05.05.202511:08
Жаннатда шундай уйлар
борки, улар зикр билан
барпо бўлади, дейдилар.
Аллохни доим зикр
қилиб юрганлар
чунки зикр
ибодатларнинг
афзалидир.
Субханаллох.
🌼 Алхамдулиллах.
🌸 Лаа илаха иллаллох.
Аллоху акбар.
Азиз ДЎСТЛАРИМ
💐🕊
Йиғлама дил
борки, улар зикр билан
барпо бўлади, дейдилар.
Аллохни доим зикр
қилиб юрганлар
чунки зикр
ибодатларнинг
афзалидир.
Субханаллох.
🌼 Алхамдулиллах.
🌸 Лаа илаха иллаллох.
Аллоху акбар.
Азиз ДЎСТЛАРИМ
💐🕊
Йиғлама дил

05.05.202508:35
АЖОЙИБ ҚИССА !
Кунларнинг бирида қурбақаларнинг тўдасидан икки қурбақа чуқурликка тушиб кетибди. Барча қурбақалар чуқурлик тепасида жамланиб олиб - «Бўлди энди, шу ерда ўлиб кетасизлар.. ҳадиб сакрайверишдан фойда йўқ" дер эдилар. Узоққа бормай, икки қурбақанинг бири қўрқув ва қаттиқ тушкунлик оқибатида нобуд бўлди. Иккинчи қурбақа эса, тинмай сакрашда давом этар эди. Ҳар сафар сакраганда, илгаргисидан баландроқ сакрар эди. Аммо, юқоридаги қурбақалар ҳамон : "Бўлди қил энди.! Фойдаси йўқ" дейварар эдилар. Кўп ўтмай, бояги қурбақа чуқурдан чиқишга муваффақ бўлди. Тепадаги қурбақалар қаттиқ таажжубда эдилар. Сўнг ундан сўрашди: "Қандай буни уддалай олдинг ?!" У жим турарди. Кегин билсалар, унинг қулоқлари эшитмас экан. Ҳар сафар уни сакрашдан қайтарганларида, қўллаб-қувватламоқдалар деб ўйлаб, бу мушкул ишни уддасидан чиққан экан.
«Балки, энг зўри бўлишингизга инсонларнинг сиз ҳақингиздаги гаплари тўсқинлик қилаётгандир?»

05.05.202508:00
Намозга қандай ошиқ бўламиз?
- Намоздан олдин, азон эшитганимизда осмонлару ернинг эгаси бизни Ўзи билан мулоқотга чақираётгани хақида хеч ўйлаб кўрганмизми?!
- Тахорат қилаётганда, подшохларнинг подшохи билан юзма-юз туришга тайёргарлик қилаётганимизни ўйлаб кўрганмизми?!
- Намозни бошлаётиб, такбири тахримани айтганимизда эшитувчи, билувчи Зот - Роббимиз билан роз айта бошлаганимизни ўйлаб кўрганмизми?!
- Намозда Фотиха сурасини ўқиётганда Холиқимиз билан хос сухбатда эканимизни ўйлаб кўрганмизми?!
- Намоздаги харакатларда, Аллохдан бошқа хеч ким билмайдиган, минглаб йиллардан бери рукуъ ва сажда қилаётган фаришталар хақида ўйлаб кўрганмизми?!
- Сажда қилганимизда энг улкан ва гўзал маконда эканимизни, инсон саждада Роббига энг яқин туришини ўйлаб кўрганмизми?!
- Намоз охирида салом берганда Аллох билан кейинги учрашувга интизор бўлиб, завқу-шавқдан куйиб ёнганмизми?!

05.05.202507:58

05.05.202511:42
БОЛАЛИККА ЧИПТА
- Салом! Менга чипта беринг. Бир томонга, фақат уёққа.
- Бир томонга бўлмайди. Фақат бориш-келишга бор.
- Хўп, бўлмаса бориш келишга беринг. Бугунга!
- Бугунга йўқ.
- Бўлмасам қачонга бор? Энг яқин вақтга жуда керак!
- Энг яқини... Кечиринг, ўн йил кейинга бор.
- Беринг... Тўла бир кунга!
- Бир кунга йўқ!
- Илтимос, ҳеч бўлмаса бир соатга.
- Фақатгина бир минутга бор.
- Майли, бир минутга бера қолинг.
- Мана ушланг. Сизнинг болалик даврингизга чиптангиз!
- Катта раҳмат!
- Ҳм-м... Сўрасак майлими?
- Албатта.
- Бори-йўғи бир минутда сиз болалигингизда нима қилмоқчисиз? Нима қилишга улгурасиз?
Мен ота-онамни, қаттиқ-қаттиқ қучоқлайман икковини, бир вақтда!!!
“Ҳикматлар жавоҳири” китобидан

