Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Қизим....Сенга гапираман avatar

Қизим....Сенга гапираман

Books
🌐Teлеграмдаги энг яхши канал
Канал админи:
@alisherovna_o5

Реклама хизмати:
https://t.me/+ft0N4t79VjE5OTE6
Пуллик каналим: https://t.me/hikoya_uchun_tolov
TGlist rating
0
0
TypePublic
Verification
Not verified
Trust
Not trusted
LocationУзбекістан
LanguageOther
Channel creation dateMay 13, 2025
Added to TGlist
Jan 19, 2025
Linked chat

Records

07.05.202519:08
35.1KSubscribers
28.02.202517:53
4350Citation index
14.05.202501:22
4.2KAverage views per post
14.05.202501:24
4.3KAverage views per ad post
12.04.202523:59
5.15%ER
20.02.202523:59
15.50%ERR
Subscribers
Citation index
Avg views per post
Avg views per ad post
ER
ERR
FEB '25MAR '25APR '25MAY '25

Popular posts Қизим....Сенга гапираман

🌸🍁Ассалому  алайкум ва Раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🌺🍂ХАЙРЛИ ТОНГ🍂🌺

🍁ШАНБА тонгги муборак бўлсин қадрдонларим ♥♥

🍂Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🌤Уйғондингизми? Қаранг, тонг отди! Ажиб дақиқаларга тўла янги кун бошланмоқда!

🌹Бахтли дақиқалар сизга севимли инсонлар кулгусини, мўъжизага тўла лаҳзаларни, чиройли қўшиқ каби ўйларни, яна бахт, муҳаббат, омад, шодликларни олиб келсин.

😍 Ҳар доим БАХТ ва ТАБАССУМ билан уйғонинг!

💐Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг 🤲

Каналга обуна бўлиш учун ушбу
линкни босинг 👇👇

https://t.me/Qizim_Senga_gapiraman
20.04.202512:19
#Дилёра
#Но_8

Дилёра...
Ҳали ҳам ишонгим келмаяпти... Нега бундай бўлди. Нега яна уларни учратдим. Бир кун албатта содир бўларди бу аммо нега бу қадар тез... Оқ кўйлак жудаям ярашибди. Нигоҳлари ҳам ўзгарган. Ўйчан бўлиб қолган. Бироз тўлишибди. Мен учун қадрдон бўлган инсон ёнимга келди. Ҳаёлимда ҳар он у билан биргаман. Уч йил бирга яшадик бутун умрлик бахтни туйдим у инсон билан. Бугунни амаллаб ўтказдим. Қолган кунлар нима бўлади. Қандай қилиб у билан ишлайман. Саволларига нима деб жавоб бераман. Уни алдашни эплай оламанми???

Азиз..
Дилёрани ҳеч қачон бундай аҳволда кўрмагандим. У хонамизга келган кун кечагидек ёдимда. Гўёки бир нур кириб келгандек бўлганди. Ширин табассуми. Яноғидаги кулгичлари нега ҳали ҳам оила қурмаганимни тушингандек бўлгандим ўшанда. Ҳа мен уни бир кўришдаёқ ёқтириб қолгандим. Ҳамон уни телбалардек севаман. Аммо буни ошкор қилолмайман. Қўрқаман ундан айрилишдан ҳозиргидек муносабатимизни йўқотиб қўйишдан жудаям қўрқаман. Бугунги ишлар мени карахт аҳволга солиб қўйди. Дилёра ҳали ҳам уни севади. Кўзлари айтиб турибди. Лекин нима қилай шундай бўлса ҳам мен ундан ҳеч қачон воз кечолмайман.

