Туманимизнинг "Баҳористон", "Гулистон", "Бектўпи" ва "Шараф" маҳаллалари Хотин - кизлар фаоллари "Миллий либослар" куни муносабати билан бугунги иш кунини миллий либосларда бошлашди ва биргаликда "Хон атлас" миллий либосимиз хакида шеър ўқиш бўйича "челенж" ўтказди.
Давлат идоралари ва ташкилотларида фаолият юритувчи раҳбарлар, масъуллар ва ходимлар акцияда фаол иштирок этмоқда
Туманимизда бугун навбатдаги «Автомобилсиз кун» акцияси бўлиб ўтмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ушбу акция Президентимизнинг 21 февралдаги 37-сонли қарорига мувофиқ ҳар ойнинг тўртинчи чоршанбасида ўтказилиши режалаштирилган.
Бугун туманимизда жойлашган барча давлат идоралари раҳбарлари ва ходимлари атмосферага зарар келтирмаслик мақсадида шахсий ва хизмат транспорт воситаларидан воз кечиб, жамоат транспорти, велосипед ва атроф-муҳитни ифлослантирмайдиган бошқа транспорт турларидан фойдаланган ҳолда акцияда фаол иштирок этмоқда.
📣📣📣 Ҳурматли юртдошлар! Барчангизни «Автомобилсиз кун» жамоат лойиҳасига бефарқ бўлмасликка, экологик тоза транспорт воситаларидан фойдаланишга чорлаб қоламиз.
🔵Сhilonzor_tumanI_hokimligi
18.02.202512:31
#Муносабат
Ижтимоий тармоқларда Чилонзор тумани "Яккабоғ" маҳалласида маҳалла идораси ва гузари бузилаётгани ва бундан аҳоли норозилиги ҳақидаги хабарлар чоп этилди.
Бу борада шуни маълум қиламизки, Чилонзор туманидаги "Яккабоғ" МФЙ ҳудудидаги маҳалла идораси биноси бундан 50 йиллар олдин 1980 йилларда қурилган бўлиб, маънан эскирганлиги боис, деворларида ёриқлар ҳам пайдо бўлганлиги, қолаверса, маҳалланинг янги тизимига мослашмаганлиги, шунингдек, маҳалла "еттилиги"га хизмат хоналари ҳам етишмаётганлиги сабабли янги лойиҳа асосида қурилиши лозим деб топилди.
Шу боис, “Тошкент шаҳри туманларида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида намунали маҳалла марказларини тажриба синов тариқасида ташкил этиш чоратадбирлари тўғрисида” 2024-йил 16-январдаги ПҚ–25-сон қарорлари ижросини та’минлаш, Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 27-августдаги 543-сон қарори билан тасдиқланган “Ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратишнинг ма’мурий регламенти”га мувофиқ, шунингдек, маҳалла институти имкониятларидан кенг фойдаланиш, аҳоли учун қулай маҳалла марказларини ташкил этиш, аҳолига кўрсатиладиган ижтимоий-иқтисодий хизмат турларини ошириш, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик шартлари асосида замонавий архитектура ечимларини қўллаган ҳолда (Яккасарой туманидаги “Дилбулоқ” маҳалласи мисолида) Тошкент шаҳридаги маҳаллаларда кўп қаватли замонавий барча қулайликларга эга бўлган “Маҳалла марказлари”нинг истиқболли лойиҳаларини жадаллаштириш мақсадида 2024 йил 29 ноябрдаги 877-14-0-Q/24-сонли ХДФУ Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори ҳамда 2024 йил 5 декабр 478-14-204-Q/24-сонли ХДФУ Чилонзор туман ҳокимининг қарорлари тасдиқланган ушбу қарорга асосан “Яккабоғ” МФЙ идорасини “ORIENT TELECOM STROY” МЧЖ томонидан қуриш ҳамда жиҳозлаш белгиланган.
