09.05.202505:16
☘️бугун салавотларингни мингтага етказ!...
07.05.202507:20
☘️ҳамма ортингдан йиғлаб қолишганда, сен кулиб кетишга ҳарис бўлгин!...
الأستاذ عبدالله حفظه الله
Deleted07.05.202518:25
06.05.202520:24
3:3 (6:6)
Ёнмоқда)
Ёнмоқда)
05.05.202518:54
~ Давоми:
“Салафийлар”нинг бу каби қарашлари ўз даврида катта фитна ва янгилик бўлишига қарамасдан, уларнинг тарафдорлари жуда кўп эди. Сабаби, ибн Таймиянинг кучли тақво ва илм соҳиби бўлган ва ҳанбалийлик мазҳабига мансуб оилада вояга етгани бўлди. Шу сабаб ҳам унга эргашганлар кўп бўлди. Натижада унинг адашувини кўпчилик пайқамай қолди. Унинг фатволари кўпчилик мухлислари томонидан қабул қилинарди. Охири эса уни “мужаддид”(динни янгиловчи), “шайхул ислом” деган лақаблар билан атай бошладилар. Аслида эса, Ибн Таймия мужаддид ҳам, асл салафий ҳам бўлмаган. Унинг кейинги пайдо қилган “салафийлик” мазҳаби ҳам ҳеч қандай салафи солиҳларнинг йўлларига тўғри келмайди. Балки, мусулмонлар жамоасидан ажраб чиқган адашган бир кичик мутаассиб оқим бўлган холос.
Уларнинг қарашлари асосан 18-асрнинг ўрталарида яшаб ўтган наждлик Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобнинг мутаассибона ғоялари устига қурилгандир. Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобнинг қарашлари эса Ислом динида биринчи бўлинишга сабаб бўлган Хаворижлар ақидаси билан йўғирилган.
Сўнгра, (салафийлик) даъвати 12-ҳижрий асрда (18-милодий аср) араб ярим оролида қайта жонланди. Уни Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб тирилтирди. Ҳозиргача ваҳҳобийлар айнан салафийлик ғоялари билан ўз фирқаларига даъват қилиб келадилар. Шу сабаб бу фирқа ва унинг фикрларини баён этишни лозим топдик”. (Имом Муҳаммад Абу Заҳро роҳимаҳуллоҳ “Тариху мазаҳибил Исламийя”, 177-бет)
Кўриб турганингиздек, Салафийлик чин салафлар йўли эмас! У бир пайдо бўлиб, яна йўқ бўлиб кетадиган бир фирқа. Шунинг ўзи ҳам унинг Аҳлу Сунна эмаслигига кифоя. Зеро, Набий ﷺ айтадилар: “Умматимдан бир тоифа ҳақ устида туришда бардавом бўлади, уларга хилоф қилганлар зарар бера олмайдилар” (Муслим ривояти). Имом Бухорий уларни Аҳли Илм деган. Бир зоҳир бўлиб, яна 100 йиллаб йўқ бўлиб кетадиган, аҳли илмларга тош отиб, мусулмонларга қарши уришадиганлар қандай қилиб ҳақда бўлишсин?!
Иброҳим ал-Лаққоний “Жавҳара”да айтади: “Салафи солиҳ” атамаси қайдланмасдан умумий ишлатилса, ундан саҳобаи киромлар тушунилади. Чунки саҳобларнинг ҳаммаси адолатли, ишончли олимлар эди. Ҳар бирининг ривояти, гарчи хато бўлса ҳам қабул қилинади. Чунки уларнинг хатоси ижтиҳод билан бўлган. Мужтаҳиднинг хатосига эса Аллоҳ савоб беради. Саҳобалар шу умматнинг энг ҳурматли устозлари эди. Уларнинг орасида бидъатчи, адашган аҳли залолат битта ҳам бўлган эмас. Аммо саҳобалардан кейинги авлод ичида ишончли уламолар кўп бўлиши билан бирга, бидъатчи ва ҳадис тўқийдиган уйдирмачи ваззоълар ҳам бор эди.
“Салафи солиҳ” атамаси яна саҳобалардан кейинги даврга мансуб фақиҳлар, муҳаддис ва муфассирлар каби ўз даврининг пешво уламоларини ҳам қамрайди. Масалан тўрт мазҳаб асосчилари бўлмиш имом Абу Ҳанифа, имом Молик, имом, Шофеъий ва имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳумуллоҳни, шунингдек, имом Авзаиъй, Мужоҳид, Суфёни Саврий ва Суфён ибн Уяйналар ҳам “Салафи солиҳ” атамаси ичига киритилади.
Аллома Ибн Ҳажар “Завожир”да Имом Заҳабийдан нақл қилиб айтади: мутақаддим уламолар билан мутааххир уламолар орасини ажратиб турувчи чегара учинчи асрнинг сўнггидир. Яъни дастлабки ҳижрий уч аср. Ҳижрий тўртинчи асрдан кейинги халаф олимлари, фозилу авлиёларга ҳам “салафи солиҳ”, “салафий”, деган атама ишлатилмайди.
Бу ҳақида гапираман деса тугамайди. Балки китоб бўлиб кетади...
Валллҳу аълам!
Ва бу борада яна бир қанча маълумотлар: ⬇️
"Салафийларнинг келиб чиқиши..."
_________
"Салафийлик бу исломий мазҳаб эмас, балки у... "
Шунингдек Росулуллоҳ🩷нинг туғилган кунлари, яъни мавлиди шарифни нишонлаш ҳам бидъат ва фойдасиздир, яна Рлсулуллоҳ (☝) дан қолган асори атиқаларни сақлаш, асраб авайлаш эса гўёки ширкдир. “Салафийлар”нинг тасаввурида юқоридаги каби азиз ва мўътабар нарсалар жоҳилият давридаги буд-санамларга сиғинишдек тенглаштирилади.

