17.04.202509:00
#ҳукумат_соати #ялпи_мажлис #кун_тартиби
‼️Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисини ўтказишга тайёргарлик кўрилмоқда.
▶️Кун тартибига Соғлиқни сақлаш вазири А.Худаяровнинг соғлиқни сақлаш соҳасида коррупцион омилларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан депутатлар саволларига жавобини эшитиш масаласи киритилиши мўлжалланмоқда.
⚡️Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бугун соат 15:00 да бўлиб ўтади. Мажлис Қонунчилик палатасининг расмий веб-сайти ҳамда “You tube”даги канали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.
🌐Telegram || 👥Facebook

16.04.202504:34
🔺Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тартибга солинади
“Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-1056-сон, 14.04.2025 й.) қабул қилинди.
🖋 Қонун қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.
🖋 Қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ишлаб чиқарувчилар қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ишлаб чиқаришда қуйидаги бир ёки бир неча таваккалчиликлар бўйича қишлоқ хўжалиги суғуртаси шартномаларини тузади:
▶️табиий ва техноген офатлар;
▶️ёнғин;
▶️ўсимликларнинг зараркунандалар ва касалликлардан зарарланиши;
▶️қишлоқ хўжалиги ҳайвонларининг юқумли касалликлари тарқалиши ва заҳарланиши;
▶️ёввойи ҳайвонлар томонидан экинларнинг пайҳон қилиниши ёки қишлоқ хўжалиги ҳайвонларига зарар етказилиши;
▶️учинчи шахсларнинг хатти-ҳаракатлари.
🖋 Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ушбу соҳада мувофиқлаштирувчи давлат органидир.
⚡️Қишлоқ хўжалиги суғуртасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш суғурта мукофотларининг бир қисмини ҳамда етказилган зарарнинг суғурта мукофотлари ва қайта суғурта қилиш маблағлари ҳисобидан компенсация қилинмаган қисмини қоплаш учун бюджет субсидиялари ажратиш орқали амалга оширилади.
🖋Ҳукумат томонидан қишлоқ хўжалиги суғурталовчиси сифатида Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси ташкил этилади.
📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.
🌐Telegram || 👥Facebook
15.04.202511:02
📱 СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ ИШТИРОКИДАГИ МУНОСАБАТЛАР ҚОНУНЧИЛИГИМИЗДА МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА
☝️ Лойиҳа мамлакатимизда сунъий интеллект технологияларига оид муносабатларни ҳуқуқий асосда тартибга солишга қаратилган илк қадам сифатида аҳамият касб этади.
👥 Қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасига аъзо бир гуруҳ депутатлар томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида киритилган.
❗️Лойиҳанинг мақсад ва асосий йўналишлари
Лойиҳада “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонун ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қуйидагилар мазмундаги нормаларни киритиш назарда тутилмоқда:
⚡️НЕГА БУ МУҲИМ?
🌐Telegram || 👥Facebook
Қонунчилик палатасида ахборотлаштириш соҳасига оид бир қатор ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.
☝️ Лойиҳа мамлакатимизда сунъий интеллект технологияларига оид муносабатларни ҳуқуқий асосда тартибга солишга қаратилган илк қадам сифатида аҳамият касб этади.
👥 Қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасига аъзо бир гуруҳ депутатлар томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида киритилган.
❗️Лойиҳанинг мақсад ва асосий йўналишлари
Лойиҳада “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонун ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қуйидагилар мазмундаги нормаларни киритиш назарда тутилмоқда:
🟢“Сунъий интеллект” тушунчасининг ҳуқуқий таърифи илк бор қонунчилик даражасида аниқ белгиланмоқда;
🟢Давлат сиёсатининг асосий йўналишлари: сунъий интеллектни ривожлантириш, инвестиция жалб қилиш, кадрлар тайёрлаш ва соҳада ҳуқуқий кафолатлар яратиш;
🟢Ахборот ресурсларига нисбатан этик ва ҳуқуқий талаблар – инсон ҳуқуқлари ва шаънини ҳурмат қилиш, қарор қабул қилишда фақат сунъий интеллект хулосаларига таянмаслик;
🟢Маъмурий жавобгарлик нормаси: шахсга доир маълумотларга сунъий интеллект орқали ноқонуний ишлов бериш ва тарқатиш учун жавобгарлик механизми жорий этилмоқда;
🟢Ахборот ресурсларига мажбурий маркировка – сунъий интеллект орқали яратилган маълумотлар махсус белгилар билан ажратиб кўрсатилиши лозим.
⚡️НЕГА БУ МУҲИМ?
Бугунги кунда сунъий интеллект нафақат технология, балки иқтисодиёт, таълим, ҳуқуқ, ахлоқ, хавфсизлик ва ҳаётимизнинг бошқа муҳим соҳаларига оид мураккаб масалаларга кириб бормоқда. Интернетда тарқатилаётган сунъий равишда яратилган, сохта овоз ва тасвирларга асосланган контентлар шахс шаъни, обрўси ва ҳуқуқлари учун жиддий таҳдид солмоқда.
Қонун лойиҳаси ушбу таҳдидларга нисбатан ҳуқуқий ечимлар таклиф этади, жумладан: сунъий интеллект ёрдамида тарқатилган ахборотнинг ҳақиқий манбасини ажратиш, уни инсоннинг ҳуқуқларига қарши қўллашга йўл қўймаслик ва бундай ҳаракатлар учун жавобгарликни белгилаш.
🌐Telegram || 👥Facebook
15.04.202507:47
‼️ТРАНЗИТ РУХСАТНОМАСИНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ УЗАЙТИРИЛМОҚДА
Қонунчилик палатасининг мажлисида тегишли юкларнинг транзити ҳажмини оширишга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинди.
❔ҚОНУН ЛОЙИҲАСИ НИМАНИ ЎЗГАРТИРАДИ?
➡️Амалдаги 30 кунлик муддат ўрнига транзит рухсатномасининг амал қилиш муддатини энг кўпи билан 90 кун этиб белгилаш таклиф этилмоқда.
➡️Ҳозирда транзит рухсатномасини бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисидаги қарор ариза олинган кундан эътиборан 30 кундан ошмайдиган муддатда қабул қилинади, таклиф этилаётган таҳрирда ушбу муддатни 20 кун этиб белгилаш режалаштирилмоқда.
