Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Nishon tumani hokimligi avatar
Nishon tumani hokimligi
Nishon tumani hokimligi avatar
Nishon tumani hokimligi
12.05.202505:42
#Нишон_тумани_ОАВ_нигоҳида

Жиноят ишлари бўйича Нишон туман судининг жазони ижро этиш муассасасида ўтказилган сайёр мажлисидан лавҳа

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
nishontuman.uz|Telegram|Instagram|Facebook|You tube
11.05.202504:02
Қаҳрамон фахрийларимизга, тинч ҳаётимиз йўлида ҳалок бўлган жасур посбонларимиз оилаларига меҳр ва эътибор кўрсатиш – Президентимизнинг инсон қадрини улуғлаш сиёсатида ўзгармас тамойил.

Забота о наших уважаемых ветеранах и семьях героев, отдавших жизнь ради нашего мирного неба, – неизменный принцип политики Президента по возвышению чести и достоинства человека.

Facebook|Instagram|X
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Москва шаҳрига амалий ташрифи якунланди. Давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди. “Внуково” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Россия расмийлари кузатиб қўйди.

Рабочий визит Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева в город Москву завершился. Глава нашего государства отбыл в Ташкент. В международном аэропорту "Внуково" высокого гостя проводили официальные лица России.

#Mirziyoyev #tashrif #Rossiya #Galaba

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
09.05.202509:12
Нишон тумани ҳокими Ботир Тоғаев 9 май хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Мотамсаро она хайкали пойига гулчамбар қуйди

nishontuman.uz|Telegram|Instagram|Facebook|You tube
09.05.202507:07
Ҳар жумадан миллийлик уфуради!

Нишон туманида ҳар ҳафтанинг жума куни “Миллий либослар куни” сифатида алоҳида кайфиятда ўтмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
nishontuman.uz|Telegram|Instagram|Facebook|You tube
#LIVE | #DXX_KUBOGI | #MINI_FUTBOL

Ўйин жараёнидан видеолавҳалар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
nishontuman.uz|Telegram|Instagram|Facebook|You tube
Нишон тумани ҳокими Ботир Тоғаевнинг
12 май – Халқаро ҳамширалар куни муносабати билан байрам табриги

Ҳурматли ҳамширалар!
Азиз соғлиқни сақлаш соҳаси фидоийлари!

Сиз, меҳрибон ва самимий дилкаш аёллар, ҳар куни беминнат хизмат, юксак масъулият, беқиёс сабр ва олийжаноблик билан юртимиз халқининг саломатлигини асраб, эзгу ишларни амалга ошириб келмоқдасиз.

Шу боис ҳам, дунё бўйлаб нишонланадиган 12 май — Халқаро ҳамширалар куни айни пайтда юртимизда ҳам муносиб тарзда нишонланмоқда.

Ҳамшира — бу шунчаки касб эмас, балки ҳалоллик, шафқат, дилкашлик, меҳр ва инсонпарварликнинг тимсоли.

Бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида ҳамширалар салоҳиятини ошириш, меҳнатига муносиб шарт-шароит яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масалалари давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.

Нишон туманида ҳам соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, тиббиёт муассасаларини замонавий жиҳозлар билан таъминлаш, кадрлар салоҳиятини ошириш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда.

Бу борада, албатта, сиз — азиз ҳамшираларнинг ҳиссаси беқиёсдир.

Қадрли ҳамширалар!

Сизларни бугунги улуғ ва шуҳратли касб байраминингиз — Халқаро ҳамширалар куни билан самимий табриклаб, тинч ва фаровон ҳаёт, оилаларингизга бахту саодат, касбий фаолиятингизда эса юқори марраларни тилайман.

Юракдан шифо, дилингиздан шижоат, амалингиздан барака аримасин!

Ботир Тоғаев,
Нишон тумани ҳокими

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
nishontuman.uz|Telegram|Instagram|Facebook|You tube
10.05.202518:05
Осиё чемпионатида фахрли бронза!

Ўзбекистон дзюдо терма жамоаси аъзоси, Нишонлик ёш ва истиқболли спортчи Арслонбек Тожиев 81 кг вазн тоифасида Осиё чемпионатида муносиб иштирок этиб, бронза медали соҳиби бўлди!