✅✅✅ Маълумот учун айтиш жоизки, қуриладиган 3 қаватли бинонинг биринчи қавати тўлиқ маҳалла идорасига берилади. МФЙ идорасида маҳалла еттилиги ходимларига алоҳида алоҳида хизмат хоналари, мажлислар зали, кутубхона, тиббиёт хонаси, маҳалла профилактика ходимлари учун ҳам хоналар ажратилади ва МФЙ еттилиги аҳоли билан ишлаши учун барча замонавий шарт-шароитлар яратилади.
👉👉👉 2- ва 3-қаватлар бинони қурадиган қурувчи тадбиркорга тегишли бўлиб, бу ерда маиший хизмат шаҳобчалари, ўқув курслари очилиши режалаштирилган.
☝️ Юқорида қурилиши мўлжалланаётган 3 қаватли бинонинг умумий кўриниши☝️
✅Tuman hokimligi binosida “Kambag’allikdan faravonlik sari” dasturi ijrosiga bag’ishlab tashkil etilgan amaliy seminarda 55 ta mahallalarda faoliyat olib borayotgan 165 nafar faol nuroniylar mahalla ettiligi bilan bir safda, o’zlariga biriktirilgan kambag’al oilalar bilan tizimli ishlarni olib borish hamda mahallarda sog’lom turmush tarzi va ijtimoiy-ma’naviy muhitni shakllantirishda tashabbuskor bo’lish vazifasini o’z zimmalariga olishdi.
🔵 Chilonzor_tumani_hokimligi
06.02.202509:30
#Эълон
📣📣📣Ҳурматли тумандошлар!
Эртага 7-февраль куни соат 11-00да Чилонзор тумани ҳокимлиги биносида туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев, туман сектор раҳбарлари ҳамда барча мутасадди раҳбарлар иштирокида фуқаролар қабули ўтказилади.
👉👉👉Ўзингизни қийнаётган муаммолар ва туманни ҳамда ўз маҳаллангизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан таклифларингиз бўлса, қабулга келиб мурожаат қилишингиз мумкин.
🔵 Сhilonzor_tumani_hokimligi
18.02.202511:48
#Тажриба_алмашилди_ва_ўрганилди
Бугун Чилонзор тумани ҳокими ўринбосари А.Абдукодиров ҳамда Шайхонтоҳур тумани ҳокими ўринбосари Ф.Эсанбоевлар шаҳримизнинг сайёҳлик салоҳиятини янада ривожлантириш ва инвестицион жозибадорликни ошириш мақсадида ҳар икала туманлардаги гастрономик туризмни ривожлантиришга ихтисослаштирилган куну-тун фаолият кўрсатадиган ҳудуд яратиш бўйича тажриба алмашиш мақсадида Шайхонтоҳур ва Чилонзор туманларидаги гострономик кўчаларда олиб борилаётган қурилиш ишларини ўрганди.
Бундан ташқари, туманлардаги йирик инвестиция лойиҳалари билан ҳам яқиндан танишган ҳолда фикр алмашилди.
🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
04.02.202512:01
E-auksion.uz savdo platformasidan Chilonzor tumanida chiqarilgan 3 ta "Tadbirkorlik va shaharsozlik uchun" mo'ljallangan yer uchastkalarini 49 yilga sotib oling!
Хабарингиз бор, "Обод маҳалла" дастури доирасида "Бешчинор" ва "Кўркам" маҳаллаларида кенг қамровли қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Бугун туман ҳокими ва тегишли масъуллар биргаликда айни маҳаллаларда олиб борилаётган таъмирлаш ишларини кўздан кечирди.
Ўрганишлар жараёнида туман ҳокими томонидан маҳалла ички йўллари, ирригация ариқлари, уйларнинг кириш йўлаклари, фасадларни таъмирлаш ва маҳаллани обод масканга айлантириш бўйича қурилиш ташкилоти масъулларига тегишли кўрсатмалар берилди.
🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
14.02.202514:25
Yosh nikohlanuvchilar oilaviy hayotga tayyorlash kurslarida o’qitilmoqda.
Chilonzor tuman Oila va xotin-qizlar bo’limi, tuman Adliya bo’limi, l-son va ll-son FXDYO bo’limi, Toshkent shahar bilim axborot markazi bilan birgalikda Yosh nikohlanuvchilarni oilaviy hayotga tayyorlash maqsadida o’quv seminar tashkil etildi.
