Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Fozil Farhod avatar
Fozil Farhod
Fozil Farhod avatar
Fozil Farhod
11.04.202500:23
Бугун 11 апрел. Корейс адиблари Кападога келишади. Улар билан танишамиз, гаплашамиз, фикрлашамиз.
03.04.202511:06
Кападодан Жежедога пароходда борилади. Ким келган бу ёқларга?
02.04.202509:50
Инсон умри йўлдан иборат.
01.04.202504:07
Кимпхо аэропортидамиз.
01.04.202500:39
29.03.202509:59
#videoroliklar
#35_ishtirokchi

ONA TABIAT MADHI

✍️ Fozil Farhod
🎤MUNISA AZIMOVA

Fozil Farhod telegram kanali
Сунъий идрокнинг ақллилигини қаранг. У бу ер Корея эканини билди. Тахминлари рост. Бу Жежуданинг таркибига кирувчи Гападо оролида олинган расм, орқада эса Жежудо ва Ҳалласан тоғи. Қойил!
02.04.202518:05
#adabiy_tahlillar
#18_ishtirokchi

✍️ Sotiboldiyev Dilhayot Qobuljon o‘g‘li Qo'qon davlat pedagogika instituti O'zbek tili va rus tili filologiyasi talabasi

https://telegra.ph/Fozil-Farhod-asarlarida-qollanilgan-leksik-dialektizmlar-04-02

Fozil Farhod telegram kanali
02.04.202501:26
Гападога қараб йўл олдик.
01.04.202503:42
Тушлик вақти.
31.03.202516:52
Менга Қозоқбой Йўлдошнинг "Сўз ёлқини" китоби йўлдош.
29.03.202509:39
#videoroliklar
#34_ishtirokchi

DO'PPI KIYGAN QIZLAR

✍️ Fozil Farhod
🎤 Hayitova Dilafruz

Qarshi shahridagi Iqtisodiyot va pedagogika universiteti 3 kurs talabasi

Fozil Farhod telegram kanali
Жасур Ҳамроев оламдан ўтибди. Оллоҳ раҳмат қилсин! Яқинларига сабр тилаймиз. Яхши инсон эди.
02.04.202517:55
#adabiy_tahlil
#17_ishtirokchi

“Биз т…мизми?”
(Адабий таҳлил)


Тун ярмидан ошганда Фозил Фарҳоднинг “Амалкурси”сини ўқидим-у, уйқуларим қочиб кетди. Қанийди ҳар бир идорада шундай қизил курси бўлса деб юбордим…

Шу биргина ҳикоя билан ижодкорнинг чинакам мухлисига айландим. Хаёлимда “Нега аввал ўқимаган эканман?”, “Бошқа ҳикоялари ҳам шу қадар савиялимикан?” каби саволлар айлана бошлади. Мутолаа учун вақт келганда албатта Фозил Фарҳоднинг ҳикояларидан бошлашни ният қилдим.

Ҳикояга қайтсак, асарда таҳририят ходимларининг муаммолари аччиқ кулги билан танқид қилинган. Амалкурсига ўтириб ишдан кетганларнинг ҳар бири бир иллатнинг тимсоли. Масалан, порахўр Султон Давлетович, таҳририят маблағини ўзлаштириб келган Амир Бойтўраевич, ижодий фаолиятга “умуман” алоқаси йўқ, кун ўтсин учун ишлайдиган Нарзи ака, ижодий ходимларнинг қалам ҳақидан “уриб” қоладиган, шогирдининг номига қалам ҳақи ёзиб ярмини ўзи оладиган масъул котиб ва мақолаларнинг “юраги”ни кесиб олиб чарчамайдиган “қассоб” муҳаррир. Ёзувчи бу рўйхатни қисқагина қилиб умумлаштиради: ижодий муҳитдан умуман бехабар, таҳририятнинг техник ходимлари — пашша қўрувчилар(!)
Ҳикояда, айниқса, масъул котибнинг ишдан кетганидан кўпчилик хурсанд бўлади. “… ижодий ходимларнинг кўкрагига шамол тегди. Ҳа-да, ўлиб-тирилиб бир ҳафта деганда битта-яримта мақола ёзасан-у, ўзи шундоғам
кам қалам ҳақини яна масъул котиб бир четидан юлиб қолса, кимга алам қилмайди?!” — деб буни алам билан изоҳлайди ёзувчи. Ачинарлиси, бундай юлғичлар фақат таҳририятда эмаслигида…
Яна бир эътиборга молик жиҳати, асарда барча иллатларга даво китоб ўқиш эканлигига бир эмас икки бора ишора қилинади. Амир Бойтўраевичнинг хонасидан чиққан нашр қилинганига 15 йил бўлган-у, лекин очиб ҳам кўрилмаган китоб ҳамда ишдан бўшатилган “техник” ходимларнинг ўрнига келганлар ҳақидаги “Янгиларнинг бари китоб ўқир, шунинг учун халқ ҳақига хиёнат қилинмасмиди!” фикрлари бунга яққол мисол бўлади.

