09.05.202508:08
Эски кийимлар импорти минг карра ошган
2025 йилнинг дастлабки 4 ойида эски кийимлар импорти минг каррадан зиёд ошган.
90- йиллар ва нолинчи йиллар боши етишмовчилиги муҳитида эски кийимлар сотиладиган second hand дўконлар жуда оммабоп бўлган. Эски кийимлар импорти нима учун яна кескин оша бошлагани қанақадир тушунарсиз. Балки қайсидир бошқа категориядаги юқори божли товарлар эски кийим сифатида олиб кирилмоқда.

08.05.202513:31
TBC Uzbekistan: рақамлар ўзлари гапиряпти
2025 йилнинг биринчи чораги бўйича натижалар:
• Операцион даромад: 744 миллиард сўм (+113%)
• Кредит портфели: 10,047 триллион сўм (+121%)
• Депозит портфели: 5,7 триллион сўм (+85%)
Уникал рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар сони — 19,7 миллион, ойлик фаол фойдаланувчилар — 6,1 миллион.
Янги маҳсулотлар: Salom Card дебет картаси (228 минг), Osmon Card кредит картаси (48 минг), payme plus обунаси ҳамда TBC Business платформаси орқали кичик ва ўрта бизнес учун кредитлар.
TBC Uzbekistan Марказий Осиёдаги энг йирик рақамли экотизимга айланмоқда.
Реклама

08.05.202506:35
Юксалиш хулосалари "ҳечдан кўра кеч" эмас, "ҳайитдан кейинги хина"га ўхшайди
Уй-жой мулкдорлари ширкатларини мажбурий тугатиш бўйича тийиқсиз амалдорларнинг зўравонлиги камида 4 йилдан буён давом этмоқда. Бирон бир формал институт, у парламентми ё Антикоррупциями ёки истеъмолчилар тарафда туриши керак бўлган Антимонополиядан бу муаммо бўйича овоз чиққани йўқ. Балки қайсидир ёпиқ кабинетларда чиққандир, лекин жамоатчилик ва ОАВ эшитгани йўқ.
Аввал ширкатларнинг бўйнига триллионлаб кредитларни осиб пул қилишди, ўғирланган кредитлар "списать" қилиниб ёпилди. Ширкатларга улар ҳеч қачон тўлай олмайдиган кредитлар нега йиллар давомида ажратиб келингани, кредитлар кимларнинг фойдаси учун ва қаёққа йўналтирилгани, бунда ширкатлар устига миниб олган очкўз ҳокимларнинг ўрни қандай бўлгани ҳақида саволлар қўйилмади.
Ëпиғлиқ қозонлар ёпиқ қолиши учун ширкатларни тугатиб, яшовчиларга кўндаланг қўйиб қолган чўнтак бошқарув компанияларини тузишга ўтишди. Ширкатларни қандай ботқоққа ботиришган бўлса, энди бошқарув компанияларини шунақа бассейн сифатида ишлатишмоқда. Тарифлар осмон, хизмат йўқ, дардингни эшитиши керак бўлганлар зўравонларга шерик. Шунинг учун қолган-қутган охирги саноқли мустақил ширкатлар (демократия оролчалари) уларнинг кўзига олабўжи бўлиб кўринмоқда.
Шу маънода Юксалиш ҳаракатининг Ўзбекистондаги бошқарувчи компаниялар тўғрисидаги хулосалари йўқдан кўра юпанчиқдек. Лекин энди бу хулосалардан не наф? Замон ва зўравонларнинг чиғириқларидан ўтиб келган, демократик бошқарув илдизларига эга юзлаб соғлом ширкатлар тугатилиб бўлинди-ку. Ҳатто қонундан ширкат билан боғлиқ мақомниям чиқариб ташлаш мумкин.
Хулосаларда ўзларини етим бўталоқдек ҳимоя қилишда давом этаётган саноқли ширкатларни сақлаб қолиш ҳақида қонуний талаб тугул, чақириқларнинг йўқлиги беихтиёр "ҳайитдан кейинги хина" вариантига етаклайди.

