Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Bekalar Uchun Xikoyalar avatar

Bekalar Uchun Xikoyalar

✍️ ENG SARA VA XAYOTIY HIKOYALAR
Reklama uchun👇
@xayotimsizkooo
TGlist rating
0
0
TypePublic
Verification
Not verified
Trust
Not trusted
LocationУзбекістан
LanguageOther
Channel creation dateJun 19, 2019
Added to TGlist
Sep 16, 2024

Records

16.09.202423:59
14.9KSubscribers
06.04.202518:56
350Citation index
16.03.202523:59
2.7KAverage views per post
12.11.202423:59
3.1KAverage views per ad post
31.01.202523:59
40.91%ER
16.03.202523:59
25.27%ERR

Popular posts Bekalar Uchun Xikoyalar

20.04.202515:49
бўлди . У Афрўзанинг ёшликдан расм чизишга қизиқишини билар эди. У дафтарнинг иккинчи саҳифасида ҳусни хат билан ёзилган шеърга кўзи тушди . Қизиқиб уни ўқишга тутинди .

Ҳар кимсадан излаб оқибат,
Кўнглим бўзлар, меҳрга ташна
Орзуимда танҳо бир рағбат,
Йўлбарсга бўлсайдим ошна...

Ўнлаб, юзлаб дўст тутмайдиган,
Таъма билан йўл кутмайдиган,
Минг ўлса-да, бир сотмайдиган
Йўлбарсга бўлсайдим ошна...

Икки юзли, бўлмайдиган қув,
Ваъфо рамзим бўлар эди у,
Ҳовучимда ичар эдик сув,
Йўлбарсга бўлсайдим ошна...

Сиртлонларга қилиб қўймас хор,
Ҳижронларга банди этмас зор,
У менга, мен унга бетакрор,
Йўлбарсга бўлсайдим ошна...

Юрагимни бурдалаб қийма,
Хато қилсам, қилмаса гина,
Бахтни сезсам ёнидагина,
Йўлбарсга бўлсайдим ошна...

Виқоридан таскин жонимда,
Юрса фақат менинг ёнимда,
Мадад бўлса сўнгги онимда,
Йўлбарсга бўлсайдим ошна...

Шеърга Афрўза деб имзо чекилган эди.

Ботир аканинг кўзлари тиниб кетди. У сал аввал Сиддиқ айтган сўзларни эслади :
"Уни кўпинча бизнес оламида "Барс" номи билан улуғлашади . Бу йигит ҳалол, мард , тантилиги билан ном чиқарган ..."
"Шерзод- Барс - Йўлбарс ,- дея ўйлади Ботир ака чуқур ўйга чўмганча ,- бунчалик ўхшаш тасодиф бўлиши мумкин эмас...

Тасодифлар тасодифан бўлмайди !

Демак , Афрўза ҳам унга кўнгил қўйиб улгурибди- да" ...

- Ада ...

Афрзўанинг ранги бўздек оқариб кетган эди , аммо зум ўтмай юзлари нақш олмадек қизариб кетди. У жиноят устида қўлга тушгандек бутун вужуди титрай бошлаганди .

- Қизим, - деди Ботир ака дафтарни ёпиб стол устига оҳиста қўяр экан , ўрнидан туриб қизига яқинлашди - мен сени бахтли кўрсамгина ўзимни бахтли ҳис қиламан . Илтимос , буни унутма . Яна шуни унутмагин-ки , шернинг жуфти - шер бўлади ва у у ўз йўлдоши учун мутлоқ ягона ҳисобланади...
Ботир ака қизини сочларини силади:
- Бахтли бўл, қизим ...

Ботир ака Рашида ҳолани ҳам тўйга боришини обдон тайинлаб , кўчага чиққанида, Тошкентнинг осмонида юлдузлар ким ўзарга ярақ - ярақ қилишар эди.