04.05.202516:27
استمع بقلبك ❤️

03.05.202516:57
يتم بناء قبورنا ، لكننا لسنا في عجلة من أمرنا للتوبة
✍️қабрларимиз қурилмоқда, лекин тавба қилишга шошилмаяпмиз.

09.05.202505:09
Салавотнинг фойдаси... 💚
🌟Устоз Ҳусайн Бухорий
07.05.202505:52
☘️тақдир - икки кишининг учрашуви!
қисмат - иккиси ўртасидаги муҳаббат!
Насиб - иккиси ўртасидаги никоҳ!
Тақдирим бўл! қисматим бўл! Ва энг муҳими энг яхши насибим бўлиб кел... ^^

06.05.202516:06
استمع بقلبك

05.05.202518:54
“Салафийлар”ми? ёки мазҳабсизларми?
“Салафийлар” кимлар?
Пайғамбаримиз ☝ ўзларининг муборак ҳадисларида: “Инсонларнинг энг яхшиси менинг асрдошларим. Сўнгра уларга яқин бўлганлар (тобеъин)дир. Сўнгра, улардан яқин бўлганлар (табаъа тобеъин)дир. Улардан кейин ёлғончилик тарқаб кетади. Ҳатто бирор кишики, ундан гувоҳлик сўралмасада (ёлғондан) гувоҳлик бераверади, ундан қасам ичишлик сўралмасада (ноўрин) қасам ичаверади” деганлар.
Шу ҳадисга биноан Ислом оламида дастлабки уч асрда яшаб ўтган мусулмон авлодларини энг яхши солиҳ инсонлар деб эътироф этилади. Бугунги кунда машҳур тўртала мазҳаб- Ҳанафий, Моликий, Шофеъий ва Ҳанбалий мазҳаби асосчилари ва уларнинг асҳоблари айни юқоридаги ҳадисда айтиб ўтилган авлод вакиллари ҳисобланадилар. Улардан кейинги давр вакилларини. Олимлари, фозилу авлиёларига ҳам “салафи солиҳ”, “салафий” деган атама ишлатилмайди.
Сўнгги йилларда “салаф солиҳларга эргашиш” шиорини ниқоб қилиб олган, мусулмон жамиятларини илк ислом даври ҳолатига қайтаришни тарғиб қилувчи мутаассиб, сохта салафийлар пайдо бўлганини алоҳида қайд этиш лозим.
Улар исломий аҳком ва фатволарни ҳар бир замон тақозосига қараб эмас, балки ҳижрий сананинг дастлабки уч асрига мувофиқ равишда ҳаётга татбиқ этишни иддао қилган оқимдир. Бу оқим араб ва ислом мамлакатларида тарқалган бўлиб, Маказий Осиёга ҳам кириб келмоқда. (Кириб ҳам келди, ва бунга (ўзбек сохта салафийларига) ёшлар алданиб кўр кўрона эргашиб кетмоқдалар.)
Бу оқим тарафдорлари ислом динининг ҳар бир замон ва ҳар бир маконга мослаша олишини тан олмайдилар. Ўн тўрт асрдан бери исломнинг забардаст олимлари, фақиҳу мужтаҳидлари, мўътбар тўртта мазҳаб соҳиблари қабул қилган фатволарни тан олмайдилар ва уларга қарши чиқадилар.
Сохта салафийликнинг асосчиси сифатида ҳижрий еттинчи асрнинг охирларида Суриялик Аҳмад ибн Таймия бошчилигида, асосан аҳли сунна имоми- Абу Мусо ал Ашъарий (☝) томонидан талқин қилинган ақоидий ислоҳотларни рад қилишлик билан ўртага чиқганини кўришимиз мумкин. Ибн Таймия (☝) умри давомида ўзининг агрессив қарашлари туфайли тўрт марта қамоқ жазосига тортилган ва 1328 йилда қамоқхонада вафот этган.
