Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Huquqshunos xizmati avatar
Huquqshunos xizmati
Huquqshunos xizmati avatar
Huquqshunos xizmati
Date range
Number of views

Citations

Posts
Hide reposts
25.04.202503:34
Субсидия асосида уй олмоқчи бўлсам, турмуш ўртоғимнинг розилиги шартми?

@Huquqshunos_xizmati: 199-савол

Ассалому-алайкум мени саволим қуйидагича менга яқинда субсидия асосида уй олишга ҳужжат топширгандим.ижобий натижа олдим.турмуш ўртоғим мени номимга уй олишни истамаябди. Мен ҳудудни танлаб уй олсам турмуш ўртоғим розилиги керакми.Уйни олсам турмуш ўртоғим розилик бермаса ололмайманми

🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

📄Оила кодекси 23-моддасига мувофиқ эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари, шунингдек никоҳ қайд этилгунга қадар, бўлажак эр-хотиннинг умумий маблағлари ҳисобига олинган мол-мулклари, агар қонун ёки никоҳ шартномасида бошқача ҳол кўрсатилмаган бўлса, уларнинг биргаликдаги умумий мулки ҳисобланади.

🟣Ушбу қоидага кўра сиз турмуш қурганингиздан кейин орттирилган ҳар қандай мулк сизларнинг умумий мулк ҳисобланади.

🟣Бунда Оила кодексининг 24-моддасига кўра эр ва хотиндан бирининг умумий мол-мулкини тасарруф этиши билан боғлиқ битим тузилганда бу ҳаракат бошқасининг розилигига кўра амалга оширилаётганлигини англатади.

☝️Юқоридагиларга асосан, қонуний ажримдан сўнг турмуш ўртоғингизни розилигини олмасдан субсидия асосида ипотека кредити олишиз мумкин. Лекин, никоҳ даврида фақатгина турмуш ўртоғингизни розилиги билан субсидия асосида ипотека кредити учун уйни гаровга қўйишингиз мумкин. Агар турмуш ўртоғингиз рози бўлмаса, ипотека кредити учун уйни гаровга қўя олмисиз. Банк гаровга олишда турмуш ўртоғингизни ҳам розилигини талаб қилади.

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati
🏆 "MENING MAKTABIM – ENG ZO‘RI"❗️

Sevimli maktabingizni qo‘llab-quvvatlash va uni g‘olibga aylantirish vaqti keldi! "Mening maktabim" loyihasida ishtirok eting, ovoz bering va maktabingizning yutuqqa erishishiga yordam bering.

💰Mukofot jamg‘armasi (Umumiy 21 000 000 so‘m):

🥇 1-o‘rin – 9 000 000 so‘m;
🥈 2-o‘rin – 7 000 000 so‘m;
🥉 3-o‘rin – 5 000 000 so‘m.

Sizning maktabingiz eng faol va eng kuchli jamoaga ega ekanini hammaga ko‘rsating! Do‘stlaringiz, o‘qituvchilaringiz, o‘quvchilaringiz va ota-onangizni ham ovoz berishga chorlang!

OVOZ BERISH UCHUN QUYIDAGI BOTGA KIRING:

➡️ @MENING_MAKTABIMBOT
➡️ @MENING_MAKTABIMBOT
➡️ @MENING_MAKTABIMBOT

📢 Ovoz bering, g‘oliblikni qo‘lga kiriting!

Eslatib o‘tamiz, ovoz berish jarayonlari 20.05.2025-yil soat 23:59 da yakuniga yetadi. Suniiy tarzda ovoz ko‘paytirgan maktablar loyihadan chetlashtiriladi.

💬Loyihani tashkil etayotgan kanallar: @mmtv_uz, @ustoz, @ustozlar_ovozi
22.04.202514:32
Ҳодимни мажбуран иш ҳақи сақланмайдиган таътил (без содержания)га чиқариш мумкинми?

@Huquqshunos_xizmati: 192-савол

Ассалому алекум яхшимисиз чарчамасдан ишлавосизми мани саволим озим Давлат ишида ишлийман отпуска дан чикганимдан кегин манга штат кискариб хозирча жой йок бесадиржанияда отириб туринг дийишвоти мани хозир бсда отиришга иложим йок чунки Бир озим боларимни бораман йолгиз она диган малумотномам бор колимда битта фарзандим ногирон унгаям карийман махсус мактабга боради кулоги эшитмийди пенсияда апарат такади Ман Нима колсам болади олдиндан рахмат

🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

📄Меҳнат кодексининг 241-моддаси Иш ҳақи сақланмайдиган таътил тушунчаси ва уни беришнинг умумий тартиби ҳақида.

🔺Унга кўра:

🔺Иш ҳақи сақланмайдиган таътил деганда ходимнинг иш ўрни (лавозими) сақланиб қолган ҳолда ҳақ тўланмайдиган таътил тушунилади.

Ходимнинг ёзма аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмайдиган таътил берилиши мумкин бўлиб, унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади, лекин у ўн икки ойлик давр мобайнида жами уч ойдан ортиқ бўлмаслиги керак.

☝️Сизга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил сизнинг аризангизга асосан берилади. Агар сизни ариза ёзишга мажбурласа, ишлашингизга қаршилик қилса, Адлия бўлимига ёки прокуратурага ариза беришингиз керак улар ҳолатни ўрганиб чиқиб сизга амалий ёрдам беради

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati
21.04.202514:33
❓”Суюнчи пули” фақат биринчи фарзанд учун бериладими?

@Huquqshunos_xizmati: 189-савол

Мен яқинда фарзандли бўлдим суюнчи пулини оламанми ёки йўқми мактабда ишлайман.

🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

👶Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа (“Суюнчи пули”) 2024 йил 1 апрелдан бошлаб фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пули биринчи фарзанди учун барча аёлларга тўланади.

🔘Иккинчи фарзанди учун эса фарзанд туғилган пайтда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига киритилган оиланинг аъзоси бўлган аёлларга расмийлаштирилади. Қолган барча ҳолатларда фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини расмийлаштириш рад этилади.

🔘Янги тартибга кўра, “суюнчи пули” олиш учун фуқаро Давлат хизматлари марказига (ДХМ) бориб, ариза ёзади. Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (ЯИДXП) рўйхатдан ўтиб, сўровномани тўлдиради ва уни электрон шаклда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига юборади. Кейин агентлик нафақани тайинлаш ёки тайинлашни рад этиш бўйича қарор қабул қилади. 

🟣Биринчи фарзандингиз бўлса суюнчи пули берилади

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati
20.04.202507:33
Ўриндошлик асосида ишловчи ҳодимларга «отпускной» тўланадими?

