Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал avatar
Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал
Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал avatar
Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал
🔍Сурхондарёда бир қатор ёпиқ муассасалардаги шароитлар ўрганилди

2025 йилнинг 5-6 май кунлари Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари, Омбудсман Котибияти ходимлари ҳамда унинг Сурхондарё вилоятидаги минтақавий вакили томонидан Сурхондарё вилоятидаги бир қатор пенитенциар муассасаларига мониторинг ташрифлари амалга оширилди.

Ўрганиш ишлари вилоятдаги Денов ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар “Мурувват” уйидан бошланди. Мониторинг давомида ушбу интернат уйидаги биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга яратилган шароитлар, жумладан, ётоқ жойлари, ошхона, тиббиёт бўлими, тўгараклар хонаси, дори-дармон воситалари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш жойлари ўрганилди.Ўрганиш давомида амалга оширилган ижобий ишлар билан бирга, бир қатор салбий ҳолатлар аниқланди.

Шунингдек, ...

📎батафсил     lotin yozuviga o'tish

Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | X | Youtube
06.05.202506:59
📝Тиббиёт ходимларининг меҳнат ҳуқуқларини бузган масъулларга нисбатан чоралар кўрилди

Омбудсман Девони томонидан Зарбдор туман тиббиёт бирлашмасида фаолият юритувчи бир гуруҳ ходимларнинг иш ҳақи тўлиқ тўланмагани бўйича мурожаати ўрганиб чиқилди.

Мурожаатда 2025 йил январь ойи учун иш ҳақи кам тўлангани қайд этилган. Омбудсманнинг Жиззах вилоятидаги минтақавий вакилининг сўрови асосида Зарбдор туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими давлат меҳнат инспектори томонидан ўтказилган ўрганишда, ушбу ҳолат тасдиқланди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Омбудсман томонидан Жиззах вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси ҳамда Жиззах вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбарларига тегишли тақдимномалар киритилди.

❗Натижада, ходимларга тўланиши керак бўлган маблағлар тўлаб берилди. Зарбдор туман тиббиёт бирлашмаси ҳисобчисига “ҳайфсан” интизомий чораси қўлланилди, бош врачига эса...

📎батафсил     lotin yozuviga o'tish

Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | X | Youtube
01.05.202515:12
🔎Ёпиқ муассасаларга ўтказилган Омбудсман мониторинг ташрифларида қандай камчиликлар аниқланди?
 
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари томонидан ўтган ҳафта давомида Самарқанд, Жиззах, Андижон, Наманган, Хоразм ва Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида жойлашган мажбурий даволаш ҳамда қатор пенетенциар муассасаларга мониторинг ташрифлари амалга оширилди.

Ўрганиш жараёнида Наркология илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанддаги филиалидаги хоналарда белгиланган сиғимдан 2 баравар ортиқ беморлар жойлаштирилганлиги, шунингдек, ушбу Марказнинг Тошкентдаги филиали биноси анча эскирганлиги ҳамда беморлар учун жойлар, дори-дармон ва тиббий буюмлар етишмаётганлиги маълум бўлди.

Мирзачўл тумани ИИБ Вақтинча сақлаш ҳибсхонасида эса...

📎батафсил     lotin yozuviga o'tish

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐X | 🎞Youtube
30.04.202517:35
⁉️Омбудсман қабулида фуқаролар қандай масалаларда мурожаат қилишди?

Жорий йилнинг 30 апрель куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди.

Қабулда 30 дан ортиқ фуқаролар уй-жой, пенсия, кредит олиш шартларини енгиллаштириш, шартномавий мажбуриятларни бажариш, фирибгарлик, тоза-атроф муҳит, мулк ҳуқуқларига доир, бандлик, жазони енгиллаштириш, суд-ҳуқуқ ва тергов жараёнларига оид масалаларда мурожаатларини қолдиришди.

Ушбу мурожаатларнинг баъзиларига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, ваколатга доирлари эса назоратга олиниб,  ўрганишга киришилди.

