Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!! avatar
ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!
ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!! avatar
ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!
04.05.202515:00
#muftiy_minbari

📹 2 - ҲАЖИНГИЗ ХОЛИС БЎЛСИН
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✍️ САФАР ОДОБЛАРИ

Муҳаммад Соллаллоҳу Алайҳи Васалламнинг Пайғамбарликларига гувоҳлик берган ҳайвон қайси?

✅ЖАВОБ:👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/40029
03.05.202503:51
​​ИЙМОН

• Иймон Нуҳ алайҳиссаломнинг кемаларига ўхшайди, кемага минганлар нажот топдилар, кемага минмаганлар ғарқ бўлди.

• Иймон инсон танасидаги бош кабидир.

• Иймон бамисоли Арш кабидир, у ҳамма нарсадан юқоридир.

• Иймон фалак кабидир, унда нур айланиб туради.

• Иймон қуёш кабидир, у порлаган замон ер юзида зулмат қолмайди.

• Иймон юлдуз кабидир, у одамларга тўғри йўлни кўрсатиб туради.

• Иймон бамисоли тупроқ кабидир, унда ҳамма нарса ўсади.

• Иймон олтин кабидир, у билан ҳамма нарсани сотиб олинади.

• Иймон кумуш кабидир, агар унинг ичида ўндан бир қисм мис бўлса ҳам, топилади.

• Иймон денгиз кабидир, у нажосатни қабул қилмайди.

• Иймон қип-қизил лола кабидир, ер ундан зийнат олади.

• Иймон бамисоли мушк кабидир, унинг ҳидини узоқдагилар ҳам, яқиндагилар ҳам ҳидлайди.

• Иймон бамисоли (жаннатдаги) кофур чашмаси кабидир, у осий ва қотган қалбларни поклайди.

• Иймон Мусо алайҳиссаломнинг асоларига ўхшайди, кўп асолар (Фиръавн сеҳргарларининг асолари) унинг олдида йўқ бўлди. Шунингдек, гуноҳ ва куфр ҳам иймоннинг олдида йўқ бўлиб кетади.

• Иймон бамисоли Сулаймон алайҳиссаломнинг узукларига ўхшайди, у зот ўша узук билан (иззат ва ғолиблик топиб) салтанатга эга бўлдилар, узукни йўқотиш билан салтанатни йўқотдилар.

Муҳаммад Соллаллоҳу Алайҳи Васалламнинг Пайғамбарликларига гувоҳлик берган ҳайвон қайси?

✅ЖАВОБ:👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/40029
#Ҳадис

Мулойимлик гўзал ҳислатдир!

Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга "Менга насиҳат қилинг" деди. "Қаерда бўлсанг ҳам, Аллоҳдан қўрқ" дедилар. "Яна кўпайтиринг", деди. "Ёмонлик орқасидан яхшилик қил, у ёмонликни ўчиради" дедилар. "Яна кўпайтиринг", деди. "Инсонларга чиройли хулқ билан муомалада бўл", дедилар.

Шарҳ: Демак, инсонларга чиройли хулқ билан муомалада бўлиш - бу одамийлик зийнати экан. Шу хусусда Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан: "Амалларнинг қай бири афзалроқ?" деб сўраганда, ул зот: "Чиройли хулқ", дедилар. Бошқа бир Ҳадиси шарифларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Албатта, Аллоҳ таоло яратилишингизни чиройли қилиб қўйган кишиларсиз, энди хулқингизни ҳам чиройли қилинглар" дедилар.

Муҳаммад Соллаллоҳу Алайҳи Васалламнинг Пайғамбарликларига гувоҳлик берган ҳайвон қайси?

✅ЖАВОБ:👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/40029
SOVG‘AGA 10 ta KAPSULA SUV – AKSIYA DAVOM ETMOQDA! 💦

O’zingizga yoqqan kulerni xarid qilsangiz va 10 ta kapsula suv (har biri 19 litrdan) BEPUL olasiz! 🎁

🔥 Bu sizga quyidagi afzalliklarni beradi:
✅ Kuler va toza suv zaxirasi bir to‘plamda
✅ Birinchi buyurtmalarda tejamkorlik
✅ Uy hamda ofis uchun juda qulay

💸 Bir kapsula suvning narxi (19 l) 22 000 soʻm.

