Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мижозлар учун! avatar
Мижозлар учун!
Мижозлар учун! avatar
Мижозлар учун!
07.04.202504:27
Нима учун Ўзбекистонда кредит тарихини яхшилаш бўйича бирор бир иш қилинмас экан а?

Баъзида айрим фуқаролар ўзларининг молиявий интизомсизлиги эмас, вазият тақозоси билан олинган кредитни (микроқарз) ўз вақтида қайтара олмайди.

Масалан, кимдир вақтинча ишдан бўшайди, кимдир соғлиғи туфайли ва яна кимдир қандайдир шароитлар сабаб шундай ҳолатга тушиб қолади. Бироз вақт ўтгач эса барчаси ўз изига тушади. Олинган кредитлар ёпилади, қарзлар ўз вақтида қайтариш графигига тушиб олади.

Лекин кредит тарихини салбий ҳолатдан чиқариш учун 5 йил кутишга тўғри келади.

Чунки, Ўзбекистонда салбий кредит тарихини яхшилаш бўйича амалиёт мавжуд эмас, ҳозирча.

❗️Интизомли тўловчиларга балки қандайдир имконият бериш йўлларини қидириб кўриш керакдир, ёки кредит каникулларидан фойдаланишни йўлга қўйиш лозимдир.
Банклар томонидан 2025 йилда аҳолини иш билан таъминлаш бўйича режа-прогнози
08.03.202503:03
🔤 8️⃣ 🔤🔤🌹🌷 🔤


🔤🔤🔤🌹🔤🔤🔤🔤🔤🔤😴

🔤🔤🔤🔤🌹🔤🔤❕
21.02.202513:58
Қайсидир банк иш ҳақи лойиҳасида ташкилотлар бош бухгалтерлари билан келишиб, ташкилот ходимларини кредит қарздорлигини банк картасига туширишдан аввал иш ҳақидан ечиб олишни йўлга қўйибди.

Ақлларинга қойилларим!
Кто ты воин? :)
Вай воо
05.04.202508:26
Yahoo ва Google: бозорни бой берилиши ва бозорни мутлоқ эгалланиши

Қуйида сиз бир компаниянинг ўз вақтида тўғри қарор қилмаслиги оқибатида қандай қилиб тарих саҳифасидан ўчиши билан танишишингиз мумкин.

✔️ Google’нинг Yahoo томонидан рад этилиши

1998 йилда Ларри Пейж ва Сергей Брин томонидан Google эндигина яратилиб, уни ривожлантириш учун инвестиция излашаётган вақтда, улар Yahoo’га Google’ни 1 миллион долларга сотиб олишни таклиф қилишган.

Yahoo бу таклифни рад этган, чунки улар ўзларини қидирув тизими етакчиси эканликларига қатъий ишонишган.

✔️ 2002 йилда Yahoo’нинг Google’ни сотиб олишга уриниши

Орадан атиги тўрт йил ўтиб, Google шиддат билан ўсиб, интернетдаги асосий қидирув тизимларидан бирига айланади. 2002 йилда Yahoo раҳбарияти Google’ни 3 миллиард долларга сотиб олишни таклиф қилишади.

Аммо ўша вақтда риволаниш бўсағасида турган Google ўзини 5 миллиард доллар деб баҳолайди. Yahoo эса бу нарх анча баланд дейди ва келишув амалга ошмайди ва у ўз имкониятини қўлдан бой берди

Yahoo бу битимни амалга оширмагани учун кейинчалик жуда катта имкониятни йўқотганини англаб етади.

Google интернетдаги энг йирик ва қудратли компанияга айланди, Yahoo эса секин аста ўз нуфузини йўқота бошлайди.

✔️ Yahoo’нинг Microsoft билан музокаралари

2008 йилда Microsoft компанияси Yahoo’ни 44,6 миллиард долларга сотиб олишни таклиф қилади. Лекин Yahoo буни ҳам рад этади.

✔️ Буюк бир эранинг тугаши

2017 йилда Yahoo’ни Verizon Communications компанияси сотиб олади. Шартнома қиймати эса 4.48 миллиард долларни ташкил қилади.

Google — бугун дунёнинг энг йирик компанияларидан бири.

Yahoo — эса тарихда йирик имкониятларни қўлдан бой берган бренд сифатида қолди.
Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси "O‘zA+" кредит рейтингини қўлга киритди

"Аҳбор-Рейтинг" агентлиги илк маротаба компанияга 2024 йил якунлари бўйича "барқарор" прогнози билан "O‘zA+" даражасида миллий миқёсда кредитга лаёқатлилик рейтингини тақдим этибди.
05.03.202507:52
Cекторлар амалиёти бекор қилинди

Бундан буён секторлар фаолияти билан прокурор, ички ишлар ва солиқ шуғулланмайдипрезидент.

