Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Advokat Qosimov avatar
Advokat Qosimov
Advokat Qosimov avatar
Advokat Qosimov
05.05.202513:09
❇️ Ушбу миқдорларни билиш муҳим!

❗️Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 155 000 сўм;

❗️ Алиментнинг энг кам миқдори - ойига 306 075 сўм;

❗️Базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм этиб белгиланди.

❗️Пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 428 000 сўм;

❗️Минимал истеъмол харажатлари миқдори - ойига 669 минг сўм;

❗️Ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 834 000 сўм;

❗️Ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори – ойига 920 000 сўм;

❗️ Зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа миқдори — ойига 745 000 сўм;

❗️ Боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори — ойига 745 000 сўм, кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун — 244 000 сўмдан қўшилади.

Саволингизни @qosimovadvokatbot га йўлланг!

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈
03.05.202504:14
Транспорт воситасини бошқариш вақтида телефонда қулоқчинлар орқали ёки телефонни қўл билан ушламасдан гаплашиш мумкин!


‼️ Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128*1-модасига кўра:

✅ Транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларнинг телефондан фойдаланиши —
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган.
Лекин бундан телефондан қулоқчинлар орқали ва қўлларни ишлатмасдан туриб сўзлашувлар олиб бориш имкониятини берадиган бошқа ускуналар орқали фойдаланиш мустасно.


Саволингизни @qosimovadvokatbot га йўлланг!

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈
01.05.202505:50
👇

‼️ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.04.2024 йилдаги 204-сонли қарори ва унинг иловаларига мувофиқ, бугун(1-май)дан :

✅ Элекрт - энергиясининг;
✅ Табиий газнинг нархлари оширилди.

📌 Шу ўринда,табиий равишда автомобиллар учун газ тўлдириш шахобчаларида ҳам "метан" нархи оширилади.


Саволингизни @qosimovadvokatbot га йўлланг!

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈
28.04.202510:52
‼️ Давлат ЙҲХХ ахборот хизмати рахбари Зойир Йўлдошов жарима балларини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат 1 майдан кучга кирмаслиги ҳақида хабар бермоқда.


https://t.me/YHXX_Axborot_xizmati/207
23.04.202507:00
Энди ундирув гаровдаги мулкка қаратилмаслиги мумкин!

‼️ ЎРҚ-1060-сон билан "Гаров тўғрисида"ги қонунга кўшимча киритилди.Унга кўра, агар :

✅ агар гаров билан таъминланган, қарздор томонидан қопланмаган мажбуриятнинг суммаси гаров қийматининг 15 фоизидан камроқни ташкил қилса;

✅ агар гаров билан таъминланган мажбурият бажарилишининг кечикиши кетма-кет 3 ойдан ошмаган бўлса, гаров билан таъминланган мажбуриятнинг бузилиши жуда арзимас деб ҳисобланади.

❇️ Агар гаров билан таъминланган мажбуриятнинг қарздор томонидан бузилиши жуда арзимас бўлса ва шу туфайли гаровга олувчи талабларининг миқдори гаровга қўйилган мол-мулкнинг қийматига аниқ мос келмаса, ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишни рад этиш мумкин.

Саволингизни @qosimovadvokatbot га йўлланг!

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈
21.04.202508:19
Алиментни чет элда шартнома асосида ишлайдиган қарздорнинг иш хақидан ундириш мумкинми?

Ассалому алайкум, эрим Россияда катта ойликка ишлайди.Алиментга берсам, Россиядаги иш хақидан алимент ундилиши мумкинми?

Албатта👇

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 99-моддасига кўра:

✅ Агар вояга етмаган болаларига таъминот бериш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаса, уларнинг таъминоти учун алимент суд томонидан ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг бир бола учун — тўртдан бир қисми; икки бола учун — учдан бир қисми; уч ва ундан ортиқ бола учун — ярмиси миқдорида ундирилади.

📌 Алимент Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисида пул ёки натура тарзида олинган барча турдаги даромадлардан ушлаб қолинади.
Чет эл валютасида олинадиган даромадлар алимент ундириладиган кунда амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг расмий курси бўйича сўмларда ҳисобланади.

Саволингизни @qosimovadvokatbot га йўлланг!