Асардаги ҳар бир кичик (“техник”)образ жамиятимизнинг катта муаммоси! Мени қизиқтиргани: Вазира Петровнанинг нима сабабдан ишдан кетгани бўлса, чуқур ўйлантиргани адабий котибнинг ишдан кетаётганда айтган гаплари бўлди: “Ҳамманг тўнкасан!”
Жамиятимизда шундай ноҳақликларни кўриб туриб ҳам индамай ишлайдиган ҳар бир ходимга — инсонга айтилгандек гўё!

Асарни икки марта ўқидим, ҳар ўқиганимда хулосаларим теранлаша борди. Шундай миллатнинг кўзини очувчи, унга кўзгу тутувчи асарлар, Фозил Фарҳод каби кўзёш билан кулдирадиган ижодкорлар кўпайсин.
Ҳикоянинг тили содда, халқона эканлиги боис бир нафасда ўқилади. Сиз учун энг яхши тавсиям: ўқинг!

“Аввалига ҳаммасини тушунмай қизил курсидан нафратланган бўлсам, энди бари ойдинлашгач, унинг «пешона»сидан ўпиб қўйгим келарди. Дунёнинг ишлари қизиғ-а! Баъзан адолатни инсонлар ўрнатишга қийналган дамларда жонсиз курсилар ёрдамга келаркан-да!.. Оламнинг ҳамма нарсаси ҳисоб-китобли эканига ўша воқеадан кейин яна бир бор амин бўлдим.”

“Амалкурси” Фозил Фарҳод

✍🏻 Аржумандбегим

Fozil Farhod telegram kanali
01.04.202514:59
Кимпходан Жежугача.
01.04.202503:35
Сеул метроси.
31.03.202516:10
Шунақа расм қўймаса, самолёт учмасмиш. Оқ йўл тиланг. Қаерга, нима учун эканини кейин айтаман.
29.03.202509:09
#videoroliklar
#33_ishtirokchi

EY MUHABBAT, AZOBLAEING BUNCHA SHIRIN?!

✍️ Fozil Farhod
🎤 Farrux Avvalboyev & Visola Tursunova

(Hamid Olimjon va Zulfiya nomidagi ijod maktabi bitiruvchilari)


Fozil Farhod telegram kanali
03.04.202514:55
Жежудан Кападога келиш.
02.04.202512:29
Кападодаям пиёда юришни қолдирмаяпман. Бугун 15 000 қадам юрибман.
01.04.202511:48
#videoroliklar
#36_ishtirokchi

​​​​МУҲТАШАМ

Гулжамол Асқаровага

Муҳташам баҳорлар келди заминга,
Муҳташам қирларда майсалар ўсди,
Бирор юмушингиз йўқмиди менга,
Опа, кўзгинамни ташвишлар тўсди.

Сизни йўқлолмадим, иш билан бўлиб,
Муҳташам қалбингиз эсон-омонми?
Ўзи юрагим ҳам юрибди тўлиб,
Ранги сомонмикан ёки ёмонми.

Султон укам дейсиз, дейсиз султоним,
Муҳташам бўлади бундан юрагим.
Узоқ ўлкаларга етди ултоним,
Аммо ўз элимга борми керагим?

Муҳташам қалбингиз безовтамасми,
Қандай чалиш керак бу қурғур созни?
Сиз муҳташам бўлган ижоднинг ҳасми,
Муҳташам қайғунгиз ёқар қоғозни!

Муҳташам кўринар менга бариси,
Аммо орзуимиз негадир майда!
Бизга кўринмайди тўйдан нариси,
Улуғлар кўзлаган марралар қайда?

Бизга йўлдош бўлсин улкан ташвишлар,
Улкан юртнинг бўлай муҳташам ули,
Муҳташам орзулар, муҳташам ишлар,
Мен муҳташам халқнинг муҳташам қули.

Муҳташам юраклар тўхтар кун келиб,
Майда ташвишлардан топади нажот.
Опа, нима дейсиз, беринг-чи билиб,
Биздан қолармикан муҳташам ижод?

✍️ Фозил Фарҳод шеъри
🎤 Нигора Тоғаева ижроси

Фозил Фарҳод телеграм канали
01.04.202503:11
Аэропортдан метрога ўтиш.
ҲАМДАРДЛИК

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси жамоаси уюшма аъзоси, шоир Ҳаёт Шодмоннинг вафоти муносабати билан унинг оиласи ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.
Жаноза намози 30 март, якшанба куни пешин намозидан сўнг Гулистон шаҳри Тошкент маҳалласи Шодиёна кўчаси 3-уйда ўқилади. Мўлжал 5-мактаб.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати
28.03.202501:55
Дўстлар, менга ўзбек тилига оид шундай қадрли китоблар жуда зарур бўляпти. Қоғоз варианти. Уларни қаердан топиш мумкин? Билсангиз, хабар қилинг. Илмий ишимга жуда зарур бўляпти.
दिखाया गया 1 - 24 का 79
अधिक कार्यक्षमता अनलॉक करने के लिए लॉगिन करें।