05.05.202510:48
—Сиз бу муносабатни қачон билдингиз?
—Улар асосан тунда учрашишади. Шунинг учун хеч ким сезмаган. Мен кечаси сезгир ётаман, тирқ этган овозни биламан. Мени ухлади деб чиқиб кетишлар кўпайди.
Кейин ...
Гулсум, ерга қаради
—Хўш...
Ислом кейинчи дегандек қаради.
—Кейин, сизларни хонангизга камера ўрнатдим, буни сезишмай яна давом этишди.
—Бола, бола кимники?...

05.05.202508:34
ИНСОФ
Абдураҳмон деган киши ҳазрат Умарнинг хонадонига юмуш билан борибди. Қоронғи тушиб қолган, ҳалифа шам ёруғида ишлаб ўтирган экан. Меҳмон билан сўрашгач, ёниб турган шамни ўчириб, бошқа шамни ёқибди.
- Мана энди гаплашсак бўлади, - дебди меҳмонга.
Меҳмон ҳайрон бўпти
- Бояги шамни нега ўчирдингизу, нега худди шунақа бошқа шамни ёқдингиз?
- Ёниб турган шам давлатники эди. Мен унинг ёруғида давлат ишини бажараётгандим, - дебди ҳалифа. - Сен билан қиладиган суҳбатимизнинг давлат юмушига дахли йўқ. Шунинг учун ўз пулимга сотиб олган шамни ёқдим...
Ўткир Ҳошимов «Инсоф»

05.05.202507:59
✨ Аффирмации дня:
🩷В моей жизни всё складывается благополучно само собой!
🩷Мечты сбываются! При любых событиях и обстоятельствах! И даже лучше, чем я себе это представляю!
🩷Всё самое лучшее и приятное приходит ко мне самой

