10.04.202504:18
Ҳаётдан олинган зўр бир ҳазил эсимга тушиб қолди. Буни Сизлар билан бўлишмоқчиман.
Бир куни Билл Гейтс Майкрософт компаниясининг Европа минтақаси учун бош директор лавозимига катта танлов эълон қилди.
Бирламчи скрин натижасида - 5000 киши суҳбатга чақирилди ва катта залга йиғилди. Улар орасида Парижда яшовчи, асли келиб чиқиши яҳудий бўлган, Морис Коэн ҳам бор эди.
Билл Гейтс миннатдорлик билан йиғилганларга раҳмат айтиб, JAVA программалаштириш тилини билмайдиганларни залдан чиқишларини сўради. Буни натижадасида 2000 киши чиқиб кетди.
Морис Коэн ўйлаб қолди: «Ҳар қанча бу тилни билмасам ҳам, қолсам нима йўқотаман?». Ва қолди.
Кейин, Билл Гейтс, номзодлар орасида 100 нафардан ортиқ ҳодимларни бошқариш, раҳбарлик тажрибасига эга бўлмаганлардан зални тарк этишларини сўради. Яна 2000 киши чиқиб кетди.
Морис ўйлаб қўйди: «Манда бундай тажриба йўқ, лекин қолсам нима йўқотаман?». Ва яна қолди.
Сўнг Билл университетни аъло баҳо билан тугатмаганлардан чиқишларини сўради. Яна 500 киши хонадан чиқиб кетди.
Морис ўйлаб қўйди: «Мен 15 ёшимда мактабни ташлаб кетганман, лекин қолсам нима йўқотаман?». Ва яна қолди.
Бундан кейин Билл Гейтс серб ва хорват тилларини билмайдиганлардан хонани тарк этишларини сўради. 498 киши чиқиб кетди.
Морис ўйлаб қўйди: «Мен бу тилларни билмайман, лекин бундан нима йўқотаман, қолавераман-да!» Катта залда фақат Морис, Билл Гейтс ва яна бир номзод қолди.
Билл Гейтс уларнинг олдига яқинлашиб келиб - шундай деди:
– Кўряпманки, фақат сиз иккингиз серб ва хорват тилларини биларкансизлар. Шунинг учун бу тилларда қандай мулоқот қилаётганингизни кузатмоқчиман деб уларни суҳбатни бошлашларини сўради.
Морис суҳбатдошига қараб, совуққонлик билан соф иврит, яъни яҳудийлар тилида шундай деди: – Нима янгиликлар? Қалейсан? Ҳаммаси жойидами?
Суҳбатдош ҳам ивритда жавоб берди: – Ҳаммаси жойида, зўрман!
Билл бу икки номзод серб ва хорват тилларини билмаслигини тушуниб қолди ва бу ҳазилни тўғри тушунди, лекин йигитларни ишга олмади.
Аммо бу учрашув уларни иккаласини хаётини тўлиқ ўзгартириб юборди. Улар яқинроқ танишиб, WIZ номли киберхавфсизлик компаниясини тузишди. Ушбу компания 2025 йил март ойида Google томонидан қиймати 32 миллиард долларга сотиб олинди.
@baxrom_ceo
#ҳазил

24.01.202506:39
Донолик ва узоқни кўра билиш қобилияти ҳар қандай бойликдан устун туради…
Қадим замонларда, XIV-XV асрларнинг олис ўрмонларида, бир воқеа содир бўлди. Ўйлайманки, сизлар учун - бу воқеа донолик ҳақида ибратли ҳикоя бўлиб қолади.
Бир куни, қуёш нурлари дарахт шохлари орасидан ўтиб, ўрмонни олтин рангга бўяган пайтда, қудратли қирол ўз лашкарлари билан овга чиқди. Қирол, ғурур ва жасорат билан отини ниҳоятда тез ҳайдар, ўлжа изидан қувар эди. Аммо тақдир унга кутилмаган синов тайёрлаган эди.
