Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
JIZZAXNEWS🌏 avatar
JIZZAXNEWS🌏
JIZZAXNEWS🌏 avatar
JIZZAXNEWS🌏
07.05.202511:46
Жойларда байрам олдидан қабристонлар ҳашар йўли билан ободонлаштирилмоқда

📍Зомин тумани. “Қайирма” МФЙ Ҳулкар қишлоғидаги қабристон тепаликда жойлашган. Зиёратчилар, кексалар тепаликка кўтарилишда машаққат чекишади. Айниқса, дафн маросимида бу яққол билинади. Худди шундай пастга эниш ҳам ўзига яраша қийинчиликка эга.

9 май – Хотира ва қадрлаш куни арафасида қишлоқ аҳолиси ҳашар йўли билан қабристонни ободонлаштиришга киришдилар.

Тадбиркор, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Садоқат Бекмуродова ҳомийлигида 180 метрли зина қурилди. Қабристон пойидаги сел оқизиқлари экскаватор ёрдамида тозаланиб, зиёратга келувчиларга қулайлик яратилди.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе
07.05.202510:06
Қонунга риоя қилмаслик, билиб туриб эгри йўлдан юришнинг охири ҳеч вақт яхшилик олиб келмаган.

Диний материалларни тарқатиш билан шуғулланган бир гуруҳ шахслар хусусида видеоларда батафсил 👆

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе
07.05.202509:35
Тиббий суғуртани жорий қилиш сурункали сурилиб келаётгани кескин танқид қилинди. Тошкент шаҳрида ўтган йили, Қорақалпоғистон, Навоий, Самарқанд, Фарғона, Сурхондарё ва Хоразмда бу йили ушбу тизим ишга тушиши керак эди. Суғурта жамғармаси фақат тайёр пулни тақсимловчига айланиб қолгани кўрсатиб ўтилди.

Лекин мутасаддилар тизимни тўлиқ рақамлаштириш у ерда турсин, оддий “электрон рецепт”ни ҳам ишга тушира олмагани танқид қилинди. “Электрон поликлиника”, “Электрон шифохона”ни жорий этишда ҳам жиддий оқсоқликлар бор.

“Вазирлик раҳбарлари дунёқарашини ўзгартириб, фидойи бўлмаса, масъулиятни ҳис қилиб, сўровни кучайтирмаса, ислоҳотлар маҳаллагача етиб бормайди
”,
- деди давлатимиз раҳбари.

Шу боис, йўл қўйилган камчилик ва хатолар учун соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосарлари Д.Султанов, Ф.Шарипов лавозимидан озод этилди, вазир ўринбосари О.Омонов 6 ойда рақамлаштиришда ўзгариш қилмаса, ишдан олиниши ҳақида огоҳлантирилди.
07.05.202505:44
“Ўзбекистон. Ғалабага йўл” — янги фильм премьераси

9 май — Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан "Россия-Культура" ҳамда "Севимли" телеканалларида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва Россиянинг “Диви” кинокомпанияси ҳамкорлигида суратга олинган “Ўзбекистон. Ғалабага йўл” номли ҳужжатли фильм намойиш этилади.

Иккинчи жаҳон уруши даврида ўзбек халқи кўрсатган жасорат, бағрикенглик ва инсонпарварлик ҳақида Ўзбекистон ва Россиянинг машҳур актёрлари ҳикоялари асосида суратга олинган ушбу фильм тарихий хотирани ёритишга бағишланган.

❗️Эфир вақти

⏰"Россия-Культура" телеканалида 8 май соат 16.15да
(Тошкент вақти билан соат 18.15да)

⏰ "Севимли" телеканалида 9 май соат 16.20да (Ўзбек тилида)

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе
“Жиззах овози” газетасига бош муҳаррир тайинланди

"Ишонч" газетасининг вилоятдаги мухбири Исмоилов Муқимбой Ўроқбоевич Жиззах шаҳар ҳокимлиги нашрига бош муҳаррир этиб тайинланди.

Ҳамкасбимизга раҳбарлик вазифасини юксак даражада адо этишида, нашрни янада мазмунли, қизиқарли ва молиявий жиҳатдан етук медиага айлантиришда муваффақиятлар тилаймиз!

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг


Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди

Батафсил

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе
Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар” дастури бошланиши эълон қилинди.

