Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Guljamol Asqarova avatar
Guljamol Asqarova
Guljamol Asqarova avatar
Guljamol Asqarova
"Адабиёт зиёси" газетасида азиз устозимиз адабиётшунос олим Баҳодир Каримнинг жуда самимий мақоласи чоп этилибди.

Ҳалимаи жаҳоним шахси ва ижоди ҳақида.

Ўқиб кўришингизни истадим🙏❤

Домлажонга эътироф учун раҳмат 🙏
Саҳролардан келдим, чўллардан келдим,
Кўп узоқ, кўп қадим йўллардан келдим,
Ҳайдашди, дилингга диллардан келдим,
Менга меҳр кўргаз, меҳрибонлик қил.


Гулжамол Асқарова

📺 "Қақнус"

👉 @mm_telekanal
09.04.202503:50
Андижон сафарини бошладик
#эслаш

1997-98 йилларда "Туркистон" газетаси қошида ёш ижодкорлар тўгараги ишларди. Мен фақат Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф, Усмон Азимларни машғулотларига боргандим ўшанда.
19/20 ёшли қиз тинглаб турарканман Усмон Азим "шоирларни ҳамма шеърлариям зўр бўлавермайди. Саида Зуннунованинг китобини варақлаб бир зўр сатрга кўзим тушди" деб 👇қуйидаги тўртликнинг биринчи қаторини келтирдилар. Менга ҳам ёққани учун ўша пайтда топиб ўқувдим. Бугун севимли Саида Зуннунова ижоди ҳақида гапира туриб, шу сатрларини айтиш ёдимдан чиққанини айтсам опани шогирдлариям бундай сатри борлигини эслолмади.
Ўшанчун ўзим тўртликни топиб сизга ҳам тақдим этяпман.

Ўзбек адабиётида Саида Зуннунова деган сўлим бир ҳодиса, ҳалол ва дилбар аёл ўтган азизлар🙏❤😔

🙏🙏🙏🙏🙏🙏🙏🙏
ҚИЗИМГА

Жаҳон менинг бағримдами ё
мен жаҳоннинг бағрида,
Юз баҳорнинг елларими сочларимни силаган?!
Минг гулшаннинг гулларидан роҳатбахш бу қўлчалар,
Бахтга кўмиб юрагимни, юзларим эркалаган.

1962 йил.
Саида Зуннунова шеъри

@Guljamol_Asqarova
10.05.202506:33
Юлдуз Файз синглим шедевр кўрсатувлар тайёрлаяпти. Ижод қилишга имкон борлиги ҳам бир инъом аслида.
Бардавом бўл, Юлдузжон❤🙏


✈️🛸Сиз соғинган қаҳрамон!
Сизни соғинтирган хотиралар…
“Менинг юртим” телеканалида Туркиядан эксклюзив суҳбат. Чолиқуши - Айдан Шенер билан “Изларим…”
Якшанба 11 май, соат 22:10 Му5 телеканалида
Reposted from:
Guljamol Asqarova avatar
Guljamol Asqarova
09.05.202510:50
#хотира азиз

Қирчиллама қирқ йигит

Ҳалима Худойбердиева шеъри
Шоҳжаҳон Жўраев ижроси

@Guljamol_Asqarova
ЎЗИМДА ХАТО

«Сени севаман» деб жар солганингда,
"Менга керакмас бу шонлар", дегандим.
" Қонимда оловлар бор" деганингда,
"Қачондир совийди қонлар",  дегандим.

Бегонадек ўтсанг агар ёнимдан,
Лолалар унмасми томчи қонимдан,
Азоблар ўтмасми ёлғиз жонимдан,
Мингта эмас ахир жонлар дегандим.

Жаннат эшигидан жим чиқиб келдинг,
Мени деб денгиздек тошиқиб келдинг,
Қуш каби холимга ошиқиб келдинг,
Холимга тенгмас у донлар дегандим.

Пойимга тиз чўкдинг шоҳимсан десам,
Энди пушмонлик бор емасам, есам,
Азизим, зерикиш мавсуми келса,
Чўрисига боқмас хонлар, дегандим.