📎батафсил     lotin yozuviga o'tish

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐X | 🎞Youtube
Омбудсман ҳафта ичида

🔹21.04.2025 Омбудсман фаолиятига оид 10 та факт

🔹21.04.2025 Омбудсман БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори билан учрашди

🔹22.04.2025 Дам олиш куни шифокор ва ходимларни ноқонуний ишга жалб қилган диспансер раҳбарига чора кўрилди – Омбудсман

🔹23.04.2025 Омбудсман томонидан киритилган таъсир чорасидан сўнг Бухородаги Мурувват уйини таъмирлаш учун 176 млн сўм ажратилди

🔹24.04.2025 Косон туманидаги тиббиёт ходимларининг муаммолари ҳал қилинди

🔹25.04.2025 Омбудсман бошчилигида Навоийдаги қатор ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган ёпиқ муассасалардаги шароитлар ўрганилди

🔹25.04.2025 Таиланд Омбудсмани билан ҳамкорлик ривожланмоқда

🔹25.04.2025 “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида Навоийда фуқаролар қабули, тиббий кўрик ва меҳнат ярмаркаси ташкил этилди

🔹26.04.2025 Навоийдаги мурувват уйи ва жазони ижро этиш колонияларидаги шароитлар ўрганилди

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐X | 🎞Youtube
07.05.202505:59
🩺Намангандаги 6-сон тергов ҳибсхонасида тиббий кўрик ҳамда сайёр қабул ташкил этилди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Наманган вилоятидаги минтақавий вакили ташаббуси билан Наманган вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамкорлигида Уйчи туманидаги 6-сон тергов ҳибсхонасида сақланаётган шахслар учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди.

Куннинг иккинчи ярмида “Омбудсман қутиси”га қолдирилган мурожаат муаллифлари билан якка тартибда суҳбатлашилди. Шунингдек, Омбудсман минтақавий вакилига мурожаат йўллаш истагида бўлган шахслар учун қабул ташкил этилди.

📎батафсил     lotin yozuviga o'tish

Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | X | Youtube
📝Омбудсман Фарғонадаги ғишт заводларини экологик текширувдан ўтказиш бўйича хулоса киритди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га Фарғона вилояти Учкўприк туманида яшовчи фуқаролар экологик ҳуқуқларининг бузилаётгани бўйича мурожаат қилишди.

Унга кўра, 17 йилдан буён тумандаги “Турсунзода” фермер хўжалигига қарашли ғишт ишлаб чиқариш цехидан атмосферага зарарли моддалар ва ҳидлар тарқалмоқда. Бу эса нафақат саломатликка, балки аҳолининг томорқасидаги мевали дарахт ва сабзавотларнинг ҳосилига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда.

Мурожаат асосида Омбудсманнинг Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили Фарғона вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси масъул ходимлари билан ҳамкорликда ўрганиш ишларини амалга оширди.

❗Қайд этиш лозимки, Омбудсманга Фарғона вилоятидаги бошқа ғишт ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолияти юзасидан ҳам шикоятлар келиб тушмоқда. Улар орасида...

📎батафсил     lotin yozuviga o'tish

Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | X | Youtube
02.05.202515:36
📍Сирдарёдаги қатор ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган ёпиқ муассасалардаги шароитлар ўрганилди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) масъуллари Сирдарё вилояти, Янгиер шаҳридаги 8-сон тергов ҳибсхонасига мониторинг ташрифи амалга оширилди.

Янги бинога кўчирилиши режалаштирилган ушбу ҳибсхонада маҳкумларнинг паррандачилик, қуёнчилик, гулчилик, этикдўзлик, сантехника ва инглиз ва рус тилларини ўрганишларига шароит яратилган.

Бундан ташқари, тергов ҳибсхонада 7 нафар вояга етмаган маҳбус учун таълим олиш имконият яратилганлиги ҳолатлари ўрганилди.

Ташрифнинг кейинги манзили Янгиер шаҳар ИИБ вақтинча сақлаш ҳибсхонаси бўлди. Ушбу ҳибсхонада Омбудсман тақдимномасига кўра, 2024 йилда сунъий шамоллатиш тизими (вентиляция) ўрнатилган ва чўмилиш хоналари ташкил этилган ҳамда камералар керакли жиҳозлар ва радиоэшиттириш воситалари билан жиҳозланган.

