Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар avatar

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

⌨ Чат @HIKOYANE
Дустлар Барчамизни Инсонийлик Туйгу Тарк Этмасин!!!
💵 Реклама👉 @kanallrekllama
TGlist रेटिंग
0
0
प्रकारसार्वजनिक
सत्यापन
असत्यापित
विश्वसनीयता
अविश्वसनीय
स्थानУзбекістан
भाषाअन्य
चैनल निर्माण की तिथिЛют 06, 2025
TGlist में जोड़ा गया
Серп 30, 2024
संलग्न समूह

समूह "Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар" में नवीनतम पोस्ट

Umar ibn Xattob serialini HD formatda tomosha qiling 😊

MANZIL: 👉 t.me/Umar_ibn_Hattob_mp4
Savol...

Alloh aslo Kechırmaydıgan Gunoh nıma ?

Kımkı ushbu Gunohnı Qılsa Alloh aslo kechırmaydı va U ınson abadıy jahannamda qoladı U gunoh qaysı ?

Tezda javobini bilib oling...😢
✍🏻 Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтади:

- Садақадаги фойдаларга келсак:

• Ёмон оқибатдан сақлайди.
• Балони қайтаради.
• Хатоларни ўчиради.
• Мол-мулкни сақлайди.
• Ризқни жалб қилади.
• Қалбни қувонтиради.
• Аллоҳга бўлган ишончни ва ҳусни зонни оширади.
• Шайтон кўриб хорланади.
• Нафсни поклайди, тозалайди.
• Бандани Аллоҳга ва бандаларга яхши кўрсатади.
• Банданинг барча айбларини беркитади.
• Умрни узайтиради.
• Одамлар дуои хайр қилади.
• Қабр азобини хайдайди.
• Қиёмат куни эгасига соябон бўлади.
• Садақа Аллоҳнинг ҳузирида шафоатчи бўлади.
• Дунё ва охиратдаги қийнчиликларни осонлаштиради.

📚«Уддатус собирийн»,

📱 @HIKOYANEW
Шу кунларда Жанубий Корея каналларида бир воқеа шов-шувга айланди.

Ота-бола дўконга кириб, сумкасига сут, 6 дона олма ва ичимлик жойлайди. Буни видео кузатувда кўриб турган дўкон эгаси уларни касса олдида тўхтатади.

Хижолат бўлган ота фақат “Мени кечиринг” дея олди. Полиция келиб суриштириб кўрса, ўғриликни содир этган 34 ёшлик корейс фуқароси, 6 ойдан буён бетоблиги сабаб ишсиз бўлиб чиқади. 12 ёшли ўғлидан ташқари уйида хотини ва 7 ёшли ўғли ҳам бор экан.

Хуллас, дўкон эгаси унинг устидан полицияга шикоят қилишдан воз кечади. Полиция эса уларни яқинроқ ресторанга олиб бориб овқатлантиради. Шу пайт дўкондаги воқеага гувоҳ бўлиб турган бир киши уларнинг столига устига 200,000 Корея вони (170 АҚШ доллари) солинган конверт қўйиб, индамай чиқиб кетади.

Полиция уни бу қилмиши учун қамаб юбориш ҳам мумкин эди. Лекин, “Полиция ўғрилик қилишга мажбур бўлган отага доимий иш топиб берди“, деб янгиликларда чиқди.

14 декабрда эса, ўғрилик содир бўлган дўконга нотаниш аёл бир коробка олма олиб келади ва янгиликларда чиққан оилага ёрдам сифатида жўнатиб беринг, деб илтимос қилади. Кейинчалик шундай илтимос билан бошқа одамлар хам дўконга кела бошлайди...

Айтмоқчи бўлганимиз, Корея полицияси жазоловчи орган эмас. Улар қийинчиликка тушиб қолган фуқароларга ёрдам беришни асосий вазифаси деб билади.

Хуллас ўрнак олса арзийдиган воқеа бўлибди.

©️ Улуғбек Юсупов

📱 @HIKOYANEW
#Эрга итоат фазли.

Жобир Розиаллоҳу анҳумо айтадилар:
Биз Росулуллох саллаллоҳу алайҳи васаллам билан ўтирганимизда, бир аёл келиб айтди:

"Я Росулуллох, мен аёллар номидан сизга (савол билан)келдим: Эркакларнинг Роббиси ва аёлларнинг Роббиси ҳам Аллоҳ!
Одам алайхиссалом : эркакларнинг ҳам аёлларнинг ҳам отаси бўлса, Хавво эса: эркакларнинг ҳам аёлларнинг ҳам онаси бўлса. Ва Аллоҳ сизни эркакларга ҳам аёлларга ҳам Росул қилган бўлса. Эркаклар Аллоҳ йўлида (жиходга) чиқиб қатл қилинса, улар Роббиси ҳузурида тирик, ризқлантириладилар, ва (жанга) чиққанларида яна уларга сиз билган ажрлар бор.
Биз эса уларга хизмат қиламиз. Ўзимизни уларга атаб (уйга) хибс қиламиз.
Бизга нима ажр бор? "
Шунда Росулуллох алайхиссалам айтдилар:

"Аёлларга мендан салом айтгин ,ва уларга айтки : Албатта эрга итоат қилиш мана шу нарсаларнинг барчасига тенгдир. Ҳолбуки сизлардан шуни қиладиганлар ҳам озчилик...!"

