Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Лёха в Short’ах Long’ует
Лёха в Short’ах Long’ует
Matbuot kotibi - Suv xo‘jaligi vazirligi avatar

Matbuot kotibi - Suv xo‘jaligi vazirligi

Latest posts in group "Matbuot kotibi - Suv xo‘jaligi vazirligi"

Жорий йилнинг 13 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев Қирғиз Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дуйшонкул Чотонов билан учрашув ўтказди.


Тафсилотлар билан расмий каналимизда танишиш мумкин

https://t.me/suvchivazirlik/38
Хоразм вилояти

Хонқа туманида канал ва ариқларни бетонлаш ишлари ҳақида лавҳа.
Андижон вилояти

Бўстон туманида канал ва коллектор бўйларини ободонлаштириш, дарахт кўчатларини экиш, ёрдамчи хўжаликлар ташкил этиш, иш ўринлари яратиб, ёшларнинг бандлигини таъминлаш бўйича амалий семинар ўтказилди.

Тадбирда Бўстон тумани ҳокими, Норин-Қорадарё ИТҲБ бошлиғи, вилоят сув хўжалиги ташкилотлари раҳбарлари, фермерлар қатнашди.

Иштирокчилар “Яшил макон” миллий лойиҳаси доирасида коллектор бўйларига дарахт кўчатлари экиб, Сувчилар боғини барпо этдилар. Шунингдек, сув хўжалиги ташкилотлари қошидаги ёрдамчи хўжалик фаолияти ва ибратли тажрибалари билан танишдилар.

Норин-Қорадарё ИТҲБ матбуот хизмати
Қорақалпоғистон:  "Кармикс" техникалари етиб келди

Шуманай тумани  "Сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасасига бетон тайёрлайдиган "Кармикс" махсус техникаси етиб келди.
Худди шундай канал ва ариқларни бетонлашда ишлатиладиган махсус техника Тўрткўл тумани сув хўжалиги ташкилотига ҳам етказиб берилди.
📍Самарқанд вилояти

Пресс-тур


📸ОАВ ВАКИЛЛАРИ УЧУН ПРЕСС-ТУР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ


Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси раҳбарияти ташаббуси билан кузги-қишки мавсумда амалга оширилаётган ишлар юзасидан ОАВ вакиллари учун пресс-тур ташкил этилди.

Ташриф давомида журналистлар ва ОАВ ходимлари Оқдарё туманидаги “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси тасарруфидаги “Махмадамин” ариғининг бетонлаштириш жараёни билан яқиндан танишдилар.

Шунингдек, уларга Дарғом ирригация тизимлари бошқармасига қарашли “Анҳор” каналида жойлашган “Қалмоқсой” қоровулхонасида ташкил этилган ёрдамчи хўжалик фаолияти ҳам намойиш этилди.

✍️Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати
Reposted from:
MTRK | Rasmiy kanal avatar
MTRK | Rasmiy kanal
Axborot 24 | Ijro intizomi bo‘yicha seminar-trening
#8feb #uzbekiston24

mtrk.uz | Telegram
Атақулов Нуркамол Умарович Қуйи Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди

Тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Сув хўжалигида ислоҳотлар маркази Стратегик ислоҳотлар ва таҳлил бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келмоқда эди

😁 Қуйи Сирдарё ИТҲБ матбуот хизмати

🚀Telegram |🌐 Web-site | 🎞YouTube | 📎Facebook
КАНАЛ БЎЙЛАРИ ДАРАХТЗОР БЎЛАДИ

Сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев бугун Наманган вилоятида «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурида юклатилган вазифаларни амалга ошириш, суғориш тармоқларини бетонлаш, атрофини ободонлаштириш, давлат хусусий шериклик лойиҳалари, ижро интизомини мустаҳкамлаш масалаларини ўрганди.

Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 23 сентябрдаги «Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-330 сонли қарори асосида вилоят сув хўжалиги ташкилотлари томонидан бажарилаётган ишлар масъуллар иштирокида таҳлил қилинди.

Уйчи туманидаги “Қумтўғон” каналининг узунлиги 25 км бўлиб, 8 минг гектар экин майдонларини суғоришга хизмат қилади. Уйчи тумани “Сув етказиб бериш хизмати” ДМ тасарруфидаги ушбу каналнинг 3,8 км қисмида тупроқ ишлари бажарилиб, 2,2 км қисми бетон қилинди.

Вазир реконструкция ишларини сифатли бажариш, канал бўйларига дарахт кўчатларини экиш, “Сувчилар боғи” барпо этиш бўйича топшириқлар берди.

Вилоятда реконструкция қилинаётган бошқа каналлар, шунингдек ички суғориш тармоқларини бетонлаш режаларининг бажарилиши ўрганилди.

Давлатимиз раҳбарининг ҳар бир топшириғи замирида аҳоли учун муносиб ҳаёт даражаси ва сифатини таъминлаш, халқимизни рози қилишдек эзгу мақсадлар мужассам. Вилоят сув хўжалиги ташкилотларида топшириқларнинг ижро муддатидан олдин барвақт бажарилишини таъминлаш, раҳбарлар томонидан ижро интизоми ҳолатини ҳар ҳафта шахсан муҳокама қилиб бориш, шахсий масъулиятни кучайтириш зарурлиги таъкидланди.

Масъулларга ДХШ бўйича янги таклифларни ишлаб чиқиш билан бирга мавжуд лойиҳаларнинг амалга оширилиши ва хусусий шерик томонидан шартнома шартларининг бажарилишини мунтазам мониторинг қилиб бориш вазифаси юклатилди.

Норин-Сирдарё ИТҲБ матбуот хизмати
Log in to unlock more functionality.