📎батафсил     lotin yozuviga o'tish

Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | X | Youtube
#rasmiy_munosabat #jizzax

❗️Жиззахдаги маҳбус соғлиғи юзасидан тарқалган хабар ўрганилди - Омбудсман

Ижтимоий тармоқларда “Жиззахда яна бир фожеами? Навбатдаги ўлик чиқмасин, жаноб вазир!” сарлавҳаси остидаги хабар Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) назорати остида ўрганилди.

Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида, Омбудсманнинг Жиззах вилоятидаги минтақавий вакили Жиззах шаҳар ИИБ Вақтинча сақлаш ҳибсхонасига ҳамда Шароф Рашидов туман тиббиёт бирлашмасига борди. Хабарда қайд этилган О.Ш. билан учрашиб, унинг соғлиги юзасидан ўрганиш ўтказди.

Маълум бўлишича, маҳбус О.Ш. Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми “б” банди билан айбланиб, “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган ва 2025 йил 26 апрелдан Жиззах шаҳар ИИБ ВСҲда сақланмоқда.

Маҳбус О.Ш.нинг қорин бўшлиғида жарроҳлик амалиёти ўтказилиб, сурункали буйрак етишмовчилиги 2-даражаси ташхиси қўйилганлиги боис...

📎батафсил     lotin yozuviga o'tish

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐X | 🎞Youtube
🔐Омбудсман тақдимномасидан сўнг фуқаро мулкига қўйилган таъқиқлар ечилди

Самарқанд вилояти, Пайариқ туманида яшовчи фуқаро Н.И. томонидан 2024 йилда электрон онлайн-аукцион орқали харид қилинган бир нечта ер участкалари ҳозирги кунга қадар унинг номига расмийлаштирилмагани сабабли, у Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)га мурожаат қилди.

Мурожаат Омбудсман назоратига олиниб, унинг Самарқанд вилоятидаги минтақавий вакили томонидан ўрганилди. Ўрганиш давомида аниқланишича, Пайариқ тумани МИБ томонидан ер участкаларини расмийлаштиришга қўйилган тақиқлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелда қабул қилинган “Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори талабларига зид бўлган.

Тегишли чоралар кўрилиши натижасида...

📎батафсил     lotin yozuviga o'tish

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐X | 🎞Youtube
🔎Навоийдаги мурувват уйи ва жазони ижро этиш колонияларидаги шароитлар ўрганилди

2025 йилнинг 26 апрель куни Омбудсман бошчилигида унинг ҳузуридаги Қийноқларни олдини олиш бўйича МПМ доирасида фаолият юритувчи Жамоатчилик гуруҳлари аъзолари дастлаб, Нурота “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар интернат уйига мониторинг ташрифини амалга оширишди. Унда шунингдек, Олий Мажлис Сенати аъзоси, туман ва вилоят кенгаши депутатлари ва ОАВ вакиллари ҳам иштирок этишди.

Қайд этиш лозимки, мазкур масканда истиқомат қилаётганлар ижтимоий мослаштириш баробарида қизиқишларидан келиб чиқиб касб-ҳунарга ўргатилмоқда. Уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда интеллектуал, жисмоний ва ижодий қобилиятини ривожлантириш бўйича турли тўгараклар ташкил этилган.

Навоийга ташриф доирасида вилоятдаги, Навоий шаҳридаги 4 ва Қизилтепа туманидаги 5-сон Жазони ижро этиш колонияларига ҳам мониторинг ташрифлари амалга оширилди.

📎батафсил     lotin yozuviga o'tish

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐X | 🎞Youtube
💠Таҳлил ва очиқ мулоқот: Сурхондарёда аҳоли мурожаатлари асосида “Омбудсман мактаби” тадбири ўтказилди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) томонидан 2024 йил давомида фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар таҳлил қилинди. Таҳлил натижаларига кўра, энг кўп мурожаатлар юборилган учта ҳудуддан бири — Сурхондарё вилояти ҳисобланади. Жумладан, ушбу ҳудуддан 2117 та мурожаат келиб тушган бўлиб, энг кўп мурожаатлар яъни 308 таси Денов тумани фуқаролари томонидан йўлланган. Уларда асосан турар жой, коммунал хизматлар, ёшлар ва аёллар бандлиги, мулкий низолар ва фирибгарлик ҳолатлари кўтарилган.
Ана шу таҳлиллар асосида 2025 йил 5 май куни Сурхондарё вилоятининг Денов туманида навбатдаги “Омбудсман мактаби” тадбири ташкил этилди.

