Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
🌺𝐁𝐀​𝐗​​𝐓​ ​𝐊​​𝐎​‘​𝐂​​𝐇​𝐀​𝐒​​𝐈​🌺 avatar

🌺𝐁𝐀​𝐗​​𝐓​ ​𝐊​​𝐎​‘​𝐂​​𝐇​𝐀​𝐒​​𝐈​🌺

#Bismillah...
"Kitob o‘qib dunyoni qutqara olmaysiz, lekin dunyodan biroz o‘zingizni qutqarishingiz mumkin."
Kelinglar: Hayot tashvishlaridan biroz dam olamiz.
Reklama hizmati: https://t.me/baxt_kuchasi_rek
https://t.me/Dilorom_Qosimova_ijodi
TGlist rating
0
0
TypePublic
Verification
Not verified
Trust
Not trusted
LocationУзбекістан
LanguageOther
Channel creation dateJan 02, 2023
Added to TGlist
Nov 26, 2024
Linked chat

Records

20.04.202523:59
37.8KSubscribers
23.02.202518:00
1400Citation index
26.01.202523:59
8.3KAverage views per post
27.01.202502:11
8.5KAverage views per ad post
06.04.202523:59
25.45%ER
30.12.202410:38
57.53%ERR

Popular posts 🌺𝐁𝐀​𝐗​​𝐓​ ​𝐊​​𝐎​‘​𝐂​​𝐇​𝐀​𝐒​​𝐈​🌺

31.03.202512:29
Бугунга ҳам бонус ўқиймизми?❤️❤️


#ҲАЁТ_ҲИКОЯСИ. Кечроқ ёзиб ташлайман🌹🌹
28.03.202512:42
Сюрпризим сизларга ёқдими қадрлиларим?😐😐
Ифтордан кейинга бонус ўқиймизми?🤔🤔
08.04.202517:24
#ҲАЁТ_ҲИКОЯСИ. 128.

#Муаллиф
#Дилором_Қосимова.

—Ажойиб китоб... -Гулчечак ортидан келган овоздан, ҳушёр тортди. Аллоҳ ҳусн берганда қизлардан қизғонгандек шу йигитган бериб юборгандек эди гўё.
Бир кам дунёо... деб шуни айтсалар керакда. Шундай йигит, оёқлари ишламайди.
—Ўқиганмисиз? -сўради Гулчечак охирги суҳбатларида тушунмовчилик бўлгани сабаб, тортиниброқ гап бошлаган йигитни ҳижолат қилмаслик учун.
—Ҳа ўқигандим аввалроқ.
—Менга ҳам ёқди.
—Айнан қайси саҳифасини бошқача ёқтирдингиз? Бир нималарни сизга ҳис қилдирган саҳифа бўлдими? -Юсуф аравачасини Гулчечакга яқинроқ суриб сўради. Гулчечакни таъсирлантирган саҳифани ўқимоқ учун ҳам.
—Мана шу! -Гулчечак ўша жумла бошига бармоғини қўйди.

"Баъзан ҳич кимсанинг сизга кет дейишига ҳожат қолмайди. Сиз кетишингиз керак бўлган вақтни кўрасиз ва кетасиз. Бўлиб ўтган ҳамма нарса, қилинган ҳар иш зотан сиз кетинг деб қилинган эди..."

Юсуф бу жумлани ўқиб чуқур ўйга толиб қолди.

🍃🍃🍃

—Опа Юсуфни уйлаш ниятиз йўқми? -Юсуфни холаси меҳмонга келган киши бўлиб гап олишга уринарди.
—Менга қолса уйлардим. Лекин бирон эшикни чертиб боргани ҳам тортинаманда. Ўғлинг ногирон, чўлоқ деса, деса нима қиламан. -бир зумда кўзлари ёшланди онани.
—Опа, *** маҳаллада, бир қизни миси чиқиб тўйи куни, тўйи бузилганмиш. Шунга бориб кўрамизми?
#КЕЛИШУВ_2. 57-қисм.

#Муаллиф
#Дилором_Қосимова.