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈
05.05.202506:19
Кўпчилик мурожаатчиларимиз томонидан "мактабларда ремонт учучн пул йиғиш қонунийми ўзи?" деган саволлар йўлланмоқда.

Бу саволга ушбу👇 пост орқали жавоб олишингиз мумкин.


https://t.me/advokatqosimov/657
02.05.202513:17
Кредит ёки бошқа қарзни тўлолмай қолсангиз, уни тўлашни тўхтатиб туриш мумкин!

‼️ "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги қонунга кўра:

✅ Қарздор жисмоний шахснинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятини тўлиқ ҳажмда бажаришга қодир эмаслиги, агар тегишли мажбуриятлар ва (ёки) тўлов мажбуриятлари юзага келган кундан эътиборан уч ой ичида қарздор жисмоний шахс томонидан бажарилмаган ҳамда қарздор жисмоний шахсга нисбатан талаблар базавий ҳисоблаш миқдорининг камида икки юз баробари(75 миллион)ни ташкил этса, қарздор жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги аломатлари ҳисобланади.

📌 Бунинг учун иқтисодий ишлар бўйича судга мурожаат қилинади.

Саволингизни @qosimovadvokatbot га йўлланг!

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈
30.04.202505:55
Бетон симёғоч (столба) ёки дарахтларга ўрнатилган радарлар қонунчиликка зид ҳисобланади!

👇

‼️Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари орқали қайд этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори иловасига кўра:

✅ Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситаларини жойлаштириш учун автомобиль йўлининг қатнов қисмига халақит бермайдиган ҳолда «I», «Г», «Т» ёки «П» шаклдаги металл устунлар ўрнатилади.

✅ Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари металл устунга 6 метрдан кам бўлмаган баландликда ўрнатилади.

❗️Демак агар юқоридаги тартибга зид равишда ўрнатилган радар ва камералар орқали аниқланган хуқуқбузарликлар учун жарима келса, бу жарима қўллаш хақидаги қарорни бекор қилиш учун юқори органларга ёки судга мурожаат қилиш мумкин.

Саволингизни @qosimovadvokatbot га йўлланг!

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈
28.04.202506:47
‼️ Жарима баллари ҳақида маълумотлар:

1 майдан бошлаб Ўзбекистонда ҳайдовчилар учун жарима баллари тизими жорий этилиши белгиланган.Унга кўра:

✅ Агар ҳайдовчи бир йил ичида 12 балл тўпласа, ҳайдовчи транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади.
✅ Барча жарима баллари “E-jarimaball” электрон тизими орқали автоматик ҳисобланади.
✅ Транспорт воситалари ҳайдовчилари-нинг йўл ҳаракати қоидаларини бузганликлари учун тўплаган ҳар бир баллари ҳақида уларнинг мобиль алоқа воситаларига бу ҳақда “SMS” хабар юбориш орқали огоҳлантирилади.
✅ Ҳайдовчи 6 ой мобайнида қоидабузарлик қилмаса, унинг 2 балли бекор қилинади.
✅ Хайдовчининг жарима баллари 8 баллга етса, SMS орқали огоҳлантирилади.

✅ Ҳайдовчи жарима баллари натижасидан норози бўлса, суд орқали шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
✅ Йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича ҳисобланадиган жарима баллари белгиланган миқдордан ошганлиги учун маъмурий жазо жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди томонидан қўлланилади.

Саволингизни @qosimovadvokatbot га йўлланг!

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈
23.04.202505:22
#прописка

Уйингизда пропискада турган бегона шахсларни битта ариза билан пропискадан чиқариш мумкин!


‼️ Бунинг учун мулкдор ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

✅ мулкдорнинг ёки мулкдорларнинг аризаси ;

✅ уй-жойга эгалик қилишини тасдиқловчи ҳужжат.


Саволингизни @qosimovadvokatbot га йўлланг!

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈
21.04.202505:31
Алкаш отани оталик хуқуқидан маҳрум қилса бўладими?

