Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Tezkor Yangiliklar | Yurt Dardi | Songi | Dunyouz | Daryouz | Xalq Dardi | Yol Yolakay avatar
Tezkor Yangiliklar | Yurt Dardi | Songi | Dunyouz | Daryouz | Xalq Dardi | Yol Yolakay
Tezkor Yangiliklar | Yurt Dardi | Songi | Dunyouz | Daryouz | Xalq Dardi | Yol Yolakay avatar
Tezkor Yangiliklar | Yurt Dardi | Songi | Dunyouz | Daryouz | Xalq Dardi | Yol Yolakay
26.04.202517:00
Уммонда Эрон-АҚШ музокараларининг навбатдаги раунди якунланди
Бугун, 26 апрель куни Эрон ва АҚШ ўртасидаги Уммон пойтахти Мускатда ўтган билвосита музокараларнинг учинчи раунди якунланди ва томонлар маслаҳатлашувларни давом эттиришга келишиб олди. Бу ҳақда “PressTV” хабар берди.
Қайд этилишича, бугунги музокараларга Уммон Ташқи ишлар вазири Бадр бин Ҳамад ал-Бусайдий воситачилик қилган. Аввалгидек, Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи ва АҚШ Президенти Доналд Трампнинг махсус вакили Стив Уиткоф музокараларга раҳбарлик қилган. Мускатда Эрон ва АҚШ мутахассислари иштирокида техник даражадаги учрашувлар ҳам бўлиб ўтган.
“Уларнинг асосий мақсади Теҳроннинг тинч мақсаддаги ядро дастури бўйича келишув учун асосий доирани шакллантириш эди. АҚШ экспертлар делегациясига Давлат департаментининг сиёсат режалаштириш бошқармаси раҳбари Майкл Антон, Эрон томонига эса ташқи ишлар вазирларининг ўринбосарлари Казем Ғарибабодий ва Мажид Тахти-Равончий бошчилик қилди. Музокараларда томонларнинг кутишлари ва талабларини батафсил муҳокама қилишга алоҳида эътибор қаратилди”, дейилади хабарда.
Телеканалга кўра, делегациялар ўз пойтахтларига қайтиб, ички маслаҳатлашувларни давом эттиради. Кейинги юқори даражадаги учрашув жорий йилнинг 3 май куни ўтказилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Уммон Ташқи ишлар вазири ўзининг Х аккаунтида маълум қилди. У бугунги музокараларда ўзаро ҳурмат ва узоқ муддатли мажбуриятлар асосида келишувга эришиш истаги қайд этилганини таъкидлади. Шунингдек, музокараларда асосий тамойиллар, мақсадлар ва техник масалалар муҳокама қилинганини билдирди.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Исмоил Бағойи эса Теҳроннинг ядро энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш бўйича қонуний ҳуқуқини сақлаб қолиш масаласи музокараларнинг марказида бўлганини маълум қилди. У, шунингдек, санкцияларни бекор қилиш, Эрон ядро дастурининг тинч характерини кафолатлаш ва фуқаролик ядро энергиясига бўлган ҳуқуқни ҳимоя қилиш бўйича фикр алмашилганини таъкидлади.
Шунингдек, Бағойи айрим Ғарб ОАВларининг даъволарини рад этиб, Эронга оид мудофаа ва ракета дастурлари музокара мавзуси бўлмаганини ва ҳеч қачон бўлмаслигини таъкидлади.
Музокаралардан сўнг Аббос Ароқчи ҳам журналистларга интервью бериб, Мускатдаги учинчи раунд музокаралари олдингиларга қараганда анча жиддий ўтганини таъкидлади. Хусусан, мутахассисларнинг фаол иштироки муҳим роль ўйнаганини ва томонлар бир неча бор ўз позицияларини ёзма равишда алмашганини маълум қилди.
Бундан ташқари у ўз баёнотида Шаҳид-Ражаи портида юз берган ҳодиса муносабати билан ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига таъзия изҳор этди ва жароҳатланганларга ҳамдардлик билдирди. Роқчий ҳодисанинг оқибатлари тез орада тўлиқ ўрганилиб, жароҳатланганларга зарурий ёрдам кўрсатилишига умид билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Эрон ва АҚШ жорий йилнинг 12 ва 19 апрель кунлари Уммон ва Италияда икки раунд музокаралар ўтказган эди. Музокараларнинг мақсади Эроннинг ядровий дастури ва Теҳронга нисбатан қўйилган санкцияларни бекор қилиш бўйича келишувга эришишдан иборат.