✅Seminar 16 nafar nikohlanuvchi shaxslarni oilaviy huquqiy munosabatlarga tayyorlash, oilaviy hayot psixologiyasi, ma’naviy-ahloqiy qadriyatlarni mustahkamlashga qaratilgan mavzularda tashkil etildi.
✍️Shu bilan birgalikda kitobxonlik madaniyatini oshirish va keng targ’ib qilishda Respublikamizda o’tkazilayotgan #Ziyo_ulashish loyihasi borasida Yosh nikohlanuvchilarimiz faol ishtirok etishdi. Seminar so’ngida oila qurish bo’sag’asida turgan nikohlanuvchilarga sertifikat va esdalik sovg’alari tarqatildi.
🔵 Chilonzor_tumani_hokimligi
13.02.202510:24
#Muhokama_tahlil_natija ✅Davlatimiz rahbarining “2025-yilda respublika mahallalarida xavfsiz muhitni yaratish va huquqbuzarliklarning barvaqt oldini olish tizimi samaradorligini yanada oshirish bo’yicha chora-tadbirlar to’g’risida”gi 1-sonli qarori ijrosi yuzasidan amaliy ishlar. ✍️Toshkent shahridagi Singapur menejmentni rivojlantirish instirutida tuman hokimligi, tuman IIO FMB bilan birgalikda jinoyatchilik va huquqbuzarliklarni barvaqt oldini olish, talabalar bilan sodir etilishi mumkin bo’lgan jinoyatchilikka barham berish maqsadida uchrashuv tashkil etildi. 🔷Tashkil etilgan uchrashuvda mahalla yetiligi hamda institut talabalari, probatsiya ro'yhatida turgan shaxslar, jinoyatchilikka moyil bor bo'lgan mahalla yoshlari ishtirok etishib, kun tartibidagi mavzu yuzasidan ma’lumotlarga ega bo’lishdi.
🔵 Chilonzor_tumani_hokimligi
14.02.202504:01
#Bobur_kuni
✅Shoh va shoir Zahiriddin Muhammad Bobur #542_yoshda.
👉👉👉 ўз вақтингиз ва ҳаётингизни ўша даражада бошқара оласиз.
Браян Трейси
☀️Кунингиз хайрли ўтсин, азиз тумандошлар!
🔵Сhilonzor_tumani_hokimligi
07.02.202511:16
Мулоқотлар, суҳбатлар ва ўрганишлар ўтказилди
😎 Чилонзор тумани ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев ва тегишли масъуллар биргаликда туманимиздаги “Ботирма” ва “Меҳржон” МФЙларида еттиликлар иш фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда амалга оширилаётган ишларни янада такомиллаштириш, камбағалликни қисқартириш бўйича еттиликлар аъзолари билан суҳбатлашди.
😎 Мулоқотлар жараёнида “Ботирма” ва “Мехржон” МФЙлари ҳудудини ободонлаштириш ишларини ташкил қилиш, давлатимиз раҳбарининг 1-сони қарори ижроси доирасида аҳоли ва ёшлар орасида содир этилиши мумкин бўлган турли жиноятчиликларнинг олдини олиш бўйича амалга ошириладиган ишлар муҳокама қилинди.
😎 Шунингдек, ҳудудда амалга оширилаётган ободонлаштириш ишларини янада такомиллаштиришга эътибор қаратилди.
😎 Туманимизни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш ишларини янада такомиллаштириш юзасидан олиб борилаётган ишларни ўрганиш ишлари туманимизда барпо этилаётган гастраномик кўча бўйлаб давом эттирилди.
😎 Шунингдек, айни манзилда давом этаётган ишлар билан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.Закиров, Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Ҳайдаров Иқтисодиёт ва молия вазирлиги вакиллари билан биргаликда ўрганишлар ўтказилди.
🔝🔝🔝Лавҳамизда жараёнлар
🔵 Chilonzor_tumani_hokimligi
Log in to unlock more functionality.
