Ustoz Kundaligi
Хусусий мактаб устози — Моҳир Мирзахмедовнинг шахсий кундалиги.
• Шахсий фикрларим;
• Педагогикага оид фойдали постлар улашаман!
Админ: @light_upon_light2

TGlist रेटिंग
0
0
प्रकारसार्वजनिक
सत्यापन
असत्यापितविश्वसनीयता
अविश्वसनीयस्थानУзбекістан
भाषाअन्य
चैनल निर्माण की तिथिFeb 07, 2025
TGlist में जोड़ा गया
Aug 22, 2024संलग्न समूह
सदस्य
10 840
24 घंटों
180.2%सप्ताह
3403.2%महीना
2172%
उद्धरण सूचकांक
100
उल्लेख1चैनलों पर शेयर0चैनलों पर उल्लेख1
प्रति पोस्ट औसत दृश्य
4 356
12 घंटों3 7190%24 घंटों4 3560%48 घंटों6 5160%
सगाई (ER)
4.16%
रिपोस्ट98टिप्पणियाँ21प्रतिक्रियाएँ83
सगाई दर (ERR)
0%
24 घंटों0%सप्ताह
5.3%महीना
0.52%
प्रति विज्ञापन पोस्ट औसत दृश्य
4 356
1 घंटा1 37631.59%1 - 4 घंटे1 38631.82%4 - 24 घंटे2 47856.89%
समूह "Ustoz Kundaligi" में नवीनतम पोस्ट
21.04.202516:30
Сиз «идеал» устозсиз
Сиз блогларни яхши ёзасиз деди. Осмонга учдим.
Мутахассисга кўрсатсам, 80 та имловий хато топди. Жойимга тушдим.
Сиз зўр устозсиз деди талабалар. Аслида дарс самарасиз ўтганини билмасди улар.
Камчиликларингиз оддий одамларга кўринмайди. Улар фикр айтишга қодир эмас.
Хавфли тарафи:
Улар мақтайди. Ишонасиз. Ўз қобиғингизда юраверасиз.
• Сизни кимдир мақтаяптими?
• Етишиб қолдим деб ўйлаяпсизми?
• Зўр мутахассисман деган фикр келяптими?
Ундай эмас!
Устозларга мурожаат қилинг. Камчиликларингиз устида ишланг.
Ривожланинг!
Устозлар ҳам мақтаяптими?
Бошқа устоз топиш вақти келибди.
Хуллас, айтилганидек:
Мукаммалликнинг чегараси йўқ.
Фалокатнинг энг каттаси — оми инсонлар мақтовидир. Мақтов қанча қанча инсонларни йўлдан оздирди.
Солиҳлар гулшани китобидан
@Ustoz_kundaligi

19.04.202506:49
Абдуллоҳ домлани кўрдим
2010-йилдан бери Абдуллоҳ домлани суҳбатларини эшитаман. Ҳаётда кўришни орзу қилардим.
Ниятимга етдим. Бугун кўрдим:
Одатда медиадаги инсонларни ҳаётда кўрсам — ҳафсалам пир бўларди.
Устозга эса аксинча ҳурматим ошди.
Ҳамма ўзини кўзойнаги билан қарайди.
Мен ҳам педагогик кўз билан қараб, устознинг дарс ўтиш маҳоратини таҳлил қилдим:
1. Оммага мослашиш. Қийин мавзулар ҳам ўта енгил. Содда. Омма тилида гапирилади.
2. Кулгу. Дарслар юморга бой. Одамларни зериктириб қўймаслик учун, тез-тез кулдириб турилди.
3. Мисол бериш. Қийин, мавҳум мавзулар — ўта содда мисоллар билан тушунтирилди: машина, футбол, кундалик ҳаёт.
4. Тана ҳаракати (body language). Мавзу тушунтиришда қўл ҳаракатлари ўта моҳирлик билан ишлатилди. Дарсга ранг ва энергия берди.
5. Равон нутқ. Гаплар дона-дона. Сўзлар равон. Тушунишни осон қилади.
6. Эмпатия. Инсонларни ҳис қилиш кучли: чарчоқ, уйқусираш бошланиши билан дарров одамлар ҳаракатга келтирилди.
7. Кўз контакти (eye contact). Бир ерга қараб — монотон суҳбат қилмасдан, барча оммага кўз ташлаб, дарс ўтилди.
8. Ўз вақтида тугатиш. Одамларнинг ҳолати ҳисобга олинди. Малоллантирилмай, ўз вақтида тугатилди: шакарнинг ҳам ози ширин дегандай.
Хуллас, шундай.
Қирғизистон, Ўш, 18.04.2025