👉 @Yurt_DardiЭнг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
26.04.202515:00
Олмаотада Хитой ва Марказий Осиё ТИВ раҳбарлари учрашди
Бугун, 26 апрель куни Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида “Марказий Осиё – Хитой” формати доирасида Ташқи ишлар вазирларининг VI учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Telegram саҳифасида маълум қилди.
Учрашувда Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И, Қирғизистон ТИВ раҳбари Жээнбек Кулубаев, Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу ҳамда Тожикистон ва Туркманистон ТИВ етакчилари иштирок этган.
“Ҳамкасбларимиз билан биргаликда минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, савдо ва ўзаро боғлиқликни кенгайтириш, умумий чақириқларга биргаликда ечим топиш масалаларида самарали ва самимий муҳокамалар ўтказдик”, дея ёзган вазир.
Саидовнинг ёзишича, Ўзбекистон ўз қўшнилари ва Хитой билан стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш, ўзаро ишончни мустаҳкамлаш ва минтақада барқарор ривожланишни рағбатлантиришга содиқ қолади.
“Учрашувда илгари сурилган ташаббуслар барча учун умумий фаровонлик йўлида хизмат қилишига қатъий ишонамиз. Барча қатнашчиларга конструктив иштироклари учун миннатдорлик билдирамиз ва келгусида ҳам ҳамкорлигимизни давом эттирамиз”, дейди ТИВ раҳбари.
Вазирлик матбуот хизматига кўра, томонлар минтақавий хавфсизлик, иқтисодий интеграция, инфратузилма лойиҳалари, транспорт-коммуникация тармоқлари, экология ва маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 апрель куни Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши, шунингдек, “Марказий Осиё – Россия” форматидаги Ташқи ишлар вазирларининг 8-йиғилиши бўлиб ўтганди.


👉 @Yurt_DardiЭнг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
26.04.202512:00
Зилзила ҳақида ваҳима тарқатган TikTok “мунажжими” ҳибсга олинди
Мьянмада ижтимоий тармоқларда мамлакатга яна зилзила яқинлашиб келаётган ҳақида хабар тарқатиб, машҳур бўлган блогер Жон Мо Те қўлга олинди. Бу ҳақда  “Daily Mail” хабар берди.
Маълум қилинишича, у гўёки бутун мамлакат бўйлаб содир бўлиши керак бўлган кучли зилзилани башорат қилган. Унинг одамларни баланд бинолардан узоқроқ ва ҳар доим керакли буюмларни ёнида олиб юришга чақирган видеоси аҳоли ўртасида ваҳима тўлқинини келтириб чиқарган. У мамлакатда содир бўлган кучли зилзиладан кейин яна зилзилалар содир бўлиши ҳақида хабарлар тарқатган.
Мьянма ҳарбий ҳукумати баёнотида айтилишича, блогер ёлғон маълумот тарқатган ва бу иши учун унга нисбатан “қонунга мувофиқ самарали чоралар кўрилади”. Расмийлар, шунингдек, сохта янгиликларни яратиш ёки тарқатишда иштирок этган ҳар бир кишини шунга ўхшаш жазолар кутаётгани ҳақида огоҳлантирган. Қўлга олинганидан кейин мунажжимнинг TikTokʼдаги аккаунти ўчириб ташланган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 28 март куни Мьянмада кучли зилзила юз берганди. АҚШ геологик хизмати маълумотларига кўра, зилзиланинг магнитудаси 7,7 ни ташкил қилган. 7,7 магнитудали дастлабки зилзиладан сўнг, 6,4 магнитудали кучли такрорий силкиниш ҳам қайд этилган. Шундан кейин Мьянма фавқулодда ҳолат режимини эълон қилди. Тез орада Таиланд пойтахти Бангкок ҳам фавқулодда зона деб эълон қилинди. Сейсмик хизматлар маълумотига кўра, Жануби-Шарқий Осиёда биринчи кучли зилзиладан сўнг 37 та такрорий силкиниш қайд этилган.
30 март куни Мьянма расмийлари 1644 киши ҳалок бўлгани, 3408 киши жароҳатлангани ҳақида маълум қилган эди. Кейинчалик қурбонлар сони 2719 кишига етди, яна 4512 киши жароҳат олди.
Мьянма Бош вазири Мин Аунг Хлайн вайронкор зилзиладан сўнг мамлакатда миллий мотам эълон қилди.


👉 @Yurt_DardiЭнг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
26.04.202510:50
Асадуллаев россиялик енгилмас боксчини мағлуб этди
Бугун, 26 апрель куни Россиянинг Уфа шаҳрида IBA PRO 3 профессионал бокс оқшоми старт олди. Ушбу кечада ўзбекистонлик профбоксчи Ҳавасбек Асадуллаев россиялик енгилмас боксчи Алан Хугаевдан устун келди. Бу ҳақда Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, яримўрта вазн тоифасидаги ушбу жанг тўлиқ давом этди ва унда Асадуллаев очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонди.
Маълумот ўрнида, 25 ёшли Асадуллаев учун профессионал боксдаги тўртинчи жангда қўлга киритилган тўртинчи ғалаба бўлди. 26 яшар Алан Хугаев эса бугун 20-жангида илк мағлубиятини қабул қилиб олди.