07.05.202514:00
4 млрд.долларлик GTL заводи бор Ўзбекистон дизель ва керосин импортини каррасига оширмоқда
Янги Ўзбекистон тарихидаги ҳозирча энг қиммат ёлғонлардан бири шундай ёзилган:
“GTL заводи туфайли Ўзбекистон авиакеросин ва дизел ёқилғиси импортидан воз кечади”.
Нархи 4 млрд.долларгача шиширилган завод ишга тушгач, дизель ва керосин ишлаб чиқариш ортиш ўрнига, фақат камаймоқда. Ваъда қилинган йиллик қувват - 724 минг тонна дизель, 307 минг тонна керосин қани, деб биров сўрагани, тафтиш қилгани йўқ. Ким кимдан сўрайди, ким кимни тафтиш қилади? Энергоустоз энергошогирдлариними ё энергошогирдлар энергоустозлариними?
Қайтанга Ўзбекистоннинг дизель ва керосин бўйича импортга қарамлиги йилдан-йилга кучаймоқда. Балки бу аввалдан режалаштирилган ҳам 4 млрд.ни ўзлаштириш, ҳам энергетик диверсия, ҳам шимолга қарам қилиш махсус операцияси бўлгандир?
Хуллас, 2025 йилнинг дастлабки 4 ойида дизель импорти 2,5 карра, керосин импорти 4,2 карра ошган. Дизель тоннаси ўртача 739 доллардан, керосин 892 доллардан импорт бўлаяпти.

07.05.202505:56
Centrum'нинг 507 минг сўмлик авиабилети Silk avia'нинг 180 минг сўмлик авиабилети сингари бўлмайдими?
Кеча тармоқларда Centrum авиакомпанияси Тошкентдан Урганчга 507 минг сўмдан бошланадиган авиақатновлар қўйгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Текшириб кўрдим, масалан, айни дамда 11 май санасига 598 618 сўмдан бошлаб чипта бор. Худди шу санага ҳавошканинг боласи, ҳужжати бўйича лоукостер бўлган, балки энг кўп субсидия оладиган Silk avia' чиптаси 1 274 753 сўмдан бошланади.
Мен билмайман, Centrum Тошкентдан Урганчга қандай қилиб 2,2 баробар арзон нархда қатновни йўлга қўя олмоқда ва бу қанчага чўзилади (балки Урганчдан учиб кетадиган кесишувчи рейслар ҳисобига). Ҳар сафар Давлат раҳбари маҳаллий авиақатновлар бўйича қимматчилик ва чипта йўқлиги билан боғлиқ расво ҳолатни танқид қилганида бир муддат вазият ўзгаради, лекин кўп ўтмай, аҳвол яна ўзининг эски ҳолатига қайтиб қолаверади.
Шунчаки яна бир бор эслаш учун, 3 йил аввал миллий лоукостер деб эълон қилинган, имтиёзлар ва субсидиялар охурида ташкил этилган Silk avia 180 минг сўмдан бошланадиган авиачипталар билан бозорга кириб келганди. Лекин бу узоққа чўзилмаган, бир неча ҳафта ўтмай, Silk avia чипталари нархи аввал ҳавошканиники билан бир хиллашиб қолган ва кейин Silk avia ҳавошка боласига айлангач, ҳавошканикидан ҳам қимматлашиб кетганди. Масалан, шу 11 май санасига чипта нархи ҳавошкада 1 100 475 сўмдан бошланади, яъни Silk avia'дан арзонроқ.
Нима бўлгандаям, Centrum'нинг Урганчга 507 минг сўмлик қатнови узоқроқ давом этсин ва айтайлик, Centrum авиакомпанияси вилоят футбол клуби учун расмий ҳамкор ҳисобланган Андижонга ҳам шунақа қатновлар йўлга қўйилсин. Бунинг учун бизга эркин бозор керак ва қиммат авиаёқилғи билан бозорни ўлдираётган тўймас аждарҳо маҳв этилиши зарур.
Айтгандай, Рақобат қўмитаси маъмурий ва илҳомланадиган боши бир бўлган Темир йўллари ва ҳаво йўллари авиакомпаниялари ўзаро тил бириктирганлиги ҳолатини текшириши керак. Чунки икки йилдирки айнан темир йўллари монополисти поезд чипталари учун нархларини ошириши ортидан авиачипталар нархи ҳам ошади. Авиачипталарнинг ўтган 3 ойда 1,74 карра ошиши ҳам шундай тўлқинда юз берди.

06.05.202511:01
Global Banking & Finance Review — молиявий оламда камида Michelin Guide даражасидаги нашр. У кимни мақтаса, демак, у ростдан ҳам ишлаяпти.
Шу нашрга кўра, бу йил Агробанк — “Best Corporate Bank Uzbekistan 2025”.
Хуллас, энди корпоратив банк хизматлари ҳам халқаро стандартларига мос бўладиган бўлди. Рақамли ечимлар, бизнесга қулай шартлар, сервис — ҳаммаси бор.