💞Ўзингиз эхтиёт қилинг.
Ягонам тинчмисиз соғиндим
роса,
Узоқ сухбатлашгим келябди
бугун,
Югуриб борардим ўзимга
қолса,
Ўзингиз эхтиёт қилинг мен
учун.
Термулиб севгимни қилардим
изхор,
Қоларди хижронлар шу қадар
ожиз,
Бир кичик юракка хам бермасдим
озор,
Ўзингиз эхтиёт қилинг мен
учун!
🍃🌿🌸🌺🌸🌿🍃
Йиғлама дил
Ягонам тинчмисиз соғиндим
роса,
Узоқ сухбатлашгим келябди
бугун,
Югуриб борардим ўзимга
қолса,
Ўзингиз эхтиёт қилинг мен
учун.
Термулиб севгимни қилардим
изхор,
Қоларди хижронлар шу қадар
ожиз,
Бир кичик юракка хам бермасдим
озор,
Ўзингиз эхтиёт қилинг мен
учун!
🍃🌿🌸🌺🌸🌿🍃
Йиғлама дил
05.05.202511:41
Жалолиддин Румий. “Маснавий”дан
ДОМЛА ҚАНДАЙ ХАСТАЛАНДИ?
Талабалар муаллимни хушламасди. Ҳар куни бир дунё вазифалар олавергач, зерикиб, устозни ёқтирмай қўйишганди. Барчаси тўпланиб: «Бир-икки кунга бўлса ҳам, шу домладан қандай қутилсак?», деб маслаҳатлашишди.
Бир бола: «Шу домла бир неча кун уйида касал бўлиб ётсайди, биз ҳам қутилардик», деди.
Бирининг ақлига эса домласига ҳазил қилиш фикри туғилди ва дўстларига: «Эртага домла келганида ёнига бораман- да: «Устоз, рангингиз сарғайиб кетибди, тобингиз йўқ шекилли. Бу ҳолат ё совуқликдан, ёки касалликдан юзага келади?!» дейман. Кейин эса домла шубҳага тушиб, ваҳима қила бошлайди. Шубҳаланган ва ваҳима қилган одам ақлини йўқотади. Сўнгра сиз ҳам менга ўхшаб: «Тинчликми, устоз, нима бўлди сизга, тузукка ўхшамаяпсиз?!», дейсиз. Уч тўрт киши бошлаб берамиз. Навбат-навбат ҳаммамиз шундай деб сўраймиз. Домла касал бўлганига ишонади», деди. Барчаси бу режани маъқуллашди. Эртаси куни у домласига
салом бериб: «Тузукмисиз, домла, юзингизда ранг қолмабди, сарғайиб кетибсиз?!», деб сўради. Муаллим: «Тузукман, ўтир жойингга! Бундай гапингни гапирма менга!», дея қизишди.
Домла касаллигини тан олмади, лекин қалбига шубҳа тушиб улгурганди. Кейин бошқа талаба келди. У ҳам устознинг кўриниши яхши эмаслигини айтгач, домланинг шубҳаси орта
бошлади. Талабаларнинг барчаси бирма-бир келиб, унинг касал ёки касал эмаслигини сўради. Ваҳима қўрқувга айланди. Ўзини ёмон ҳис қила бошлади. Туриб уйига йўл олди. Талабалари ҳам
устозга эргашди. Домла ичидан: «Нега аёлим эрталаб касал
бўлганимни кўра-била туриб мени ишга юборди? Сўнги пайтларда, ҳол-аҳволимга ҳам қизиқмай қўйди. Балки мендан
қутилишни хоҳлаб юргандир», деб гумонсирай бошлади.
Шундай ёмон хаёллар билан уйига келиб, эшикни қаттиқ очиб кирди. Аёли: «Тинчликми, нега вақтли қайтдингиз?», деди. Домла: «Аҳволимни кўрмаяпсанми?! Ҳатто бегоналар ҳам менга ачиниб қарамоқда!», деб бақира кетди.
Аёли: «Аҳволингиз туппа тузук-ку!», деди. Домла бу гапдан янада қизишди: «Ҳалигача ўжарлик қилиб гап талашиб турибсанми, мендаги ўзгаришни, титрашимни кўрмаяпсанми?!», деди.
«Бекорга ваҳима қиляпсиз, холос», деди хотини. Домла: «Тезда жойимни тайёрла, ётаман. Бошим оғрияпти!», деди.
Хотин ҳайратланиб қараб қолгач, эри яна ўшқириб берди. Домла кўрпа-тўшак қилиб ётиб олди. Талабалар эса бир
чеккада воқеани диққат билан кузатар, бироз виждонлари қийналиб: «Бари бизнинг айбимиз!», деб қўйишарди.
Бари ғалвани бошлаган талаба: «Дўстлар, китобларимизни
баланд овозда ўқийлик!», деди. Болалар баланд овозда китоб ўқишни бошлаганида, у овозини кўтариб: «Дўстлар, бундай ўқишингиз устозимизни
безовта қилаяпти!», деди.
Домла ҳам унинг гапини тасдиқлаб: «Қани, уйингизга боринг, бошимнинг оғриғини кучайтираяпсиз!», деб
шогирдларига рухсат берди. Талабалар хайрлашиб, уй-уйларига ошиқди. Ота-оналари:
«Дарс вақти бу ерда нима қилиб юрибсиз?», деб сўрашди.
Улар: «Домламиз касал бўлиб қолдилар!», дейишди.
Ота-оналар эртаси куни домлани кўргани борганда, домла
ҳақиқатдан касал бўлиб, ранги сарғайиб, қийналиб ётарди.
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Ҳикоядан хулоса:
Бу ҳикоя инсон руҳиятининг таъсирчанлиги ва сўз кучининг қанчалик катта таъсирга эга эканини кўрсатади. Ҳақиқат бўлмаган гаплар кўп бора ақлга шубҳа солиб, сўнгра инсоннинг жисмоний ҳолатига ҳам таъсир қилади. Домлага қилинган ҳазил унинг қалбида шубҳа уйғотиб, беихтиёр равишда ўзини касал деб ҳис қилишига олиб келди. Бу воқеа орқали шундай хулосага келиш мумкинки: ҳар бир сўзимиз масъулиятли бўлиши керак, ҳазил ҳам ўринли ва меҳр билан бўлмаса, ўзи ҳам, оқибати ҳам оғир бўлади. Шунингдек, бу ҳикоя устозга нисбатан ҳурмат, тушуниш ва бағрикенгликнинг зарурлигини, ҳамда ҳазил билан ҳам инсоннинг ҳис-туйғуларини издан чиқариш мумкинлигини ўргатади.