➡️Шунингдек, лойиҳада ушбу муддатни қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш ҳолларда, 10 кунгача узайтирилиши мумкинлиги белгиланмоқда.

14.04.202515:13
#ялпи_мажлис #кун_тартиби
‼️Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисини ўтказишга тайёргарлик кўрилмоқда. Кун тартибига қуйидаги масалалар киритилиши мўлжалланмоқда. Хусусан:
⚡️Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси эртага соат 11:00 да бўлиб ўтади. Мажлис Қонунчилик палатасининг расмий веб-сайти ҳамда “You tube”даги канали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.
🌐Telegram || 👥Facebook
‼️Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисини ўтказишга тайёргарлик кўрилмоқда. Кун тартибига қуйидаги масалалар киритилиши мўлжалланмоқда. Хусусан:
🗞«Ўзбекистон Республикаси билан Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида фуқаролик ва иқтисодий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги Битимни (Тошкент, 2024 йил 27 сентябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси тўғрисида;
🗞«Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси тўғрисида;
🗞«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига жамият ижро органи, кузатув кенгаши ҳамда мажоритар акциядорининг масъулиятини оширишга қаратилган қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси тўғрисида;
🗞«Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ҳуқуқий таъсир чораларини қўллашда мутаносиблик принципига амал қилинишини таъминлашга қаратилган ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси тўғрисида
🗞«Махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси тўғрисида;
🗞«Фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизими янада такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳақида;
🗞«Ҳуқуқий эксперимент тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳақида;
🗞«Сунъий интеллектни қўллаш орқали юзага келадиган муносабатлар тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонуни лойиҳас ҳақида;
🗞«Ижро бўйича кафолат маблағларини киритиш институти жорий этилиши муносабати билан «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонуни лойиҳас ҳақида.
⚡️Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси эртага соат 11:00 да бўлиб ўтади. Мажлис Қонунчилик палатасининг расмий веб-сайти ҳамда “You tube”даги канали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.
🌐Telegram || 👥Facebook
17.04.202506:57
📍 Айни дамда “Вакиллик ҳокимияти органлари тизимини модернизация қилишнинг конституциявий-ҳуқуқий муаммолари: Ўзбекистон учун халқаро тажриба” мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтмоқда.
⚡️Йиғилишда янги таҳрирдаги Конституция шароитида парламент ва маҳаллий халқ депутатлари Кенгашлари фаолиятини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари юзасидан маҳаллий ва хорижий мутахассислар ўзаро фикр алмашмоқда.

16.04.202515:05
❗️Ҳар бир қурилаётган объектнинг QR-кодли паспорти жорий этилади
🖋 Фармонга кўра, 2025 йил 1 сентябрдан ҳар бир қурилаётган объектнинг QR-кодли паспорти жорий қилинади. Бу орқали шаҳарсозлик субъектлари, қурилиш муддатлари, шаҳарсозлик ҳужжатлари ва тасдиқланган экспертиза хулосалари ҳақидаги маълумотларни олиш имконияти яратилади.
↗️ Шунингдек, кўп квартирали уйлардаги жойларни, шунингдек, ертўлаларни қайта қуриш ва қайта режалаштиришда шаҳарсозлик нормаларини бузган ҳолда кўп квартирали уйнинг конструктив қисмлари ва таянч деворларига ўзгартириш киритиш, бузиш ҳамда бинонинг зилзилага бардошлилигига салбий таъсир қиладиган ишларни амалга ошириш тақиқланади.
🗓2025 йил 1 июлдан:
🔸барча ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими объектлари мажбурий тарзда шартнома асосида технологик аудитдан ўтказилади;
🔸босқичма-босқич ҳудудий инспекцияларда Қурилиш объектларини онлайн кузатиш маркази ташкил этилади;
🔸тажриба-синов тариқасида 2025 йилда Қашқадарё вилоятидаги Давлат бюджети маблағлари ҳисобига янгидан қуриладиган объектларга видеокамералар ўрнатилади;
🔸қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат назоратини амалга оширишда мобил видеокамералар (бодикамера) ва махсус планшетлардан фойдаланилади.
🌐Telegram || 👥Facebook
15.04.202515:57
‼️ ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИГА ПАРЛАМЕНТ СЎРОВИ ЮБОРИЛДИ
▶️Бугун ялпи мажлисда яна бир муҳим масала юзасидан қарор қабул қилинди. Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси ташаббуси билан Ташқи ишлар вазири Б.Саидовга Парламент сўрови юборилди.
❗️СЎРОВДА ҚУЙИДАГИ АСОСИЙ 3 ТА МАСАЛА ҚЎЙИЛДИ:

1. Консуллик уставига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасаларининг хорижий мамлакатларда Республика фуқароларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича амалга оширган ишлари ҳамда 2020 – 2024 йиллар давомида фаолиятида юз берган ўзгаришлар тўғрисида;
2. Консуллик муассасалари томонидан хизматлар кўрсатиш тартибини замонавий талабларга мувофиқлаштириш мақсадида ахборот тизимлари имкониятларидан фойдаланиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими юзасидан таклифлар;
3. Хорижий мамлакатларда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада ривожлантириш юзасидан норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича аниқ таклифлар.
🌐Telegram || 👥Facebook
15.04.202510:43
‼️ ҚОНУН ИЖОДКОРЛИГИДА ҲУҚУҚИЙ ЭКСПЕРИМЕНТ ИНСТИТУТИ ШАКЛЛАНМОҚДА
▶️Лойиҳа ҳуқуқий экспериментни ташкил этиш, ўтказиш, унинг натижаларини баҳолаш ва жорий этиш билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатларни комплекс тартибга солишни кўзда тутади.
▶️Ушбу механизм орқали давлат ҳокимияти органлари белгиланган ҳудуд ёки муайян шахслар доирасида ҳуқуқий нормаларни синаб кўриш, таҳлил қилиш ва уларнинг амалиётдаги оқибатларини ўрганиш имконига эга бўлади.
❗️Қонун лойиҳасида қандай ҳуқуқий ёндашувлар белгиланмоқда?
🌐Telegram || 👥Facebook
Қонунчилик палатасида “Ҳуқуқий эксперимент тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.