+1
09.05.202506:57
Jahon School — 1,5 гектарлик майдонда келажак таълими бошланмоқда
Cambridge ўқув марказининг янги лойиҳаси — 1,5 гектар ҳудудда жойлашган хусусий Jahon School мактаби фаолиятини бошлади. Бу мактаб нафақат ўқув муассасаси, балки келажак авлод учун инновацион муҳит, технологик ва ахлоқий тарбия уйғунлигида қурилган таҳсилгоҳ.
Мактабда Япония ва Жанубий Корея таълим тизими ютуқлари асосида ўқув жараёни йўлга қўйилади. 2025 йил сентябридан 1–11-синф ўқувчиларини қабул қиладиган ушбу муассасада Ўзбекистонда ягона ҳисобланган SKILLDEV дастури жорий этилади. Шунингдек, ўқувчининг қобилиятидан келиб чиқиб, табиий, аниқ ёки ижтимоий фанларга ихтисослашиш имкони бор.
Инглиз тили дарслари Cambridge ўқув маркази стандартида, IT соҳаси эса “Нажот Таълим” билан, қизлар учун кулинария тажрибаси Safia бурчагида, китобхонлик эса Қамар кутубхонасида ривожлантирилади. Шунингдек, ҳар бир боланинг соғлиғи Akfa Medline назоратида бўлади. Бу ҳаммаси эмас — ўқувчилар учун махсус “Ижтимоий этикет” фанидан дарслар ҳам ташкил этилган.
Батафсил маълумот: @jahon_school
📞 78 777 07 07
🌐 jahonschool.uz

08.05.202512:30
Энергокелажагимизни синовдан ўтмаган АЭС эмас, қуёш ва шамол станциялари ва сақлаш технологиялари белгилайди
Эътибор беринг, тендерсиз, ёпиқ келишувлар, дордан қочган, сопини ўзидан чиқарувчи инвесторлар ва пудрат қиролларининг қўли теккан биронта энерголойиҳа иқтисодий самарали эмас, коппор зарарда ёки истиқболсиз.
Синовдан ўтмаган АЭС истисно бўлади, нархи шиширилмайди, энергобарқарорликни таъминлайди деб ўйлайсизми?
Шахсан мен энергокелажагимизни инвесторлари очиқ тендерлар орқали танланаётган қайта тикланувчи энергия тақдим этувчи лойиҳаларда кўраман. Қуёш ва шамол станцияларининг заиф томонларини тобора сақловчи технологиялар тўлдиришни бошламоқда ва бу фақат бошланиши.
Эртага эркин бозорга ўтишимизнинг, очофат монополистлар нархларни ошириб юбормаслигининг кафолати ҳам шулар.

08.05.202504:26
Ўзбекча хусусийлаштириш аномал хусусийлаштиришми?
Ҳозирча ўзбекча хусусийлаштириш ҳақида кичик мақолалар ёзилаяпти, лекин катта китоблар ҳам ёзилади.
Кунўз санаган 13та хусусийлаштириш кейсининг ҳар бири алоҳида аномалия ва уларнинг ҳар бирининг тафсилотлари алоҳида том бўлади.
Вақти-соати келиб, ўзбекистонликлар қайта миллийлаштириш тўлқинига гувоҳ бўладими, кимдир ўзининг репутацияси ёки мамлакат инвестицион жозибадорлиги ҳақида ўйлаяптими ё йўқми, билмайман, лекин пировардида юқори даражада ижтимоий тенгсизлик реакциялари ва қутблашув оқибатларини кўришдан росмана қўрқаман.

07.05.202511:38
Ҳукумат поликлиникалари ва ҳукумат касалхоналари тугатиладими?
Бугунги йиғилишда Давлат раҳбари ҳар бир вазир, ҳоким, депутат ва сенатор жойлардаги шароитни ўз кўзи билан кўрса, қолаверса, ўзи ва оила аъзолари ўз ҳудудидаги оилавий поликлиникага чиқиб, ҳудудий шифохонасида даволанса, бу ислоҳотларнинг тезроқ пастга тушишига хизмат қилишини алоҳида таъкидлаган.
Ўзбекистон медицинаси большевиклар анъанаси бўйича иккига бўлиниб қолган: Бир медицина бор, унга эътироз жуда кўп - халқ учун ва яна бир бошқа медицина борки - у раҳбарият ва номенклатура учун. Бундай хос медицина ҳукумат поликлиникалари ва ҳукумат касалхоналари деб номланади.
Буям етмагандек, ҳокимлар касал бўлса, ўз ҳудудида даволанмайди, Тошкентга чопишади. Вазирлар эса тоби қочса, махсус самолетга ўтириб, Германия, Исроил ё Корея клиникаларига равона бўлишади. Нима учун? Улар ўзлари яратган медицина тизимига ишонишмайдими? Ё медицина аҳволи аслида қанақалигини билишадими?
Давлат раҳбарининг янги адолатли чақириғи бу адолатсиз бўлинишга ниҳоят барҳам беради, деб ўйлайман.

