Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Синовли Дунё avatar
Синовли Дунё
Синовли Дунё avatar
Синовли Дунё
#Таъзия

Ҳамдардлик билдирамиз

Барчамизни Аллоҳ таоло яратган. Тақдирларимизни иҳота қилувчи ягона Зот ҳам фақатгина Роббимизнинг Ўзидир.
Қуръони каримда: “…Албатта, биз Аллоҳнинг ихтиёридамиз ва албатта, биз Унинг ҳузурига қайтувчилармиз…” дейилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Андижон вилояти вакиллиги ва вилоятдаги барча имом-хатиблар жамоаси Қорасув шаҳри "Юунусали Охун" жоме масжиди имом-хатиби Акромжон домланинг волидаи меҳрибонлари вафоти муносабати билан таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло марҳума онахоннинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин.

Ҳақ таоло марҳуманинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларига ажру мукофотлар ато этсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Андижон вилояти вакиллиги.

@muslimunuzportal @andijonhanafiylari
Бошингни доимо тик тут, боши эгик бўлганнинг жаллоди кўп бўлади..

Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу
https://t.me/SinovIiDunyo
— Авваллари ота ўтирган уйнинг томига чиқилмаган.
— Ота-она ва ёши улуғлар ўтирган пайтда бола ёнбошлаб ётмаган.
Қўшнининг боласи ўйнагани чиққанда, дастурхондан насиба берилган.
— Нон ёпилганда қўшнининг димоғига ҳиди киргани учун, икки дона нон чиқариб берилган.
— Қўшнини қибласини тўсиб, баланд уй қурилмаган, шамолдан тўсилмаган.
— Уй қурилганда тарновини қўшнининг ерига тушмаслигини тадбири қилинган.
— Деҳқонлар ҳосил олганда, қовунми-тарвуз йўл бўйига мусофирлар учун насиба олиб чиқариб қўйишган.
— Оталар ўсмир қизчаларини йигитлари бор уйларга нарса сўрашга чиқазишмаган...
— Бош кийим - кийимларнинг боши бўлган! Эркаклар дўпписини ечмаган, эрли аёл-рўмол, қизлар-дўппи, эри ўлган кампирлар ёрининг оқ кўйлагини ёпиниб юришган. Халқ ўртасида «қизи юзини ерга қаратди» деган иборанинг келиб чиқишига ҳам дўппи мавзусининг алоқаси бор. — Қизи ёмон иш қилган оталарнинг дўпписи халқ ичида бошидан олиб ерга ташланган.
— ТВда кўрганимиз - аёлу эркак аралаш аскиявозлик - бу операторларнинг ижод маҳсули холос. Аёллар эркаклар билан кулишиш тугул, икки эркак ўртасидан кесиб ўтиши одоб саналмаган.
— Ховлидаги ҳар бир дарахтнинг пишган мевасидан қўшнига насиба илинишган.
— Қуръон қўйилган токчага, қиблага ва катталар ўтирган томонга қараб оёқ узатилмаган.
— Ҳар уйнинг меҳмонхонасида қиблани билдирувчи меҳроблари бўлган, токчалар Мусҳаф қўйилиши учун белдан тепада қилиб қурилган.
— Меҳмоннинг иззати уч кун! Бу расмий бирлик бўлиб, меҳмондан «қачон кетасиз?» деб сўралмаган.
— Қизлар «турмушга чиқиш, эрга бериш» мавзулари очиқланган давраларда ўтиришлари уят ҳисобланган.
— Йигитлар ота бўлганда, ҳаё сабабли фарзандини ота-онаси олдида эркалатмаган.

МЎМИННИНГ ҚАЛБИ.
27.04.202523:26
"Мени 3 та тилагим бор, айтсам бажара оласизми?"

Андижон вилояти, Хўжаобод туманидаги мактабнинг 2-синфида ўқийдиган шоира қиз Андижон вилояти ҳокими билан учрашибди ва шеър ўқиб берибди.

https://t.me/SinovIiDunyo
“Ким бир кишининг ҳаётига нур олиб келса, Аллоҳ унинг ҳаётини Ўзининг нурига буркаб қўяди.“

Шайх Абдулқодир Жийлоний қуддиса сирруҳу.

“Бир одамнинг қалбини муҳаббат билан тирилтириш минг ракат намоздан афзалроқдир.“

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу

“Кимки биродарининг қалбига қувонч киритса, Аллоҳ унга Қиёмат куни улкан қувонч бахш этади.“

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу
25.04.202505:52
https://www.youtube.com/watch?v=UEtm_McA8tE
. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, икки оёғи остидан осмонга қадар нур чарақлаб туради, бу нур Қиёмат куни ҳам уни нурлантириб туради, икки жума оралиғида қилган хато-камчиликлари, гуноҳлари кечирилади» (Имом Ибн Мордувайҳ ривояти).
01.05.202523:55
Бугун жума

📜 Саъд ибн Убодадан ривоят қилинади: Ансорлардан бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келди ва: “Бизга жума куни ва унда нима хайр, яхшилик бор эканидан хабар беринг?” деганида, у зот:
“У кунда бешта хислат бор: Унда Одам яратилди, у кунда жаннатдан туширилди ва у кунда Одам вафот қилди.
Унда бир соат борки, агар банда ўша соатда нимаики сўраса, агар гуноҳ ва қариндош уруғидан алоқасини узиш бўлмаса, Аллоҳ таоло унга сўраганини беради.
У кунда қиёмат бўлади, қайси муқарраб фаришта, само ва ер бўлмасин, тоғу тош бўлмасин, албатта улар жума кунида у Кундан қўрқиб туради”, дедилар.

