Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
XazonRezgi (Official Channel) avatar
XazonRezgi (Official Channel)
XazonRezgi (Official Channel) avatar
XazonRezgi (Official Channel)
05.05.202516:58
#ОСМОННИНГ_ОХИРИ

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

- Йўғ-ей, ойижон? Опамни ўша Усмон акага нега бермагансизлар? Роса чиройли йигит бўлган-ку у?!

- Маҳлиё ўқишидан практикага борганда поччангнинг кўнгли опангга тушиб қолган экан-да ўшанда. Опангнинг ҳам кўнгли поччангга мойил бўлганлиги учун оиласи узоқ вилоятлик бўлса ҳам "Шунга тегаман" деб туриб олди. Усмон опангни бу қароридан қайтаришга аввало роса уринди, аммо ҳаракатларидан бир фойда чиқмагач, опангни тўйи бўлган кунга тўғрилаб Зарифага уйланди. Биз бу ёқдан опангни узатиб кетдик, у ёқдан Зарифа бизнинг қишлоққа келин бўлиб тушиб келди. Боя сўрасам Рустам Ойгулдан беш кунлик катта экан. Бежизга "Ер- думалоқ" дейишмайди-да.Шунча йилдан сўнг Ойгул билан Рустамнинг учрашганини қара. Яна тақдирлари ўхшашлигини кўр буларнинг. Ҳар икки гўдаккина бири онаси, бири отасидан узоқда. Жаҳл устида уйланган Усмоннинг Зарифага ҳеч кўнгли чопмаган-да. Бўлмаса Зарифа қандоқ аёл. Гўзал, саришта, пазанда , муомали аёл. Аммо кўнгилга буйруқ бериб бўлмас экан. Мана беш йилдир-ки, Усмон қишлоқдан бош олиб чиқиб кетган. Шу йиллар давомида одамлар барчасига опангни айбдор қилиб кўрсатиб келишди. Нафсиламбирини айтганда бу гапларда жон борми дейман. Негаки Ҳусния келинойинг кузда Усмонни раҳматли опангни сўнгги манзил макони ёнида кўрган экан. Қишлоқдашиларнинг "Усмон Россиядан Тошкентга келиб, яна ўша ернинг ўзидан қишлоққа кирмай изига қайтиб кетибди" деганлари ҳам қулоғимга бир чалингандек бўлганди.
- Шундай денг, ойи? Нима бўлган тақдирда ҳам Усмон аканинг бу иши нотўғри. Бечора Зарифа опада, Рустам ва унинг укаси Равшанда нима айб? Мен унинг бу ишини оқламайман. Тўғри баъзи инсонлар умри давомида бир марта ва ягона инсонни севади, аммо бу дегани оиласи, хотин, бола-чақасини тақдир измига ташлаб қўйиш ҳуқуқини бермайди. Эшитишимча Усмон ака уйидагиларини зўр таъминлаб қўйган экан. Аммо ҳар доим ҳам пул меҳр-муҳаббатнинг ўрнини боса олмас экан.
- Шуни айт, болам. Гапларингда жон бор. Ҳа майли, энди ухлайлик. Мен ҳам чарчадим.
Ойгул кўзлари юмуқ ҳолда уйқу аралаш бу суҳбатдан олган хулосаси шу бўлди-ки, Рустамнинг отаси оиласини ташлаб кетган экан. Рустам ҳам ўзи каби меҳрга муҳтож. Ойгул хўрсинганча ёстиғини маҳкам қучди. Кўп ўтмай у талай саволлар оғушида уйқуга кетди.

-25-
Кеча 16 ёшли қиз ўзини осиб, кутилмаган бир хат қолдириб кетди‼️

3 май куни 2009 - йилда туғилган Малика исмли ўқувчи қиз ўз уйида ўзини осган ҳолда топилди. 2008-йилда туғилган қизни қолдирган хати ҳаммани шокка солиб қўйди. Кизнинг онаси хатни очиб ўқиганида, унда шундай сўзлар ёзилган экан. 

Менинг ўлимим тасодиф эмас
…👇
05.05.202514:46
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

У кичиккина қошиқчада дастлаб ўзи бўтқани тобини текшириб кўриш учун татиб кўрди :

- Мастииир , қани оғзингни оч. Жудаям мазали бўтқа чиқибди.