Сохта “салафийлар”нинг фикрича, Росулуллоҳ (☝) нинг муборак қабрларини зиёрат қилиш бидъат ва залолатдир (ваҳоланки ибн Таймиягача бўлган давр, яъни қариб саккиз асрдан бери бутун Ислом оламида жорий бўлган энг улуғ зиёратлардандир).
“Салафийлар” кимлар?
Шу каби савол жуда кўп келгани боис битта қилиб жавоб қилиб, тушунтириш қилиб ўтсак:🩷 тарафларидан мақталган, илк ҳижрий уч аср авлодлари ҳисобланади. Шу даврда яшаб ўтган саҳобалар, тобеъинлар ва табаъа тобеъинлардан иборат олимлару фозиллар, мужтаҳид уламоларини “салафи солиҳлар” деб аталади. Абу Ҳанийфа ва бошқа ўрта асрларда ўтган муаллифлар асарларида бу сўз айнан мана шу маънода, яъни «ас-салаф», «ас-салаф ас-солиҳ» (ўтган солиҳ аждодлар) шаклларида келади.
Ҳозирги кунга келиб турли диний оқим ва фирқалар “Аҳли сунна вал жамоа” мусулмонларини адашган, куфр ва ширкда айблаб, ўзлари ҳақлигини иддао қилиб, уларга қўшилишни ва ҳақиқий Исломда бўлишни иддао қилмоқдалар. Шулардан бири сохта “Салафийлик” оқими аъзоларидир.
Бундай оқим ва фирқалар қандай номланмасин, уларнинг фикри ва эътиқодлари деярли бир хил. Ўзларига эргашмаганларни залолатда, куфр диёрида истиқомат қилади, ҳижрат қилиш фарз каби ботил даъволар билан баъзи бир саводи йўқ ёки динга қизиққан инсонларни миясини заҳарлаб ўз сафларига қўшишга ҳаракат қилмоқдалар. Улар бу йўлда ҳар қандай йўл билан, ҳатто ҳозирги кунда жуда фаоллик билан ривожланаётган алоқа воситалари, жумладан интернет орқали ҳам кенг тарғибот ишларини олиб боришмоқда.
Аввало, салафийлар ким ва нима учун улар ўзларини “Салафийлар” деб номлашмоқда? Шу ҳақида маълумотга эга бўлсак.
«Салаф» сўзи араб тилида «аввалда ўтганлар, ўтмишда яшаганлар», «Салафий» – «ўтмишда ўтган аждодлар йўлидан борувчи» маъноларини беради.
Истилоҳда эса «Салаф» Пайғамбаримиз Муҳаммад
Пайғамбаримиз ☝ ўзларининг муборак ҳадисларида: “Инсонларнинг энг яхшиси менинг асрдошларим. Сўнгра уларга яқин бўлганлар (тобеъин)дир. Сўнгра, улардан яқин бўлганлар (табаъа тобеъин)дир. Улардан кейин ёлғончилик тарқаб кетади. Ҳатто бирор кишики, ундан гувоҳлик сўралмасада (ёлғондан) гувоҳлик бераверади, ундан қасам ичишлик сўралмасада (ноўрин) қасам ичаверади” деганлар.