06.05.202513:30
Бизнинг Конституцион ҳуқуқимиз бу мошинлар учун пулли ё бепул парковкалар эмас!
Бир қўлли пулли парковкалар ишга тушиши арафасида тармоқда яна давлат парковкалар қуриши (?), бизнесни парковкалар қуришга мажбурлаши (!) кераклиги ҳақида турлича мулоҳазалар янграмоқда.
Албатта, нимагаки қўл урилса, бозор ўрнига, охирида монополист ясаладиган усулларни ҳеч қачон оқлаб бўлмайди. Пулли парковка ғояси ҳали ишга тушмаёқ, тор манфаатли чиновниклар ва уларнинг "тижорий" шериклари томонидан обрўсизланганини, ҳатто пулли парковка тизими тарафдорлари танқидига гирифтор бўлаётгани тушунтириш энди бефойда бўлса керак.
Лекин нима бўлгандаям, эсда тутиш лозимки, бизнинг Конституцион ҳуқуқимиз бу мошинлар учун пулли ё бепул парковкалар эмас, бизнинг Конституцион ҳуқуқимиз бу сифатли жамоат транспорти, хавфсиз ва инклюзив йўлаклар, светофорлар, тротуарлар, парклар, автомобилсиз кўчалар - яъни барча учун ижтимоий неъматлар эканини тинимсиз эслатишда давом этиш керак.
Мен қаттиқ ишонаман, агар бизнинг ижтимоий неъматларга нисбатан Конституцион ҳуқуқимиз барқарор таъминланса, шаҳар одамларга қайтарилса, парковкалар таклифини вақт ўтиб бозор ўзи яратади.

06.05.202508:30
Нима учун Ўзбекистон жамияти энергетикадаги самарасиз ва зараркунанда лойиҳалар ҳақида тинимсиз савол бериш керак?
Чунки 5 ой газдан узилиб, 7 ой 30% қувватда ишлайдиган, 4 млрд.долларгача шиширилган GTL заводи, 1,8 млрд.долларлик (1,2 млрд.доллари қарз) қийматдаги бунёд этилмаган Шўртангаз-2 лойиҳаси, нархи 2 карра шиширилган МТО заводи ва ўзи йўқ газга янги иштаҳа билан ясалаётган Хоразмдаги 10 млрд.долларлик газ-кимё комплекслари учун охирги тўловчи бизмиз.
Бу лойиҳаларнинг юмалоқ-ёстиқ қилиб охирига етганлари зарарда ўтирипти, қурилмай қолгани бўйича кредитлар тўланмоқда, қурилаётганининг нархи шунчалик шишганки, уларнинг иқтисодий самарали ва рақобатли бўлиши даргумон. Шундай экан, миллиардлаб (энди ўнлаб миллиард деса бўлади) долларлик зараркунанда ва самарасиз лойиҳалар таннархни шишираяпти. "Газнинг таннархи 2 минг сўм" деган лоф қаерда тўқилган деб ўйлайсиз? Уни ким тўлайди? Сиз ва биз. Ўзбекистонликлар тўлайди қароқчи тарифлар билан. Мазасини сўрган пудрат қироллари эмас. Уқувсиз шотир менежерлар-у, сиғиниладиган энергоустозлар эмас. 2000 сўм ҳолва, бу энергошоввозларнинг зараркунандалиги ўзбек жамияти тарафидан тийилмаса, 3000, 4000 сўм ҳам бўлади. Схеманинг шеригига айланиб бўлган улфати чор аудиторлар-у, ошхўр халқаро консультантлардан бирон умид кутманг, улар Ўзбекистонда яшамайди, ёзиб бергани учун пулини олади, кетади.
"Шу билан 3 йил тарифлар ўзгармайди" деб қасам ичиб туриб, бир думалаб "ҳар йили тарифлар ошириб борилади" дейишга ўтиб оладиган чалачубайслардан ҳам бирон яхшилик кутмаслик керак.
Шунинг учун энди ҳаммаси ўзимизга, ватандошлик жамиятига, унинг тинимсиз берадиган саволларига боғлиқ бўлади. Аппеляция қиладиган бошқа ҳеч нарса қолмаган.