Statistic of Telegram Channel Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Давлат идоралари ва ташкилотларида фаолият юритувчи раҳбарлар, масъуллар ва ходимлар акцияда фаол иштирок этмоқда
Туманимизда бугун навбатдаги «Автомобилсиз кун» акцияси бўлиб ўтмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ушбу акция Президентимизнинг 21 февралдаги 37-сонли қарорига мувофиқ ҳар ойнинг тўртинчи чоршанбасида ўтказилиши режалаштирилган.
Бугун туманимизда жойлашган барча давлат идоралари раҳбарлари ва ходимлари атмосферага зарар келтирмаслик мақсадида шахсий ва хизмат транспорт воситаларидан воз кечиб, жамоат транспорти, велосипед ва атроф-муҳитни ифлослантирмайдиган бошқа транспорт турларидан фойдаланган ҳолда акцияда фаол иштирок этмоқда.
📣📣📣 Ҳурматли юртдошлар! Барчангизни «Автомобилсиз кун» жамоат лойиҳасига бефарқ бўлмасликка, экологик тоза транспорт воситаларидан фойдаланишга чорлаб қоламиз.
Хабарингиз бор, "Обод маҳалла" дастури доирасида "Бешчинор" ва "Кўркам" маҳаллаларида кенг қамровли қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Бугун туман ҳокими ва тегишли масъуллар биргаликда айни маҳаллаларда олиб борилаётган таъмирлаш ишларини кўздан кечирди.
Ўрганишлар жараёнида туман ҳокими томонидан маҳалла ички йўллари, ирригация ариқлари, уйларнинг кириш йўлаклари, фасадларни таъмирлаш ва маҳаллани обод масканга айлантириш бўйича қурилиш ташкилоти масъулларига тегишли кўрсатмалар берилди.
🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
18.02.202512:31
#Муносабат
Ижтимоий тармоқларда Чилонзор тумани "Яккабоғ" маҳалласида маҳалла идораси ва гузари бузилаётгани ва бундан аҳоли норозилиги ҳақидаги хабарлар чоп этилди.
Бу борада шуни маълум қиламизки, Чилонзор туманидаги "Яккабоғ" МФЙ ҳудудидаги маҳалла идораси биноси бундан 50 йиллар олдин 1980 йилларда қурилган бўлиб, маънан эскирганлиги боис, деворларида ёриқлар ҳам пайдо бўлганлиги, қолаверса, маҳалланинг янги тизимига мослашмаганлиги, шунингдек, маҳалла "еттилиги"га хизмат хоналари ҳам етишмаётганлиги сабабли янги лойиҳа асосида қурилиши лозим деб топилди.
Шу боис, “Тошкент шаҳри туманларида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида намунали маҳалла марказларини тажриба синов тариқасида ташкил этиш чоратадбирлари тўғрисида” 2024-йил 16-январдаги ПҚ–25-сон қарорлари ижросини та’минлаш, Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 27-августдаги 543-сон қарори билан тасдиқланган “Ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратишнинг ма’мурий регламенти”га мувофиқ, шунингдек, маҳалла институти имкониятларидан кенг фойдаланиш, аҳоли учун қулай маҳалла марказларини ташкил этиш, аҳолига кўрсатиладиган ижтимоий-иқтисодий хизмат турларини ошириш, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик шартлари асосида замонавий архитектура ечимларини қўллаган ҳолда (Яккасарой туманидаги “Дилбулоқ” маҳалласи мисолида) Тошкент шаҳридаги маҳаллаларда кўп қаватли замонавий барча қулайликларга эга бўлган “Маҳалла марказлари”нинг истиқболли лойиҳаларини жадаллаштириш мақсадида 2024 йил 29 ноябрдаги 877-14-0-Q/24-сонли ХДФУ Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори ҳамда 2024 йил 5 декабр 478-14-204-Q/24-сонли ХДФУ Чилонзор туман ҳокимининг қарорлари тасдиқланган ушбу қарорга асосан “Яккабоғ” МФЙ идорасини “ORIENT TELECOM STROY” МЧЖ томонидан қуриш ҳамда жиҳозлаш белгиланган.