@Huquqshunos_xizmati: 186-савол

Ассалому алейкум. Ман махсус мактабга сентябрда 0.5ст. асосий тарбиячи булиб ишга кирдим , март ойида бир укитувчимиз декретга чикди ва мен асосий тарбиячиликни топшириб 0.5ст уриндош укитувчи булиб утдим ойлик маоши асосий укитувчилар билан тенг буладими ва менга уриндошлик учун каникулда хак тулайдими ва мехнат таьтили учун хам хак туланадими.

🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

📄Меҳнат кодексининг 439-моддаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган “Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида”ги низом 16-бандига кўра ўриндошлик асосида ишловчи шахсларга йиллик асосий таътиллар, шунингдек ўриндошлар ҳақли бўлган қўшимча меҳнат таътиллари асосий иш жойидаги йиллик меҳнат таътили билан бир вақтда берилади.

🔘Агар ўриндошлик асосида ишнинг биринчи иш йилида ходим олти ойдан кам ишлаган бўлса, ўриндошлик асосида ишда йиллик меҳнат таътили учун ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳақ тўланади.

Юқоридаги қоидага кўра сизга таътил берилиши ҳамда унга мутаносиб равишда таътил пули олишга ҳақлисиз. Ўриндошлик асосида ишловчи ҳодимнинг ойлик иш ҳақи асосий ходим билан бир хил миқдорда тўланади

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati
13.04.202514:33
Ҳодим билан меҳнат шартномаси тузилгач, қанча муддат ичида ҳодим маълумотлари “Ягона миллий меҳнат тизими” (my.mehnat.uz) га киритилиши керак

@Huquqshunos_xizmati: 183-савол

Ассалому алейкум. Мен 3 йил олдин МТТга 0,5 хиссада тарбиячи булиб ишга кирдим. Орадан 3 ой утиб, доимий 1 ставка иш урнига эга булдим. 3 йил давомида ходимларнинг татилга чикиши, укишга кетиши ёки касал булиб ишга чикмай колиши сабабли купинча 1,5 ставка ишлаб келдим. Аммо менинг асосий иш уринга эга булганимни энди 3 йил утгандан кейин, бошкарма бошлиги узгариб, текширувлар бошлангандан кейин базага киритишди. Бундай холатда мен кандай зарар кураман. 3 йиллик стажим факат 0,5 хиссада хисобланадими. Агар шундай булса, мен бу холатда кандай йул тутишим керак. Жавоб учун рахмат.

🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

📖Меҳнат кодексининг 127-моддаси Иш берувчи томонидан ходимни ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқариш ҳамда ишга қабул қилиш ҳақидаги маълумотларни ходимнинг меҳнат дафтарчасига ва “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритиш ҳақида.

💠Унга кўра:

🔗Ишга қабул қилиш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Буйруқ чиқариш учун ходим билан тузилган меҳнат шартномаси асос бўлади.

➡️Ташкилот раҳбарини ишга қабул қилиш бевосита ташкилот мулкдори ёки таъсис ҳужжатларига мувофиқ ваколатли орган томонидан амалга оширилади.
Ташкилот раҳбари ташкилот мулкдори томонидан ёки таъсис ҳужжатлари билан ўзига берилган ваколатлар доирасида ходимлар билан меҳнат шартномаларини тузади.

➡️Иш берувчининг ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруғининг мазмуни ходим билан тузилган меҳнат шартномасининг шартларига мувофиқ бўлиши керак. Буйруқ ходимга иш ҳақиқатан бошланган кундан эътиборан уч кунлик муддатда, имзо қўйдириб эълон қилинади. Ходимнинг талабига кўра иш берувчи унга мазкур буйруқнинг лозим даражада тасдиқланган кўчирма нусхасини бериши шарт.

➡️Иш берувчи ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ асосида ходимнинг меҳнат дафтарчасига ишга қабул қилиш тўғрисидаги ёзувни қайд этади, ходим ушбу ёзув билан уч кун ичида таништирилиши керак. Иш берувчи буйруқ асосида ишга қабул қилиш ҳақидаги маълумотларни “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексига ҳам киритади

☝️Юқоридагиларга асосан, иш берувчи сизни иш ставкангиз 0.5 ставкадан 1.0 ставкага ўтганини тасдиқловчи маълумотларни ставкангиз ўзгарган кундан бошлаб 3 кун ичида Ягона миллий меҳнат тизимига киритиши керак эди. Ўз вақтида киритмагани учун Адлия бўлимига ёки прокуратурага ариза беришиз керак улар ҳолатни ўрганиб чиқиб сизга меҳнат стажингиз ҳақидаги маълумотларни тўғрилашда амалий ёрдам беради

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati
24.04.202514:31
«Командировочные» қандай ҳолларда тўланади. Агарда тўланмаса қаерга мурожаат қилиш керак

@Huquqshunos_xizmati: 198-савол

Ассалом алайкум, Мен Наманган давлат университетида ишлайман, саволим шундаки, жорий йилнинг январь ойида малака оширишга Тошкентга бордим, ётоқхона, йўлкира хақи, ҳаммасини ёнимдан сарфладим, шу тўғрими? Мен бу ҳаражатларимни қаердан қоплашим мумкин, қандай йўл билан.

🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

📄Меҳнат кодексининг 290-моддаси Иш берувчининг йўлланмаси бўйича касбий тайёргарлик, қайта тайёрлаш, малака ошириш ва стажировкадан ўтишда ходимлар учун компенсация тўловлари ҳақида,

📃Унга кўра:

🔗Агар иш берувчининг йўлланмаси бўйича ходимнинг касбий тайёргарлик, қайта тайёрлаш, малака ошириш ва стажировкадан ўтиши бошқа жойга кўчишни талаб қилса, ходимга ўқиш жойига бориш ва қайтиб келиш, шунингдек уй-жойни ижарага олиш харажатларининг ўрни қопланади.

➡️Жамоа шартномасида ёки иш берувчи томонидан касаба уюшма қўмитаси билан келишилган ҳолда тасдиқланган ички ҳужжатда касбий тайёргарлик, қайта тайёрлаш, малака ошириш ва стажировкага юборилган ходимларга яшаш жойидан ташқарида яшаганлик учун компенсация (суткалик) тўлови белгиланиши мумкин.

☝️Сизга иш берувчи бориш ва қайтиш учун йўл ҳаражатлари ва турар жой ижара тўловлари тўлаб бериши керак. Агар иш берувчи ушбу тўловларни тўлашдан бош тортса, Адлия бўлимига ёки прокуратурага ариза беришингиз керак. Улар ҳолатни ўрганиб чиқиб сизга йўл ва ижара учун ҳаражатларингизни қоплашда амалий ёрдам беради.