Мирсаид ака аёлига қошиқчалаб бўтқа едира бошлади. Мастура опа ундан кўзини олмай аста - секин овқатлана бошлади.

- Озроқ булочка ейсанми ?! - орада сўради Мирсаид ака

Мастура опа бош чайқади.

- Сув беринг ...

Мирсаид ака унга ярим пиёла илиқ сув ичирди.

- Булочка емасанг , бўтқангни охиригача еб қўясан.

Мастура опа ётган жойида кулимсиради :

- Дадасиии , таҳдидми бу ?!

Мирсаид ака чуқур хўрсинди, аёлига кўзларини тўлдириб қаради :

- Мастииир ....

- Ҳооов ...

- Сени жудаям соғинибман... Туни билан ўрнинг ҳувиллаб чиқди. Касалхонада ётганингда- ку майли, бошқа гап эди. Аммо бир уйда бўла тури айро яшаш ... Бу нима дегани ахир ...
Қариндошларга бугун айтмоқчиман. Ётоққа келишинглар шарт эмас деб ...

Мастура опа лом - лим демади. Ўзига яқин турган эрининг кафтига юз босди. Кўзидан дувиллаб ёш қуйилди ...

- Мастииир... Қўй юрагимни эзма ...- Мирсаид ака аста аёлининг кўз ёшларини артди,- Биласанми нима?! Тонг сахардан аканг Асроржон келиб кетдилар.

- Акам ?! - жонланди Мастура опа , - лекин улар уйга кирмадилар- ку?!

- Кирсам кетгим келмай қолади , бир йўла аёлим билан кечга келамиз дедилар .

- Ҳааа ,- деди Мастура опа , - аммо барибир ҳеч нарсага тушунмадим, акам нимага келдилар- у , нимага кетдилар ?!

- Биласанми , Мастура ...

Шу пайт эшик оҳиста чертилди . Остонада Сулаймон билан Ҳилола кўринишди.

- Ойижон , додажон биз университетга кетаётган эдик . Шуни айтиб кетайлик деб киргандик.
Сулаймон ва Ҳилола навбати билан Мастура опани енгилгина ўпдилар ва ота- онасининг дуосини олиб хонани тарк этишди.

- Нима деятувдим ?! - деди фарзандларига фикри чалғиган Мирсаид ака, - ҳа ! Асроржон ҳақида гапираётувдим - а ?
Мастура аканг сени ўтказиб ҳовлиларни айлантириб юришимиз учун аравача олиб келибдилар . Аканг "Бу аравачадан ўтган йили оёғим синганда ўзим фойдаланганман. Синглимни ҳам эрталабки ва кечки салқинда биров - биров айлантирсангиз оз бўлса-да , кўнгил чигаллари ёзиларди" деди. Кейин сенга атаб хўроз гўшти ва резавор мевалар келтирибди .

Мастура ётган жойида Мирсаид аканинг сўзларига қулоқ тутар экан , юзида ажиб жилва ўйнай бошлаганди...

- Мастиир , онаси ... Тушликка ўзим бир ўнг қўлимни ўйнатиб , чап қўлимни сайратиб бирор таом пиширсам дегандим. Айт , кўнглинг нимани тусаяпти ? ! Нима овқат пишириб берай?!

- Сиз пиширган таомларнинг барчаси бири- биридан тотли, дадаси . Менга фарқи йўқ , нима пиширсангиз ҳам танламайман .

- Кеча аканг ёшликда пиширган шўрванг ҳақида гапириб , бир оғзимни сувини келтирганди. Бугун шўрва пишириш навбати мендан .
Ҳозир аёллар хонага қайтишса , мен ошхонага йўл оламан .

@Xazon_Rezgi /91
05.05.202514:22
Биласизми, чаён ўзи туққан болаларини ўз елкасига чиқариб, ўзининг гўштини едириб катта қиларкан. Ўзи ҳолдан тойиб, барча азобларга чидаб, болалари бор гўштини еб битиргандан кейин нобуд бўлар экан… Чаённинг боласи чаён-да, деб қўя қоламиз… Ҳозирги замонда она қобирғалари остида бино бўладиган, унинг жон ичида жойлашган жони, ўз томирини узиб дунёга келтирган оналар оҳу фиғони баъзи фарзандларларни худди чаён боласидан баттар эканлигини эслатади…

Ўз ота-онасини ҳўрлаган, дуосини олмаган, бир бор йўқлаб қўйишга ярамаган фарзанднинг чаён боласидан қандай фарқи бор!?