16.04.202511:09
Таниш-билишни кўпайтир!
Социолог Грановетер ўзининг машҳур "Нозик Алоқалар Кучи" (The Strength of Weak Ties) асарида ажойиб маълумот келтиради:
Унга кўра меҳнат бозоридаги муваффақиятингиз нечта яқин дўстингиз борлигига эмас, балки умумий танишлар сонига боғлиқ экан.
Грановетер, айниқса, иш топиш, инновация қилиш ва касбий ривожланишда кучли алоқалардан (яқин дўстлар ёки оила) кўра заиф алоқалар (танишлар) муҳимроқ эканини таъкидлайди:
1-сабаб: Яқин дўстлар одатда сизга ҳамфикр ҳисобланиб, гапингиз бир жойдан чиқади. Вазиятга бошқа тарафдан қарай олмайсиз. Аксинча, узоқ танишлар эса ўзгача фикрлаш билан дунёқарашингизни кенгайтиради.
2-сабаб: Дўстлар кўп ҳолатда сиз билан бир ижтимоий табақага оид бўлади (бой, ўрта ҳол, камбағал). Танишлар эса турли қатлам вакиллари бўлгани туфайли сиз кўрмаётган имкониятларни очиб бериши мумкин.
3-сабаб: Яқин дўстлар одатда сизга яқин манзилда яшайди. Танишлар эса турли манзилдан бўлгани боис сиз учун кўприк вазифасини бажариб бериши мумкин.
4-сабаб: Танишлар кўпроқ турли касбларда ишлагани туфайли сизга янги иш ўринлари ҳақида тезроқ хабар бериши мумкин. Тадқиқотга кўра 56% ишчилар ўз ишхоналарини дўстлари эмас, узоқ танишлар орқали топгани аниқланади.
5-сабаб: Яқин дўстлар кам, танишлар эса кўплиги. Сизда 2 та дўстингиз ва 20 та танишингиз бор дейлик. 20 та танишингизни 2 тадан чин дўсти бор. Шунда сиз танишларингиз орқали 40 та одамга алоқага чиқа олишингиз мумкин.
P.s: Дўст керак эмас дейилмади. Карьерадаги муваффақият учун кўпроқ танишлар орттириш керак демоқчи эдик.
Фойдаландим: The Strenght of Weak Ties
Ўзимдан ҳам озгина қўшдим)

15.04.202511:42
Кеча "Замонавий Педагог" курсимизнинг 8-гуруҳ дарсларини якунладик:
Доимгидек иштирокчилардан сўровнома олдим. Ўқиб маза қилдим. Бекор яшамабман. Баъзи изоҳларни улашаман:
• "3та дарсни ўзида 3 йил педагогика университетида ўқиб ўрганмаган илмимни ўргандим.
Фақат назария билан чекланилмасдан амалий маслаҳатлар ҳам берилди.
• Чунки кутганимдек аъло бўлди
• "Замонавий мактабларда айнан хусусий мактаблар учун ажойиб қўлланма бўлди
• Манга ҳар бир дарс ундаги маълумотлар, устозларнинг самиймийлиги барча барчаси ёқди. Касбимни яхши кўраман, энди янада кўпроқ яхши кўришимга ва энди дарсларда бошқаларга кўпроқ манфаат улашишга сабабчи бўлди.
• Бошқа онлине дарсларга қатнашганимизда устоз бизни фикримиз қизиқмас эди.
Замонавий педагог курсида устозлар тўғридан тўгри биз билан мулоқот қилди. Барча саволларимизга тўлиқ жавоб олдик
• Шахсий ривожланиш учун ҳам кўп маслаҳатлар берилди.
Эндиликда биз янги курсга старт беряпмиз. Дарсимиз душанба 21-апрелдан бошланади.
Курс ҳақида батафсил маълумот https://t.me/zamonaviypedagogkursi/105
Аъзо бўлинг. Ривожланинг.