👉 @Yurt_DardiЭнг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
26.04.202509:25
Россиядаги қурилиш жойидан ўзбекистонлик бетончининг жасади топилди
Россиянинг Кемерово шаҳри марказида қурилаётган маданий кластер ҳудудидан 46 ёшли ўзбекистонлик эркакнинг жасади топилди. Бу ҳақда кеча, 25 апрель куни Кузбасс вилояти Тергов қўмитасига таяниб, NGS42 хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, эркак 15 метр баландликдан тушиб кетиши оқибатида воқеа жойида вафот этган. Нашр манбасига кўра, ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқароси тахминан уч ҳафта олдин 46 ёшни қарши олган.
“Президент Владимир Путин ташаббуси билан бунёд этилаётган маданий кластер қурилишини олиб бораётган “Стройтрансгаз” компаниялар гуруҳи матбуот хизмати ҳам ҳодиса юз берганини тасдиқлаб, ҳалок бўлган шахс бетончи бўлиб ишлаганига аниқлик киритди”, дейилади хабарда.
Ҳозирда дастлабки суриштирув ишлари бошланган, ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги Красноселский – Калининский метро линияси қурилиш майдончасида ўзбекистонлик эркак экскаватор ковуши остида қолиб, ҳалок бўлганди.


👉 @Yurt_DardiЭнг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
26.04.202507:50
Тошкентда 21 ёшли йигит севган қизини кўчада судраб, калтаклади
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида кўчада 18 ёшли қиз севган йигити томонидан калтаклангани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси маълумот берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 14 апрель куни тахминан соат 11:50 ларда Мирзо Улуғбек тумани Мирзо Улуғбек кўчасида 2003 йилда туғилган С.А. ўзининг таниши 2006 йилда туғилган А.Ж. билан келишмовчилик оқибатида тортишиб қолгани сабабли унга куч ишлатган. Жанжал вақтида С.А. қизга тан жароҳати етказган. Оқибатда жабрланувчи шифохонага мурожаат қилган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятида эркак тушида аёлининг ўзига нисбатан хиёнат қилганини кўриб, ухлаб ётган хотинини ўлдирганди. Уч боланинг отаси бўлган судланувчи Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан 16 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган.


👉 @Yurt_DardiЭнг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
26.04.202516:50
БМТ қароргоҳида янги Сурия байроғи кўтарилди
Асад ўрнига Аш-Шара. Сурияни қандай келажак кутмоқда?
Суриянинг яшил, оқ ва қора рангдаги учта қизил юлдузли янги байроғи БМТнинг Нью-Йоркдаги қароргоҳида расман кўтарилди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.
Маросимда Сурия ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Асад Шибоний иштирок этган. Янги байроқ тарихий аҳамиятга эга рамздир. У биринчи марта 1930 йилларнинг бошларида, Биринчи жаҳон урушидан кейин Сурия ва Ливан Франция ҳудудлари бўлганида қўлланган. Бу байроқ Сурия мустақилликка эришган 1946 йилда қабул қилинган. 2011 йилдан буён бу байроқдан Сурия мухолифат кучлари фаол фойдаланмоқда.
Маросим чоғида БМТ қароргоҳи олдида ўнлаб намойишчилар йиғилди. Шунингдек, улар Суриянинг янги байроқлари билан чиқишди ва Асад Шибонийнинг келиши ва байроқ кўтариш маросими хурсандчилик билан қарши олинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурия ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Асад Шибоний Жанубий Корея билан дипломатик алоқалар ўрнатиш ҳақидаги келишувни имзолагани ҳақида хабар берилганди.


👉 @Yurt_DardiЭнг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
26.04.202514:25
Ўзбекистонликлар учун Саудияга электрон виза олиш имкони тўхтатилди
Саудия Арабистони Ўзбекистон фуқаролари учун электрон виза олиш имконини ёпиб қўйди. Айни дамда “e.visa” сайтида ўзбекистонликлар учун Саудия Арабистонига виза олиш имконияти мавжуд эмас.
Саудия расмийлари ҳозирча бу борада расман изоҳ бермаган. Баъзи бир манбаларга кўра, бу Ҳаж мавсумида Ҳарам ҳудудига ноқонуний киришларнинг олдини олиш мақсадида амалга оширилган вақтинчалик чора бўлиши мумкин.
Ўзбекистон фуқаролари учун онлайн сайёҳлик визасини олиш имкони 2023 йил август ойида очилган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ БААнинг Дубай шаҳрида ўзбекистонликлар ўртасида юзага келган ҳолат бўйича аниқлик киритиш мақсадида Ўзбекистон дипломатлари Дубай жиноят қидирув бошқармаси раҳбарияти билан учрашув ўтказган эди. Учрашувда сўнгги вақтларда Ўзбекистон фуқаролари томонидан содир этилаётган қонунбузарлик ҳолатлари кўпаяётгани икки давлат ўртасидаги визасиз тартибга таъсир кўрсатиши мумкинлиги таъкидланган эди.