📅 Barcha kulerlarga 12 oylik kafolat beriladi.
🔧 Toshkent shahar bo’yicha o‘rnatilgan manzilga borib xizmat ko‘rsatish.


Sovg‘angizni olish uchun Telegramdan yozing yoki qo‘ng‘iroq qiling! 💙

📱 +998951705858,
📞
+998712035858
👉 @lavitawaters
КИМ ИККИ ОЯТНИ ЎҚИСА

📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Бақара сурасининг охирги икки оятини тунда ўқиса, унга кифоя қилади”, дедилар (Имом Бухорий ривояти).

💬 Муфассирлар мазкур икки оятнинг инсонга кифоя қилиши борасида: “Бақара сурасининг охирги икки оятини ўқиган инсонга мазкур оятлар унинг ҳаёти давомида учрайдиган ғам-ташвишлардан, ёмонликлардан кифоя бўлади. Ким кеч кирганда мазкур икки оятни ўқиса, гўё кечани ибодат билан бедор ўтказгандек савоб олишига кифоя қилади”, дейишган.

💬Бошқа бир қавлда: “Ким мазкур икки оятни тунда ўқиса, туни билан Қуръонни ўқиб чиққандек савобга кифоя қилинади”, дейилган.

Муҳаммад Соллаллоҳу Алайҳи Васалламнинг Пайғамбарликларига гувоҳлик берган ҳайвон қайси?

✅ЖАВОБ:👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/40029
☝️Формула

Бахтли ҳаёт формуласи: "Бас, ким Менинг ҳидоятимга эргашса адашмайди ва бахтсиз бўлмайди" (Тоҳа сураси, 123-оят).

Бахтсиз ҳаёт формуласи: "Ва ким Менинг зикрим (Қуръон)дан юз ўгирса, бас, албатта, унга тор-танг ҳаёт бўлади" (Тоҳа сураси, 124-оят).

«Қалблардан сўранг» китобидан.

Муҳаммад Соллаллоҳу Алайҳи Васалламнинг Пайғамбарликларига гувоҳлик берган ҳайвон қайси?

✅ЖАВОБ:👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/40029
Агар Қуръонни ўқигувчини қидирсанг, саноқсиз топасан, агар табиб ёки фақиҳ қидирсанг, кўплаб топишинг мумкин. Лекин сени Аллоҳ таолога бошлайдиган ва нафсинг айбларини сенга танитадиган кишини қидирсанг, бундайларни оз учратасан. Агар уни учратиб қолгудек бўлсанг, икки қўлинг билан маҳкам тут.

"Нафс тафтиши"дан.

Муҳаммад Соллаллоҳу Алайҳи Васалламнинг Пайғамбарликларига гувоҳлик берган ҳайвон қайси?


✅ЖАВОБ:👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/40029
02.05.202506:07
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ ВА ОДОБЛАРИ:

1. Жумага ғусл қилиб, хушбўйланиб, энг чиройли кийимини кийиб бориш суннатдир;

2. Жумага эртароқ келиш ҳам суннатдир;

3. Жума кечаси ва кундузи Каҳф сурасини ҳам ўқиш суннатдир;

4. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот ва саломни кўп айтиш; камида кечаси уч юзта, кундузи ҳам шунча айтса, яхши бўлади. Кўп айтишнинг эса чегараси йўқ;

5. Дуони кўп қилиш ҳам суннатдир, чунки жума кунида бир соат борки, унда дуолар албатта ижобат бўлади.

Муҳаммад Соллаллоҳу Алайҳи Васалламнинг Пайғамбарликларига гувоҳлик берган ҳайвон қайси?

✅ЖАВОБ:👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/40029
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☘️ Хайрли тонг! ☘️
Тонгги зикр

“Асбаҳнаа ва асбаҳал-мулку лиллаҳи Роббил-ъааламиин. Аллоҳумма ас‘алука хойро ҳаазаал-йавма фатҳаҳу ва насроҳу ва нууроҳу ва барокатаҳу ва ҳудааҳу ва аъуузу бика мин шарри маа фийҳи ва шарри маа баъдаҳу”.

Маъноси:“ Биз ҳам, мулк ҳам оламлар Парвардигори Аллоҳники бўлган ҳолда тонг оттирдик. Ё Аллоҳ! Сендан бу куннинг фатҳини, ғалабасини, нурини ва баракасини ҳамда ҳидоятини сўрайман. Ё Аллоҳим! Сендан бу куннинг ва кейинги кунларнинг ёмонликларидан паноҳ тилайман”.