14.04.202512:58
Ўқувчиларни гуруҳларга бўлишда 4 та муҳим қоида
Баъзан ўқувчиларни гуруҳларга бўлиб вазифа бажартириш дарс жараёнига ранг беради.
Аммо афсуски, баъзи ҳолларда гуруҳ бўлиб ишлаш нотўғри ташкил этилади. Бу эса дарснинг самарадорлигига салбий таъсир кўрсатади:
Кўринишидан дарс қизиқарли ва ҳаракатга бой бўлсада, гуруҳ ишлари кутилган натижа бермайди.
Келинг ҳурматли устозлар, гуруҳ бўлиб ишлашнинг баъзи самарали қоидаларини кўриб чиқамиз:
1. Мақсад қўйинг. Гуруҳ ишини ташкил қилишда аниқ мақсад бўлиши керак:
Гуруҳга бўлишдан қандай мақсад? Қандай кутилмалар бор? Ўқувчилар ўзи бу ҳақида биладими?
Мақсад аниқ бўлса, ўқувчилар ҳам ўз вазифаларини масъулият билан бажаришади.
2. Гуруҳ таркибини тўғри тузинг. Гуруҳларни тузишда иқтидорли ва билим олишда қийналаётган ўқувчиларни аралаштириб жойлаштиринг. Бу усул орқали гуруҳ ичида тажриба алмашинуви содир бўлади.
3. Шахсий жавобгарликни белгиланг. Ҳар бир гуруҳ аъзосига аниқ вазифа юкланг:
Эшмат — кириш қисмини тайёрлаш;
Тошмат — асосий мавзуни тушунтириш;
Гулчеҳра — якуний хулосани умумлаштиришга жавобгар.
Бундай ёндашув ўқувчиларда жавобгарлик ҳиссини оширади ва гуруҳ ишини тизимли қилади.
4. Гуруҳ иштирокчилари сонини балансланг. Гуруҳ аъзолари сони ортиқча кўп бўлса, ўқувчиларнинг шахсий жавобгарлиги сусаяди ва фаоллик пасаяди. Mутахассислар гуруҳда 4 нафар ўқувчи бўлишини тавсия этишади — бу рақам самарали ва барқарор ҳамкорлик учун энг идеал ҳисобланади.
Хулоса:
Гуруҳ бўлиб ишлаш тўғри ташкил этилганида, дарс жараёни нафақат қизиқарли, балки самарали ва мақсадга йўналтирилган бўлади. Ҳар бир ўқувчи жараёнда фаол иштирок этади ва жавобгарликни ҳис қилади.

