Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Professor Bahriddin Usmonov avatar

Professor Bahriddin Usmonov

Tarix fani ixlosmandlari uchun. Kanal Markaziy Osiyoning oʻrta asrlar davri tarixiga bagʻishlangan. B.A. Usmonov va uning shogirdlari tomonidan yuritiladi.
Aloqa uchun : @t_elchi_bot
Qo'llab quvvatlash uchun : https://tirikchilik.uz/bahriddin_usmonov
TGlist rating
0
0
TypePublic
Verification
Not verified
Trust
Not trusted
Location
LanguageOther
Channel creation dateSep 14, 2018
Added to TGlist
Mar 13, 2025
Linked chat

Records

14.04.202523:59
2KSubscribers
16.03.202523:59
300Citation index
25.03.202523:59
1.4KAverage views per post
25.03.202523:59
1.4KAverage views per ad post
10.04.202523:59
7.58%ER
25.03.202523:59
86.04%ERR
Subscribers
Citation index
Avg views per post
Avg views per ad post
ER
ERR
MAR '25APR '25MAY '25

Popular posts Professor Bahriddin Usmonov

09.04.202505:15
Тарих фанлари доктори, профессор Баҳриддин Усмонов томонидан нашр қилинган Амир Темур ва темурийлар даври тарихига оид китоблар
Б.А. Усмонов. Ўзбекистон тарихи: Амир Темур ва темурийлар даврининг сиёсий тарихи
Б. А. Усмонов. Россия тарихшунослигида Амир Темур сиймоси
Б. А. Усмонов. Амир Темур давлати
Б.А. Усмонов. Фарғона водийси Амир Темур ва темурийлар даврида

https://t.me/bahriddin_tarix
Бу сурат итальян рассоми Кристофано де Папи (1530-1605) қаламига мансуб бўлиб, у "Шарқнинг татар (турк) императори Темур" деб номланади. Рассом Амир Темур сиймосига бир неча бор мурожаат қилган. Муаллиф умрининг сўнгги йилларида ишлаган бу сурат айни пайтда Италиянинг Флоренция шаҳридаги Уффици галереясида сақланади.
Денгиз савдосининг юртимиз тарихига таъсири хусусида
Вақтим бўлганида устоз, дунё тан олган йирик археолог олим, тарих фанлари доктори, профессор Рустам Сулаймановнинг “Как начинался “Век Темура” китобини ўқишни бошладим. Унинг дастлабки саҳифаларидаги қуйидаги фикр эътиборимни тортди. Муаллиф Чингизхон ва унинг авлодлари томонидан олиб борилган вайронкор юришлар Буюк Ипак йўлига муаммолар олиб келганлигини, денгиз савдосининг ривожланишига туртки берганлиги билдирган. Бизга маълумки дунё илми фанида бу масла кўпроқ усмонли туркларнинг истилолари сабабли юз берганлиги қайд этилади. Аммо устознинг фикрларида ҳам жон бор. Мўғул (уларнинг катта қисмини туркийлар ташкил этган, аммо шу ном билан машҳур) истилосининг натижасида дастлаб Буюк Ипак йўлининг инқирози кузатилганлиги бор гап. Қолаверса мўғул истилосининг бир неча босқичда (мисол учун Хулагухон) давом этганлиги инқирознинг чўзилиб кетишига олиб келган. Бу йўл орадан 60-80 йил ўтганидан сўнг нисбатан (XIII аср охири ва XIV бошларида) тикланган. Лекин кўп ўтмай Чингизийлар империясида парчаланишнинг кучайиши яна қайта савдо инқирозига олиб кеклган. Шу сабабли ҳам Буюк Ипак йўлидаги савдо кўлами аввалги даражага ета олмаган. Амир Темур ўз фаолиятида ушбу савдо йўлини тўла тиклаш ва тараққий эттириш ўз ватани учун ҳаётий эҳтиёж эканлигини тушунган ва шунга ҳаракат қилган. Аммо унинг юришлари ҳам дастлабки вақтда оз бўлса-да,савдо йўлларига хавф солган. Катта ҳудудларнинг бирлаштирилиши ва савдо йўлига Соҳибқироннинг ғамхўрлиги савдонинг тез ривож топишига олиб келган. Шунга қарамай Темурийлар даври маълумотларини араб географларининг IX-XII асрлардаги фактлари билан қиёсий ўрганиш темурийлар даври иқтисодиёти энг чўққига чиққанида ҳам самонийлар ҳамда ундан кейинги сулолалар даражасини такрорлай олмаганлигини кўрсатади. Биргина Фарғона водийси материаллари ҳам шундан далолат беради. XIII аср бошларидаги Хоразмшоҳлар ва кўчманчилар ўртасидаги уруш натижасида Фарғона водийсига етказилган зарар темурийлар даврида ҳам қопланмаган. Мен Фарғона водийсининг темурийлар даврии тарихи бўйича олиб борган тадқиқотларимда “Бобурнома”даги маълумотларни араб географлари асарлари билан солиштириб, аҳоли яшаш пунктлари, қишлоқ ва шаҳарлар сони каррасига камайиб кетганлигини ишонч ҳосил қилганман.
Бу вақтда эса денгиз йўли ривож топа бошлаган. Амир Темурнинг набираси Муҳамад Султон Эроннинг Хўрмуз порти устига юриш қилиб борганида унинг ҳокими Амир Темур хазинасига тўрт йиллик хирожни тўлашни ўз зиммасига олган. Шомийнинг таъкидлашича бир йиллик хирож миқдори 30 карра юз минг олтин динорни ташкил этган. Бу 3 млн динор деганидир. Тўрт йиллиги эса 12 млн динорни билдиради. Яздий бироз камтарроқ рақам келтирган. Унинг таъкидлашича Хўрмузнинг бир йиллик хирожи 300 минг динор кўппакийдир. Тўрт йиллиги 1,2 млн динор кўппакийни билдиради. Бизнингча бу ерда Шомийнинг маълумоти ишонарлди. Чунки, у Амир Темур ҳаётлигида, унинг ўзи билан бирга кўчиб юрувчи саройида яшаган ва ўша ерда сарой девонидаги маълумотлар, ҳужжатлар асосида тарих ёзган. Бу китобни Амир Темур ўзи кўрган ва ўқиб чиққан. Яздий эса Шомийга таянган ҳолда, орадан 21 йил ўтганидан сўнг ўз китобини ёзган. Умуман олганда Хўрмуздаги маблағлар шунчалик кўпки, бу савдо айланмаси жуда катта бўлганлигидан далолат беради. Мирзо Шоҳрух ҳам Хўрмуз орқали Ҳиндистонга элчи юборганлиги денгиз савдосининг тез ривож топиб бораётганлигидан, темурий ҳукмдор бу денгиз йўлини ўрганишга ҳаракат қилганлигидан далолат беради. Тўғри бу вақтда ҳали Буюк ипак йўли ўзининг ўрнини тўла бой бермаган, аммо борган сари савдо денгиз йўлларига кўча бошлаган. Бу эса Мовароуннаҳрнинг асосий савдо йўлларидан, тарихий тараққиётнинг янги йўналишларидан четда қолиши хавфи яқинлигидан хабар берарди.

https://t.me/bahriddin_tarix
09.04.202514:51
AMIR TEMUR HAQIDA ENG BAHSLI SAVOLLARGA JAVOBLAR
https://youtube.com/watch?v=BJrtbPMK5bc&si=CGJ93DNqmkgA5YUc
Log in to unlock more functionality.