Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Лёха в Short’ах Long’ует
Лёха в Short’ах Long’ует
Rasul Kusherbayev avatar
Rasul Kusherbayev
Rasul Kusherbayev avatar
Rasul Kusherbayev
❗️Боёвут тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари 10 минг доллар пора олгани учун 4 йил 3 ой озодликни чеклаш жазосига тортилган.

Шунингдек, Гулистон шаҳар ИИБ ЖҚБнинг собиқ катта тезкор вакили 3 минг доллар пора олгани учун 2 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган.

Манба

👉 @r_kusherbayev
Ushbu bemor mendan ham yosh yigit ekan!

Kun kelib shunday dardga chalinaman deb o'ylamagan ham bo'lsa kerak. Xuddi biz ertamizdan xotirjam yurganimizdek...

Har kim qoʻldan kelgancha ehson qilib yoki imkoniyati bor yaqinlaringizga ushbu xabarni ulashib yoki duo bilan yordam qilasiz degan umiddamiz.

Turkiyada operatsiya uchun 30,000 AQSh dollari kerak bo'lyapti ekan.

Ayolining karta raqami:
Ortiqmirzayeva Gulzoda
9860600405587939

Rossiyadagilar uchun Сбербанк karta
2202208081218779
+79991969293

Murojat uchun telefon:
+99894 578 55 22

Xayriya to'plash uchun guruh: https://t.me/diyorjongayordam
25.02.202507:06
❗️Навоий вилоятида кучли қор ёғмоқда, айрим асосий йўлларда вақтинчалик ҳаракат тўхтатилган

2025 йил 25 февраль куни Навоий вилояти ҳудудидан ўтувчи А-379 автомобил йўлининг "Навоий-Зарафшон-Учқудуқ" йўналишида кучли қор ёғиши туфайли вақтинчалик ҳаракат тўхтатилди. Ҳозирда йўлларни тозалаш ишлари олиб борилмоқда.

👉 @r_kusherbayev
❗️2025 йил 1 апрелдан Ўзбекистонда табиий газ нархлари оширилиши кутилмоқда.

Қуйида янги тарифлар ҳақидаги маълумотларни тақдим этамиз.

Аҳоли учун табиий газ тарифлари:

Март-октябрь ойлари (иситиш мавсумидан ташқари):

100 куб метргача истеъмол: 650 сўмдан 1000 сўмгача ошади.
101 куб метрдан 2500 куб метргача: 1800 сўм.
2500 куб метрдан 5000 куб метргача: 2100 сўм.
5000 куб метрдан 10000 куб метргача: 2500 сўм.
10000 куб метрдан юқори: 3000 сўм.

Ноябрь-февраль ойлари (иситиш мавсуми):

500 куб метргача истеъмол: 650 сўмдан 1000 сўмгача ошади.
501 куб метрдан 2500 куб метргача: 1800 сўм.
2501 куб метрдан 5000 куб метргача: 2100 сўм.
5001 куб метрдан 10000 куб метргача: 2500 сўм.
10000 куб метрдан юқори: 3000 сўм.


👉 @r_kusherbayev
❗️Ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 60 километрдан ортиқ ошириб юбориши  5 625 000 сўм жарима солишга сабаб бўлади.

Бу куни кеча қабул қилинган “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун билан белгиланди.

Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига 128-3-моддага ўзгартириш киритилиб, унга кўра, тезликни оширганлик учун қуйидагича жарималар белгиланди:

➖ ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 километрдан ортиқ, лекин 40 километрдан кўп бўлмаган катталикда ошириб юбориши  – БҲМнинг 5 баравари миқдорида (1 875 000 сўм) жарима солинади;

➖тезликни соатига 40 километрдан ортиқ, лекин 60 километрдан кўп бўлмаган катталикда ошириб юбориши – БҲМнинг 9 баравари миқдорида (3 375 000 сўм) жарима солишга сабаб бўлади.