05.05.202509:22
“Ар-Роҳийм” (ٱلرَّحِيمُ) исмининг янада чуқур маъноси ва фазилатлари
“Ар-Роҳийм” исми Аллоҳнинг чексиз ва доимий меҳрибонлигини билдиради. Бу исм Аллоҳнинг хусусан мўминларга қаратилган махсус раҳматини ифодалайди.
⸻
1. “Ар-Роҳийм” исмининг кенг маъноси
А) “Ар-Роҳман” ва “Ар-Роҳийм” фарқлари
• “Ар-Роҳман” – Аллоҳнинг бутун борлиққа раҳм-шафқатини билдиради (бу дунёда ҳамма нарсага).
• “Ар-Роҳийм” – фақатгина мўминларга хос бўлган раҳматдир (асосан охиратда намоён бўлади).
Имом Абу Ҳуройра ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ ﷺ айтганлар:
“Аллоҳ дунёда ҳам, охиратда ҳам меҳрибон (Ар-Роҳман). Унинг мўминларга бўлган раҳмати эса абадийдир (Ар-Роҳийм).”
⸻
2. “Ар-Роҳийм” исмининг Қуръондаги ўрни
Қуръонда “Ар-Роҳийм” исми 114 марта келган ва у кўпинча “Ғафуур” (кечирувчи) ёки “Рауф” (ниҳоятда шафқатли) сифатлари билан келади.
Баъзи мисоллар:
• بِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ
“Аллоҳнинг исми билан, У Раҳмон (чексиз меҳрибон) ва Раҳимдир (махсус меҳрибон).” (Фотиҳа, 1-оят)
• إِنَّ ٱللَّهَ بِٱلنَّاسِ لَرَءُوفٌۭ رَّحِيمٌۭ
“Албатта, Аллоҳ инсонларга ниҳоятда шафқатли ва меҳрибондир.” (Бақара, 143-оят)
• وَكَانَ بِٱلْمُؤْمِنِينَ رَحِيمًۭا
“Аллоҳ мўминларга ниҳоятда меҳрибондир.” (Аҳзоб, 43-оят)
⸻
3. “Ар-Роҳийм” исмини зикр қилишнинг фазилатлари
А) “Ар-Роҳийм” исмини зикр қилишнинг таъсири
1. 100 марта “Яа Роҳийм” деб айтиш – қалб юмшоқ бўлади, инсон меҳрибонлашади.
2. 258 марта (абжад қиймати) “Яа Роҳийм” деб зикр қилиш – дуо ва истиғфорлар қабул бўлишига сабаб бўлади.
3. Ғам-ташвишда “Яа Роҳийм” деб дуо қилиш – Аллоҳнинг махсус раҳматига эришиш ва муаммолардан халос бўлиш.
4. Бемор устига “Яа Роҳийм” деб пуфлаш – шифо топишга ёрдам беради.
5. Ҳаётда меҳрибон бўлишни хоҳлаган одамлар бу исми шарифни кўп зикр қилиши керак.
⸻
4. “Ар-Роҳийм” исмининг абжад сони ва махфий сирлар
Ҳарф Қиймат
ا (Алиф) 1
ل (Лам) 30
ر (Ро) 200
ح (Ҳа) 8
ي (Я) 10
م (Мим) 40
Жами: 258
Бу рақамнинг сирларидан бири шуки, 258 сони “Ҳўва Аллоҳ” (هُوَ ٱللَّهُ) иборасининг абжад қийматига тенг. Бу эса “Ар-Роҳийм” сифатининг Аллоҳнинг ўзига хос энг буюк фазилатларидан бири эканини кўрсатади.
⸻
5. “Ар-Роҳийм” сифатининг ҳаётдаги амалий фойдалари
1. Меҳрибонлик ва шафқатга эришиш
Ким ҳар куни 258 марта “Яа Роҳийм” деб зикр қилса, унинг қалбига Аллоҳ меҳрибонлик ва шафқат ато қилади.
2. Гуноҳлардан покланиш
Ҳар кеча ётишдан олдин 21 марта “Яа Роҳийм” деб айтган киши Аллоҳнинг кечиримига эришади.
3. Оилавий бахт ва тотувлик
Эр-хотин ҳар куни бу исми шарифни биргаликда 100 марта зикр қилишса, уларнинг ўртасидаги меҳр-оқибат мустаҳкам бўлади.
4. Душманлар меҳрибон бўлиб қолади
Агар душмани бор киши 7 кун давомида ҳар куни 500 марта “Яа Роҳийм” деб айтса, душман унга дўст бўлиб қолади.
5. Касалликлардан шифо топиш
Ҳар куни нон ёки сувга 313 марта “Яа Роҳийм” деб пуфлаб ичса, Аллоҳнинг изни билан шифо топади.
⸻
6. “Ар-Роҳийм” ҳақида ҳадислар
1. Расулуллоҳ ﷺ раҳматининг тимсоли
Расулуллоҳ ﷺ айтдилар:
“Мен фақатгина раҳмат сифатида юборилдим.” (Муслим)
2. Аллоҳ бандаларига меҳрибон
Расулуллоҳ ﷺ айтдилар:
“Агар мўминлар Аллоҳнинг азоби нақадар қаттиқ эканини билишса, ҳеч ким жаннатга умид қилмаган бўларди. Агар улар Аллоҳнинг раҳматини билишса, ҳеч ким Унинг раҳматидан ноумид бўлмаган бўларди.” (Муслим, Бухорий)
3. Раҳм-шафқатли бўлишга тарғиб
Расулуллоҳ ﷺ айтдилар:
“Ким ер юзидагиларга раҳм қилса, осмондаги Зот ҳам унга раҳм қилади.” (Абу Довуд, Тирмизий)
⸻
Хулоса
• “Ар-Роҳийм” – Аллоҳнинг мўминларга хос бўлган чексиз раҳматидир.
• Ким бу исми шарифни 258 марта зикр қилса, унинг қалбида меҳрибонлик ва шафқат пайдо бўлади.
• Гуноҳларнинг кечирилиши, шифо топиш, душманларнинг дўст бўлиши учун бу исми шарифнинг зикри тавсия этилади.
• Расулуллоҳ ﷺ бу исми шариф билан дуо қилишга тарғиб қилганлар.
Аллоҳнинг “Ар-Роҳийм” сифати доимо сиз билан бўлсин!