Батафсил👇

‼️ Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 79-моддасига кўра, ота-онани қуйидаги ҳолларда ота-оналик хуқуқидан маҳрум қилиш мумкин:

✅ ота-оналик мажбуриятларини бажаришдан бош тортса, шу жумладан алимент тўлашдан бўйин товласа;
✅ узрсиз сабабларга кўра ўз боласини туғуруқхона ёки бошқа даволаш муассасасидан, тарбия, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасаси ва шунга ўхшаш бошқа муассасалардан олишдан бош тортса;
✅ ота-оналик ҳуқуқини суиистеъмол қилса, болаларга нисбатан шафқатсиз муомалада бўлса, жумладан жисмоний куч ишлатса ёки руҳий таъсир кўрсатса;
✅ муттасил ичкиликбозлик ёки гиёҳвандликка мубтало бўлган бўлса;
✅ ўз болаларининг ҳаёти ёки соғлиғига ёхуд эри (хотини)нинг ҳаёти ёки соғлиғига қарши қасддан жиноят содир қилган бўлса.

📌 Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши ота-онани ўз боласига таъминот бериш мажбуриятидан озод қилмайди.

Саволингизни @qosimovadvokatbot га йўлланг!

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈
Автомобиль йўлларида юқоридаги расмдаги каби сунъий нотекисликлар ва тўсиқлар яратиш жавобгарликка сабаб бўлади!


‼️ Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининн 147-моддасига кўра:

✅ Автомобиль йўлларини ўзбошимчалик билан қазиш, уларда сунъий нотекисликлар ва тўсиқлар яратиш -- фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида, мансабдор шахсларга эса — йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Саволингизни @qosimovadvokatbot га йўлланг!

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈
02.05.202506:33
👮‍♂ Хайдовчилик гувоҳномасисиз автомобил бошқарганлик билан хайдовчилик хуқуқисиз автомобил бошқарганликнинг хуқуқий оқибати турлича.

‼️ Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга кўра:

✅ Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари ёнида бўлмаган холда транспорт воситасини бошқарганлик базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

✅ Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган ёхуд айнан шу транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари мавжуд бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариши базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

💫 ❗️❗️❗️:

➡️ Вазирлар Маҳкамасининг 27.12.2024 - йилдаги 897-сонли қарорига кўра , 1-июлдан хайдовчилик гувоҳномаси ва бошқа бир нечта хужжатларнинг электрон шакли ҳам амал қила бошлайди.
Бу дегани хайдовчилар 1 июлдан хайдовчилик гувоҳномаси, ID карта ва шу каби баъзи хужжатларни ўзи билан бирга олиб юриш мажбуриятидан халос этилади.


Саволингизни @qosimovadvokatbot га йўлланг!

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈
29.04.202509:11
Отамнинг вафотидан кейин унинг номида қолиб кетган мол-мулкларни қандай қилиб ўзимнинг номимга ўтказишим мумкин?

Батафсил👇:

Бунинг учун сиз нотариусдан меросга бўлган хуқуқ тўғрисида гувоҳнома олишингиз лозим.

‼️ Фуқаролик кодекси ва нотариат тўғрисидаги қонунчиликка кўра:

➡️ Мерос очилган жойдаги нотариус меросхўрларнинг ёзма аризаларига кўра меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳномалар беради.
➡️ Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома мерос очилган кундан эътиборан олти ой ўтганидан кейин берилади.
❗️Агар нотариус меросга нисбатан гувоҳнома беришни сўраб мурожаат этган шахслардан бошқа меросхўрлар йўқлиги тўғрисида маълумотларга эга бўлса, гувоҳнома 6 ой ўтмасидан олдин берилиши мумкин.
➡️ Меросни тақсимлаш меросхўрларнинг келишувига кўра ўзларига тегишли улушларга мувофиқ, келишувга эришилмаган тақдирда эса, суд тартибида амалга оширилади.