@xazon_rezgi
05.05.202512:24
Ажойиб насиҳат

Ривоят қилинишича, иши юришмаётган бир камбағал йигит донишманд шайхнинг олдига бориб, ҳаётидан арз қилиб насиҳат сўрабди. Шайх ҳазрат йигитга: “Борингдан эҳсон қилиб тургин”, – дебди. Йигит уйига келиб шайх билан бўлган суҳбатини онасига айтибди. Шунда йигитнинг онаси: “Ўғлим биз бир камбағал одамлар, ўзимиз эҳсонга муҳтож бўлсак, нимани эҳсон қилишимиз мумкин”, – дебди. Ўғил: донишманд шайх бекорга бир нарсани гапирмайди, – деб фақирона бўлсада эҳсон қила бошлабди. Орадан бир муддат вақт ўтиб шайхни бир чиройли бино соҳиби зиёфатга чақирибди. Зиёфатга борган шайхни бир вақтлар ундан насиҳат сўраган камбағал, йигит кутиб олиб: “Сизнинг насиҳатингиз туфайли Аллоҳ ризқимизни мўл-кўл қилиб берди, яна менга насиҳат қилинг”, –дебди. Шунда донишманд шайх: “Молингга ҳаром аралашмасин, молингни ҳаромга сарфламагин, молингни доимо тозалаб тургин ва жамият олдидаги масъулиятингни ёддан чиқармагин”, – деб насиҳат қилибди ва сахий йигитни ҳаққига дуо қилибди.

@xazon_rezgi
05.05.202507:45
#кайфият ☺️

— Доктор менга ёрдам беринг. Фикру хаёлим фақат телеграмда, кундузи ҳам, кечаси ҳам группадаман! Нима қилай, маслаҳат беринг...
— Бу жиддий касаллик. Юринг, сиз билан личкада гаплашамиз…

@Xazon_Rezgi
05.05.202516:58
#ОСМОННИНГ_ОХИРИ

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Айнан шу воқеа қишлоққа кираверишда боқилаётган қўй-қўзилар отари билан ҳам такрорланибди.
Олим инсон қишлоққа киргач у ернинг ёш-у қариси ҳар қадамда "Фалончининг бизга катта ёрдами текканди. Илойим Аллоҳ шундай танти инсонни ўз жаннати билан сийласин" дея дуо қилишаётганининг устидан чиқиб қолибди.
Шунда олим инсон пешонасига надомат билан бир урибди:
- Мен эгаллаган шунча билимнинг ўзимдан бошқа ҳеч кимсага фойдаси тегмас экан. Агар вақти-соатим етиб дунёдан ўтсам шунча илмим ўзим билан қабрга кириб кетаркан. Ортимдан эса қилган ишларимни ҳотирлаб, миннатдор бўлиб дуо қилгувчи бирорта жон қолмас экан.
Энди билдимки, манфаат бермайдиган илм қумга сепилган сувга тенг экан. Ўзидан на бир из қоларкан, на бир фойда. Бекорга шунча умрнинг увол бўлгани қолар экан холос.
Шундай қилиб, болажонларим, - деди Ойгул билан Рустамга кўз қирини ташлар экан Обида буви,- ҳар бир олинган илм фойда келтирсагина чинакам манфаатли бўлади. Тушунарлими?
- Тушундик, бувижон, - Рустамнинг ўрнига ҳам жавоб қайтарди Ойгул.
Рустам эса жавоб тариқасида бош ирғаб қўйди.

🍂

Шу куни Обида буви Ойгулни ухлаб қолган деб ўйлаб холаси Муҳайё билан суҳбатлаша туриб гап орасида Рустам ҳақида тўхталди.
- Муҳайё , тақдирнинг ишлари ажаб экан-а?
- Нимага ундай деяпсиз, ойижон?