Шу ҳадисга биноан Ислом оламида дастлабки уч асрда яшаб ўтган мусулмон авлодларини энг яхши солиҳ инсонлар деб эътироф этилади. Бугунги кунда машҳур тўртала мазҳаб- Ҳанафий, Моликий, Шофеъий ва Ҳанбалий мазҳаби асосчилари ва уларнинг асҳоблари айни юқоридаги ҳадисда айтиб ўтилган авлод вакиллари ҳисобланадилар. Улардан кейинги давр вакилларини. Олимлари, фозилу авлиёларига ҳам “салафи солиҳ”, “салафий” деган атама ишлатилмайди.
Сўнгги йилларда “салаф солиҳларга эргашиш” шиорини ниқоб қилиб олган, мусулмон жамиятларини илк ислом даври ҳолатига қайтаришни тарғиб қилувчи мутаассиб, сохта салафийлар пайдо бўлганини алоҳида қайд этиш лозим.
Улар исломий аҳком ва фатволарни ҳар бир замон тақозосига қараб эмас, балки ҳижрий сананинг дастлабки уч асрига мувофиқ равишда ҳаётга татбиқ этишни иддао қилган оқимдир. Бу оқим араб ва ислом мамлакатларида тарқалган бўлиб, Маказий Осиёга ҳам кириб келмоқда. (Кириб ҳам келди, ва бунга (ўзбек сохта салафийларига) ёшлар алданиб кўр кўрона эргашиб кетмоқдалар.)
Бу оқим тарафдорлари ислом динининг ҳар бир замон ва ҳар бир маконга мослаша олишини тан олмайдилар. Ўн тўрт асрдан бери исломнинг забардаст олимлари, фақиҳу мужтаҳидлари, мўътбар тўртта мазҳаб соҳиблари қабул қилган фатволарни тан олмайдилар ва уларга қарши чиқадилар.
Сохта салафийликнинг асосчиси сифатида ҳижрий еттинчи асрнинг охирларида Суриялик Аҳмад ибн Таймия бошчилигида, асосан аҳли сунна имоми- Абу Мусо ал Ашъарий (☝) томонидан талқин қилинган ақоидий ислоҳотларни рад қилишлик билан ўртага чиқганини кўришимиз мумкин. Ибн Таймия (☝) умри давомида ўзининг агрессив қарашлари туфайли тўрт марта қамоқ жазосига тортилган ва 1328 йилда қамоқхонада вафот этган.
Сохта “салафийлар”нинг фикрича, Росулуллоҳ (☝) нинг муборак қабрларини зиёрат қилиш бидъат ва залолатдир (ваҳоланки ибн Таймиягача бўлган давр, яъни қариб саккиз асрдан бери бутун Ислом оламида жорий бўлган энг улуғ зиёратлардандир).
04.05.202511:33
☘️Бу илм гўштинг ва қонингдирки, Қиёмат куни ундан сўраласан. Шундай экан, уни кимдан олаётганингга қара!
©Имом Молик роҳимаҳуллоҳ
03.05.202508:34
☘️Лаҳзалик умримда борми ҳеч маъно?..
Пардалар кўзимдан сурилмаётир.
Ўзим-ку бир сиқим тупроқман,
аммо мен излаган дунё кўринмаётир!...
Пардалар кўзимдан сурилмаётир.
Ўзим-ку бир сиқим тупроқман,
аммо мен излаган дунё кўринмаётир!...
08.05.202517:05
استمع بقلبك
Deleted07.05.202518:25
06.05.202520:54
Шунчаки Камбеек
06.05.202513:51
📖 “Илм - қалб озуқаси ва давоси. Қалбнинг ҳаёти илмга боғлиқ. Илмдан маҳрум қалб ўликдир”.
ابن القيم رحمه الله

