Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати! avatar
ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати! avatar
ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
🔴 ✏️✏️✏️

❗️ ССВ: Президент топшириқлари асосида ҳар бир масъул зиммасидаги вазифалар аниқ белгилаб олинди

📌
Хабар берганимиздек, Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров бошчилигида видеоконференцалоқа шаклида йиғилиш бўлиб ўтди.

✅ Унда кеча Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тиббиётнинг бирламчи бўғини ва ихтисослашган муассасаларда хизматлар сифатини янада ошириш, дори воситалари истеъмолини тартибга солиш ҳамда тиббий таълимни такомиллаштиришга бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган устувор вазифалар ижросига доир муҳим чора-тадбирлар белгиланди.

🟣 Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган йиғилишда вазирлик масъуллари, марказий аппарат таркибий тузилма бошлиқлари, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси, ихтисослаштирилган марказлар, республика даволаш муассасалари ва тиббиёт олий ўқув юртлари раҳбарлари иштирок этди.

💻
Шунингдек, жойлардаги студиялардан барча ҳудудий бошқармалар ҳамда туман тиббиёт бирлашмалари масъуллари қатнашди.

🟣 Дастлаб тадбирда вазир А.Худаяров давлатимиз раҳбари томонидан видеоселекторда белгиланган вазифаларни, аввало, бирламчи тиббиёт тизимида жорий этиш, қатор кўрсаткичлар бўйича ортда қолаётган Иштихон туманини намунавий ҳудудга айлантириш, жойларда касалликлар профилактикаси, уларни эрта аниқлаш ва даволаш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, соҳада рақамлаштириш ишларини жадаллаштириш лозимлигини таъкидлади.

💬 — Олдимизда жуда катта вазифалар турибди. Уларни амалга оширишда юқоридан қуйи тизимгача бўлган ҳар бир масъул ишга виждонан ёндашиши ва қатъий тартиб-интизомга риоя қилиши шарт, — деди вазир.


🩺 Таъкидланганидек, бугун маҳаллаларда бирламчи бўғиннинг ўрни сезилмаётгани боис касалланиш ва уларнинг оғир асоратлари камаймаяпти. Шу боис энди маҳаллада битта бўлса ҳам инфаркт, инсульт, оналар ва болалар эрта ўлими, сурункали касаллик туфайли орттирилган ногиронлик фавқулодда ҳолат сифатида баҳоланиб, тиббий бригадаларнинг иш самарадорлигини баҳолашда биринчи галда мазкур жиҳатга эътибор қаратилиши айтиб ўтилди.

📊 Қолаверса, “Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар” дастурининг бошланиши, бунда ҳар бир раҳбар тиббиёт муассасасининг тоза, озода бўлиши, одамлар учун қулай санитар-гигиена шароити яратиши лозимлиги юзасидан масъулларга аниқ вазифалар юклатилди.

🚰 Шу билан бирга, “Электрон рецепт” тизимини Юнусободда тўлиқ ишга тушириш ва бутун республикага намуна сифатида кўрсатиш, поликлиникалар иш жараёнини стандартларга мувофиқлигини ўрганиш, “самарасиз ёки самараси ўрганилмаган” деб топилган препаратларни клиник протоколлардан чиқариш бўйича ҳам зарур чора-тадбирлар белгиланди.

📊
Йиғилишда, шунингдек Президентимиз томонидан берилган вазифаларни Иштихон туманида жорий этиш мақсадида вазирлик қошида республика штаби ташкил этилиши ва ҳудудда жойлашган 62 та маҳаллада яшовчи қарийб 282 минг нафар аҳоли тўлиқ хатловдан ўтказилиши ҳамда III ва IV гуруҳга кирган беморлар туман, вилоят, республика даражасида соғломлаштирилиши айтиб ўтилди.

🔬 Бундан ташқари, I ва II гуруҳга мансуб аҳоли ўртасида тўғри овқатланиш, жисмоний фаоллик, зарарли одатларга қарши курашиш, касалликлар профилактикаси бўйича хонадонма-хонадон юриб индивидуал тарзда ишлаш, ҳар бир маҳаллада “Саломатлик мактаблари”ни шакллантириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

✅ Йиғилишда ҳудуддаги 3-18 ёшли ўғил-қизларни онкогематологик, фертил ёшидаги аёлларни пренатал ҳамда бачадон бўйни саратони, 40 ва ундан катта ёшдаги аҳолини кардиологик ва қандли диабет скринингидан ўтказиш, бунда ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари мутахассисларини жалб этиш белгиланиб, масъулларга аниқ вазифалар юклатилди.