09.05.202502:45
Тинчлик улуғланиши, инсон қадрланиши керак
Касал жамиятлар урушни улуғлайди, соғлом жамиятлар урушни лаънатлайди.
Касал давлатлар урушни маъбудага айлантиради, иблис шарафига инсонларни қурбон келтиради.
Соғлом давлатлар тинчликни улуғлайди, инсонларни қадрлайди, авайлайди, асрайди.

08.05.202511:02
Тошкентда ойига 7,2 млн сўмга бизнес-класс квартира — реал ва бош оғриқсиз
Ҳақиқатдан кўпчилик бизнес-класс — бу “бизга эмас” деб ўйлайди. Кейин эса O‘z Makon Business га киради — ва ҳайрон қолади.
✔️ Қулай режалаштириш — студиялардан 5 хонали квартирагача
✔️ Машиналарсиз ҳовли, болалар ва спорт майдончалари билан
✔️ Ҳаммаси ёнингизда: мактаблар, боғлар, савдо марказлари — шаҳарнинг марказигача 5 дақиқа
✔️ Уй аллақачон қурилмоқда, котлован босқичида эмас
Golden House дан O‘z Makon Business оддий турар жой мажмуаси эмас. Бу — голландиялик меъморлар томонидан лойиҳалаштирилган замонавий мажмуа. Ҳар бир детали ўйланган: фасаддан тортиб режалаштиришгача, ҳовлидан бошлаб сўнгги розеткагача.
Энг зўри — бу тўлов шартлари:
50% бошида;
Қолгани — ойига 10%дан, кадастргача бўлиб тўланади. Ипотека варианти ҳам бор — ойига 7,2 млн сўмдан.
📞 Саволлар борми ёки режалаштиришларни кўриб чиқмоқчимисиз?
Ёзинг ёки қўнғироқ қилинг: +998 78 888 11 22 — тез ва аниқ жавоб беришади. Агар олдиндан кўриб чиқмоқчи бўлсангиз — мана сайти: https://gh.uz/oz-makon/
O‘z Makon Business — “кейинроқ”ни кутмасдан ҳозирдан чиройли яшашни бошлагингиз келганида.

07.05.202518:31
“Енгиллаштирилади”
Парламент қуйи палатаси қўмитасида аниқ номи келтирилмаган, лекин
онлайн-платформалар фойдаланувчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларига оид қонун лойиҳаси муҳокама этилган.
Айтилишича, янги нормалар:
- онлайн-платформалар фойдаланувчилари ҳуқуқларини қонун даражасида мустаҳкамлаш;
- Интернет тармоғида ахборот тарқатиш тартиблари борасида ҳуқуқий аниқлик ва изчилликни таъминлаш;
- онлайн-платформалар ва веб-сайт эгалари учун Ўзбекистонда фаолият юритишнинг аниқ шартларини белгилаш, уларнинг бизнес моделлари учун шарт-шароитларни аниқ прогнозлаш имконияни яратиш;
- ахборот соҳаси иштирокчилари, жумладан, онлайн-платформалар, блогерлар, инфлюенсерлар ҳамда соҳани тартибга солувчи давлат органлари ўртасида ўзаро мулоқот ва конструктив ҳамкорлик учун ҳуқуқий асосларни такомиллаштириш;
- интернетдан фойдаланиш хавфсизлиги даражасини ошириш, болалар соғлигига хавф солувчи ахборотлардан ҳимоя қилиш бўйича аниқ механизмларни яратиш;
- фойдаланувчилар ўз шаън ва қадр-қимматини камситувчи маълумотлардан ҳимояланиш борасида ҳуқуқий кафолатларга ва зарур ҳолларда ваколатли органнинг кўмагидан фойдаланиш имкониятини яратади.
Шунингдек, қонун лойиҳасида инфлюенсер ва блогерлар масъулияти ажратилиб, блогерлар мажбуриятлари сезиларли енгиллаштирилиши таъкидланган.
Лойиҳани жамоатчилик муҳокамасига қўйиш тўғрисида хулосага келинган.