05.05.202511:31
إِنَّ وُجُودَ شَرِيكٍ يُسَاعِدُكَ فِي طَلَبِ العِلْمِ هُوَ مِنْ أَعْظَمِ النِّعَمِ الَّتِي أُعْطِيتَ.
✍️илм талаб қилишда сизга ёрдам берадиган шерик (солиҳ-а жуфт)нинг бўлиши, сизга берилган энг катта неъматлардан биридир!...

04.05.202505:01
Солиҳа аёлнинг сифати!
Сайёр ☝ айтади:
“Райёҳ ☝ менга шундай ҳикоя қилиб берди:
- “Менга бир аёл ҳақида айтишди. Насибамиз қўшилиб, турмуш қурдик. Хуфтон ўқиб бўлингач, у атир-упаларини суртиб, безаниб, чиройли кийимларини кийиб, ёнимга келиб, “Ҳожам, менда ҳожатингиз борми?” - дер эди.
“Ҳа” десам, ёнимда қолар, “йўқ” десам, безакли кийимларини ечиб, тонг отгунча намоз ўқиб чиқар эди. Аллоҳга қасамки, (ибодатда) у мендан ўзиб кетди”.
Аллоҳ Райёҳни ҳам, унинг обида, солиҳа аёлини ҳам раҳматига олсин. Аллоҳим! менга ҳам Райёҳнинг (☝) аёлидек, обида, солиҳа бир жуфт насиб эт!.. 🙂
📚«Солиҳлар гулшани» китобидан.

03.05.202505:26
Робиъ ибн Ҳайсам роҳимаҳуллоҳ
ўз уйида қабр қазиб қўйган экан. У қалби қотиб бораётганини сезиши биланок, дарҳол қабрга тушиб ётар, кейин эса қуйидаги оятни ўқир экан:
رَبِّ ارْجِعُونِ لَعَلِّي أَعْمَلُ صَالِحًا فِيمَا تَرَكْتُ
«Парвардигор, мени яна ҳаётга қайтаргин. Шояд, мен қолган умримда ахши амал қилсам»
[23:99,100].
Бу оятни бир неча марта такрорлагандан сўнг ўзига-ўзи: «Эй Робиъ, мана сен бу дунёга қайтдинг. Энди амал қил!»- дер экан.

07.05.202517:54
استمع بقلبك 🤍
Deleted07.05.202518:25
06.05.202520:53
Бунақаси бўлмаган) 🔥

06.05.202507:02
العلم ينير القلب ويقرب الإنسان إلى الله، ولكن إذا استخدم العلم لمصالح النفس، فستذهب بركته.
“Илм – қалбни нурлантиради ва инсонни Аллоҳга яқинлаштиради. Лекин илм нафснинг манфаъати учун ишлатилса, унинг баракаси кетади”.

✈️Ибн Ҳажар ал-Асқолани роҳимаҳуллоҳ
05.05.202505:36
Товус роҳимаҳуллоҳ айтади:
“Бўйдоқ йигит ёки қиз турмуш қуримагунича тоат-ибодати тамомий бўлмайди”.

📖Аз-Заҳабий: «Сияр аъламин-нубала» (1/570)
03.05.202517:01
🫀
02.05.202512:34
Shown 1 - 24 of 75
Log in to unlock more functionality.