—Қандай билдинг бу мен эканимни?
Ўша кунги суббатни эслатдим. "Марҳум турмуш ўртоғингиз ҳақида ҳаммасини эшитдим. Уни ҳотираси билан яшарсиз. Фарзандингизчи? Ворис "турмушга чиқсан руҳим келиб, ўша кимсани ўлдириб кетади" дегани билан, келолмайди. Ўйлаб кўринг"
—Мана шу жойда сиз хато қилдингиз. Ворисни рухи ҳақидаги гап. Фақат Ворис иккимизни ўртамизда эди. Уни иккимиздан бошқаси билмасди.
—Ўзимни ақллигим. -Ворис мени маҳкамроқ қучиб, нигоҳини қувончдан биддилаётган лабларимга қаратди. Мени бутун вужудимни соғинч қоришиқ ҳаяжон эгаллади. Жуда яқин келганди.
—Иродааа. -келинойимни баланд овозда исмимни айтиб чақирганидан сергак тортдик.
—Келинойим чақиряпти. -дедим ҳушимни йиғиб, типирчилаганча...
—Мусичадек жонинг билан чиқиб кетоламан деб ўйлаяпсанми қучоғимдан. -бошланди доим бир нималарга қиёслайди ярамас кетмонсоп.
—Ҳақиқатни айтмагунизча қучтирмайман энди. -дедим юзларим ловиллаб.
—Аввал чиқиб ол.
—Иродааа қаердасиииз? -келинойимни овози хонам эшиги олдидан келгани сабаб ўзи қўйиб юборди мени. Мен ҳам "баттар бўлинг" дегандек кулдим. Шу пайт хона эшиги очилди.

🍃🍃🍃

     Тўйхонага кетарканмиз, Ворис машина бошқариб борарди. Рулни бир қўли билан ушлаб, бир қўли билан мени қўлимдан маҳкам сиқиб олган. Ёдгор эса орқада махсус йўл учун мосланган, кўтаргичда ухлаб қолган.
    Ворис олд ойначадан, ўғлимизга меҳр тўла нигоҳлар билан қараб-қараб қўярди.
  Келинойим Ворисни кўриб қотиб қолди. Анча йиғладик. Ҳамма ҳайратда, ярамас ҳали ҳам айтмади сабабини. "Тўй ўтгач айтаман, чалғиманглар. Муҳими мен тирикман" деди. Ҳақиқатда ҳам муҳими у тирик, ёнимда, қўлларимдан тутиб кетмоқда. Бу ҳақиқий бахт эмасми? Қолгани муҳим эмас. Аммо қизиқ. Барибир сўраб билиб оламан.
—Ворис сизни жуда соғиндим. Минг шукур тириклигингиз учун. -иккинчи қўлим билан ҳам қўлини тутиб.
—Ирода бу бир юз нечанчи ҳам айтишинг соғинганингни. Ҳа деб кўз ёш қилма мовий кўзлигим. Макияжинг оқиб кетади. Ўғлим уйғонса қўрқиб кетмасин яна. -У жилмайиб қараб қўйди. Ярамас атай қиляпти.
–Борингге. -қўлини қўйиб юбордимда қўлларимни қовиштириб олдим. —Соғинмадим бўлдими? -машина тўйхона  олдида тўхтади. —Сўрасангиз ҳам айтмайман энди. -дедим эшикни очмоқчи бўлиб.
—Айтмайсан биламан. -У тирсагимдан тутиб ўзига қаратди. —Бу ёғини амалда кўрамиз. Ким кимни кўпроқ соғинганини.
#ҲАЁТ_ҲИКОЯСИ. 117.

#Муаллиф
#Дилором_Қосимова.