07.05.202509:31
"2-3 кун қоидаси" гўшт нархини янада оширади
20 июлдан кучга кирадиган "2-3 кун қоидаси" ўзи бусиз ҳам нархи осмонга ўрлаётган гўшт ва гўшт маҳсулотларини янада қимматлашишига қўшимча туртки беради.
Чунки ҳозирда ҳар куни минглаб ўзбекистонликлар (божхоначилар айтганидек, "ташмачилар") қозоқ ва қирғиз чегараларидан ўтиб, биздан анча арзон бўлган гўшт ва гўшт маҳсулотларини "ташмачилик" йўли билан Ўзбекистонга келтиришади. Масалан, шу кунларда Қирғизистоннинг Қорасув ва Ўшида гўшт Ўзбекистоннинг Қўрғонтепаси ва Хўжаободидан 20%дан кўпроққа арзонроқ.
Албатта, чегарадан ўтиб, оиласи, қариндошлари ва балки қўшнилар учун келтирилган гўшт ва гўшт маҳсулотлари, ҳеч қурса, Қозоғистон ва Қирғизистонга чегарадош туманларда нархларни секинроқ қимматлашишига ёки барқарорлигига туртки бериб турганди.
Буёғига мана шу омил ҳам бўлмайди.
Гўшт нархи бўйича МДҲда етакчи бўлдик, энди дунё етакчиларидан бирига айлансак керак. АҚШдан қиммат бензин Ўзбекистонда бўлса, нега энг қиммат гўшт Ўзбекистонда бўлмаслиги керак?

06.05.202512:03
Афғонистон тадбиркорлар учун муҳим йўналишга айланмоқда
Ўзбекистон бизнес муҳитидаги турлича синов ва чақириқлар тобора кучаймоқда. Шу шароитда енгилроқ имконият излаётган тадбиркорлар Афғонистон йўналишини танламоқда.
Обуначилардан келган ушбу видеодан ҳам кўриниб турибдики, ўзбек тадбиркорлари афғон бозорида тобора фаоллашмоқда. Бу тасодиф эмас.
Афғонистонда бозор очиқ. Мижозлар ўзбек молларини сифатли дея ҳурмат қилади. Бизнес муносабатлари содда, жайдари, лекин самарали.
Энг муҳими — одамгарчилик бор. Савдо қилган одам қадрланади. Бу эса тадбиркор учун нафақат даромад, балки муносабат масаласи ҳамдир.
Қаерда имконият кўринса, ҳаракат ҳам ўша томон.

06.05.202504:31
Тўхтатилган Шўртангаз-2'даги 100% улуш ArkChemical'да 40% улушга айланган
Монополистнинг қўшма корхоналар ва уюшмалардаги инвестициялари бир йил ичида 1,7 каррага шишган ва 46,7 трлн.сўмга етган.
Ўзтрансгаз билан боғлиқ қарз юклаш схемаси орқали Ўзбекнефтегаз 46,8%лик улушга эга бўлган бўлса, Шўртангаз-2 лойиҳасига тикилган қарз ва кредитлар 6,0 трлн.сўмлик қиймат билан ArkChemical'даги 40%лик улушга дўнган. Бу ажойиб тарихий схема ҳақида ўтган йилиёқ ёзган эдик. Энди бу аудиторлик ҳисоботида расман тасдиқланган.
Лойиҳадаги қолган 60% улуш, уч уринишда эмас, бир уринишда топишингиз мумкин, Saneg назоратига ўтган.
Эсингизда бўлса, "ArkChemical" МЧЖдаги улушларнинг олди-сотдиси бўйича Рақобат қўмитаси юрак ютиб, "Sanoat Energetika Guruhi Enera" МЧЖга қарши иш ҳам қўзғаганди.
Ўзбекнефтегазнинг ArkChemical'даги 40%лик улушининг кейинги тақдирини диққат билан кузатишда давом этамиз.

08.05.202514:30
Таглик чекловлари бекор бўлгач, импорт апрелда 4 карра ошган
Давлат раҳбарининг топшириғи билан апрель ойининг иккинчи ярмидан хавф даражаси юқори бўлган 7 та товар гуруҳидаги маҳсулотларни давлат рўйхатидан ўтказиш амалиёти бекор қилинганди. Хусусан, памперс чекловларининг бекор қилиниши апрель ойида импорт ҳажмини мартга нисбатан 4 карра оширган.
Рақамлардан ҳам кўриш мумкинки, айрим тор гуруҳлар манфаатлари учун таглик импортини расмийлаштириш камида 3 ой сунъий равишда бўғиб турилган (Ўзбекистон болалари ва оналари памперсга энг катта талаб бўладиган бутун қиш мавсумида етишмовчилик ва қимматчиликка гирифтор қилинди). Нормал давлатларда бундай ҳолатлар учун камида парламент суриштируви бошланган ёки олигархик гуруҳлар билан тил бириктирган шотир амалдорларга қарши маҳкама очилган бўларди. Лекин биз очофат муттаҳамлар ва уларнинг шотирларини қарғай оламиз холос (Муҳримчасига айтганда, *ичолмай қолишсин).
Нима бўлгандаям, тақиқлар олиниб, импорт ошгани билан ҳали ўтган йилги кўрсаткичларга етилгани йўқ. Бозор ва нархлар барқарорлашишига вақт керак бўлади (агар очофатлар ва уларнинг малайлари янги чекловлар ўйлаб топишмаса).