Бирдан, қирол ўзини ёлғиз ҳис қилди - у лашкарларидан узоқлашиб кетганди. Шу пайт, ўрмон сукунатини ваҳимали ўкириш бузди. Қаршисида улкан шер пайдо бўлди, унинг кўзларида очлик ва ғазаб ёнарди. Қиролнинг юраги музлаб қолди, у ўлим нафасини ҳис қилди.
Худди шу дамда, гўё осмондан тушгандек, бир ёш чўпон пайдо бўлди. У қўлидаги таёқ билан шерга қарши чиқди, унинг кўзларида қўрқув эмас, қатъият акс этарди. Чўпоннинг жасорати ва чаққонлиги туфайли шер чекинишга мажбур бўлди.
Қирол ҳайратда қолди. У чўпонга миннатдорчилик билдириб, уни саройга таклиф қилди ва ҳатто қироллигининг ярмини ваъда қилди. Аммо чўпоннинг жавоби уни янада ҳайратга солди: "Олий ҳазратлари, менга сиздан ҳеч нарса керак эмас. Фақат рози бўлсангиз, бир илтимосим бор: яқинда бўладиган байрам кунида, халқ олдида мени бир марта бағрингизга босиб қўйсангиз, мен учун шунинг ўзи етарли."
Ниҳоят, кутилган байрам куни етиб келди. Шаҳар байрам либосига бурканган, кўчаларда шодиёна ҳукм сурарди. Ҳатто узоқ юртлардан келган меҳмонлар ҳам бу тантанани кузатиш учун йиғилган эди.
Қирол ўз отлиқлари билан халқ орасидан ўтаётганда, бирдан оломон орасидан ҳалиги чўпонни кўриб қолди ва уни ўзини олдига чақирди. Ҳамма ҳайрат ичида қотиб қолди - қирол отидан тушиб, чўпонни бағрига босди ва уни ўз отига ўтқазди. Бу манзара барчани лол қолдирди, чунки қирол илгари ҳеч қачон бундай қилмаган эди.
Йиллар ўтди. Бир куни қиролнинг қулоғига ғалати хабар етиб келди: “Қўшни юртда бир чўпон шоҳликка асос солибди. Одамлар уни ҳурмат қилар, у эса уларни масалаларини ҳал қилиб берар экан. У улкан қаср қураётган эмиш”-деб вазиятни етказишибти. Қирол бу хабарни эшитиб, ҳайрон бўлди. У вазирларини юбориб, воқеани аниқлашни буюрди. Маълум бўлдики, бу ўша - қиролни шердан қутқарган чўпон экан.
Қирол чўпонни ҳузурига чақиртирди ва ундан сўради: "Нега ўшанда менинг тайёр мулкимни рад этиб, энди ўзинг қироллик тузяпсан?" Чўпон жавоб берди: "Қиролим, агар ўша пайтда сизни совғангизни олганимда, буни фақат сиз билардингиз. Аммо байрам куни мени иззат-икром қилганингизни барча кўрди. Бу менга катта обрў келтирди. Мана шу обрў туфайли мен бугун янада буюкроқ ишларга қодирман. Шунинг учун мен бу йўлни танлагандим."-деб қиролдан ўз маконига қайтишни руҳсат сўради. Қирол ёш чўпонни донолигидан хайратда қолди ва унга ўз руҳсатини берди.
Бу ҳикоя бизга, ҳақиқий бойлик - бу фақат моддий бойлик эмас, балки одамларнинг ҳурмати ва ишончи эканлигини тушунтиради. Донолик ва узоқни кўра билиш қобилияти эса ҳар қандай бойликдан устун туради.
Изоҳларга ўз фикрларингизни ёзиб қолдиринг 💬

16.12.202404:55
💰 Қайси турдаги активларга сармоя қилиш керак?
Бир қарашда, кўпчиликнинг назарида вариантлар камдек туюлиши мумкин. Менинг назаримда, активлар иккита катта гуруҳга бўлинади: қўшилган қийматли активлар ва дивиденд компонентига эга бўлмаган активлар.