👉 @Yurt_DardiЭнг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
Эрондаги портда кучли портлаш бўлди (видео)
Бугун, 25 апрель куни Эроннинг Бандар-Аббос шаҳри яқинидаги Шаҳид-Ражаи денгиз порти ҳудудида кучли портлаш содир бўлди. Оқибатда 195 киши жабрланди. Бу ҳақда “Mehr” хабар берди.
Маълум қилинишича, жабрланганлар қисқа вақт ичида шифохонага етказилган. Воқеа маҳаллий вақт билан 12:30 атрофида содир бўлган. Портлаш Форс кўрфазидаги Кешм оролида эшитилган.
“Tasnim” агентлиги ҳодисага порт биноларига зарар етказган ёқилғи резервуарининг портлаши оқибатида келиб чиққан бўлиши мумкинлиги ҳақида ёзди. Порт иши тўхтатилган.
Айни вақтда воқеа жойида махсус хизматлар фаолият олиб бормоқда. Ҳозирга қадар қанча одам ҳалок бўлгани ҳақида маълумот берилмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Покистонда танкер портлаши оқибатида олти киши ҳалок бўлгани, 33 киши жароҳат олгани ҳақида хабар берилган эди.


👉 @Yurt_DardiЭнг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
26.04.202510:25
Уммонда Эрон ва АҚШ ўртасидаги музокараларнинг янги раунди бошланди
Бугун, 26 апрель куни Уммон пойтахти Маскатда Эрон ва АҚШ ўртасидаги билвосита музокараларнинг учинчи раунди бошланди. Бу ҳақда “Tasnim” хабар берди.
Қайд этилишича, Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи дипломатик ва техник-экспертлар делегациясига бошчилик қилиб, кеча, 25 апрель куни янги музокаралар раунди учун Уммонга етиб борган.
Уммон томонидан амалга оширилган келишувлар ва Эрон ҳамда АҚШ ўртасидаги битимга кўра, бугун эрталаб бошланган экспертлар даражасидаги учрашувлардан сўнг Ароқчи ва АҚШ Президентининг махсус вакили Стив Уиткофф ўртасида билвосита музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.
Экспертлар учрашувидан олдин Ароқчи Уммон Ташқи ишлар вазири Бадр бин Ҳамад ал-Бусайдий билан ҳам учрашув ўтказган. Аввалги раундларда бўлгани каби, бу сафар ҳам Уммон вазири Эрон ва АҚШ ўртасида воситачилик қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Эрон ва АҚШ жорий йилнинг 12 ва 19 апрель кунлари Уммон  ва Италияда икки раунд музокаралар ўтказган эди. Музокараларнинг мақсади Эроннинг ядровий дастури ва Теҳронга нисбатан қўйилган санкцияларни бекор қилиш бўйича келишувга эришишдан иборат.


👉 @Yurt_DardiЭнг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
26.04.202509:00
“Ҳудудгаз Қорақалпоғистон” раҳбарига ўринбосар тайинланди
Бугун, 26 апрель куни Ўсербай Жиенбаевич Қозоқбоев “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамиятининг “Ҳудудгаз Қорақалпоғистон” газ таъминоти филиали директорининг табиий газ ҳисоби ва тижорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси хабар берди.
Ўсербай Қозоқбоев тайинловга қадар халқ хўжалигининг турли соҳаларида масъулиятли лавозимларда фаолият олиб борган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Маҳмуджон Ёқубов “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти бошқарув раисининг газ сотиш ва инновацияларни жорий этиш бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланганди.


👉 @Yurt_DardiЭнг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
Туркияда операция қилинган эркак она тилини унутиб қўйди (видео)
Туркиянинг Конья шаҳрида яшовчи 67 ёшли Раҳми Қорадемир исмли эркак жарроҳлик амалиёти ва артерия тиқилиб қолганидан сўнг ўз она тили – турк тилини унутиб қўйди ва ўн йил ичида биринчи марта фақат Дания тилида гапира бошлади. Бу ҳақда “Анадолу” хабар берди.
Агентлик хабарига кўра, шифокорлар ўтган ҳафтада унинг тиззасини операция қилишган. Икки кундан сўнг эркакнинг ўнг қўли ва оёғи фалаж бўлиб, гапирмай қолган. У шошилинч текширувдан ўтказилган, шифокорлар миясининг чап томонидаги катта томирни тўсиб қўйган қон қуйилишга ўхшаш ҳолатни аниқлаган. Муваффақиятли муолажадан сўнг Қорадемирнинг аломатлари сезиларли даражада яхшиланган, лекин у туркча гапира олмаган.
Бунинг ўрнига у кўп йиллар давомида гапирмаган Дания тилида мулоқот қила бошлаган. Унинг тўсатдан тилини ўзгартириши хотини ва бол...