08.05.202508:24
Булоқбошидаги навбатдаги техноген ҳодиса ҳам энергетик объект қурилишига оид
Ўзгидромет Жанубий Фарғона канали бош қисмидаги дамба ўпирилиши билан боғлиқ техноген ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари сифатида ушбу каналда қўшимча ГЭС қуриш мақсадида ортиқча сув ташланганини келтирган.
Сув тошиш ортидан бирламчи маълумотларга кўра, 560 та хонадонни сув босган.
Сув хўжалиги вазирлигига кўра, 2025 йил 8 май куни соат 8:00 ларда Андижон вилоятидан оқиб ўтувчи Жанубий Фарғона магистрал каналининг ПК-194+60 пикетида кичик ГЭС қуриш ишларини олиб бориш жараёнида каналнинг дамбасини сув ювиб кетган.
Дарвоқе, Бойсундаги конда навбатдаги авариядан бир кун ўтиб, АЭС қурилиши бўйича энергомаслаҳатчи ва Атом агентлиги раҳбари иштирокида бир пиёла сув устида “мих қоқиш” тадбири ўтказилган (жойлаштириш схемаси тасдиқланган).
Қурилаётган энергообъектларда юз берган ва бераётган ҳар бир техноген ҳодиса, “АЭСга йўқ” дейишга, ҳеч бўлмаганда, фуқаролик муносабатини билдиришга ҳуқуқ беради.
P.S. 100 га яқин хонадон томорқа ва аҳоли яшаш пунктларини сув босган дея аниқлик киритилмоқда.

07.05.202516:36
Асакабанк яна бир муҳим келишувга эришди
Асакабанк Халқаро Ислом савдо молия корпорацияси (ITFC)дан 20 млн доллар миқдорида маблағ жалб қилди. Маблағлар иқтисодиётнинг муҳим бўғини — кичик ва ўрта бизнес вакилларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.
Кредит линияси тадбиркорлар учун бир қатор қулайликларни тақдим этади:
▪️Маблағдан бир неча марта фойдаланиш имконияти мавжуд;
▪️Турли валюталарда, жумладан, сўмда ҳам маблағ ажратилиши мумкин;
▪️Импорт товарлар учун шартнома тузишда кенг имкониятлар яратилади;
▪️Маҳаллий харидлар учун ҳам маблағ ажратилиши мумкин;
▪️Тўловларни босқичма-босқич ёки келишилган муддатларда амалга ошириш мумкин.
Бу ҳамкорлик орқали Асакабанк тадбиркорларга халқаро тажриба асосида молиявий ёрдам кўрсатишни давом эттиради. Мазкур келишув банкнинг барқарорлиги ва ишончли ҳамкор сифатида тан олинаётганини кўрсатади.

07.05.202508:15
Мол гўшти импорти рекорди яна янгиланган
Апрель ойида Ўзбекистонга жами 58,9 млн.долларлик гўшт маҳсулотлари импорт қилинган. Бунинг 47,7 млн.доллари мол гўшти ҳиссасига тўғри келади (бу навбатдаги янги рекорд, март ойида 40,2 млн.долларлик мол гўшти импорт бўлганди). Ўтган йилнинг апрелига солиштирганда мол гўшти импорти 1,91 карра ошган.
Мол гўшти ўртача 4,06 доллардан импорт бўлмоқда (ўтган йили 3,93 доллардан).
Товуқ (1,27 карра) ва қўй гўшти (1,29 карра) импорти ҳам ўсишда давом этмоқда.
Эътиборлиси товуқ гўшти ўртача нархи (1,1 доллар) ўзгармай қолган бўлса, импорт қилинаётган қўй гўштининг ўртача нархи 2,76 доллардан 0,73 долларгача тушган. Бу қанақадир шубҳали. Ё рақамлар хато кетган ё қанақадир лазейка пайдо бўлган.
Импортнинг кескин ошишига қарамай, гўшт нархи ўсишдан тўхтагани йўқ. Расмий статистикага ишонилса, гўшт ишлаб чиқариш биринчи чоракда 3,6%га ошган ва 564,1 минг тоннага етган.
Айрим ҳудудларда худди эски замонлардагидек, тадбиркорларга юклама орқали маъмурий тарзда “арзонлаштирилган” гўшт савдолари тикланган (сифати алоҳида масала).
Тармоқларда ижтимоий муассасаларда овқатга гўшт солинмаётгани ҳолатлари қайд этила бошланган.