Ботир ака Ҳисомиддин ўтирган матизга яқинлашди , уни ойнасини бамайлихотир чертди :

- Бу ерда шеригинг ўтириб туради , мени Ғазалкентга олиб бориб ташла ! Ё бу ҳақида Шерзодбекдан сўрашинг шартми? !

* * *

Барс матизнинг орқа ўриндиғида хаёлга чўмиб борар экан, Барснинг таклифи ҳусусида аллақачон бир қарорга келиб бўлган эди .

Фақат ...

Фақат бу қарор бир инсоннинг тасдиғидан ўтиши лозим эди.

У Афрўзага ...

Давоми_бор

Муаллиф: Хазонрезги

#БарсХикоя

Азизлар, қисса сизларга нечоғлик манзур бўлаётганлигини класс тугмасини босиб
билдириб қўйсангизлар

https://t.me/joinchat/AAAAAFCGRHMSMORVycYt4g
19.04.202515:45
- от изини той босган ...

Ботир ака деразадан янганинг лип этиб кўринган қорасини илғади . Кўп ўтмай хонага ўттиз - ўттиз беш ёшлардаги , отаси каби кўркам Сиддиқ кириб келди :

- Ассалому алайкум...

Одатий сўрашувлардан кейин Саидносир ака гапнинг пўсткалласига кўчиб қўя қолди:

- Ўғлим , амакинг бир кишининг қанақалиги ҳақида сўраб келган эканлар . Ўша киши билан ,- Саидносир ака Ботир акага маъноли им қоқди ,- тижорий ҳамкорлик қилмоқчи эканлар , шунга бир суриштириб берсанг , ҳар ҳолда ...

- Хўп бўлади , ада ,- деди Сиддиқ отасига эҳтиром билан. Кейин Ботир акага юзланди ,- ўша одамнинг исми , шарифини айтсангиз , мен албатта таниш - билишни ишга солиб бўлса- да ишингизни ҳал қилиб беришга ҳаракат қилиб бераман .

- Унинг исми Шерзод ,- Ботир ака бир кунда ёд бўлиб кетган исм- шарифни қийналмай такрорлади ,- Шерзод Мансурович Анваров ...

Сиддиқ деярли ўрнидан туриб кетаёзди . У овозини анча поғона баландга кўтарилганини ўзи сезмай ҳайратли товушда дона- дона гапира бошлади :

- Амаки , исми аниқ шунақами ? Ахир Шерзод Анваров ...

#давоми_бор

Муаллиф: Хазонрезги

@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g
21.04.202515:27
руқхонадан ўзи олиб чиқди. Ўзи қўшимча озуқалар билан боқа бошлади. Афрўза кундан-кунга тўлишиб , соғлом ўса бошлади . Қизалоқ борган сари Нилуфарга ўхшаб борарди . Марҳамат ая қизнинг толҳивичдек қоматига қарар экан , кўнглида қаттиқ ўксиниб қўярди "Нилуфаргинанинг ўзи бўляти- я бу қиз , илоҳим умри ўхшамасин" .

Кўр кўзининг очилиши кўпга қолмади . Бир куни Альмира уввос солиб телефон қилганида Ботирнинг ҳуши бошидан учди .

- Тез етиб келинг , Беҳрўзни машина уриб кетди !

Маълум бўлишича , онаси билан сайрга чиққан Беҳрўз юмалаб кетган коптогини оламан деб ...
Ботирнинг нафаси бўғзига тиқилди ...

Ботирни Альмирадан ҳам аввал шифокорлар кутиб олишди :

- Ўғлингизга зудлик билан қон керак , онасининг қони унга тушмади , сиздан "проба" оламиз ...

Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай Ботир яна бир зарба олди. Буниси аввалгисидан даҳшатли эди .

Ўғлининг қони на онаси , на "отаси, яъни ўзиники"га мос тушмабди !

Ботир шундагина аянчли ҳақиқатдан ҳабар топди. У Беҳрўзнинг отаси эмас экан ...

Бундан чиқди, Ботир пешонасига аввалдан битиб қўйилган тақдири азал "ўғилсиз" хукми билан яшаб юрган экан ...