🔢 Қўшилган қийматли активлар:
🟧 Оммавий компаниялар акциялари
🟧 Хусусий компанияларга сармоялар (private equity)
🟧 IT стартапларга сармоялар (venture)
🟧 Облигациялар
🟧 ETF жамғармалар
🟧 Омонатлар
🟧 Кўчмас мулк
Бизнесга (акцияларга), облигацияларга ёки кўчмас мулкка эга бўлган шахс ўз активларидан улар томонидан яратилган пул оқими шаклида (дивидендлар, ёки ижара даромадлари шаклида), ҳатто уларнинг бозор қиймати ўзгармаса ҳам фойда олиши мумкин.
🔢 Дивидендсиз активлар
Товарлар ва валюталар пул оқимини яратмайдиган активлардир, чунки бу активларнинг табиатида бирор қўшимча қиймат яратиш хусусияти йўқ. Бу активларга мисол:
◾️ Нефть
◾️ Металл
◾️ Антиквар буюмлар
◾️ Заргарлик буюмлари
◾️ Олтин
◾️ Хорижий валюта
◾️ Криптавалюта
Жамғармасини товарларга (олтин, нефть ва бошқалар) ёки валютага инвестиция қилган одам ушбу активларга эгалик қилишнинг ўзи билан бойиб кетмайди, чунки буларнинг ўзи қўшимча қиймат ёки пул оқими яратмайди. Бутун ҳисоб-китоб ушбу активларнинг бозор қийматининг ўсишини кутиш билан боғлиқ бўлиб қолади (спекуляция).
Шундай қилиб, агар қўшилган қийматли активлар инвесторга активга эгалик қилишнинг ўзидан пул келтирса, дивидендсиз активларни сотиб олаётганда, одам нарх ўзгаришидан пул ишлашни кутади.
Бундан ташқари, қўшимча қиймат яратадиган активларнинг қиймати дивидендсиз активлар қийматига қараганда тезроқ ўсиш тенденциясига эга. Бунинг сабаби шундаки, компания томонидан сотилган маҳсулот нархини оширадиган инфляциядан ташқари, бизнес самарадорлигининг ошиши ҳам компания даромадини оширишга ёрдам беради.
✔️ Аниқроқ бўлиш учун олтин мисолида кўриб чиқамиз. Янги инвесторлар жамғармаларини - олтинга (қуйма олтин ёки танга шаклида) инвестиция қилишга ҳаракат қилишади. Тажрибалик инвесторлар эса - сармояни олтин қазиб олувчи компания акцияларига инвестиция қилишади.
Олтин қуйма сотиб олган янги инвестор фақат олтин қийматининг ошиши натижасида фойда олади. Тажрибалик инвестор эса, йил давомида олтин нархи ўзгармаган тақдирда ҳам ҳар йили дивидендлар шаклида фойда олади.
🏹 Мувафаққиятлик инвестор бўлиш сири пул оқимини келтириб чиқарадиган активларга эгалик қилишдир. Бунинг сабаби шундаки, бундай активлар қийматининг ўсиши дивидендсиз активлар қийматининг ошишига қараганда тезроқ содир бўлади.
Сизнинг фикрингиз қандай? Шахсан мен, дивидендсиз активларга сармоя киритмайман.
Изоҳларга ўз фикрларингизни ёзиб қолдиринг. Кейин эса мен ўз фикримни билдираман 💬

Узоқ муддатли истиқболда, активлар қийматининг ўзгаришидан (спекуляцияси) барқарор фойда олиш мумкин эмас.
Бундан ташқари, қўшимча қиймат яратадиган активларнинг қиймати дивидендсиз активлар қийматига қараганда тезроқ ўсиш тенденциясига эга. Бунинг сабаби шундаки, компания томонидан сотилган маҳсулот нархини оширадиган инфляциядан ташқари, бизнес самарадорлигининг ошиши ҳам компания даромадини оширишга ёрдам беради.
✔️ Аниқроқ бўлиш учун олтин мисолида кўриб чиқамиз. Янги инвесторлар жамғармаларини - олтинга (қуйма олтин ёки танга шаклида) инвестиция қилишга ҳаракат қилишади. Тажрибалик инвесторлар эса - сармояни олтин қазиб олувчи компания акцияларига инвестиция қилишади.
