Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
ТУ
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
ТУ
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Jamoatchilik nazorati avatar
Jamoatchilik nazorati
Jamoatchilik nazorati avatar
Jamoatchilik nazorati
#jamoatchilik_nazorati

✨ Таниқли уламо Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
«Dream park» боғини ўзбекча номлашни таклиф қилибди.

❓ Сиз қандай фикрдасиз?

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.me/jamoa_nazorati
#salomatlik

🥛 Сут билан саримсоқ – энг зўр шифобахш дори!!!


🍼 Сут - 1 стакан
🧄 Саримсоқпиёз - 2 бўлакча

🥣 Сутни идишга қуйинг ва оловга қўйинг. Саримсоқни майда тўғранг. Қайнатгандан кейин сутга саримсоқ солинг ва оловдан сутли идишни олинг, қопқоғини ёпинг. 10 дақиқа дам беринг.

🥛Ушбу дамламани ҳафтасига 1 марта 1 стакандан ичиб туриш керак. Бу дамлама қон томирларни тозалайди, гижжалардан халос қилади ва йўтални бартараф қилади.

©️ Манба.

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.me/jamoa_nazorati
30.04.202509:44
#jamoatchilik_nazorati
#iqtibos

Одамларга диққат билан разм солсангиз, ҳеч қачон ҳеч кимни мақтамайдиган, ҳаммани, барча янги нарсаларни бетиним ёмонлаб, ҳеч кимдан, ҳеч нарсадан ҳеч қачон кўнгли тўлмайдиган нусхаларнинг ўзлари айнан ҳеч ким ҳеч қачон ёқтирмайдиган кимсалар эканлигини бемалол билиб оласиз.

✍🏻 Жан де ЛАБРЮЙЕР, француз ёзувчиси (1645 – 1696).

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.me/jamoa_nazorati
#jamoatchilik_nazorati

❗️Президент фармони билан прокурор, ички ишлар ва солиқ органлари раҳбарлари секторлар фаолияти бўйича юклатилган вазифалардан озод этилади.

Секторлар ишига Бош вазир ўринбосарлари ва Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари масъул этиб белгиланади.

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.me/jamoa_nazorati
🏛 ҲОКИМИЯТДА ИШЛАШ — НАФАҚАТ ЛАВОЗИМ, БАЛКИ САБР ВА САДОҚАТ СИНОВИДИР

🧭 Ҳар ким ҳокимиятни танқид қилган. Аммо кам инсон борки, у ерда ишлашга журъат қилган бўлса.

🕰 Ҳокимиятда ишлаш — бу 09:0018:00 эмас.
Бу — ҳар лаҳза масъулият, ҳар қадам жавобгарлик. Кечаси телефон ўчмаслиги керак, ишдан кейин “дам” деган сўз бўлмаслиги мумкин.

⚖️ Бир қарор — минг одам тақдири.
Бир имзо — бутун ҳудуд учун оқибат.


🎯 Ишонч билан тайинланади. Танқид билан кутиб олинади. Аммо кўпинча жамоатчилик фақат хатоларни кўради. Қилинган минглаб яхши иш — бир хато билан йўққа чиқиши мумкин.

👥 Ижтимоий босим, юқори раҳбариятнинг талаблари, аҳолининг муаммоси, ваъда қилинган лойиҳалар... буларнинг барчаси ҳар куни елкага юк бўлиб тушади.

🤝 Давлат хизматчиси бўлиш — шараф. Лекин бу шарафни кўтариш — фақат ўз ишига садоқатли инсонлар қўлидан келади.

📌 Шунинг учун, танқиддан аввал тушуниш керак. Ҳокимиятда ишлаш осон эмас. Бу — юксак масъулият, сабр ва фидойилик мактаби.

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.me/jamoa_nazorati
#Jamoatchilik_nazorati

ТУЗОҚ, АЛДОВ ВА ЖАЗО
ЁХУД ФИРИБГАРЛИК ОРТИДАГИ “ЎЙИН”ЛАР


.. ҳар куни турли телеграмм каналларида “Фалон шаҳарда 30 ва ҳатто 40 миллион сўмлик маош эгаси бўлишни хоҳлайсизми?” қабилидаги эълонларга кўзингиз тушади.