Гўзал...
Бир марта фотиҳам бузилди. Ўша аблаҳнинг номардлиги туфайли. Шундан бери ёлғизман. Мени ҳам севгим севилгим келади. Ҳамма менга бошқача назар билан қарайди. Кўпчилик ёқтирмайди буни ҳам биламан. Фақатгина бойлигим учун тўпланган дугоналар дўстлардан ҳам ҳабарим бор.
Ўша воқеадан кейин ҳеч кимни севмайман деб қасам ичгандим. Аммо бугун ўша қасамни буздим. Жавоҳир Юнусов мени тамом қилди.
Ҳа мен уни севиб қолдим. Бир кўрдиму юрагим жиз этди. Туйғуларим қайта уйғонгандек бўлди гўёки.
Бу ёғига нима бўлади буларни ўйлашни ҳам истамайман. Муҳими мен яна кимнидир севиб қола олдим....
24.04.202516:53
#Излаганим
#Но_50

-Фарход акаа
Дилфуза опа мехмонхонага секин келиб Асилани дадасини чақирди... Феруза Дилфуза опага рахм кўзи билан қараб кўзидан 1,2 томчи ёш оқди.. Фарход ака Дилфуза опани эшитиб турсада юзини чапа қилиб...Дилфуза опага қарамасдан орқа тарафга қараб ўтирарди.
-Бизга уйингиздан жой бердингиз... нон туз бердингиз...хизматчига эмас ҳудди мехмонингизга муомила қилгандей гапирдингиз Аллоҳ рози бўлсин... Барига рози бўлинг... Мен ўғлимни олиб кетаман ҳаммаси учун бизни кечиринг... Берган нон тузингизга рози бўлинг.
Фарход ака гапларни эшитиб турсада орқасига қарамади... Дилфуза опа қаттиқ йиғлаб уйдан чиқиб кетди.
Ўша кечаси ухламай тонгача йиғлаб чиқдим...кўзимга уйқу ҳам келмас эди. Нимага чин севишганлар бахтли бўлолмайди? Нимага ҳаёт бундей? Узимга савол бериб жавоб тополмагач қаттиқроқ йиғлардим ўз севгисидан бундей айрилишни мен душманимга ҳам раво кўрмайман жуда ҳам қийин экан жуда ҳам......
-Асилааа
-Асилаааа
-Асилаа
Аслам ётар экан икки томонга қараб гапириб алахсираётганди... Дилфуза опа эшитиб югуриб келди.
-Аслам болажоним кўзингни оч суянган тоғим...қадди қоматинга онанг қурбон бўлсин кўзларингни оч....
Дилфуза опа Асламни бошидан силаб йиғларди... Аслам Асила дея типирчилаб уйғониб кетди...юзлари яра қош кўзлари қонаб кетган бўйи онасига қаради.
-Она Асила қани?
-Ўғлим кўзларингни очганингдан туну кун уйғонишингни Худодан сўраб кўзларида ёш билан кутган онагни сўрамайсан? Лекин Асила қани деб сўрайсан шунақами... Асила кетди сенга ит азобини беришган куни у сени ташлаб кетди тинч қўй энди уни!
Дилфуза ғазаб билан гапириб хонадан чиқиб кетди. Аслам ўрнидан туриб деворга бир мушт урди.
-Йўқ ишонмайман...дея хонадан отилиб чиқди. Қаерда турипти? Уй кимники? Асламга умуман қизиқ
эмасди ҳаттоки уйга қараб ҳам қўймади...шахдам қадамлар билан юриб кетаркан олдидан Анора
чиқиб қолди.
-Ассалому алекум
-Волекум ассалом
-Аслам акааа..........
-Кейин Анора кейин....Ойимга айтиб қўй севгимни ўрни бошқа мени дунёга келтириб... тобим қочганда эртаю кундуз қўлларини дуога очиб Аллоҳдан шифо сўраган онажонимнинг ўрни бошқа бу ўринни ҳеч ким тўлдиролмайди.... дея ховлидан чиқиб кетди.
Хонамда ўтирар эканман йиғлаганимдан кўзларим шишиб кетган туриб юришга мадорим қолмаганди.
13.05.202517:30
#Яраланган_ишқ
#Но_108