Бундан чиқди, Альмира аввал бошдан Ботирнинг кўзларига лой чапиб келган...

Бундан чиқди, Марҳамат аянинг юраги бошидан "бир нималар" ни сезган.

Бундан чиқди, Нилуфар ўттиз бир ёшида бекордан -бекорга жувонмарг бўлиб кетган ...

Бундан чиқди, Нилуфар ...

Ботирнинг кўзлари жуда кеч очилган эди. Нилуфарнинг ўлими ҳисобига очилганди унинг кўзлари ...

Альмира унинг иккинчи хотини бўлгани каби, аёлни ўзига тавсия қилган энг яқин дўсти ўша шармисорнинг иккинчи эри экан. Начора ...
Нима эксанг , шуни ўрадиган дунё бу ...

Ботир қайтиб уйланмади ... У ўша хатосини пайқаган вақтдан бошлаб Нилуфарнинг хотираси учун яшай бошлади .

Ботирнинг уч қизи жудаям гўзал қиз эдилар...

Аммо тўртинчи қизи Афрўза бутунлай бошқа олам эди.
У бетакрор эди .
Афрўза бахтли бўлиши керак эди . У бахтли бўлиши шарт эди...
Нилуфар учун ҳам ...
Бевақт хазон бўлган онаси учун ...

* * *

- Етиб келдик , ока ...

Ботир ака Гуваланинг бу ерларга бир неча маротаба келиб - кетганлигини машинасини ҳеч қандай саволлар , тушунтиришларсиз ўз дарвозаси ёнига тўхтатгандагина пайқади . Аммо ҳозир бунга ажабланмади.
Ботир ака кун давомида шунчалик кўп нарсага ажабланган эди-ки , улар олдида бу ҳолат анчайин содда туюлиб кетди.

- Уйга киринг , чой - пой қиламиз ,- Ботир ака ҳайдовчини мулозамат юзасидан ичкарига таклиф қилди .

- Раҳмат, яхши кунларда насиб бўлса , - ҳайдовчи ҳам унга жавобан чиройли муомала қилди.

- Иии хаёлимдан кўтаилибди , биздан қанча ? - Ботир ака машинадан тушгач , чўнтагини кавлай бошлади. Аммо Гувала унинг пулига эътибор қилмади :

- Соғ бўлсангиз, бўлгани...

У шундай деди- ю , йўлига равона бўлди . Шундагина Ботир ака бу йигитга Афрўзани қутқариб қолганлиги учун бир оғиз раҳмат айтмаганлигини эслади ...

* * *

Айни шу дақиқаларда Тошкентнинг биқинида жойлашган дала ҳовлида Ўсал ўзи Барсга пойлоқчи қилиб тайинлаган йигити Батькадан берган топшириғи юзасидан ҳисобот қабул қилиб олаётган эди...

-Хўш , - деди Ўсал беўхшов ишшайганча , жимжилоқ бармоғининг узун қилиб ўстирилган тирноғи билан даҳанини киртиллатиб қашир экан ,- гапир , тухумбош , иккала қулоғим сенда ...

Ёш бўлишига қарамай пешонасининг атрофидаги сочлари эрта тўкилганлиги сабабли , юзи узайиб кетган каби кўриниш олган Батька одоб сақлаганча бош эгган ҳолда дастлабки маълумотни айта бошлади :

- Хўжайин , Барс сизни алдабди . У аввалдан ҳеч қанақа ...

#давоми_бор

Муаллиф: Хазонрезги


@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g
16.04.202516:21
суммасини ҳам қўлига туқазасан. Бу пуллар келинойининг саломатни тиклаш учунлигини алоҳида таъкидла.

Билмасанг билиб қўй . Эр йигитнинг ғурури деган дўсти бўлади . Бу гап бурда нонини пешона тери билан топиб ейдиган диёнатли эркакларга тегишли. Ўша эркак сен берган машина ва пулларни олмайман деб оёқ тираб туриб олса , уларни қабул қилдириш бу энди сени муаммоинг. Менга уч соатдан кейин "Масала ҳал" деган ҳужжат билан келасан .
Бўлди сенга жавоб . Вақт кетди .