Улар билан боғлансангиз сиздан тегишли маълумотларни сўрашдан олдин “айрим ҳужжатларни расмийлаштириш учун фалон сўм тўлов қилишингиз кераклиги” эслатилади. Тўлови ҳам оз эмас. Ойига оладиган маоши миқдорининг ярмича пули чиқишига аксар фуқаролар рози бўлиб, пул ўтказиб ҳам беришади ва кейин... кўрасиз-ки, пул ҳам йўқ, ўша катта маошли иш ҳам.

Ҳаёт эса ўз йўлида давом этмоқда, вақт ҳам кутиб
ўтирмайди. Ҳар қандай вазиятда ҳам огоҳ бўлмоғимиз
шарт.


✍🏻 Рўзимбой ҲАСАН.
©️
“XXI asr” газетаси.

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.me/jamoa_nazorati
#jamoatchilik_nazorati

«Тўй саноати»ни ривожлантириб, фонограмма учун пул сарфлашни тўхтатайлик!

Таҳлиллар битта тўй учун камида 50 миллион сўм сарфланишидан келиб чиқиб, Ўзбекистонда бир йиллик тўй харажатлари 10 миллиард доллардан ошаётганини кўрсатяпти.

Батафсил

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.me/jamoa_nazorati
02.05.202505:11
#mulohaza

Шаҳноза МАДАЕВА,
ЎзМУ профессори, фалсафа фанлари доктори
:

Дунёда глобаллашув авж олаётган шароитда
“замонавийлик” билан “анъанавийлик” ўртасидаги мувозанат йўқолиб бормоқда.

Айниқса, замонавийликнинг миллий заминлар асосига эмас, балки ташқи таъсирлар асосида шаклланаётгани оқибатида миллий маданиятимизда юзага келаётган “оммавий маданият”га хос бўлган тақлидга ўчлик, фикрда саёзлик, манфаат асосида енгил-елпи мақсадлар йўлида яшаш каби салбий кўринишдаги стереотиплар олдини олиш эҳтиёжи ошиб бормоқда.

©️ Манба.

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.me/jamoa_nazorati
#jamoatchilik_nazorati

⁉️ MATBUOT KOTIBLARI: talablar ko‘p, natijalarchi?

✍🏻 Ochiq jamiyat qurish, jamoatchilik nazoratini kuchaytirish va davlat tashkilotlarining faoliyatini shaffoflashtirish bugungi kun talabidir. ⁉️ Ammo bu maqsadlarga erishishda eng muhim vosita matbuot xizmatlari faoliyati qoniqarlimi?

📱 Ijtimoiy tarmoqlar orqali aholi bilan muloqot qilish imkoniyati keng. Biroq aksariyat matbuot xizmatlari bu imkoniyatdan unumli foydalanmayapti. Ayrim idoralarning sahifalari faqat «rasmiy axborot doskasi»ga aylangan. Sharhlarga javob yo‘q, tanqidlarga munosabat bildirilmaydi yoki juda kech beriladi, jonli muloqot o‘rnatilmagan...

✍🏻 Xurshid FAYZIYEV
©️
«Namangan haqiqati» gazetasi.

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.me/jamoa_nazorati
#Тезкор #Расман

⚡️2025 йил 1 май кунидан аҳоли учун оширилган электр энергияси тарифлари миқдори.

Аҳолига бироз енгиллик учун янги 800 сўмлик лимит ҳам киритилибди.

☀️ Жазирамада кондиционер ишлатишдан воз кечинглар! Шунда 800 сўмлик лимитга бир амаллаш мумкин. Бир-бирларингизни елпиб совутсангизлар ҳам бўлади.

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.me/jamoa_nazorati
“СЎЗ ЭРКИНЛИГИ” НИҚОБИДАГИ ҲАҚОРАТ ВА ТУҲМАТГА ЖАВОБГАРЛИК БЎЛМАСЛИГИ КЕРАКМИ?