Гувоҳнома олиш учун нотариал идорага қуйидаги хужжатлар тақдим этилиши керак:

✅ Мерос қолдирувчининг ўлим ҳақидаги гувоҳнома ёки далолатнома ёзувидан кўчирма;
✅ Мерос қолдирувчининг охирги доимий яшаш (доимий прописка қилинган) жойи ҳақидаги ички ишлар органларининг маълумотномаси ёки уй дафтаридан кўчирма;
✅ Мерос таркибининг мерос қолдирувчига тегишли эканлигини тасдиқловчи ҳужжат;
✅ Меросхўрларнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари ва никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳномалари (Ф.И.Ш. ўзгарган тақдирда) ;
✅ Мерос қолдирувчининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ва никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳномаси ;
✅ Меросхўрлар мерос мулкидаги тегишли улушдан воз кечган тақдирда – нотариал тартибда тасдиқланган меросдан воз кечиш тўғрисида ариза;
✅ Агар зарурат бўлса, бошқа хужжатлар.

Саволингизни @qosimovadvokatbot га йўлланг!

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈
28.04.202504:51
Биздан кўпчилик сўраётган саволлардан бири:

Никоҳдан ажратиш учун судга мурожаат қилишда қанча тўлов қилинади ва қандай хужжатлар керак бўлади?


Судга мурожаат қилишда:

✅ Никоҳдан ажратишга даъво ариза;
✅ Никоҳ гувоҳномаси;
✅ Фарзандлар бўлса, уларнинг туғилганлик хақидаги гувоҳномалари;
✅ МФЙ оилавий масалалар бўйича комиссия қарори;
✅ Суд харажати тўланганлиги хақидаги квитанция керак бўлади.

Тўлов:

📌 Давлат божи базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари (ҳозирги кунда 750 000 сўм) миқдорида;
📌 Почта харажатига 37 500 сўм ундирилади.

‼️ Такрорий никоҳни бекор қилиш хақидаги даъво аризалардан БҲМнинг 4 баравари миқдорида давлат божи ундирилади.

Саволингизни @qosimovadvokatbot га йўлланг!

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈
22.04.202505:23
Чет элга чиқишга тақиқ бор-йўқлигини ўзингиз хам текшириб кўришингиз мумкин!

Батафсил👇

‼️ Бунинг учун :

✅ мажбурий ижро бюросининг mib.uz сайтига кирилади;
✅ республикадан чиқишга чеклов бўлимига ўтилади;
✅ паспорт маълумотлари киритилада ва қидириш тугмаси босилади.


Саволингизни @qosimovadvokatbot га йўлланг!

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈
Reposted from:
GENERALISSIMUS avatar
GENERALISSIMUS
2025 йил 18 апрелда қабул қилинган 1059-сон Қонунда 2 та давлат ташкилоти номи хато ёзилган:

🟡Молия вазирлиги эмас, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги;

🟡Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси эмас, Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси.

Энг қизиғи, бу қонунни Қонунчилик палатаси қабул қилган, Сенат тасдиқлаган, Президент имзолаган.

Давлат раҳбарига олиб киргунча шунча босқичдан ўтган қонунда наҳот шундай қўпол хатолар бўлса?

@generalissimo_marshal
04.05.202505:36
Машинангизни ишончнома асосида бошқараётган шахснинг хуқуқбузарлиги учун сизга жарима келса, уни бекор қилиш мумкин!

‼️ Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга кўра:

✅ Агар маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарор устидан берилган шикоятни кўриб чиқиш жараёнида тегишли транспорт воситасига ҳуқуқбузарлик қайд этилган пайтда эгалик қилган шахс аниқланса ёхуд мазкур транспорт воситаси бошқа шахсларнинг ғайриҳуқуқий хатти-ҳаракатлари натижасида транспорт воситаси мулкдорининг эгалигидан чиқиб кетганлиги аниқланса, транспорт воситасининг мулкдори ўзига тегишли транспорт воситасидан фойдаланиб содир этилган, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун маъмурий жавобгарликдан озод этилади.

❗️ Бундай вазиятда жарима қўллаш хақидаги қарор устидан жиноят ишлари бўйича суд орқали ёки my.gov.uz сайтининг ушбу бўлими орқали шикоят қилишингиз мумкин.

Саволингизни @qosimovadvokatbot га йўлланг!

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈
02.05.202504:57
Пропискасиз яшаш муддати қанча!

‼️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Доимий прописка қилиш ҳамда турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисидаги" ПФ-5984-сон қарорига кўра:

✅Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтмасдан истиқомат қилиш муддати 15 кун ҳисобланади.

Бу муддат Ўзбекистон Республикасининг барча худудида бир хил.