Ғилминди Барснинг офисидан чиққанда юзидан одатдагидан ғалатироқ ифода кўриниб турарди . Бу ифодани тан берганлик, қойил қолганлик ифодасига менгзаш мумкин эди.

Ғилминди шаҳдам қадамлар қароргоҳни тарк этди .

* * *

Снайпер шунчалик кўп масалаларнинг ечимини ҳал қилган , бири- биридан чигал муаммолар калитини ясаган , қанчадан - қанча аниқ ва очиқ - ойдин режаларни боши берк кўчага буриб қўйган бўлмасин кейинги йилларда оддий бир нарсага ҳеч "тиши ўтмаётган эди" .

У Барсни ўзига муносиб шогирд қилиб тайёрладим деб ўйлар эди . Снайпер йигитга танишганининг дастлабки сонияларида таваккал тариқасида берган Барс лақаби нечоғлик унга қолипдек мос тушганига кейинчалик кўп маротаба ўзи ҳам ҳайрон қолган эди .

У Барс ва ўзининг орасидаги устоз- шогирдлик муносабатини пул орқали янада мустаҳкамламоқчи , аниқроқ айтганда уни ўзига янада маҳкамроқ боғлаб олмоқчи эди .

Снайпернинг ҳисобидаги пуллар саноғи рақамлар билан ифодаланадиган бўлса , биттагина рақамдан сўнг ноллар кетма- кетлиги бошланар ва уни ўқиш учун хаттоки умрини математика фанига баҳшида қилган инсонлар ҳам бош қашиб қолган бўлар эдилар.

Аммо Барс ...

" Бу йигитда бир гап бор,- ўйлади Снайпер,- Очиғи самовий сир бўлса керак . Бўлмаса қамоқдан чиқиши билан бирданига шунча бойлик йўқ ердан қучоқ очиб кутиб олган бўлармиди ? Аммо бу жумбоқнинг сирини ҳеч ечиб бўлмаяпти..."

Снайпердек зукко одамнинг лол бўлганича бор эди .

Барснинг озодликка чиққанига бир хафталар бўлганида шом вақти уйига бир киши сўроқлаб келди .
Барс бу эркакни ...

#давоми_бор

Муаллиф : Хазонрезги


https://t.me/joinchat/AAAAAFCGRHMSMORVycYt4g
31.03.202515:42
Мен бош чайқадим ва Аллохдан сизларга имкон беришни сўрадим. Ахир сиз яшаетган ўша ер миллиардлаб инсонларни кўтариб турибдику. Ўша одамлар орасида мени дунега келтирган, оқ сут бериб, алла, эртаклар айтган, опичлаб кўтариб, кейин дарду азобларимни ҳам кўтарган муштипар онам борку!
Ёнимда кўпроқ қололмай туну-кун ишлаган, изиллаб пул излаган отам борку!

Топган бир сўмини ярмини бемор болаларга , фақир, ғарибларга эҳсон қилаетган яхши одамлар борку!

Энди катта бўлиши кўриш менга насиб қилмайдиган укам, синглим бор.

Касалхоналар халиям яшашни хохлаётган бемор болаларга тўла...

Қолаверса, сизнинг харомхўрлигингиздан бехабар, аммо сизни жудаям яхши кўрадиган бегуноҳ фарзандларингиз, невараларингиз ҳам бор.
Мен сизлар қилган ишни қилиб, болаларнинг ўлишига жим қараб турадиган қотил эмасман. Тўғрими?!

Бироқ, Аллохнинг айтишича, мен нима дейишимдан қатъий назар унинг ўз хисоб- китоби бор ва у жуда огир бўлар экан. Сизнинг гуноҳларингиз бадалини эса айнан мен аяетган болангиз, неварангиз ва хатто мен ҳеч қачон кўрмайдиган эвара, чевараларингиз ҳам тортармиш...