Муҳаммад Соллаллоҳу Алайҳи Васалламнинг Пайғамбарликларига гувоҳлик берган ҳайвон қайси?


✅ЖАВОБ:👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/40029
Пиёда юришнинг фойдалари

1. Ўпканинг ишлашини фаоллаштиради.
2. Мизожни яхшилайди.
3. Варикоз томирлари чиқиб қолмайди.
4. Иммунинетни мустаҳкамлайди.
5. Кексайганда ногирон бўлиб қолишнинг олдини олади.
6. Овқат ҳазмини тезлатади.
7. Вазн ташлашда фойда беради.
8. Юракни бақувват қилади.

Муҳаммад Соллаллоҳу Алайҳи Васалламнинг Пайғамбарликларига гувоҳлик берган ҳайвон қайси?

✅ЖАВОБ:👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/40029
«Лаа илааҳа иллаа анта, субҳанака, инний кунту миназ золимийн» («Сендан бошқа илоҳ йўқ. Сен Поксан. Мен эса золимлардан бўлиб қолдим») жумласини доим айтинг, чунки унинг аввали тавҳид, ўртаси тасбеҳ, охири эса истиғфордир!

Муҳаммад Соллаллоҳу Алайҳи Васалламнинг Пайғамбарликларига гувоҳлик берган ҳайвон қайси?

✅ЖАВОБ:👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/40029
28.04.202506:07
​​ЖАННАТГА ЎТ ҚЎЙМОҚЧИ БЎЛГАН АВЛИЁ

Ривоят қилишларича, бир куни Робия ал Адавия бир қўлида бир челак сув, иккинчи қўлида ёниб турган машъала кўтариб Басра кўчаларидан югуриб ўтаётган экан. Йўловчилар ҳайрон бўлиб ундан сўрашипти:
- Бунчалар шошилиб қайларга йўл тутдинг, эй Робия?
Робия қўлидаги челакка ишора қилибди:
- Дўзахдаги ўтни ўчирмоқчиман.
Йўловчилар ёқаларини тутиб, “астағфируллоҳ” деганча, сўрашибди:
- У ҳолда қўлингдаги машъала нечун?
- Бу машъала билан жаннатга ўт қўймоқчиман.
Йўловчиларнинг юзларидан қони қочиб қичқиришибди:
- Оллоҳдан мағфират сўраб илтижо қил, эй бадбахт аёл, акс ҳолда кофир қавмларидан бўлиб қоласан.
- Йўқ, азизларим, сизлар мени нотўғри тушундинглар. Мен кофир эмасман. Оллоҳ таоло билан бандалар ўртасидаги бу икки пардани йўқотмоқчиман холос, токим бандалар Оллоҳ таолога дўзах ўтларида куйишдан қўрқишгани ёки жаннат иқболидан умидвор бўлишгани учун эмас, балки Унинг Оллоҳ эканлиги, Биру Борлиги ва Боқий гўзаллиги учун ибодат қилишсин.

_"Ҳикматлар"дан._

Муҳаммад Соллаллоҳу Алайҳи Васалламнинг Пайғамбарликларига гувоҳлик берган ҳайвон қайси?


✅ЖАВОБ:👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/40029
04.05.202504:12
🤲Уйдан чиқаётганда ўқиладиган дуо

Умму Салама онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйдан чиқаётиб:


بِاسْمِ اللهِ تَوَكَّلْتُ عَلَى اللهِ، اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ أَنْ أَضِلَّ أَوْ أُضَلَّ أَوْ أَزِلَّ أَوْ أُزَلَّ أَوْ أَظْلِمَ أَوْ أُظْلَمَ أَوْ أَجْهَلَ أَوْ يُجْهَلَ عَلَيَّ

«Бисмиллаҳи, таваккалту ъалаллоҳи. Аллоҳумма инний аъузу бика ан адилла ав удалла ав азилла ав узалла ав азлима ав узлама ав ажҳала ав йужҳала ъалаййа», деган дуони ўқир эдилар» Абу Довуд, Термизий, Насаий, Ибн Можа ривоятлари.
Маъноси: Аллоҳ номи билан. Аллоҳга таваккал қилдим. Эй Раббим, адашиш ва адаштирилишдан, тойилиш ва тойилтирилишдан, зулм қилиш ва зулм кўришдан, жоҳиллик қилиш ва менга нисбатан жоҳиллик қилинишидан Сендан паноҳ сўрайман.