13.04.202516:04
Энергиянгизни қаерга сарфлаяпсиз?
Ўқитувчига энг керакли бўлган билимлардан бири — энергия бошқарувини билиш (power management)
Сабаби шахсий «зарядкангиз» 70% дан тушиб кетганида — сиз асабийлашиш, болаларга бақиришни бошлайсиз
Қолаверса, энергиясизлик касбий толиқиш (выгорание) ва ҳаётингиз маъносини йўқотишингизга сабабчи бўлади
Қуйидаги рўйхатда энергиямизни «сўриб» олаётган «зараркунандалар»ни кўриб чиқамиз:
Ҳаёт тарзида:
1. Овқатланиш:
- Энергия бермайдиган таомлар (ролтон, биг бон);
- Фастфуд;
- Ошиқча ширинлик истеъмол қилиш;
- Ўз вақтида овқатланмаслик;
- Ўта ёғли овқатланиш;
- Кечқурун кўп миқдорда таомланиш.
2. Уйқуда:
- Етарлича ухламаслик;
- Сифатсиз уйқу.
3. Нафас олиш:
- Ифлосланган ҳавода нафас олиш;
- Нотўғри нафас олиш.
4. Кун Тартибида:
- Кун ва тун алмашиб қолиши;
- Кун тартибига амал қилмаслик.
Психологик сабаблар:
1. Мақсадсизлик:
- Умидсизлик
- Ўзини фойдасиздек ҳис қилиш;
- Ўтмишдан афсусланиш;
- Узоқ келажак ҳақида хавотир;
2. Қўрқув:
- Ўзини ҳимоясиз ҳис қилиш;
- Адолатсизликдан қўрқиш;
- Келажакдан ғам қилиш;
- Ишларни комил қилолмаганидан қайғу чекиш (перфекционизм);
- Ўзини ноқис ҳис қилиш (сомплех);
- Рад жавоб олишдан қўрқув;
- Жамоадан ажралиб қолиш қўрқуви.
3. Салбий ҳиссиётлар:
- Аразлаш;
- Ҳасад;
- Пессимист бўлиш;
- Алам;
- Ички конфликтлар
- Ғазаб;
- Қасос олиш истаги.
4. Ўзгача кўриниш истаги:
- Барчага ёқишга ҳаракат қилиш;
- Одамларга ниманидир исботлаб қўйишга ҳаракат қилиш;
- Ўзини ўзгалар билан солиштириш;
- Ўзидан сохта бахтли одам ясаш;
- Ўзидан мағрурланиш.
Хулқ-атвордаги муаммолар:
1. Ишхонада:
- Иш ва шахсий ҳаётни аралаштириб қўйиш;
- Бир-хил зерикарли иш билан шуғулланиш;
- Дам олмасдан ишлаш;
- Чала қолдириб кетилган ишлар кўпайиши;
- Табиат ва тоза ҳаво билан мулоқот камайиши;
- Қарздорлик.
2. Муносабатларда:
- Сизга ёқмайдиган инсонлар билан суҳбат;
- Бошқалар олдидаги мажбуриятлар.
3. Нафсга оид:
- Зарарли одатлар;
- Қимор ўйинлари;
- Салбий ахборот;
- Смартфонлар, компьютерлар, гаджетлардан нотўғри фойдаланиш.
4. Ташқи таъсирлар:
- Ҳақорат қилиниш;
- Қўпол муомалага учраш;
- Ҳийлага учраш;
- Ношукрлик;
- Адолатсизлик;
- Туҳмат;
- Танқид қилиниш.
Юқорида энергия «челагингизни» баъзи бир «тешиклари» билан танишиб чиқдик.
Муаммони аниқлаб, энергиянгизни тиклаб олишингизни тилаб қоламан.
Сизда қайси турдаги энергия муаммоси бор? Изоҳларда ёзиб қолдиринг!
@ustoz_kundaligi

12.04.202513:41
Одамларга аёллардан, болалардан, тўп-тўп тилло ва кумушдан, гўзал отлардан, чорвадан, экин-тикиндан иборат шаҳватларнинг муҳаббати зийнатланди. Улар дунё ҳаётининг матоҳидир. Аллоҳнинг ҳузурида эса, ҳуснли қайтар жой бор. (3:14)
11.04.202517:40
Кредит олишда мени жаҳлимни чиқарадиган ҳолатлар:
7. Кимдир кредит олса
6. Кимдир ҳашамат учун кредит олса
5. Кимдир ҳашамат учун кредит олиб, мақтанса
4. "Кредит олма!", дейишимга қарамай яқиним кредит олса
3. Яқиним ҳашамат учун кредит олса
2. Яқиним ҳашамат учун кредит олиб, тўлай олмай қийналса
1. "Олма!" дейишимга қарамай, яқиним ҳашамат учун кредит олиб, тўлай олмай қийналиб, менга тўлаттирса..

11.04.202515:39
Опам айтиб қолдилар:
Фарзандларимга битта китоб тугатгани учун 50 минг сўмдан беряпман.
Зўр ишларкан. Тинмай ўқишяпти. Ҳар 3 кунда битта китоб тугатишяпти.
Фақат ёмон тарафи бор экан:
Пулим тугаб, кафангадо бўлдим. 😅