(Илбу Абуд-дунё ва Баззор ривояти)


📱 @HIKOYANEW
#тонгги_зикрлар

اللَّهُمَّ عَالِمَ الْغَيْبِ وَالشَّهَادَةِ فَاطِرَ السَّماوَاتِ وَالْأَرْضِ، رَبَّ كُلِّ شَيْءٍ وَمَلِيكَهُ، أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ، أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ نَفْسِي، وَمِنْ شَرِّ الشَّيْطَانِ وَشِرْكِهِ، وَأَنْ أَقْتَرِفَ عَلَى نَفْسِي سُوءاً، أَوْ أَجُرَّهُ إِلَى مُسْلِمٍ

«Аллоҳумма ъалимал ғойби ваш шахаадати фатирос самаваати вал арзи робба кулли шай`ин ва малийкаҳу, ашҳаду аллаа илааҳа илла анта, аъузу бика мин шарри нафсий ва мин шарриш шайтони ва ширкихи, ва ан ақтарифа ъала нафсий сууан ав ажурроху ила муслим».

(Маъноси: «Эй еру осмонни бор қилган Аллоҳим, эй ғоибни ва шоҳидни билувчи Раббим, Сен ҳар бир нарсанинг парвардигори ва подшоҳидирсан. Гувоҳлик бераманки, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Нафсимнинг ёмонлигидан ва шайтоннинг ёмонлигидан ва ширкдан паноҳ беришингни сўрайман. Ўзимга ва бошқа мусулмонга ёмонлик етказишдан паноҳ тилайман»)
istiqomtv

📱 @HIKOYANEW
हटा दिया गया13.04.202522:12
✨Cехр, Жин тегиши, кўз тегишига қарши жуда кучли Руқия...🎧
#КИМ АСЛИДА МОДНИЙ?

“Мода” замон дегани. “Модний” сўзи “замонавий” маъносини билдиради. Замоннинг ҳақиқий эгаси Аллоҳдир. Демак, Аллоҳ буюрганидек кийинган инсон замонавий ҳисобланади. Биз эса кўп ҳолда бузуқ мезонларга суяниб қоламиз, замонавийликни уятсизлик, жаҳолат билан ўлчаймиз.

Зиёвуддин Раҳим.

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу шундай буюради: Агар ғайбга даъво қилиш бўлмаганида эди беш тоифа кишининг аҳли жаннат бўлишига гувоҳлик берар эдим:

1.✔️ Кўп болали (шукр ва сабр ҳолидаги) фақир;
2.✔️ Эри рози бўлган (солиҳа) аёл;
3.✔️ Маҳрини эрига тасаддуқ (садақа) этган хотин;
4.✔️ Ота-онаси рози бўлган киши;
5.✔️ Гуноҳидан пушаймон бўлиб самимий тавба қилган киши
.

📱 @HIKOYANEW
Ижтимоий тармоқ одоблари:
1. Ниятнинг яхши бўлиши.
2. Бекорчи нарсалар билан машғул бўлмаслик.
3. Намоз вақти чиқиб кетмаслиги.
4. Фақат яхши ва солиҳ нарсаларни эълон қилиб, шундайларни ўқиш.
5. Дўстларни фақат яхшиларини таклиф этиш ва қабул қилиш.
6. Постларни тўғри мулоҳаза қилиб, фойдали шарҳ қолдириш.
7. Пост қўйиш ва шарҳ қолдиришда ҳаммага манфаат бўлишини ўйлаш, ҳамда риё, сумъа ва ужб каби гуноҳлардан сақланиш.
8. Пост қўйиш ва шарҳ қолдиришда бошқаларнинг айби, сири каби шахсий ишларига дахл қилмаслик.
9. Эркак ва аёл муносабатларида шариат доирасидан чиқмаслик.
10. Беҳаё, адоват тарқатувчи, бошқаларнинг тинчлигини бузувчи постлар қўймаслик, маълумот тарқатмаслик.
11. Муаллифлари (с) белгилари қўйган постларни қайта эълон қилмаслик.
12. Қўйилаётган пост ва шарҳларда муаллифлик ҳуқуқига риоя этиш.
13. Бегона эркак ва аёл шахсий ёзишмаларга киришмаслиги.
14. Беҳуда тортишмаслик, бошқанинг обрўси ва ҳурматини сақлаш.
15. Бошқанинг номидан профил очмаслик.
16. Ўз профилига бошқанинг, хусусан машҳур кишиларнинг суратини қўймаслик.