Бунда, вилоят ҳокимлари кутиш жойларида қулай ўриндиқларни кўпайтириб, навбатни тартибга келтириш, “она-бола” хоналарини ташкил қилиш, ногиронлиги борлар эркин ҳаракатланиши учун кириш-чиқиш жойлари, хона ва йўлакларда инклюзив муҳит яратиш, қўл ювишга иссиқ суви бор покиза ҳожатхоналар ташкил этиш учун масъул бўлади.

“Оддий қилиб айтганда, тиббиёт муассасасига маданият, тартиб-интизом, файз олиб кириб, одамларга ижобий кайфият улашади”,

- деди Президент.

Бунга ҳар бир вилоят ҳокими 10 миллиард сўмдан ажратади.

Мутасаддиларга бу ишларни бутун республикада тизимли ташкил қилиш, тўқсон кун натижаси бўйича Президентга батафсил ҳисобот бериш топширилди.
Ногиронликни белгилашда ВКК – врачлик-маслаҳат комиссиялари деган коррупцион тизимдан тўлиқ воз кечилиши белгиланди. Эндиликда ногиронлик оилавий шифокор расмийлаштирган ҳужжат асосида тиббий-ижтимоий экспертиза комиссияси томонидан белгиланади.

Мутасаддиларга бу тизимни 1 июндан Тошкент шаҳри ва Навоийда, 1 сентябргача қолган ҳудудларда тўлиқ жорий қилиш топширилди.

Шу билан бирга, касалликларни барвақт аниқлаш ва асоратларини камайтириш бўйича ҳам янги маҳаллабай тизим бўлади.

Масалан, Иштихондаги поликлиникага ва маҳаллаларга вилоятдаги кардиология, эндокринология ва она-бола марказлари, марказий шифохона врачлари бириктирилади. Улар маҳаллаларда юриб, аҳолини тўлиқ диагностикадан ўтказади, бириктирилган оилавий шифокорларга касалликларни эрта аниқлаш ва даволашни жойида ўргатади, даволаш ва диагностика бўйича янгича ёндашувларни поликлиникада жорий қилади.

Йил якунида натижа бўлса, маҳаллага бириктирилган ушбу мутахассислар ойлигининг 2 карра миқдорида мукофотланади.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тиббиётнинг бирламчи бўғини ва ихтисослашган муассасаларда хизматлар сифатини янада ошириш, дори воситалари истеъмолини тартибга солиш ҳамда тиббий таълимни такомиллаштириш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтаяпти.

Сўнгги 7 йилда тиббиётга ажратилаётган маблағ 6 карра ошгани ва жорий йилда 42 триллион сўмга етгани таъкидланди.

Маҳалладаги бирламчи бўғин билан ихтисослашган хизматларни боғлайдиган комплекс тизим яратилди. Илгари фақат пойтахтда бажарилган 400 дан ортиқ юқори технологик амалиёт вилоят ва туманларда ўтказилмоқда. Биргина буйрак кўчириш амалиёти кунига 2 тадан бажарилмоқда.

Мамлакатимизда ҳар ўн минг аҳолига 27 нафар шифокор тўғри келади. Бу АҚШ, Буюк Британия, Финляндия билан бир хил кўрсаткич. Туркия ва Канадада бу рақамлар 1,5 баравар кам.

“Кўриб турибсиз, бизда тиббиёт ходимлари сонида ҳам, молиялаштиришда ҳам муаммо йўқ. Лекин, сифат-чи? Бу борада эътирозли саволлар жуда кўп” деди давлатимиз раҳбари.
Сиртқи таълим шаклига қабул тугатилади


🔰 Фармонга кўра, 2025/2026 ўқув йилидан таълимнинг сиртқи шаклига қабул тугатилади ҳамда кундузги таълимдан бошқа муқобил таълим шакллари бўйича қабул квоталари ошириб борилади.