-Ҳаммаси жойида. Ўтиб кетти. Муҳими бу эмас. Бугун мен уни шифоҳонада яна кўрдим.
-О, нима бало сениям Наргизга ўхшаб юрагингдан уришдими - Қитмирлик қилди Мадина .
-Уфф Мади қўйгин шуни. Давом эт Лайло.
-Ха айтганча мен практикага борган клиника Нигора Низамовага тегишли. У Азиз Низамовнинг синглиси экан.
-Уни синглиси бор эканми?
-Билмасмидинг ? - сўради Мадина.
-Йўўқ. Мен фақат Шохрухни онаси билан танишдим.
-Нимааа?
-Мади нега бақирасан?
-Сен айтаётган Дилбар Низамова Шохрухнинг ўгай онасикууу.
-Ўгай?
-Хаа ўгай. Яна бу кишим бўлажак журналистмуш.
-Тўҳта унда нега мен буни сезмадим? Аҳир Шохрух худди онасини ўзикууу...
-Ташқи кўринишими? - ишонқирамай сўради Мадина.
-Йўқ ички кўриниши.
-Сен Дилбар Низамовани такаббур, кибрли, одам менсимайдиган экан дегандингку. Шохрух унақага ўхшамайди. Хархолда сени уйгача кузатиб қояябти.
-Мади, бу сақични яна қанча чайнайсан?
-Тўҳта бир икки пақиллатай дугонажоон... уфф Наргиз дарров хафа бўласан. Пишириб е Шохрухингни тортиб олябмизми?!
-Мадинаааа у меники эмас.
-Сеникини бўлишини истайсанми?
-Сени тилинг билан тушунтирса : У бозордаги биррилиант мен эса кумушман. Хўш энди айтчи улар тенгми?
-Қўйсангчи! Шохрухни пуллари ачиб ётибди. Бой қизни бошига урадими?
-Масала бунда эмас. Тенг тенги билан. Уни оиласига ўхшаган одамлар ўзларини тенгигагина қарашади...
Мен эса ...
Наргиза кўзларини юмди. Кўз олдига "Болалар уйидаги" Руқия тарбиячи келди. Қулоқлари остида унинг даккиси акс садо берди “Ташландиқ. Яна нима балони бошладинг? Касофат!!! Биринг икки болъмайди сен қизни. Бехосиятсанда!!” деб жеркиб
берганди. Наргиза мурғак қалби билан бу сўзларни маносини англаб етмаган бўлсада "Ташландиқ" сўзининг ўзи унга етиб ортарди. Бу пешонасидаги тамға эди... Оша бадбаҳт онаси қўйган тамға!!
16.05.202515:15
#Излаганим
#Но_94