 
📱 @HIKOYANEW
हटा दिया गया13.04.202522:12
Фарзандлар ҳақига тўғри дуо қилиш
🎙Muzdalifa

Nohaqlik va adolatsizliklar bilan sinalish haqida

📱 @HIKOYANEW
Икки марта ўлмаслик учун бир марта таҳқирлаганнинг олдига қайта борманг!

📱 @HIKOYANEW
Бу Оятул курсийнинг 100та такрори. Бу Қуръондаги энг кучли оят бўлиб, ёвуз шайтонларга қаттиқ азоб беради. Сеҳр ва жин муаммоларида фойдали ҳимоя!
Мишари Рошид

📱 @HIKOYANEW
#ОЯТУЛ КУРСИЙ ФАЗИЛАТИ

Набий алайҳиссалом: "Ким уни (Оятул-курсийни) тонг отганда ўқиса, то кун ботгунга қадар жиндан ҳимояланган бўлади. Ким уни кеч кирганда ўқиса, то тонг отгунга қадар жинлардан ҳимояланган бўлади", – дедилар
📚(Насоий ва Табароний ривояти).

Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Абул Мунзир, Аллоҳнинг Китобидаги қайси оят энг улуғлигини биласанми?» дедилар. Мен: «Аллоҳ ва Расули билгувчироқ», дедим. У Зот яна: «Эй Абул Мунзир, Аллоҳнинг Китобидаги қайси оят энг улуғлигини биласанми?» дедилар. Мен: «Аллоҳу лаа илааҳа иллаа ҳувал-ҳаййул-қоййуум», дедим. У Зот менинг кўксимга уриб, «Аллоҳга қасамки, илм сенга муборак бўлсин, эй Абул Мунзир», дедилар»
📚(Муслим ривояти).

Дўстларга ҳам улашинг


📱 @HIKOYANEW

रिकॉर्ड

28.03.202515:53
33Kसदस्य
31.10.202423:59
600उद्धरण सूचकांक
01.04.202523:59
6.6Kप्रति पोस्ट औसत दृश्य
01.04.202523:59
6.6Kप्रति विज्ञापन पोस्ट औसत दृश्य
31.03.202523:59
7.08%ER
01.04.202523:59
20.09%ERR

विकास

सदस्य
उद्धरण सूचकांक
एक पोस्ट का औसत दृश्य
एक विज्ञापन पोस्ट का औसत दृश्य
ER
ERR
ЖОВТ '24СІЧ '25КВІТ '25

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар के लोकप्रिय पोस्ट

08.04.202502:03
ДУОЛАР ВА ЗИКРЛАРНИНГ  ФАЗИЛАТЛАРИ!

بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم

​​​​▫️Ла ҳавла...” ўқиш 99 дардга даводир. Буларнинг энг енгили ғам-ташвишдан қутулишдир.”
(Абу Нуайм)

▫️Тонг ва шомда, ҳар куни етти марта “Аллоҳумма ажирна минан-нар” деган киши Жаҳаннамдан қутулади.” (А.Довуд)

▫️Тонгда ва шомда 3 марта “Бисмиллаҳиллазий ла йадурру маъасмиҳи шай'ун фил арди ва лаа фис самаъи ва ҳувас самийъул ъалим” ни ўқиган одам сеҳр-жоду ва золимдан ҳимояланган бўлади.” (Ибн Можа)

▫️Тонгда 3 марта “Аъузу биллаҳис самийъул ъалим минаш шайтонир рожим” деб Хашр сурасининг сўнгги уч оятини ўқиган кишига 70 000 фаришта шомгача дуо қилади. Шу куни вафот этса, шаҳид бўлади. Шом вақти ўқиса, яна айни нарсаларга қовушади.”
(Термизий)

▫️Бомдод намозидан кейин 11 марта Ихлос сурасини ўқиган кишига Жаннатда бир кўшк берилади.”
(Хараит)

▫️Бомдод намозидан сўнг 10 марта “Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду йуҳйи ва йумит ва ҳува ала кулли шай'ин қодир” тасбеҳини ўқиган одам шомгача ҳар турли зарардан сақланади, ҳеч бир гуноҳ унга зарар беролмайди.” (Насоий) (“Гуноҳ зарар бермайди” дегани гуноҳ ишламайди ёки қилган гуноҳига тавба қилиш насиб бўлиб, шу йўсинда гуноҳи унга зарар бермаган бўлади деганидир.)

