Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Mubaşşir Ahmad avatar

Mubaşşir Ahmad

Ушбу каналда "Azon Global" Медиа лойиҳалари асосчиси, "Ўрта Осиё халқлари Азон вақфи" васийлар кенгаши раиси шайх Мубашшир Аҳмаднинг шахсий мулоҳазалари ва у киши уламолардан келтирган иқтибослари эълон қилинади.
Реклама учун:
@muazzin_91
TGlist रेटिंग
0
0
प्रकारसार्वजनिक
सत्यापन
असत्यापित
विश्वसनीयता
अविश्वसनीय
स्थानУзбекістан
भाषाअन्य
चैनल निर्माण की तिथिNov 29, 2016
TGlist में जोड़ा गया
Jul 18, 2024
संलग्न समूह

रिकॉर्ड

26.11.202423:59
98.4Kसदस्य
28.02.202520:25
265उद्धरण सूचकांक
20.02.202522:34
39.8Kप्रति पोस्ट औसत दृश्य
20.02.202522:34
39.8Kप्रति विज्ञापन पोस्ट औसत दृश्य
01.02.202523:59
1877.78%ER
21.02.202505:07
47.92%ERR

Mubaşşir Ahmad के लोकप्रिय पोस्ट

18.04.202512:10
Қадрдон синглим!
Ҳижоб қулоқ, бўйин, тўпиқ, амакининг ўғли ва инстаграмни ҳам ўз ичига олади.

Анас Солиҳ

@MubashshirAhmad
Ўзбек сериалидаги ахлоқ ва савия.

@MubashshirAhmad
Жаҳон мусулмон уламолари иттифоқи Фатво комиссияси Ғазо фатвосини чиқаради:

1) Фаластин ерларини сионистлар томонидан босиб олинишига қарши қуролли жиҳод қилиш ҳар бир қодир мусулмон учун фарздир.

2)Ислом давлатларининг ишғолга қарши зудлик билан ҳарбий аралашуви диний фарздир.

3)Сионист босқинчи режим; У барча йўналишлардан, жумладан, қуруқлик, денгиз, ҳаво, сув йўллари, бўғозлар ва ислом давлатларига тегишли ҳаво ҳудудларидан тўсиб қўйилиши керак.

4) Фаластин қаршилиги; ҳарбий, молиявий, сиёсий ва ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватланиши керак. Бу диний фарздир.

5) Умматни ҳимоя қилиш ва ҳужумларни тўхтатиш учун Ислом давлатлари ўртасида ҳарбий иттифоқ тузиш шошилинч диний фарз ҳисобланади.

6) Сионистик режим билан ҳар қандай муносабатларни нормаллаштириш тақиқланган.

7) Босқинчи кучларга нефт, газ ва шу каби энергия ресурсларини бериш тақиқланади.

8) Айрим араб давлатлари томонидан босқинчи тузум билан имзоланган тинчлик битимлари қайта кўриб чиқилиши керак.

9) Ғазо аҳлини қўллаб-қувватлаш учун молиявий жиҳод фарздир. Чегара дарвозалари зудлик билан очилиши керак.

10) Қўшма Штатларда яшовчи мусулмон жамоалар Трамп ва унинг ҳукуматига ҳужумларни тўхтатиш ва тинчлик ўрнатиш бўйича сайловолди ваъдаларини бажаришлари учун босим ўтказишлари керак.

© Абу Зарр саҳифаларидан

@MubashshirAhmad
09.04.202510:30
"Ҳозирги оламимиздаги энг катта ёлғон - аёл киши фарзандларини ташлаб қўйиб, бегона эркак ёнида 8 соат ишлашини эркинлик, фарзандларини ўзининг ёнида олиб қолиб, тарбия қилаётганни қуллик, деб аташдир".

Бир аёлнинг гапи

@MubashshirAhmad
Синдирган қалбинг ҳақида нима дейсан?!

Сен ухладинг. У мижжа қоқмади. Ва: "Аллоҳим, мен мағлубман, нусрат бер!" деди.

@MubashshirAhmad
Ҳозирги диний сиёсат, янада аниқроғи диний сиёсат концепциясининг ҳақиқий башараси.

@MubashshirAhmad
05.04.202502:31
Ўйлайдиларки, мусулмонларни ўлдирсак Ислом тугайди дея.

Билмайдиларки, тоғу-тош Исломдир,

Учадиган қуш Исломдир.