-Ҳозир кетяпман
-Сен??????
-Оооо коллежимиз гўзали? Гўзалигингдан асарам қолмаптию?
-Нимага келдинг бу ерга йўқол кўзимга кўринма!!!
-Жонгинам сени коллежда кўп қидирдим ва топтим!
-Мараз ол қўлингниииии
Асила жахл билан...ёнидаги йигитни юзига бир тарсаки туширди.
-Алишер акаааааа.... кеннойи бу нима қилганингиз?
Алишер юзини ушлаб турса...Алия бақириб уйдан чиқиб келдию... Алишерни юзини ушлаб Асилага
қаради!
-Алия нима қиляпсиз? У сизга арзимайди!!!!
-Ҳеййй сал ўзингизни босинг... Нима эрингиз ўлди дегани бошқасига осилиш керак деганими?
Асила бу гапга чидолмади нафрат ва ғазаб билан Алишерни ёқасидан ушлаганди ўртага Алия тушди.
-Қўйиб юборинг уларни? Қўйворинг дедим сизга?
Алия Асилага бақириб...Алишерни олдини олди.
-Алишер ака кетинг...кейин гаплашамиз!
-Алия кеннойингни тарбиялаб қўй.
Алишер Алияни ортидан туриб Асилага хунук иржайди. Асила кўзи тўла ёш билан мардлик қилип уни кўзларига қараб турарди.
-Сиз кимсиз ўзи? Нима ҳаққиз бор мени севганимга қўл кўтаришга?
-Алия мени эшитинг илтимос. У сиз ўйлаган бола эмас у мени......
-Кетинг ҳозироқ кетинг!! Кўзимга кўринманг... Сизга сингил опа сирдош бўлишга ҳаракат қилдим... сизга ишонгандим лекин адашган эканман....акамани руҳларини ҳам чирқиратингиз!!!!
-Алия тўхтанг Алияаааа
Алия Асилага қарамай юраётганди.. Асилани итариб юборди... Асила ерга йиқилди.
-У бойликка учадиган болаку Алия.. Унга сиз эмас бойлигингиз керак... менга ишонмасангиз...Севаман деб алдаб юрган шу туфайли севгини унитган дугонамдан сўранг.
Алия Асилани гапини эшитиб тўхтаб қолди.
-Мен Алишер акамни севаман уни менга қарши қайиролмайсиз... Ҳаммасидан ҳабарим бор ўша
дугонангиз ҳам сиз ҳам Алишер акамга тухмат қилолмайсизлар. Мен билан ўйнашманг сизни огоҳлантирдим.
15.05.202516:19
#Излаганим
#Но_92

-Сайфииии хайда тез!!! Шуям хайдаш бўлдимииии))))))
-Хўжайин бундан ортиғи.......
-Мен санга нима дедиммммммммммммм)))))
-Ҳўп бўлади хўжайин.
-Алооо мени ҳозироқ Сwим билан уланг?
-Сwим ало эшитаяпсанми? Ўғлим қачон чиқди нега бизга хабар бермади?
Илҳом амаки машина ичида ғазаб билан бақириб гапирарди.
-Пешонангизда шуям бор экан Илҳомбей... Халокатга учраган самалётда Анисбей ҳам бор
эдилар......
Илҳом амаки юрагини ушлаб қолди.
-Хўжайин))) яхшимсииз? Хўжайин?
-Бу оғлингизни нарсалари бандалик экан Илҳомбей.
-Бандалик экан дўстим
-Асила қизим илтимос сув ичиб ол... эрталабдан бери туз тортганинг йўқ... илтимос қизим.
-Ойиии нега бунчалар бахтсизман... Ўзим бахтисизлигим эвазига бошқаларни ҳам бахтсиз қилдим. Анис акамда нима айб эди?
Асила жавонига суяниб ўтириб бир нуқтага қарагунча онасига гапирарарди!
-Унақа демагин қизим Аллоҳни қахрини келтирма? Синов ҳали буларни ҳам енгасан!!!
-Керак эмас енгмайман керак эмас.......
Асила бақириб йиғлаб юборди.
Эрталабдан неки ният қилган бўлсангиз ижобат бўлсин. Жума
Кунингиз хайрли ва барокатли ўтсин!