Дам олиш кунингиз мароқли ўтсин.

Муҳаммад Соллаллоҳу Алайҳи Васалламнинг Пайғамбарликларига гувоҳлик берган ҳайвон қайси?

✅ЖАВОБ:👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/40029
SOVG‘AGA 10 ta KAPSULA SUV – AKSIYA DAVOM ETMOQDA! 💦

O’zingizga yoqqan kulerni xarid qilsangiz va 10 ta kapsula suv (har biri 19 litrdan) BEPUL olasiz! 🎁

🔥 Bu sizga quyidagi afzalliklarni beradi:
✅ Kuler va toza suv zaxirasi bir to‘plamda
✅ Birinchi buyurtmalarda tejamkorlik
✅ Uy hamda ofis uchun juda qulay

💸 Bir kapsula suvning narxi (19 l) 22 000 soʻm.

📅 Barcha kulerlarga 12 oylik kafolat beriladi.
🔧 Toshkent shahar bo’yicha o‘rnatilgan manzilga borib xizmat ko‘rsatish.


Sovg‘angizni olish uchun Telegramdan yozing yoki qo‘ng‘iroq qiling! 💙

📱 +998951705858,
📞
+998712035858
👉 @lavitawaters
#Ҳадис

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Кимда-ким кўп истиғфор айтса, Аллоҳ ўша (банда) учун ҳар қандай ғам-ташвишдан қутулиш, тангликдан чиқиш йўлини (пайдо) қилади, уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантиради”.
Абу Довуд, Аҳмад, Табароний, Ҳоким ривоят қилган.

Муҳаммад Соллаллоҳу Алайҳи Васалламнинг Пайғамбарликларига гувоҳлик берган ҳайвон қайси?

✅ЖАВОБ:👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/40029
#yangi_oy #hijriy
🌙 ЗУЛҚАЪДА ОЙИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

📆 Милодий 2025 йил 29 апрель – ҳижрий 1446 йил Зулқаъда ойининг 1-кунига тўғри келади.

🤲 Набий алайҳиссалом янги ой кирганида бундай дуо қилардилар:

اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ

🔹 Ўқилиши: Аллоҳумма аҳиллаҳу аълайнаа бил-юмни вал-иймаани вас-салаамати вал-Ислаами. Роббий ва Роббукаллоҳу.

🔹 Маъноси: Аллоҳим, бу ойни бизга барака ва иймон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин! Эй ҳилол, менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!".

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Муҳаммад Соллаллоҳу Алайҳи Васалламнинг Пайғамбарликларига гувоҳлик берган ҳайвон қайси?

✅ЖАВОБ:👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/40029
28.04.202509:14
Биз каналда кўпроқ имкониятларни ишлатишимиз учун сизнинг овозингиз биз учун муҳим!

Овозни фақат Телеграм Премиум ишлатадиган обуначилар бериши мумкин!
🔥 Toshkentda kulerlar uchun eng yaxshi narx! 🔥

1 million so‘mdan boshlanadigan Ferette kulerlari shunchaki foydali emas, balki NOYOB hamdir! 🤩

💧 Ferette suvi – shirin, aralashmalarsiz va 19,5 litri atigi 15 000 so‘m!
✅ Ishonch bilan tanlash mumkin bo‘lgan sifat.
✅ Toshkent bo‘ylab bepul yetkazib berish!
🎁 VA SOVG‘ASIGA – 5 ta kapsula!

🙌 Buyurtma berishga ulgurib qoling! 🚚

📞 Buyurtma uchun: (71) 203-90-90
Bizning Telegram: https://t.me/ferette_uz
03.05.202515:12
#muftiy_minbari

📹 1 - ҲАЖ-УМР САФАРИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✍️ САФАР ОДОБЛАРИ

Муҳаммад Соллаллоҳу Алайҳи Васалламнинг Пайғамбарликларига гувоҳлик берган ҳайвон қайси?

✅ЖАВОБ:👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/40029
🍃🌺🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН🕋🌺🍃

•☝️🌹Азизларим Роббимнинг марҳамати ўлароқ берилган бу кунда ЖУМА барчамизга муборак бўлсин!