▫️Шом намозидан кейин (юқоридаги тасбеҳни) ўқиган киши тонггача шайтондан ҳимояланган бўлади. Ўн савобга эришади, ўн гуноҳи авф бўлади ва ўн қул озод этгандек савоб орттиради.”
(Термизий)

▫️Бомдод намозидан кейин 3 марта “Субҳоналлоҳил аъзийм ва биҳамдиҳи” деган киши кўрлик, олапеслик ва фалаждан ҳимояланган бўлади.”
(И.Аҳмад)

▫️Ширкдан сақланиш учун “Аллоҳумма инний аъузу бика мин ан ушрика бика шайан ва ана аъламу ва астағфирука ли-ма ла аъламу иннака анта ъалламулғуйуб”ни ўқинг!” (И.Аҳмад)

▫️Тонгда ва шомда 7 марта “Ҳасбияллоҳу ла илаҳа илла ҳува алайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аршил аъзийм ” ни ўқиган кишининг дунё ва охират ишига Аллоҳу таоло кифоядир.” (Байҳақий)

▫️Кундузи “Аллоҳумма маа асбаҳа бий мин ниъматин фаминка ваҳдака лаа шарийка лак, фалакал ҳамду ва лакаш шукр», дуосини ўқиган киши шу куннинг, шом вақти ўқиган одам эса, шу кечанинг шукрини адо этган бўлади.” (М.Раббоний, 3/17) (Кечқурун ўқилса “асбаҳа” ўрнига “амсо” дейилади.)

▫️Бир кимса тонгда ва шомда 100 марта “Субҳоналлоҳи ва биҳамдиҳи” деса ҳеч ким унингчалик савоб қозона олмайди.”
(Дайламий)

▫️Уйдан чиқаётганда “Бисмиллаҳи таваккалту алаллоҳу ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ” деган киши таҳликалардан ҳимояланади, шайтон ундан узоқлашади.” (Термизий)

▫️Ҳар куни 100 марта саловот айтган одам мунофиқликдан ва Жаҳаннам оташидан узоқлашади. Қиёматда шаҳидлар билан бирга бўлади.”
(Табароний)

▫️Кечқурун Аманарасулуни ўқиган киши учун бу икки оят ҳар нарсага етарлидир. Бу икки оятни хуфтондан кейин ўқиган одамга кечани ибодат билан ўтказгандек савоб берилади.”
(Ширъа)

▫️Таборакани ўқимасдан ётма. Қабр азобини даф қилади. Ҳар кечаси Таборака ўқиган киши Қадр кечасини ибодат билан ўтказгандек савобга эришади.”
(Эй ўғил илмиҳоли)

▫️Уйга кираётганда Ихлос сурасини ўқиган киши йўқсиллик кўрмайди.”
(Тазкиратул Қуртубий)

▫️Уйдан чиқаётганда Оятал курси ўқиган одам учун фаришталар уйга қайтгунига қадар дуо қилишади.” (Эй ўғил илмиҳоли)

▫️Ғам-ташвиши ёки қарзи бўлган одам минг марта “Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳил алиййул аъзийм” деса Аллоҳу таоло ишини осонлаштиради.”
(Ширъа)

▫️Истиғфор айтишда давом этган киши ҳар қанақа ғамдан қутулади, кутмаган жойдан ризқланади.” (Ибн Можа) (Истиғфор сифатида “Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал Ҳаййул Қоййуму ва атубу илайҳ” ни ўқиш керак.)

▫️Кунига 100 марта “Ла илаҳа иллаллоҳ” деган кишининг юзи қиёматда ойдек порлайди.” (Табароний)

▫️Бир жойга келган одам “Аъузу бикалиматиллаҳит тааммати мин шарри ма холақ” ни ўқиса, ўша жойдан кетгунигача унга ҳеч қандай зарар келмайди.”
(Муслим)

📱 @HIKOYANEW
11.04.202506:07
Бу Оятул курсийнинг 100та такрори. Бу Қуръондаги энг кучли оят бўлиб, ёвуз шайтонларга қаттиқ азоб беради. Сеҳр ва жин муаммоларида фойдали ҳимоя!
Мишари Рошид

📱 @HIKOYANEW
20.03.202517:06
🌙Қадр кечасини қандай ўтказамиз?

Қадр кечаси ва охирги ўн кечалардаги энг афзал амаллар — намоз, Қуръон тиловати ва дуодир.

Энг афзал ҳолат эса қиёмда Қуръон тиловатини узунроқ қилиб, саждада дуони кўпайтириш билан ушбу уч амални жамлашдир.

Қуръон ўқиш Қадр кечасидаги энг афзал амаллардандир. Чунки бу кеча Қуръон туфайли фазилатли қилинди. Бу кечада Қуръон нозил бўлди.

#Toq_kechalar

Қадр кечаси Рамазоннинг охирги ўн кунлигидадир.