📎батафсил     lotin yozuviga o'tish

Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | X | Youtube
05.05.202513:30
🩺Навбатдаги тиббий кўрик Термиздаги 9-сон тергов ҳибсхонасида сақланаётган шахслар учун ташкил этилди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Сурхондарё вилоятидаги минтақавий вакили 9-сон тергов ҳибсхонасига амалга оширган мониторинг ташрифларида маҳбуслардан соғлиги юзасидан мурожаатлар келиб тушган эди.

Шундан келиб чиқиб, минтақавий вакил ташаббуси билан Сурхондарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда мазкур тергов ҳибсхонасида сақланаётган шахслар учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.

Унда ҳибсхонада сақланаётган ногиронлиги бўлган шахслар, аёллар, вояга етмаганлар, сурункали касаллиги бўйича диспансер кузатувига олинганлар ҳамда соғлигидан шикоят қилган жами 60 нафарга яқин шахслар текширувдан ўтказилди.

📎батафсил     lotin yozuviga o'tish

Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | X | Youtube
02.05.202508:59
🔎Сирдарёдаги Мурувват уйида сақланаётган аёллар шароити ўрганилди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ташаббуси билан Касаба уюшмалари Федерацияси Сирдарё вилояти бошқармаси ҳамкорлигида Янгиер шаҳридаги “Мурувват” ногиронлиги бўлган аёллар учун интернат уйига мониторинг ташрифи амалга оширилди.

Ушбу ташрифдан кўзланган асосий мақсад ушбу муассасада яшаётган аёлларга яратилган шароитлар билан танишиш билан бирга уларни ҳолидан хабар олиш, кўнглини кўтариш, доим давлат ҳимояси ва эътиборида эканликларини ҳис қилишига ҳисса қўшишдан иборат.

📎батафсил    lotin yozuviga o'tish

Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | X | Youtube
📨Омбудсман аралашувидан сўнг, суғурта компанияси фуқарога суғурта товонини тўлашга мажбур бўлди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)га Навоий вилоятида яшовчи фуқаро А.О. суғурта ташкилоти мансабдор шахсларининг ҳаракатсизлиги бўйича шикоят қилди.

📌Мурожаатда қайд этилишича, 2023 йил ноябрь ойида фуқаро А.О. бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Ҳодиса натижасида зарар кўрган BYD русумли автомашина "Gross sug‘urta kompaniyasi" АЖ томонидан суғурта қилинган бўлиб, ушбу компания жабрланувчига суғурта товонини тўлаган.

Шундан сўнг, "Gross sug‘urta" мазкур тўловни А.О.дан қайтариб олиш мақсадида фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судига даъво аризаси киритган. Суд қарорига кўра, А.О.га етказилган зарар, давлат божи ва почта харажатларини тўлаш мажбурияти юклатилган.

Аслида эса...

📎батафсил     lotin yozuviga o'tish

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐X | 🎞Youtube
🏠Фуқаронинг бузилган мулк ҳуқуқи тикланди

Хоразм вилояти, Хива шаҳрида яшовчи фуқаро А.С.га тегишли бўлган ер майдони 2017 йилда Хива шаҳар ҳокимлигининг қарорига асосан давлат ва жамият эҳтиёжлари учун олиб қўйилиб, унда жойлашган объектлар бузилган. Бироқ етказилган моддий зарар қопланмагани сабабли фуқаро А.С. судга мурожаат қилган.

Мурожаатни ўрганиш жараёнида аниқланишича, Фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг ҳал қилув қарорига кўра, Хива шаҳар ҳокимлигига юклатилган компенсация пулидан фақат 242 миллион сўм атрофидаги суммаси ундирилган бўлиб, қолган 388 миллион сўм ундирилмай қолган.