- У вақтда сен ёш эдинг. Ўшанда мана бугун Ойгул билан бирга келган Рустамнинг отаси Усмон опанг Маҳлиёга қаттиқ кўнгил қўйган эди.

-24-
#талаб_ва_истакларига_кўра

#КЎНГИЛ_ИФОРИ романини бир нафасда бошидан охиригача тўлиқ ўқишни истаганлар учун таклиф 👇

https://t.me/xazonrezgionlayn/23
https://t.me/xazonrezgionlayn/23
05.05.202514:46
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#КЎНГИЛ_ИФОРИ

32- ҚИСМ

Асрор Файзуллаев кўп ўтмай Ҳилоланинг ёнгинасида машинасини тўхтатди.

- Ассалому алайкум, адажон,- Ҳилола қўлидаги челакни чеккага қўйиб адасига пешвоз чиқди.

- Ваалейкум ассалом , қизим. Додажонинг уйдамидилар ?

- Ҳаа , - деди Ҳилола ҳайрон бўлиб .

- Секин чақириб чиққин. Мен ҳозир эрта сахардан сизларникига кириб ҳаммаёқни тўс- тўс қилмай,- деди Асрор ака қизини шошилтириб , - илтимос қизим , тезлашақол .

Ҳилола зумда Мирсаид акани чақириб чиқди. Бахтига қайнотаси дарвозахонада машинасини ойнасини артишга тараддудланаётган экан.

- Ассалому алайкум, Мирсаид ака. Узр эрта сахардан безовта қилдим.

- Ваалейкум ассалом, қуда . Қани уйга , - Мирсаид ака қудасини уйга таклиф қилар экан.

- Йўқ , аёлим билан бафуржа келамиз . Ҳозир ...- Асрор аканинг юзини ҳижолатомуз ифода эгаллади ,- айбга буюрмайсиз . Мен ...

- Айтаверинг ,- қудасига далда берган бўлди Мирсаид ака.

Асрор ака машинасининг юкхонасини очди. У ердан беморларни солиб итариб юрадиган аравача чиқарди.

- Бу аравачани ўтган йили оёғим синганда тез ёрдамда ишлайдиган қайним олиб келиб берганди. Ўша вақтда роса кунимга яраган. Шунга ўйланиб қолдим. Мастура ҳам эрта- ю кеч битта хонада шифтга термулиб ётавериб юраги зиқ бўлиб кетса керак. Шунга ора- орада ҳовлини , орқа тарафдаги боғни айлантирасизларми деб ўйлагандим. Тағин кўнглингиз оғримасин...

- Қуда , нега кўнглимиз оғриркан? Буни олиб келиб заб иш қилибсиз . Мастурани бу аравачада ўзим айлантирганим бўлсин ...

Асрор аканинг чеҳраси ёришди:

- Мен ҳам шуни ўйлагандим- да, Мирсаид ака , - у чаққонлик билан юкхонани ёпди ва бу сафар машина салонидан полиэтилен пакетга ўралган ўрамни олди ,- бу кечаги ваъдам . Хўроз гўшти ва мевалар .

У келтирганларини бу сафар Ҳилолага тутқазди ва қўлини кўксига қўйди :

- Энди менга руҳсат .

- Уйга кирмайсизми ? - мулозамат қилди Мирсаид ака,- Мастура ҳам уйғоқ.

- Шунинг учун кирмаяпман- да. Кирсам қолиб кетишим аниқ . Бугун бир йигитимизнинг диссертация ҳимояси бор эди. Ўшани ўтказиб , кейин кечга аёл қудангиз билан бирга келамиз .

- Яхши унда кечга албатта кутамиз .

Мирсаид ака Ҳилола билан Асрор Файзуллаевни кузатиб бўлгач ичкарига йўл олди.

- Келин ,- деди у дарвозахонада , - Сулаймон билан нонушта қилиб олинг. Ўқишга оч-наҳор кетманг.

- Хўп бўлади , додажон. Мен суюқроқ қилиб "манний бўтқа" пишириб қўйгандим. Ойижонимларга едириб қўяй кейин...