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati
23.04.202514:31
Эр ёҳуд хотиннинг розилигисиз ипотека кредити олиб бўлмайдими?

@Huquqshunos_xizmati: 195-савол

Ассалому алайкум!
Савол:
Уй жой олиш учун Субсидия чиққан. Эр-хотин ўртасида никоҳ шартномаси бор, лекин бирга яшамайди ажрашмоқчи. Ҳозир уй-жой олиш учун банк кредит ажратмоқчи. Олди-сотди шартномаси учун нотариусга хотинининг розилиги имзоси керак экан. Хотин имзо қўйишдан бош тортяпти. Нима қилса бўлади энди субсидияга уй жой ололмайдими ёки бирон иложи борми?
Қандай қилиб уйни олса бўлади? 10 кун вақти қолган.
Жавоб учун раҳмат!


🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

📄Оила кодекси 23-моддасига мувофиқ эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари, шунингдек никоҳ қайд этилгунга қадар, бўлажак эр-хотиннинг умумий маблағлари ҳисобига олинган мол-мулклари, агар қонун ёки никоҳ шартномасида бошқача ҳол кўрсатилмаган бўлса, уларнинг биргаликдаги умумий мулки ҳисобланади. Ушбу қоидага кўра сиз турмуш қурганингиздан кейин орттирилган ҳар қандай мулк сизларнинг умумий мулк ҳисобланади.

🟣Бунда Оила кодексининг 24-моддасига кўра эр ва хотиндан бирининг умумий мол-мулкини тасарруф этиши билан боғлиқ битим тузилганда бу ҳаракат бошқасининг розилигига кўра амалга оширилаётганлигини англатади.

☝️Юқоридагиларга асосан, қонуний ажримдан сўнг хотиннинг розилигини олмасдан ипотека кредити олишиз мумкин. Лекин қонуний ажрим даврида фақатгина аёлнинг розилиги билан ипотека кредити учун уйни гаровга қўйишиз мумкин. Агар аёлиз рози бўлмаса, ипотека кредити учун уйни гаровга қўйишиз мумкин эмас

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati
22.04.202507:05
«Декрет пули» неча календарь кунга тўланади?

@Huquqshunos_xizmati: 191-савол

Ассалому алекум декрет пулини ҳисоблашда тушунмовчиликлар бўлябди.
Бугалтерия таътил кунларини 98 кун ,103, 107 кун қилиб ҳисоблаши мумкинми қонунан 126 календарь кун дейилган.126 кун тўлиқ чиқмаяпти.
Дастурда шундай ҳисоблайди ҳеч қачон 126 кун ҳисобланмайди деб турибди.
Айб дастурдами, ёки чиқарилган қонундами?


🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

📄МК 404-моддасига кўра, аёлга туғруққача етмиш календарь кун ҳамда туғруқдан кейин эллик олти календарь кун (туғиш қийин кечган ёхуд икки ёки ундан ортиқ бола туғилган тақдирда етмиш календарь кун) ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилиб, қонунчиликда белгиланган, лекин ўртача ойлик иш ҳақининг етмиш беш фоизидан кам бўлмаган миқдорда нафақа тўланади.
Ҳомиладорлик ва туғиш таътили аёлга жамланган ҳолда ҳисоблаб чиқарилиб, туғруққача ҳақиқатда фойдаланилган кунлар сонидан қатъи назар, тўлиқ берилади.

🔗Ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

🔗Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 314-сон қарорига 1-ИЛОВА “Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақаларни ҳамда янги туғилган болани фарзандликка олган ёки унга васий қилиб белгиланган ходимга нафақани тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисида” низом вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақаларни ҳамда янги туғилган болани фарзандликка олган ёки унга васий қилиб белгиланган ходимга нафақани (кейинги ўринларда — нафақа) тайинлаш ҳамда тўлаш тартибини белгилайди.

Низомнинг 6-бандига кўра, нафақа тўлаш муддатлари жамоа шартномасида ёки ички ҳужжатда, улар мавжуд бўлмаганда эса меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган муддатларда белгиланади, лекин меҳнатга лаёқатсизлик варақаси тақдим этилгандан кундан бошлаб ўн олти календарь кундан кўп бўлмаслиги лозим (қонунчиликда белгиланган иш ҳақи бир ойда бир марта тўланадиган ходимлар тоифаси бундан мустасно).

❌Ҳозирча иш ҳақи бир ойда бир марта тўланадиган ходимлар тоифаси ҳали қонунчиликда белгиланмаган.

❗️Демак, “декрет пули” меҳнатга лаёқатсизлик варақаси тақдим этилгандан кундан бошлаб 16 кун ичида тушиши керак!

Диққат! Юқоридаги қоидалар ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар барча иш берувчиларга татбиқ қилинади! Хоҳ давлат дашкилоти бўлсин, хоҳ хусусий ташкилот бўлсин юқоридаги қоидалар мажбурий ҳисобланади!

Агар “декрет пули” кечикса, МК 333-моддасига кўра, ҳар бир кечиктирилган кун учун пулли компенсация талаб қилишингиз мумкин.

📊Календарь кун ҳисоблаганда якшанба қўшилмаслиги дастурнинг камчилиги ҳисобланади

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati
21.04.202505:05
Декретдан декретга чиқиш мумкинми?

@Huquqshunos_xizmati: 188-савол

Ассалому алейкум,мен 2021 йил 1 чи декабрь ойида мактабга ишга кирганман.8 ой мобайнида-14 соат дарс бн ишлаб биринчи фарзандимга хомиладорлик ва тугиш татилига чикдим,ва менга декрет пули тулаб берилганди.3 йил бола парвариши татили ичида иккинчи фарзандимга хомиладор булиб, хомиладорлик ва тугиш татилага чикишга ариза ёзиб келдим.31.01.2024 йил поликлиника томонидан берилган мехнатга лайоктсизлик варакчасини иш хонамга бериб келдим.Мана 2 ой булдики хали декрет пули берилгани йук.Кадрдан сурасам билмайман дейди.Узи менга декрет пули бериладими?неча фоиз туланади? ва канча муддатда тушиши керак?

🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

✅ Ҳа декретдан декретга чиқиш мумкин.

📄Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг 404-моддасига асосан аёлга туғруққача етмиш календарь кун ҳамда туғруқдан кейин эллик олти календарь кун (туғиш қийин кечган ёхуд икки ёки ундан ортиқ бола туғилган тақдирда етмиш календарь кун) ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилиб, қонунчиликда белгиланган, лекин ўртача ойлик иш ҳақининг етмиш беш фоизидан кам бўлмаган миқдорда нафақа тўланади.