Кўпроқ умид қилинадигани тоқ кечалар қуйидагилар:

21-чи кеча: 20 март (пайшанба)дан 21 март (жума)га ўтар кечаси;

23-чи кеча: 22 март (шанба)дан 23 март (якшанба)га ўтар кечаси;

25-чи кеча: 24 март (душанба)дан 25 март (сешанба)га ўтар кечаси;

27-чи кеча: 26 март (чоршанба)дан 27 март (пайшанба)га ўтар кечаси;

29-чи кеча: 28 март (жума)дан 29 март (шанба)га ўтар кечаси.

📱 @HIKOYANEW
28.03.202509:25
Келаётган Хайит муборак!

🌙 Ассалому алайкум менинг ҚАДРДОНЛАРИМ, Ийд келишига ҳам оз қолди, агар билиб билмай ёмон гапирган бўлсам мени кечиринг сабр билан тутган рўзангизни Аллоҳ қабул айласин ва жаннати билан мукофотласин 🤲 @HIKOYANEW
30.03.202510:17
🔴

Erkaklarga yetkazing!

БАЙРАМГА ОИЛА БОШЛИҚЛАРИГА МУҲИМ ЭСЛАТМА.

— Эй оила бошлиқлари байрамда аёлингиз ва болаларингизни хурсанд қилишлик учун харажатда пулингизни аяманг ва тежаманг. Уларга турли ҳадялар олинг, айлантиргани кўнгилочар ерларга олиб чиқинг, уларни хурсанд қилинг. Чунки бу бизнинг кунимиздир.

💠 Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаллам айтдилар:
«Ҳар қавмнинг ўзининг байрами (хурсанд бўладиган куни) бор. Бизни байрамимиз бу кундир.» (яъни Рамазон ва Қурбон байрамлари).
(📚Бухорий ва Муслим)

— Шайх Абдураззоқ Маҳдий айтадилар: Ҳайит куни аҳли оила учун харажатда кенглик қилишлик (пулни аямаслик) ва мубоҳ бўлган нарсалар билан хурсанд қилишлик суннатдир.

— Байрамда харажатни кенг қилишлик, оилангизни хурсанд қилишлик билан ҳам кўп савоб оласиз, ҳам оилангизда бу кунга нисбатан гўзал хотира қолдирасиз. Динимиз шиорларига нисбатан муҳаббатлари ошади. Улар ғарбни янги йилини эмас ўзимизни муборак байрамларни интиқлик булан кун санаб кутишади.

📱 @HIKOYANEW
10.04.202506:33
... ~ БИЛАСИЗМИ нима учун Росулуллоҳ соллаллоҳу ъалайҳи ва саллам қорин билан ётишни ман этганлар..?
... Дарҳақиқат, Пайғамбар соллаллоҳу ъалайҳи ва салламдан, у киши айрим саҳобаларини қорни билан (ётган ҳолда) ухлаётганини кўриб, унинг оёғини қимирлатиб шундай деганликлари ворид бўлган:
~ «Бу Аллоҳ таоло ғазабланадиган ётишдир..»...
(Бошқа) бир ривоятда эса:
~ «Батаҳқиқ, у ДЎЗАҲ аҳлининг ётишидир..» Абу Довуд ривоятлари.

Ушбу ҳадисни АЛЛОҲнинг изни билан табобат тасдиқлади...
Ўнг тарафга ёнбошлаб ётиш инсон танаси учун ҳамда соғлиғи учун энг афзал эканлигини аниқлади.

ЎНГ ТОМОНГА ЁНБОШЛАБ ЁТИШ ФОЙДАЛАРИ:

... Чап томондаги ўпка ўнг томондагига нисбатан ҳажми кичикроқ бўлганлиги туфайли ЮРАК кўтаришига осонроқ бўлади... ... Жигар осилиб қолмасдан бир текисда туради...
... Ошқозон ҳам жигарнинг тепасида қулай жойлашади..
... Ошқозон озиқ-овқатни ҳазм қилиб бўлгач, осон ва енгил тозаланади..
... Ўнг томонга қараб ухлаш тиббиётда энг яхши ДАВОЛАНИШ усуллардан бири бўлиб, чап ўпканинг нафас олиш йўлларидаги шиллиқсимон суюқликларни чиқариб юборишидаги вазифасини енгиллаштирар экан...
Баъзи тадқиқотлар тасдиқлаганидек, ИНСОН ўнг томонга ёнбошлаб, ўнг қўлини юзнинг ўнг томонига қўйиб ётиши, миядаги ортиқча ва зарарли чиқиндилардан фориғ бýлиб, ИДЕАЛ УЙҚУГА кетиши учун муносиб дам ола бошлар экан.

