Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал avatar

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

Тошкент шаҳар судларининг расмий канали
____________
Официальный канал судов города Ташкента
TGlist रेटिंग
0
0
प्रकारसार्वजनिक
सत्यापन
असत्यापित
विश्वसनीयता
अविश्वसनीय
स्थान
भाषाअन्य
चैनल निर्माण की तिथिЛип 18, 2020
TGlist में जोड़ा गया
Січ 06, 2025

समूह "Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал" में नवीनतम पोस्ट

Жиноят ишлари бўйича Олмазор тумани суди томонидан ўғирлик жиноятини содир этган шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилди

Сайт I Telegram I Facebook
"Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!" / Байрам ҳақида фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро суди судьяси Нозима Абдусаломова фикрлари

Сайт I Telegram I Facebook
Оилаларни мустаҳкамлаш жамият тараққиёти гарови

Муҳтарам Президентимиз ёшлар билан бўлган учрашувларда айнан оилалардаги никоҳдан ажрашиш муаммоларига алоҳида тўхталиб ўтдилар. Бу бежизга эмас албатта, чунки ҳар қандай давлатнинг келажак тақдири ва ривожи айнан оила мустаҳкамлиги билан боғлиқдир.

Шу маънода 2023 йил 21 декабрь куни Президентимизнинг “Оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди. Ушбу қарор асосида 2024 йил 1 февралда оилавий низоларни кўриш бўйича ихтисослаштирган “Оила судьялари” ташкил этилди.

Ушбу мавзуда биз Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Жасур Сирожев билан суҳбат қурдик.

👉 Батафсил

Сайт I Telegram I Facebook
Лицей ўқувчилари билан учрашув

Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги М.Восиқова номидаги академик лицейда фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро суди судьялари Н.Кенжаева, Н.Гулямова, С.Умаровалар иштирокида 2-босқич ўқувчилари билан учрашув ташкил этилди.

Учрашувда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда судларнинг роли, одил судловни амалга ошириш, судьяларни танлаб олишнинг белгиланган мезонлари, юридик иш стажи, судьялар дахлсизлиги, уларнинг ваколатлари ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Тадбирда ўқувчилар ўзларини қизиқтирган бошқа саволларга жавоб олдилар.

Сайт I Telegram I Facebook
Ҳуқуқингизни биласизми?
Саволга Тошкент шаҳар суди судьяси Гўзал Абдураҳмонова жавоб беради


Сайт I Telegram I Facebook
Жиноят кодексини ўрганамиз

245-модда. Шахсни гаров сифатида тутқунликка олиш

Гаров сифатида тутқунликка олинган шахсни озод қилиш шарти билан давлат, халқаро ташкилот, жисмоний ёки юридик шахсдан бирон-бир ҳаракат содир этиш ёки бирон-бир ҳаракат содир этишдан ўзини тийиб туришни талаб қилиш мақсадида шахсни гаров тариқасида тутқунликка олиш ёки тутқунликда ушлаб туриш, ушбу Кодекснинг 155, 165-моддаларида назарда тутилган аломатлар бўлмаса, —
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

а) вояга етмаган шахсга нисбатан;

б) икки ёки ундан ортиқ шахсга нисбатан содир этилган бўлса;

в) оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлса, —
ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Сайт I Telegram I Facebook
Ҳуқуқингизни биласизми?
Саволга фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро суди судьяси Шаҳноза Иброҳимова жавоби


Сайт I Telegram I Facebook
Жиноят кодексини ўрганамиз

244- 6-модда. Ёлғон ахборот тарқатиш

Шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилгандан кейин содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилгача озодликни чеклаш билан жазоланади.

Жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш, ушбу Кодекснинг 244-1-моддасида назарда тутилган жиноят аломатлари мавжуд бўлмаган тақдирда, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилгача озодликни чеклаш билан жазоланади.

Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар:

а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;

б) кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш билан жазоланади.

Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар:

а) оммавий тадбирлар жараёнида ёки фавқулодда вазият ҳолатида;

б) жуда кўп миқдорда зарар етказилган ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлган ҳолда;

в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача озодликни чеклаш билан жазоланади.

Сайт I Telegram I Facebook
Судьялар ва ёшлар учрашуви

Ички ишлар вазирлиги 1-сонли Тошкент академик лицейида судьялар иштирокида тадбир ташкил этилди. Унда лицей ўқитувчи ва ўқувчилари ҳамда фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро суди раиси ўринбосари М.Хажиев, судьялар А.Шукуров, Г.Адилова ва Г.Эрназаровалар иштирок этишди.

Учрашувда ўқувчиларга суд-ҳуқуқ тизимидаги бугунги ислоҳотлар, соҳада амалга оширилаётган янгиликлар, рақамлаштириш жараёни, унинг афзалликлари борасида зарур маълумотлар берилди.

Шунингдек, инсон ҳуқуқлари, меҳнат муносабатлари, фуқаролик судларида кўрилаётган ишларга тўхтаб ўтилди. Судьялар томонидан лицей ўқувчиларини қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

Сайт I Telegram I Facebook
Принципы экономического судопроизводства

Экономическое судопроизводство играет важную роль в обеспечении законности и защиты прав предпринимателей, юридических и физических лиц в сфере экономической деятельности. Оно строится на ряде принципов, закрепленных в Экономическом процессуальном кодексе (ЭПК) Республики Узбекистан. Эти принципы определяют организацию судебного разбирательства, гарантируют его справедливость, равенство сторон и независимость судей.

Подробно👈

Сайт I Telegram I Facebook
Радиоканал "Узбекистан 24" / Интервью судьи по уголовным делам Ташкентского городского суда Мухтарамы Тургуновой о задачах, вытекающих из Закона «О внесении изменений и дополнений в некоторые законодательные акты Республики Узбекистан, направленных на совершенствование системы работы с цифровыми технологиями».

Сайт I Telegram I Facebook
Муносабат

Судьянинг масъулияти ва бурчи

Маълумки, жорий йилнинг 5 март куни давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтган Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгаши йиғилишида суд тизимида коррупциявий хавф-хатарларни олдини олиш, одил судлов сифати ва самарадорлигини ошириш доимо диққат марказида бўлиши зарурлиги ҳамда “судлар фаолиятига ҳар қандай аралашиш одил судловга соя солиш, деб баҳоланиши, бу бўйича сўров ҳам, жавобгарлик ҳам қаттиқ бўлиши” тўғрисида алоҳида таъкидланди.

Қаҳрамон Мирсафаев - Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьяси

👉 Батафсил

Сайт I Telegram I Facebook

रिकॉर्ड

14.01.202510:38
3.4Kसदस्य
08.03.202523:59
100उद्धरण सूचकांक
18.03.202507:27
515प्रति पोस्ट औसत दृश्य
22.04.202513:21
0प्रति विज्ञापन पोस्ट औसत दृश्य
12.03.202523:59
2.27%ER
18.03.202507:27
16.28%ERR

विकास

सदस्य
उद्धरण सूचकांक
एक पोस्ट का औसत दृश्य
एक विज्ञापन पोस्ट का औसत दृश्य
ER
ERR
ЛИСТ '24ГРУД '24СІЧ '25ЛЮТ '25БЕР '25КВІТ '25

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал के लोकप्रिय पोस्ट

19.04.202505:13
Жиноят ишлари бўйича Олмазор тумани суди томонидан ўғирлик жиноятини содир этган шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилди

Сайт I Telegram I Facebook
अधिक कार्यक्षमता अनलॉक करने के लिए लॉगिन करें।