Демак, сизда ҳомиладорлик ва туғиш таътили олиш ҳуқуқи мавжуд.

📄Шунингдек, «Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами: 1136, 08.05.2002 й.) 46-бандига мувофиқ ходим йиллик (асосий ва қўшимча) таътилда ва болани парваришлаш учун таътилда бўлган вақтда ҳомиладорлик ва туғиш бўйича таътил берилганда, нафақа ҳомиладорлик ва туғиш бўйича таътилнинг вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасида кўрсатилган барча кунлари учун берилади.

✅ Шу қоидага кўра, сизга деркет пули берилади, ўртача ойлик иш ҳаққизни 100 фоизи миқдорида декрет пули берилади, 1 ойда тушиши керак.

☝️Адлия бўлимига ёки прокуратурага ариза беришиз керак улар ҳолатни ўрганиб чиқиб сизга декрет пулини ўз вақтида олишизда амалий ёрдам беради

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati
15.04.202503:33
Биринчи турмуш ўртоғим вафот этган. Ҳозирда бошқа турмушим бор. Боламни биринчи турмушимнинг ота онаси билан кўриштирмасликка ҳаққим борми?

@Huquqshunos_xizmati: 185-савол

Ассалому алайкум. Мени 1 чи турмуш ўртоғим вафот этган. Қорнимда 6 ойлик эди болам. Ҳозир 2 ёшдан ўтди. Эримни ота онаси бола билан кўришарди касал бўлиб бермаганимдан кегин судга беришди. Туманда келиштурув бўлди рози бўлиб бердим лекин болага яхши қарамай таглигини ҳам алиштиришмагани учун бермадим ҳозир яна судга чақирябди боламни бермасликга қанчалик ҳақим бор. 2чи турмушга чиқганман ҳозир 7 ойлик ҳомладорман шу ҳолатимда ҳам судга боришга мажбурманми. Судга ҳолатим ҳақида қоғоз олиб борсам судни тугриқдан кегинга сурилади дейишди. Шу тўғрими

🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

📑Оила кодексининг 77-моддаси Бобо, буви, ака-ука, опа-сингил ва бошқа яқин қариндошларнинг бола билан кўришиб туриш ҳуқуқи ҳақида.

📝Унга кўра:

➡️Бобо, буви, ака-ука, опа-сингил ва бошқа яқин қариндошлар бола билан кўришиб туриш ҳуқуқига эга.

➡️Ота-она (улардан бири) яқин қариндошларнинг бола билан кўришишига имконият бермасалар, васийлик ва ҳомийлик органи ота-онани (улардан бирини) бундай имконият беришга мажбур қилиши мумкин.

➡️Агар ота-она (улардан бири) васийлик ва ҳомийлик органининг қарорини бажармаса, боланинг яқин қариндошлари ёки васийлик ва ҳомийлик органи бола билан кўришиб туришга тўсқинлик қилувчи ҳолларни бартараф қилиш ҳақида даъво билан судга мурожаат қилишга ҳақлидир. Суд боланинг манфаатларини ва боланинг фикрини ҳисобга олган ҳолда низони ҳал қилади.

➡️Суднинг ҳал қилув қарори бажарилмаган тақдирда айбдор ота (она)га нисбатан қонунчиликда назарда тутилган чоралар қўлланилади.

➡️Юқоридагиларга асосан бобо ва буви бола билан кўришиб туриш ҳуқуқига эга ҳисобланади. Сиз суд мажлиси вақтида судьяга ҳомиладорлигиз тўғрисида маълумотнома тақдим этиб ишни кўриш жараёнини фарзандли бўлгунизга қадар бўлган вақтга тўхтатиб туришларини сўрашиз керак.

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati
07.04.202512:06
Иш ҳақидан сабабсиз ушлаб қолиниши мумкинми?

@Huquqshunos_xizmati: 182-савол

Ассалому алайкум. Мен давлат мактабида бошланғич синф ўқитувчиси бўлиб ишлайман. Менинг иш юкламам ҳафтасига 24 соатни ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига кўра, бошланғич синфларда шанба кунлари дарслар ўтказилмайди. Февраль ойидан бошлаб мактаб маъмурияти ходимларни хабардор қилмасдан иш ҳақидан шанба кунлари учун маълум бир суммани ушлаб қолган. Бу қанчалик қонуний? Раҳмат.

🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

🔗Меҳнат кодексининг
269-моддаси Иш ҳақидан ушлаб қолишни чеклаш ҳақида.

📃Унга кўра:
➡️Умумий қоидага кўра ходимнинг ёзма розилиги билан, ходимнинг розилиги бўлмаган тақдирда эса ушбу модданинг иккинчи қисмига мувофиқ иш ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин.

📑Қуйидаги ҳолларда, ходимнинг ёзма розилигидан қатъи назар, иш ҳақидан ушлаб қолиш амалга оширилади:

➡️солиқлар ва йиғимларни ундириш учун;

➡️«Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган суд қарорларини ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш учун, шунингдек ваколатли органларнинг қонуний талабларини бажариш учун;

➡️иш ҳақи ҳисобига берилган бўнакни ушлаб қолиш учун, бошқа жойдаги ишга кўчиб ўтганлиги муносабати билан хўжалик эҳтиёжларига, хизмат сафарларига берилган, сарфланмаган ва ўз вақтида қайтарилмаган бўнакни ушлаб қолиш учун ҳамда ҳисоб-китобдаги хатолар оқибатида ортиқча тўланган суммаларни қайтариб олиш учун. Бундай ҳолларда иш берувчи бўнакни қайтариш, қарздорликни тўлаш учун белгиланган муддат тамом бўлган кундан ёки тўлов нотўғри ҳисоблаб чиқарилган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай ушлаб қолиш ҳақида буйруқ чиқаришга ҳақли. Агар бу муддат ўтиб кетган бўлса ёки ходим бўнакни тўлаш учун ушлаб қолиш асосларига ёхуд миқдорига эътироз билдираётган бўлса, қарзни тўлаш суд тартибида амалга оширилади;

➡️ходим томонидан иш берувчига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун, агар етказилган зарарнинг миқдори ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақидан ошмаса;

➡️ушбу Кодекс 312-моддаси биринчи қисмининг 2-бандида назарда тутилган жаримани ундириш учун;

➡️ходим қайси иш йили ҳисобига таътил олиб бўлган бўлса, ўша йил тугагунига қадар меҳнат шартномаси бекор қилинганда таътилнинг ишлаб берилмаган кунлари учун.