•🍀Илоҳим ҳар бирингизнинг кўнглингиз ХОТИРЖАМЛИКни,
•🍀Юзингиз ТАБАССУМни,
•🍀Хонадонингиз БАРАКАни,
•🍀Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
•🍀Қалбингиз ИЙМОНни,
•🍀Танингиз САЛОМАТЛИКни,
•🍀Юрагингиз МЕҲРни,
•🍀Жигарингиз ОҚИБАТни ЙУҚОТМАСИН!

•🤲Илоҳим, кунингиз мазмунли ва файзли, яхши амалларга бой ўтсин!

•🌸Тортиқ бўлсин сизга дуо-
•🌸саломлар
•🌸Дуода энг гўзал ширин
•🌸каломлар.
•🌸Илоҳо уйингиз нурларга
•🌸тўлсин,
•🌸ЖУМА айёмингиз муборак
•🌸бўлсин!

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Муҳаммад Соллаллоҳу Алайҳи Васалламнинг Пайғамбарликларига гувоҳлик берган ҳайвон қайси?

✅ЖАВОБ:👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/40029
📌Фойдали ва муҳим маълумотлар

(Араб тилидаги "оналар")

Башарият онаси – Ҳавво.
Китоб онаси – Фотиҳа.
Фазилатлар онаси – илм.
Надоматлар онаси – шошқалоқлик.
Ёмонликлар онаси – хамр (маст қилувчи ичимликлар).
Разолатлар онаси – жоҳиллик.
Ишлар онаси – мия.
Ажойиботлар онаси – дунё.
Азоблар онаси – довул.
Овқатлар онаси – буғдой.
Қишлоқлар онаси – Маккаи мукаррама.

Муҳаммад Соллаллоҳу Алайҳи Васалламнинг Пайғамбарликларига гувоҳлик берган ҳайвон қайси?

✅ЖАВОБ:👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/40029
💖Хотирани кучайтириш учун тавсия

📖 Киши Қуръони каримнинг Аълаа сурасидаги:

سَنُقْرِئُكَ فَلَا تَنسَى إِلَّا مَا شَاءَ اللَّهُ
"Биз сенга қироат қилдирамиз, бас, сен эсдан чиқармассан. Аллоҳ хоҳлагани мустасно",

оятини ҳар куни тонгда 7 мартадан ўқийди. Бу ишни 41 кун давомида амалга оширади.

💖Изоҳ: Ушбу услуб аввал ўтган уламолар томонидан талабаларга тавсия қилинган, тажрибаларда кўрилган ва фойдали таъсири билинган амаллардан ҳисобланади.

Муҳаммад Соллаллоҳу Алайҳи Васалламнинг Пайғамбарликларига гувоҳлик берган ҳайвон қайси?

✅ЖАВОБ:👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/40029
28.04.202504:42
​​НЕГА ДУОЛАРИМИЗ ҚАБУЛ БЎЛМАЙДИ?

Иброҳим ибн Адҳам раҳматуллоҳи алайҳдан “Менга дуо қи­линглар, ижобат қиламан” ояти хусусида сўраб, биз дуо қила­миз–у, ижобат бўлмайди, дейишганида у киши: “Қалбларингиз ўн­та нарсадан ўлган”, деди:
1. Аллоҳни танийсизлар-у, ҳаққини адо қилмайсизлар.
2. Аллоҳнинг китобини ўқийсизлар-у, лекин унга амал қил­майсизлар.
3. Иблисни душман деб даъво қиласизлар, аммо уни дўст қи­либ оласизлар.
4. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни яхши кўришни даъво қиласизлар, лекин у зот соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўллари ва суннатларини тарк қиласизлар.
5. Жаннатни яхши кўришни даъво қиласизлар, аммо унга кириш учун амал қилмайсизлар.
6. Дўзахдан қўрқишни даъво қиласизлар, лекин гуноҳлардан тўхтамайсизлар.
7. Ўлим ҳақ деб даъво қиласизлар, бироқ унга тайёргарлик кўрмайсизлар.
8. Бошқаларнинг айби билан машғул бўласизлар, аммо ўз айбингизни сезмайсизлар.
9. Аллоҳнинг ризқини ейсизлар-да, унга шукр қилмайсизлар.
10. Ўликларингизни дафн қиласизлар-у, ундан ибрат олмай­сизлар.

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
https://t.me/+xmD9M9DsEHQzMzZi
Shown 1 - 24 of 586
Log in to unlock more functionality.