✅✅✅ Маълумот учун айтиш жоизки, қуриладиган 3 қаватли бинонинг биринчи қавати тўлиқ маҳалла идорасига берилади. МФЙ идорасида маҳалла еттилиги ходимларига алоҳида алоҳида хизмат хоналари, мажлислар зали, кутубхона, тиббиёт хонаси, маҳалла профилактика ходимлари учун ҳам хоналар ажратилади ва МФЙ еттилиги аҳоли билан ишлаши учун барча замонавий шарт-шароитлар яратилади.
👉👉👉 2- ва 3-қаватлар бинони қурадиган қурувчи тадбиркорга тегишли бўлиб, бу ерда маиший хизмат шаҳобчалари, ўқув курслари очилиши режалаштирилган.
☝️ Юқорида қурилиши мўлжалланаётган 3 қаватли бинонинг умумий кўриниши☝️
🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
18.02.202511:48
#Тажриба_алмашилди_ва_ўрганилди
Бугун Чилонзор тумани ҳокими ўринбосари А.Абдукодиров ҳамда Шайхонтоҳур тумани ҳокими ўринбосари Ф.Эсанбоевлар шаҳримизнинг сайёҳлик салоҳиятини янада ривожлантириш ва инвестицион жозибадорликни ошириш мақсадида ҳар икала туманлардаги гастрономик туризмни ривожлантиришга ихтисослаштирилган куну-тун фаолият кўрсатадиган ҳудуд яратиш бўйича тажриба алмашиш мақсадида Шайхонтоҳур ва Чилонзор туманларидаги гострономик кўчаларда олиб борилаётган қурилиш ишларини ўрганди.
Бундан ташқари, туманлардаги йирик инвестиция лойиҳалари билан ҳам яқиндан танишган ҳолда фикр алмашилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Кувайт Давлатига расмий ташрифи тадбирлари якунланди. Ал-Кувайт халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Валиаҳд Шайх Сабоҳ ас-Сабоҳ ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди. — Мероприятия официального визита Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева в Государство Кувейт завершились. В международном аэропорту Эль-Кувейта главу нашего государства проводили Наследный принц Шейх Сабах ас-Сабах и другие официальные лица.
Чилонзор тумани ҳокимининг топшириқлари доирасида туманимизда муборак Рамазон ойи бошланиши олдидан кенг қамровли ободонлаштириш ва тозалаш ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, туманимиз аҳолисига ҳар томонлама шарт-шароитлар яратиш, атроф-муҳитнинг тоза ва озода бўлишига эришиш мақсадида барча маҳаллаларда Бошқарув сервис компаниялари ишчилари томонидан кўпқаватли уйлар атрофи, яшил майдонлар, болалар майдончалари, сайилгоҳлар ҳудудлари тозаланиб, чиқиндилар ташиб кетилмоқда.
⭐️Kadastr agentligi va 🌟Davlat kadastrlari palatasi Toshkent shahar boshqarmalarining Korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘yicha bosh mutaxassislari Sh.Ro‘zmatov hamda T.Yuldashev tomonidan tizim xodimlari o‘rtasida muntazam ravishda profilaktik tadbirlar o‘tkazib borilmoqda.
◼️Xodimlarni korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘yicha qonun hujjatlari bilan tanishtirish, shu bilan birga sohada huquqbuzarlik holatlarining oldini olishga qaratilgan navbatdagi tadbir 📍Chilonzor tumani filialida tashkil qilindi.
◼️Unda korrupsiya illatining huquqiy oqibatlari aniq misollar yordamida tushuntirilib, O‘RQ-937-sonli Qonuniga binoan reja-jadval asosida olib borilayotgan xatlov ishlarini to‘g‘ri, xolisona va sifatli tashkil etish yuzasidan kerakli topshiriq hamda tavsiyalar berildi.
Joylarda ushbu yo‘nalishdagi profilaktik tadbirlar davom etmoqda.
«Ёшлар тадбиркорлигини ҳамда уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган бизнес лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ-60-сон, 14.02.2025 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси негизида Ёшлар ишлари агентлиги ҳузурида Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси ташкил этилади.