👛Ходимга ортиқча тўланган иш ҳақи (шу жумладан меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар нотўғри қўлланилганда) ундан ундирилиши мумкин эмас, бундан қуйидаги ҳоллар мустасно:

➡️ҳисоблашдаги хатолик;

➡️агар якка тартибдаги меҳнат низоларини кўриб чиқувчи орган томонидан ходимнинг меҳнат нормаларини бажармаганликдаги айби эътироф этилган бўлса;

➡️ходимнинг суд томонидан белгиланган ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) сабабли ходимга ортиқча иш ҳақи тўланган бўлса.

➡️Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ солиқ солинмайдиган тўловлардан ушлаб қолишлар амалга оширилиши мумкин эмас.

📝Меҳнат кодексининг 269-моддасида кўрсатиб ўтилган асосларга кўра, сизни ойлик иш ҳаққиздан ушлаб қолиши мумкин.

Сизнинг ҳолатингизда иш берувчи иш ҳақиздан ушлаб қолиши нотўғри ҳисобланади.Агар ушлаб қолаётган бўлса, Адлия бўлимига ёки прокуратурага ариза беришиз керак улар ҳолатни ўрганиб чиқиб сизга амалий ёрдам беради

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati
24.04.202507:31
Дипломи нострификация қилинмаган мутахассисларга мактабда дарс соатлари берилмайдими?

@Huquqshunos_xizmati: 197-савол

Ассалому алейкум саволим шу.Ўрта махсусман Тожикистон Давлат Универститетида ўқиб олий маълумотли бўлдим мактабимиз тожик тилида фаъолият олиб борилади.Айтингчи Настрификациядан ўтгунга қадар мени ишдан бўшатаман деб ёки сиззи ҳаққингиз 4 соатлик дарс деб мактабда дарс бермаслиги қанчалик тўғри илтимос батафсил маълумот берсангиз.

🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

📄Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 07.12.2019 йил 393-сонли буйруғига асосан дарс ўтиш ҳуқуқини бермайдиган диплом эгалари, тил ўргатиш ўқув марказларини битирган сертификат эгалари, академик лицей битирувчилари, дипломида фан ўқитувчиси йўналиши ёзилмаган касб-ҳунар коллежи битирувчилари ҳамда дипломлари нострификация қилинмаган мутахассисларга (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.07.2019 йил 620-сонли қарорининг 7-боб 45-банд 3 қисмига асосан) ҳамда 1-,2-,3-курсларда сиртқи, масофадан, кечки, кундузги бўлимларда (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.12.2005 йил 275-сонли қарорига асосан) таҳсил олаётган талабаларга дарс соатларини бериш тақиқланади!

☝️Юқоридаги қоидага асосан дипломингиз нострификациядан ўтказилмагани сабабли, сизга дарс соатлари берилмайди. Дипломингизни Таълим сифатини назорат қилиш инспекциясига мурожаат қилиб нострификациядан ўтказишингиз мумкин.

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati
23.04.202507:32
Магистрант мактабда тўлиқ ставкада ишлаши мумкинми?

@Huquqshunos_xizmati: 194-савол

Ассаламу алейкум. Мактабда инглиз тили фани укитувчиси булиб ишлайман. 25 соат юкламам ва синф рахбарлигим бор.
Шу билан бирга магистратура 1- курс талабасиман. Талим жараёним ишимга халакит бермайди. Бу фаолиятларим конунчиликка зид эмас деган фикрдаман.
Мутахассис жавоби мен учун мухим. Олдиндан рахмат


🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

❗️Магистрантнинг асосий вазифаси таълим олиш ҳисобланади. Шу туфайли магистрант фақат дарсдан бўш вақтларидагина ишлашга ҳақли. Анъанавий ёки масофавий шаклда ўқишнинг аҳамияти йўқ. Ҳар икки ҳолатда ҳам асосий вазифа ўқиш.

📄Меҳнат кодексининг 184-моддасига мувофиқ иши юқори даражадаги руҳий, ақлий ва асабий зўриқиш билан боғлиқ бўлган, яъни алоҳида хусусиятга эга бўлган тиббиёт ходимлари, педагоглар ва бошқа тоифадаги ходимлар учун иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига кўпи билан ўттиз олти соат қилиб белгиланади.

🟣Шунга кўра барча педагог ходимлар учун ҳафталик иш соати 36 соатдан ошмайди, бунда қонун чиқарувчи 1 ставка учун мазкур меёрни белгилайди.

☝️Мана шу қоидага кўра магистрант таълим олиш вақтида бу соатларни бажара олмайди, шу туфайли у мактабда тўлиқ ставкада ишлай олмайди. Бунда магистрант ОТМдаги дарслари қўйилган соатларга қараб 0.50 дан 0.75 ставкагача ишлаши мумкин.

🟣Ҳафталик иш юкламасини бажариш учун бир кунда 7 соат вақт сарфланади. Магистратурада бир кунда камида 2 пара дарс ўтилганда ҳам магистрант деярли уч соат вақт кетади. Ёки ҳафтасига 2 кун ўқиш бўлганда ҳам МК 184-моддасидаги меёрни бажариб бўлмайди.

❌Шунга кўра сиз тўлиқ ставкада ишлай олмайсиз.

Бу вазиятда сиз бўш вақтингизга қараб 0.5 ёки 0.75 ставкада ишлашга ҳақлисиз.

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati
🏆 "MENING MAKTABIM – ENG ZO‘RI"❗️

Sevimli maktabingizni qo‘llab-quvvatlash va uni g‘olibga aylantirish vaqti keldi! "Mening maktabim" loyihasida ishtirok eting, ovoz bering va maktabingizning yutuqqa erishishiga yordam bering.

💰Mukofot jamg‘armasi (Umumiy 21 000 000 so‘m):

🥇 1-o‘rin – 9 000 000 so‘m;
🥈 2-o‘rin – 7 000 000 so‘m;
🥉 3-o‘rin – 5 000 000 so‘m.

Sizning maktabingiz eng faol va eng kuchli jamoaga ega ekanini hammaga ko‘rsating! Do‘stlaringiz, o‘qituvchilaringiz, o‘quvchilaringiz va ota-onangizni ham ovoz berishga chorlang!

OVOZ BERISH UCHUN QUYIDAGI BOTGA KIRING:

➡️ @MENING_MAKTABIMBOT
➡️ @MENING_MAKTABIMBOT
➡️ @MENING_MAKTABIMBOT

📢 Ovoz bering, g‘oliblikni qo‘lga kiriting!

