Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
EFFECT.UZ|LIVE avatar

EFFECT.UZ|LIVE

🌐 EFFECT.UZ сайтининг расмий Telegram канали
Мурожаат учун 👉 @effectuzbot
O'zbekcha 👉 @effectuzofficial
Ўзбекча 👉 @effectuz_live
Sport 👉 @effectuzsport
Сайт: www.effect.uz
Реклама 👉 @uzoqdaman
+998 97 966 32 32
TGlist रेटिंग
0
0
प्रकारसार्वजनिक
सत्यापन
असत्यापित
विश्वसनीयता
अविश्वसनीय
स्थानУзбекістан
भाषाअन्य
चैनल निर्माण की तिथिСерп 15, 2019
TGlist में जोड़ा गया
Лист 02, 2024

EFFECT.UZ|LIVE के लोकप्रिय पोस्ट

28.03.202507:40
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев ҳукуматга электр энергияси ва газ тарифларининг оширилишини бир ойга кечиктириш бўйича топшириқ берди. Янги тарифлар 1 апрелдан эмас, 1 майдан кучга киради.
Гулнора Исламовна Каримова қамоқдан чиққани ҳақида жиддий манбалар хабар бермоқда.
15.04.202517:04
"Бу аёлларни оилавий зўравонликдан ҳимоя қилиш йўлидаги катта қадам" — Саида Мирзиёева

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ўз саҳифасида ёзишича, никоҳдан ажратишда судлар томонидан тайинланадиган “яраштириш даври”ни бекор қилишга оид қонун президент томонидан имзоланди.

“Буни аёлларни оиладаги зўравонликдан ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилиш йўлидаги катта қадам деб ҳисоблайман. Агар оилада инсон қадр-қиммати ҳурмат қилинмаса ва у жисмоний, психологик ёки иқтисодий таҳқирларга дуч келса, у ерда муросага келиш, ярашиш ҳар қанақасига имконсиздир”.

Йўл қанчалик машаққатли бўлмасин, ўзингиз ва фарзандларингиз тинчлигини танланг. Ота-оналар эса шуни яхши тушуниб олишлари керак: қизингизнинг зўравонликдан қочиб уйга келиши эмас, балки зўравонликка тоқат қилишга мажбур бўлиши — ҳақиқий шармандаликдир,

деб ёзади Саида Мирзиёева.
03.04.202516:16
Хоразмда йўл муаммоси: Ачинарли ҳолатга ачинмаётган раҳбарлар қачон уйқудан уйғонади?
15.04.202519:07
Очиқлик учун курашиш вақти келди?

Сўнгги кунларда жамоат фаоллари, журналист ва блогерларнинг ёзган мақола, видеолавҳалари учун судга бериш ҳолатлари кўп кузатилмоқда.

Хусусан, ҳуқуқ фаоли Абдураҳмон Ташанов, Uzdiplomat.uz мухбири Анора Содиқова, Demokrat.uz раҳбари Фазлиддин Меҳмонов, собиқ депутат Жаҳонгир Тўлаганов, хусусан Effect.uz директори Акмал Эшонхоновнинг ишлари айни кунларда судда кўрилмоқда.

Ачинарлиси, аризачилар давлат ташкилотларида ишлайдиган мансабдорлар. Бу ҳолатлар жамоатчиликда салбий фикрларни келтириб чиқармоқда. Шу бўйича Effect.uz офисида Жаҳонгир Тўлаганов, Отабек Ҳамидов ва Акмал Эшонхонов иштирокида жонли эфирда саволларга жавоб берилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
16.04.202512:47
«Журналист, блогерлар гапирмаса, ёзмаса нимага керак. Фақат қарсак чалиш учунми? Бу фикрлаш эркинлигини чеклаш ва шармандалик. «Адолат опа» ўлди» – Жаҳонгир Тўлаганов, Абдураҳмон Ташанов
Жиззахда ички ишлар ходими 86 ёшли онахонга куч ишлатгани айтилди
26.04.202516:36
Ҳаж ва Умра фирибгарлигидан огоҳ бўлинг!

Бугунги кунда айрим ёвуз ниятли шахслар муқаддас зиёратни пулли фирибгарликка айлантиришмоқда. Видеодаги ҳолатда одамларнинг Ҳаж ёки Умра сафарига бориш орзуси устидан фойдаланган фирибгарлар фош этилди.