Лабингда асрадинг туш, лаҳзаларни,
Жонингда асрадинг хуш  ларзаларни,
Шамолга ёпмасанг дарвозаларни,
Гулдек тўзғиб кетар онлар дегандим.

Барибир, барибир менда хатолиғ,
Билмадимки, ҳар неки Ундан атолиғ,
Менга келганингда, (Бу не расволиғ?)
«Банда тақдирини танлар...» дегандим...

2009 йил

@Guljamol_Asqarova
09.04.202502:42
06.04.202510:27
06.04.202507:11
10.05.202504:26
Har yil kulib bahor kelar-u, ammo sening gullaring kelmas...

©️Guljamol Asqarova

@Kamolangizga
Позитив диолог

- У давралар гулсиз, бориб нетармиз?
-Гулсиз даврага гул ташлаб кетармиз.

-Дўст чеҳраси сўлғин, яшнарми энди?
-Гулгун давраларга бошлаб кетармиз.

- Ёр кўринмай кўзга ёшлар тўлдирди...
- Биз кўриниб кўзин ёшлаб кетармиз.

-Дунё мезбонлари дилни оғритди,
- Меҳмонмиз, нечун дил ғашлаб кетармиз?!

- Дунё молларини топдик, минг шукр.
- Неки топган бўлсак ҳашлаб* кетармиз.

- Жавобсиз сирларнинг адоғи борми?
- То қиёмат бошни қашлаб кетармиз!

- Кел, ерда судралмай, этак қоқайлик...
- Йўқ! Биз қанот қоқиб, Аршлаб* кетармиз!

08.05.2025 йил

*ҳаршлаб - сарфлаб, ҳаржлаб (ҳашлаб шевада ишлатилади).
*Аршлаб- Аршга учиб кетиш маъносида.

@Guljamol_Asqarova
09.04.202513:01
Ўзбекистон республикаси Президентининг 103-сонли қарори юзасидан Андижон вилояти Марҳамат туманида хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш, бандлигини таъминлаш бўйича ишлар ўрганилди.

Тумандаги "Қорақўрғон" маҳалласида қарор юзасидан амалий ишлар бошланди.
Хавотир

Мени унуттирар иш қоғозларинг,
Узоқлаштиради қалам, дафтарлар.
“Ёдларингдан ўчиб бораётирман”,
Юрагимда шундай хавфу хатарлар.

Лазиз туйғулардан айирса агар,
Унутилиб кетса ишқ овозлари.
Бори ташвишларга қирон келсину,
Ёниб кетсин барча иш қоғозлари…

Қисқа қўнғироқлар… салом-аликлар,
Совуқ суҳбатларда умр ўтса гар.
Сочдан тирноқ қадар музлаб ўтарман,
Илоҳий ҳислар-ла севмасанг агар…

Азизим, муқаддас ришталар ҳаққи,
Уйғот юрагингни ғафлат хобидан.
Илтимос, севгинг-ла асраб қол мени,
Унутилиб кетиш изтиробидан!..

2011 йил


Нома

Қоғозлар ичига кўмилиб қолдим,
Оғир куй чалмоқда бўғзимдаги най.
Мана ўтирибман бенаво, бедил,
Хавотир олсам ҳам хабар ололмай.

Ҳолинг нечук ўзи дўсту ҳамроҳим,
Не учун кўксингда кечмоқда жанглар?
Кетдими кўзингдан қайғулар расми,
Қолдими кўксингда илоҳий ранглар?

Кел, мени қутқаргил, жоним, азизим,
Бу ҳижрон дастидан чарчадим, толдим.
Мен нега ҳисларинг тўлқинидамас,
Қоғозлар ичида кўмилиб қолдим?!

2011 йил

@Guljamol_Asqarova
06.04.202510:25
Ўзбекистон халқ артисти

Замира Суюнова
05.04.202517:56
Ўзимникимас

Билдимки сен ҳамманикисан,
Ҳа, ҳаммага тегишли бир зот.
Шундай экан: сен мени эмас,
Юрагимни айлагил озод!