Каналга обуна бўлиш учун ушбу
линкни босинг
👇👇

https://t.me/Qizim_Senga_gapiraman
13.05.202509:43
#Дилёра
#Но_53

Уҳламаганидан кўзлари қизариб ачинарли аҳволга тушиб қолганди.
-Тобинг ёқми Дилёра. Ҳар доимгидек ундаги ўзгаришни биринчи бўлиб Азиз пайқади.
-Йўқ яхшиман.
-Жавоҳир келмадими.
-Йўқ энди келиб қолсалар керак..
-Ҳа майли.
-Дилёра опа юринг ошхонага тушамиз.
-Йўқ иштаҳам йўқ. Бемалол бораверинглар.
-Қани кўо гапирмасдан юринг ҳеч бўлмаса қахва ичасиз..
Дилёра уларни ялинтиришни истамай ноилож ўрнидан турди.
Ошхона ҳар кунгига қараганда гавжум.
-Тинчликми намунча ҳамма шу ерда.
-Ҳозир бизни ишхонани Замонда кўрсатишади.
-А йўғе бунча яхши.
Биз ҳам чиқиб қолармиз балки.
Дилёра ҳам ҳиссизгина телевизорга термулиб ўтирди.
-Қаранглар ишхона телевизорида бошқача кўринар экана.
Барча кулиб талашиб тортишиб кўрсатувни томоша қилишди. Атиги 3 дақиқагина қўйилган бўлсада ҳодимлар фахрланиб бир биридан сўз олиб мақтана кетишди.
Дилёрани кўзи ҳамон телвизорда. Кофени ҳўплаганча термулиб турибди..
-Эндиги навбатни тезкор хабарларга берсак. Кеча шу номли катта трассада аянчли автохалокат содир бўлди. Катта тезлик билан келаётган машина бошқарувни йўқотиб жарликка қулаган. Маълумотларга қараганда давлат рақами 775 бўлган малибу русумдаги қора рангли автомобиль. Қидирув ишлари бекор кетди. Ҳайдовчининг шахси тасдиқланди. Дўстлари берган маълумотларга кўра у 1990 йилда Тошкент вилоятида туғилган Жавоҳир Юнусов исмли шахс.
Унинг оила азоларига барчамиз номимиздан ҳамдардлик билдирамиз.
16.05.202513:05
#Дилёра
#Но_59

-Опангиз нега келди бу ерга нега келди. Яқиндагина туғруқхонадан чиқдик. Чиллали уй бўлса. Опангиз азадор қандай қилиб келди.
-Эсингни еганмисан. Опам 4 йилдан бери эри билан яшамайди.
-Нима фарқи бор ажрашишмаганку аҳир.
-Овозингни ўчирасанми йўқми. Мен ундай ирим сиримларингга ишонмайман. Ҳаммаси Аллоҳдан. Агар мана шу нарсаларни деб опамга нимадир десанг ёки нимадир қилсанг мендан яхшилик кутма.
Сардор шундай деб эшикни қарсиллатиб ёпиб чиқиб кетди.
-Шу етмай турганди ўзи менга илон. Барибир бу ердан кетказаман. Ҳали қараб турсин.

-Қизим тақдир экан нима ҳам қилардик.
Ёш жони увол кетди. Ҳали нимани кўрганди у шўрлик.
-Ойижон...
-Йиғла қизим йиғлайвер. Ичингдагини тўк. Енгил тортасан. Барибир турмуш ўртоғинг кўз очиб кўрганинг айрилган бўлсанглар ҳам Дилёра индамади ойисини қучоғида жимгина ўтираверди. Бу гапларга барибир ҳеч қайси бири ишонмайди. Шунинг учун индамади.
-Озгина овқат ҳам егин қизим бунақада касал бўлиб қоласан.
-Ҳўп ойижон ейман фақат ҳозирмас.
-Майли мен ошхонага чиқай ҳали замон синглинг билан қайнонаси ҳам келиб қолади чақалоқни кўргани. Ҳоҳласанг сен ҳам чиқ. Бироз ёзиласан.
-Майли келишаверсинчи.
Қани эди ҳаммаси тушга айланиб қолса Жавоҳир ака қани эди яна аввалгидек ёнимда бўлиб қолсангиз. Сиздан айрилганимга сизни йўқотганимга ҳали ҳам ишонгим келмаяпти. Тақдир ҳаёт бунча ҳам қийнамаса бизни. Наҳотки севгимиз мағлуб бўлди. Бу ёлғончи дунёда мени бир ўзимни ташлаб кетдингиз.
Яна бир ўзим қолдим. Аввалари юрагим ҳотиржам эди. Сиз билан бирга бўлмасакда бир ҳаводан нафас олаётганим таскин берарди қалбимга. Эндичи??? Энди нима бўлади сизни қаердан излайман. Ҳатто ҳайрлашмадингиз ҳам . Қанчалар бахтли эдик. Ҳаётимиз янгитдан бошланаётганди. Илтимос қайтинг. Ёнимда бўлинг яна бағрингизга босинг сочларимни силаб сени ҳеч қачон ташлаб кетмайман денг. Қайтинг илтимос қайтинг мен учун қайтинг....
16.05.202517:11
#Яраланган_ишқ
#Но_114