11.04.202510:06
Биродарим — ChatGPT дан сўрадим:
Ёзишмаларимизни таҳлил қилиб, мени салбий жиҳатларимни айт!
Қуйидаги жавобни олдим:
Очиғини айтсам, ёзишмаларимиздан салбий томонларингни аниқ кўриш қийин — сен савол берувчисан, самимий ва изланишга очиқсан.
Лекин эҳтимол, баъзи эҳтимолий нуқталар борлигини айтишим мумкин (албатта, бу фақат умумий мулоҳаза):
1. Кўп ўйлаб, шубҳаланиш эҳтимоли:
Ҳар бир қарорни ўйлаб чиқишинг яхши, лекин баъзида ҳаддан зиёд тафаккур қилиш ишга киришишда сустлик келтириши мумкин.
2. Ўзига талабчанлик:
Намоз, уйқу, вақтга бўлган ёндашувингдан кўринадики, ўзинга нисбатан жуда талабчансан. Бу фойдали, лекин баъзида ўзингга босим ўтказишинг мумкин.
3. Руҳий чарчоқ хавфи:
Кўп савол, чуқур ўй, диний ва тарихий изланиш — булар зўр, лекин дам олишни унутмаслик керак. Тана ҳам, қалб ҳам дам олишга муҳтож.
4. Мукаммалликка интилиш (перфекционизм):
Ҳар бир нарсани тўғри, мукаммал қилиш истаги — бу яхши жиҳат, лекин баъзида вақтни чўзиши ёки керагидан ортиқ ўзини қийнашга олиб келиши мумкин.
5. Ички сезгирлик:
Ёзиш услубингдан шундай туюладики, сен ҳис-туйғуларни чуқур ҳис қиласан. Бу эмпатия учун зўр, лекин баъзида бошқаларнинг сўзлари ёки вазиятлари сени ортиқча ўйлантириб қўйиши мумкин.
6. Ҳар доим тўғри жавоб излаш:
Ҳар нарсанинг аниқ, тўғри жавобини исташинг – бу илмий тафаккурга хос, аммо ҳаётда ҳар доим бундай жавоблар бўлавермайди. Бу баъзида ички ноаниқлик ҳиссини келтириши мумкин.
7. Ўзига нисбатан ҳаддан зиёд танқидчанлик:
Ўз устингда ишлаш истаги кучли, лекин баъзида бу ўзини ноҳақ танқид қилиш, "етарли эмасман" деган ички овозга айланиб қолиши мумкин.
8. Ташқи мувофиқликдан кўра ички дунё билан кўпроқ банд бўлиш:
Кўпроқ ўз фикрларинг, изланишларинг ичида бўлишинг мумкин — бу мустақил фикрлаш учун яхши, лекин баъзида атрофдагилар билан ҳиссий боғланишга тўсиқ бўлиши мумкин.
Қойилее!
Қандай замонларда яшаяпмиз-а?
Сиз ҳам ёзиб кўринг.

10.04.202505:33
Ўқувчилардан сўрадим:
2006 йил Португалия ва Голландия ўйнаганди. Жаҳон чемпионати тарихида рекорд бўлган:
16 та сариқ ва 4 та қизил карточка берилган. Шу сабабли ҳам ўйин "Нюрнберг жанги" номини олган.
Мабодо шу ўйинни кўрмаганмисизлар?
Йўқ, устоз у пайт биз ҳали туғилмаган эдик..😅