Имкон борида тўғри йўлни танлайсиз деган умиддаман...

Муаззам Иброҳимова.



https://t.me/joinchat/AAAAAFCGRHMSMORVycYt4g
15.04.202515:21
#илм


Ажойиб бошқотирма


‼️Агар топишмоқни тўғри топсангиз иншааллаҳ иймонингиз кучаяди.


1. Қуръонни қилиб гувоҳ.
Дедилар Расулуллоҳ.
Ерлару осмонларни
Яратган ёлғиз "......."

2. Ҳар ердаю, ҳар ишда
Сарамжон-у, саришта.
Савобинг-у гунохинг.
Ёзар икки "................."

3. Китобларга султондир.
Маъноларга у кондир.
Жаннатда ҳам ўқилур.
Унинг номи "............дир".

4. Осмондан олиб хабар.
Оламга бўлиб рахбар.
Хақ йўлга бошладилар.
Барчани ул ".................."

5. Атроф тўла аломат.
Хеч ким қолмас саломат.
Хушёр бўлгин эй дўстим.
Яқин қолди ".................".

6. Фаровонлик омонлик.
Аллоҳимдан бу хақдир.
Яхшилигу, ёмонлик.
Аллоҳ битган ул "...........".

Омад сизга ёр бўлсин.

https://t.me/joinchat/AAAAAFCGRHMSMORVycYt4g
28.03.202512:40
МАҲЗУНЛИК

Кетмоқда жимгина буюк рамазон,
Унинг кўзларига тикилмоқ қийин.
Кимдир пичирлайди жудаям арзон:
“Қайтади барибир бир йилдан кейин...”

Ҳа, олғир ҳаётнинг қоидалари
Ютиб юборади яна бизларни.
Овчидек эргашиб юрганимиз сари,
У секин йўқотиб борар изларин...

Гўё дил юртидан қувилган сургун
Ичга тўкажакмиз кўз ёшларимиз,
У бизни қучоқлаб олади бир кун —
Тугаб битганида бардошларимиз...

Ҳа, шунда топамиз армуғон кучин:
“Эй юрак, оч қолсанг, ғамингни ейман!”
Тириклик шарафин сақламоқ учун
Рамазон бир йиллик қувватми, дейман.

Алвидо сўзидан ясамам таскин,
Ахир, қайлардадир мангудир баҳор —
Рамазон тақвимдан кетиши мумкин,
Аммо юракларда қолмоғи ҳам бор.

Ул юрак юртида дарё бесоҳил,
Рисолат чашмаси тутқазар пайғом —
Шарафли зотларнинг уйида бир йил
Айём давом этар, илоҳий айём!!!


https://t.me/joinchat/AAAAAFCGRHMSMORVycYt4g
13.04.202515:22
нган эди.

Юсуф суратларга тикилиб оҳиста сўради :

- Мен ... Мен нима қилишим керак?

Мўйсафид унга ҳайриҳоҳ овозда кўрсатма берди :

- Ҳозир бошланишига мана бу икки квартирани номингизга расмийлаштирамиз . Кейин тўйхонага никоҳ тўйингизни ўтказиш учун буюртма беришимиз лозим . Тендер ўтишига уч хафта қолди . Тўйни иложи борича икки хафтада ўтказиб олишимиз керак.
Қани иним , -Мўйсафид қўлини дуога очди,- омин , ишимизни барорини берсин.