Аслида эса: Ҳаж ва Умра фақат рухсат этилган ва лицензияга эга ташкилотлар орқали амалга оширилади.

✅ Тўловлар расмий ҳужжатлар асосида олинади.

✅ Ҳар бир зиёратчининг исми ва сафар ҳолати махсус тизимда рўйхатга олинади.

📌 Огоҳ бўлинг! Ҳеч қачон номаълум шахсларга ёки норасмий ташкилотларга пул берманг!
25.04.202516:29
Саида Мирзиёева билан ёнма-ён. Миссия.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
16.04.202514:05
16.04.202514:05
"Андижон музқаймоқ" лари нега канализацияга тўкилди?

Тошкент шаҳрида «Андижон музқаймоқ»ларига рейд уюштирилиб, улар канализация қудуқларига тўкиб ташланибди

Нега айнан канализация қудуқларига ташланганига эса аниқлик киритилмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
14.04.202520:04
Бу Президентнинг очиқлик сиёсатига мутлақо зид – EFFECT.UZ Судьялар олий кенгаши билан судлашяпти…

Effect.uz’да судьялар фаолиятига оид танқидий материаллар эълон қилингач, Судьялар олий кенгаши раиси Холмўмин Ёдгоров тақдимномасига асосан, Effect.uz раҳбари Акмал Эшонхоновга нисбатан маъмурий иш қўзғатилиб, тўпланган ҳужжатлар судга оширилган. Иш 14 апрель куни жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани судида судья Жаҳонгир Саидов томонидан кўриб чиқилди.


Судья суд мажлисини очиқ деб эълон қилган, аммо жараёндан фото, видео олиш ҳамда аудио ёзиб олиш тақиқланди. Адвокатлар томонидан илтимоснома киритилмасидан олдин бундай қарорга келингани судланувчи ҳимоячиларида судьянинг мазкур ишни холис кўриб чиқишига шубҳа уйғотди ҳамда улар судьяни алмаштириш бўйича раддия берди. Бироқ судья адвокатларнинг раддиясини асоссиз равишда рад этган.

Суд мажлисида Акмал Эшонхоновнинг кўрсатмалари тингланган. У нашрда чиққан икки мақолани ўзи ёзмагани, унинг судга берилиши Президентнинг очиқлик сиёсатига зид эканини, муаллиф кимлигини ошкор қилолмаслигини айтган. Суд ишга оид ҳужжатлар етарли эмаслиги сабабли 16 апрелгача танаффус эълон қилди.
16.04.202510:39
Шавкат Мирзиёев Андижондаги таъзияда қатнашди

Президент Булоқбоши туманида йиғилиш ўтказганидан сўнг йўлда кета туриб, таъзияли хонадонга кўзи тушди.

Бу хонадонда оиланинг табаррук онахони – Мамлакатхон ая Давронованинг вафот этгани муносабати билан маросим бўлаётган эди.

Давлат раҳбари таъзияда қатнашиб, хонадон эгаларидан кўнгил сўради, чуқур ҳамдардлигини билдириб, сабр-тоқат ва бардош тилади.
03.04.202503:53
Ишсиз фуқароларга ҳоким ёрдамчиси тавсияси билан субсидия ажратиш бошланади

Эртадан онлайн маҳалла платформасида ишсиз фуқаролар ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлашига зарур асбоб-ускуна ҳариди учун субсидия ва ссудага ариза бериш имконияти яратилади.

Маълумот учун,
субсидия - қайтариб бермаслик шарти билан бериладиган фоизсиз молиявий кўмак.
ссуда - қайтариб бериш шарти билан бериладиган фоизсиз молиявий кўмак.
20.04.202505:47
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан 1 майдан мамлакатга олиб кириладиган товарларни божсиз олиб киришнинг янги нормалари белгиланди:

• ҳаво транспортида - 1000 доллар (амалда 2000 доллар);
• темир йўл ва дарё транспортида - 500 доллар (амалда 1000 доллар);
• автомобиль (пиёда) ўтказиш пунктлари орқали - 300 доллар;
• халқаро курерлик жўнатмалари орқали - 200 доллар (бир чоракда 1000 доллар);
• халқаро почта жўнатмалари орқали - 100 доллар (ўзгармаган).


@effectuz_live
अधिक कार्यक्षमता अनलॉक करने के लिए लॉगिन करें।