➖ тезликни соатига 60 километрдан ортиқ катталикда ошириб юбориши – БҲМнинг 15 баробари миқдорида (5 625 000 сўм) жарима солишга сабаб бўлади.

Қонунга кўра, ҳуқуқбузарликлар содир этилганда тезликни ўлчайдиган махсус ускуналар ва транспорт воситалари спидометри кўрсаткичларидаги йўл қўйилиши мумкин бўлган жами хатолар ҳисобга олиниб, уларда қайд этилган тезликдан соатига 5 километр чегириб ташланган ҳолда, маъмурий жазо чораси қўлланилади.

Маълумот учун, илгари тезликни оширганлик учун жарима қуйидагича эди:

✖️Тезлик (+20 км/соат): 375 000 сўм;

✖️ Тезлик (+20-40 км/соат): 1 млн 875 минг сўм;

✖️Тезлик (40+ км/соат): 3 млн 375 минг сўм;

✖️Тезлик 60+ км/соат тезлик учун алоҳида жарима йўқ эди.

👉 @r_kusherbayev
❗️Соатига 20 километргача тезликни оширганлик учун жарима ошгани йўқ!

Ижтимоий тармоқларда ЙПХ инспекторининг видеоси тарқалмоқда. Унда айтилишича, 60 км/соат тезлик белгиланган жойда сиз 66 тезликда келсангиз, аввалгидек 1 баравар (375 минг сўм) жарима эмас, балки энди 5 баравар жарима тўлашингиз айтилган.

Ушбу маълумот нотўғри талқин қилинмоқда

Янги қонун билан тезлик учун жарима миқдорлари оширилгани йўқ. Белгиланган тезликдан 20 гача оширилса — 1 баравар, 40 гача оширилса — 5 баравар, 40 дан оширилса — 9 баравар миқдорида жарима тўланади. Аввал ҳам шунақа эди, ҳозир ҳам шунақа.

Фақат битта маъмурий ўзгариш бўлди. Яъни энди белгиланган тезликдан соатига 60 километр ошириб юборилса, 15 баравар (5 млн 625 минг сўм) жарима белгиланади. Яъни 60 тезлик белгиланган жойда 125 дан тезроқ юрганларга (+5) 15 баравар жарима қўлланади. Илгари 40 дан оширилганда ҳар доим жарима бир хил эди.

Шунингдек, тезлик билан боғлиқ ҳолатларда бир йил ичида такроран содир этилса, баландроқ жарима тўлаш ҳам бекор қилинди.

👉 @r_kusherbayev
25.02.202515:48
💡 200 kVt bir oyga yetadimi?

Yurtdoshlarimiz uchun foydali bo‘ladigan Thermo podkast loyihasini yo‘lga qo‘yilibdi. Ilk son mehmoni esa mutaxassis Sabir Shermuhamedov bo‘lgan.

Jarayon davomida zamonaviy energiya tejamkor mahsulotlar, ularning foydasi, xullas, shu yo‘nalishga aloqador barcha mavzularda suhbatlashildi.

Ko‘rishni maslahat beraman. Suhbatda siz bilgan va bilmagan ma’lumotlar mavjud…

Batafsil shu yerda👇

https://youtu.be/GKLXwjl_tYI?si=ezV1Fw-LovCCJYAF
❗️Ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилмоқда.

2025 йил 1 мартдан бошлаб йил охиригача Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчиларига турар жой ижараси учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўланиши белгиланди. Бу чора ҳарбий хизматчиларнинг ижтимоий шароитларини яхшилашга қаратилган.

👉Батафсил

👉 @r_kusherbayev
❗️12 баллик тизим фақат "ГАИ" тўхтатиб, ўзи жарима ёзганда ҳисобланади, маст ҳолатда машина бошқарганлар эса 5-йил муддатгача қамалиши мумкин

Кўчадаги камера ва радарларга тушган ҳолатлар ҳисобга олинмайди.