👉 @Yurt_DardiЭнг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
Илҳом Алиев хитойлик журналистга Озарбайжон финжонини мақтади (видео)
Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Хитойнинг CGTN (China Global Television Network) телеканалига берган интервьюсида озарбайжон чойига бағишланган қизиқарли суҳбат ўтказди.
Хитойга сафари чоғида Илҳом Алиев Хитой оммавий ахборот воситаларидан бирига интервью берар экан, давлат еткачисини саволга тутаётган журналист Озарбайжон чойини илк бор ичаётганини, чой қуйилган финжон ҳам бежирим эканини айтган. Бунга жавобан Алиев миллий финжонни таърифлаб кетган.
“Бу бизнинг миллий финжон. Чойни иссиқ сақлайди, чунки биз одатда иссиқ чой ичамиз”, деган Озарбайжон етакчиси.
Шу ўринда Алиев Хитойда чой жуда иссиқ берилмаслигини пайқагани айтиб, нашр вакиласидан бу қанчалик рост эканини сўраган. Журналист эса қуйидагича жавоб берган:
“Меҳмон бўлганингиз учун улар сизни хафа қилишни хоҳламайди. Шунинг уч...


👉 @Yurt_DardiЭнг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
26.04.202512:50
Тошкентда BYD пиёдани уриб кетди
Кеча, 25 апрель куни Тошкент шаҳрининг Миробод туманида BYD русумли автомашина пиёдани уриб юборди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 13:30 да Миробод тумани Тарас Шевченко кўчасида BYD русумли автомашина бошқарувида бўлган 1971 йилда туғилган фуқаро бошқа бир 2003 йилда туғилган пиёдани уриб юборган.
ЙТҲ оқибатида пиёдага шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд шаҳрида 1997 йилда туғилган эркак Lacetti билан пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган бир гуруҳ одамларни уриб кетгани хабар қилинган эди. Ҳодиса оқибатида 3 нафар фарзанднинг онаси бўлган 33 ёшли аёл вафот этган.


👉 @Yurt_DardiЭнг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
26.04.202511:25
Эрон Ҳиндистон ва Покистоннинг орасига тушмоқчи
Эрон ҳукумати Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги низоларни ҳал қилишда воситачи бўлишга тайёр. Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи ўзининг Х ижтимоий тармоғида ёзиб қолдирди.
Ароқчининг сўзларига кўра, рамий Теҳрон қўшнилари қийин вазиятга тушиб қолганда, доим ёрдам беришга тайёр.
“Ҳиндистон ва Покистон Эроннинг қардош қўшнилари бўлиб, кўп асрлик маданий ва цивилизацион алоқаларга асосланган муносабатларга эга. Теҳрон ушбу қийин вақтда Исломобод ва Нью-Деҳлига воситачилик хизматларини кўрсатишга тайёр”, дея ёзади Эрон вазири.
Покистон ва Ҳиндистон ўртасидаги вазиятнинг кескинлашуви
Жорий йилнинг 22 апрель куни Кашмир минтақасининг Ҳиндистон ҳудудидаги Пахалгам шаҳри яқинидаги сўқмоқ бўйлаб ҳаракатланаётган сайёҳларга террорчилар ҳужум қилган эди. Оқибатда 26 нафар ҳиндистонлик ва 1 нафар Непал фуқароси ҳалок бўлди. 
Шундан сўнг Ҳиндистон Покистонга нисбатан қатор чоралар кўрилишини эълон қилди. Хусусан, қуруқликдаги ягона очиқ чегара пункти Аттари ёпилишини ва Ҳинд дарёсининг суви тўсилиши билдирилди.
Бунга жавобан Покистон Ҳиндистон учун ҳаво ҳудудини ёпиб, Ҳинд дарёси сувининг тўсилиши уруш эълон қилиш сифатида баҳолашини маълум қилди. Бу орада икки давлат фуқароларини SAARC визасидан озод қилиш тизими тўхтатилди ва шундай виза эгаларига тез фурсатда мамлакатларни тарк этиш буюрилди.
Кеча, 25 апрелга ўтар кечаси эса Ҳиндистон ва Покистон ҳарбийлари Жамму ва Кашмирда жойлашган назорат чизиғи бўйлаб бир-бирига қарата ўт очди. Ҳозирча ҳар икки томон йўқотишлар ҳақида расмий маълумот бермаган. Ҳалок бўлганлар ёки яраланганлар бор-йўқлиги номаълум. Шунга қарамай, Нью-Деҳли ва Исломобод бир-бирини ўт очишни тўхтатиш режимини бузганликда айбламоқда.
Маҳаллий нашрлар эса Покистон Ҳиндистоннинг Ҳинд дарёси оқимини тўхтатиши ёки йўналишини ўзгартиришга уринишларини уруш ҳаракати сифатида баҳолаши ҳақида расман огоҳлантирганига қарамай мазкур дарё оқими тўлиқ тўсиб қўйганини хабар қилмоқда. Бу 1960 йилда имзоланган Ҳинд дарёси сув ресурслари бўйича битимдан буён биринчи марта кузатилмоқда. Мазкур шартнома сиёсий келишмовчиликларга қарамасдан, томонларни сув ресурсларини биргаликда бўлишишга мажбур қиларди.


