Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Yazdurdiyev | #МарсликОвчи avatar

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

Бошқаларнинг ёруғлиги учун ёнаман!
Каналларим:
🎵 @nota_yazdurdiyev
🪐 @SpaceUzbek
✈️ @TheMaydon
🎥 @YazdurdiyevMedia
📥 Мурожаат учун: @SirliXabarBot
♻️ Реклама: @Aytmoqchi_p
TGlist रेटिंग
0
0
प्रकारसार्वजनिक
सत्यापन
असत्यापित
विश्वसनीयता
अविश्वसनीय
स्थानУзбекістан
भाषाअन्य
चैनल निर्माण की तिथिЛют 07, 2021
TGlist में जोड़ा गया
Лют 25, 2025
संलग्न समूह

रिकॉर्ड

18.03.202522:05
6.5Kसदस्य
30.03.202523:59
300उद्धरण सूचकांक
06.04.202505:46
5.3Kप्रति पोस्ट औसत दृश्य
17.04.202504:21
1.4Kप्रति विज्ञापन पोस्ट औसत दृश्य
05.03.202518:24
7.40%ER
04.04.202523:59
90.41%ERR

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи के लोकप्रिय पोस्ट

07.04.202516:27
Авваллари “Яшил макон” доирасидаги тадбирлар бошланганда, кўнглимда бир гумон бор эди. Шунча дарахт экилаяпти, лекин сув кам, айниқса чўлли ҳудудларда улар қуриб кетмайдими? Қаровсиз қолмайдими? Ҳаммаси қаёққа боради, деб ўйлардим. Ўйлаганимда мантиқ бор эди — шунча қийинчиликда дарахт боқиш осон эмас. Аксига олиб, табиатсеварлар ҳам аксарият эмас эди.

Лекин амал барча тахминларимни инкор қилаётгандек. Эътибор бердингизми? Табиат жонланаётгандай. Илгари сувсизликдан қоп-қуруқ бўлган ерларда ҳам энди яшиллик юра бошлади. Бу шунчаки лойиҳа эмас. У одамларни бирлаштирди. Бу — келажак авлод учун қолаётган тирик, нафас олаётган тарих. Президентдан миллатга, табиатга, эртанги кунга қолдирилаётган беқиёс ҳадя.
17.04.202515:53
Бир вақтлар “Эпика” машинаси борлар қаергадир чақиртирилар эди, 2-3 кунда қайтиб, оддий машинага ўтиб олишарди. Қисқаси, одамларни катта даромад қилишга ҳаққи йўқ эди.

Энди-чи?, Президентнинг Андижонга ташрифидаги корхоналарни кўрдингизми? Чексиз имкониятдан максимал фойдаланишяпти. Хориж бекорга тан олмаяпти бизни.

Одамлар қадимги мажбурлик занжиридан узилиб, янги эркинлик қанотида парвоз этмоқда. Ҳақиқий тараққиёт — бу “ёпиқлик” эмас, балки ҳар бир фуқаронинг чексиз имкониятларини рўёбга чиқаришдир.
Тайинлов

Ички ишлар вазирининг буйруғига кўра, Таиров Фаррух Саламович Китоб тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар, Ф.Таиров Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари, Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
18.04.202515:39
“Айбим шундаки, йигитларим кам маошга ишлашади. Ижарадаги уйларда яшашади. Лекин шундай ходимлар тизимни ушлаб туришипти”
Ўзбекистон24 каналида бир хатолик кетипти. Видео тасвирдаги жараёнда Миришкор туманидаги тадбирни кўрсатиб, юқорида Косон тумани ёзилган.

Аввалроқ Миришкорлик тадбиркор бошқа тумандан эфирга узатилган кўрсатувда асосий мавзуни визуал тарзда намойиш этиш учун иллюстратив лавҳа сифатида унинг фаолияти ва ишчилари акс этган видеодан фойдаланишганидан эътироз қилганди.

Бундай ҳолатда ижтимоий ишончга путур етади, томошабин эса, ахборот холислигига ишонмай қўяди.
24.03.202515:35
Қашқадарё ИИБ тизимида кенг кўламли ўзгаришлар амалга оширилди


Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг буйруғига биноан Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси тизимида қатор лавозим ўзгаришлари амалга оширилди. Хусусан, бир қатор раҳбар ходимлар лавозимидан озод этилди, айримлари эса кескин интизомий жазога тортилди.


Лавозимидан озод этилган раҳбарлар:

• Вилоят ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғининг ўринбосари,

• Вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари,

• Рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлими бошлиғи,

• Кукдала ва Китоб туманлари ИИБ бошлиқлари,

• Косон ва Касби туманлари ИИБ бошлиқларининг биринчи ўринбосарлари,

• Муборак тумани ва Қарши шаҳри ИИБ жамоат хавфсизлиги хизмати бўйича ўринбосарлари.


Интизомий жазо чораларига тортилганлар:

• Вилоят ИИБ бошлиғининг жамоат хавфсизлиги бўйича ўринбосари,

• Тергов бошқармаси бошлиғи
• Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғи,

• Йўл ҳаракати хавфсизлиги қидирув-суриштирув бўлинмаси бошлиғи,

• Касби тумани ИИБ бошлиғи ва унинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари,

• Қарши шаҳар, Косон ва Муборак туманлари ИИБ бошлиқлари.


Мазкур лавозим ўзгаришлари Ички ишлар тизимида тартиб-интизомни мустаҳкамлаш ва самарадорликни оширишга қаратилгани таъкидланмоқда.