▶️Лойиҳа ҳуқуқий экспериментни ташкил этиш, ўтказиш, унинг натижаларини баҳолаш ва жорий этиш билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатларни комплекс тартибга солишни кўзда тутади.
▶️Ушбу механизм орқали давлат ҳокимияти органлари белгиланган ҳудуд ёки муайян шахслар доирасида ҳуқуқий нормаларни синаб кўриш, таҳлил қилиш ва уларнинг амалиётдаги оқибатларини ўрганиш имконига эга бўлади.
❗️Қонун лойиҳасида қандай ҳуқуқий ёндашувлар белгиланмоқда?
Муддатлар– ҳуқуқий эксперимент 6 ойдан 3 йилгача бўлган даврда ўтказилиши мумкин.
Иштирокчилар ҳуқуқлари ҳимояси– жисмоний ва юридик шахслар ҳуқуқлари бузилган тақдирда, улар ваколатли орган ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳисобот ва баҳолаш- эксперимент натижалари тўғрисида ҳисобот тайёрланади ва унинг асосида нормалар умуммажбурий ҳуқуқий ҳужжатга айлантирилади ёки рад этилади.
🌐Telegram || 👥Facebook
15.04.202507:45
‼️ ҲУҚУҚИЙ ТАЪСИР ЧОРАЛАРИНИ ҚЎЛЛАШДА МУТАНОСИБЛИК ПРИНЦИПИ ТАЪМИНЛАНАДИ
❔ ҚОНУН ЛОЙИҲАСИДА НИМАЛАР НАЗАРДА ТУТИЛМОҚДА?
🔘Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг маъмурий жавобгарлик тўғрисида қарорлар қабул қилиш борасидаги ваколатлари тугатилганлиги сабабли, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари билан белгиланадиган жариманинг энг кўп миқдори чиқариб ташланмоқда.
🔘Қуйидаги қилмишлар учун маъмурий жавобгарлик чоралари бекор қилинмоқда:
🔘Тамаки маҳсулотини белгиланмаган жойларда истеъмол қилиш каби айни бир қилмиш учун Кодекснинг турли моддаларида назарда тутилган жавобгарлик алоҳида бир моддада жамланмоқда.
⚠️ ХДП фракцияси тўлиқ қарши овоз берди.
🌐Telegram || 👥Facebook
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ҳуқуқий таъсир чораларини қўллашда мутаносиблик принципига амал қилинишини таъминлашга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинди.
❔ ҚОНУН ЛОЙИҲАСИДА НИМАЛАР НАЗАРДА ТУТИЛМОҚДА?
🔘Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг маъмурий жавобгарлик тўғрисида қарорлар қабул қилиш борасидаги ваколатлари тугатилганлиги сабабли, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари билан белгиланадиган жариманинг энг кўп миқдори чиқариб ташланмоқда.
🔘Қуйидаги қилмишлар учун маъмурий жавобгарлик чоралари бекор қилинмоқда:
➡️зарарли моддалар ва қоришмаларга оид операцияларни кема ҳужжатларида қайд этиш мажбуриятларини бажармаслик;
➡️транспорт воситаларидан шахсий бойлик орттириш мақсадида фойдаланиш;
➡️рухсатсиз радиоузаткич шохобчаси ўрнатиш ва (ёки) ундан фойдаланиш;
➡️автомат телефонларни шикастлантириш;
➡️товарлар ва транспорт воситаларини етказиб берилган жойда кўрсатмаслик ҳамда уларнинг ҳужжатларини топширмаслик.
🔘Тамаки маҳсулотини белгиланмаган жойларда истеъмол қилиш каби айни бир қилмиш учун Кодекснинг турли моддаларида назарда тутилган жавобгарлик алоҳида бир моддада жамланмоқда.
⚠️ ХДП фракцияси тўлиқ қарши овоз берди.
🌐Telegram || 👥Facebook
12.04.202509:03
❗️Талабгорлар архив ҳужжатларини тартибга келтиришга компетентлиги юзасидан аттестациядан ўтказилади
Ҳукумат қарори (208-сон, 08.04.2025 й.) билан “Талабгорларни архив ҳужжатларини тартибга келтиришга компетентлиги юзасидан аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти” тасдиқланди.
🗞Регламент ташкилотлар ҳужжатларини тартибга келтиришга масъул шахснинг компетентлиги юзасидан уни аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди.
📍Давлат хизмати ваколатли орган томонидан Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали кўрсатилади.
⚡️Аттестация ташкилотлар ҳужжатларини тартибга келтиришга қўйиладиган малака талабларига талабгорнинг мувофиқлигини аниқлаш ва касбий малака даражасини холисона баҳолаш мақсадида ўтказилади.
💰Давлат хизматини кўрсатиш учун БҲМ нинг 1 баравари миқдорида йиғим ундирилади.
🗞Ўтказилган аттестация натижаси бўйича ташкилотлар ҳужжатларини тартибга келтириш бўйича тегишли компетентга эга деб топилган талабгорга QR-код қўйилган гувоҳнома юборилади.
🗓Гувоҳноманинг амал қилиш муддати – 3 йил.
🌐Telegram || 👥Facebook
17.04.202506:21
🗞Қарздорлик ҳисобига банклар балансига олинган мол-мулклар реализацияси жадаллаштирилади
“Қарздорлик ҳисобига банклар балансига олинган мол-мулклар реализациясини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент қарори (ПҚ-142-сон, 15.04.2025 й.) қабул қилинди.
🗓 Қарорга кўра, 2025 йил 1 майдан устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган банкларга ва улар ҳузуридаги инвестиция компанияларига аукционда сотилмасдан қарздорликларни сўндириш эвазига банк балансига олинган мол-мулкларни бозор қийматида тўғридан-тўғри сотишга, шу жумладан, кредит, бўлиб-бўлиб тўлаш, лизинг шартномалари ёки қонунчиликда тақиқланмаган бошқа битимлар орқали сотишга рухсат этилади.
📈 Тижорат банкларига қарздорликларни сўндириш эвазига банк балансига қабул қилинган бино-иншоотлар, технологик ускуналар ва бошқа мол-мулклар негизида тижорат банклари ҳузуридаги инвестиция компаниялари орқали тўхтаб қолган ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) фаолиятини тиклаб, уларни тайёр бизнес сифатида салоҳиятли инвесторларга сотиш ҳуқуқи берилади.
