Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
ИБРАТЛИ ДУНЁ avatar
ИБРАТЛИ ДУНЁ
ИБРАТЛИ ДУНЁ avatar
ИБРАТЛИ ДУНЁ
05.05.202511:36
.
Сиз жуфтингизга яқинлари ҳақида балки ҳеч ёмон гап айтмассиз... Лекин бу билан сизнинг номингиз яхши бўлиб қолмайди. Боиси, уйланган эркак учун аёл таянч нуқта, иқлим яратадиган манба бўлиб қоларкан. Аёл бамисли дирижёр -- қўлидаги чўпи қаёққа қимирласа, оиладаги куй шу ёққа ўзгараверади. Балки бу табиийдир, шундай бўлиши керакдир. Демак эрларимиз яқинларидан узоқлашиб, ғофил қолса биз аёллар айбдормиз...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
03.05.202513:21
ЎТИНЧ

Раббим сендан сўрайман,
Дерман ўтинчим олгин.
Молу дунё демасман,
Оқила келин бергин.

Ибодатда сўрайман,
Итоатла сўрайман.
Қиёматли бўлай ман,
Оқила келин бергин,

Айбларимни очмасин,
Элга сира сочмасин.
Мендан сира қочмасин,
Оқила келин бергин.

Ўйламай сайрамасин,
Ғийбатда яйрамасин.
Ўғлимга қайрамасин,
Оқила келин бергин.

Маккор, лохас бўлмасин,
Худбин, нокас бўлмасин,
Назари пас бўлмасин,
Оқила келин бергин.

Ўзи саришта бўлсин,
Эпчил хар ишда бўлсин.
Мисли фаришта бўлсин,
Оқила келин бергин.

Сўзласа алдатмасин,
Чехраси бўлсин гулгун.
Ўйимдан хайдатмасин,
Оқила келин бергин.

Яхши келин давлатдир,
Яхши келин савлатдир.
Ёмонига мингланъатдир,
Оқила келин бергин.

Дерман Отабек Юсуф,
Тилагим рўёб қилгин.
Йўқса жонимни олгин,
Оқила келин бергин.

Отабек Юсуф

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Илмнинг аввали чиройли эшитиш, сўнгра тушуниш, ундан сўнг амал қилиш ва охиргиси тарқатишдир.

Суфён ибн Уяйна раҳматуллоҳи алайҳисалом


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Жимжилоқ ва 4 чи бармоқларингизни кўриб чиқинг. Келажакда сизни нималар кутади билиб олинг, синов аниқ!

ЖАВОБИ👇👇👇
02.05.202507:34
#Ҳаж_китоби
ҲАЖ ҚАНДАЙ ИБОДАТ?