АЙТИБ БЎЛМАЙДИГАН СЎЗЛАР
1. “Уф” деманг...
Аллоҳ таоло ота-онага “Уф” дейишдан қайтарган: «Раббингиз, Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишни амр этди. (Эй, инсон!) Агар уларнинг бири ёки ҳар иккиси ҳузурингда кексалик ёшига етсалар, уларга «уф!..» дема ва уларни жеркима! Уларга (доимо) ёқимли сўз айт!» (Исро сураси, 23-оят).
2. “Эртага бажараман” деманг...
Бирор иш бошлаш олдидан “Мен буни эртага албатта бажараман”, дейишдан қайтарилганмиз: «Бирор нарса ҳақида: «Мен, албатта, эртага шуни қилувчиман», дея кўрманг!» (Каҳф сураси, 23-оят).
Аллоҳ таоло оятнинг давомида: Илло, «Иншоаллоҳ, (Аллоҳ хоҳласа)» (денг. Бу сўзни) унутган вақтингизда (ёдингизга келиши билан)Раббингизни зикр қилинг (яъни «иншоаллоҳ», денг) ва: «Шояд, Раббим мени бундан ҳам яқинроқ Тўғри йўлга ҳидоят этса», денг!» (Каҳф сураси, 23-оят) деб марҳамат қилган.
3. Замонни ёмон деб айтиб бўлмайди...
Замонни Аллоҳ яратган. Аллоҳ таоло яратган нарсаларда камчилик бўлмайди.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Замонни сўкманглар, чунки Аллоҳ замон (га боғлиқ бўлган барча ишларни қилувчиси)дир”, дедилар.
4. “Агар” сўзини қўллашда эҳтиёт бўлинг.
Атрофни кузатадиган бўлсак, қандайдир мусибат ва фалокат қашисида ўзимизни беихтиёр “Агар” сўзига тўқнаш келамиз. “Агар мен бу ерга келмаганимда фалокат юз бермасди”, “агар мен уни уйдан чиқармаганимда шу мусибат содир бўлмасди” деб айтиш ўрнига “Аллоҳ таоло тақдирга ёзгани бўлади”, деб айтиш дуруст бўлади. “Агар” деган сўзни қўллашда эҳтиёткор бўлмасак, Аллоҳнинг тақдирига рози бўлмаслик ҳиссини пайдо қилган бўламиз. Ва унутмаслигимиз керакки, неки содир бўлса, “агар”сиздир. Чунки Аллоҳ хоҳлагани бўлади.