Eslatib o‘tamiz, ovoz berish jarayonlari 20.05.2025-yil soat 23:59 da yakuniga yetadi. Suniiy tarzda ovoz ko‘paytirgan maktablar loyihadan chetlashtiriladi.

💬Loyihani tashkil etayotgan kanallar: @mmtv_uz, @ustoz, @ustozlar_ovozi
Устали от тонны новостей про налоговые изменения, но ищете реальные ответы на налоговые поправки-2025?

Мы понимаем, что для опытного бухгалтера важна не «мотивационная вода», а конкретика: какие именно статьи Налогового кодекса меняются, какие нормы вводят новые НСБУ, и как корректно работать с Постановлением Кабмина № 758, чтобы не нарваться на штрафы.
Вы много лет на передовой бухгалтерии: через ваши руки прошли горы отчётов и не одна налоговая проверка. Вы знаете, что каждая «мелочь» в учёте может стоить дорого (буквально).

Что даёт
конференция «Бухгалтер Будущего»?
1️⃣ Разбор налоговых изменений 2025. Без лишней теории — только правки в НК, которые уже утверждены или планируются. Вы узнаете, на что нужно будет обратить внимание, чтобы не бегать за аудиторами в последний момент.
2️⃣ Обновлённые НСБУ и новые формы отчётности. Мы покажем практические кейсы, как на практике вести учёт аренды, формировать бухгалтерские документы и отражать операции по-новому.
3️⃣ Расчёт среднего заработка по новым правилам: ТК, Постановление № 758 и формулы, которые часто вызывают путаницу. Мы пройдёмся по этим пунктам пошагово, чтобы вы смогли настроить расчёт в своей программе и избежать ошибок.
4️⃣ Оптимизация в 1С и Дидокс. У нас выступят спикеры, которые реально работают с программными продуктами, а не «знают понаслышке». Покажем, какие настройки помогут избежать дублирования данных и как автоматизировать рутинные операции.
5️⃣ Практика налоговых споров. Три эксперта, которые провели уже сотни камеральных и выездных проверок, разберут типичные ошибки и расскажут, как их не допустить. Вы получите готовые алгоритмы для снижения риска конфликтов с налоговой службой.

Почему можно доверять?
6+ спикеров с реальным стажем в сфере аудита, налогового консультирования и ведения бухучёта.
Цифры и факты: каждая рекомендация подтверждена ссылками на законодательство или проверенным кейсом из практики.
Формат «вопрос-ответ»: можно будет задать свой вопрос — хоть про реализацию аренды в 1С, хоть про нюансы экспертизы при налоговых спорах, — и получить конкретный совет.

Мы знаем, что бухгалтеры — самые внимательные и недоверчивые слушатели. И именно поэтому мы даём максимум конкретики: формулы, таблицы, комментарии юристов и аудиторские лайфхаки.

Что вы получите в итоге?
• Готовые чек-листы и инструкции под законы 2025 года — без «домыслов», только проверенные моменты из первоисточников.
Экономию времени на ручной рутине
• Уверенность, что вы не пропустите важные нововведения и не получите штраф из‑за одного неверного расчёта.
• Доступ к профессиональному сообществу, где можно уточнить, как коллеги решают те же задачи и какие инструменты уже «прижились» на практике.

Формат мероприятия
Дата: 22 мая 2025, г. Ташкент, место конференции сообщим дополнительно (так как уже купили много билетов, а зал рассчитан на меньшее). Успевайте.
Продолжительность: 7+ часов контента и живого общения.
Выступления чередуются с сессиями вопросов и ответов, чтобы вы могли сразу прояснить любые нестыковки.
Перед стартом: доступ в закрытый чат, где мы обмениваемся дополнительными материалами и ссылками на новые нормативы в течение всего года.

Никаких обещаний «Вау-эффектов», только решение конкретных задач и точные рекомендации, как соответствовать обновлённому законодательству.

Сомневаетесь, стоит ли тратить день на «ещё одну конференцию»?
Спросите себя: «Готов ли я потратить кучу времени (и нервов), чтобы самостоятельно мониторить каждый пункт новых законов, или лучше получить готовые решения и избежать лишнего стресса?»

Если ответ очевиден — переходите по ссылке и забронируйте место. До 30 апреля действует льготная цена! Цену вопроса вы узнаете сразу, без скрытых платежей и непонятных условий.

👉 Забронировать место

Для нас важен ваш результат — стабильная и корректная работа бухучёта в 2025 году, без штрафов и недочётов.

Выбирайте: идти наугад или с проверенной картой.
Мы предлагаем вам карту. Приходите 22 мая и получите все ключи к обновлённой бухгалтерии!
14.04.202516:05
@Huquqshunos_xizmati: 184-савол

Ассалому алейкум мен 2.0 ставка Кабулхонада врач булиб ишлайман бизда навбатчиликда тургани врачлар камлиги сабабли купрок навбатчиликда тураман Шифохона эконамисти 360 соатдан ошмаслигини айтиб ортикча турган соатларимизи кесиб ташлайди хар ойда шу холат булади , навбатчиликда турмасек шу кунда шифохонада врач булмиди Нима килишимиз керак.

Саволими давоми ортикча соатларимизни Адлияга жунатишди у ердан хам коникарли жавоб беришмаябди.


🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

Меҳнат кодекси 115-моддасига мувофиқ ходим учун иш вақтининг нормал муддати ҳафтасига қирқ соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас. Бунда олти кунлик иш ҳафтасида ҳар кунги ишнинг муддати етти соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида эса саккиз соатдан ортиб кетмаслиги лозим.

Шунингдек, ушбу кодекс 123-моддасига ҳисобга олинадиган даврдаги иш вақтининг муддати иш соатларининг нормал миқдоридан ошиб кетмайдиган шарт билан корхонада иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш жорий қилиниши мумкин (115, 116, 117, 118-моддалар).

💁‍♂ Бунда ҳисобга олинадиган давр бир йилдан, кундалик иш вақтининг (сменанинг) муддати эса ўн икки соатдан ортиб кетмаслиги лозим.

☝️Ушбу қоидага кўра сизлардаси сменаларда ҳам иш вақти 12 соатдан ортиқ бўлмаслиги керак.

360:30=12

Демак, Сизни иш вақтиз 12 соатдан ошмаслиги керак. Агар сизга навбатчилик 360 соатдан кўп қўйилса, кунлик иш вақтиз 12 соатдан ошиб кетади. Шу сабабли, Сизни бир ойлик навбатчилик вақтиз 360 соатдан ошмаслиги керак.