💬 — Туманда яшаётган ҳар бир аҳоли тиббиётдаги ўзгаришларни ҳис этиши керак. Бунинг учун Иштихон вазирдан бошлаб тизимдаги ҳар бир масъулнинг “иккинчи уйи”га айланиши зарур, — деди А.Худаяров.


‼️ Йиғилиш якунида соҳани ривожлантириш бўйича яна қатор масалалар муҳокама қилиниб, уларнинг ижроси юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
🔴 🟦🟦

Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров бошчилигидаги йиғилиш давом этмоқда.

🖥 Ўта танқидий руҳда ўтаётган тадбирда давлатимиз раҳбари томонидан видеоселекторда белгиланган вазифаларни, биринчи навбатда, бирламчи тиббиёт тизимида жорий этиш, жумладан, қатор кўрсаткичлар бўйича ортда қолаётган Иштихон туманини намунавий ҳудудга айлантириш, жойларда касалликлар профилактикаси, уларни эрта аниқлаш ва даволаш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш, соҳада рақамлаштириш ишларини янада жадаллаштириш бўйича чора-тадбирлар белгиланиб, уларнинг ижроси юзасидан масъулларга қатъий топшириқлар берилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
08.05.202503:53
🔴 🟦🟦🟦

“103” хизматининг энг асосий вазифаси оғир аҳволдаги беморларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишдан иборат.
🚑 Бироқ айрим паллаларда аҳолидан тиббий бригадалар чақириқ манзилига ўз вақтида етиб бормаслиги ҳақидаги эътирозларни эшитиб қоламиз.

Хўш, бунга қандай омиллар сабаб бўлади?

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу мавзу атрофлича таҳлил қилинади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
‼️
Соғлиқни сақлаш вазирлигига халқаро тан олинган манбаларда “самарасиз ёки самараси ўрганилмаган” деб топилган препаратларни клиник протоколлардан чиқаришни бошлаш топширилди...

➡️ БАТАФСИЛ

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
‼️
Барча мактаб, боғча, техникум, олийгоҳ, поликлиника ва шифохоналарда “Тоза қўллар” дастури амалга оширилади...

➡️ БАТАФСИЛ

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
‼️ Президент: "Оилавий шифокорлар 1,5 минг доллар, ҳамширалар эса 600-800 доллар ойлик оладиган тизим қиламиз"

➡️ БАТАФСИЛ

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига байрам табриги

Праздничное поздравление Президента Шавката Мирзиёева народу Узбекистана

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
🔴 🟦🟦

Айни дақиқаларда Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров бошчилигида видеоконференцалоқа шаклида йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

🖥 Унда кеча Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тиббиётнинг бирламчи бўғини ва ихтисослашган муассасаларда хизматлар сифатини янада ошириш, дори воситалари истеъмолини тартибга солиш ҳамда тиббий таълимни такомиллаштиришга бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган устувор вазифалар ижросига доир муҳим чора-тадбирлар белгиланмоқда.

💻 Танқидий-таҳлилий руҳда ўтаётган йиғилишда вазирлик масъуллари, марказий аппарат таркибий тузулма бошлиқлари, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси, ихтисослаштирилган марказлар, республика даволаш муассасалари ва тиббиёт олий ўқув юртлари раҳбарлари иштирок этяпти.

🟣
Шунингдек, жойлардаги студиялардан барча ҳудудий бошқармалар ҳамда туман тиббиёт бирлашмалари масъуллари уланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
‼️
Мутасадди раҳбарларга дори-дармон ишлаб чиқариш, олиб келиш, рецептли дориларни дорихонада сотиш, бу жараёнларни рақамлаштириш, тиббиёт тизимида маблағларни тўғри ишлатиш, рақамлаштириш ва суғуртани жорий этиш, коррупцияни йўқотиш, содда қилиб айтганда, одамларни рози қилиш бўйича ислоҳотлар ижроси устидан тўлиқ назорат ўрнатиш топширилди...

➡️ БАТАФСИЛ

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
‼️
Болалар онко-гематология маркази ҳузурида “Болалар саратони бўйича академик хаб” ташкил қилиниб, юқори малакали хорижий мутахассислар олиб келинади...

➡️ БАТАФСИЛ

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
‼️
Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар” дастури бошланиши эълон қилинди...