ОСМОНГА ҚАРАБ ЁТИШНИНГ ЗАРАРЛИ ТОМОНЛАРИ:

... ~ Оғиздан нафас олишига сабаб бўлади. Чунки осмонга қараб ётилганда пастки жағ бўшашиб, оғиз ўз-ўзидан очилиб кетади...
... Оғиздан нафас олиш эса инсонни кўп касалликларга элтади.. Шамоллаш ва бурун битиши ҳамда милкларнинг қуришига сабабчи бўлиб, сўнгра сурункали яллиғланиш бошланади. Натижада гиперплазия ёки милкларда шишлар пайдо бўла бошлайди...

... ~ Ушбу вазият яна халқум ва бурун ковагларини кенгайтириб, тўғри нафас олишига ҳалақит беради...
Натижада инсон ҳуррак отишдан тўхтамайди.

... ~ Инсон уйғонганда эса оғзидан нафас олган холатда туради ва тили одатдагидан ўзгача бўлиб, оқ рангли қоплам билан қопланган бўлади...
Бундан ташқари эса оғиздан ёқимсиз ҳид тарала бошлайди.

... ~ Ҳамда ушбу вазият умуртқа поғонасига ҳам номуносибдир... Чунки умуртқа бир текисда бўлмайди. Яъни бўйин ва бел қисмлар (ҳудди тўлқин шаклига ўхшаб) эгилиб қолади.

ЧАП ТОМОНГА ЁНБОШЛАБ ЁТИШНИНГ ЗАРАРЛИ ТОМОНЛАРИ..

... ~ Юракни ўнг томондаги (оғир) ўпка босиб қўйиб, юрак уруш функциясига таъсир қилади... Ва (айниқса кексаларнинг) иш фаолиятини қисқартиради.
... ~ Ўнг ўпка тўлиб турган ошқозонни эзиб, юрак ва жигарга оғирликни туширади.
... ~ Ички аъзолардан жигар оғирроқ ҳисобланиб, у чап томонга оғиб (осилиб) қолади... Жигар ўнг томонда бўлганлиги боис ҳамма оғирлиги юрак ва ошқозонга тушиб, натижада ошқозонни ҳазм қилишида кечиктиради.

ЎТКАЗИЛГАН ТАЖРИБАЛАР ЯНА ШУНИ ТАСДИҚЛАБ БЕРДИ:

Ўнг томонга ёнбошлаб ётилганда, ошқозон озиқ-овқатни ичак томонга 2.5 - 4.5 соатлар ичида ҳазм қилиб ўтказар экан...
Агарда чап томонга ёнбошланса, жараён
5-8 соатлар ичида давом этар экан...


✨Кун ҳикмати✨

Кўпинча эшитишни ёқтирмаган насиҳатинг, айни сенинг ЭҲТИЁЖИНГ тушган насиҳатдир...

📱 @HIKOYANEW
♥️♥️♥️

Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва баракатуҳ

Муборак ой ва ушбу улуғ куннинг ҳурматидан Одам Атодан шу вақтгача вафот этган, жамики инсонлар, ота - боболаримиз, хонадондан ўтган яқинларимизни Аллоҳ раҳматига олсин!

Ўзининг розилигини истаб тутган Рамазон ойи рўзамиз бизга қабрда нур, РАЙЁН ЖАННАТига киришимизга васила бўлсин!

Муборак ой ва бугундек улуғ куннинг шарафидан бизни, Ота-Онамиз, аҳли-оиламиз, фарзандларимиз ва бутун ислом умматининг билиб билмай йўл қўйган хатоларимиз, гуноҳларимиз, камчиликларимизни
Раббим кечирсин, охиратимизни обод этсин!

Билиб билмай ранжитган бўлсак Сиз ҳам бизни авф этинг.

Ҳайит айёмингиз муборак бўлсин🥳🥳🥳💐💐💐
♥️♥️💥💥

📱 @HIKOYANEW
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Аллоҳим, жума кунида, сендан енгиллик, хурсандчилик кутиб турган бандаларингга хушхабар бер. Сендан шифо сўраётганларга офият, шифо бер.
Сенинг раҳматингдан умидворларга раҳм қил.
Ҳақларига гўзал дуо кутаётган марҳумлар борки, уларнинг гуноҳларини авф эт.

Аллоҳим, жума кунида, бизларни, ота-оналаримиз, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин!
АМИЙН!

Муборак Рамазон ойи сўнгги жумасининг барча яхшиликлари барчамизга бўлсин!
Каҳф сурасини ўқишни унутманг!!!



📱 @HIKOYANEW
Аёлини қадрлаган эркак юксалаверади!

📱 @HIKOYANEW
​#Аёл...

Аёл ғазаб қилганда гўзаллигидан тўртдан бири, аёллигининг ярми, муҳаббатининг бари кетади....