👉 @Yurt_DardiЭнг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
26.04.202510:01
Менимча, Кроуфорд Мадримовга қарши жангда мағлуб бўлганди – “Канело”
Бокс бўйича супер ўрта вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони Сауль “Канело” Альварес Теренс Кроуфорд ва Исроил Мадримов ўртасидаги жангни эслади ҳамда ушбу баҳсда ўзбекистонлик боксчи ғалаба қозонганлигини айтди. Бу ҳақда “talkSPORT” нашри хабар берди.
“Менимча, Теренс мағлуб бўлганди. Жангда ҳакамлар томонидан ҳеч бўлмаганда дуранг натижа қайд этилиши керак эди. Бошқа сабаб ҳам бўлиши мумкин, лекин Кроуфорд вазн тоифалари нима учун ташкил этилганини билади”, дейди Альварес.
Маълумот ўрнида, 2024 йилнинг август ойида бўлиб ўтган жангда Кроуфорд Мадримовни очколар ҳисобига кўра мағлуб этганди.


👉 @Yurt_DardiЭнг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
26.04.202508:50
Туркияда ёнғин оқибатида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди
Туркиянинг Истанбул шаҳри Кадикой туманида содир бўлган ёнғин оқибатида 19 ёшли Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги бош консулхонаси хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 24 апрель куни бош консулхона Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги билан ҳамкорликда Истанбул шаҳрида ёнғин оқибатида вафот этган 19 ёшли Ўзбекистон фуқаросининг жасадини Ўзбекистонга қайтарган. Мазкур фуқаро Истанбул шаҳри Кадикой тумани Фикиртепе мавзесида жойлашган ижарадаги уйда номаълум сабабларга кўра юзага келган ёнғин оқибатида вафот этган.
Марҳумнинг жасадини Ўзбекистонга юбориш билан боғлиқ барча харажатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги томонидан тўлиқ қоплаб берилган.
Билдирилишича, ижтимоий тармоқларда айрим шахслар томонидан марҳумни Ўзбекистонга юбориш учун ёрдам пули йиғилаётгани ҳақидаги ёлғон ва асоссиз маълумотлар тарқатилмоқда. Консулхона фуқароларни бу каби нотўғри хабарларга ишонмасликка ва расмий манбаларга таянишга чақиради.
“Фурсатдан фойдаланиб, Бош консулхона куни кеча қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 252-сонли “Ўзбекистон фуқароларини хорижда ташкил этилган тартибда ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, эндиликда чет элда бўлган даврида вафот этган Ўзбекистон фуқароларининг жасадини ватанга қайтариш билан боғлиқ харажатлар давлат томонидан қопланишини маълум қилади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Федерациясининг Астрахан вилоятида икки енгил автомобиль тўқнашуви туфайли содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ота-онаси ҳалок бўлган 11 ёшли бола Ўзбекистонга қайтарилганди.


👉 @Yurt_DardiЭнг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
Покистонда жангарилар ҳужумига учраган 10 нафар ҳарбий ҳалок бўлди (видео)
Покистоннинг Балужистон вилояти пойтахти Кветта шаҳрида содир бўлган террорчилик ҳужумида 10 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда “The Times of India” хабар берди.
Қайд этилишича, ҳарбийлар колоннаси масофадан бошқариладиган қўлбола портловчи қурилма ёрдамида нишонга олинган. Ҳужум учун жавобгарликни “Балужистон озодлик армияси” ўз зиммасига олган. Гуруҳ ўз баёнотида Покистон армиясига қарши ҳужумларни кучайтиришга ваъда берган.
“Бизнинг озодлик учун курашимизни ҳеч нарса тўхтатолмайди, душманга қарши барча кучимиз билан зарба беришда давом этамиз”, дейилади жангарилар мурожаатида.
Вазият кескинлашгани ортидан Покистон армияси Ҳайбер-Пахтунхво вилоятининг Банну туманида контртеррористик операция ўтказган. Покистон Қуролли кучлари Жамоатчилик билан алоқалар бўйича бошқармаси берган м...