«Ҳаж» арабча сўз бўлиб, луғатда «қасд қилиш» маъносини англатади. Уламолар таърифида эса, маълум вақтда, маълум маконда, маълум ибодатларни ният билан адо этиш ҳаждир.
Маълум вақт. Ҳажнинг ҳаж бўлиши учун албатта зулҳижжа ойининг тўққизинчи куни, яъни Арафа куни бўлиши керак. Арафа кунидан бошка ҳеч қайси кун бу куннинг ўрнини босолмайди. Шунингдек, Муздалифада туриш, Минода туриш, шайтонга тош отиш, ифоза тавофи қилиш, қурбонлик сўйиш каби ибодатлар ҳам белгиланган вақтлардагина бажарилади.
Маълум макон. Маккаи мукаррама, Мино, Арафот, Муздалифа каби жойларда махсус ибодатларни адо этиш лозим, улар бошқа жойларда қилинмайди, қилинган тақдирда ҳам ҳаж ибодати ўрнига ўтмайди.
Маълум ибодатлар. Бу ибодатларга Каъбаи муаззаманинг тавофи, Сафо ва Марва тепаликлари орасидаги саъй, Арафотдаги вуқуф, Муздалифада туриш, Минода маълум кунлар туриш ва шайтонга тош отиш каби бир канча ибодатлар киради.
Ҳаж ибодати Ислом динининг беш рукнидан бири ҳисобланади. Унинг фарзлигига Қуръони Каримнинг ўзи далил. Аллоҳ таоло айтади: «Одамлардан йўлини топганларига Аллоҳ учун Байтни ҳаж қилиш бурчдир. Ким куфр келтирса, Аллоҳ оламлардан беҳожатдир» (Оли Имрон сураси, 97-оят).
Демак, ушбу ояти карима далолатига кўра, қодир кишиларга Аллох учун Байтуллоҳни хаж қилиш фарздир. Ҳажнинг фарзлиги Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннати мутоҳҳараларида ҳам таъкидлаб айтилган.
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ислом беш нарсага барпо қилинган: «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир» деб гувоҳлик бериш, намозни тўкис адо этиш, закотни бериш, ҳаж қилиш ва Рамазон рўзасини тутиш», дедилар» Имом Бухорий, Муслим, Термизий ва Насоий ривоят қилишган.
Байтуллоҳни ҳаж қилиш беш рукндан бири экани ушбу ҳадисдан очиқ-ойдин кўриниб турибди. Ҳаж ибодатининг бошка ибодатлардан бир фарқи шуки, у ҳаммага ҳам бир пайтнинг ўзида фарз бўлавермайди, балки айрим шартларига мувофиқ келган мусулмонларгагина фарздир.
Масалан, юқорида ўқиган оятимизда, қодир бўлган одамларга Аллоҳ учун Байтни ҳаж қилиш фарз бўлади, дейилган. Шу оятга суянган ҳолда ва бошка ҳадислардан далиллар топиб, уламолар кишига ҳаж фарз бўлиши учун куйидаги шартлар мавжуд бўлиши кераклигини таъкидлашган:
1) мусулмон бўлиши;
2) балоғатга етган бўлиши;
3) оқил бўлиши;
4) ҳажга қодир бўлиши;
5) соғ-саломат бўлиши;
6) ҳукумат ман қилмаган бўлиши;
7) йўлда омонлик бўлиши;
8) аёл кишига маҳрами бўлиши;
Кимда ушбу шартлардан бирортаси бўлмаса, унга ҳаж фарз бўлмайди.

"Мўминнинг умр сафари" китобидан.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
02.05.202504:31
ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!

🎙Толибжон Исроилов


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
04.05.202511:47
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо айтадилар:

“Ота-онанинг йиғлаши оқ бўлиш ва кабира гуноҳлардандир”
Бухорий ривоят қилган.

Фарзанд ота-она билан муомала қилишда қуйидаги одобларга риоя қилиш зарур:

– гаплашганда овозни баландлатманг;

– хўмрайиб тик боқманг;

– гаплашганда қўлни кўтарманг;

– гапларини бўлманг;

– гаплари нотўғри бўлса ҳам жеркиб берманг;

– муаммо ва ташвишларни айтиб безовта қилманг;

– кўнглиги ранжийдиган хабарларни, айниқса, бетоб бўлса, “Фалончи оламдан ўтди” каби гапларни айтманг;

– камчиликларини юзига солиб ранжитманг;

– гуноҳ бўладиган хатолари бўлса, мулойимлик билан тушунтиринг;

– улар билмаган дин аҳқомларини мулойимлик билан, жеркимасдан ўргатинг;

– улар ёнида болаларингизга қаттиқ гапириб, уриб-сўкманг.

Салафи солиҳ зотлардан бирлари бир йигитга насиҳат қила туриб, шундай дедилар: “Шуни билингки, қачон ота-онанг сен билан гаплашишганда “Аччиғи чиқиб қолмасмикин” ёки “безовта қилиб қўймасмикинман”, деб ҳадиксираб гапларини ўйлаб гапиришга ўтишса яъни сенга ёқадиган гапни топиб гапиришга уринишса, демак, сен уларга оқ бўлибсан”.

Ота-онага химат қилиш, уларга яхшилик қилиш, эъзозлаш жаннатга кириш учун энг катта восита.

Оғабек Қурамбаев

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
03.05.202512:42
.
ОҚИЛА КЕЛИН

