Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
“Issiqlikta’minoti” AJ avatar
“Issiqlikta’minoti” AJ
“Issiqlikta’minoti” AJ avatar
“Issiqlikta’minoti” AJ
01.05.202505:23
Иссиқлик таъминоти тизимига когенерация технологияларини жорий этиш энергосамарадорликни оширишдаги мақбул ечим ҳисобланади.

Президент Қарорига асосан (ПҚ-100-сон) давлат-хусусий шериклик асосида 9 та, шундан 2025-2026 йилларда Нукус ва Бухоро шаҳарлари иссиқлик таъминоти тизимларида когенерация технологияларини жорий этиш кўзда тутилган.

Мазкур тизимнинг самарадорлиги қандай?

@issiqlikaj
🇫🇷Марказлашган иссиқлик тизимини модернизация қилишда Франция тараққиёт агентлиги билан ҳамкорлик қилинади

Бу ҳақда “Иссиқликтаъминоти” АЖ бошқарув раиси Илҳом Тўраев ҳамда Франция тараққиёт агентлиги (AFD)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари ўринбосари Антуан Шевалье ўртасида бўлиб ўтган учрашувда маълум қилинди.

Яқинда эълон қилинган Президент Қарорида (ПҚ-100) қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари ва ресурс тежамкор ускуналардан фойдаланган ҳолда аҳоли хонадонлари, ижтимоий соҳа объектлари ва тадбиркорлик субъектларини иссиқлик энергияси билан барқарор таъминлаш, иссиқлик таъминоти соҳасини ислоҳ қилиш, инновацион технологиялардан кенг фойдаланиш бўйича аниқ йўналишлар белгилаб берилган.

Бугунги учрашувда мазкур топшириқлардан келиб чиқиб, Франция тараққиёт агентлиги билан Фарғона вилояти Қиргули шаҳарчасидаги иссиқлик тармоқларини модернизация қилиш ва индивидуал иссиқлик пунктларини ўрнатиш* ҳамда кўп қаватли уй-жойларнинг энергия самарадорлигини энергоаудитдан ўтказиш бўйича ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди.


*Ушбу лойиҳа натижасида Қиргули шаҳарчасидаги 331 та кўп қаватли уй ёки 17360 та хонадон ҳамда 49 та ижтимоий соҳа объектининг марказлашган иссиқлик таъминоти яхшиланади.

@issiqlikaj
▪️Яқин беш йилда марказлашган иссиқлик тизимларидаги эскирган 103 та қозонхона ва 1,6 минг километр иссиқлик тармоғи, шу жумладан, 2025-2026 йилларда 18 та қозонхона ва 258 километр иссиқлик тармоғи янгиланади.

@issiqlikaj
2025 йил 1 июндан бошлаб:

- марказлашган иссиқлик таъминоти тизимларини қуриш ҳамда мавжудларини модернизация ва реконструкция қилиш бўйича барча лойиҳаларда ёпиқ иссиқлик таъминоти тизимини жорий этиш назарда тутилади.


@issiqlikaj
28.04.202505:21
❗️Президент Қарорига асосан (ПҚ-100-сон) унда белгиланган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида мамлакатимизда марказлашган иссиқлик таъминоти қамрови 37 фоиздан 58 фоизгача етказилади. Тизимдаги йўқотишлар 38 фоиздан 20 фоизгача қисқартирилади.

@issiqlikaj
Shown 1 - 5 of 5
Log in to unlock more functionality.