- Бўтқани олиб келиб берсангиз бўлгани. Ойингизни ўзим овқатлантираман. Келди - кетдилар билан бўлиб уни ёнига ҳам киролмай қолдим . Сиз холаларингиз ва аммангизни меҳмонхонага нонуштага чақирсангиз. У - бу нарса дейишса , "Додам ойимни ёнларида бирпас ўтирмоқчи эканлар" деб очиқчасига айтаверинг.

Ҳилола ерга қаради :

- Хўп бўлади , додажон...

* * *

- Ассалому алайкум, дадаси ,- эрини кўриб Мастура опанинг юзи ёришиб кетди, - яхши ётиб турдингизми ?! Нонушта қилиб олдингизми ?!

- Ваалейкум ассалом, онаси . Нонушта қилганим қачооонлар эди. Ўзинг яхшимисан ?! Ҳеч қаеринг безовта қилмаяптими ?

Мирсаид ака аёлининг ёнига аста чўкди , унга меҳр билан тикилди .

- Ўзига шукр, яхшиман,- синиққина жилмайди Мастура опа.

Шу пайт Ҳилола хонага пастнисда нонушта кўтариб кирди. Унда кичик косада манний ёрмали бўтқаси, ликопчада булочка ва унинг ёнида патир нон бор эди.

- Ойижон , нонуштангизни олиб келдим. Яна ул, бул нарса керак бўлса айтинг.

Ҳилола сал аввал кириб Мастура опанинг юз - қўлларини чайинтириб кетган эди.

- Бошқа нарса керакмас , қизим,- деди Мастура опа, - сиз ўқишингиздан кеч қолманг. Холаларингиз тушликкача шу ерда бўлишади. Бемалол чалғимай ўқишга бориб келаверинг.

- Хўп бўлади , ойижон .

- Аввал яхшилаб нонушта қилиб олинг- а.

- Хўп бўлади , ойижон.

Ҳилола сассиз қадамлар билан хонани тарк этди.

Мирсаид ака аёлининг томоғи тагига кичиккина сочиқ ташлади :

- Энди навбат паҳлавонлар бўтқасига ...

@Xazon_Rezgi /90
#Диққат_тест

Сизнинг жуфтингиз қандай бўлиши керак?

Марҳамат жуфтликлардан ёққанини танланг🫵

Жавоблар👇
—Сиз бу муносабатни қачон билдингиз?
—Улар асосан тунда учрашишади. Шунинг учун хеч ким сезмаган. Мен кечаси сезгир ётаман, тирқ этган овозни биламан. Мени ухлади деб чиқиб кетишлар кўпайди.
Кейин ...
Гулсум, ерга қаради
—Хўш...
Ислом кейинчи дегандек қаради.
—Кейин, сизларни хонангизга камера ўрнатдим, буни сезишмай яна давом этишди.
—Бола, бола кимники?...
05.05.202516:56
05.05.202514:46
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

Гарчи ҳозир сен суйган куз фасли бўлмаса- да , аммо айни дамларда сувбўйлари жуда оромбахш ...

Мастура опа зумда жонлади :

- Дадасиии , бу мумкинми ?!

- Қизиқсан- а , онаси , нега мумкин бўлмасин ?! Биз бирон нарса учун кимдандир руҳсат сўрайдиган ёшдан аллақачон ўтганмиз . Фақат сал туриб йўлга тушамиз , сабаби ҳозир кўчалар ланғиллаб қайнаб ётибди. Биласан , ёзнинг чилласи киришдан аввал ҳаво шунақа бир қизиб олмаса ҳисобмас .

Сен ҳозир дамингни олиб ол . Ҳадемай болаларимиз ҳам ўқишдан келиб қолишади. Ўшанда ҳайё- ҳууут деб кетворамиз ...

- Хўп бўлади , дадаси . Келинг ўзингиз ҳам бироз чўзилинг. Икки кундан буён тинимингиз бўлмади. Айтганча , шўрва учун яна бир бор алоҳида раҳмат.

- Арзийсан , онаси ... Шошмай тур ўзим бир ишга тушсам борми , шунақа овқатларни тайёрлайман- ки , бир хафтага қолмай оёққа туриб чопқиллаб кетасан,- Мирсаид ака сўнгги сўзларини орзиқиш ила чексиз умид билан айтди- ки , айни дамда ўз сўзларига ўзи чин дилдан ишонгиси келиб кетди.