  Қайнона эндигина якиндагина туширган келинига деди:
  -Барака топинг, қизим! Ўғлимни намоз ўқийдиган, масжидга ошиқадиган бўлишига сабаб бўлдингиз! Мен 30 йилда қилолмаган ишни, 30 кунда амалга оширдингиз! - деди, кўзёшлари қуйилиб...
Келин:
  -Онажон, тош ва хазина қиссасини биласизми? Бир замонлар каттакон харсанг тош бўлиб, у йўлни ўртасида турар, йўловчиларнинг йўлини тўсар экан. Бир киши уни болта билан уриб майдалашга ҳаракат қилибди. 99 марта зарба бериб чарчаб қолибди. Кучи етмабди! Сўнг у ерга бир киши келиб қолган экан, ундан:
- Эй биродар, тошни майдалашга ёрдамлашиб юборинг! - дебди.
Йўловчи рози бўлиб тошни қаттиқ урган экан, бир мартадаёқ бўлиниб кетибди. Қарашса, харсанг остида ҳамён тўла олтин бор экан. Бу икки киши уни талашиб қолишибди. Йўловчи:
- Менинг зарбам билан тош бўлинди, хазина меники! - дебди.
Хуллас, улар қозининг ҳузурига боришибди...
Унда менинг ҳам қисман ҳаққим бор! Ахир мен уни 99 марта урдим. Чарчадим. Ўзим бўлаклай олардим! - дебди, аввалги киши...
Йўқ, бунда ҳаққингиз йўқ, тошни мен синдирдим. Хазинанинг ҳаммаси меники, - дебди, иккинчи киши...
Қози:
Сиз тошни 99 марта урганингиз учун 99 қисми сизга. Бир ҳиссаси эса, бўлагнингиз учун сизга, - дебди иккинчи кишига...
Агар биринчи кишининг 99 та зарбаси бўлмаганда эди, 100 - мартада тош бўлинмасди...
   Она 30 йил ҳаракат қилиб ўғлига намоз ўқита олмади. Келинининг таъсирида 30 кунда намоз ўқийдиган бўлаганидан қувонди. Келиннинг гўзал ахлоқини қаранг-ки, натижани ўз меҳнати деб эмас, муштипар онанинг йиллар давомида чеккан заҳмати бесамар кетмаганини эътироф этиб, қайнонасини қувонтирди...
    Ҳаётда кимнингдир машаққати эвазига осон обрў қозонадиганлар ҳам кам эмас...
Лекин, Аллоҳ барчанинг амали-ю ниятини кўриб турибди...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Reposted from:
''Himmat'' kitoblari avatar
''Himmat'' kitoblari
02.05.202513:59
Сотувда

Ўзбекистонда илк бора нашрдан чиққан:
📖 Қуръон Карим - Сўзма-сўз рангли маънолар таржимаси!

Қуръоннинг гўзаллиги ва мазмунини чуқурроқ англашни хоҳлайсизми?
Бу китоб сизга ёрдам беради!

Китоб ҳақида:
- Сўзма-сўз таржима: Ҳар бир арабча сўзнинг аниқ маъноси берилган.
- Рангли маънолар: Ранглар орқали ҳар бир сўз ва иборанинг маъносини фарқлаш осон.
- Мукаммал қўлланма:

Қуръоннинг чуқур маъноларини тушунишда беқиёс ёрдамчи.

Нима учун бу китобни танлашингиз керак?
- Осон тушунча: Рангли тақдимот орқали сўз ва ибораларни осон англайсиз.
- Чуқур маъно: Ҳар бир оятнинг тўлиқ ва аниқ таржимаси.
- Фойдаланиш қулайлиги: Китобни ўқиш ва тушуниш осон ва қулай.

Мурожаат учун:
@himmat_admin

Каналга уланиш:
@himmat_kitoblari

Биздан китоб сотиб олган Харидорларимиз фикрлари:
@mijoz_fikrii
#ҳикмат

Ибн Сирин раҳимаҳуллоҳ: “Сўзлаётган одам унинг ҳар бир гапи унга (номаи аъмолига) ёзилаётганини билса эди, сўзларини камайтирарди”, деди.


“Табақоти ибн Саъд”дан.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
02.05.202506:49
Халифа Абдулхамидхон ll-нинг хаж қилганлиги ҳақида

Албатта кўринг

– Мен Роббимнинг олдига шох эмас қул бўлиб бордим


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
#Жума_муборак

Жума куни, кимга нимани раво кўрсангиз ўшани сўранг дейишади. Мен сизларга шу жойларга ахли оилангиз билан ибодатга боришингизни Аллоҳдан сўрадим!

Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин Қадрдон!

🌹Аллоҳумма солли аъла
саййидина Муҳаммад ﷺ



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Кеча 16 ёшли қиз ўзини осиб, кутилмаган бир хат қолдириб кетди‼️

3 май куни 2009 - йилда туғилган Малика исмли ўқувчи қиз ўз уйида ўзини осган ҳолда топилди. 2008-йилда туғилган қизни қолдирган хати ҳаммани шокка солиб қўйди. Кизнинг онаси хатни очиб ўқиганида, унда шундай сўзлар ёзилган экан. 