🗓2025 йил 1 сентябрдан даъво аризаси бўйича ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш учун даъвонинг максимал баҳоси юридик шахсларга нисбатан БҲМнинг 150 бараваригача, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан 100 бараваригача, жисмоний шахсларга нисбатан 50 бараваригача оширилади.
🌐Telegram || 👥Facebook
16.04.202514:18
❗️Хусусий назорат тизими механизмлари шакллантирилади
🗓Фармонга кўра, 2025 йил 1 июлдан:
🔹якка тартибдаги уй-жойлар ва кичик ҳажмдаги нотурар бино ва иншоотларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш ишлари юзасидан қурилиш назорати хусусий сектор томонидан олиб борилади;
🔹хусусий қурилиш назорати объектларида қурилиш якунига етгандан сўнг лойиҳачи томонидан “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимида хулоса шакллантирилади ва буюртмачига тақдим этилади;
🔹қурилиши тугалланган объектдан фойдаланиш учун рухсатнома бериш тегишли туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари томонидан амалга оширилади;
🔹хусусий қурилиш назорати олиб борилмаганда ёки назоратни олиб борган лойиҳачининг ижобий хулосаси мавжуд бўлмаганда объектларни фойдаланишга қабул қилиш тақиқланади.
⚡️Қуйидагилар хусусий қурилиш назорати объектлари ҳисобланади:
▪️2 қаватдан юқори бўлмаган, баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлмаган якка тартибдаги уй-жойлар;
▪️қурилиш ҳажми 300 метр кубдан ортиқ бўлмаган нотурар бино ва иншоотлар ҳамда енгил турдаги (конструкцияли) қурилмалар.
🌐Telegram || 👥Facebook
15.04.202515:31
‼️МАЪМУРИЙ ИШ ЮРИТИШ ТИЗИМИГА ХУСУСИЙ АЙБЛОВ ИНСТИТУТИ КИРИТИЛМОҚДА
⚡️Лойиҳа инсон ҳуқуқлари устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг шахсий дахлсизлиги, шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилишда жабрланувчи ташаббусига асосланган ҳуқуқий механизм – хусусий айблов институтини маъмурий иш юритиш амалиётига жорий этишни назарда тутади.
❗️ЛОЙИҲАНИНГ МАЗМУНИ ВА ҲУҚУҚИЙ ЯНГИЛИКЛАР
➡️Қонун лойиҳасига кўра бир қатор маъмурий ҳуқуқбузарликлар фақат жабрланувчининг аризаси асосида иш юритилиши мумкин бўлган ҳолат сифатида белгиланмоқда. Ушбу ҳуқуқбузарликлар қуйидагиларни ўз ичига олади:
Шунингдек:
➡️Ушбу ўзгаришлар маъмурий иш юритиш амалиётида жабрланувчининг шахсий позицияси, ҳуқуқий манфаатлари ва хоҳиши инобатга олинган ҳолда адолатли қарор қабул қилиш имконини оширади. Айни пайтда, қонун устуворлигини таъминлаш, инсон қадри ва ҳуқуқларига ҳурмат билан ёндашишда муҳим аҳамият касб этади.
🌐Telegram || 👥Facebook
Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига жабрланувчиларнинг ҳуқуқларини янада самарали ҳимоя қилишга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинди.
⚡️Лойиҳа инсон ҳуқуқлари устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг шахсий дахлсизлиги, шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилишда жабрланувчи ташаббусига асосланган ҳуқуқий механизм – хусусий айблов институтини маъмурий иш юритиш амалиётига жорий этишни назарда тутади.
❗️ЛОЙИҲАНИНГ МАЗМУНИ ВА ҲУҚУҚИЙ ЯНГИЛИКЛАР
➡️Қонун лойиҳасига кўра бир қатор маъмурий ҳуқуқбузарликлар фақат жабрланувчининг аризаси асосида иш юритилиши мумкин бўлган ҳолат сифатида белгиланмоқда. Ушбу ҳуқуқбузарликлар қуйидагиларни ўз ичига олади:
🟢Туҳмат (40-модда);
🟢Ҳақорат қилиш (41-модда);
🟢Шаҳвоний шилқимлик қилиш (41-1-модда);
🟢Ҳужжатлар билан танишиб чиқишни асоссиз равишда рад этиш (44-модда);
🟢Фуқароларнинг турар жойи дахлсизлигини бузиш (45-модда);
🟢Фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган маълумотларни ошкор этиш (46-модда);
🟢Шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш (46-1-модда);
🟢Енгил тан жароҳати етказиш (52-модда);
🟢Мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш (61-2-модда, бундан корхона, муассаса, ташкилотлар мустасно);
🟢Нотариал ҳаракатни амалга оширишни қонунга хилоф равишда рад этиш (193³-модда);
🟢Ёлғон ахборот тарқатиш (202²-модда).
Шунингдек:
🟢Жабрланувчи вояга етмаган ёки ҳуқуқбузарга қарам ҳолда бўлса, бундай ҳолатда ваколатли органлар аризасисиз ҳам иш юритишни бошлаши шартлиги қайд этилмоқда;
🟢Устав фондида давлат улуши бўлмаган юридик шахслар мулкига нисбатан ходим томонидан оз миқдорда талон-торож қилиш (61-модда, биринчи ва иккинчи қисмлари) ва мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш (61-2-модда) ҳуқуқбузарликлари содир этилган ҳолатида ҳам иш мулкдор ёки ваколатли шахснинг мурожаатига кўра бошланади;
🟢Маъмурий баённома тайёрланганда, унга жабрланувчининг ёзма аризасини илова қилиш мажбурияти белгиланмоқда.
➡️Ушбу ўзгаришлар маъмурий иш юритиш амалиётида жабрланувчининг шахсий позицияси, ҳуқуқий манфаатлари ва хоҳиши инобатга олинган ҳолда адолатли қарор қабул қилиш имконини оширади. Айни пайтда, қонун устуворлигини таъминлаш, инсон қадри ва ҳуқуқларига ҳурмат билан ёндашишда муҳим аҳамият касб этади.
🌐Telegram || 👥Facebook
15.04.202508:04
‼️ ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ ИНСТИТУТЛАРИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШНИНГ ҲУҚУҚИЙ ПОЙДЕВОРИ МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА
▶️Лойиҳага кўра фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини институционал жиҳатдан такомиллаштириш, молиялаштириш жараёнларида шаффофлик ва самарадорликни таъминлашга қаратилган.