- Насиб , дадаси , насиб ,- Мастура опа эрига шу жавобни айтди-ю , бироқ ич - ичидан зил кетди , - "кошки эди шундай бўлганда , афсус- ки ...". У хаёлларининг давомини ўйлагиси келмади.

Кечки соат тўртларга яқин Сулаймон ва Ҳилола ўқишдан қайтишди.

Ҳилола Мастура опадан бирга кўлга бориш таклифини эшитгач, қайнонасига оғир ботмайдиган қилиб рад жавоби беришга зумда баҳона тўқиди :

- Ойижон , эртадан қолдирмай топширишимиз керак бўлган топшириқларимиз бор эди . Руҳсат берсангиз ...

Аслида Ҳилола ойижониси ва додажонисининг айланишга бемалол , ҳотиржам бориб келишларини кўзлаган эди. "Улар уйда йўқ вақтлари ойижон ётган хонани яхшилаб шамоллатиб , тозалаб оламан. Ҳали кечки овқат масаласи ҳам бор" дея ўйлади Ҳилола қайнонасининг кийимини эҳтиёт бўлиб алиштирар экан.

Маҳина амма ҳам айланиш таклифини кескин рад этди. "Эр- у хотиннинг ўртасида менга нима бор ?!"деб ўйлади у ўзича ва укасига "Бироз қон босимим ошдими дейман, ҳозир дори ичдим . Шунга кўзларим юмилиб кетяпти" дея ёлғонлади.

Мастура опани машинага Сулаймон кўтариб олиб ўтқазиб қўйди. Мирсаид ака эса ўриндиқни ярим ётқизиб аёлига қулайлик яратган бўлди .

Мирсаид ака машинасини энди ўт олдирган ҳам эди- ки , Ҳилола пакетга ўралган алланима олиб чиқиб машинанинг орқа ўриндиғига қўйди.

- Бу сизларга ...

Мирсаид ака полиэтилен ўрамдаги егулик эканлигини тахмин қилиб келинига "Раҳмат , келин" деганча гапни қисқа қила қолди.

Машина аста ўрнидан қўзғалди. Мирсаид ака Назарбекнинг асосий йўли бўйлаб шаҳарга қарама- қарши йўналишда бўлган тарафга ичкарилади. Орадан ўн беш дақиқалар ўтиб машина ойнаси бўйлаб лип- лип ўтаётган манзаралар дала манзараларига алиша борди.

Орадан ярим соат ўтар- ўтмас, уларнинг кўз ўнгида митти зарғалдоқ дала чечаклари билан бурканган ажиб гўзаллик намоён бўлди . Мирсаид ака азим тут дарахтининг соясини мўъжаллаб бориб машинасини тўхтатди.
У машинадан тушгач, орқага ўтиб юкхона ёнида бироз куймаланди. У кўп ўтмай Мастура опанинг қаршисида эрталаб Асрор ака ташлаб кетган аравача билан ҳозир бўлди. Мирсаид ака машинанинг Мастура опа ўтирган тараф эшигини очди ва аёлини авайлаб аравачага олиб ўтқазди.

Мирсаид ака аравачани терс тарафга айлантирганда Мастура опанинг кўз ўнгида ажиб кўл манзараси мавжланди .

- Бунчаларам гўзал бўлмаса ... - деди Мастура опа атрофга боқиб кўнглидаги хислари тўлиб- тошганча ярим шивир овозда , - буюк мусаввирнинг бетакрор ижод намунаси ...

#давоми_бор / 93

Муаллиф: Хазонрезги

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
05.05.202514:44
Мавлоно Жалолиддин Румий шундай дeганлар:

"Дунё моли дeнгизга, инсон эса дeнгиз устидаги кeмага ўхшайди. Мол-дунё (дeнгиз суви) қанчалик кўп бўлса кeма манзилга шунчалик бeмалол, бeзарар етиб олади.  Лeкин сув кeманинг ичига кирадиган бўлса, я'ни мол-дунё муҳаббати қалбни истило қилишни бошласа, чўкиб кeтиш ҳeч гап эмас. Дeмак мол-дунё муҳаббати қалбни қоплаб қўймаслиги кeрак экан".