Наргиза деразадан тўлин ойга термулганча ёстиғини қучиб ётарди. Ҳаёлида эса Шохрух. Уни унута олмаяпти. Қанча ҳаракат қилмасин. Бошқа нарса ҳақида ўйласа ҳам айнан ўша айланиб келиб Шохрухга тиралябти... Эртага иш излаши керак. Тўйҳона асосан кечки пайт ишлайди. Ўқиши ҳам тугади.
Энди кундузги вақтга ҳам ишлаши керак.
Қизлар турган уй ижара эди. Ижарачи аёл Анора ҳола. Жуда зиқна ва ҳасис. Ижара ҳаққи 1 кун у ёқда турсин 1 соат кечикдими тамом. Лаш лушингни қўлинга тутқазади. У бу домнинг 1 қаватида туради. Ҳар ойнинг оҳирги куни соат 10:00 гача пул қўлида бўлмаса тамом эди. Қизлар ҳам тер тўкиб ишлашади ҳам ўқишади. Ҳозирга етиб турибди. Наргиза ҳам грант бўлгани учун степендия олади.
Аммо кундалик харажатлар, свет, газ, озиқ овқат, кийим кечак булар учун ҳам анчагина пул керак.
Энг яхшиси эса қизларни топгани ўртада эди... Кимда пул бўлмаса бошқасидан олади. Улар "Болалар уйидан" чиқишганда анчайин сарсон бўлишган эди. Тузукроқ уй топилмай юрди, Наргизанинг
эса ўқишга имтиҳон топшириш вақтлари эди... Ўша пайт улар анчайин қийналишди. Ҳатто йиғлаб додлаган пайтлари ҳам бўлди. Тинимсиз ишлашди. Тунги сменада ҳам қаҳваҳоналарда фаррошлик қилишди. Ёш бошлари билан эсон омон шу кунларга етишди. Энди эса уларнинг энг катта мақсадлари Уй олиш. Кичик бўлса ҳам ўзларининг уйлари бўлиши...
Шунинг учун Наргиза эртага иш излаши кераклиги ҳақида ўйлаб ўйлаб яна айланиб Шохрухга келди ва юзини ёстиққа босиб уф тортти... Бу анча давом этти токи ухлаб қолмагунча...

* * * *

-Эшитаман Дилбар Низамова?
-Мирзо, менга Анвар Рашидов ҳақида бор малумот керак. Туғилган йилидан нима еб нима ичишигача, оиласи, бола чақаси ҳам. Тушунарлими ва жуда тез !
-Хўп бўлади. Кечга қўлингизда бўлади.
13.05.202512:19
#Дилёра
#Но_54