Қайд этилишича, мастлик ҳолатидаги шахсни транспорт воситасини бошқаришига йўл қўйиш ёки бошқаришни унга топшириш, 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Жиноят кодекси 261-моддасида қайд этилган.

👉 @r_kusherbayev
❗️2025 йил 1 апрелдан Ўзбекистонда аҳоли истеъмолчилари учун электр энергияси тарифлари қуйидагича белгиланади:

200 кВт/соатгача: 1 кВт/соат учун 600 сўм
201–1000 кВт/соат: 1 кВт/соат учун 1000 сўм
1001–5000 кВт/соат: 1 кВт/соат учун 1500 сўм
5001–10 000 кВт/соат: 1 кВт/соат учун 1750 сўм
10 000 кВт/соатдан юқори: 1 кВт/соат учун 2000 сўм

Бу тарифлар Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 апрелдаги қарори асосида жорий этилган бўлиб, унда аҳоли ва истеъмолчилар учун табақалаштирилган тарифлар ҳамда "ижтимоий норма" тушунчаси киритилган.

Шунингдек, 2025 йил 1 апрелдан бошлаб, аҳолининг қуёш энергиясидан фойдаланиб, ўз эҳтиёжидан ортиқча ишлаб чиқарган электр энергиясини давлатга сотиши учун имтиёзли "яшил тариф"лар жорий этилиши мумкин.

Энергетика вазирлиги томонидан маълум қилинишича, ушбу ўзгаришлар электр энергияси таъминоти сифатини ошириш ва тармоқни модернизация қилиш мақсадида амалга оширилмоқда.


👉 @r_kusherbayev
Германияда Фридрих Мерз бошчилигидаги ХДИ/ХСИ консерватив блоки Бундестагга муддатидан олдин бўлиб ўтган сайловларда 28,5 % овоз билан ғалаба қозонди

Мерз Германиянинг янги ҳукуматини 2025 йил 21 апрелга қадар тузишга ваъда берди. Амалдаги канслер Олаф Шолс янги ҳукумат таркибига кирмаслигини маълум қилди.

Шолс ўз партияси ГСДПнинг сайловлардаги мағлубиятини (16,4 %) тан олиб, натижани “аччиқ” деб баҳолади ва масъулиятни ўз зиммасига олди.

👉 @r_kusherbayev
24.02.202506:41
❗️Президент фармони билан Қудратхўжаев Ботир Баҳромович фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига тайинланди.

"Президент фармони билан Ботир Баҳромович Қудратхўжаев Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари – Ҳарбий прокурори лавозимидан озод этилди."

👉 @r_kusherbayev
❗️Узоқ танаффусдан сўнг янги хусусий университетга лицензия берилди

2025 йил 25 февралда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан "Sharq-University" МЧЖга нодавлат олий таълим хизматларини кўрсатиш учун расмий лицензия берилди. Ушбу янги олийгоҳ ўз фаолиятини 4 та бинода олиб бориш ҳуқуқига эга бўлди.

👉 @r_kusherbayev
❗️Сертификатга эга ўзбек тили (давлат тили) ўқитувчиларига ҳам 50 фоиз устама берилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармонига кўра, 2025 йил 1 февралдан бошлаб Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида ўзбек тили (давлат тили) фани бўйича дарс берувчи ҳамда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг миллий баҳолаш тизимида олинган тегишли даражадаги ўзбек тили ва адабиёти сертификатига эга бўлган педагог кадрларга уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади.

👉 @r_kusherbayev
❗️24-28 феврал кунлари Ўзбекистонда қор ёғиши кутилмоқда.

Ўзгидромет маълумотларига кўра, Республика бўйлаб вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, 24-25 феврал кунлари шимолий ва чўл ҳудудларида, 26 февралда эса қолган ҳудудларда ёмғир қорга айланиши мумкин. Баъзи жойларда ёғингарчилик кучли бўлиши эҳтимоли бор. Шамол тезлиги айрим жойларда 15-20 м/с гача, баъзида эса 23-25 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 25-27 феврал кунлари аста-секин пасайиб, 0...-5 даражагача совиши кутилмоқда. Иш ҳафтаси давомида республиканинг шимолий ҳудудларида ҳарорат кечалари -4...-9 даража совуқ, кундузи -3 даража совуқдан +2 даражагача илиқ бўлиши мумкин. Баъзи жойларда туман тушиши ҳам кутилмоқда.