❇️ Шунингдек, 2025/2026 ўқув йилидан:

🔸 олий таълим ташкилотларининг муқобил таълим шакллари бўйича умумий қабул квотасини кундузги таълим шакли қабул натижасининг 50 фоизидан оширишга йўл қўйилмайди;

🔸 магистратура босқичида муқобил таълим шакллари асосида илмий-педагогик кадрларни тайёрлашга рухсат берилади;

🔸 олий таълим ташкилотларида муқобил таълимнинг кредит-модул тизимига асосланган мақбуллаштирилган кундузги таълим шакли (part-time education) бўйича ўқитиш йўлга қўйилади;

🔸 муқобил таълим шаклларига талабаларни белгиланган меъёрдан ортиқча қабул қилиш лицензия талаб ва шартларини қўпол равишда бузиш деб баҳоланади ҳамда лицензияни бекор қилиш учун асос ҳисобланади.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе
06.05.202510:01
Вилоятларда уруш фахрийлари саноқли қолди

Ўтган йили республика бўйича II жаҳон уруши фахрийларининг сони 100 дан ошиқ эди.

Айни пайтда энг ёши улуғ уруш иштирокчиси 114 ёшга кирган.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг


Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе
01.05.202509:58
Кеча ўтказган сўровномамизда 61 фоиз иштирокчи тўғри жавобни белгилашибди. Бундан хурсандмиз 😊😊😊

Умбалақашмоқ - умбалоқ ошмоқ. "Омонга қоқилиб, умбалақашиб тушдим". Ғ. Ғуломнинг "Шум бола" асаридан. "Тағин дарахтдан умбалақашиб тушгани-чи! Кап-катта бола". Ҳ. Назирнинг "Чиранма ғоз – ҳунаринг оз" пьесасидан.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе
Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Смита Пант Жиззахга ташриф давомида Самбҳрам университетида ҳам бўлди

Батафсил

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе
Бу поликлиникаларда оилавий шифокорнинг базавий ойлиги 500 доллар, ҳамшираники 300 доллар бўлади. Оилавий шифокор ва ҳамшира малака сертификати олса, яна шунча устама тўланади.

Агар улар маҳаллада юриб, сурункали касали борларга вақт ажратса, уларни касаллик билан яшаш ва уни бошқаришга ўргатса, онкологик, диабет, инсульт, инфаркт каби касалликларни эрта аниқлаб, оғир асоратларнинг олдини олса, буларнинг ҳисобига тез ёрдам ва стационарга мурожаатни қисқартирса, шифокорга яна 500 доллар, ҳамширага эса қўшимча 300 доллар берилади.

Бир сўз билан айтганда, оилавий шифокорлар 1,5 минг доллар, ҳамширалар эса 600-800 доллар ойлик оладиган тизим қиламиз. Бу орқали биз шунчаки ойликни эмас – инсон қадрини оширган бўламиз. Лекин, натижа ҳам шунга яраша бўлиши керак”,

- деди Президент.

Энди маҳаллада битта бўлса ҳам инфаркт, инсульт, оналар ва болалар эрта ўлими, сурункали касаллик туфайли орттирилган ногиронлик фавқулодда ҳолат деб қабул қилиниши лозимлиги қайд этилди.
Жиззахлик боксчилар халқаро турнир ғолиби бўлишди

Вилоят яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабининг бокс залида Жиззах бокс мактаби асосчиларидан бири Виссарион Геренович Хан хотирасига бағишланган халқаро бокс турнири бўлиб ўтди.

Унда 2007-2008 ва 2009-2010-йилларда туғилган ўсмирлар рингга кўтарилди.

Батафсил

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе
07.05.202504:25
“UzTELECOM” эшитади. Ассалому алайкум”

Бугун—Алоқачилар куни

7 май—бу юз минглаб алоқачилар, радиотехник мутахассислар, радио ва телевидение каналлари ходимлари, почта хизматчилари, радиофизика факультетлари ўқитувчи ва талабаларининг байрамидир. Бу байрамни яна мамлакатимизда содир бўлаётган муҳим воқеа-ҳодисалар ҳақида тезкор ахборотларни етказиб берувчиларнинг ҳам касб байрами десак ҳеч қандай муболаға бўлмайди.

Кундан-кунга алоқа тизимлари автоматлашиб, маълумотларни узоқ масофаларга узатишга ва бир вақтнинг ўзида бир нечта объектлар ўртасида алоқани таъминлашга имкон бермоқда. Буларнинг барчаси алоқачилар хизматидир.

Батафсил

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе
“Агар йўлинг ҳақиқатга олиб борса, кeчикишдан ёки қийинчиликдан қўрқма.”

