#Yoʻqotilgan_bolalik
#No_56
#муаллиф_Қосимова_Нодира
Эшикдан киришимиз билан, бизни қайнотам чиройли созлар билан кутиб олди.
Хонага кирдик, мебелларимни хам синдириб юборишган эди. Битта сандиқ билан шкафим қолганди, қолган нарсаларимни сотиб юборишганди. Нарсаларимни кўриб, ачиниб кетдим. Қайнонам бизни хонамизга нарсаларини олиб кириб қўйган экан, киришимиз билан салом йўқ, алик йўқ нарсаларини ташишни бошлади.
__Боринг, чиқиб айтинг. Гиламларимизни беришсин, нарсаларимни топиб беришсин.
Бобур жахл билан чиқиб кетди.
__Мени хонамдан олган хамма нарсани жойига қўйиб қўйинглар. Мени тушундингиза?
__Сени нарсенга зор қолибманми? Мен сени хонангдан хеч нима олиб чиққаним йўқ.
Қайнонам хонасига кириб кетди.
Бобур кўчага чиқиб кетди.
Икки соатдан кейин, кўчадан қайтган Бобур тоғри қайнонамни хонасига кирди. Иккаласи овқат ичиб ўтиришарди.
Бобур хонни онтариб юборди.
Мени нарсаларимни жойига қой дедимми.
Бобур озроқ ичиб олган экан, уруш бошлади.
Ярим соатга қолмай, учаскавой етиб келди. Кимдир чақирган, бақир чақирдан зериккан қўшинларми? Ёки ўзларими? Билмасдим.
__Манабуларни уйдан чиқариб юбор, шу пайтгача қаерда яшаган бўлса, ўша ерга борсин. Шу пайтгача нима қилса қилиб, нечтасини тагига кириб чиққан бу ғар.
Қайнотам мени кўрсатиб гапирди. Шунақанги жахлим чиқди.
__Сени кўзинг, ха деб мени кўравермай, қизингни хам кўрмабдида. Бу гапларингни қизингга айтасан
Қайнотам билан тенгма тенг уришдим.
__Бир ур, ўлдир бу ғарни.
Қайнотам, қайнонамга қараб гапирди.
Қайнонам сочимдан ушлаб, судради. Мен хам бир тепиб, ўзини сочидан ушлаб, деворга тираб, бўйнидан бўғдим.
Учаскавой, бизни ажратмоқчи бўлди.
__Яқинлашма.
Дедим учаскавойга қараб, жойида тўхтади. Қайнотам хотинига ёпишиб ажратмоқчи бўлди. Ёнимда турган, симни қўлимга олди, яқинлашсен тиқволаман.
__Қизингни нималар қилиб келганини, эрингга айтмадингми,
Эрим урди, ўғлим урди, ўзим неча марта урдим индамади, яна урсам бўлади дедингми?
Бўйнини махкамроқ сиқдим. Бобур хам индамай тураверди.
__Иккита қари ит, қўлимда ўлиб қолмасин деб индамай юрсам. Бошимга чиқишяпсанми?
Қайнонамни ирғитиб юбордим.
Қайнотам мени ургани югурди.
Қўлимдаги симни пеш қилдим.
__Биттанг менга яқинлашсанг, ўлдираман.
__Яхши келибсиз.
Дедим, учаскавойга қараб.
__Мени хамма нарсамни топиб беришсин.
Мехнат қилиб топиб, олган нарсаларимга ачиниб, асабий бўлиб турган эдим. Хамма аламимни олдим.
__Ертага хамма нарсам жойида болмаса, индинга хаммангни жанозанг бўлади, мени уйим, деб талашаётган уйинга ўт қўяман, уйинг хам бўлмайди.
Бақириб хонамга кириб кетдим.