Хикмат : Ғазаб қилма, жаннат сеники бўлади.

📱 @HIKOYANEW
Жаннатнинг дарахтлари

Абу Айюб Ансорий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Пайғамбар алайҳиссалом Исро кечасида Иброҳим алайҳиссаломнинг олдиларидан ўтдилар. Иброҳим алайҳиссалом: Эй Жаброил, ёнингиздаги бу ким?-деб сўрадилар. Жаброил алайҳиссалом: Бу Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васалламдирлар, деб жавоб бердилар. Шунда Иброҳим алайҳиссалом Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васалламга: Умматингизга буюринг, жаннат дарахтларини кўп эксинлар. Зеро, жаннатнинг тупроғи унумдор ва ери жуда кенг, дедилар. Пайғамбар алайҳиссалом: жаннатнинг дарахтлари қайси?-деб сўрадилар. Иброҳим алайҳиссалом: "Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳ" калимаси, деб жавоб бердилар.

📱 @HIKOYANEW
Намоз сени йўлнинг ярмига етказиб қўяди. Рўза оламлар подшоҳи- Молики эшиги олдига етказади. Садақа эса У Зотнинг ҳузурига олиб киради.
    Умар ибн Абдулазиз розияллоҳу анҳу.

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Аллоҳ ушбу кунда муродимизни ҳосил, мушкулимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатларини зиёдаси билан туҳфа этсин..

Иймонимизни бут, сабримизни кенг, виждонимизни пок қилсин..
Ота-онамиз,  фарзандларимиз,  оиламиз ва яқинларимизни Ўз паноҳида асрасин..!

Муборак Жуманинг барча хойриётлари барчамизга бўлсин.
Каҳф сурасини ўқишни унутманг.

📱 @HIKOYANEW
31.03.202502:30
🌙 ШАВВОЛ ОЙИ РЎЗАСИНИНГ ҲИКМАТИ

  Оқ қон ҳужайралари инсон иммунитет тизимининг асосий элементидир. Илмий тадқиқотларда аниқланишича, бир кун рўза тутилса, оқ қон ҳужайраси пайдо бўлиб, инсонни турли касалликлардан ўн кун сақлашга кифоя қилар экан. Қамарий йил эса 355 ёки 356 кунга тўғри келади. Организм учун бир йилга етадиган оқ қон ҳужайраларини пайдо қилиш учун 36 кун рўза тутишимиз керак экан. Демак, шаввол ойида яна олти кун рўза тутсак, иммунитет тизимини тўлиқ тиклаган бўлар эканмиз!
  Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким Рамазон рўзасини тутиб, кетидан шавволда олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади», деганлар».
Имом Муслим ривояти.

Шарҳ: Рамазон ойидан кейин келадиган шаввол ойида олти кун нафл рўза тутишга тарғиб ўзига яраша ҳикматларга эга. Аввало, динимизда доимо нафл рўза тутиб юришга тарғиб бор. Қолаверса, Рамазонда бир ой рўза тутиб юриб, шавволда бирдан ўзини овқатга уриш ҳам яхши эмас.
  Табиблар ҳам узоқ муддат очликдан кейин овқат истеъмолини аста-секин кўпайтириб боришни тавсия қиладилар. Зеро, рўза тугаши билан шайтон ҳам ишга киришиб, ҳайит куни кўп овқат ейишга чорлайди. Натижада кўпчилик инсонларнинг меъдаси бузилиб, ошқозонида муаммолар юзага келади. Халқимиз «Нафси ёмон ҳайитда ўлар», деб бежиз айтмаган. Мўмин банда ҳайитнинг эртасидан яна рўза тутишни бошласа, шайтон диққинафас бўлиб, «Бу одамни йўлдан уриб бўлмас экан, бир ой рўза тутиб чарчамабдими, бундан буёғига ҳам чарчамайди» деб, уни адаштиришдан ноумид бўлади.
  Аллоҳ улуғдир!
  Нақадар буюк Зотсан, Роббим!

"Рамазонга оид ҳикматлар"дан.

📱 @HIKOYANEW
18.03.202523:11
ЯХШИ НИЯТ

"Яхши ният эгасини жаннатга олиб киради".

• Аллоҳ наздида инсоннинг нияти жуда муҳимдир.

Инсоннинг амали, хатти - ҳаракат доираси чегараланган ва тўсиқлар билан ўралган бўлиши мумкин. Аммо унинг қалби ва онгидаги ниятга, мақсадга, ғояга тўсиқ, чегара қўйиб бўлмайди.  Инсон ишини уддалай олмаса-да, яхши ниятда бўлиши, юксак мақсадларни кўзлаши керак.

• Яхши ният ва эзгу мақсадлар икки дунё саодатига элтади.

НИЯТИ  ПОКЛАРГА  КУН 
    ХАЙРЛИ  БЎЛСИН !