Сезган бўлсангиз, сўнгги пайтларда ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқларда журналист ва блогерларнинг айрим ҳолларда профессионал этика чегарасини бузиб, жамиятда ёлғон хабар ва материалларни тарқатаётгани, турли шахсларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситиш учун нохолис танқид қилинаётганига гувоҳ бўляпмиз.

Ачинарлиси, айрим ижтимоий тармоқларда бундай ҳаракатлар юзасидан олиб борилаётган суд ишлари “сўз эркинлигига ҳужум” сифатида баҳоланаётганидир.

“Адолат” ижтимоий-сиёсий газетасида чоп этилган мақолада айни шу жиҳат ҳақида сўз боради.

Таъкидланганидек, сўз эркинлиги — жамият ривожининг муҳим кафолати. Бироқ бу эркинликни ҳақорат, туҳмат, ёлғон ахборот тарқатиш йўлида ниқоб қилиб фойдаланиш — қонунбузарликдир.

Жамият барқарорлиги, сўз эркинлигининг ҳақиқий моҳияти ва касб одоб-ахлоқи бўйича қимматли фикрлар ўрин олган мақола билан танишишни барчага тавсия этамиз!

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.me/jamoa_nazorati
#Jamoatchilik_nazorati

«Ishonch»га жавоб берибдилар

«ҲУДУДГАЗТАЪМИНОТ» ХАТОСИНИ ТАН ОЛДИ
Орада бир фуқаронинг ойлаб сарсон-саргардон бўлгани қолди

«Ҳудудгазпойтахт» газ таъминоти филиали Муродхон Колонхоновга:
«...1.229.348 сўм қарздорлик аниқланган ва бу қарздорликни ундириш учун Сиз судга берилгансиз. Табиийки, суд бу қарздорликни ундириш ҳақида қарор чиқарган...»

✍🏻 Жавоб хатидаги ушбу икки жумла гап коммунал соҳа ташкилоти ва судлардаги ҳолатни очиб берибди.

Гапни қаранг: Табиийки, суд бу қарздорликни ундириш ҳақида қарор чиқарган.

Нега суд иккинчи томонни ҳам тинглаб, кейин қарор чиқармайди? Инсон қадри улуғланаётган юртда суд органлари инсон қадрини шундай улуғлаяптими?

©️ «Ishonch» газетаси.
✍🏻 Ғуломжон МИРАҲМЕДОВ.

⚠️ Бир инсон шунча югуриб, матбуотда чиқишлар қилиб, шу натижага эришган бўлса, бошқаларнинг ҳоли нима кечаркин?

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.me/jamoa_nazorati
#xalqaro_konferensiya
#mulohaza

Азамат ПАРДАЕВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати:

Технологик тараққиёт
кишилик жамияти тарихида шаклланган турли миллат ва халқларнинг ўзига хос қадриятларига ҳам дахл қилмоқда. Бугун дунё ҳамжамиятида қадриятларнинг ўзига хос эволюциясига гувоҳ бўляпмиз.

Глобаллашув шароитида миллий қадриятларни асраб-авайлаш билан бирга уларни замонавий талабларга мослаштириш ҳам муҳим.

Мана шу жараёнда таълим муассасалари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти институтлари ўз сўзини айтиши керак.

©️ Манба.

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.me/jamoa_nazorati
#jamoatchilik_nazorati

«ҚУМДАРЁ»ДА НИМА ГАП?

📰 «Халқ сўзи» газетасининг шу йил 2 апрель кунги сонида бир гуруҳ фуқаролар мурожаатлари асосида Кўкдала туманида “Қумдарё” давлат ўрмон хўжалигига тегишли бўлган ерлар ноқонуний эгаллаб олинаётгани ва уй-жойлар қурилаётгани ҳақида “Эгасиз қолган ўрмон ерлари талон-торож қилинмоқда” сарлавҳали мақоласи чоп этилган экан.

📩 Ушбу мақола юзасидан юборилган сўровларга Бош прокуратура ҳамда Ўрмон хўжалиги агентлигидан жавоб хати келибди.