Бағрикенглик эмиш хислатинг,
Тенг эмишсан нурга, сояга.
Айтгил, тоғлар чўкиб кетарми,
Тош отсалар магар қояга?

Истайманки, ўзингни асра,
Яқинлатма кирлик бор неки!
Майли, бутун дунёники бўл,
Фақат оппоқ дунёларники!

Истайманки пешонанг узра,
Етолмаса қайғулар лаби.
Тушин, сени асрагим келди,
Юрагимни асраган каби.

"У меники, у ёлғиз маним"
Юрган эдим шу хаёлда маст.
Қарасамки, бу кенг дунёда,
Бирор ҳилқат меники эмас.

...шундан кейин ...мен кўп чорладим,
Жим кечирдим келмаганларни.
Ва...Худога топшириб қўйдим,
Ўзимники бўлмаганларни!!!

15.10.2019 й


✍️Гулжамол Асқарова шеъри
🎵 Гулжамол Асқарова ижроси

@Guljamol_Asqarova
09.05.202515:55
10.04.202520:10
🖊️Оддий фалсафа


Яшамоққа журъат топинг, куч топинг,
Бори орзу гарчи сароб, пуч, топинг,
Ўлмасликка сабаб топинг, ўч топинг,
Ўлим ўлмас, ўладиган дунё бу.

Бугун яшанг, гарчи олов, чўғдирмиз,
Нишонига учаётган ўқдирмиз,
Бугун бормиз, балки эрта йўқдирмиз,
Ҳар гулларки, сўладиган дунё бу.

Отар тонглар, ўтар хуфтон, шомимиз,
Худойимнинг ғўрларимиз, хомимиз,
Муҳаббатга тўла бўлсин жомимиз,
Паймонамиз тўладиган дунё бу.

Беш кунликда ҳасрат чекиб нетармиз,
Кунларимиз - маржон, бир-бир ситармиз,
Бизку йиғлаб келдик, йиғлаб кетармиз,
Устимиздан куладиган дунё бу.

Чумоли ҳам судраб юрар бир донни,
Аслида дон судраб юрар ҳар жонни,
Подшо сийлар доно қолиб, нодонни,
Бўлмайдиган, бўладиган дунё бу.

Шоир йигит кетди, эсиз азиз жон,
Қандоқ кетдинг, навбатингсиз навқирон?
Барча жонга етар бир кун ёвқирон,
Чечакларни юладиган дунё бу.

Бўладиган, бўлмайдиган дунё бу.



✍🏼Guljamol_Asqarova

https://t.me/SHohiraHamro
08.04.202510:36
ҚАҲВАЛАР
Кипригим кўлкаси тушган қаҳвангни
Кўзинг қиймай ичмаганинг ишқ эди.
Енгилганинг яна ғурур баҳсида –
Мен кечсам-да, кечмаганинг ишқ эди.
Ва ишқ эди кўзимиздан бошланиб
Дийдамизга томчиган шўр кўллар ҳам.
Лахта-лахта отилган чоқ хунимиз,
Дув очилган лоламижоз гуллар ҳам.
Умри калта лоламижоз гулларнинг –
Улгурмайсан гулбаргини ўпмоққа.
Киприклардай тўкар баҳор уларни
Сўнг аямай чалиштирар тупроққа.
Кейин...
Кейин бўм-бўш оқар рўёлар –
Ишқ йўқ – бордир маъносиз бир саркашлик.
Аччиқ қасд бор ўхшамаган умрга
Ва яккашлик, илдиз отган яккашлик.
Шу яккашлик айиради эсингдан,
Унутилар кўклам очган саҳфалар.
Унутилар финжонингда бир замон
Киприк тушиб долғаланган қаҳвалар.
Қисмат мени тошдек отмиш йўлингга,
Ўтинаман, саркашлигим кечирма!
Мен кетган сўнг бахтсираган дилингга
Гул кўлкали қаҳваларни ичирма!
06.04.202507:28
Shown 1 - 24 of 90
Log in to unlock more functionality.