Ассалому алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ. Ёқимли саҳарликлар...

📱 @HIKOYANEW
26.03.202517:02
Қадр кечасини фойдали ўтказиш учун 27 тавсия:

1.  Кечаси тетик туриш учун пешиндан кейин бироз дам олинг.

2.  Ибодатга халал бермаслик учун ифторда кўп овқат еманг.

3.  Бу кечани ибодат билан ўтказаётганда тавба қилишга азм қилиш.

4.  Барча мўминлар ва мўминалар учун истиғфор ва дуони кўпайтиринг.

5.  Бутун аъзоларингиз билан Аллоҳга юзланинг, ҳаттоки, ақлингиз ва қалбингиз У Зотдан бошқасидан узилсин.

6.  Жанжал ва тортишувлардан узоқда бўлинг, сизнинг ҳаққингизни поймол қилганларни кечиринг.

7.  Фикрингизни бир жойга қўйиб, ибодат қилинг, Қадр кечасида хаёл бошқа нарсаларда бўлиб, юз ракатни тугатиб қўйишни фойдаси йўқ.

8.  Дуо ва ибодатда ихлосли бўлиш қалбингиз Аллоҳдан бошқаси билан машғул бўлиб ракатларни кўпайтиришдан муҳимроқ.

9.  Қадр кечасида имкон борича таҳоратли бўлишга ҳаракат қилинг.

10.  Дуоингиз ижобат бўлишига аниқ ишонинг. Чунки ижобат бўлишига ишонмаслик дуонинг орасига тўсиқ пайдо қилади.

11.  Аллоҳ дуоларингизни қабул қилиб, ижобат қилишига ишончингиз комил бўлсин.

12.  Дуода бор вужудингиз билан ёлвориб сўранг, чунки Аллоҳ азза ва жалла ёлвориб дуо қилган бандасини яхши кўради.

13.  Ҳар бир гуноҳингиз учун Аллоҳ таолога истиғфор айтинг, У Зот сизни афв қилишини сўранг.

14.  Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга, У зотнинг оилаларига кўп саловот ва саломлар айтинг, саҳобаларга Аллоҳдан розилик сўранг (яъни “Розияллоҳу анҳу” деб айтиш).

15.  Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиб ортидан: “Аллоҳумма иннака аъфуввун, туҳиббул аъфва фаъфу аннаа” (яъни: “Эй Аллоҳ, албатта Сен гуноҳларни афв қилувчи зотсан, афв қилишни яхши кўрасан, бизларни афв эт”), дуосини кўп айтинг.

16.  Аллоҳ таоло барча мусулмонларни дўзахдан озод қилишини кўп сўранг.

17.  Ҳалол ризқни осон қилиб беришини ва ҳолатларни яхши томонга ўзгартиришини сўраб дуо қилиш.

18.  Ўтган ота-оналарингизнинг ҳақига дуо қилиб, Аллоҳдан гуноҳларини кечиришини сўранг.

19.  Дуо қилганда ушбу дуоларни ҳам айтиш: “Роббанаа ҳаб ланаа мин азважинаа ва зуррияатинаа қуррота аъюн”, (яъни, Эй Роббимиз, бизларга жуфти ҳалолларимиздан, фарзандаларимиздан кўз қувочнчлари бер).

20.  Эр ёки хотин бир-бирининг ҳақига гўзал ҳолат, нафс ва фикрнинг роҳатини тилаб дуо қилиши керак.

21.  Сажда қилган ҳолатингизда кўп дуо қилинг. Чунки банданинг Роббисига энг яқин бўлган ҳолати сажда қилган ҳолатидир.

22.  Саждада узоқ вақт дуо қилиб туринг. Чунки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақда шундай деганлар: “Белларингиз гуноҳларингиздан оғирлашиб кетган. Уларни саждада узоқ туриш билан енгиллатинглар”.

23.  Бир сонияни ҳам зое кетказманг, вақтни ғанимат билинг. Чунки, илоҳий раҳмат ва шаббодалар бу тунда очик бўлади.

24.  Қодир бўлганингизча Қуръон ўқинг.

25.  Қадр кечасини ибодат билан ўтказиш тонг отгунича давом этади, ўша вақтда фаришталар осмондан тушиб, чиқиб туришади.

26.  Аллоҳ таоло сизни бу кечани ибодат билан ўтказишга муваффақ қилганига шукрлар айтинг, сиздан бошқа қанча-қанча кишилар бу бахтдан бебаҳра қолди.

27.  Қадр кечасида имкон қадар садақа беришни унутманг. Чунки бу кечада қилинган ҳар бир амалнинг ажри улуғ.


📱 @HIKOYANEW
अधिक कार्यक्षमता अनलॉक करने के लिए लॉगिन करें।