❗️ҚОНУН ЛОЙИҲАСИДА НАЗАРДА ТУТИЛГАН АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР:
▶️Молиявий ёрдамнинг аниқ ва адолатли механизми жорий этилмоқда.
▶️Ижтимоий буюртма тизимида ҳуқуқий кафолатлар мустаҳкамланди.
▶️Жамоат фондлари ҳисобдорлигига қонуний мезон жорий этилмоқда.
▶️Парламент комиссияси ваколатлари ҳуқуқий жиҳатдан аниқлаштирилди.
▶️Баъзи атамаларга аниқлик киритилди.
🌐Telegram || 👥Facebook
Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлашга қаратилган қонун лойиҳаси 3 та ўқишда қабул қилинди ва Сенатга юборилди.
▶️Лойиҳага кўра фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини институционал жиҳатдан такомиллаштириш, молиялаштириш жараёнларида шаффофлик ва самарадорликни таъминлашга қаратилган.
❗️ҚОНУН ЛОЙИҲАСИДА НАЗАРДА ТУТИЛГАН АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР:
▶️Молиявий ёрдамнинг аниқ ва адолатли механизми жорий этилмоқда.
ННТларини қўллаб-қувватлаш учун давлат грантлари ва субсидиялари нафақат республика, балки Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетларидан ажратилиши аниқ белгилаб қўйилмоқда. Бу ҳудудий тенглик тамойилига хизмат қилади.
▶️Ижтимоий буюртма тизимида ҳуқуқий кафолатлар мустаҳкамланди.
Давлат органлари эндиликда ҳар йили ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун ННТларга танлов асосида, зарур ҳолларда эса жамоатчилик кенгашининг ижобий хулосаси орқали тўғридан-тўғри шартнома асосида молиявий кўмакни тақдим этиши мумкин.
▶️Жамоат фондлари ҳисобдорлигига қонуний мезон жорий этилмоқда.
Фондларнинг йиллик ҳисоботи аудиторлик хулосаси билан тақдим этилиши шарт этиб белгиланмоқда. Бироқ, ҳисобот даврида банк ҳисобварақларида пул айланмаси мавжуд бўлмаган фондлар учун аудиторлик текширувини ўтказиш ихтиёрий деб белгиланмоқда.
▶️Парламент комиссияси ваколатлари ҳуқуқий жиҳатдан аниқлаштирилди.
Қонун лойиҳасида парламент ҳузуридаги махсус жамоат фонди фаолиятини молиялаштириш ва назорат қилиш вазифаларини амалга оширадиган Парламент комиссиясининг таркиби, ваколатлари ва иш усули биринчи марта қонун даражасида назарда тутилмоқда.
▶️Баъзи атамаларга аниқлик киритилди.
Қонун ҳужжатларида “фуқаролик жамияти институтлари” тушунчаси алоҳида ҳуқуқий атама сифатида бир хил қўлланилиши таъминланмоқда. Бу норматив-ҳуқуқий аниқликни ва ҳуқуқни татбиқ қилишда яхлитликни таъминлайди.
🌐Telegram || 👥Facebook
15.04.202507:23
‼️ ҚОНУНЧИЛИККА ФИДУЦИАР МАЖБУРИЯТЛАР ИНСТИТУТИ КИРИБ КЕЛМОҚДА
⚡️Қонун лойиҳасида жамият ишончли бошқарувчисининг, кузатув кенгаши аъзоларининг, жамият директорининг жамиятга етказган зарари учун жавобгарлигини кучайтириш назарда тутилмоқда.
⚡️Хусусан, қонунчиликка фидуциар мажбуриятлар институти кириб келмоқда.
❗️Фидуциар мажбуриятлар қуйидагиларни ўз ичига олади:
🌐Telegram || 👥Facebook
Қонунчилик палатаси мажлисида хўжалик жамиятларининг ижро органи, кузатув кенгаши ҳамда мажоритар акциядорларининг масъулиятини оширишга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинди.
⚡️Қонун лойиҳасида жамият ишончли бошқарувчисининг, кузатув кенгаши аъзоларининг, жамият директорининг жамиятга етказган зарари учун жавобгарлигини кучайтириш назарда тутилмоқда.
⚡️Хусусан, қонунчиликка фидуциар мажбуриятлар институти кириб келмоқда.
❗️Фидуциар мажбуриятлар қуйидагиларни ўз ичига олади:
➡️виждонан ҳаракат қилиш;
➡️жамият мол-мулкидан жамиятнинг устави ва ички ҳужжатларига зид равишда, шахсий манфаатларини кўзлаб фойдаланмаслик ва бошқаларга бундай қилишга йўл қўймаслик;
➡️жамиятнинг асосий фаолияти йўналишларига хос бўлган соҳада тадбиркорлик фаолиятини бошқарув органлари розилигисиз амалга оширмаслик;
➡️мулкий манфаат эвазига қарорлар қабул қилмаслик.
🌐Telegram || 👥Facebook
Reposted from:
Shavkat Mirziyoyev_press-service

08.04.202504:49
Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеяси Ўзбекистонда ўтказилаётгани – юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли демократик ислоҳотлар, парламентаризм ва вакиллик ҳокимиятини ривожлантириш борасида эришилаётган катта натижаларнинг эътирофи.
—
Проведение 150-й юбилейной Ассамблеи Межпарламентского союза в Узбекистане – признание больших достижений в масштабных демократических преобразованиях, развитии парламентаризма и представительной власти в нашей стране.
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

17.04.202505:38
🪐 ЕРДАН 124 ЁРУҒЛИК ЙИЛИ УЗОҚЛИКДА ҲАЁТ АЛОМАТЛАРИ ТОПИЛДИМИ? K2-18B САЙЁРАСИ АСТРОБИОЛОГЛАРНИ ҲАЙРАТДА ҚОЛДИРМОҚДА!
⁉️ Олимлар яна бир марта коинотдаги ҳаёт изларини аниқлаш сари муҳим бир қадам ташлашди. Бу сафар диққат марказида — К2-18B деб номланган сайёра. У Ерга нисбатан 8,6 баробар катта бўлиб, "Ҳйсеан" деб аталувчи янги тоифага киради — яъни унда океанлар мавжуд ва яшаш учун мос ҳароратга эга водородга бой атмосфера мавжуд.