Хабарни эшитган Дилёра бўшаган кофе бокалини шунчалик қаттиқ сиқдики у чил чил синди. Қўли ҳам яхшигина кесилди. Аммо у бунга эътибор бермасди. Ҳамма тахтадек қотиб қолганди. Экранда эса катта қлиб Жавоҳирнинг кулиб тушган расмини кўрсатишди. Дилёрани ҳатто нафас олаётгани ҳам сезилмаётганди. Бир нуқтага термулганча кўз ёшлари юзини юва бошлади. Дод солмади бақирмади қимирламай тураверди ҳудди сеҳрлангандек... Бироқ кўз ёшини тўхтатиб бўлмасди.
Кимдир келиб қўлини боғлади кимдир сув ичирмоқчи бўлди.
Дилёра чуқур нафас олди кўз олди қоронғулашиб ҳеч нарсани ҳис қилмай қўйди...
-Нима гап нима бўлди. Бу ерда нима бўляпти..
Ҳеч ким индамасди. Айримлар йиғлаб юборганди. Робия Дилёрани суяб турибди. Ҳамма жойида қотиб қолган.
-Нима бўлди унга хуноби ошиб бақириб юборди Азиз.
-Жавоҳир ака...
-Унга бирон нарса бўлибдими..
-Автохалокатда..
-Нима қанақасига ўзи яхши эканми..
Улар бошларини қимирлатиб йўқ ишорасини қилишди.
-Эй Худойим... Азиз қўллари билан бошини ушлади.
Сув пув беринглар Дилёрага...
-Азиз ака ҳозир Дилёра сув ичадиган аҳволадамаслар.
13.05.202515:51
#Излаганим
#Но_88

-Рахмат кеннойижон--Нимага рахмат дийсиз Алия... Хўш хўш сизни бунчалар хурсанд қиладиган...ўша йигит ким экан?
-Йигит?
Асилани гапидан Алия кўзларини катта катта очиб Асилага қаради.
-Ҳа!!! Алдашга уринманг хавотирланмаг ўртамизда сир бўлиб қолади.
Асила Алияга яқинлашиб пичирлаб кўзини қисиб қўйди...
-Кеннойииииииии вақти келади сизни албатда таништираман... Ҳайрли туннннн.
Алия ҳурсанд бўлиб Асилани юзидан ўпиб қўйиб телефонни ушлагунча хонасига югурди.
-Сизга росса ҳам хавасим келди Алия...Умрингизни охиргача шундай ҳурсанд бўлинг Иншааллоҳ.
Хонамга чиқиб караватим устига чўзилиб кўзимни юмишим билан ёдимга Аслам акам келдилар. Тўйимга бир неча кун бўлдики бир мартда бўлса ҳам уларни кўрмадим. Шуни ўйлаб турар эканман кўзларимга ёш келарди дардимни тўкиб сочадиган одамим ҳам йўқ... ҳаммасидан бирдек чарчагандим қанийди ҳозир азройил кесаю жонимни олса!. Ўйлаб утирмай жонимни берардим.
-Қандей қизмана? Нималар қилдингиз дадажон? Қизингизни гуноҳга ботишига сиз сабабчи
эмасмисиз? турмишга чиқиб туриб ўзгасини ўйлаяпман қандай худбин қизман? қандай худбин?
Оллоҳ жазойимни берсин?
Караватим устидан туриб бошимга қаттиқ уриб йиғлаб юбордим.
14.05.202511:21
Аммажонларга жўнатиб хурсанд қилиб қўямиз 🥰

❤️ Реаксия босишни унутманг азизларим

Каналга обуна бўлиш учун ушбу
линкни босинг
👇👇

https://t.me/Qizim_Senga_gapiraman
Ажойиб луғат!!!

Она - маошсиз, отпусксиз туну кун ишловчи хизматчи.

Ота - истеъфога, нафақага чиқолмайдиган доимий бошлиқ.

Қайнона - эски чориғини унутиб қўйган келин.

Қайнота - икки аёл жангида мажбурий судья.

Амма - ташқаридан қариндош уруғларни бошқарувчи ҳоким.

Хола - амма билан пинхоний рақобатчи.

Тоға - керак нокерак пайтда маслаҳатчи.

Амаки - фақат бирор муаммо ёки бирор ноқулай ҳолатдагина керак бўладиган запасдаги жигар.

Ўғил - икки ўт орасида қовуриладиган мазали қовурдоқ. (Мабодо куйиб кетмаса агар).