Сизга_аталган 😊😊🌹🌹
Қалби гўзал инсон мехрли бўлар
Хар сўзи маьноли сехрли бўлар
Сўзлашгинг келади сўзлашган сайин
Дилдан ғуборларинг кетиши тайин...
❄️ 💐 ❄️
Ушбу номани ўқиётган
гўзал қалб соҳибига
кун хайрли бўлсин!
Йиғлама дил
Қалби гўзал инсон мехрли бўлар
Хар сўзи маьноли сехрли бўлар
Сўзлашгинг келади сўзлашган сайин
Дилдан ғуборларинг кетиши тайин...
❄️ 💐 ❄️
Ушбу номани ўқиётган
гўзал қалб соҳибига
кун хайрли бўлсин!
Йиғлама дил

05.05.202506:06
👩🏻🦰OVSINIMNING YASHIRIB KELAYOTGAN SIRI!
Turmush qurib kelganimda mendan 10 yosh katta ovsinim borligini bildim. Ko‘rdimu shokka tushib qoldim. U mendan ancha yosh ko‘rinar edi. Men o‘yladim u tashqi ko‘rinishiga millionlar sarflasa kerak deb. Keyin bilsam qattiq adashgan ekanman...
Aptekada arzimagan 3000 so‘mga beradigan ushbu dori, sizning yuz va teringizni 18 yoshdagidek qilib qo‘yadi. Teringiz betakror tarzda go‘zallashadi!
Pulingizni tejab, go‘zal bo‘lishni xoxlasangiz bu dorini albatta qo‘llang
Bu dori... BATAFSIL...👇

Дунёдаги энг пасткаш эркак-Хотинини қибласи қилиб олиб унга сиғиниб юрадиган,хотинни рози қилиш йўлида Аллоҳ розилигидан ҳам кечадиган эркакдир.
Аёллар эрингизни сизга сиғиниши сизнинг ютуғингиз бўлиши мумкин ўз ўлчовингизда,аммо эрингиз учун катта йўқотишдир.
Нафсингиз эркак кишининг шарафидан ҳам устунроқми?
•Осиё Абдулазим қизи

05.05.202508:33
📖 ДАФТАР
ҲОШИЯСИДАГИ
БИТИКЛАРДАН
Минг йил яшаган бир саҳоба "Эсиз-эсиз, у эшикдан кирдиму бу эшикдан чиқиб кетаяпман”, деган экан. Шунақа, болам… Ҳеч ким ўлишни ўйламайди. Аммо одамзодга умр ўлчаб берилган. Шунақаликка шунақа-ку, одамнинг умри неча йил яшагани билан ўлчанмайди. Бир хил одамлар бор: у эшикдан кириб, бу эшикдан чиқиб кетаётганда қўлидан келганча савобли иш қилади. Ҳаёт деган иморатга ақалли битта ғишт қўйиб кетади. Яна бир хиллари бор: ўша иморатдан ақалли битта ғиштни ўғирлаб кетгиси келади. Ўғирлаб¬ку, ҳеч қаёққа боролмайди, нариги эшик олдига борганда барибир ташлаб кетади. Икки орада иморатни бузгани қолади…
Ўткир Ҳошимов