Фуқаронинг мазкур масала юзасидан кўп жойларга қилган мурожаатлари ижобий ечим топмаганидан сўнг, Омбудсманга мурожаат қилган. Мурожаат Омбудсманнинг Хоразм вилоятидаги минтақавий вакили томонидан ўрганилиб, тўпланган далилларга асосланган ҳолда МИБ Хоразм вилоят бошқармасига Омбудсманнинг тақдимномаси киритилди.

📎батафсил    lotin yozuviga o'tish

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐X | 🎞Youtube
📍“Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида Навоийда фуқаролар қабули, тиббий кўрик ва меҳнат ярмаркаси ташкил этилди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Навоий вилояти Нурота туманида фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказди. 2025 йилнинг 25 апрель куни ўтказилган ушбу учрашув “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида ташкил этилди.

Дастлаб, Нурота тумани "Амир Темур" маҳалласида Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда тиббий кўрик ташкил этилди. Унда 100га яқин аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди.

Шундан сўнг, Нурота тумани Мусиқа мактаби биносида Вилоят бандлик бошқармаси томонидан бўш иш ўринлар ярмаркаси ташкил етилиб, фуқаролар доимий ишга жойлашиш ва касб-ҳунар ўрганиш учун йўналтирилди.

Маълумотларга кўра, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га 2024 йилда Навоий вилоятидан жами 745 та, 2025 йилнинг 3 ойида эса 118 та мурожаат келиб тушган. Уларда...

📎батафсил     lotin yozuviga o'tish

Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | X | Youtube
#rasmiy_munosabat

📌Podrobno.uz сайтида чоп этилган компенсация тўланмаганига оид хабар юзасидан муносабат

2025 йил 5 май куни Podrobno.uz сайтида “Инвалид из Карши доверился властям и остался без жилья и компенсации” номли хабар сарлавҳаси остидаги хабар Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) назоратига олинди ва ўрганилмоқда.

Ушбу хабарда Қарши шаҳрида яшовчи, 1-гуруҳ ногирони бўлган фуқарога тегишли бўлган уй-жой 2021 йилда авария ҳолатида деб топилиб, бузилгани ва 2022 йил июнь ойида суд қарори билан 200 миллион сўм миқдорида компенсация тўлаш белгиланганига қарамай, ушбу тўлов ҳанузгача амалга оширилмагани қайд этилган.

Мурожаатчининг таъкидлашича, у бир неча бор тегишли идораларга мурожаат қилган, аммо турли баҳоналар билан масала ҳал этилмасдан келинаётганлигини билдирган.

📎батафсил     lotin yozuviga o'tish

Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | X | Youtube
Омбудсман ҳафта ичида

28.04.2025 Мактабларда ўтказилаётган  "Омбудсман соат"ларида қандай мавзулар ўрганилади?

29.04.2025 Фуқаронинг бузилган мулк ҳуқуқи тикланди

30.04.2025 Омбудсман тақдимномасидан сўнг фуқаро мулкига қўйилган таъқиқлар ечилди

30.04.3025 Омбудсман қабулида фуқаролар қандай масалаларда мурожаат қилишди?

01.05.2025 Янгиерда қандай масалалар кўтарилди?

01.05.2025 Омбудсман аралашувидан сўнг, суғурта компанияси фуқарога суғурта товонини тўлашга мажбур бўлди

01.05.2025 Жиззахдаги маҳбус соғлиғи юзасидан тарқалган хабар ўрганилди - Омбудсман

01.05.2025 Ёпиқ муассасаларга ўтказилган Омбудсман мониторинг ташрифларида қандай камчиликлар аниқланди?

02.05.2025 Айрим оммавий ахборот воситаларидаги хабарларга муносабат

02.05.2025 Сирдарёдаги Мурувват уйида сақланаётган аёллар шароити ўрганилди

02.05.2025 Сирдарёдаги қатор ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган ёпиқ муассасалардаги шароитлар ўрганилди

03.05.2025 Тиббиёт ходимларининг меҳнат ҳуқуқларини бузган масъулларга нисбатан чоралар кўрилди

Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | X | Youtube
📌Айрим оммавий ахборот воситаларидаги хабарларга муносабат

2025 йил 1 май куни баъзи оммавий ахборот воситаларида Омбудсманнинг Навоий вилоятидаги жазони ижро этиш колонияларига амалга оширган мониторинг ташрифларида маҳкумлар билан учрашилмаганлиги ҳақида хабар тарқалди. Ушбу хабар жамоатчиликни чалғитувчи ва нотўғри ахборотларга асосланган.