👉 @r_kusherbayev
❗️Ноқонуний қум-шағал қазиб олиш натижасида табиатга 3,5 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилди

Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ва вилоят ИИБ пост-патрул хизмати ходимлари томонидан Пискент туманида навбатдаги тунги рейд тадбири ўтказилди.

👉 @r_kusherbayev
24.02.202506:00
❗️«Фаолият кўрсатмаётган» корхона тендерда ғолиб бўлди

Аму-Сурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси томонидан электродвигателларни мукаммал таъмирлаш ишлари бўйича бошланғич қиймати 170 млн сўмлик танлов ўтказилди.

Танловда икки иштирокчи таклиф билдириб, энг паст нарх — 169,9 млн сўм таклиф қилган «MATOR TAMIR» МЧЖ ғолиб деб топилиб, «VERFOKUS» МЧЖ эса заҳира ғолиби сифатида танланган.

Статистика агентлиги маълумотига кўра, «MATOR TAMIR» МЧЖнинг фаоллик ҳолати ҳозирги кунда «фаолият кўрсатмаётган» деб қайд этилган.

Манба

👉 @r_kusherbayev
Энди хайрия эълонларидаги пластик карта (ҳисоб рақам) хайрия олаётган одамга ёки яқин қариндошига тегишли бўлиши керак

Парламент Қуйи палатасида ҳомийлик ва ҳайрия ишларини тартибга солувчи қонун лойиҳаси кўриб чиқилмоқда.

Ижтимоий тармоқларида ҳайрия ва ҳомийликка доир эълонларга кўзимиз тушади. Ишончли кишилар ҳам бор, лекин орасида фирибгарлар ҳам йўқ эмас.

Шу боис, лойиҳага кўра энди жисмоний шахслар ўзи ёки яқин қариндоши учун хайрия йиғиши мумкин экан. Лекин бу бошқалар қатнашолмайди, ташкил қилолмайди дегани эмас. Фақат пул борадиган ҳисоб рақам ёки банк картаси хайрия қабул қилаётган одамнинг ўзига ёки яқин қариндошига тегишли бўлиши керак.

Бу борада кўнгиллилар ҳайрия ва ҳомийлик бўйича бемалол пост қилиши, улашишлари мумкин. Бунга тақиқ йўқ.

Шунингдек, лойиҳада хайрия қутисини фақат нодавлат ташкилотлар ва юридик шахслар ўрнатиши мумкинлиги белгиланмоқда. Улар нақд хайрияларни фақат шу орқали йиғади.

Қути шаффоф бўлиб, унинг жойлашган манзили олдиндан эълон қилинади, очиш жараёни видеотасвирга олиниб, жамоатчиликка эълон қилинади.

Ушбу тартибни бузганлик учун маъмурий жавобгарлик ҳам белгиланмоқда.

👉 @r_kusherbayev
❗️Ҳукумат кўп квартирали уй-жойлардаги янги турар ва нотурар жойларни сотиб олган фуқароларга тўланган ҚҚС суммасининг бир қисмини «кэшбек» сифатида қайтариш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу борада 2025 йил 1 апрелига қадар таклиф тайёрланиб, Президент администрациясига киритилиши режалаштирилган. 

Шунингдек, расмий даромадга эга бўлмаган фуқаролар учун ипотека кредитини ажратишда уларнинг коммунал тўловлари, йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун жарималари ва алимент тўловлари ҳам скорингда ҳисобга олиниши назарда тутилмоқда. Бунинг учун тегишли маълумотлар базаларини 2025 йил 1 июлига қадар интеграция қилиш белгиланган.