✍️Муҳаммад Амид Йилдирим "Савдогар саҳобалар ёҳуд саодат асрида тижорат" китобидан 📚

@xazon_rezgi
05.05.202509:40
Бир донишманддан сўрадилар: “Нима учун Ҳавво Одамнинг бошқа жойидан эмас, айнан, қовурғасидан яратилган?”
 
Донишманд жавоб берди:
“Раҳбар бўлиб олмаслиги учун Одамнинг бошидан яратилмади. Чўри бўлиб қолмаслиги учун Одамнинг оёғидан яратилмади. Балки, қалбига яқин бўлсин, маҳбубаси бўлсин, Одамнинг ҳимояси остида бўлсин деб унинг қовурғасидан яратилди”.

@xazon_rezgi
05.05.202506:32
Шунақа чиройли эътирофлар ижодкорга қанчалар илҳом бағишлашини билсангиз эди ☺️
05.05.202516:56
05.05.202514:46
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

Кўп ўтмай у ўзи айтганидек ошхонага йўл олди.
Мирсаид ака узоқ ўйлаб ўтирмай музлаткичнинг эшигини очди. У ердаги саранжом қилиб, хил- хилига ажратилган маҳсулотларга қараб пича ўйланди. Сўнг улардан кераклисини ажратиб қўлидаги бўш идишга сола бошлади.

Мирсаид ака энг аввал сабзавотларни арчиб , тозалаб олди. Сўнгра иккита оғзи ёпиқ қопқоқли елим контейнердаги гўштларни саралаб олди. Ёғлиқ тўшли қўй қовурғалари ва эрталаб Асрор ака олиб келган товуқ гўштининг бўлиқ ерларидан ажратиб олиб , аввалига оқиб турган сувда чайиб олди . Сўнгра таги чуқурроқ идишга солиб тузини ростлади. Сўнгра унга яхшилаб янчилган қора мурч ва зира сепди.
Тайёр бўлган гўштни каттагина сопол кўзачага бир қатор қилиб чиройли териб чиқди ва унинг устидан тўртта қайроқи картошка , иккита кичикроқ қизил сабзини бутунлигича ҳамда майда қилиб тўғралган пиёз , яшил ва қизил булғор қалампири , памилдори , саримсоқ пиёз ва кўкатларни бирма - бир солди. Боя музлатгични очганда бир стакан ивитилган нўхатга кўзи тушган эди. Уни ҳам илиқ сувда чайиб ташлаб масаллиқларнинг устидан айлантириб сепиб чиқди. Сўнгра човгумда қайнаб турган сувни қўйиб кўзачанинг қопқоғини зичлаб ёпди. Уни аввалдан қиздириб қўйилган газ оташхонасига жойлаб , қўл соатига қаради. Соат миллари эрталабки саккизни кўрсатаётган эди. "Ўн бир, ўн иккиларда шўрва- жаркобимиз тайёр бўлади ,- ўйлади Мирсаид ака ,- ўша вақтда тузини яна бир ростлаб олсам бўлгани"

Дарҳақиқат , айтилган вақтда шўрва хил - хил бўлиб пишди.
У Мастура опа ва меҳмон аёлларга жуда манзур бўлди.

Она ҳар қандай ҳолатда ҳам она экан-да. Хатто беморлик тўшагида ҳам юраги "болам" деб урар экан.

- Дадаси, таомингиз бирам мазали бўлибди- ки , - деди Мастура опа ва секингина сўради,- Сулаймон билан Ҳилолага ҳам қолдими ?

- Ҳотиржам ётавер , онаси , уларга ҳам қолди,- аёлини зумда тинчлантирди Мирсаид ака.

Аёлларнинг энг ёши Мастуба опа идиш-товоқларни йиғиштириб ювиб олгач, опа- сингиллар эртага келар бўлиб йўлга отланишди.

Улар хайрлашиб чиқиб кетишгач, Маҳина амма нариги хонага чиқди. Хонада яна эр- у хотин ёлғиз қолишди .

- Дадаси , мен туфайли сизнинг ҳам тоза тинчингиз бузилди- я,- деди Мастура опа эрининг чаккаларига оқ ораган сочларига меҳр билан тикилганча.