Аввал хабар берилганидек, Омбудсман томонидан Жамоатчилик гуруҳлари аъзолари билан биргаликда Навоий вилоятидаги қатор жазони ижро этиш муассасаларига мониторинг ташрифи амалга оширилди.

Мониторинг ташрифлари давомида учрашиш ҳақида мурожаат қилган барча маҳкумларнинг мурожаатлари ижобий ҳал этилиб, улар билан Омбудсман томонидан ҳоли тарзда учрашувлар ташкил этилди ва мурожаатлари эътиборсиз қолдирилмади.

❗️Омбудсман жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларини фақат расмий манбаларга таянишга, текширилмаган маълумотларга ишонмасликка чақиради.
📎батафсил     lotin yozuviga o'tish

Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | X | Youtube
01.05.202507:18
🗳Янгиерда қандай масалалар кўтарилди?

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича (омбудсман) халқ ва давлат органлари ўртасида самарали мулоқотни йўлга қўйиш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқий хабардорлигини ошириш мақсадида «Омбудсман мактаби» тадбирларини ўтказиб келмоқда.

Куни кеча навбатдаги “Омбудсман мактаби” тадбири Сирдарё вилоятининг Янгиер туманида ўтказилди. Унда “Шукрона”, “Фазилат”, “Юксалиш” маҳаллаларида яшовчи фуқаролар томонидан кўтарилган масалалар тегишли давлат идоралари вакиллари билан биргаликда муҳокама этилди, мурожаатлари назоратга олинди.

📎батафсил     lotin yozuviga o'tish

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐X | 🎞Youtube
28.04.202512:51
📚Мактабларда ўтказилаётган  "Омбудсман соат"ларида қандай мавзулар ўрганилади?

Хабарингиз бор, 2023 йилдан буён Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан ҳамкорликда ўқувчиларнинг ҳуқуқий хабардорлигини ошириш мақсадида республика бўйлаб “Омбудсман соати” лойиҳасини амалга ошириб келмоқда.

Навбатдаги “Омбудсман соати” дарслари Андижон вилояти Балиқчи туманидаги 14-сонли, Наманган вилояти Учқўрғон туманидаги 28, 39 ва 40-сонли ҳамда Тўрақўрғон туманидаги 2, 4 ва 12-сонли, Навоий вилояти Нурота туманидаги 4, 18, 19 ва 24-сонли ҳамда Хатирчи туманидаги 2, 18, 22 ва 78-сонли, Бухоро вилояти Жондор туманидаги 5-сонли, Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманидаги 285 ва 331-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари ҳамда Қарши шаҳридаги Иқтисодиёт ва педагогика университети талабалари учун ташкил этилди.

📎батафсил     lotin yozuviga o'tish

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐X | 🎞Youtube
🔰Таиланд Омбудсмани билан ҳамкорлик ривожланмоқда

Жорий йилнинг 25 апрель куни Таиланд Омбудсмани институти ташкил этилганлигининг 25 йиллиги муносабати билан онлайн ташкил этилган “Жамиятдаги адолатни мустаҳкамлашда Омбудсманнинг ўрни” мавзусидаги тадбирда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ўринбосари Б.Нариманов иштирок этди.

Мазкур тадбирда Индонезия, Япония, Хитой, Туркия, Озарбайжон, Покистон, Филиппин, Янги Зелландия, Доминико Республикаси, Папуа-Янги Гвинея ва бошқа давлат инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар вакиллари ҳам иштирок этишди.

Мулоқот давомида хорижий давлатлар омбудсманлари ва халқаро экспертлар инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасидаги илғор тажрибалар ва замонавий тенденциялар билан ўртоқлашишди.

📎батафсил     lotin yozuviga o'tish

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐X | 🎞Youtube
Shown 1 - 24 of 96
Log in to unlock more functionality.