Жамғарма маблағлари белгиланган манбалар ҳисобидан 100 миллион АҚШ доллари эквивалентига тенг суммага етказилади.
Жамғарма кўмагида камида 50 минг нафар ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка жалб қилиш унинг фаолиятининг асосий самарадорлик кўрсаткичи ҳисобланади.
Белгиланган дарё, канал ва соҳил бўйларида хизмат кўрсатиш, кўнгилочар ва дам олиш масканларини ташкил этиш бўйича бизнес лойиҳаларни жойлаштириш учун ўрнатилган тартибда электрон онлайн аукцион савдоларига чиқариш орқали ер участкалари ажратилади.
Ёшлар ишлари агентлигининг Жамғармага ажратиладиган маблағлари ҳисобидан Жамғарма ҳузурида устав фонди 10 миллион АҚШ доллари эквивалентига тенг бўлган ёшларнинг истиқболли стартап лойиҳаларини молиялаштирадиган венчур жамғарма ташкил этилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ал-Кувайт шаҳридаги "Ас-Салом" сарой-музейи билан танишди. — Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев посетил музей «Дворец «Ас-Салам» в городе Эль-Кувейтe.
🔰 Қарорга кўра, “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун қуйидаги янги турдаги молиявий ёрдамлар жорий этилади:
🔹озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган фуқароларга улар томонидан тадбиркорлик, меъморчилик, ҳунармандчилик каби йўналишлардаги аниқ лойиҳалар амалга оширилиши учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 10 бараваригача миқдордаги субсидиялар;
🔹ўзини ўзи банд қилмоқчи бўлган ишсиз фуқароларни ёки камбағал оилалар аъзоларини касаначи сифатида ишга олган тадбиркорларга уларнинг айланма маблағларини тўлдириш учун ҳар бир жалб қилинган касаначи учун БҲМнинг 10 бараваригача миқдордаги 3 йилгача муддатга фоизсиз ссудалар;
🔹камбағал оила аъзоларига ўз фаолиятини бошлаши учун зарур бўлган асбоб-ускуналарни харид қилишга БҲМнинг 50 бараваригача миқдордаги 6 ойдан 3 йилгача муддатга фоизсиз ссудалар;
🔹камбағал оилаларга деҳқончилик ва боғдорчилик ташкил қилиш учун деҳқон хўжаликларига сув қудуқларини бурғилаш, насос агрегатларини сотиб олиш, томчилатиб суғориш тизимини ўрнатиш ва электр тармоқларини тортиш учун 6 ойлик имтиёзли давр билан БҲМнинг 200 бараваригача миқдордаги 5 йилгача муддатга фоизсиз ссудалар;
🔹маҳаллаларнинг ихтисослашуви ва драйвер йўналишларидан келиб чиқиб, ўз тажрибасини 10 тагача камбағал оилаларга ўргатган ва уларга доимий даромад манбаига эга бўлишига кўмаклашган тадбиркорларга ҳар бир камбағал оила учун БҲМнинг 3 баравари, бироқ БҲМнинг 30 бараваригача миқдордаги грантлар.
Veolia Energy Tashkent МЧЖ ХК Чилонзор тумани бошқармаси ходимлари томонидан "Яккатут" маҳалласи ҳудудидаги иссиқлик тармоқларини таъмирлаш ишлари олиб борилмокда.
🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
18.02.202506:26
#Давра_суҳбати
✅✅✅ Чилонзор тумани ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаевнинг топшириғига кўра Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида олимпия ва паралимпия ҳаракатини янада ривожлантириш, оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топширикларнинг ижросини ўз вақтида таъминлаш ҳамда қилинидагин ишлар юзасидан ҳар ойнинг охириги жумасида туман ҳокими хамда сектор раҳбарлари иштирокида муҳокама қилиш бўйича тумандаги 31 та умумтаълим мактабларининг Жисмоний тарбия ўкитувчилари, спорт мактаби мураббийлари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбатида муҳокама қилинган масалалар ОАВларида ҳам кенг ёритилди.