✅ Муаммо юзасидан Қашқадарё вилояти ҳокимлигига йўлланган сўров эса жавобсиз қолибди.

✍🏻 Вилоят ҳокимлигида ҳам Ахборот хизмати бор ва улар ҳам, албатта, кечикиб бўлса-да жавоб беришади. Фақат қанча кечикишлари ҳозирча номаълум.

©️ Манба.

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.me/jamoa_nazorati
#achchiqtosh

Бизнинг халқ «мол ва жон кетса кетсун, обрўй кетмасун», деб хатна ёки никоҳ ва ё аза маросимини ўрунға кетурмак учун қўлларинда бор нарсаларини бир-икки кунда барбод этадилар, қарздор бўлалар.

✍🏻 Ҳожи МУИН

©️ «JADID» газетасидан.

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.me/jamoa_nazorati
#Тезкор #Расман

🔥 2025 ЙИЛ 1 МАЙ КУНИДАН АҲОЛИ УЧУН БЕЛГИЛАНГАН ГАЗ ТАРИФЛАРИ ҲИСОБИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ.

650 сўмлик тарифлар тугатилади ва энг арзони 1000 сўмлик тарифга ўтилади.

1000 сўмлик нарх 100 кубгача, ундан кейин 1800 сўмдан ҳисобланади.

😊 Имкони борича бир овқат пиширганда 3-4 кунга етадиган миқдорда тайёрлаш керак энди.

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.me/jamoa_nazorati
#jamoatchilik_nazorati
#salomatlik

Зинапоядан кўтарилиш инсон умрини узайтиради


Шунингдек, зинапоядан мунтазам фойдаланган одамлар гуруҳида юрак хуружи, юрак етишмовчилиги ва инсульт камроқ учраган.

Батафсил

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.me/jamoa_nazorati
#Jamoatchilik_nazorati
#kitobxonlik_haftaligi

«Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий кенгаши раиси Алишер ҚОДИРОВ:

– Агар тўқлик, қадрият, яъники, инсон табиатидаги тафаккурни қадрсизлаш ҳисобига пайдо бўлса, инсонни қўлга ўргатилган ҳайвондан қандай фарқи қолади? Баҳайбат ҳайвонни бир бурда қанд билан ўйнатганидек, миллионлаб аҳоли гаровда, давлатлар тақдири эса савдога мол сифатида юборилмаяптими?

⁉️ Нега шундай бир пайтда Давлат раҳбари ўзимиздан бошқа ҳеч кимга ишонолмаймиз, деб бонг уряпти?

⁉️ Нега бугун Ўзбекистонда китобхонлик кенг тарғиб қилинмоқда?

©️ «Milliy tiklanish» газетасидан.

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.me/jamoa_nazorati
#xalqaro_konferensiya
#mulohaza

Лҳо Тае Геун,
Тошкент Кимё халқаро университети профессори (Жанубий Корея):


Кўпинча
халқ турмуши орқали маданият юзага чиқади. Масалан, бу ерда бирга дастурхон атрофида йиғилиб овқатланиш, самимий суҳбатлар қуриш кенг тарқалган — бу жамиятда бирлик, яқинлик ва инсоний муносабатларнинг устуворлигидан далолат беради.

Менга ҳатто ўзбек нонлари жуда ёқди — бу ҳам миллий маданиятнинг бетакрор тимсолидир.

Кореяда вақтга қатъий риоя қилиш — жамиятнинг муҳим мезонларидан бири. Ўзбекистонда инсоний муносабатларга, ҳиссий алоқаларга суянган ҳаёт тарзи мавжуд.

Мен Ўзбекистонда ҳурмат, бағрикенглик ва меҳр-оқибатга асосланган ҳаёт тарзини кўрдим — ва бу менда жуда илиқ туйғулар уйғотди.

©️ Манба.

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.me/jamoa_nazorati
30.04.202511:18
#jamoatchilik_nazorati

Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги биноси савдога қўйилибди


Унинг ўрнида замонавий меҳмонхона барпо этилар экан.

