💊Уйқунинг 12 хил тури бор:
➡️Суннат уйқу. Офтоб кўтарилиб то пешин намозигача бўладиган оралиқдаги бу уйқу “қайлула” дейилади. У ақлни кўпайтиради.
➡️Бидъат уйқу. Пешин намози вақтидаги уйқу.
➡️Телбаликка сабаб бўладиган уйқу. Аср намозидан кейинги уйқу девоналик, паришонхотирлик ва телбаликка сабаб бўлади.
➡️Уқубатга сабаб бўладиган уйқу. Киши хуфтон намозини ўқимасдан ухласа, бу дунёда ҳам, охиратда ҳам азоб-уқубатга қолади.
➡️Одатий уйқу. Хуфтон намозидан кейинги одатий уйқу.
➡️Надоматга сабаб бўладиган уйқу. Тонготар вақтида ухлаш. Шунингдек, илмий мажлис бўлаётган вақтида ухлаш ҳам надоматга сабаб бўлади.
➡️Ғафлат уйқу. Тонг отаётганида ухлаб ётиш. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қизлари Фотимага (розияллоҳу анҳо): “Тонгда ухлаб ётмагин, чунки бу вақтда уч нарса: яхшилик, одоб ва барака тақсимланади”, дедилар. Ким тонг отаётганида ухлаб ётса, шу уч нарсадан қуруқ қолади.
➡️Фақирликка сабаб бўладиган уйқу. Бомдоддан кейин кун чиққунча ухлаб ётиш камбағалликка, девоналикка, қарздорликка сабаб бўлади.
➡️Ғаромат (зиён) уйқу. Кишининг ибодатдан сўнг дуода, санода, салавотда, қироатда кўзи кетиб қолса, ғаромат уйқу саналади.
➡️Роҳат уйқу.. Касал ва гўдакларнинг уйқуси. Улар қанча кўп ухласа, фойда ва роҳат олишади.
➡️Ибодат уйқу. Олимлар, обидлар ва рўзадорларнинг уйқуси. Киши хуфтон намозидан сўнг таҳоратли ухласа, фаришталар ҳимоясида бўлади.
➡️Каромат уйқу. Тунда намоз ўқиб туриб, чарчаб саждада ухлаб қолиш.
📱 Яқинларингизга ҳам улашинг... ✉️
👨🏻⚕ @DOKTOR_TV - Uy shifokoringiz biz bo'lamiz