- Нега ундай дейсан , Мастиир . Одам бор жойга одам келади. Шулар бизга далда бўлиб туришибди,- Мирсаид ака Мастура нима учун бундай деяётганига бирдан тушуниб қолди ,- ҳаа- я , сен ўз уйимизда сенсизликда қолиб кетаётганимга ишора қилаяпсан- а ?!

Аммо бугун кечагининг ҳам хиссаси чиқди. Қара , яна ёлғизмиз . Маҳина опам нариги хонада бироз мизғийдилар.
Истайсанми сени ҳовлига олиб чиқиб Асроржон олиб келган аравачада бироз айлантираман.

Мастура хаёлчан сўзлаган бўлди :

- Бирам кенгликларни соғиндим- ей , дадаси ... Кенг сайҳонликка чиқсам- у қуёшни чиқиши кутиб олсам ... Ёки оловдай қизариб ботишини кузатсам ...

Яна ... - ўпкаси тўлди Мастура опанинг , - яна кузни соғиндим...

Оромбахш кузни ...

Барглари олтиндек товланган ҳиёбонда ёки боғда бир - бир қадам босиб юрсам ... Чирт узилган барглар гўёки мени қучмоқчидек бошим узра шовуллаб тўкилса ...

Соғиндим ...

Бирам соғиндим ...

Ўша хазон ...
Кузни соғиндим ...
Зарҳал барглар қилганда изҳор,
Кўнглимдаги ҳисни соғиндим...

Соғиндим мен ...
Жуда соғиндим ...
Ҳайрат тўла кўзни соғиндим...
Шўхлигимдан қолган ҳотира
Сув бўйида изни соғиндим...

Соғинчларим беҳад ва бисъёр ,
Топилмас не юзни соғиндим...
Ҳамда таъми буткул бўлакча ,
Ошни , нонни , тузни соғиндим...

Соғиндим- ей , афзал соғиндим...
Такрор айтай кузни соғиндим...
Йиллар аро алишди умр,
Ёшлигимни, ўзни соғиндим...

Соғиндим мен...
Рости соғиндим...
Ўша боғлар ...
Кузни соғиндим ...
Хазонрезги сўйлаган эртак,
Кўнглимдаги ҳисни соғиндим ...

Маъсум ёшлик ...
Ўзни соғиндим...

Жуда соғинибман, дадаси . Ҳеч қачон кузни бугунгичалик соғинмаган бўлсам керак...

- Мастииир ...- деди титроқ овозда Мирсаид ака , - истайсанми , кўл бўйига олиб бораман.

@Xazon_Rezgi /92
05.05.202514:44
Бир америкалик ҳабаш ўзбекни бопламоқчи бўлибди...

Мана шу ўтирган ўзбекдан ташқари ҳаммангизни еган ичганингизни пулини тўлайман. Нима истасангиз шуни истеъмол қилиб, бемалол маза қилиб ўтиринглар дебди. Шунда ўзбек раҳмат ҳабаш ака хурсандман раҳмат дебди. Америкаликни жаҳли чиқиб, мен миллион доллар бераман. Ҳамма хоҳлаган нарсасини есин, ичсин ўзбекдан ташқари дебди. Ҳаммага миллион долларлик овқат ичимликлар келибди. Фақат ўзбекка келмабди, шунда ҳам ўзбек хурсандман ака раҳмат деб қўяркан. Америкалик қаттиқ ғазаб устида официантни чақириб, мен ҳаммага миллион долларлик ҳаражат қилдим, ўзбекдан ташқари. Нега ўзбекни жаҳли чиқиш ўрнига, раҳмат деяпти? Деса официант... ДАВОМИНИ ЎҚИБ ДУМАЛАЙСИЗ...👇
Эркак киши аёлини олдида ухламаса гуноҳми?

Эркак киши аёлини олдида ухламаса, яъни аёли бир ўзи хар доим ухласа эркак
кишига гуноҳми?

ЖАВОБ:👇🏼
05.05.202506:31
Ижодингизга омад берилиб укияпман шу асаринггизни купрок беришнинг иложи йукма
Shown 1 - 24 of 2 215
Log in to unlock more functionality.