05.05.202505:50
Аспирант ва талаба қиз ўғилли бўлишди. "Ўзимиз зўрға яшаяпмиз, боқолмаймиз" деб, бир тўхтамга келишиб, болани "васийлик" идорасига бериб келишди. Гўдакни эса тезда бошқа оила асраб олди. Жуфтликнинг иккинчи фарзандлари — қизи туғилганда моддий танглик бирмунча йўқолган эди, лекин бирга яшай олишмади.
Эр хотини ва қизини қолдириб, уйдан чиқиб кетди. Шу бўйи университетдан ҳам кетиб, ўзини пул топишга урди. Мўмай даромад илинжида ҳар қандай ишни қилди. Аёл эса қизи билан қийналиб бўлсада яшай бошлади, баҳти очилиб қайтадан бошқа одамга турмушга чиқди, яхши одам экан — қизчани ҳам ўз фамилиясига олди.
Асранди бола ҳам, қизча ҳам улғайишди. Айниқса ўзга оилада, мутлақо бошқа одамларни "ота-онам" деб улғайган боланинг ҳам ҳаёти текис кетмади, тиришди- тирмашди, бизнесда ва ниҳоят омадга эришди.
Шундай кунларнинг бирида асраб олган онаси вафот этиш олдидан унга энг катта сирни "асл ота-онаси бошқа одамлар" эканлигини айтди. Мотамдан сўнг йигитча анча ўйланди, ва ниҳоят асл ота-онасини топиши кераклигини тушунди. Қидирув билан шуғулланадиган агентларга мурожаат қиларкан, уларнинг "нима учун уларни топмоқчисиз?" деб берган жўяли саволига шундай деб жавоб берди:
— Мени аборт қилиб юбормаганликлари учун уларга раҳмат айтмоқчиман!!!
Қидирувлар натижасида аввал онасини ва синглисини топди. Ўттиз бир йилдан сўнг учратган онасига ўз "раҳмат"ини айтганда, она ўзини тутиб тура олмади, ўғлини бағрига босишга журъати етмай, ўксиниб узоқ йиғлади...
Синглиси билан ҳам анча тил топишиб олди.
— Отамни ҳам қидириб топмоқчимисиз? — деб савол берди синглиси...
— Кейинроқ, ҳали бунга тайёр эмасман, — деб жавоб берди акаси.
Синглиси отасини ўзи қидириб топмоқчи бўлди, узоқ қийинчиликдан сўнг у ҳақидаги маълумотларни қўлга киритди: отаси ҳозирда - кичкинагина тамаддихонанинг хўжайини экан. Қиз чиройли кийиниб, кўрсатилган тамаддихонага кириб борди. Тамаддихона хўжайини, яъни отаси унга пешвоз чиқди, қизни кибор хонимлардан деб билиб мулозамат қилган бўлди:
— Оҳирги пайтлар, тамаддихонам нозик меҳмонлар тез-тез ташриф буюрадиган гўшага айланиб боряпти, бундан камина жуда ҳурсандман, ким ўйлабди дейсиз, бу емакхонага шунақа машҳур одамлар ташриф буюради деб...
Қиз ажабланиб савол берди:
— Масалан кимлар ташриф буюриб туради бу ерга?!
— Машҳур миллиардер Стив Жобс кунора шу ерга келиб кофе ичиб кетади, — деб мақтанди емакхона хўжайини...
Қиз шу ерда ортиқ жим тура олмади:
— Биласизми аслида Стив Жобс ким?! У сизнинг ўғлингиз бўлади, мен эса қизингиз...
Бир умр пул дардида ўзини ўтдан-чўққа урган, болаларини "боқолмаслиги" сабабли ташлаб кетган отанинг оғзи ланг очилиб қолди...
Ҳа... Бу ўша машҳур Apple компаниясининг асосчиси, суриялик аспирант Абдулфаттоҳ Жандали ва немис миллатига мансуб талаба қиз Жоан Шибленинг фарзанди, Пол Жобснинг асранди ўғли, дунёни ўзгартириб юборган учинчи олманинг эгаси — Стив Жобснинг аччиқ ҳаётидан бир лавҳалар эди...
Бежиз Қуръони Каримда "очликдан қўрқиб, болаларингизни ўлдирманг, биз сизларни ҳам, уларни ҳам ризқлантирурмиз" деб ёзилмаган...

Shown 1 - 24 of 8 808
Log in to unlock more functionality.