Имом Аҳмад “Муснад”ида ривоят қилган. https://t.me/SinovIiDunyo
30.04.202511:45
"Агар мева сотиб олсангиз, ундан қўшнингизга ҳам озроқ ҳадя қилинг. Шундай қилишнинг имкони бўлмаса, кўрсатмай (уйингизга) олиб киринг".

“Шуъабул иймон” китобидан. https://t.me/SinovIiDunyo
29.04.202503:42
Ризқнинг даражалари

1. Мол-мулк, ризқнинг энг қуйи даражаларидандир.
2. Офият, соғлик-омонлик ризқнинг энг юқори даражаларидандир.
3. Солиҳ фарзандлар, ризқнинг энг фазилатлисидир.
4. Аллоҳнинг ризолигини қозониш эса, ризқнинг энг мукаммалидир. https://t.me/SinovIiDunyo
Ҳеч кимнинг ёнида ўзингизни ерга урманг, тиз чўкманг, қаддингизни букманг. Нима бўлишидан қатъий назар, ҳаётингиздаги энг муҳим нарса бу сизнинг ЎЗИНГИЗ бўлишингиз керак.

Ўзингизни ҳурмат қилишни ўрганинг. Парчаланган шахслар сарасига кириб қолманг. Ички ҳиссиётларингизга ҳаддан ташқари берилиб кетманг. Бардам бўлинг
Синишингизга йўл қўйиб берсангиз, чегарадан ошсангиз - ўз кўзингиз олдида йиқиласиз. https://t.me/SinovIiDunyo
26.04.202504:13
Аёл эрининг кийимлари кирлиги учун, эридан кийимларингизни ечиб ювилган кийимларини кийиб олишни илтимос қилди..

Эр кир кийимларни ечиб аёлига берди..

Аёли кир кийимларни кирлар турган кийимларга эмас..
Балки вишилкага илиб қўйди..

Эр ҳайрон бўлиб нима учун кир кийимларимни вишилкага иляпсиз?

Аёлнинг жавоби шу қадар бўлдику..

Эримнинг кир кийимлари бўлса ҳам ерга ташлашга ҳаққим йўқ, оддий инсонни кир кийимлари эмас бу, бу кир кийимлар менинг жаннатим бўлган эримнинг кийимлари, бу кийимларни ҳатто кир бўлса ҳам ерга ташлашга ёки бошқа кир кийимларга аралаштирмайман.
Чунки бу эримга бўлган ҳурматсизлик деб ўйлайман.

Аллоҳ! Аллоҳ!

Эрини шунчалар ҳурмат қиладиган ҳатто эрининг кир бўлган кийимларини ҳам ерга ташлашга ҳаё қиладиган аёллар учун жаннатлар бўлсин...

Шунақа аёллар бизнинг орамизда яшаяпти. Бунақа аёллар бор экан албатта яна Имом Бухорийлар аалодлари чиқади,
Ин шаа Аллоҳ...

Бизни ҳам шундек солиҳа аёлларни аҳли аёл бўлиши ёки фарзандларимиз завжа бўлишлигини Аллоҳ насиб этсин!
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким жума куни бомдод намозидан олдин:

​ أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.

Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.

Ибн Сунний ривояти                                                                                                   Бугунги ЖУМА айёмингиз муборак болсин!
Аллоҳ сизга икки дунё баҳтини насиб айласин! Аллоҳ сизни иймонда, Исломда собитқадам қилсин.дуоларингизни қабул қилсин.
Хаммамизни розилик ва мағфирати билан мукофотласин!
«Дунё осон ва енгил бўлганида, жаннат дарвозаларининг бири номи "Сабр" бўлмасди».
https://t.me/SinovIiDunyo
28.04.202517:36
Уйингда Қуръон ўқийдиган бўлсанг, телефон (ёки бошқа жиҳозлар)дан эмас, Мусҳафдан ўқи. Чунки болаларинг ва аҳли аёлинг учун сени қўлингда Қуръонни ушлаб турганингни кўришлари феъллари ва қизиқишларига катта таъсир бўлади.
Муҳаммад ибн Фараж .https://t.me/SinovIiDunyo
27.04.202505:15
Ғийбат.

Келинг ғийбат ахлидан бўлманг.
Биродар гўштин еб мешдек тўлманг
Сақланинг бошқани ғийбат қилишдан.
Эхтиёт бўлинг қалбни тилишдан.