Манба

👉 @r_kusherbayev
❗️Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Беҳзод Сайлихонович Ҳамраев Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги директори лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг ўринбосари  лавозимидан озод этилди.

👉 @r_kusherbayev
❗️Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан 200 мингдан ортиқ истеъмолчига 50 миллиард сўмга яқин маблағ қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланди.

Жумладан:

"Ўзсувтаъминот" АЖ: Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган Низомда назарда тутилган нарх шакллантириш талаблари бузилганлиги аниқланди. Натижада, компания томонидан 7 миллиард сўмга яқин ортиқча даромад олингани маълум бўлиб, тегишли кўрсатма берилди ва ижроси таъминланди.

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ: Корхона ва унинг ҳудудий филиаллари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган Низом талаблари бузилиши натижасида 5 миллиард сўмга яқин ортиқча даромад олинганлиги аниқланди. Истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиш бўйича тегишли кўрсатма берилди ва ижроси таъминланди.

Мазкур чора-тадбирлар орқали истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилиниб, уларга ортиқча тўланган маблағлар қайтарилди.

👉 @r_kusherbayev
❗️3 мартдан ипотека кредитлари учун субсидия олишга аризалар қабули бошланади

Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлашнинг тасдиқланган мақсадли кўрсаткичлари доирасида аризаларни 3 март куни соат 09:00дан бошлаб жўнатиш мумкин. Бу ҳақида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.

Аризаларни Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона портал (my.gov.uz) орқали топшириш мумкин. Бунда ариза берувчи хоҳиши билан унинг даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадлари киритилиши мумкин.

Шунингдек, аризачи ёки унинг турмуш ўртоғининг (шу жумладан, кафил сифатида келтирган яқин қариндошлари) ўртача даромади қуйидагича бўлиши керак:

⁃ Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,7 бараваридан 8 бараваригача (ҳозирда 3,11 млн — 9,24 млн сўм);

⁃ Тошкент шаҳрида — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,7−9,2 баравари (ҳозирда 3,11 млн сўм — 10,62 млн сўм).

👉 @r_kusherbayev
❗️Ерни кўп квартирали уй-жой қуриш учун ижарага олган юридик шахслар ер солиғини тўлашдан озод қилинади

Фармонга мувофиқ, 2025 йил 1 майдан “Янги Ўзбекистон” массивларини барпо этиш доирасида қуйидагиларни назарда тутувчи тартиб ўрнатилади:

➖ ер участкаларини кўп квартирали уй-жойлар қуриш учун ижарага бериш бўйича аукцион савдоларида қатнашиш, кўп квартирали уй-жойларни қуриш ва уларни реализация қилишга фақат ҚҚСни тўловчи юридик шахсларга рухсат этилади;

➖ ер участкаларини кўп квартирали уй-жойлар қуриш учун ижарага бериш бўйича аукцион савдолари офертасида лойиҳа олди ҳужжатлари тайёрлашга 15 кунлик, лойиҳа ишларини бажаришга 2 ойлик ва қурилиш ишларини бошлашга 3 ойлик муддат белгиланади, шунингдек, унда қурилишни якунлаш ва объектни фойдаланишга қабул қилиш муддатлари кўрсатилади;

➖ аукцион савдоларида ер участкасини кўп квартирали уй-жой қуриш учун ижарага олган юридик шахслар ижарага олган пайтдан бошлаб 12 ой давомида ушбу ер участкаси бўйича ер солиғини тўлашдан озод қилинади;


2025 йил 1 мартдан “Янги Ўзбекистон” массивларида кўп квартирали уй-жойлар қурилишини амалга оширувчи қурилиш ташкилотларига айланма маблағларини тўлдириш учун 12 ойлик имтиёзли давр билан 24 ой муддатга Марказий банкнинг асосий ставкасидан кўпи билан 2 фоиз бандга юқори ставкада кредитлар ажратилади.

👉 @r_kusherbayev
Shown 1 - 24 of 169
Log in to unlock more functionality.