➡️ БАТАФСИЛ

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Эндиликда
тиббиёт бригадаси ҳамда унга бириктирилган аҳоли ўртасида ҳуқуқ ва мажбуриятларни белгиловчи икки томонлама шартнома тузилади. Аҳоли оилавий шифокорни эркин танлайди, бу жараёнларга хусусий оилавий шифокорлар ҳам жалб этилади.

Тиббий ёрдамнинг кафолатланган пакети тасдиқланади ва пакет доирасида тиббий хизмат ва дори воситалари тўлиқ бюджетдан қопланади.

Шунингдек, поликлиникада акушер-гинекологлар 2 баробар кўпаяди. Ҳар 3 минг бола учун 1 тадан педиатр штати янгидан қўшилади.

Бундан буён бирламчи бўғинда ярим ёки 0,25 ставка бўлмайди. Барча шифокор ва ҳамширалар фақат тўлиқ ставкада ишлайди.

Умуман, тумандаги маҳалла ва оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар фаолияти мақбуллаштирилиб, 12 мингдан кўп одамга хизмат қиладиган 7 та йирик поликлиника, қолган 27 таси кичик поликлиника сифатида қайтадан ташкил қилинади.

Тумандаги марказий поликлиника эса туман шифохонасининг маслаҳат-диагностика бўлимига айлантирилади. Барча тор соҳа мутахассислари шу ерда ишлайди.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
08.05.202513:14
🔴 ⚖️👨‍💻👩‍💻💬

В столице прошла третья международная конференция, посвященная современным подходам в хирургии позвоночника.

Итак, какие вопросы были в центре обсуждений?

Как зарубежные эксперты оценили достижения Узбекистана в этой сфере?

Представители каких стран приняли участие в мероприятии?

📹 Подробности в видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Минздрава.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
08.05.202508:24
🔴 ‼️‼️

Известно, что хирурги кувейтской организации «Аль-Амаль» также активно участвуют в мероприятиях акции «Месяц оздоровления», которые проходят по всей нашей стране.

Итак, каково текущее состояние прооперированных ими пациентов?

Каково участие наших врачей в хирургических вмешательствах?

Будут ли продолжены столь благородные дела в рамках сотрудничества?

📹 Ответы на эти вопросы вы найдете в видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Минздрава из Республики Каракалпакстан.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
‼️
Дуал таълим тўлиқ жорий қилиш мумкин бўлган соҳа тиббиёт экани таъкидланди.

Лекин тиббиёт олийгоҳлари қошидаги бирорта клиника уларнинг балансида эмаслиги бунга тўсқинлик қилаётгани қайд этилди.

Мутасаддиларга Қорақалпоғистон, Фарғона ва Урганч тиббиёт олийгоҳларига молиявий мустақиллик бериш, Қорақалпоғистон, Бухоро, Самарқанд, Тошкент, Фарғона ва Урганч тиббиёт олийгоҳлари клиникасини ҳам уларнинг таркибий тузилмасига ўтказиш топширилди.

Олийгоҳларнинг тегишли кафедралари клиника бўлимларидаги даволаш ишларини бошқаради.

Тиббиёт олийгоҳлари ректорлари
ўз тизимидаги клиник базаси бўлган бошқа муассасаларни ҳам таъмирлаш-жиҳозлашга масъул бўлади.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
‼️
Бу йил электрон йўлланма асосида даволашга бюджетдан 1,1 триллион сўм ажратилмоқда.

📌 Мутасаддиларга ҳудудларга ажратиладиган маблағлар улушини 14 фоиздан 30 фоизгача ошириш топширилди. Ўтган йили ҳудудларга 100 миллиард сўм берилган бўлса, бу йил ушбу маблағ 350 миллиард сўм бўлади...

➡️ БАТАФСИЛ

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Президент айтилган
янги тизимни жорий йилда Иштихон билан бирга Самарқанд шаҳри, Булунғур тумани ва қолган вилоятларнинг 1 тадан туманида, кейинги йилдан тўлиқ Самарқанд вилоятида, 2027 йилдан эса босқичма-босқич барча ҳудудларда жорий қилишга топшириқ берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигига йил охиригача тиббиёт олийгоҳлари билан 15 та тумандаги 4 минг 700 нафар оилавий шифокор ва ҳамширани “Оила саломатлиги” дастури бўйича, раҳбарларни эса менежерликка ўқитиш топширилди.