Менинг ўлимим тасодиф эмас
…👇
03.05.202511:09
​​Мактублардан сатрлар

Янги келинлик пайтларим, ҳаммадан гумон қилаверар эдим. Айниқса қайнонамлардан. Ким-ким билан гаплашса, "мен тўғримда гаплашишяпти" деган, ёмон гумон келаверар эди. Бир куни пешинга ош қилиб, тагини куйдириб қўйдим. Сузиб келганимда, қайнонам оз еб, қошиқни суриб қўйдилар. Ичимда: "Энди роса ўғлига ёмонлайди", дедим. Эрим ишдан келгач, она-бола гаплашиб ўтиришди. "Бошланди", дедим. Эрим хонага киргач сўрадим: "Ойижон нима дедилар? Ошимни гапирдиларми?"
"Йўқ: "Келинни айлантириб кел, уйда сиқилиб қолмасин", деб айтдилар", деб жавоб берди эрим. Ҳайрон қолдим. Бир хато қилсам, юрак ховучлаб: "Қайнонамлар ҳозир ўғлига ёмонлайди, гиж-гижлайди", деб, ўзимни ўзим бекорга сиқар эканман. Кейин билсам, ҳар хато қилганимда қайнонамлар мени фақат мақтар эканлар. Ҳаёлимга келган шум гумонли ўйлардан секин-аста халос бўла бошладим. Қайнонамлар кўзимга фариштадек кўрина бошладилар. Қайноналар золим, бемеҳр бўлади деган фикр менга қаердан ўрнашиб қолган билмадим...Лекин менинг қайнонам олтинга тенглар.

Зулфия Маҳмуд

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Ақлим қалбимдан сўради:
- Дин нимадир?
Қалбим ақлимнинг қулоғига эгилди ва шивирлаб деди:
- ДИН ОДОБДИР!

Жалолиддин_Румий



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
SEVINCH ORTIQ CHIDOLMADI...😱

Bu endi nimasi...

U xalqqa hamma gapni ochiq oydin aytib tashladi. 🤯

"Oxiri chidolmadim, bu gaplarni internetga qo‘ymoqchi emasdim ammo chidolmadim"
—deydi Sevinch Mo‘minova...


To‘liq vedio...👇
02.05.202505:27
Бир аъробийга:
«Роббингга чиройли дуо қила оласанми?» дейишди.

«Ҳа» , деди у.

«Қани, дуо қил-чи?» дейишди. Шунда у:

«Аллоҳим! Сўрамасак ҳам бизга Ислом неъматини ато қилдинг. Энди сўраганимиз – жаннатдан бизни маҳрум қилма!» деди.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Дуолар ижобати бериладиган кун – Жума ахли - Қадрдонларим

 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Жума айёмингиз муборак бўлсин! Бу кунинг файзу барокати сизларга бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларни табрикланг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
04.05.202510:12
​​Ўғил 4-5 ёшларда:
”Менинг дадам энг зўр дадалар!”.
 
Ўғил 7-8 ёшларда: ”Катта бўлсам, дадамдақа бўламан”

Ўғил 10-11 ёшларда: ”Дадамдан хафа бўлдим”. 

Ўғил 13-14 ёшларда: ”Дадам мени ёмон кўрадилар”. 

Ўғил 18-19 ёшларда: ”Бўлди кетаман! Бунақа ота билан яшамайман!”.
 
Ўғил 22-23 ёшларда: ”Аралашаверадилар, аралашаверадилар, 
бирор нарса қилиб бўладими ўзи?”. 

Ўғил 25-26 ёшларда: ”Дадам мени ҳеч тушунмайдилар”. 

Ўғил 30-32 ёшларда: ”Дадам ҳақларидаги гумонларимдан уялдим”

Ўғил 35-36 ёшларда: ”Дадамни тушунмаган эканман”. 

Ўғил 40 ёшда: ”Дадамсиз мен ҳеч ким эмасман”. 

Ўғил 42 ёшда: ”Буни мен учун дадамдан бошқаси қилмас эди”. 

Ўғил 45 ёшда: ”Дадам тузалиб кетишлари учун жонимни ҳам берар эдим”. 