✍🏻 Эссиз шундай бино! Айниқса, пандуси жуда яхши экан. 👨‍🦽 Ногиронлик аравачасида юрувчилар 🧑🏻‍🦼 ҳавасга чиқиб тушади бунақа пандусдан.

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.me/jamoa_nazorati
#axborot_xavfsizligi

⚠️ Ноқонуний контент:
БУНГА ҚАТЪИЙ ЖАВОБГАРЛИК БОР

... Амалдаги қонунчилигимизга кўра:

ижтимоий тармоқларда туҳмат, ҳақорат, шахсий ҳаётга тажовуз, зарарли ҳамда ёлғон ахборотларни тарқатиш маъмурий жавобгарликка,

терроризмни тарғиб қилиш, диний адоват қўзғаш, порнографик материал тарқатиш тегишли тартибда жиноий жавобгарликка,

– мана шу каби материалларнинг изоҳларида қўллаб-қувватлаш, сақлаш, улашиш, “лайк” босиш ҳам жавобгарликка тортилишга сабаб бўлади.

✅ Қонунни билмаслик эса жавобгарликдан озод қилмайди
.

©️ «O‘zbekiston bunyodkori» газетасидан.

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.me/jamoa_nazorati
28.04.202510:02
#ўшхатиш😊

🔥 Лавровнинг ташрифи ҳақида қисқача

🛬 Хуллас, Лавров Самарқандга келиб, 🚔 «вию-вию-вию» қилиб 🔥«Мотамсаро она» хотира майдонига борди-да, «пақққ» деди-да, аэропортга бориб ✈️ «варррррр» этиб учиб кетди.

Бизи вазиримиз манаққа қараб турганди, ашаққа қараб турўўўўрди.

✍🏻 Бўлган гап шу. Шунга неча кунда бери интернетда турли муносабатлар. Эътибор қимимиз. Лавров нима ёзилганига қизиққан-да!

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.me/jamoa_nazorati
#Jamoatchilik_nazorati

“Путболинггаям, кубогинггаям”, деб қолмайлик...

Сўнгги кунларда юртимиздаги энг кўп муҳокама қилинаётган мавзулардан бири – бу, албатта, футбол.

Наҳотки, бу мен яшаётган Ўзбекистон эришаётган ютуқлар бўлса....

Хўўп, ғурурланиб бўлдикми?... Бардавом бўлсин!

Энди танганинг бошқа томонига ҳам бир қарайлик...

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.me/jamoa_nazorati
23.04.202512:50
#jamoatchilik_nazorati

❓ БУХОРОДА МАТБУОТ ЎГАЙМИ?

“Газетани яхшиласангиз, тираж ўз-ўзидан кўтарилади”, дейдиган мутасаддилар ҳам етарлича топилади. Шу гап билан масала ечилиб қоладими энди? Албатта, йўқ. Бу борада айбни фақатгина таҳририятлар зиммасига юклаб қўймоқ хато. Ахир изланиш ва ижод ҳам маблағ талаб этади.

Яқинда бир гапни эшитиб, хафа бўлдим. Бир амалдор ўз нашри ҳақида: “Фалон газетани ёпиш учун нима қилса бўлади? Битта хат билан битадими шу иш?” деган эмиш.

... газета тирик бўлиши учун фақат қоғозда эмас, қалбларда ҳам яшаши керак. Бунинг учун эса, аввало, муассис — масъул раҳбарлар ўз нашрини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаши лозим.

©️«Hurriyat» газетаси.
✍🏻 Ҳамзабек ТУРДИЕВ.


‼️ Аслида бу муаммо бутун матбуотимиз учун бегона эмас. Аксарият муассислар ўз вазифасини «қойиллатмоқда». Матбуот котиблари фаолиятини баҳолашда улар ишлаётган идора муассислигидаги нашрлар ҳолати ҳам инобатга олиниши зарур, деб ўйлаймиз.

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.me/jamoa_nazorati
Shown 1 - 24 of 137
Log in to unlock more functionality.