* * *

Мана уч кундир-ки , Ўсал ҳеч аламидан тушмаяпти. Азбаройи ғазаби қўзиганидан на ерга , на кўкка сиғмайди . Жабр , жабр қўл остидаги йигитларга жабр бўлди .
Ўша куни азбаройи ғазаби қўзиганидан шаҳар четидаги дачасига Қовуннинг оёғини ерга теккизтирмай етказтириб келди .
Аслида Гувала Қовунни боплаб бўкалак қилиб "ясаб" , ўзининг дасхати қўйиб , яъни "гувала" қилиб ташлаб кетган экан. Қовуннинг оёғининг ҳақиқатда ерга тегадиган сиёҳи йўқ эди .
Ўсал Қовун келгунча уни "ўхшатиб" тепишни ният қилиб турган эди, бироқ йигитнинг афт- ангори Ўсалдек тошмеҳр кишини қалбини юмшатмади- ю , аммо ундан керакли гапни ололмаслигидан чўчиб ўзини босишига сабаб бўлди:

- Ҳа, йигитнинг гули ! - деди Ўсал азбаройи ғижинганидан тишларини ғижирлатиб ,- ё хато гапирдиммикан ?! Балки "гул йигит" дейиш керакмикан , сени ?
Қовун индамади . Улоқ Гувалада кетгандан кейин унинг насибаси яна нима ҳам бўлсин ?!

- Эй , қиз ўғрилайдиган туршак атрофга назар ташламайдими, бундоқ ?! Мана энди ўз қўлинг билан ...- Ўсал нимадир эсига тушгандек сергакланди ,- менга қара вей , Барс "У қиз билан аввалдан танишлигим бор , насиб қилса тўйнинг тўри сизники" деди. Шу гапдан хабаринг бормиди ? Барс у қизни ҳақиқатдан таниши ростмикан ?!

Зумда Қовуннинг кўзлари қутирган буқаники каби қонга тўлиб кетди :

- Бўлмаган гап ?! - деди у ҳансираб .

- Буни қаердан ҳам билардинг, бор йўғи битта ишни халта қилиб ўтирибсан- у , - йигитини мазаҳлади Ўсал ,- бўлган гап шуки "қушча" учди- кетди . Теперь гуд - бай .
Ўсал қўли билан ҳавода хайр ишорасини қилиб силкиди

Қовуннинг чакка томирлари "ўқловдек" бўртиб чиқди :

- Шеф , руҳсат беринг , мен уни ... Менда бир таклиф бор ...

#давоми_бор

Муаллиф: Хазонрезги

@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g
31.03.202514:28
Kosmetika boʻlsa-yu, arzon, sifatli boʻlsa maza-da

🥰 Uydan turib buyurtma berishni-chi? 

💁‍♀Bozorga borishdan charchagan boʻlsangiz, sizga taklifimiz bor.

Yaxshisi
Gulixan cosmetics kanaliga obuna boʻling. 🧴

✔️ Eng soʻnggi TRENDdagi atir-upalar;
✔️ Eng mashhur korea kosmetikalari;
✔️ Hattoki bolangiz uchun sifatli tagliklar ham bor.

Hammmasi optom narhda arzon donaga beriladi😳

Kanalga
tezda ulanib oling 👇👇👇

https://t.me/+8ezEBw_SW-IyZTJi
https://t.me/+8ezEBw_SW-IyZTJi
https://t.me/+8ezEBw_SW-IyZTJi
КУЙЛАК ТИКТИРАМАН ДЕБ ФАСОН КИДИРИБ  НЕЧТА КАНАЛГА КИРИБ ЧИКДИМ БИЛМАЙМАН ЛЕКИН БИТТА КАНАЛНИ ТОПДИМ
💥Окшом
💥Кучага
💥Ишга
💥катта

ХОХЛАГАН ЁШГА  ХОХЛАГАН ЖОЙГА КИЙИШГА ФАСОНЛАР ЖАМЛАНГАН КАНАЛГА КИРИБ  ФАСОНЛАРИ ЧИРОЙЛИЛИГИДАН ЧИКИБ КЕТА ОЛМАДИМ
💥ФАСОНЛАР💥
https://t.me/+Xravp4cNDmAxMzM6
https://t.me/+Xravp4cNDmAxMzM6

💥ЧЕВАРЛАР ДУНЁСИ💥
https://t.me/+7zxZcKM1gO8xOTMy
Log in to unlock more functionality.