🔭 Жамес Вебб космик телескопи ёрдамида олимлар ушбу сайёра атмосферасида метан, карбонат ангидрид ва энг муҳими — диметил сулфид (ДМС) ҳамда диметил дисулфид (ДМДС) каби органик молекулаларни аниқлашди. Ерда бу моддалар фақат тирик организмлар, хусусан денгиз фитопланктонлари томонидан ишлаб чиқарилади.
▶️ Cambridge университети астрофизиги Никку Мадҳусудҳан бошчилигидаги жамоа бу топилмани “ҳозирча энг кучли биологик ишоралардан бири” деб атамоқда. Уларнинг фикрича, K2-18B нинг муҳит шароитлари Ернинг илк давридаги океанларига ўхшаб, микробиал ҳаёт билан тўлиб-тошган бўлиши мумкин.
▶️ Шу билан бирга, олимлар эҳтиёткорлик билан ёндашмоқда — чунки бу моддаларнинг бундай катта миқдорда биологик бўлмаган усулда пайдо бўлиши мумкинлиги ҳозирча номаълум. Яъни, бу ҳали “ҳаёт аниқ топилди” дегани эмас, аммо илм-фанга улкан туртки бўлган топилмадир.
📡 Афсуски, бу сайёрани бевосита суратга олиш ҳозирча имконсиз — у жуда узоқ жойлашган. Шунинг учун ҳам бундай маълумотлар фақатгина юлдуз нури сайёранинг атмосфераси орқали ўтаётганда ўлчанади.
▶️ Imperial College London ва Қироллик Астрономия Жамияти олимлари бу янгиликни эҳтиёткорлик билан ижобий баҳолашмоқда. “124 ёруғлик йили нарида микроорганизмларга тўла океан мавжуд бўлиши эҳтимоли — бу ақл бовар қилмайдиган фикр, аммо эҳтимоли бор!” — дея изоҳ берди Роберт Массей.
▶️ Шу вақтгача астрономлар 5,800 дан ортиқ бошқа сайёраларни аниқлаган, бироқ К2-18B — ҳаёт учун реал номзод бўлиши мумкин бўлган энг жиддий кашфиётлардан биридир.
❗️ Коинотдаги ҳаёт излари тобора яқинлашмоқда. Бу — фантастика эмас, фан!

16.04.202513:07
❗️Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат назорати самарали ташкил этилади
“Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат назоратини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент Фармони (ПФ-66-сон, 14.04.2025 й.) қабул қилинди.
🗞Фармонга кўра, қуйидагилар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат назоратини такомиллаштиришнинг асосий мақсадлари этиб белгиланди:
🔹Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясини (Инспекция) мустақил республика ижро этувчи ҳокимият органи сифатида шакллантириш;
🔹қурилиш, кўп квартирали уйларни бошқариш ҳамда ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасида назорат функцияларини тўлиқ рақамлаштириш;
🔹хусусий сектор томонидан амалга ошириладиган назорат тизими механизмларини шакллантириш.
🗓2025 йил 1 майдан:
🔸тадбиркор ва қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш ҳудудий инспекциялари ўртасида шартнома тузилган бўлса, тадбиркорларнинг қурилиш объектларида қисқа муддатли давлат қурилиш назорати тадбирлари шартнома шартлари доирасида амалга оширилади ва “Ягона давлат назорати” ахборот тизимида рўйхатдан ўтказилмайди;
🔸Инспекцияга хўжалик юритувчи субъектларнинг молиялаштириш манбаларидан қатъи назар молия-хўжалик фаолиятига аралашиш қатъиян тақиқланади.
🌐Telegram || 👥Facebook
15.04.202511:17
‼️ ИЖРО БЎЙИЧА КАФОЛАТ МАБЛАҒЛАРИНИ КИРИТИШ ИНСТИТУТИ ЖОРИЙ ЭТИЛМОҚДА
🗯Ушбу қонун билан – ижро бўйича кафолат маблағлари институти жорий этилмоқда.
❔ Ушбу институтнинг мазмуни нима?
🗣Ижро бўйича кафолат маблағларини киритиш ижро иши юритишни тўхтатиш ва қарздор ҳамда унинг мол-мулкига нисбатан қўлланилган чекловларни бекор қилишга асос бўлади.
▶️Ижро бўйича кафолат маблағларини киритиш қуйидаги ҳолларда қўллаш белгиланмоқда:
🗣Агар суд ҳужжати бекор қилинса, кафолат маблағлари қарздорга қайтарилади. Акс ҳолда, улар суд қарори талабларини қондириш, ижро харажатлари ва йиғимларини қоплашга йўналтирилади.
▶️Нима учун бу муҳим?
🌐Telegram || 👥Facebook
🔹Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида суд қарорларининг сўзсиз ва тезкор ижро этилишини таъминлаш, шунингдек, фойдасига суд қарори қабул қилинган фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.
🗯Ушбу қонун билан – ижро бўйича кафолат маблағлари институти жорий этилмоқда.
❔ Ушбу институтнинг мазмуни нима?
🔹Ижро бўйича кафолат маблағлари – мулкий характердаги суд қарорлари (алимент ундириш бундан мустасно) бўйича қарздорнинг мажбуриятларини бажаришини таъминлаш учун мажбурий ижро органининг депозит ҳисобварағига пул маблағларини киритиш тизимидир.
🗣Ижро бўйича кафолат маблағларини киритиш ижро иши юритишни тўхтатиш ва қарздор ҳамда унинг мол-мулкига нисбатан қўлланилган чекловларни бекор қилишга асос бўлади.
▶️Ижро бўйича кафолат маблағларини киритиш қуйидаги ҳолларда қўллаш белгиланмоқда:
🔹қарздор ижро ҳужжати юзасидан суд тартибида низолашганда ёки ижро ҳужжатини бериш учун асос бўлган суд ҳужжати устидан шикоят ёки протест киритилиши муносабати билан ушбу суд ҳужжати қайта кўриб чиқилаётганда;
🔹 давлат ижрочисининг ҳаракатлари (қарорлари) устидан шикоят берилганда.