09.04.202513:27
Ўқувчи билан тил топишишнинг олтин қоидалари
Каналдаги постларимиздан бирида азиз обуначи шундай изоҳ қолдирганди:
"8–9-синфда кўзларимга қараб, нима демоқчи эканимни тушунадиган инсон бўлишини орзу қилганман."
Бу самимий иқрор менга бир воқеани эслатди:
2014 йил 28 декабрь, Туркия, Истанбул шаҳри, Боғчилар тумани.
Муҳаррам исмли туғма кар-соқов йигит уйидан чиқади ва одатдаги кунлик ишлари билан овора бўлади — дўконга киради, таксига ўтиради, одамлар билан рўбарў келади. Аммо бугунги кун у учун ўзгача эди:
Ҳар бир одам — дўкончи, таксичи, кўчадаги йўловчи — у билан кар-соқовлар учун хос бўлган имо-ишора тили орқали мулоқот қила бошлайди.
Кимдир “Салом” дейди, бошқаси “Кечирасиз”, яна бири “Сизга олма таклиф қилсам бўладими?” деб сўрайди. Ҳатто такси ҳайдовчи ҳам шундай сўзлашади.
Маълум бўлишича, бу — махсус акция эди. Ойлар давомида маҳаллий аҳоли кар-соқовлар тилини ўрганиб, Муҳаррамни ҳайратга солишга қарор қилишган. Шу куни ҳамма уни тушунганини кўриб, йиғлаб юборади..
Видеони бу ерда кўришингиз мумкин.
Бу воқеа шунчаки ролик эмас. Бу ҳар бир ўқувчининг ички орзусини ифодалайди:
Улар ҳам худди Муҳаррам каби, катталар уларнинг тилида “сўзлаш”ини, яъни уларни тушунишни хоҳлашади.
Бу қийинми? Албатта. Аммо имконсиз эмас.
Қуйида ўқувчи билан тил топишиш учун оддий, аммо самарали қоидаларни эслатиб ўтамиз:
1. Мавзуни соддалаштириш:
Мураккаб тушунчаларни оддий сўзлар билан изоҳлаш, дарсни бир неча қисмга ажратиб тушунтириш ва мисолларни ўқувчиларнинг ҳаётидан олиш;
2. Шахсий қизиқиш:
Ҳар бир боланинг ўзига хос жиҳатларини қайд қилиб бориш. Масалан, акаси қайси университетга киришни режалаштирмоқда, қайси жамоага мухлислик қилади, қандай хоббиси бор?
3. Синф ҳаётидан хабардорлик:
Синф янгиликларига хушёр қараш, дейлик, бугун қўшни синф билан муҳим футбол беллашуви бор, балки назорат ишини кейинги дарсга қолдирган маъқулдир;
4. Дарсдан ташқари мулоқот:
Қулай пайтни топиб, дарсдан ташқари мавзуларда суҳбат қилиш. Албатта, аввалдан ғийбат ва миш-мишларни муҳокама қилмаслик бўйича келишиб олинса яхши;
5. Ижодий ва норасмий фаолият:
Ширинликхўрлик, пиццахўрлик, ижодий кечалар, қизиқарли мусобақалар каби фаолиятларни ташкил этиш — ўқувчи билан мулоқотни табиийлаштиради;
6. Ҳазил ва енгил мулоқот:
Mулоқотда безиён ҳазиллардан фойдаланиш, тажанг вазиятларда енгил импровизациядан қўрқмаслик. Қиёматли дўст эмас, аммо муаммо чиқиб мурожаат қилиниши мумкин бўлган шахс таассуротини уйғотиш.
Энг муҳими:
Устоз — кўзга кўринмас даражада ўқувчи билан бирга, аммо ундан бир қадам олдинда юрадиган инсон бўлиши керак. На орқада қолган, на узоқда юрган. Балки — доим ёнида, керак пайтда етаклашга тайёр ҳолда.
Устоз кундалиги жамоаси (психол. ф. д. П.С. Эргашев илмий таҳрири остида)

08.04.202503:43
Бир медиада машҳур устозни ўғилларини ўқитаман:
Энг қизиғи, отасидан ўрганиб, ўғлига ўргатяпман.
Ўзимга хулоса:
Жамиятга хизмат қил. Ўша жамиятда сенинг фарзандинг ҳам бор..
@Ustoz_kundaligi
Энг қизиғи, отасидан ўрганиб, ўғлига ўргатяпман.
Ўзимга хулоса:
Жамиятга хизмат қил. Ўша жамиятда сенинг фарзандинг ҳам бор..
@Ustoz_kundaligi
07.04.202518:24
Админдан тавсия!
2 йил олдин устоз — Икром Шарифнинг "Сакинат Оила Мактаби" да ўқиб чиққандим.
Зўр фойда олгандим. Ҳақиқий фойдасини тўйдан кейин сезганман:
Баъзи пайтлар "яхшиям ўқиб қўйганман", деб хурсанд бўламан.
Хуллас, янги курс ташкил қилибдилар:
Оилавий муаммоларни ҳал қилиш, тўғри тарбия бериш ва соғлом муҳит яратишга қаратилибди.
Ўқинг. Ўқитинг!
Самимий тавсия қиламан.
Тўлиқ маълумот шу ерда экан
Ёки админга ёзинг:
@Insayt_admin
@Insayt_sotuv
📞 Телефон: +998 93 549 55 68 | +998 93 108 55 68

07.04.202512:44
Китоб ютиб олинг!
Бир кишига китоб сoвға қилмоқчиман. 🎁
Олиш шарти жуда оддий:
Ушбу пост изоҳига @Ustoz_kundaligi каналида сиз учун энг манфаатли бўлган постни қолдиринг.
Ғолибни рандом равишда эртага 21:00 да эълон қиламан.

रिकॉर्ड
22.04.202523:59
10.8Kसदस्य11.03.202515:21
400उद्धरण सूचकांक28.02.202518:19
5.3Kप्रति पोस्ट औसत दृश्य01.03.202516:11
5.3Kप्रति विज्ञापन पोस्ट औसत दृश्य17.02.202523:59
18.16%ER01.02.202510:01
59.48%ERRअधिक कार्यक्षमता अनलॉक करने के लिए लॉगिन करें।