Абдуқодир нега асосий таркибда тушмаётгани барчани ҳавотирга солмоқда.
Пеп охирги ўйинларда 4-2-3-1 схемасидан фойдаланмоқда, 2та марказий ҳимоячи. Гвардиол ва Диашни жуфтликда ўйнатяпти. Диаш ким келса ҳам асосий ҳимоячи ва жамоавий лидер, лекин Гвардиолчи? У чап қанот ҳимоясида нега тушмаяпти дейишингиз мумкин. Пеп уни аслида марказий ҳимоячи экани эсига тушиб қолди. Икки марказий ҳимоячининг бири блок қўйишда яхши, тўп йўлини тўсишда тезкор, иккинчи қаватда яхши ҳимояланадиган бўлиши керак. Иккинчиси эса бироз креативроқ, ҳужумга яхши қўшиладиган ҳамда уни бошлаб берадиган, оёқда мукаммал ўйнайдиган бўлиши лозим. Биринчи тип бу Диаш, Хусанов. Иккинчи типдагиларнинг 3таси жароҳатда, Аке, Аканжи ва Стоунз. Рейс ва Гвардиол соғлом. Гвардиол танланганига яна бир асос бу унинг чапақайлиги ва иккала оёқда яхши ўйнай олиши. Шунчаки чапақай бўлгани ҳам кичик деталдай кўриниши мумкин, бироқ эътибор беринг тарихда ва ҳозирги кундаги мукаммал ҳимоя жуфтликларидан бири чапақай бўлган. Мисол: Габриэль-Салиба, Кьеллини-Бонуччи, Алаба-Милитао, ва ҳозирда Иниго-Кубарси(Араухо заҳирада қолганига мисол). Шундай экан Хусанов ва Диаш жуфтлиги, Гвардиол-Диаш жуфтлигидан кўра фойдасизроқ. Реал каби жамоаларга қарши балки фойдаланса бўлади. Диашни эса заҳирага михлаш учун, Абдуқодир жадал ўсиши, Диаш жароҳат олиши ёки бутунлай формасини йўқотиши керак бўлади. Диаш ҳам абадий эмас, унда ҳам пасайиш бўлади. Стоунз, Аке, Аканжилардаку тушиш даври бошланди, ёши ҳам катта ва кўпинча жароҳатда. Шундай экан, Пеп Хусанов ва Рейсни қийналиб турган жойда ўт ўчириш учун вақтинча эмас, балки узоқ йилларни кўзлаган ҳолда сотиб олди. Ўсишда давом этса Гвардиол-Хусанов жуфтлигини келажакда Мальдини-Неста, Рамос-Пепе кабилар қаторида эслаймиз…
✅@mavlonbek_djumaev_official