Имтиҳон дунёси. Ким нима билан синалишини билмайди... Ким қалби билан, ким дини билан, ким фарзанди билан)))
Айблаш, ақл ўргатиш осон, лекин ҳали ҳикоямиз битмади.
Ҳаёт бизни энг ишонган еримиздан йиқитиши мумкин.
Ҳаким айёрлик, икки-юзлилик билан, ялтоқланиш орқали. Доим ақлли кўриниб келган бўлса.
Фарзод, истарали чеҳраси. Ўзига тортувчи, ҳазилкаш, гапга усталиги билан, қизлар эътиборида бўлган.
Уни хоҳловчи қизлар кўп бўлган. Улар ичидан ўзу хоҳлаганини танлаб гаплашиб юрган Фарзод. Охирги гаплашган қизи, Гулчечак ўзи центрдан бўлмаса ҳам анча-мунчасини тилига тушган қиз эди.
Фарзод эса, доим бу борада омадли. Қанча-қанчасига тиш ёрмаган қиз. Фарзодга сал қолса ихтиёрини ҳам топшириб қўярди.
Фарзод ҳам аввалги қизлари билан бунчалик яқин бўлмаганди. Негадир ўша пайтлар, ҳирсни кўп нарсадан устун қўядиган бўлиб қолганди.
Балки ҳаётида Мардона пайдо бўлиши яхшиликка бўлгандир. Агар Мардона билан овора бўлиб қолиб, Гулчечак билан суҳбатлар камайиш ўрнига кўпайганда, баъзи чегаралар борича бузилиб кетармиди?
Балки Аллоҳ зинокорлар сони кўпайишини хоҳламагандир.
Балки қизидан фахрланиб юрган бандаларини ўйлагандир.
Нима бўлса яхшиликка деганларидек. Бу воқеалар ҳам бир қизни қил устида ҳилпираб турган номуси тақдирини яхши томонга бурилишига сабаб бўлди.
Фарзод мажбуран олган совғасини бериш учун. Келин-куёв томон яқинлашаркан...
Қизлар борасида доимо омадли, ҳар қизни хоҳлаганидек ўз измига сола олишига ишонган йигит.
Айнан шу нарса орқали синишига оз дақиқа... балки сониялар қолганини билмасди.
#КЕЛИШУВ_2. 80-қисм.

#Муаллиф
#Дилором_Қосимова.

—Язид м-э-э-н си...
—Жим. -кўрсаткич бармоғини лабимга босди. Яна унинг оташдек иссиқ тафтини зарраси ҳам мени қиздира бошлади. —Ҳамма қатори сен ҳам бахтга лойиқсан, мен сени борингча қабул қиламан. Ўтмишинг-гу ҳозиринг билан. Келажагингни эса биргаликда бахт билан безаймиз. Сенчи? Сен мени қабул қила оласанми? Мени қора ўтмишим билан қабул қила оласанми?
—Язид мен эркак зотидан ҳайиқаман. Ёлғиз қолишга қўрқаман. -дедим кўзимдан ёшим сизиб чиққанча.
—Жавдат ва мен бундан мустасномизку. -деди у жилмайиб мени ўзига тортиб қучаркан. Асадга айтган гапларим ёдимга тушди.
—Язид мен...
—Розисан! Бошқа жавоб варианти йўқ, бошқа жавобни  қабул ҳам қилмайман. -мени инкор этиб, маҳкамроқ қучди.
  Ҳеч нарсани ўйламадим. Шунчаки қалб истагимга қулоқ солдим. Мен ҳам илк қадамни ташлаб, қўлларимни мени иссиқ тафтига олган инсонни танаси узра айлантириб биркаштирдим.
—О-йии. -Иброҳимни овозидан кейин бир-биримиздан узоқлашдик.
Ҳижолат тортганча Язидга қараб қўйдим. Жилмайиб, меҳрла қараб турарди.
—Кел ўғлим. -Иброҳимни қўлимга олдим.
—Менга берақол. Сен тушликка ҳаракат қилгин. Эрталаб яхши нонушта қилмагандим. -деди қўлимдан Иброҳимни оларкан.
—Ҳўп. -кўзларимни олиб қочдим.
—Биз унгача ўғлим билан айланиб келамиз-а?
   Мени доим бир нарса ўйлантирарди. Катта бўлганда дадасини сўраса нима деб жавоб бериш.
     Язид ва Иброҳимни ортидан қараб қолар эканман. Иброҳимни энди "Ўғлим" дея суйгувчи инсон борлигига кўзларим ёшланди
#КЕЛИШУВ_2. 44-қисм.

#Муаллиф
#Дилором_Қосимова.