🗣Агар суд ҳужжати бекор қилинса, кафолат маблағлари қарздорга қайтарилади. Акс ҳолда, улар суд қарори талабларини қондириш, ижро харажатлари ва йиғимларини қоплашга йўналтирилади.
▶️Нима учун бу муҳим?
Ушбу қонун лойиҳаси суд тизимидаги шаффофлик ва адолатни мустаҳкамлайди, қарздорларнинг мажбуриятларини тез ва тўлиқ бажаришига ёрдам беради.
🌐Telegram || 👥Facebook
15.04.202507:56
‼️ ННТ ФАОЛИЯТИДА ШАФФОФЛИК ВА ҚОНУНИЙЛИКНИНГ ЯНГИ КАФОЛАТЛАРИ
☝️ Лойиҳада нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ)нинг фаолиятига давлат органлари томонидан ноқонуний аралашув ҳолатларига чек қўйиш ва уларни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш кафолатларини мустаҳкамлаш кўзда тутилмоқда.
❔ ҚОНУН НИМА БЕРАДИ?
❗️Лойиҳада ННТлар фаолиятининг эркинлиги ва шаффофлигига дахлдор бир қатор қоидалар мустаҳкамланмоқда. Хусусан:
❗️Қандай фаолиятлар чекланмоқда?
⁉️Нега бу муҳим?
➡️ННТлар фуқаролар ташаббусининг амалий кўриниши, жамиятдаги муаммоларга фаол жамоавий муносабат билдириш имконидир. Уларнинг фаолияти қонуний кафолатланган, шаффоф ва давлатдан мустақил бўлиши керак. Мазкур қонун лойиҳаси айнан шундай шароитни яратишга қаратилган бўлиб, жамиятда ҳуқуқий барқарорлик ва қонунийликни таъминлашга хизмат қилади.
🌐Telegram || 👥Facebook
Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятида шаффофлик ва қонунийликнинг янги кафолатларини назарда тутувчи қонун лойиҳаси 3 та ўқишда қабул қилиниб, Сенатга юборилди.
☝️ Лойиҳада нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ)нинг фаолиятига давлат органлари томонидан ноқонуний аралашув ҳолатларига чек қўйиш ва уларни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш кафолатларини мустаҳкамлаш кўзда тутилмоқда.
❔ ҚОНУН НИМА БЕРАДИ?
❗️Лойиҳада ННТлар фаолиятининг эркинлиги ва шаффофлигига дахлдор бир қатор қоидалар мустаҳкамланмоқда. Хусусан:
🟢давлат органи мансабдорларининг ННТ ишларига қонунга зид равишда аралашиши учун маъмурий жавобгарлик белгиланади;
🟢жамоатчилик назорати натижалари асосида тайёрланган ҳужжатларни кўриб чиқишдан бош тортиш ёки муддатни бузиш ҳолатлари учун ҳам жавобгарлик белгиланади;
🟢ННТлар фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим этмаслик, чет эл маблағларини рўйхатдан ўтказувчи орган розилигисиз қабул қилиш, ёки молиялаштириш манбаларини ошкор этмаслик – барчаси учун аниқ чора-тадбирлар назарда тутилмоқда.
❗️Қандай фаолиятлар чекланмоқда?
🟢рўйхатдан ўтмаган ННТлар ва уларнинг филиаллари фаолият юритиши ман этилади;
🟢чет эл ташкилотларининг ННТлари ва уларнинг ходимлари сиёсий фаолиятда иштирок этиши, ёки сиёсий партияларни молиялаштириши мумкин эмас;
🟢хорижий молиялаштириш манбалари ҳисобидан амалга оширилган лойиҳалар тўғрисидаги ахборотни яшириш жавобгарликка сабаб бўлади.
⁉️Нега бу муҳим?
➡️ННТлар фуқаролар ташаббусининг амалий кўриниши, жамиятдаги муаммоларга фаол жамоавий муносабат билдириш имконидир. Уларнинг фаолияти қонуний кафолатланган, шаффоф ва давлатдан мустақил бўлиши керак. Мазкур қонун лойиҳаси айнан шундай шароитни яратишга қаратилган бўлиб, жамиятда ҳуқуқий барқарорлик ва қонунийликни таъминлашга хизмат қилади.
🌐Telegram || 👥Facebook
15.04.202506:20
🖋 БУГУНГИ МАЖЛИСДА ЯНА БИР БИТИМ РАТИФИКАЦИЯ ҚИЛИНДИ
❗️Ушбу Қонуннинг қабул қилиниши:
➡️Ўзбекистон Республикаси томонидан халқаро шартномаларга мувофиқ қабул қилинган мажбуриятларга риоя этилиши таъминлашга;
➡️суд-ҳуқуқ соҳасида икки томонлама ҳамкорлик янада ривожланишига эришишга;
➡️икки давлат фуқаролари ўртасида юзага келадиган фуқаролик ва иқтисодий соҳаларидаги муносабатларнинг ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинишига хизмат қилади.
🌐Telegram || 👥Facebook
Қонунчилик палатасининг мажлисида Ўзбекистон Республикаси билан Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида фуқаролик ва иқтисодий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги Битимни (Тошкент, 2024 йил 27 сентябрь) ратификация қилиш тўғрисидаги қаратилган Қонун қабул қилинди.
❗️Ушбу Қонуннинг қабул қилиниши:
➡️Ўзбекистон Республикаси томонидан халқаро шартномаларга мувофиқ қабул қилинган мажбуриятларга риоя этилиши таъминлашга;
➡️суд-ҳуқуқ соҳасида икки томонлама ҳамкорлик янада ривожланишига эришишга;
➡️икки давлат фуқаролари ўртасида юзага келадиган фуқаролик ва иқтисодий соҳаларидаги муносабатларнинг ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинишига хизмат қилади.
2021 йилдан буён Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги икки томонлама савдо ҳажми йилига ўртача 20 фоиздан кўпроққа ошиб бормоқда. Ушбу кўрсаткич 2024 йил якунига кўра 650 млн.га етган. Ўзбекистонда БАА капитали иштирокидаги 337 та корхона фаолият кўрсатмоқда.
2023 йилда Ўзбекистонда лойиҳаларни амалга оширишга 1,08 млрд. АҚШ доллари, 2024 йилда эса 1,5 млрд. АҚШ долларидан ортиқ БАА инвестициялари ўзлаштирилган.