👉 @Yurt_DardiЭнг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
26.04.202515:25
Тошкентда мактаб ўқувчилари муштлашди
Ижтимоий тармоқларда мактаб ўқувчилари ўзаро келишмовчилик ортидан жанжаллашиб, бир-бирига тан жароҳати етказгани акс этган фотолавҳалар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Ички ишлар бош бошқармаси муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 21 апрель куни Мирзо Улуғбек туманида жойлашган мактабларнинг бирида вояга етмаган 2007 йилда туғилган Р.С. ҳамда шу мактаб ўқувчиси бўлган, 2007 йилда туғилган А.И. тортишиб қолган ва томонлар ўзаро жанжаллашиб кетган.
Жанжал вақтида А.И. Р.С.га тан жароҳати етказган. Оқибатда жабрланувчи шифохонага ётқизилган. Тан жароҳати оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертиза тайинланган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани  ички ишлар органлари (ИИО) фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси (ФМБ) томонидан терговга қадар текширув ишлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд шаҳридаги мактабда дарс жараёнида ўқитувчи ўқувчини ургани учун ишдан бўшатилгани ҳақида хабар берилганди.


👉 @Yurt_DardiЭнг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
26.04.202512:25
Ўзбекистонлик дзюдочи Осиё чемпиони бўлди
Таиланднинг Бангкок шаҳри мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича Осиё чемпионатининг бугунги кунги дастурида Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари 1 та олтин ва 2 та бронза медалига сазовор бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, -73 кг вазн тоифасида иштирок этган Шаҳрам Аҳадов барча рақибларини мағлубиятга учратиб, совринлари қаторига қитъа чемпионлигини ҳам қўшиб қўйди. Шунингдек, Шукуржон Аминова ҳамда Арслон Тожиев ҳам ўз вазн тоифаларида шоҳсупага кўтарилди. 
Олтин медаль:
-73 кг: Шаҳрам Аҳадов.
Бронза медаль:
-57 кг: Шукуржон Аминова,
-81 кг: Арслон Тожиев.
Маълумот ўрнида, кечаги, яъни 25 апрель кунги дастурда -66 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик дзюдочи Замохшари Бекмуродов олтин медални қўлга киритган эди.


👉 @Yurt_DardiЭнг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
26.04.202511:00
Россиядаги жиноятларнинг 2 фоизини мигрантлар содир қилган – Шойгу
Россияда мигрантлар мамлакатдаги умумий жиноятларнинг тахминан 2 фоизини содир этади. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Сергей Шойгу ТАСС нашрига берган интервьюсида сўз очди.
“Ўтган йил охиридаги ҳолатга кўра, Россияда 6,3 миллион, 2023 йилда эса 5,9 миллион чет эл фуқароси бўлган. Шу билан бирга, улар томонидан содир этилган жиноятлар сони деярли ўзгармаган ва 38,6 мингтани ташкил этган. Бу мамлакатда рўйхатга олинган жами жиноятларнинг тахминан 2 фоизини ташкил этади”, деган Хавфсизлик кенгаши котиби.
Унинг қўшимча қилишича, Россия Федерациясида қонуний яшаш муддатини ўтаб бўлган шахсларнинг улуши 10 фоиздан ошган. Чет эл фуқароларига нисбатан 3,4 млн маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомалар тузилган.
“Содир этилган оғир ва ўта оғир жиноятлар учун жиноий жавобгарликка тортилиши муносабати билан 1,5 мингга яқин киши Россия фуқаролигидан маҳрум этилди”, дея қўшимча қилган Шойгу.
Хавфсизлик кенгаши котиби, шунингдек, мамлакатдаги жиноятчилик билан боғлиқ вазиятга батафсил изоҳ берган.
“Жамоат хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар жиноий хатти-ҳаракатлар даражасини пасайтиришга ёрдам беради. 2024 йилда 1,9 миллион жиноят қайд этилган. 2023 йилга нисбатан пасайиш 1,8 фоизни ташкил этди. Умуман олганда, бизда жиноятчилик даражасини пасайтириш бўйича кўп йиллик барқарор тенденция шаклланган”, деган у ўз интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда марказий осиёлик икки киши ўлдирилганди. Улар Нижний Новгород вилоятидаги нефть-кимё корхонасига қарши террорчилик ҳаракатини тайёрлаганликда гумон қилинган. Дастлабки ҳибсга олишга уринишда улар қаршилик кўрсатган ва отишмада отиб ташланган. Уларнинг Марказий Осиёнинг қайси республикасидан экани ҳақида аниқ маълумот берилмаган. Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров эса Самарқандга ташрифи давомида ўтказган матбуот анжуманида Россияга бораётган мигрантлар рус тили ва мамлакат қонунларини билиши кераклигини эслатди.


👉 @Yurt_DardiЭнг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
26.04.202509:50
Дунё етакчилари Ватиканда. Рим папасининг дафн маросимида Ўзбекистондан ким қатнашди?
Бугун, 26 апрель куни дунёнинг кўплаб етакчилари Ватикандаги Авлиё Пётр майдонида 200 мингга яқин инсон билан бирга Рим папаси Францискнинг дафн маросимида иштирок этмоқда. 

