☢️ “Дўстлик” чегара божхона постида “Контрабанда йўли билан олиб кирилган ионлаштирувчи нурланиш манбаларини аниқлаш ва улар билан боғлиқ фавқулодда вазиятларда давлат қуйи тизими хизматлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг ҳамкорликдаги ҳаракатлари” мавзусида ўтказилган кўргазмали махсус-тактик ўқув машғулоти жараёнлари
Хоразм вилояти божхона бошқармасининг “Дўстлик” чегара божхона постида махсус-тактик ўқув машқи ташкил этилди. Ушбу машқ “Контрабанда йўли билан олиб кирилган ионлаштирувчи нурланиш манбаларини аниқлаш ва улар билан боғлиқ фавқулодда вазиятларда давлат қуйи тизими хизматлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг ҳамкорликдаги ҳаракатлари” мавзусига бағишланди.
Машғулотда Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар бошқармалари, Миллий гвардия ва бошқа тегишли ташкилотларнинг масъул ходимлари иштирок этди. Ўқув машқи давомида турли хизматлар томонидан вазиятни баҳолаш, тезкор чоралар кўриш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва оқибатларни бартараф этиш бўйича амалий кўникмалар синаб кўрилди. Фавқулодда вазият ҳақидаги тезкор йиғин хабарига биноан хизматлар белгиланган вақтда қароргоҳга етиб келишди ва ўз вазифаларини бажаришга киришди.
Машқ жараёнида санкцияланмаган ионлаштирувчи нурланиш манбалари ёки уларнинг контрабандасига оид ҳолатлар аниқланган тақдирда, ходимлар ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, тезкор назорат ўрнатиш ва мувофиқлаштирилган ҳаракатлар амалга оширилиши бўйича иш тажрибалари мустаҳкамланди.
Тадбир якунида барча иштирокчилар томонидан назарий ва амалий машғулотларга оид фикр-мулоҳазалар билдирилди, шунингдек, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат божхона хизмати органларининг фаолиятини ташкил этиш ва божхона маъмурчилигини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” 2025 йил 25 март куни ПҚ-122 сон қарори қабул қилинди.
Қарор юқоридаги Фармон ижросини таъминлаш, давлат божхона хизмати органларининг фаолиятини ташкил этиш ва божхона маъмурчилигини янада такомиллаштириш мақсадида қабул қилинди.
Қарор тафсилотлари билан эртага кун давомида каналимиз орқали танишишингиз мумкин.
Фармон билан ташқи иқтисодий фаолиятда қуйидаги қулайликлар назарда тутилмоқда:
✅ 2025 йил 1 майдан бошлаб ветеринария ва фитосанитария соҳасида ташқи савдо юкларига тегишли ҳар қандай ҳужжатларга муҳр ва штамп босиш ҳамда уларни ёзма тарзда рўйхатга олиш амалиёти бекор қилинди, барча тартиботлар электрон шаклда тасдиқлаш орқали амалга оширилади (товарлар экспортида халқаро шартномаларда қатъий белгиланган ҳолатлар бундан мустасно).
✅ 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига божхона тўловлари ва божхона расмийлаштируви учун бошқа турдаги тўловларни республиканинг исталган ҳудудидан амалга ошириш имконияти яратилади, бунинг учун ягона ғазна ҳисобварағи очилади.
✅ 2025 йил 1 декабрдан бошлаб божхона ҳудудида ёки ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш режимларида божхона юк декларацияларини соддалаштирилган тартибда расмийлаштириш имконини берувчи “Толлинг операциялари” модули амалиётга жорий этилади.
✅ 2025 йил 1 ноябрдан бошлаб ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланаётган йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида, йўловчи божхона декларациясининг мобил иловаси амалиётга жорий этилади.
27.03.202503:47
#donolar_bisotidan #kun_hikmati
Донолар бисотидан
Адо этилган бурч улуғворлигидан кўра зўрроқ улуғворлик йўқ, ундан зўрроқ қувонч ҳам йўқ.
8-13 апрель кунлари Андижон шаҳрида қўл жанги бўйича ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.
Чемпионатда хуқуқни муҳофаза қилувчи вазирлик ва идоралар вакиллари ҳамда вилоятлардан келган спорт клуби аъзоларидан иборат 2100 нафар спортчилар иштирок этди.