Қиз - палаҳмон тош. Э -ээ йўғ-ее, магнит.
Ўзи билан бор йўқни илаштириб кетадиган.

Қўшни - деворга ўрнатилган қулоқ. Яъни, локатор.

Овсин - ўз нафи учун ишлайдиган шпион.

Яқинларга юбориб қўйинг!

Каналга обуна бўлиш учун ушбу
линкни босинг
👇👇

https://t.me/Qizim_Senga_gapiraman
11.05.202516:19
#Яраланган_ишқ
#Но_105

Дилбар Низамова ўз ҳонасида эшикни қулфлаб ўтирарди. У йиғлайверганидан кўзи шишиб кетганди. Тинмай қалтирарди. Қанча додлаб йиғлаган бўлса ҳам ичидаги алам ва нафрат сўнмаганди. Юрагини оғритиб
анча унутилган ярасини қайта тирнаётган ўтмишдан ва айни дамда хозирдан аламзада эди. Ҳона ҳам деярли синган нарсаларга тўлди. Ҳамма нарса сочилиб ётар. Ҳатто авайлаб асрайдиган косметика воситалари ҳам гиламда майдаланиб синиб ётарди. Аммо бу муҳум эмас. Чунки бугун унинг қалби синди. Аёллик ғурури, ор номуси синди. Дилбарнинг елкалари қаттиқ силкинарди. Чунки айни дамда у анчадан бери ҳаттоки йиллар бўйи унутиб қўйган нарса.. кўз ёш тўкаётган эди. Ва бунга сабабчи эса....
Ҳаммаси бугун эрталабки қўғироқдан бошланди...
-Ало.
-Ассалому алейкум Дилбар Низамова.
-Ваалейкум ассалом Мирзо. Тинчликми эрталабдан йўқлабсан.
-Хаа.. гап шундаки.. ҳалиги
-Чайналма!
-Гап шундаки сиз сотиб олмоқчи бўлган "Отмаган тонг" асарини бошқаси илиб кетибди.
-Н..нима? Тушунмадим қанақасига?
-У катта нархга сотиб олган кўринади.
-Аҳир мен у суратни қанча вақтдан бери олиш илинжида юрсам уу. Сени кўзинг қаерда эди. Нега ҳақ тўлаябман ўзи. Шунақа совуқ хабарларинг учунми?
-Афсусдаман. Аммо мен ўша инсонни излаб топдим. Балким у билан гаплашиб корсангиз ...
-Мен гаплашиб кўришим керакми?!!!
Мирзо ичида (илон ёғини ялагансанку. Уни ҳам ўз йўриғинга соларсан) дедию аммо билдирмади. Ва ўша мулойимликда жавоб берди.
-Ҳар ҳолда дидингиз бир экан. Балки тилини топарсз дегандимда Дилбар опа.
-Яхши. Менга манзили ва ахборотини юбор. Буям ўзимга қолди.
Дилбар Низамова асабий телефонни стол устига қўйди ва ошхонага шарбат учун тушганди. Ошхонада хеч ким йўқ. Умида хола бугун жавоб сўраганди. Совчиликка борармушмией. Хизматчи қиз эса кеч келади. Дилбар ичида "Ўша дангасани изга солмасам. Карвонсаройга келиб кетгандек юришиничи!" дея дилига тугиб қўйди.
Телефонига хабар келганини билдирувчи мусиқа бонг ургач шарбатидан хўплаб хабарни очди. Аммо томоғига тиқилиб қолиб йўтал тутди. Анча вақтгача йўталиб кўзидан ёш чиқиб кетди. Аммо бунга сабаб йўтал эмас, Мирзодан келган хабар эди. Дилбар яна бир бор хабарга кўз солди. Бу ўша... бу ўша...
Стулга отириб бошини чангаллади. Уни айни дамда бундай аҳволга солган инсон.. ша асарни сотиб олган киши Анвар Рашидов эди.
Log in to unlock more functionality.