Reposted from:
Prof. Sherzod

06.05.202511:39
Шаҳар ўртасида ҳам табиатни севиш мумкин экан
Голдерз Ҳилл паркининг сўлим, дарахтларга тўла қисмида айланиб юрганимизда, болаларим бир нарсага эътибор қаратишди. Биздан кейин келаётган, хасса суянган бир аёлни кўргач, дарахтлардаги каптарлар, ғурраклар у томон учишди. Пастроқ шохларда ўйнаб юрган икки олмахон ҳам югургилаб тушиб келиб, бор диққатини шу аёлга қаратишди.
Аёл елкасидаги қора сумкасидан юмалоқ каштан ёнғоғи чиқариб, олмахонга узатди. Паҳмоқ жонивор қўлчаларини узатиб, тезда ёнғоқни олди ва дарахтга чиқиб кетди. Ғурракларнинг бири аёлнинг елкасига ўтириб олди, аёл унга муомала қилиб, кафтидан нимадир едирди. Атрофдаги каптарларга дон сочди.
Бизга яқинлашганида, болаларим қизиқиб, ҳайвонлар ҳақида савол бера бошлашди. Аёлнинг кўзлари чақнаб, тушунтира кетди: “Булар менинг дўстларим,” деди у, ҳайвонларни кўрсатиб. Елкасидаги ғурракка “Вуди” деган лақаб қўйибди, олмахон жуфтлигининг ҳам лақаблари бор экан.
Беш дақиқалик суҳбатда Сабине опа болаларим парк ҳақида, атрофимиздаги дарахтлар ҳақида ўрганиб олишди. Бундан ташқари, олмахонларга нима учун ерёнғоқ бериш мумкин эмаслигини, ўрдакларни қандай фарқлаш ҳақида қизиқарли мини-маърузалар тинглашди. Парк кўлида сузиб юрган сув паррандаларини биз ҳам яхшироқ таниб олдик.
Паркда яна бирон соат айланган бўлсак, Сабине опани яна бир-икки марта учратдик. Хассасига суяниб, одамларга жилмайиб, саломлашиб, ҳайвонларга турли егуликлар улашиб юрди. Елкасидаги емга тўла қора сумкадан ташқари оғиргина Sony фотокамераси ҳам бор эди. Камера ҳақида сўраганимда, суратга олишни яхши кўришини, йиллар давомида боғдаги дўстлари бўлмиш жониворларнинг суратлари жамланган фотокитоби яқинда чиқишини айтиб қолди. Чиқса хабар беринг, биринчилардан бўлиб сотиб оламиз, дедик.
Голдерз Ҳилл паркининг гўзалликларидан қанчалик севинган бўлсак, табиатни бу қадар севадиган, ҳайвонларнинг тилини топган шундай инсонлар борлигидан хурсанд бўлдик. Сабине опага чин юракдан ҳавас қилдим. Одамлар тонгдан оқшомгача югур-югурдан боши чиқмайдиган ҳайҳотдек шаҳарда табиат билан шундай мулоқот қура олган, уни чиндан яхши кўриб, ундан илҳом оладиган инсон бўлгани учун.
#ЎзгаҲаётлар
@profsherzod

05.05.202517:18
“Ўзбекистон глобал иқтисодий беқарорлик шароитида ҳам ислоҳотларга содиқ қолади”
Газета Иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқуловнинг Осиё тараққиёт банки 58 йиллик йиғилишида сўзлаган маърузасидан қатор иқтибослар келтирган:
“Мураккаб, аммо ҳаётий муҳим макроиқтисодий ислоҳотларни амалга оширишдаги кучли раҳбарият ва сиёсий ирода туфайли 2018 йилдан буён ЯИМимиз икки баравар кўпайиб, 2024 йилда 115 миллиард долларга етди, аҳоли жон бошига ЯИМ ҳажми эса 3 минг доллардан ошди”.
“Ўзбекистон иқтисодий келажакка оптимизмни сақлаб қолмоқда. Глобал ноаниқлик давом этаётганига қарамай, 2030 йилгача аҳоли жон бошига ЯИМ ҳажмини 5000 долларга етказиш бўйича миллий мақсад (ЯИМ 200 миллиард доллар) янгиланди…
Биз бу улкан мақсад эканини тушунамиз, бироқ ўз салоҳиятимиз ва унга эришиш имкониятимизга ишончимиз комил. 2025−2026 йилларда биз иқтисодий ўсишни камида 6 фоиз даражасида прогноз қилмоқдамиз”.

Shown 1 - 24 of 586
Log in to unlock more functionality.