रिय पोस्ट

Наманган вилоятида 700 млн сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситаларининг муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чортоқ тумани бўлими ва солиқ инспекцияси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “K.H.” МЧЖ раҳбари И.А. “Бешкапа” МФЙ ҳудудидаги дорихонасида сифати ва яроқлилигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 700 млн сўмлик 1 597 турдаги дори воситаларини сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
11.04.202515:22
Вазият 24 | Зангиота туманидаги ароқ заводида ноқонуний ишлаб чиқарилган алкоголь маҳсулотларининг муомалага киритилишининг олди олинди

👉@Department_uz
22.04.202509:25
Вазият 24 | Хоразм вилоятида фармацевтика соҳасида яширин иқтисодиётга қарши курашиш чора-тадбирлари

👉@Department_uz
Фарғона вилоятида қонунга хилоф равишда этил спирти ишлаб чиқариш ҳолати фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қувасой шаҳар бўлими ҳамда Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган терговга қадар текширувда “F.” МЧЖнинг ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияси бекор қилинган бўлса-да, МЧЖ масъул шахслари “Пакана” МФЙ ҳудудидаги ишлаб чиқариш цехида қонунга хилоф равишда 4 500 литр этил спиртини ишлаб чиқарганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉@Department_uz
Фарғона вилоятидаги савдо дўконидан 1,7 млрд сўмлик алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “L.U.” МЧЖ раҳбари Б.М. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, МЧЖнинг Фарғона вилояти, Қўқон шаҳридаги савдо дўконида тегиши кирим ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 1,7 млрд сўмлик 562 турдаги алкоголли маҳсулотлар, шундан 29 турдаги қалбаки акциз маркали ҳамда 14 турдаги тамаки маҳсулотларини сотувга қўйганликлари аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Тошкент шаҳрида 1,5 млрд сўмлик ҳужжатсиз электрон тамаки маҳсулотларининг савдоси фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “A.H.” МЧЖ раҳбари И.Х. савдо дўконида турли номдаги тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 1,5 млрд сўмлик жами 9 600 дона электрон тамаки маҳсулотларини сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Уйчи туманида 422,5 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган савдо дўкони аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Уйчи тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ЯТТ “Ж.М.” “Беруний” МФЙ ҳудудидаги савдо дўконида тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 422,5 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларининг муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси ва Ғузор тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “P.G.” МЧЖ ҳамда “М.Р.” хусусий корхонасига қарашли савдо дўконларида тегишли ҳужжатлари бўлмаган турли номдаги қалбаки акциз маркали жами 1 941 дона истеъмолга яроқсиз алкоголь ва 417 қути тамаки маҳсулотлари сотувга қўйилганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Фарғона вилоятида ҳужжатсиз дорихона ташкил этган шахс аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олтиариқ тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И.У. давлат рўйхатидан ўтмасдан “Қапчуғай” МФЙ ҳудудидаги кадастр ҳужжати йўқ бинода дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келганлиги аниқланиб, ундан умумий баҳоси 233,3 млн сўмлик турли номдаги жами 13 439 дона тегишли ҳужжатлари бўлмаган дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш, шунингдек таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Қибрай туманидаги хонадондан 1,1 млрд сўмлик тиббиёт буюмлари ашёвий далил сифатида олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси, ДХХ ва божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент вилояти, Қибрай тумани, “Байтқўрғон” ҚФЙ ҳудудидаги хонадон кўздан кечирилганида ноқонуний тиббиёт буюмлари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро Э.Н. ушбу хонадонда хорижда ишлаб чиқарилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиш, ташиш, сақлаш ва тиббиёт амалиётида қўллаш тақиқланган тиббиёт буюмларини сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, умумий баҳоси 1,1 млрд сўмлик 25 турдаги 16 780 дона тиббиёт буюмлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Тошкент шаҳрида ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шайхонтоҳур тумани бўлими томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.С. (муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган) танишлари ёрдамида фуқаро Д.А. ва унинг икки нафар танишини Қашқадарё вилоятидаги Ахборот технологиялари ва менежмент университетига 3 босқичдан ўқишга киритиб қўйиши эвазига 6 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Хорижий давлатларга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “S.С” МЧЖ таъсисчиси О.Ў. ва иш бошқарувчиси С.Р. интернет ижтимоий тармоғида хорижий давлатларга ишга юборишлари ҳақида эълон бериб, 6 нафар фуқарони Германия ва Англия давлатларига ишга юборишлари эвазига уларнинг жами 12 700 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Учтепа тумани бўлими, ДХХ ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Е.М. фуқаро И.С. ва унинг 4 нафар танишларини 12 000 АҚШ доллари эвазига Германия давлатига бориши учун виза олиб беришини айтиб, шундан 6 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлар ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Қўлбола усулда тайёрланган алкоголь маҳсулотлари савдоси фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмалиқ шаҳри бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “A.N." МЧЖ раҳбари Б.Х. “А.Темур” кўчасидаги савдо дўконида кирим ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 492,8 млн сўмлик 2 203 дона алкоголь маҳсулотларини сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Қонликўл тумани бўлими ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Я. (муқаддам судланган) бошқарувидаги “Cobalt” русумли автомашина тўхтатилиб кўздан кечирилганда, қўлбола усулда тайёрланган 588 дона алкоголь маҳсулотларини сотиш мақсадида Қўнғирот туманига олиб кетаётганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
अधिक कार्यक्षमता अनलॉक करने के लिए लॉगिन करें।