У турнирдаги илк баҳсини Хитой Тайбей вакили Чин-И Луо устидан ишончли ғалаба билан бошлади.

Кейинги босқичда бахрайнлик Гасановни мағлуб этиб, медаль учун курашни давом эттирди.

Ўтиш беллашувида қозоғистонлик Азат Кумисбайни ортида қолдирган Арслонбек финал блокига йўл олди ва ҳал қилувчи баҳсда бронза медалига сазовор бўлди.

Арслонбек Тожиевга янада катта зафарлар тилаймиз!

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
nishontuman.uz|Telegram|Instagram|Facebook|You tube
Москва шаҳридаги тадбирлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди.

В рамках программы мероприятий в городе Москве состоялась встреча Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева и Президента Российской Федерации Владимира Путина.

#Mirziyoyev #tashrif #Rossiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Нишон тумани ҳокими Ботир Тоғаевнинг 9 май хотира ва қадрлаш куни муносабати билан туман аҳлига байрам табриги

Ҳурматли Нишон тумани аҳли!
Азиз уруш ва меҳнат фахрийлари

Сиз, азизларни буюк саналардан бири — 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан чин қалбимдан, самимий табриклайман!

Иккинчи жаҳон урушида фашизмга қарши курашда қатнашиб, жанг майдонларида ва фронт ортида ҳалол меҳнати билан ғалабага ҳисса қўшган юртдошларимизнинг буюк жасорати доимо эъзозга лойиқдир.

Сизларнинг мардлик ва фидокорлик туйғулари, сабр-бардошингиз, тинчлик ва озодлик йўлидаги хизматларингиз орқали бугунги тинч ҳаёт ва тараққиёт пойдевори яратилган.

Ёш авлоднинг Ватанга муҳаббати ва садоқати айнан сизларнинг ибратли умр йўлингизга таянади.

Мана шундай улуғвор кунда ҳар бирингизга чуқур миннатдорлик изҳор этаман.

Сизларга сиҳат-саломатлик, тинч ва фаровон ҳаёт, хонадонларингизга барака ва файз тилайман.

Хотира абадий, жасорат мангу яшайди.

nishontuman.uz|Telegram|Instagram|Facebook|You tube
Нишон туманида “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гулчамбар қўйилди

Нишон туманида 9 май — Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан эрта тонгдан туман ҳокими Ботир Тоғаев раҳбарлигида туман прокурори, ИИБ бошлиғи, Солиқ ва Мудофаа бўлими масъуллари, нуронийлар ҳамда бир қатор ташкилотлар раҳбар ва ходимлари иштирокида “Мотамсаро она” ҳайкали поясига гулчамбар қўйилди.


Ушбу тадбир – Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган юртдошларимизнинг хотираси, шунингдек, Ватан тинчлиги йўлида ҳалок бўлган фидойиларга бўлган чуқур ҳурмат ва эътироф ифодасидир.

Тадбирда сўз олган Нишон тумани ҳокими Ботир Тоғаев уруш йилларининг машаққатларини эсга олиб, жанггоҳлардан омон қайтган боболаримиз, машаққатли синовларга дош берган оналаримиз ва сабр-бардош тимсоли бўлган халқимиз олдида таъзим бажо келтирди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
nishontuman.uz|Telegram|Instagram|Facebook|You tube
#LIVE | #DXX_KUBOGI | #MINI_FUTBOL

Нишон туманида ДХХ кубоги учун маҳалла ёшлари ўртасида мини футбол мусобақаси қизғин давом этмоқда!

Жонли ҳисоб:
Самарқанд МФЙ – 0 : 1 – Пахтаобод МФЙ

Эслатиб ўтамиз, бу — ўйин давомидаги ҳолат, якуний натижа эмас!


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
nishontuman.uz|Telegram|Instagram|Facebook|You tube
12 май — Халқаро ҳамширалар куни

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
nishontuman.uz|Telegram|Instagram|Facebook|You tube
10.05.202506:02
99 ёшли Хурсанд момо Президент мукофотини қабул қилди!