           
✍️Жалолиддин Румий

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе
Жиззах шаҳридаги “Киберспорт” аренада қиличбозлик бўйича 23 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида Ўзбекистон чемпионати баҳслари бўлиб ўтди.

Батафсил

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе
Жиззахлик эркак 4 млн сўм алимент пулини тангаларда тўлади

У собиқ турмуш ўртоғининг вақти фақат танга санаш билан ўтишини хоҳлаган.

Лекин МИБ ходимлари танга пулларни банк ходимлари билан ҳисоб-китоб қилиб, аёлнинг банк пластик картасига тушириб берди.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе
Эндиликда тиббиёт бригадаси ҳамда унга бириктирилган аҳоли ўртасида ҳуқуқ ва мажбуриятларни белгиловчи икки томонлама шартнома тузилади. Аҳоли оилавий шифокорни эркин танлайди, бу жараёнларга хусусий оилавий шифокорлар ҳам жалб этилади.

Тиббий ёрдамнинг кафолатланган пакети тасдиқланади ва пакет доирасида тиббий хизмат ва дори воситалари тўлиқ бюджетдан қопланади.

Шунингдек, поликлиникада акушер-гинекологлар 2 баробар кўпаяди. Ҳар 3 минг бола учун 1 тадан педиатр штати янгидан қўшилади.

Бундан буён бирламчи бўғинда ярим ёки 0,25 ставка бўлмайди. Барча шифокор ва ҳамширалар фақат тўлиқ ставкада ишлайди.

Умуман, тумандаги маҳалла ва оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар фаолияти мақбуллаштирилиб, 12 мингдан кўп одамга хизмат қиладиган 7 та йирик поликлиника, қолган 27 таси кичик поликлиника сифатида қайтадан ташкил қилинади.

Тумандаги марказий поликлиника эса туман шифохонасининг маслаҳат-диагностика бўлимига айлантирилади. Барча тор соҳа мутахассислари шу ерда ишлайди.
#9 май – Хотира ва қадрлаш куни

Бобом айтган ҳикоялар

Уйга кирганимда энам сандиғини очиб, матоларини шамоллатаётган экан. Ногоҳ сандиқда турган ҳарбийлар кийимига кўзим тушиб қолди.

— Бобомникими? –ҳарбий кийимни қўлимга олдим.
— Жойига қайтариб қўй, бобонг кўрса уришади!
— Туравериб нам тортиб қолибди, қуёшга ёйиб қўйиш керак, -дедим ва энамнинг жавобини ҳам кутмай кийимни ҳовлига олиб чиқиб дорга ёйдим. Кейин ўзим ғизиллаб синфдош ўртоқларимникига югурдим. Уларни йиғиб ҳовлимизга олиб келдим.

— Бобом танкчи бўлган деганимда ишонмагандинглар, ана урушда кийган кийими. Энам сандиқда сақлаётган экан, -дедим “энди қалайсизлар?” дегандай қўлларимни белимга қўйиб...

Давомини ўқиш

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе
07.05.202503:26
#ЯНГИСОН

«Жиззах ҳақиқати» газетасининг 2025 йил 7 май кунги  №38 (6603) янги сони мутолаа учун ҳавола қилинади.

Газетанинг  интернетдаги  www.jizzaxnews.uz веб сайти орқали ҳамда @Jizzaxnews телеграмм канали орқали Жиззах вилояти ва юртимиздаги энг сўнгги янгиликлардан бохабар  бўлиб боришингиз мумкин. 

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе
03.05.202502:39
Представлен новый выпуск №19 (6434)  газеты  «Джизакская правда» от 3 мая 2025 года для чтения.

Также вы можете следить за официальным веб-сайтом газеты  https://jizzaxnews.uz в интернете и за  телеграмм каналом @Jizzaxnews

Подпишитесь на наши официальные источники и будьте всегда  в курсе

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе
Арнасойда инкубация цехи ишга тушди

Арнасой туманининг Бахтли маҳалласи ҳудудидаги 40 гектар майдонда, Айдар-Арнасой кўллари тизимида “Profеssional Assets Management” МЧЖ томонидан ташкил этилган инкубация цехи ишга тушди. Тантанали очилиш маросимидан сўнг МЧЖ томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳамда истиқболдаги режаларга бағишланган семинар ташкил этилди.

Батафсил

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе
Shown 1 - 24 of 213
Log in to unlock more functionality.