Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Инсайдер UA
Инсайдер UA
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Инсайдер UA
Инсайдер UA
Хаёт Шамсутдинов avatar

Хаёт Шамсутдинов

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг матбуот котиби - ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси
👉 Расмий сайт: prokuratura.uz
TGlist rating
0
0
TypePublic
Verification
Not verified
Trust
Not trusted
LocationУзбекістан
LanguageOther
Channel creation dateOct 07, 2019
Added to TGlist
Apr 19, 2025

Records

03.05.202514:15
7.7KSubscribers
16.04.202505:02
600Citation index
03.05.202514:15
4.1KAverage views per post
03.05.202504:19
4.1KAverage views per ad post
23.04.202523:59
1.55%ER
03.04.202514:15
53.53%ERR
Subscribers
Citation index
Avg views per post
Avg views per ad post
ER
ERR
APR '25APR '25APR '25APR '25MAY '25MAY '25

Popular posts Хаёт Шамсутдинов

Бугун Ватанимизда кенг нишонланаётган қутлуғ байрам 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муборак бўлсин азиз юртдошлар !

Барчангизга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга файзу барака тилаб қоламиз.

Юртимиз доим тинч, ҳаётимиз фаровон бўлсин !
22.04.202504:23
Бухоро шаҳридаги хусусий клиникада тиббий муолажа олган 11 ёшли бола вафот этганлиги ҳолати юзасидан текшириш ўтказилди.

Иш бўйича исботланиши лозим бўлган барча ҳолатларни текшириш ҳамда бир қатор тергов ҳаракатлари ўтказиш лозимлигини инобатга олиб, Жиноят кодексининг 116-моддаси (Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) билан жиноят иши қўзғатилди.

Барча зарур тергов ҳаракатлари ўтказилганидан сўнг иш бўйича қонуний тўхтамга келинади.

Telegram I X
19.04.202505:32
Бухоро шаҳрида жойлашган хусусий клиникада тиббий муолажа олган 11 ёшли бола вафот этганлиги ҳолати юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Марҳумнинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида судга оид тиббиёт экспертизаси ҳамда масъул шахсларнинг хатти-ҳаракатлари бўйича хизмат текшируви тайинланган.

Текшириш давом этмоқда.

Telegram I X
21.04.202514:04
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Фарғона вилояти бошқармаси ходимининг вафоти билан боғлиқ ҳолат юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Текшириш ҳаракатлари ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказилиши ва натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Марҳумнинг яқинларига чуқур таъзия изҳор этиб, ҳамдардлик билдирамиз.

Telegram I X
03.05.202505:23
30 апрель куни Чиноз туманида яшаган 1995 йилда туғилган аёл “Тошкент-Самарканд” йўналишида ҳаракатланиб келаётган тез юрар йўловчи поезди тагига ўзини ташлаши оқибатда вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент транспорт прокуратураси томонидан текшириш ўтказилиб, содир бўлган ҳодисанинг сабаблари аниқланмоқда.
02.05.202504:22
Денов туманида ИИБ ЙПХ инпекторлари билан боғлиқ ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилди.

Жиноят иши доирасида 3 нафар гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
03.05.202504:01
Бош прокуратура жамоаси юртимиздаги барча матбуот ходимлари ва журналистларни 3 май –Жаҳон матбуоти эркинлиги куни билан самимий муборакбод этади !

Сизларга соғлик саломатлик, ишларингизга улкан зафарлар, ижодингизга эса ривож тилаб қоламиз.
Reposted from:
Bosh prokuratura avatar
Bosh prokuratura
24.04.202512:35
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.04.2025 йилдаги “Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ва беҳуда сарфланишининг олдини олиш ҳамда энергия самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-133-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида республиканинг барча туман (шаҳар)ларида ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ва беҳуда сарфланишининг олдини олиш ҳамда энергия самарадорлигини ошириш бўйича ўрганишлар ўтказилмоқда.

Хусусан, Бош прокуратура бўлим бошлиғи Х.Шамсутдинов, Ёқилғи-энергетика соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси прокурори А.Жўраевлар томонидан Миробод тумани прокурори Б.Абдуллаев иштирокида туманда энергия баланси ишлаб чиқилганлиги, энергияни тежаш дастурлари ижросини таъминлаш ва тармоқлардаги йўқотишларни камайтириш борасида ойлик режа кўрсаткичларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши бўйича туман идоралараро ишчи гуруҳи аъзолари иштирокида муҳокама қилинди.

Ўрганишларда қарорда белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда йўл қўйилган камчиликлар масъулларга кўрсатиб ўтилди ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Бу борадаги ўрганишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Reposted from:
Bosh prokuratura avatar
Bosh prokuratura
08.05.202518:07
"9 май - Хотира ва қадрлаш куни" муносабати билан ўтказилаётган тадбирларда Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари, қатнашчилари кўрсатган жасорат ёш авлодга яна бир бор ўрнак ва намуна бўлиб, бугунги осуда кунларимизга шукроналик ҳиссини уйғотмоқда.

Халқимиз тинчлиги, мамлакатимиз равнақи йўлида жасорат ва фидойилик кўрсатган юртдошларимизни хотирлаш, айни вақтда ҳаёт бўлган уруш ва меҳнат фахрийларига ҳурмат-эҳтиром кўрсатишга қаратилган тадбирлар бутун мамлакатимиз бўйлаб кўтаринки руҳда ўтказилмоқда.

Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев масъуллар ва жамоатчилик фаоллари билар бирга пойтахтимизда истиқомат қилиб келаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси 101 ёшли Акмал Акромовнинг хонадонида бўлиб, Президентимизнинг байрам табрикларини етказишди.

Фахрий Акмал Акромовга “Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги” юбилей медали тантанали равишда топширилиб, байрам совғалари улашилди. Хонадонга ташриф буюрганлар отахон билан самимий суҳбат қуришди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Reposted from:
Bosh prokuratura avatar
Bosh prokuratura
08.05.202518:07
Log in to unlock more functionality.