Язид сал қимирлади. Дунёни гапидан кулгуси келдику. Оёғи бироз қайрилгани сабаб, оғриқ берди.
—Аҳҳ лаънати. Оёғим қайрилибдику.
—Язид бу сизми? Қўрқитиб юбордингизку. -Дунёни кўнгли Язид эканини билгач ҳотиржам тортди.
—Мен бўлмай тепамиздаги устун бўлсинми? ‐Язид ўрнидан турди. Дунёга қўл узатди. —Тур ўрнингдан.
—Шу устун биласизми йўқми? Бироз қийшиқда. Доим устимга қулаб кетмасин деб қўрқаман шу ердан ўтсам. -деди эски навесни устунига қараб. —Войдоод белим. -ўрнидан турмоқчи эди белини ушлаб қолди.
—Нима бўлди?
—Белим қаттиқ оғрияпти. Туролмайман.
—Оббооо. -Язид пешонасини асабий силади. -Келчи.
Дунёни кўтариб олди.
—Ўзи нима қилаётгандинг. Бу маҳалда бу бурчакда?
—Сизга айтишим шартмас. Ишим бор эди.
—Кечки овқат маҳали суюқликни камроқ ич. Бу ўзингга фойда.
—Жиннимисиз? Йўқолинг бемани. -Дунё уятдан қизиб кетди. —Тушуринг балки энди юроларман. -деди бироз типирчилаб.
—Жим кет. Оёғим қайрилибди. Омонат юрибман. Ҳозир яна йиқилиб тушишимиз мумкин.
Шу билан Дунё индамай кетди. Язид ойисини хонасига олиб кирди. Ерда икки кишилик жой солинган Иброҳим ширин бўлиб ухларди. Хона четидаги бир кишилик ётоқда ойиси ҳам сокин нафас олганча ухларди.
Дунёни Иброҳимни олдига ёткизиб қўйди.
—Ойимга қачон қайтганимни айтмай қўяқол. -дея чиқиб кетди.
Ўзи сезади шу Дунё келганидан буён. Кўнгли анча ҳотиржам. Ойиси ёлғиз эмас.
Билади ойиси кечаси ёлғизликдан қўрқарди. Язид келгунча ухламай кутарди деярли ҳар доим. Дунё келгандан буён уйқуга эрта ётяпти.
#КЎНГИЛ 19-қисм.

#Муаллиф.
#Дилором_Қосимовa.

Нега мени ҳаётим бундай? Нафратланаман. Севган кунимга ҳам. Уни учратган кунимга ҳам. Негаям кўнгил қўйдим? Негаям мен аҳмоқ У билан гаплашдим? Қўлимни ҳам ушлатмаганман. Аммо шу оддий гаплашганим. Турмушимга таъсир кўрсатяпти. Айтмаслигим керакмиди? Барибир билиб олардида.

Алинур шу кундан менга совуқ муносабатда бўла бошлади. Кам гапирарди. Хонамизда умуман гапирмасди. Лекин ҳайдаб ҳам солмади. Мени бошимдан у олиб келган шарф тушмасди. Шундай муносабатлар бир ҳафтадан ошдики. Мана давом этяпти.

—Аяжон кечга нима овқат қилай?
—Қизим Алинурдан сўранг. У бироз овқатга инжиқроқ.
—Телефонингизни бериб туринг. Ўзимникини қувватлашга қўйгандим. -"Аллоҳ кечирсин" дедим-у. Аяжонга ёлғон гапирдим. Мени рақамимни кўтармайди барибир.
—Ассалому алайкум ая. Уйга бирон нима керакми? -деди у қўнғироғга жавоб бергач.
—Ассалому алайкум. -дедим бироз каловланиб.
—Санаам? -овозимни эшитиб бироз ҳайрон бўлди. Оҳангидан сездим. —Тинчликми? Нега қўнғироқ қиляпсан?
—Кечга нима овқат қилай. Аяжон сиздан сўрашимни айтди.
—Билмадим. Нима хоҳласанг қилавер. Ўзингни рақамингда пул тугадими?
Алинур бошқача инсон. Мендан жаҳлда ҳолос ҳозир. Мени ўйлаяпти. Кўзимдан чиққан ёшни аста артиб ташладим.
—Қувватлашда эди.
—Ҳа яхши...."Алинур Аҳмедович, мумкинми?"
Қиз болани овозидан юрагим уриши ўзгариб кетди.
#ҲАЁТ_ҲИКОЯСИ 149.

#Муаллиф.
#Дилором_Қосимова.