Хусусан, АҚШ Президенти Дональд Трамп, Украина Президенти Владимир Зеленский, Германия Президенти Франк-Вальтер Штайнмаер, Франция Президенти Эмманюэль Макрон, Италия Президенти Сержио Маттарелла, Британия Бош вазири Кир Стармер шаҳзода Уильям ҳамроҳлигида ва Иордания қироли Абдулла II ҳам дафн маросимида бевосита қатнашмоқда.

Ушбу йиғинда Ўзбекистондан Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев иштирок этмоқда.

Маълумот учун, аргентиналик Рим Папаси Франциск Ватиканга эмас, балки Санта-Мария-Мажор Рим базиликасига дафн этилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Рим папаси Франциск 21 апрель куни 88 ёшида инсульт сабаб Ватикандаги қароргоҳида вафот этганди. Аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев папанинг вафоти муносабати билан Рим-католик черкови камерленгоси кардинал Кевин Фарреллга ҳамдардлик йўллаган эди.


👉 @Yurt_DardiЭнг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
26.04.202508:00
Мирзиёев бир ой ичида иккинчи марта Алиев билан қўнғироқлашди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 26 апрель кунива Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Етакчилар суҳбат давомида Ўзбекистон билан Озарбайжон ўртасидаги дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилган. Ўтган йил август ойида Озарбайжон Президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари диққат марказида бўлган.
“Иқтисодий кооперация йили доирасида самарали ишлар олиб борилаётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди. Товар айирбошлаш ҳажми йил бошидан буён 20 фоизга ошди. Автомобилсозлик, тўқимачилик, электротехника, энергетика, қишлоқ хўжалиги, туризм ва бошқа соҳалардаги лойиҳалар фаол босқичга кирган.
Биргаликда бой маданий-гуманитар алмашинув дастури амалга оширилмоқда”, дейилади хабарда.
Шунингдек, Президентлар жорий йилда ўтказилиши режалаштирилган олий даражадаги саммитларга пухта тайёргарлик кўриш, жумладан, Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши, ҳудудлар ва ректорлар форумлари, маданий тадбирларни ўтказиш муҳимлиги қайд этган.
Етакчилар минтақавий кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашдилар, бўлажак кўп томонлама, шу жумладан Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги тадбирлар режасини кўриб чиққан.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 5 апрель куни ҳам Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилганди. Ўшанда давлат раҳбарлари икки ва кўп томонлама кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилган. Савдо-иқтисодий, инвестициявий ва гуманитар соҳалардаги кооперация лойиҳалари ва дастурларини амалга оширишни жадаллаштиришга алоҳида эътибор қаратилган.


👉 @Yurt_DardiЭнг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
26.04.202506:25
Россияда ота-онаси фожиали ҳалок бўлган бола Ўзбекистонга қайтарилди
Россияда ота-онаси йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлган 11 ёшли бола Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 14 апрель куни Россия Федерациясининг Астрахан вилоятида икки енгил автомобиль тўқнашуви туфайли содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистон фуқароси бўлган (2013 йилда туғилган ўғил бола) Б.Р. шифохонага ётқизилган. Афсуски, ушбу фожиали ҳодиса оқибатида боланинг автомашинада бўлган ота-онаси вафот этган.
Бола енгил жароҳат олган бўлиб, кўрсатилган тиббий ёрдам туфайли соғлиғи тиклангандан сўнг, уни Ўзбекистонга қайтариш ва яқин қариндошлари қарамоғига топшириш масаласи ўрганилган. Хусусан, фожиадан хабар топган боланинг яқин қариндошлари етиб келиб вақтинча васийликни расмийлаштириш жараёнини бошлаган бўлишса-да, Б.Р. ни Россия Федерациясидан олиб чиқиш учун ҳужжатлар етарли бўлмаган.
Мазкур масала юзасидан Россия Федерацияси Болалар омбудсмани Мария Лвова-Белова Ўзбекистон Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмоновага мурожаат қилган.
Болалар омбудсмани ва Ички ишлар вазирлигининг тезкор ҳамкорлик чоралари натижасида Ўзбекистоннинг Ростов-на-Дону шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Астрахан вилояти Ижтимоий ривожланиш ва меҳнат вазирлиги томонидан зарурий амалий ёрдам кўрсатилиб, болага ва унинг қариндошига қисқа фурсатда тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган ва боланинг ватанга қайтиши таъминланган.
Билдирилишича, ҳозирда бола Ўзбекистонга олиб келиниб, қариндошлари (онасининг синглиси) қарамоғига топширилган. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан болага расман васийлик ва унга зарур бўлган ижтимоий-психологик чоралари кўрилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Бош консулхонаси дипломатлари Россиянинг Новосибирск шаҳрида мушкул аҳволда қолган ўзбекистонлик оилага тезкор ёрдам кўрсатиб, уларнинг Тошкентга қайтишига кўмаклашганди.


👉 @Yurt_DardiЭнг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
दिखाया गया 1 - 24 का 1875
अधिक कार्यक्षमता अनलॉक करने के लिए लॉगिन करें।