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati
🏆 "MENING MAKTABIM – ENG ZO‘RI"❗️

Sevimli maktabingizni qo‘llab-quvvatlash va uni g‘olibga aylantirish vaqti keldi! "Mening maktabim" loyihasida ishtirok eting, ovoz bering va maktabingizning yutuqqa erishishiga yordam bering.

💰Mukofot jamg‘armasi (Umumiy 21 000 000 so‘m):

🥇 1-o‘rin – 9 000 000 so‘m;
🥈 2-o‘rin – 7 000 000 so‘m;
🥉 3-o‘rin – 5 000 000 so‘m.

Sizning maktabingiz eng faol va eng kuchli jamoaga ega ekanini hammaga ko‘rsating! Do‘stlaringiz, o‘qituvchilaringiz, o‘quvchilaringiz va ota-onangizni ham ovoz berishga chorlang!

OVOZ BERISH UCHUN QUYIDAGI BOTGA KIRING:

➡️ @MENING_MAKTABIMBOT
➡️ @MENING_MAKTABIMBOT
➡️ @MENING_MAKTABIMBOT

📢 Ovoz bering, g‘oliblikni qo‘lga kiriting!

Eslatib o‘tamiz, ovoz berish jarayonlari 20.05.2025-yil soat 23:59 da yakuniga yetadi. Suniiy tarzda ovoz ko‘paytirgan maktablar loyihadan chetlashtiriladi.

💬Loyihani tashkil etayotgan kanallar: @mmtv_uz, @ustoz, @ustozlar_ovozi
24.04.202500:10
Ҳодим ишдан бўшаганда унга берилган моддий ёрдам пули ушлаб қолинадими?

@Huquqshunos_xizmati: 196-савол

Мен бюджет ташкилотда ишлаганман. Бизда хар йилги мехнат таътилига чиқилганда ёки ариза ёзиб берилганда соғликни тиклаш учун бир йилда бир марта моддий ёрдам берилади. Ушбу моддий ёрдамни 2025 йил январ ойида олдим. Лекин 2025 йил 18 февралдан бошқа хусусий секторга ишга ўтдим. Якуний хисоб китоб қилинганда ушбу моддий ёрдам йил бошидан 18 февралгача бўлган даврим учун хисобланиб, қолгани якуний хисобдан ушлаб қолинди. Ушбу ушлаб қолиши тўғрими. Бу соғлиқни тиклаш учун моддий ёрдамку?

🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

📄Меҳнат кодексининг 269-моддасига асосан ходим жорий иш йили ҳисобидан таътил олиб бўлган бўлса ва шу иш йили тугагунига қадар меҳнат шартномаси бекор қилинса, иш берувчи унга тўланган таътил пулининг ишлаб берилмаган кунларига оид қисмини ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолишга ҳақли. Бунда ходимдан розилик ҳам олиб ўтирилмайди.

Бироқ, сизнинг ҳолатингизда таътил пули берилмаган, соғлигизни тиклашиз учун моддий ёрдам пули берилган. Меҳнат кодексига асосан ҳодимга тўланган моддий ёрдам пули ҳодим ишдан бўшаганда ушлаб қолинмайди. Шу сабабли, сиз Адлия бўлимига ёки прокуратурага ариза беришиз керак улар ҳолатни ўрганиб чиқиб сизга ушлаб қолинган ойлик иш ҳаққизни қайтариб олишда амалий ёрдам беради

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati
23.04.202503:30
Ўқитувчиларга директор жамғармаси ҳисобидан ойлик устама тўлаш тартиби қандай?

@Huquqshunos_xizmati: 193-савол

Ассалому алайкум,мен мактабда 6 йилдан буён ўқитувчи бўлиб ишлайман,ҳозирда университет сиртқи таълимда 4 босқич талабаси ман.Саволим шуки,мен деректор жамғармасидан устама олишга ҳақлиманми?

🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

✅ Педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар тарбиявий жараённинг амалга оширилиш сифати ва самарадорлигига, синфдан ташқари ишларга ҳамда ўқувчиларни инсонпарварлик ва меҳр-оқибат руҳида тарбиялашга, тегишли синфлар ва ўқув фанлари учун тасдиқланган умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларида назарда тутилган билимлар ва кўникмалар тўлиқ ҳажмининг ўқувчилар томонидан ўзлаштириб олиниши даражасига ва ўқув жараёнига қўшилган аниқ ҳисса, ўқитишнинг юқори самарадорлиги ва сифати учун 40 фоизгача миқдорда белгиланади.

🟣Педагог ходимларнинг фаолиятини баҳолаш мезонлари асосида тўплаган умумий баллари бўйича уларга қуйидаги миқдорларда устама ҳақ белгиланади:

➡️65 — 70 балл тўпласа — 10 фоиз;
➡️71 — 75-балл тўпласа — 15 фоиз;
➡️76 — 80 балл тўпласа — 20 фоиз;
➡️81 — 85 балл тўпласа — 25 фоиз;
➡️86 — 90 балл тўпласа — 30 фоиз;
➡️91 — 95 балл тўпласа — 35 фоиз;
➡️96 — 100 балл тўпласа — 40 фоиз.

🟣Умумтаълим муассасалари педагог ходимларининг базавий тариф ставкаларига Жамғарма ҳисобидан ҳар ойлик устамалар янги ўқув йили учун ўтган ўқув йили якунлари бўйича белгиланади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарорига асосан тасдиқланган "Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида"ги Низомга асосан устама пули олиш учун устама тайинлаш ишлари билан шуғулланувчи мактабда тузилган комиссияга мурожаат қилишингиз керак.

☝️Агар сизга устама пули тайинлаш рад этилса, Адлия бўлимига ёки прокуратурага ариза беришиз керак улар ҳолатни ўрганиб чиқиб сизга амалий ёрдам беради

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati
22.04.202503:33
Мактаб синфҳоналарига камералар ўрнатилиб, директор дарс жараёнини кузатиши қанчалик қонуний?

@Huquqshunos_xizmati: 190-савол

Мактабда ўқитувчи бўлиб ишлайман.Синф ҳоналарига мактабда камера ўрнатилган Дарс жараёнида директор рухсатимизсиз деярли ҳар куни дарс жараёнини расмга олиб мактаб жамоаси группасига расмга олиб ташлайди ёки личкага думалоқ видео жўнатади дарс пайти тел қилиб дарсимиздан камчилик топиб дарсда ўқитувчига халақит беради Бу нарса менга дарс ўтишимда ёмон тасир қиляпти. Асабийлашиб дарсда олдимга қўйган мақсадга эришишимга тасир қиляпти.Шу нарсаларга директор қанчалик ҳақли.

🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ 5538-сонли Фармонига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари халқ таълими муассасаларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг инфратузилмасини ривожлантириш масаласида ҳар томонлама кўмаклашиш, хусусан:

🔘умумтаълим муассасаларининг хавфсизлигини таъминлаш, шу жумладан ҳудудлар атрофини ўраш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича инспекторларни бириктириш, видеокузатув камералари, ёнғинга қарши сигнализатсия тизимларини, кириш йўлларида қоидабузарликларни қайд этувчи қурилмаларни ўрнатиш чора-тадбирларини кўриш вазифаси юклатилган.

☝️Айнан мана шу қоидага кўра, синфхоналарга назоратни ва таълим сифатини текшириш учун камералар ўрнатилиши қонуний.

💁‍♂ Бироқ директор камерадан фойдаланган ҳолда ўқитувчиларнинг дарс жараёнларини сифатли ўтишишга ўқувчиларни баҳолашига салбий таъсир кўрсатадиган бўлса, унда бу жавобгарликка сабаб бўлади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 197-5-моддасига мувофиқ таълим муассасаси педагог ходимининг касбий фаолиятига таълим олувчилар билимини тўғри ва холис баҳолашига таъсир кўрсатиш билан ифодаланган тарзда қонунга хилоф равишда аралашиш ёки таълим муассасаси педагог ходимининг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш:

🔘фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 7 бараваригача;

🔘мансабдор шахсларга эса — 7 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

❗️Бу масалада туман прокуратурасига мурожаат қилишни тавсия қиламиз.

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati
20.04.202514:33
Тиббиёт муассасаларида янги иш бошлаган ҳодимларга маҳсус ойлик устамалар тўланадими? Агар тўланса,тартиби қандай?

@Huquqshunos_xizmati: 187-савол

Ассалому алейкум.
Президентининг 17.05.2022 йилдаги ПФ-136-сонли Фармонига кўра 2022 йил 1 июндан бошлаб янги иш бошлаган салоҳиятли ёш шифокорларга 1 миллион сўмгача махсус ойлик устамалар тўланиши белгиланган эди. Қолаверса, ССВнинг 2022 йил 30 декабрдаги 30-сон, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022 йил 21 декабрдаги 35-2022/qq-сон ва Молия вазирлигининг 2022 йил 29 декабрдаги 71-сонли қарори билан тасдиқланган "Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисида"ги Низомнинг 14-бандига асосан салоҳиятли ёш шифокорлар учун 1 миллион сўмгача махсус ойлик устамалар уларнинг биринчи уч йиллик меҳнат фаолияти учун белгиланиши, бунда янги иш бошлаган салоҳиятли ёш шифокорлар учун ҳар ойда:

➖биринчи йил учун – 1 миллион сўмдан;

➖иккинчи йил учун – 750 минг сўмдан;

➖учинчи йил учун – 500 минг сўмдан махсус ойлик устамалар тўланиши назарда тутилган. Саволим шундан иборатки мен 2023 йил Самарканд Давлат тиббиёт университетининг Тиббий профилактика ищи йуналишини якунладим. Иш фаолиятимни эса 2021 йилдан бошлаб туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги булимида давом эттириб келмокдаман. Юкорида келтирилган фармон хамда карор юзасидан устама берилмаяпти, утган давр мобайнида берилмасдан келган устама компенсация килиб бериладими?
Мазкур масалага амалий ечим беришини сўраб қоламан.


🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

👨‍⚕️Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги Низом (16.01.2023 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3416) 9-бандига кўра янги иш бошлаган салоҳиятли ёш шифокорларга 1 миллион сўмгача махсус ойлик устамалар белгиланади.

☝️Энди қаранг! низомнинг 14-бандига кўра салоҳиятли ёш шифокорлар учун 1 миллион сўмгача махсус ойлик устамалар уларнинг биринчи уч йиллик меҳнат фаолияти учун белгиланади.

Бунда янги иш бошлаган салоҳиятли ёш шифокорлар учун ҳар ойда:

🔘биринчи йил учун — 1 миллион сўмдан;
🔘иккинчи йил учун — 750 минг сўмдан;
🔘учинчи йил учун — 500 минг сўмдан махсус ойлик устамалар белгиланади.

Мазкур низомда “салоҳиятли” ёш шифокорнинг қандай бўлиши яъни унга қандай талаблар қўйилиши белгиланмаган.

✅ Шу туфайли янги иш бошлаган шифокорларни мазкур тоифага киритиш ва уларга устама бериш мумкин. Лекин сизни ёшингиз 30 ёшдан катта бўлса, Сизга ушбу устама пули тўлаб берилмайди, сабаби 30 ёшдан катталар ёш ҳодим ҳисобланмайди.

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati
Deleted20.04.202517:28
Эндиликда Ўзбекистонда ишсизларни иш билан таъминлаш бўйича янги лойиҳа йўлга қўйилди!

✅ Ҳар куни 100+ янги иш ўринлари
✅ Юқори маошли ва ишончли вакансиялар
✅ Офлайн ва онлайн иш имкониятлари
✅ Ҳар касб ва малакага мос таклифлар

🎯 Иш излаётганлар учун катта имконият!
⏳ Кеч қолманг, иш топишни ҳозирдан бошланг!

🔎 Биринчи бўлинг – имкониятни қўлдан чиқарманг!
🔗 https://t.me/+skE26cNsdac5OTdi
07.04.202503:25
Судга даво аризасини тўҳтатиш ҳақида мурожаат қилсам, даво аризасини киритган вақтимда қилган тўловларим қайтариладими?

@Huquqshunos_xizmati: 181-савол

Ассаламу алекум. Мен эримдан қизимди олиб бериш бўйича туман судига даво ариза берган эдим 14 февраль 2025 йилда. Ҳали жавоб келмади суд куни бўйича хабар келмади. Қизимни эрим ўзи олиб келиб берди энди судга эҳтиёжим ёқ. Энди ушбу даво аризамни қайтариб олсам тўлаган тўловларимни қайтариб ола оламанми қандай ҳақ ҳуқуқларим бор? Жавоб учун олдиндан рахмат

🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

🔗Фуқаролик процессуал кодексининг 39-моддаси 1-қисмига асосан, "Даъвогар арз қилинган талабларидан воз кечганда у қилган харажатларининг ўрни жавобгар томонидан қопланмайди."

❕Судга ариза бериб даъво аризасини кўрмасдан қолдиришларини сўрашингиз керак, лекин, судга тўлаган давлат божиз ва почта ҳаражатлари учун тўлаган тўловлариз қайтарилмайди.

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati
Shown 1 - 24 of 46
Log in to unlock more functionality.