Ҳозирча, ушбу раҳбарларнинг ўрнига янги тайинловлар амалга оширилгани ёки йўқлиги бўйича расмий маълумот берилмаган.
11.04.202514:12
Соғинч — бу кўринмас, аммо юракни сиқувчи жазо. У танани эмас, қалбни қамашдир. Кулгидан айрилган кунлар, овозини эшитмай, нигоҳини кўрмай яшашга мажбурлик — бу жазодир.

Янги “Шунақа” лойиҳаси айнан шундай жазога маҳкумлар қалбидаги сўзларни эътиборингизга ҳавола этади.


👉 https://youtu.be/puxqLdccz8U?si=6KoZ-ANVvgmRsMak | Nasafnews
16.04.202511:20
Иккита меҳнаткаш оила. На четдан иш излашади, на катта бизнес қилган. Фақатгина ўз томорқаси, оз миқдордаги чорва ва парранда билан йил давомида барака топишмоқда.

Уларнинг томорқасида 20 дан ортиқ турдаги кўкат ва сабзавот етиштирилади. Оиланинг йиллик егани-ичгани, сарф-ҳаражати томорқадан таъминланади. Қолганидан эса — 20 миллион сўм даромад олишга ҳам улгуряпти.

Бу — имкон эмас, бу ҳақиқат. Бу — меҳнат ва баракали ернинг натижаси.


Видео лавҳада — илҳом, барака ва сабоқлар ҳамда боқимандалик ҳақида фикрлар ҳам бор. Томоша қилинг, илҳом олинг!

Миришкор тумани “Миробод” маҳалласи.
13.04.202505:24
PRда замонавий тенденциялар ва сунъий интеллект: янги даврга йўл

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги тизимидаги ахборот хизмати ходимлари учун долзарб мавзуда семинар-тренинг ташкил этилди.

Тадбирга медиа соҳасидаги етакчи экспертлар таклиф этилган бўлиб, улар ўз тажрибалари ва халқаро ёндашувлар асосида ахборот хизматлари фаолиятини янада самарали ташкил этиш бўйича фикр алмашдилар.
Қашқадарёда ЙПХ инспекторига ҳурматсизлик жавобсиз қолмади. Муштумзўр қамалди.
31.03.202504:49
Саида Мирзиёева Туркман либосида Туркманистонда. 🇺🇿 🇹🇲
29.03.202512:20
🇺🇿Prezidentimizning PF-61-sonli farmoni asosida yoshlarga yaratilgan imkoniyatlar ro‘yxati:

1. Xalqaro fan olimpiadasi g‘oliblariga salkam 1 mlrd so‘m pul mukofoti beriladi!

2. TOP100 OTM PhD bitiruvchilari uchun 10 yilga foizsiz uy-joy ssudasi ajratiladi (806 mln so‘mgacha).

3. Kreativ park rezidentlari uchun soliq imtiyozlari joriy qilinadi (ijtimoiy va daromad solig‘i 50%gacha kamayadi).

4. C1 sertifikatiga ega yoshlar chekka hududda til markazi ochsa, foizsiz ssuda oladi (120 mln so‘mgacha, 3 yil muddatga).

5. “Yorqin iste’dod” loyihasi orqali mahallalardagi faol yoshlar xorijda o‘qitiladi, xarajatlar to‘liq qoplanadi (300 mlrd so‘m ajratiladi).

6. “El-yurt umidi” stipendiatlari tanlovsiz davlat ishiga qabul qilinadi va kadrlar zaxirasiga kiritiladi.

7. Kreativ industriya parklari va ularning hududiy filiallari tashkil etiladi, biznes maktablar ochiladi.

8. Harbiy OTM namunali kursantlari uchun “Oliy bosh qo‘mondon” stipendiyasi joriy etiladi.

9. Muhandislik olimpiadalari g‘oliblari mos OTMlarga grant asosida qabul qilinadi.

10. Milliy mediakontent va shoular uchun Yoshlar agentligi 100 mln so‘mgacha grant ajratadi.

11. Ekologik loyihalar uchun 10 mlrd so‘mli “Yashil tashabbuslar jamg‘armasi” tashkil etiladi.

12. Yoshlar agentligi binolari ijara daromadlari to‘liq rivojlantirishga yo‘naltiriladi.

13. Toshkentda Robototexnika markazi tashkil etiladi (2025-yil).

14. Toshkentda Yoshlar teatr studiyasi ochiladi (2025-yil).

15. Samarqandda “Take Off” startap sammiti o‘tkaziladi (2026-yil, “Texnofest” doirasida).
29.03.202514:51
Ифтор – меҳр рамзи

Рамазон ойи – меҳр-мурувват, саховат ва ҳамжиҳатлик ойи. Шу маънода, оғир кунларни бошидан кечирган инсонларга меҳр қўлини чўзиш – жуда савобли амал ҳисобланади. Қашқадарё волонтёрлар маркази ёшлари ана шу эзгу ният билан 32 йил аввал кўчкидан азият чеккан Жавзободликлар учун ифторлик дастурхони ёзиб, 300 нафарга яқин инсонлар кўнглига шодлик улашдилар.


Тадбир давомида меҳмонлар учун тўкин дастурхон ёзилиб, улар билан самимий суҳбатлар ўтказилди. Волонтёр ёшлар нафақат ифторлик уюштирдилар, балки меҳр-мурувват ва хайру эҳсон орқали жамиятда инсонпарварлик тамойилларини мустаҳкамлашга ҳисса қўшдилар.
17.04.202504:27
Айтишларича, Шаҳрисабз шаҳридаги “Зингирон” маҳалласида йирик хорижий такшилотлар 👉 бир иш қилаётган эмиш 🧐
अधिक कार्यक्षमता अनलॉक करने के लिए लॉगिन करें।