—Мен... -Гулчечак Юсуфга қараб қолди. Самимий суҳбатдошига ўзи ҳам бир нималарни ҳис қилаётганини сезганди.
Бу ҳислар Фарзодга бўлган ҳислардан бошқачароқ эди.
Вақтида Фарзодни бағрига сингишни хоҳлаган, уни эркалашларини қумсаб кутган бўлса.
Юсуф билан акси. У билан шунчаки суҳбатлашишни хоҳлайди.
Ҳирс эмас, ҳислари талпинади йигитга.
Аммо ўзини ҳечам лойиқ кўрмайди. Бундан кейин ҳам кўролмайди.
—Мен кетишим керак.
—Шошманг Гулчечак.
Юсуф югуриб кетиб қолган қиз ортидан иложсиз қараб қолди.
Агар оёқлари соғлом бўлганда ортидан бориб, кетиб қолишига йўл қўймасди. Аммо афсуски...

🍃🍃🍃

БИР ОЙДАН СЎНГ.

Бу кун, Фарзод ва Мардонани тўйи. Бу кунгача анча маш-машалар ўтди.
Фаҳриддин ака, аёлидан қаттиқ жаҳли чиқди. Балки ранжиди ҳам.
Фаҳриддин акани сингиллари талаб кетишди келиб. Уйни бошларига кўтариб.
Қанча қаршилик бўлмасин. Қанча гап эшитмасин Фарзод ўз сўзида туриб олди.
Фаҳриддин ака.
"—Мени синглим билан тескари қилсанг, ўша қиз бу уйга қадам босмайди."
Деб шарт ҳам қўйди ҳаттоки. Аммо бу ҳам Фарзодни фикридан қайтара олмади.

🍃🍃🍃

—Сен қаёққа? -Ҳаким порм кийиниб кўчага отланганди, ойиси қовоқ уйиб сўради.
—Тоғаваччамда тўёна қарзим бор ойи. Шу ёққа кетяпман.
—Нима тўйга борасанми? -жаҳли чиқди онасини.
—Бормасам бўлмайди ойи. У мени тўйимга келганди. Мен қарз бўлиб қолишни хоҳламайман.
Ҳаким мағрур юрганча уйни тарк этаркан. Шимини чўнтагида нимадир бўрлигини билиниб турарди.
#КЎНГИЛ 20-қисм.

#БОНУС

#Муаллиф.
#Дилором_Қосимовa.

—Майли кечга бораман. -менга шундай деб телефонни ўчирди. Мени ҳаёлимда минг бир гумонлар айланарди. "Ким экан У? Котибасимикан? Мен билан муносанатлари яхши эмас. Бошини айлантириб олсачи?"
Шундан кейин қандай юрдим билмайман. Овқатимни оловини пастлаб, дастурхон тайёрламоқчи бўлганимда эшик қўнғироғи чалинди. Алинур келадиган вақт бўлганди. Шошиб бориб дарвозани очдим. Ҳафсалам пир бўлди. У эмас экан.
—Ассалому алайкум. -кайфиятимни сездирмасликка ҳаракат қилиб жилмайдим. —Ҳуш кели.....
—Саломинг бошингдан қолсин фоҳиша. -гапим тугамай юзимга келиб тушган тарсаки зарбидан, кўзимдан ўт чиқиб кетди.
         Кичик амакимизни аёли, энди сочларимга ёпишди. Тўсатдан берилган зарбасидан, довдираб қолдим.
—Сен қиз қандай тулкилик қилиб жиянимга тегиб олдинг? -аяжон билан булар опа сингил эдилар. Ака-укаларга турмушга чиқишган экан. Мени ҳушламаслигини сезгандим. Аммо бунча важоҳат қайдан? Ва нега?
—Ҳой синглим, бу нима қилганинг. Қўйвор келинимни. -аяжон ҳоллослаб югуриб келди. —Бу нимаси? Жинни бўлдингми?
—Ҳа опа бунингизни таърафини олманг. Биласизми буни нима қилиб юрганини?
—Нима қилибди экан? Қўйиб юбор қизимни. -аяжон мени синглисини қўлидан юлиб олди. —Бу қилиғингни бир қилдинг. Қайта такрорланмасин.
—Мен қизим билан Алинурни бошини бир қилайлик десам, ҳаммангиз қарши чиқдингиз. Мана топган келинингиз, нималар қилиб юрибди экан.
—Бас қил. Уйимга келиб, бақир-чақир қилиб бошимга маҳаллани йиғма. Сен айтаётган тўйга эса. Сендан бошқа ҳамма қарши эди. Фарзандларимиз ҳар томонлама ака-сингил эканини сенга айтиб чарчадик. Аммо сен бу мавзуни ўртага ташлашдан чарчамадинг. Энди тўй ўтгач, бу қандай нағма бўлди? -аяжонни илк бора, бундай жаҳлда кўришим эди.
—Келинингиз, Алинурга тегиб ҳам. Бошқа йигит билан гаплашиб юрганини биласизми? -холанинг гапидан тилим лол қолди. —Эшитдик, ора-орада гаплашиб турганини. Эссиз шундай жияним.
19.04.202517:25
#ҲАЁТ_ҲИКОЯСИ. 159.