🌐Telegram || 👥Facebook
07.04.202511:05
‼️ДАВЛАТМИЗ РАҲБАРИ ПАРЛАМЕНТЛАРАРО ИТТИФОҚНИНГ 150-ЮБИЛЕЙ АССАМБЛЕЯСИДА НУТҚ СЎЗЛАДИ
📍 Ҳабарингиз бор Тошкент 150- юбилей Ассамблеяга мезбонлик қилмоқда. Анжуманда 140 га яқин давлатдан 2 мингдан зиёд делегатлар қатнашмоқда.
💡Мазкур халқаро тадбирда Президентимиз Ш.Мирзиёев нутқ cўзлаб, бугунги замон мураккаб шароитида жаҳонда тинчликни сақлаш, ижтимоий тараққиёт ва адолатни таъминлашда парламентлар иштироки ва таъсирини ошириш замон талаби эканлигини алоҳида такидлади ҳамда юртимизда парламентаризмни ривожлантиришга қаратилган ислоҳотларга тўхталиб ўтди.
💡Хусусан, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида парламент институтини ривожлантириш муҳим вазифа сифатида алоҳида белгиланган. Сўнгги йилларда қонун чиқарувчи ҳокимиятнинг жамият ва давлат ҳаётидаги ўрнини оширишга қаратилган 20 дан зиёд қонунлар қабул қилинди. Янги Конституцияда парламент ваколатлари кескин оширилди. Қуйи палата мутлақ ваколатлари 5 тадан 12 тага, Сенат ваколатлари эса 14 тадан 18 тага етказилди.
💡Шунингдек, Давлатимиз раҳбари анжуман давомида дунё парламенти ҳамжамияти эътиборини асосий 6 та масалага қаратиш бугунги кун талаби эканлигини таъкидлади.
➡️БИРИНЧИ
➡️ИККИНЧИ
➡️УЧИНЧИ
➡️ТЎРТИНЧИ
➡️БЕШИНЧИ
➡️ОЛТИНЧИ
Давлатимиз раҳбарининг нутқи ва билдирган ташаббуслари Ассамблеяда иштирок этаётган жаҳон парламентарийлари томонидан кенг қўллаб-қувватланди. Парламентлараро Иттифоқ Президенти Тулия Эксон таъбири билан айтганда Ўзбекистон Президентининг ташаббуслари Парламентлараро Иттифоқнинг доимий эътиборида бўлади ҳамда мазкур ташаббусларнинг амалга оширилиши, шубҳасиз, парламентлар ҳамжамияти ва депутатлар фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Жаҳоннинг турли минтақаларидаги низолар глобал ва минтақавий тинчлик ва хавфсизликка жиддий таҳдид солаётганлиги, Ўзбекистон ҳар қандай зиддият ва қарама-қаршиликларни фақат дипломатия ва тинч музокаралар йўли билан ҳал этишнинг қатъий тарафдори эканлиги, энг оғриқли муаммоларга халқаро ҳуқуқ меъёрлари, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Низоми ва резолюциялари асосида ечим топилиши муҳимлиги ва мазкур халқаро ташкилотни олиб бораётган тизимли саъй-ҳаракатларини тўлиқ қўллаб-қуввашини билдирди.
➡️ИККИНЧИ
Сайёрамиз тараққиётига жиддий тўсиқ бўлаётган иқлим ўзгаришлари доимо диққатимиз марказида бўлиши, унинг аянчли оқибатлари, энг аввало, ривожланаётган мамлакатларга кучли таъсир кўрсатиши, Париж битими доирасида ва углерод нейтраллигига эришиш борасида ўз зиммамизга олган мажбуриятларни тўлиқ бажариш муҳим эканлиги, қайта тикланадиган энергия манбалари ва “яшил” технологияларга ўтишни рағбатлантириш парламентларнинг муҳим вазифасига айланиши кераклиги қайд этилди.
➡️УЧИНЧИ
Хотин-қизлар ҳуқуқларини қатъий қарор топтириш ижтимоий тараққиётнинг асосий шарти эканлиги ва шу боис Ўзбекистон ташаббуси билан илгари сурилаётган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг “Осиё хотин-қизларининг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва маданий-гуманитар фаоллигини ошириш тўғрисида”ги резолюциясини қўллаб-қувватлашга чақирди.
➡️ТЎРТИНЧИ
Ёшларнинг парламент фаолияти билан бир қаторда жамият ҳаётининг барча жабҳаларида тўлақонли иштирок этиши учун уларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш ўта долзарблиги, шу боис ҳам Парламентлар учун янги авлодни тарбиялаш, бу борада самарали халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳимлиги, бу борада Парламентлараро Иттифоқ тизими доирасида Ёшлар парламентлари глобал платформасини ташкил этиш ва унинг таъсис форумини Ўзбекистонда ўтказиш таклифини билдирди.
➡️БЕШИНЧИ
Ҳар бир инсоннинг ижтимоий ҳимояга бўлган ҳуқуқларини таъминлаш, халқаро стандарт ва меъёрлар асосида сифатли хизматлар кўрсатиш ҳар қачонгидан ҳам долзарб эканлиги ва шу йил сентябрь ойида юртимизда бўлиб ўтадиган камбағалликни қисқартиришга бағишланган халқаро конференция ишида барча давлат парламентлари вакиллари таклиф қилинди.
➡️ОЛТИНЧИ
Ҳозирги кунда барча жабҳаларга кенг кириб келаётган сунъий интеллект соҳасида тизимли ҳамкорликни кучайтириш ва сунъий интеллектдан фойдаланиш этикаси бўйича модель қонун ишлаб чиқиш зарур эканлиги қайд этилди.
Давлатимиз раҳбарининг нутқи ва билдирган ташаббуслари Ассамблеяда иштирок этаётган жаҳон парламентарийлари томонидан кенг қўллаб-қувватланди. Парламентлараро Иттифоқ Президенти Тулия Эксон таъбири билан айтганда Ўзбекистон Президентининг ташаббуслари Парламентлараро Иттифоқнинг доимий эътиборида бўлади ҳамда мазкур ташаббусларнинг амалга оширилиши, шубҳасиз, парламентлар ҳамжамияти ва депутатлар фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
🌐Telegram || 👥Facebook
Shown 1 - 24 of 82
Log in to unlock more functionality.