Нишон тумани, Талимаржон шаҳарчасида истиқомат қилувчи 99 ёшли ҳурматли Хурсанд момо Халиловага мамлакатимиз раҳбарининг эътибор ва эҳтиромини ифода этувчи мукофотлар тантанали тарзда топширилди.

Тадбирда нуронийлар, маҳалла фаоллари ва ҳокимият вакиллари иштирок этди.

Бу эзгу жараён юртимизда кекса авлодга кўрсатилаётган ҳурмат ва эътиборнинг ёрқин ифодасидир.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
nishontuman.uz|Telegram|Instagram|Facebook|You tube
09.05.202511:14
Давлатимиз раҳбари Ғалабанинг 80-йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этди.

Глава нашего государства принял участие в торжественных мероприятиях по случаю 80-летия Победы.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
09.05.202508:38
Нишон тумани ҳокими Ботир Тоғаев раҳбарлигида мутасаддилар 9 май Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан «Мотамсаро она хайкали» пойига гулчамбар қуйди

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
nishontuman.uz|Telegram|Instagram|Facebook|You tube
09.05.202503:48
Бугунги тинч, озод ва эркин ҳаёт учун ўзининг азиз жонини ҳам аямасдан курашган фидойи инсонларнинг олдида доимо қарздормиз.

Мы находимся в постоянном долгу перед отважными людьми, которые, не жалея своей жизни, боролись за сегодняшние мир и свободу.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
#LIVE #DXX_KUBOGI #MINI_FUTBOL

Нишон туманида ДХХ кубоги учун Самарқанд ва Пахтаобод маҳалла ёшлари ўртасида мини футбол мусобақаси бошланди

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
nishontuman.uz|Telegram|Instagram|Facebook|You tube
10.05.202502:34
Ўзбекистон ва Россия Президентлари учрашув ўтказдилар.

Состоялась встреча Президентов Узбекистана и России.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев по приглашению Президента Российской Федерации Владимира Путина принял участие в торжественных мероприятиях по случаю 80-й годовщины Победы во Второй мировой войне.

#Mirziyoyev #tashrif #marosim #Galaba

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Президент Шавкат Мирзиёев Москвада Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этиш доирасида ХХР Раиси Си Цзиньпин, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон, Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси, Вьетнам Компартияси Марказий қўмитаси Бош котиби То Лам, Сербия Президенти Александр Вучич ва Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос билан норасмий учрашувлар ўтказди.

В рамках участия в торжественных мероприятиях в связи с 80-летием Победы во Второй мировой войне в Москве Президент Шавкат Мирзиёев провел неформальные встречи с Председателем КНР Си Цзиньпином, Президентом Таджикистана Эмомали Рахмоном, Президентом Египта Абдельфаттахом ас-Сиси, Генеральным секретарем Центрального комитета Компартии Вьетнама То Ламом, Президентом Сербии Александром Вучичем и Президентом Палестины Махмудом Аббасом.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
9-май — Хотира ва қадрлаш куни

Бугун халқимиз, юртимиз учун қутлуғ сана нишонланмоқда. Ёруғ хотира билан ўтган аждодларимиз, бугунги тинч ва фаровон кунлар учун жонини фидо этган, меҳнат ва хизмат қилган инсонларга бўлган чуқур эҳтиромимиз ва миннатдорлигимизни изҳор этамиз.

Қадр билан замондош, елкадош фидойиларнинг борлиги учун шукроналигимизни ва ҳурматимизни изҳор этамиз.

Хотира ҳам, қадр ҳам ҳаётимизда муҳим аҳамиятига эга. Шундай экан, бу кун шукроналик, миннатдорлик байрами бўлиб қолсин!

Осмонимиз тинч, турмушимиз тўкин ва фаровон бўлсин!

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
nishontuman.uz|Telegram|Instagram|Facebook|You tube
#LIVE #DXX_KUBOGI #MINI_FUTBOL

Нишон туманида ДХХ кубоги учун маҳалла ёшлари ўртасида мини футбол мусобақаси кўтаринки руҳда қизиқарли тарзда давом этмоқда

Ҳисоб; Нурчи МФЙ 4:3 Байналминал МФЙ.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
nishontuman.uz|Telegram|Instagram|Facebook|You tube
Shown 1 - 24 of 69
Log in to unlock more functionality.