Дўстингиз гўштини емоқ ёмондир.
Ким сақланса бундан албат омондир.
Унитманг ғийбат Шайтон томондир.
Хозир хозир эхтиёткорлик замондир

Кимни қимирласа агарда оғзи.
Эшитганни ўша он тиқилар бўғзи.
Токи ўғналмас экан унинг хар сўзи.
Ислох қилолмаса гар ўзин ўзи.
Демак очилмабди хаётда кўзи.

Инсон борки хаётда мухтож кўмакка.
Тарадуд хам кўрсинда ўзи ўлмакка.
Мажбур қилмасин ўзин сўлмакка.
Яна қалбин гина фасод тўлмакка.
Имон ўрнин қилмасин ғийбат кўлмакка.

Энг аввало тилин тийсин ғийбатдан.
Хазар қилсин жирканч ушбу иллатдан
Узоқ бўлсин хамиша бундайин батдан.
Хулоса ошмасин бандадур хаддан.
Шунда омон қолар жаханнам отдан.

Сайфи ғийбат харом унитиб қўйма.
Яхшиликдан гапир сира хам тўйма.
Тингла насихат бу хазилга йўйма.
Дўстинг кўзин Шайтон қўлила ўйма.
Сўй сўйсанг лек пичоқсиз сўйма
25.04.202512:33
Таъзияли хонадонга таом улашиш

Ўлим туфайли мусибат етган хонадонга уларнинг яқин ёки узоқ қариндошлари, қўшнилари овқат улашиши мустаҳаб амал эканига уламолар иттифоқ қилишган. Бунга далил ўлароқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг амакилари Абу Толибнинг ўғли Жаъфар ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу вафот этганида айтган сўзлари далил қилиб келтирилади.
Имом Абу Довуд раҳимаҳуллоҳ ривоят қилган ҳадисда Наюий алайҳиссалом: “Жаъфарнинг оиласига таом тайёрлаб беринглар. Уларнинг бошига уларни машғул қилиб қўядиган иш тушди”, дедилар. https://t.me/SinovIiDunyo
24.04.202516:19
Мард инсонларни лозим тутинг, гарчи улар сизни танқид остига олиб, кўп танбеҳ берсалар ҳам!

Пасткаш ва хоин инсонларни асло лозим тутманг, гарчи улар сизни бошларида кўтариб юришса ҳам!

«Ҳикматлар чашмаси»дан
. https://t.me/SinovIiDunyo
Шундай "Номалар" бор, ҳеч қачон эгасига жўнатилмайди.

Шундай "Туйғулар" бор, изҳор қилинмайди.

Шундай "Инсонлар" бор, унутилмайди асло унутиб бўлмайди...

❓ЯХШИМИСИЗ деб сўрашга қўрқаман баъзан ... ЯХШИ ЭМАСМАН деса... ёрдам қила олмай қийналишдан ёмони йўқ ...

Аллоҳ сизу-бизни ёрдам қилишга қодир қилсин!
28.04.202512:12
Ҳаётингизда пулингиз етмаган китобларни совға қилиб берадиган инсонингиз бўлсин!

Кимки сиз учун бир китоб совға қилса — у шунчаки бир саҳифа эмас, балки бутун бир дунё эшигини очиб берди, деганидир. Китоб олиб бериш — бу илмга бўлган муҳаббат, дўстликнинг энг гўзал кўриниши!

Шу боис, китоб совға қилган инсонларга раҳмат ва дуолар бўлсин!
Улар шундай яхши инсонларки, сиз ўқимоқчи бўлган, лекин ола олмаган илм эшикларини сиз учун очиб берганлар.

Ана шундай инсонлардан бўлишга ҳаракат қилайлик. Китоб беринг, илм улашинг, савобга шўнғинг!
Ким билсин — бир китоб бир инсоннинг ҳаётини ўзгартириб юбориши мумкин!

Китоб жавонидаги бўш жойларда сиз совға қилмоқчи бўлган китоблар ўрин олиши мумкин.)
https://t.me/SinovIiDunyo
26.04.202523:35
Бир донишманддан сўрадилар: “Нима учун Ҳавво Одамнинг бошқа жойидан эмас, айнан, қовурғасидан яратилган?”

Донишманд жавоб берди: “Раҳбар бўлиб олмаслиги учун Одамнинг бошидан яратилмади. Чўри бўлиб қолмаслиги учун Одамнинг оёғидан яратилмади. Балки, қалбига яқин бўлсин, маҳбубаси бўлсин, Одамнинг ҳимояси остида бўлсин деб унинг қовурғасидан яратилди”. https://t.me/SinovIiDunyo
25.04.202509:51
Эй ёшлар жамоаси уйланинглар!
Аллоҳга қасамки, ҳамма қизлар ҳам сизлардан мол-мулк, бойлик исташмайди. Балки улар сатр ва иффатни исташади. Уларга мўмин, солиҳ ва аҳлоқли эркак, турмуш ўртоғи керак.

https://t.me/SinovIiDunyo
Shown 1 - 24 of 198
Log in to unlock more functionality.