Мазкур чемпионатда Божхона терма жамоаси аъзолари Руслон Каримов 73 кг. вазн тоифасида2-ўринни, Фарангис Изатиллоева 70 кг. вазн тоифасида ва Асилбек Асроров 67 кг. вазн тоифасида 3-ўринларни қўлга киритишди.
Мусобақа ғолиблари диплом ва медаллар билан тақдирланди.
Куннинг яхши хабари: Божхоначилар армрестлинг бўйича пойтахт биринчилигида ғалаба қозонишди!
Жорий йилнинг 12-13 апрель кунлари Тошкент шаҳрида спортнинг армрестлинг тури бўйича ўтказилган шаҳар чемионатида Божхона институти ходимлари ва курсантларидан ташкил топган жамоа иштирок этиб фахрли ўринларни қўлга киритишди.
Профессионал ва ҳаваскор спортчилар иштирок этган мусобақада жамоамиз 3 та 1-ўринни, 10 та 2-ўринни ва 7 та 3-ўринни қўлга киритиб, жами 20 та медал жамғарган ҳолда жамоавий ҳисобда 1-ўринни қўлга киритишди.
Шу тариқа жамоа аъзолари жорий йилнинг май ойида Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон чемпионатига йўлланма олишди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат божхона хизмати органларининг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида” 2025 йил 25 март куни ПФ-57 сон Фармони қабул қилинди!
Фармон соҳа ривожида тарихий аҳамият касб этади!
Тафсилотларни эртага кун давомида каналимизда кузатиб боринг.
Фармон билан божхона бошқарувидаги қуйидаги ўзгаришлар назарда тутилмоқда:
✔️Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида фитосанитария ва ветеринария органлари томонидан ташқи савдо юклари бўйича ўтказиладиган назорат функциялари божхона органлари томонидан мувофиқлаштирилади.
✔️Божхона органларига фитосанитария ва ветеринария назорати остидаги товарларни назоратдан ўтказиш ва кўздан кечириш учун ваколатли назорат органлари мутахассисларини жалб этиш ваколати берилди.
29.03.202506:09
#donolar_bisotidan #kun_hikmati
Донолар бисотидан
Номдан улуғ, ҳаётдан азиз нарса йўқ. Уларни қадрла!
Божхона қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган ва кўплаб қулайликлар эга бўлган "Э-контракт" ташқи савдо ахборот тизими синов тариқасида ишга туширилди. Яқин кунларда ушбу тизимни тўлиқ ишга тушириш режалаштирилган.
Мазкур ахборот тизими https://contract.customs.uz манзилига жойлаштирилган бўлиб, ушбу дастур ёрдамида ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари ўзларининг ташқи савдо шартномалари маълумотларини шакллантириш, уларнинг ижросини кузатиб бориш, божхона ва банк операциялари бўйича маълумот ва ҳисоботлар олиш, нотариф чоралар ҳақида ахборот олиш каби бир қатор қулайликларга эга бўлишади.
Шу муносабат билан, тадбиркорлик субъектларида "Э-контракт" ташқи савдо ахборот тизими билан ишлаш кўникмаларини шакллантириш ва ошириб бориш мақсадида, "Э-контракт" ташқи савдо ахборот тизимидан фойдаланиш бўйича Божхона қўмитаси мутахассислари томонидан жорий йилнниг 14 апрель кунидан бошлаб, ҳар куни соат 11-00 дан 12-00 га қадар ўқув машғулоти ўтказилади.
Ахборот тизимидан фойдаланиш, маълумотларни шакллантириш, ўзаро ахборот алмашинуви, тизимни янада такомиллаштириш каби масалалар бўйича маълумотларни ҳамда ўқув машғулоти ҳаволасини Божхона қўмитасининг телеграм ижтимоий тармоғидаги расмий гуруҳидан (t.me/contractcustoms) олишингиз ёки Божхона қўмитасининг масъулларига телефон орқали (55-502-76-00 (78-01, 78-02, 78-03, 78-04, 78-05, 77-00, 77-10, 77-48) боғланишингиз мумкин.
Axborot 24 | O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining “Davlat bojxona xizmati organlarining faoliyati samaradorligini oshirish bo‘yicha chora-tadbirlar to‘g‘risida”gi farmoni hamda “Davlat bojxona xizmati organlarining faoliyatini tashkil etish va bojxona ma’murchiligini yanada takomillashtirish qo‘shimcha chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi qaroriga sharh #27mar #uzbekiston24
Президент Шавкат Мирзиёев Янги Андижондаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди. — Президент Шавкат Мирзиёев осмотрел созидательную работу в Новом Андижане.