15 та тумандаги поликлиника ва шифохоналар фаолиятини янги тизим асосида ташкил қилиш учун бу йил 285 миллиард сўм, бунга қўшимча вилоят ҳокимлари томонидан ҳам камида 10 миллиард сўмдан ажратилиши белгиланди.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Иштихондаги
“Ўзбекистон” номли поликлиникага 7 та маҳалла бириктирилган. Лекин 6 нафар оилавий шифокор 9 та штатни банд қилиб, юкламани эплай олмаяпти. Бу поликлиникада яна 6 та врач штати бўш.

Кафолатланган пакетга зарурати пухта ўйланмасдан 90 турдаги дори киритилгани боис поликлиникага бунинг ярми ҳам келмаяпти. Поликлиникадаги лаборатория таҳлилини бирорта шифохона тан олмайди.

Энг кўп мурожаат болалар касалликларига тўғри келгани билан, оилавий шифокорларда кўникма етишмагани учун улар педиатр вазифасини тўлиқ бажара олмаяпти. Туғруқ ёшидаги 9 минг аёл учун бор-йўғи 1,5 ставка гинеколог штати берилган.

Аҳолининг 35 фоизи юрак-қон томир, қандли диабет, ошқозон-ичак каби сурункали касалликларга чалинган. Бундай касалликларни эрта аниқлаш, профилактика қилиш ва асоратларини камайтириш бўйича тиббиёт бригадаларининг иши кўринмаяпти.

Шу боис, ушбу тизим ўзгариши белгиланди.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
08.05.202510:26
08.05.202505:08
🔴 ‼️‼️

Основной задачей службы «103» является оказание экстренной медицинской помощи пациентам, находящимся в критическом состоянии.

🚑 Однако в некоторых случаях мы слышим жалобы от населения на то, что медицинские бригады не прибывают на место вызова вовремя.

Итак, какие факторы вызывают это?

📹 Данная тема подробно разбирается в представленном выше видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Минздрава.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
‼️ Эндиликда тиббиёт олийгоҳлари ва техникум битирувчиларининг замонавий диагностика ва даволаш усулларини ўзлаштириши шаффоф тизим асосида алоҳида баҳоланади. Бу тизим ишлаётган врач ва ҳамшираларга ҳам татбиқ этилади.


✅ Шу мақсадда Тиббиёт соҳасини баҳолаш миллий маркази ташкил қилинади. Ушбу марказга халқаро тан олинган хорижий ташкилот жалб қилинади. Давлат ва хусусий клиникалар эса аккредитациядан ўтади.

📌 Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш вазифаси давлат ва хусусий тиббиёт олийгоҳлари, ихтисослашган марказлар ва вилоят муассасаларига берилади...

➡️ БАТАФСИЛ

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
‼️ Республика марказларида бюджет ҳисобидан фақат юқори технологияли мураккаб амалиётлар ўтказилиши белгиланди. Туман ва вилоятда бемалол қилиш мумкин бўлган амалиётлар учун республика марказларига йўлланма берилмайди...


➡️ БАТАФСИЛ

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
❗️
Ногиронликни белгилашда ВКК – врачлик-маслаҳат комиссиялари деган коррупцион тизимдан тўлиқ воз кечилиши белгиланди.

✅ Эндиликда ногиронлик оилавий шифокор расмийлаштирган ҳужжат асосида тиббий-ижтимоий экспертиза комиссияси томонидан белгиланади.

📆 Мутасаддиларга бу тизимни 1 июндан Тошкент шаҳри ва Навоийда, 1 сентябргача қолган ҳудудларда тўлиқ жорий қилиш топширилди.

➡️ БАТАФСИЛ

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Давлатимиз раҳбари муаммоларга ечим топиш бўйича қилиниши лозим бўлган ишларни белгилаб берди ва янги ташаббусларни илгари сурди.

Бугунги йиғилишда кўриб чиқиладиган масалалар бўйича салкам икки йил тайёргарлик кўрилгани, хорижнинг илғор тиббиёт марказларидан экспертлар жалб қилингани таъкидланди.

Агар бирламчи бўғин, рақамлаштириш ва суғуртани жойига қўйсак, тиббиёт ходимларини билим ва амалий кўникмасини яхшиласак, муҳими, аҳолининг тиббий маданиятини оширсак, шунинг ўзи орқали кўзлаган мақсадларимизга эришамиз”,

– деди Президент.

Эндиликда бирламчи бўғинда тиббий хизмат сифатини ошириш бўйича янги тизим бўлиши белгиланди. Президентимиз буни Иштихон туманидаги битта поликлиника мисолида чуқур таҳлиллар асосида тушунтириб берди.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Shown 1 - 24 of 481
Log in to unlock more functionality.