#Муаллиф.
#Дилором_Қосимовa.

—Нималарни ўйлаяпсан? -ҳомуш ўтирган Гулчечакдан сўради, Аҳлия.
—Юсуф билан гаплашгандим. -деди Гулчечак хўрсиниб.
—Турмушга чиқишни сўраганди. Энди нима деяпти? -Аҳлия ўтириб олди.
—Совчи жўнатаман деяпти.
—Нима? Зўрку. -Аҳлия мамнун жилмайди. —Демак туйғулари чин.
—Аммо мен иккиланяпман. -деди Гулчечак ўйчанг.
—Нимага? Уни ногирон эканигами? -Аҳлия гапиргач тилини тишлади. —Мен уну камситмоқчи эмасдим. Лекин сен иккиланишинг ҳам тўғри деб биламан.
—Унга эмас! -рад этди Гулчечак. —Мен ўзимни ўтмишим... ҳуллас уяляпман, ўзимни тенг кўра олмаяпман!
—Сени чиндан севган инсон зинони эмас. Никоҳни таклиф қилади. Шундай экан, сени ҳалоли қилишни хоҳлаган инсонга ишон. Чунки у сен билан ҳаётини Аллоҳни ризқи неъмати бўлган никоҳ орқали боғламоқчи.
Гулчечак нима дейишни билмай ўйга чўмганча. Вақтида қилган хатолари сабаб аччиқ жилмайди.

Ҳаёт ҳеч қачон бугундан иборат эмас. Йиллар барини юзага чиқаради.
Орадан қанча даврлар ўтади.
Кимлар бу дунёга келади, кетади, топишади, айрилади.
Чеккан азобларимиз энг оғир азоб, бахтимиз эса энг тўкис бахт эмас эди ўшанда ҳам.
Яшаётганда бунинг фарқига бормаймиз, лекин барча кўрган кечирганларимиз ҳаётимизнинг бир парчасига айланади.
Аслида бизни биз қилган ҳозир балки аччиқ табассум билан эслайдиган ўша хотиралардир.
Ўтмиш бизни қийинчиликлар билан тарбиялаб келажакка тайёрлайди.
09.04.202512:48
#ҲАЁТ_ҲИКОЯСИ. 131.

#Муаллиф
#Дилором_Қосимова

🍃🍃🍃

—Мендан нима хоҳлайсиз ўзи? -Мардона ўзига меҳрла қараб турган, нигоҳлардан қочиб сўради.
—Турмуш қуришни! -ҳеч иккиланмай жавоб берди Фарзод. Мардона сал олдин олиб қочган нигоҳларини такрор қаратди унга.
—Одамлар мен ҳақимда нималар деяётганини биласизми? -деди ўпкаси тўлиб, овози бўғилганча.
—Одамлар қачон гапирмаган. Улар яхши бўлсангиз ҳам ёмон бўлсангиз ҳам гапирадилар.
—Мен бундай қила олмайман. Баъзан ҳаммани йиғиб ўзимни оқлагим келади. Аммо менга ким ишонади? Шуни ўйлайманда, яна сукутга чўмиб, хонамга беркиниб оламан.
—Мен бу нарсани кераксиз деб ҳисоблайман. Кераксиз исботга уруниш эса руҳингизни чарчатади. Баъзан ҳақ бўла туриб ҳам индамай кетиш ўзингизга фойда...
Вақт ҳамма нарсани ўзи ойдинлаштиради.
—Сиз... -Мардона тилига келган саволни қайтарди. Фарзоддан бундай ақлли гаплар чиқиши...
Шу суҳбатгача унга, уни ҳарактерига бўлган фикри умуман бошқа эди.
Яқиндан суҳбат қургунгача ҳеч кимни билиб бўлмайди деб шуни айтсалар керакда.

