ЮРТБОШИМИЗ АНДИЖОНГА ХУШ КЕЛИБСИЗ!
“Ватанини севган ёшлардан мустаҳкам келажак”
Андижон ш. 13-умумий ўрта таълим мактаби жамоаси номидан юртбошимизга самимий ҳурмат ва эҳтиром изҳор этамиз!
Бугун биз учун тарихий ва унутилмас кун! Мактабимиз 11-синф битирувчиларидан 5 нафар ёшларимиздан бири — “NEW EDU” асосчиси Шухратов Саидбурҳон Дилмуродович ўзлари яратган янги лойиҳасини бевосита мамлакатимиз раҳбари олдида тақдим этиш шарафига муяссар бўлди.
Бу лойиҳа нафақат ёш иқтидор эгаларининг имкониятларини, балки таълим тизимидаги муҳим бўшлиқларни тўлдиришга хизмат қиладиган, ўқитувчилар учун улкан ёрдамчи дастур сифатида амалга татбиқ этилиши режалаштирилган. Яқин кунларда мазкур лойиҳа амалиётга жорий қилинади.
Вилоятимиз ҳокими Шухратбек Қушоқбоевич — чинакам раҳбар, ёшларга ишонч бағишлайдиган, жамоага илҳом бағишлайдиган инсон. Бизнинг ҳоким фақат йўл кўрсатибгина қолмай, балки ўзи ҳам ўша йўлда бошқаларга намуна бўлиб юради. Бунга аминмиз!
БЕХАД МИННАТДОРМИЗ, ШУХРАТБЕК ҚУШАҚБОЕВИЧ!
Қадрдонлар, тайёр туринг! Яқин кунларда битирувчиларимизнинг лойиҳаси кенг жамоатчиликка тақдим этилади. Қувончим чексиз! Кўз ёшимни тўхтата олмаяпман — бу фахр, бу Ватанга, ёшларга, келажакка бўлган ишонч туйғуси!
Андижон шаҳар 13-умумий ўрта таълим мактаби жамоаси