✔️ Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳсулотлар экспорти тартиб-таомилларини такомиллаштириш ва қўшилган қийматга эга тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 14 мартдаги ПФ-47-сон Фармони билан 2025 йил 1 июлдан бошлаб 86 турдаги товарларга экспорт божхона божлари жорий этилди ва уларнинг ставкалари тасдиқланди.
❓Ҳўш, бу қайси турдаги товарларга нисбатан ва қай тартибда амалга оширилади?
Божхона қўмитаси Матбуот хизмати томонидан тайёрланган навбатдаги видеоролик шу ҳақида.
“Zo’r TV” телеканали орқали 2025 йил 14 апрель куни жонли эфирда намойиш қилинган “Ухламайсизми” кўрсатуви VII Тошкент халқаро марафони таассуротларига бағишланди.
Куннинг яхши хабари: Божхоначилар армрестлинг бўйича пойтахт биринчилигида ғалаба қозонишди!
Жорий йилнинг 12-13 апрель кунлари Тошкент шаҳрида спортнинг армрестлинг тури бўйича ўтказилган шаҳар чемионатида Божхона институти ходимлари ва курсантларидан ташкил топган жамоа иштирок этиб фахрли ўринларни қўлга киритишди.
Профессионал ва ҳаваскор спортчилар иштирок этган мусобақада жамоамиз 3 та 1-ўринни, 10 та 2-ўринни ва 7 та 3-ўринни қўлга киритиб, жами 20 та медал жамғарган ҳолда жамоавий ҳисобда 1-ўринни қўлга киритишди.
Шу тариқа жамоа аъзолари жорий йилнинг май ойида Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон чемпионатига йўлланма олишди.
15 апрель - Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари куни!
Шу муносабат билан Божхона қўмитаси Раҳбарияти ва шахсий таркиби Маданият вазирлиги ва маданий жамоаларни, санъат ва маданий фаолият билан шуғулланаётган барча ижодкорларни касб байрамлари билан қизғин муборакбод этади!
Маданиятни ривожлантириш, тарихий ва маданий меросни асраб-авайлаш, халқ ижодиётини қўллаб-қувватлаш, ёшларнинг ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш, миллий санъатимизни кенг тарғиб қилиш йўлида барчангизга куч-қувват ва улкан зафарлар тилаб қоламиз!
1999 йил 15 апрель – Ўзбекистон Республикасининг “Темир йўл транспорти тўғрисида” Қонуни қабул қилинди. Қонуннинг 27-моддасига кўра юк жўнатувчилар ва юкни олувчилар маҳсулотларни экспортга етказиб бериш бўйича божхона органлари томонидан белгиланган талабларни вагонлар ва контейнерларнинг кечиктирилганлигига сабаб бўлган тарзда бузганлик учун қонунчиликда белгиланган миқдорларда жарималар тўлаш тарзида жавобгар бўлишлари белгиланди.
2014 йил 15 апрель - Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2164-сон қарори билан божхона омбори, бож олинмайдиган савдо дўкони ва«Эркин омбор» таъсис этиш учун йиғим бекор қилинди.
2024 йил 15 апрель - Экспортга мўлжалланган ва истеъмол мақсадларида ундириладиган дон, дуккакли ҳамда мойли экинлар уруғларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисида Низом тасдиқланди. Бунда ихтиёрий сертификатлаштириш тартиби Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқилиши (экспорт қилиниши) тақиқланмаган уруғларга нисбатан татбиқ этилади.
8-13 апрель кунлари Андижон шаҳрида қўл жанги бўйича ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.
Чемпионатда хуқуқни муҳофаза қилувчи вазирлик ва идоралар вакиллари ҳамда вилоятлардан келган спорт клуби аъзоларидан иборат 2100 нафар спортчилар иштирок этди.
Мазкур чемпионатда Божхона терма жамоаси аъзолари Руслон Каримов 73 кг. вазн тоифасида2-ўринни, Фарангис Изатиллоева 70 кг. вазн тоифасида ва Асилбек Асроров 67 кг. вазн тоифасида 3-ўринларни қўлга киритишди.
Мусобақа ғолиблари диплом ва медаллар билан тақдирланди.
14.04.202512:34