🍃🍃🍃

—Ўғлинг қаерда? -Фаҳриддин ака, синглиси билан гаплашгач, бошига оғриқ кириб сўради.
—Билмадим. -ўйчанг жавоб берди, Шаҳзода опа. Тўй бузилибдики, қайнисинглиси ҳар куни телефон қилиб жанжал қилади.
Ҳали Фарзод қизга уйланмоқчи эканини айтса нима қилишар экан?
04.04.202516:27
#ҲАЁТ_ҲИКОЯСИ. 115.

#Муаллиф
#Дилором_Қосимова.

Тўйхонага келин-куёвлар, улар билан айланган дост-у, дугоналар келдилар.
Фарзодни энсаси қотди. Балки дадаси айтгандек, Ҳаким анча идеалдир.
Балки ростдан у зўрдир. Аммо Фарзодга ҳечам ёқмасди у. Буқаламун дерди уни Фарзод баъзан йиғинларда ўзини тутишига қараб.
Қарамайман деганди. Ногоҳ кўзлари, келин-куёвга тушиб, юраги алла-нечук бўлди.
Келин сиймосида ўзи билмайди нега эканини.
Мардонани кўргандек бўлди.
—Менга нима бўляпти? Икки кундан буён ҳаёлим ўзимда эмас, Мардонани, сиймосию, кўриш иштиёқи билан банд бўлгани сабаб. Кўзи олдида қизни сиймоси гавдаланяптими? -деди Фарзод ўзига-ўзи келинга яна бир назар ташлаб оларкан.
Келинни юзи беркитилган, аммо юриши, бўй-басти бир қарагандан Мардонани эслатиб юборди.

🍃🍃🍃

Мардона ёпинчиқ ортида юзи кўринмагани сабаб, бемалол эди. Ширин-ширин табрик билдираётган танишлари ҳамн кўнглига сиғмас, баъзи гапларга энсаси қотса. Баъзиларида кўз ёшларига эрк берарди. Унга қизиқ эмасди, макияжи.
—Бу нима аҳвол? -деди Ҳаким бошидаги фатасини ҳиёл кўтариб, йиғлагани сабаб, пардозини даб-даласи чиққанди.
Ҳаким, четда турган, Мардонани дугонасини имлаб чақирди.
—Дугонангизга бир қараб сал сифат киритиб қўйинг. -деди бироз жаҳли чиқиб. —Бир-икки танишлар келганда юзини очиб саломлашишига тўғри келар.
Деди у сал нарида турган Фарзодга қараб соҳта жилмаяркан.
10.04.202503:19
#КЕЛИШУВ_2. 99-қисм.

#Муаллиф
#Дилором_Қосимовa.

Негадур ҳеч оёғим тортмасди. Шифокор янги келин бўлганим учун, менга бир икки саволлар берди.
—Демак тўйингизга кўп бўлмабди. Сизда ҳаммаси жойида. Ҳатто ҳайз цикли ҳам бузилмаган. -бироз ўйланиб қолди. Ойижон ҳам, илк келганимизда бу шифокор ҳам, менда янгилик бор деб ўйлашганди. Аммо мен эмас. Мен ўзимдаги ўзгариш айнан ҳомиладорлик асорати эмаслигини билгандим. Албатта бунга бир қанча факт бор эди.
Биз яна бир икки текширувдан ўтдик. Ошқозонимни обдон текширишди.
Охири мен қўрқган жавобни олдик.
—Ошқозонингиз безовта қилмасмиди ҳеч?
—Йўқ. Ҳаммаси жойида эди. -дедим умид билан боқиб.
—Яллиғланиш бир. Даволанса кўрмагандек бўлиб кетасиз. -шифокор қайтиб гапирдими? Мен эшитмадим. Кўз олдим қоронғулашиб кетди.
Уйга қандай қайтганимизни билмайман. Ойижон хонамга кириб дам олишимни айтди. Кириб анчагина йиғладим. Кейин ухлаб қолибман.