Уларнинг ўрнига эндиликда Бош вазир ўринбосарлари ўзига тегишли соҳалар билан ўз кучи ва тизими билан шуғулланиши белгиланди.
Бировни ўйлаб сиқилмасдан, кердитларингни ёп😂
Уят, уят :)

Ишни йиғиштириб, тез овоз беришга ўтинглар!
Қанча бўлишидан қатъий назар, кредитларни мулдатидан олдин ёпиб олишингизга тилакдошмиз :)
Розимиз!
10.03.202507:44
Ҳаёт учун муваффақият формуласини (мф) топиб келдим

Спорт залга бориш + вақтни бекорга ўтказишни камайтириш + атрофингизни муносиб инсонлар билан тўлдириш + беҳуда муаммолардан узоқ бўлиш + чиройли кийиниш + пул ишлаб топиш = МФ
Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида Bashkent уй-жой лойиҳаси қурилиши бошланмоқда
Reposted from:
Uzbekonomics avatar
Uzbekonomics
20.02.202505:30
IMEI - yo'q joydan muammo va byurokratiya.

Agar IMEIning mazmuni faqat boj olish bo'lsa unda odamlarni ortiqcha ovora qilmasdan O'zbekistonga kiraverishda "shunchaki boj" degan to'lovni hammadan yechib olishsa ham bo'lar ekan.

Evaziga odamlarning navbatda turishlari, o'tgan asrning oddiy texnologiyasini ishlatish uchun ruxsat uchun qog'oz ko'tarib yurishlari, tizimning ma'muriy ijrosiga ketadigan ishchi soatlari, resurslari, iste'molchi va mamlakat mehmonlarining asablari tejalgan bo'lar edi. Hech bo'lmaganda.

Odamlar o'z pullariga o'zlari sotib olgan oddiy telefonni ishlatish uchun navbatda turib davlatdan ruxsat olishlari aqlga sig'maydigan narsa.

@uzbekonomics
Йиллик фоиз ставкаси 49% дан ошар экан
Бу қайсидир иккита банкка эмас, барча банкка тегишли камчилик тўғрисини айтадиган бўлсак
Гулноза Алимова Бандлик вазирлиги ахборот хизмати раҳбари этиб тайинланди

Халқ банки Бошқарув Раисининг матбуот котиби лавозимида ишлаган Алимова Гулноза Бахшиллоевна Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Ахборот хизмати бошлиғи — матбуот котиби лавозимига тайинланди.
10.03.202507:12
Душанбаларнинг ичида энг яхшиси шу дам олиш куни бўлгани бўлса керак - а?
Reposted from:
Bank va Mijoz avatar
Bank va Mijoz
21.02.202514:43
Иш ҳақидан ушлаб қолиш

Ходимларнинг иш ҳақидан ушлаб қолиш Меҳнат кодексига кўра амалга оширилади.

Мазкур кодекснинг 269-моддасига кўра, умумий қоидага кўра ходимнинг ёзма розилиги билан, ходимнинг розилиги бўлмаган тақдирда эса ушбу модданинг иккинчи қисмига мувофиқ иш ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин.

Ходимнинг ёзма розилигидан қатъи назар, иш ҳақидан ушлаб қолиш ҳолатларига банк кредитлари бўйича ундиришлар кирмайди, агар у кредитни ундириш бўйича суд ёки МИБ қарори бўлмаса.

Шунингдек, кодекснинг 271-моддаси билан, ходимнинг хоҳишига кўра иш ҳақи ёки унинг муайян қисми ходимнинг ёзма аризасида кўрсатилган миқдорларда ва муддатларда кредиторларга банк муассасаларидан олинган ссудалар, кредитлар, коммунал тўловлар ва бошқа харажатларни тўлаш учун юборилиши мумкинлиги белгиланган.

@bankmijoz
19.02.202504:19
Меҳнат таътили давомийлигини ҳисоблашда якшанба кунлари инобатга олинмаслиги бўйича қоидани ўқиб, нима ўзгараркан деб юрвудим.

Отабек акага рахмат. Аниқ тушунтириб берибдилар.

Нархлар ошаверди, даромадлари тушаверади экан буйоғи.
Бир йил ичида 10 млн сўмни 12 млн 852 сўм қилиб қайтариш керак экан
Shown 1 - 24 of 59
Log in to unlock more functionality.