📌 Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 223-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг рухсат этилган муддатдан ортиқ муддатда доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтмасдан яшаши базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмидан уч бараваригача миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

❇️ Демак, Ўзбекистон Республикасининг барча худудида 15 кунгача пропискасиз бемалол юришингиз мумкин!

Саволингизни @qosimovadvokatbot га йўлланг!

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈
29.04.202505:41
Мурожаатчимиздан келган савол:

Ассалому алайкум, ишлаб чиқарилганига 2 йил бўлган енгил автомобилимни техник кўрик(техосмотр)дан ўтказишим шартми?


Йўқ. Батафсил👇

‼️ "Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида"ги низомнинг 5-бандига кўра:

✅ Ишлаб чиқарилганига ўн йилгача (ўнинчи йили ҳам) бўлган жисмоний шахсларга тегишли М1 тоифадаги транспорт воситалари техник кўрикдан ихтиёрий равишда ўтказилади.

📌 Лекин тижорат асосида йўловчилар ташиш фаолияти билан шуғулланувчи автомобиллар — бир йилда икки марта техник кўрикдан ўтказилиши керак.

❇️ Демак, агар сиз лицензия асосида йўловчи ташиш билан шуғуллансангиз, автомобилингизни ишлаб чиқарилган йилидан қати назар техник кўрикдан ўтказишингиз лозим бўлади.


Саволингизни @qosimovadvokatbot га йўлланг!

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈
24.04.202505:49
#кредит

Энди кредитни тўлашни кечиктирсангиз, банк сиздан барча кредит суммасини муддатидан олдин қайтаришни талаб қилолмайди!

‼️ ЎРҚ-1060-сон билан Фуқаролик кодексига кўшимча киритилди.Унга кўра:

✅ агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кредитор дастлаб қарзнинг белгиланган муддатда қайтарилмаган қисмини ундириш учун судга мурожаат қилади.

📌 Агар қарздор муддати ўтган қарзни тўлиқ тўламаса, кредитор қредитнинг қолган барча суммасини муддатидан олдин қайтаришни суд орқали талаб қилиши мумкин.


Саволингизни @qosimovadvokatbot га йўлланг!

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈
22.04.202504:14
Тўй харажатларини ундириш мумкинми?

Биздан мурожатчиларимиз энг кўп сўрайдиган саволлардан бири бу " никоҳдан ажрашаётганда тўй харажатларини ундириб олиш мумкинми?"

‼️ Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 44-моддасига кўра :

✅ Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганида тўйни ўтказишга кетган сарф-харажатларни ундириш ҳақидаги талаблар қаноатлантирилмайди.

❌ Демак тўй харажатларини ундириб олиш мумкин эмас.


Саволингизни @qosimovadvokatbot га йўлланг!

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈
18.04.202507:54
5-пост
Бугун юқорида 1, 2, 3, 4-постларда бир неча ой аввалги, ҳаттоки бир йилга яқин муддат аввал йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарима тайинлаш ҳақида қарорлар келаётганлиги ва бу ҳолатда нима қилиш мумкинлиги ҳақида сўз юритдик.

Шундай ҳолатларда фойдаланиш мумкин бўлган шикоят намунаси тақдим этилмоқда.

Бу шикоят намунасидан сизга нисбатан йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарима солиш ҳақида қарор чиқарилганда, йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги махсус автоматлаштирилган фото- ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилиб, ҳуқуқбузарлик содир этилган вақт билан қарор чиқарилган вақт ўртасидаги муддат 17 суткадан ортиб кетган ва 1 йилга етмаган бўлса фойдаланишингиз мумкин.

Агар бу муддат 1 йилдан ортиб кетган бўлса, МЖтК нинг 36-моддасига асосан бекор қилинади, яъни бошқа намунадан фойдаланиш керак.

Шикоят ЙТҲ содир этилган жойдаги ёки автомашина рўйхатга олинган жойдаги жиноят ишлари бўйича суднинг тергов судьясига берилади.

Шикоятни қарорни олган кунингиздан бошлаб 10 кун муддат ичида беришингиз мумкин.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈
Shown 1 - 24 of 181
Log in to unlock more functionality.