🍃🍃🍃

Юзларимни силаётган қадрдон қўл сабаб, эринибгина кўзимни очдим.
—Йиғладингми? Қовоғинг ишиб кетибди. -тўлиб турганим учун. Саид акамни қучоқлаб, яна йиғлаб юбордим.
—Нега йиғлайсан ёш болага ўхшаб. -сочларимдан силаб кулиб қўйдилар.
—Мен касал эканман. -дедим ҳиққиллаганча.
—Эшитдим. Шунга шунча йиғлаш керакми? Даволанасан бўлди. Ҳаммаси ортда қолади.
—Қолмайди.
—Бу нима деганинг? -мени ўзига қаратди. —Бундай ёмон гапларни гапирма. Ҳайф-санд оласан. -деди.
Унинг касбий тилда гапиришига кулардим доим. Аммо бу сафар кулолмадим. Ичимдан эзаётган гапни айтдим уларга.
__Саид ака... Мени ойим таърафдан бувим.. Ошқозон яраси сабабли. Анча ёш оламдан ўтган. Менга ҳам ирсият сабаб мерос бўлган бўлсачи ўша касаллик. -дея йиғлаб юбордим. —Мен ҳам ўламанми энди?
—Бўлмағур гапларни гапирма. Сенга ҳеч нарса бўлмайди.
Саид акамни овозида бу сафар ҳадик бор эди.
#ҲАЁТ_ҲИКОЯСИ 90.

#Муаллиф
#Дилором_Қосимова.

—Нима пасткашлик қилмоқчимисиз? -Мардона ҳамон жаҳли чиқарди Ҳакимни қўрс муомиласидан.
—Ақлли қиз бўлсанг, ўйлаб кўраман. Аммо.... -Ҳаким Мардонага яқин келиб қулоғига гапирди. —Аммо мана бундай бурролик қилаверсанг. Ишонавер шармандангни чиқараман.
—Мени қуруқ таҳдидлар билан қўрқита олмайсиз. Дидингизга ўтирмасам, бошқа қиз топинг. Сиздек қизларни бош-оёқ кийими пулига битта туфли киядиган йигитга, қиз топиш муаммо бўлмаса керак. Агар мана-бу, тўпори, одам-менсимас феълингизга чидай олишса.
Яхши қолинг Ҳакимбек. Мен сизга турмушга чиқмайман.
Мардона силтаниб, қўлини Ҳакимни қўлидан тортиб олдида. Салондан чиқиб кетди.
—Шу қилганинг учун, эмаклатаман ҳали сен қизни. Шарманда қилманг деб оёғимга йиқилиб сўрайсан ҳали.

🍃🍃🍃

Гулчечак ва Аҳлия кутубхонага етганларида, Аҳлияга қўнғироқ бўлиб қолди.
—Гулчечак, ойим вокзалга келибди. Бормасам бўлмайди. -узрли нигоҳда боқди.
—Майли, унда борақол кутиб қолмасинлар. -деди Гулчечак.
—Сени бошлаб келиб, ўзим кетиб қолишга ҳижолат бўляпман.
—Ҳижолат бўлма, менга ҳам бир китоб керак эди. Шуни оламан-у, кетаман. -деди Гулчечак жилмайиб.
Аҳлига изига қайтиб кетди. Гулчечак, кутибхонага кириб, олмоқчи бўлган китобини сўради.
—Сиз айтаётган китобни икки соат олдин бир йигит олган экан. -деди кутибхона ходимаси рўйхатни кўраркан.
—Эссиз кеч қолибманда. -ҳафа бўлгандек бўлди Гулчечак.
—Ҳафа бўлманг, олиб кетмаган китобни. Ҳув анави иккинчи ойна олдида ўтирган йигит олган экан. Менимча ўқиб бўлай дегандир.
Гулчечак, нигоҳини ўша таърафга қаратди. Йигит ҳеч нарсага чалғимай китоб ўқиб ўтирарди.
Log in to unlock more functionality.