Билмайдиларки, бутун олам Исломдир,

Айланаётган коинот Исломдир!
06.04.202520:15
Дадам раҳматлининг 24 та неваралари бор. Қарийб ҳаммаси ҳофизи Каломуллоҳ. Ҳозир онам айтиб қолдилар: "Даданг вафотларидан кейин невараларимиз ҳар ҳафта Қуръонни бир бор хатм қилишяпти. Бу ҳафта 199 хатмни тугатишибди".

Тасаввур қиляпсизми, дадам раҳматлига атаб неваралар шунча марта хатм қилишибди. Аллоҳ қабул қилсин! Бир ҳарфи учун ўн савоб бериладиган Қуръоннинг шунча хатми қанча савоб бўлишини бир ҳисоблаб кўринг.

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги муборак сўзларининг ҳикматини англагандай бўлдим: "Инсон вафот этганда унинг амали тўхтайди, фақат уч нарса туфайли унинг номаъи аъмолига савоб ёзиб турилади: “Садақаи жория, фойдали илм, дуои хайр қилувчи солиҳ фарзанд”. Муслим ривояти.

Бу сўзларни мен мотивация бўлсин учун, келажак инвестициясини қайси томонга йўналтиришда тавсия бўлсин учун ёздим.

@MubashshirAhmad
Трамп ҳозиргача бекор қилган қарорларини бекор қилиш ҳақидаги қарорини бекор қилишни батамом бекор қилишни бекор қилди.

@MubashshirAhmad
से पुनः पोस्ट किया:
Toshkandi avatar
Toshkandi
KFC Туркияда барча филиалларини ёпди

Американинг машҳур тез таомлар тармоғи — KFC Туркиядаги 537 та ресторанни ёпди. Бу қарор маҳаллий франчайзи — İş Gıda A.Ş. банкротликка учраганидан сўнг қабул қилинди.

Ёпилган ресторанлар орасида 283 та KFC ва 254 та Pizza Hut нуқталари бор. Бу ҳолат натижасида тахминан 7000 киши иш жойидан айрилди.

İş Gıda 7,7 миллиард турк лираси (тахминан $214 миллион) қарз билан банкротликка мурожаат қилди.

Ҳисоботларга кўра, бу муаммоларнинг асосий сабабларидан бири — Ғазо можароси билан боғлиқ бойкот ҳаракатлари ортидан сотув даражасининг кескин пасайиши бўлган.

Бу воқеа Туркия тез таом бозоридаги муҳим бурилишлардан бири бўлди. KFC Туркияда илк бор 1989 йилда иш бошлаган эди.

@alitoshkandi
Аёлларнинг кучига ишонмаган кишининг, онасиз ўтадиган болаликка қайтиб қолишини жуда-жуда хоҳлардим.

Нажиб Маҳфуз

@MubashshirAhmad
22.04.202512:56
Ўзинг ёстиқлар соҳиби бўла туриб саййидлар даражасини умид қиласанми?!

Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ

@MubashshirAhmad
20.04.202510:13
"Бас, улардан бири ҳаё билан юриб келиб"
("Қасас" сураси, 25-оят).

Бу Мусо алайҳиссалом қўйларини суғориб берган икки қиздан бирининг Қуръон каримдаги тавсифи. Яъни, у Мусо олдига ҳаё билан келиб, отаси чақираётганини айтади.

Ҳаё билан муомала бу қизнинг пайғамбарга жуфти ҳалол бўлишига боис бўлди. Бунинг учун унга очиқ-сочиқлик, ясан-тусан ва нозу-карашма билан сўзлаш лозим бўлмади. Эътибор қилинг!

@MubashshirAhmad
हटा दिया गया04.04.202501:25
📚 Катта янгилик!

“Шамс” китоб дўкони ёпилаяпти…

…ва шу муносабат билан фақат 5 кун давомида барча китоблар ва маҳсулотлар таннархида сотилади!

Китоблар 1000 дан бошланади.

Бу сизнинг севимли китобларингизни арзон нархда олиб қолишингиз учун охирги имконият!

✅ Барча китоблар
✅ Табиий маҳсулотлар
✅ Совғалар ва яна бошқалар — ҳаммаси таннархида!

⏳ Муддат: фақат 5 кун
📍 Манзил: “Новза” масжиди ёнида.

Келинг, китоблар кетмасидан олдин келиб, ўзингиз ва яқинларингиз учун маънавий ҳазина олиб кетинг!

Мурожаат учун: +998946063540
20.04.202512:36
Агар сен кетишда ва ўлим келишда экан, учрашув қанчалар яқин.

Али розияллоҳу анҳу

@MubashshirAhmad
अधिक कार्यक्षमता अनलॉक करने के लिए लॉगिन करें।