Ўғил отаси вафот этган лаҳзада: ”Дада! Менда рози бўлинг, мен яхши ўғил бўла олмадим. Сиз дунёдаги энг яхши отасиз!”.

Ота вафотидан кейин ўтган илк тонгда ўғил: ”Сизни қайтариш учун бору йўғимни берар эдим. Энг азиз кишимдан айрилдим. 
Сиз менга ҳамиша яхшиликни раво кўрар эдингиз, дадажон.....”.



📖 Telegram.me/IBRATLI - Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар.
02.05.202514:32
🚨🚨🚨🎥🎥🎥🎥

ОЁҒИМ ЭНДИ КЕСИЛМАЙДИ…🥺

САХАР касаллигидан 19 йилдан буён азият чекиб, САХАРлари 29 дан 2 ой ичида СТОП ДИАБЕТ ичиб 8.5 га тушибди.

Хирурглар 4 ой аввал оёқларини кесамиз дер эди, хозирги натижаларни кўриб врачлар ҳам ҳайрон экан.

Видеода батафсил томоша қилинг! 😊🥹

💬 Карима хола каби инсонлар билан ўзингиз гаплашиш учун телеграм гурух: https://t.me/qandli_diabet_muhokama


Батафсил маълумот олиш учун:
📲
+998555030505

Хозироқ қўнғироқ қилинг!
БЕМИННАТ ЯХШИЛИК

Охирга вақтларда фарзандлар отасига ёки онасига мошина совға қилишиб, буни ижтимоий тармоқларда эълон қилиши урф бўлди. Албатта, ота-она ҳар қандай эъзоз ва эҳтиромга лойиқ. Лекин, берган совғасини ижтимоий тармоқда эълон қилиш кўпинча, мақтаниш ва риёкорликка сабаб бўлиб қолади.
Шу ўринда ҳақли бир савол туғилади, ўғлига мошина олиб бераётган оталар йўқми?! Бор албатта, отасига мошина олиб берган ўғиллардан кўра кўпроқ ҳам.

Аммо, мошинанинг рақами ўрнида ЎҒЛИМГА деган ёзувга ҳеч кўзимиз тушганми? Шахсан мен кўрмаганман, бўлса бордир, лекин жуда кам.
Нима учун шундай, биласизми?
Чунки, оталарнинг фарзандларига бериши миннатсиз ва холис бўлади. Улар мақтанишни билмайдилар, улар кўз кўз қилмайдилар…
Оталар фарзандларига ана шундай БЕМИННАТ ЯХШИЛИК қиладилар.

Абдулвосит Нусратиллаев

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Барча бувижонларга хаж ибодати насиб қилсин.

Аллоҳим! Имконияти йўқ, заифҳол, касалманд, лекин пок ниятли барча бандаларингга ҳам шу жойларда ибодат қилишни насиб қилгин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Siz ayolsiz — lekin yillar davomida ayolligingiz ezildi.

Bosimlar ostida siz jim qoldingiz…
O‘zingizni yo‘qotdingiz… Sevgi, qadriyat, orzu — bular yo‘qolgandek.

Lekin bu sizning haqiqiy hayotingiz emas.
Sizga noto‘g‘ri “haqiqat”lar singdirilgan.
Siz qiynalayapsiz, chunki bu yolg‘onlarga ishonib yashayapsiz!

Bugun 21:00 da BEPUL
trening:

“Haqiqat bo‘lmagan haqiqatlar”
Doston Salomov bilan bu og‘riqlar ildizini yo‘q qilasiz.

Sizda ham yechim bor. Sizda ham erkinlik bor.
⬇️⬇️
https://t.me/+k_2M8Zu96MZjZDdi
https://t.me/+k_2M8Zu96MZjZDdi
https://t.me/+k_2M8Zu96MZjZDdi
KANALGA HOZIROQ QÒSHILING.
02.05.202501:45
​​🌷 Бугун шундай ЖУМА бўлсинки:

Авф этилмаган БАНДА;
Қабул бўлмаган ДУО;
Даф бўлмаган БАЛО;
Шифо топмаган ХАСТА;
Ҳузур топмаган ҚАЛБ;
"АЛЛОҲ"ни зикр қилмаган
"ТИЛ" қолмасин!

ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Shown 1 - 24 of 2 131
Log in to unlock more functionality.