Олтин қуйма сотиб олган янги инвестор фақат олтин қийматининг ошиши натижасида фойда олади. Тажрибалик инвестор эса, йил давомида олтин нархи ўзгармаган тақдирда ҳам ҳар йили дивидендлар шаклида фойда олади.
Энг асосийси, активлар, яъни акциялар сақланиб қолади, сотилиб кетмайди.
🏹 Мувафаққиятлик инвестор бўлиш сири пул оқимини келтириб чиқарадиган активларга эгалик қилишдир. Бунинг сабаби шундаки, бундай активлар қийматининг ўсиши дивидендсиз активлар қийматининг ошишига қараганда тезроқ содир бўлади.
Сизнинг фикрингиз қандай? Шахсан мен, дивидендсиз активларга сармоя киритмайман.
Изоҳларга ўз фикрларингизни ёзиб қолдиринг. Кейин эса мен ўз фикримни билдираман 💬
@baxrom_ceo
28.03.202510:34
🎙Бугунги кунда Ўзбекистонда кайерга инвестиция киритиш мумкин?
Видео-интервью Сиз учун қизиқ бўлган мавзу — инвестиция ҳақида. Подкаст давомида активларни қандай қилиб тўғри бошқариш мавзусини ёритишга ҳаракат қилганмиз.
🕓 Хавола: YouTube
✅ Мавзу: “Оддий Ўзбекистонлик қандай инвестиция қила олади”.
❓ Изоҳларга ўз саволларингизни ёзиб қолдиринг. Кейин эса мен ўз фикримни билдираман.💬

14.01.202504:46
🏆 Активлардан самарали фойдаланиш - муваффақиятнинг пойдевори...
Бу пост орқали ҳаётимиз давомида энг қимматли ресурсларимизни қандай тақсимлашимизни тушунтириб беришга ҳаракат қиламан. Мен уларни Ресурслар учлиги деб номлайман. Улар:
⌛️ Вақт — ўрни тўлдирилмайдиган актив: Бизнинг вақт, яъни соат ва кунларимиз, уч актив орасида ноёбдир, чунки у чекланган ва қайта тикланмайди.
⚡️ Энергия — ўсиш учун катализатор: Энергия жисмоний ва ақлий қобилиятни ўз ичига олади, маҳсулдорлик ва ижодкорлик учун ёқилғи вазифасини бажаради.
💰 Пул — мослашувчан ресурс: Бизнинг ихтиёримиздаги молиявий ресурслар ва учта активнинг энг мослашувчанидир, чунки уни товарлар, хизматлар ва баъзан ҳатто вақт билан алмаштириш мумкин.
📣 Бу анъанавий қараш ушбу уч элемент доимо ўзгариб туришини ва шахслар ҳаётининг турли босқичларида ўзаро алмашинишни таклиф қилади. Бироқ касбий фаолиятнинг бошида кўпинча етишмайдиган ресурс пулдир ва шу сабаблик инсон карьерасининг дастлабки босқичида вақт ва энергияни маошга айлантириш мумкин бўлган ягона ресурслардир.
💲 Вақт ва энергияни маош билан алмаштириш
Меҳнат фаолиятини бошлаганда, одатда шахсларда вақт ва энергия кўп бўлади, лекин молиявий ресурслар етишмайди. Бу вазият қуйидаги динамикага олиб келади:
🔹 Вақт сарфлаш: Ёш мутахассислар кўпинча узоқ соат ишлайдилар, кунларининг катта қисмини ишларига бағишлайдилар.
🔹 Энергия сарфлаш: Ёшлик билан бирга жонланиш ҳам келади, бу эса меҳнат бозорига янги келганлар учун ўз ишларига катта энергия сарфлаш имконини беради.
🔹 Маош олиш: Шахслар вақт ва энергияларини сарфлаб, маош олишга интиладилар, бу эса уларда илк сезиларли пул оқими пайдо бўлганини ифодалайди.
🟢 Алмашинувни максималлаштириш
Бу дастлабки босқичдан максимал фойдаланиш учун қуйидаги стратегияларни кўриб чиқинг:
✅ Кўникмаларни ривожлантириш инвестиция сифатида: Даромад потенциалингизни ошириш учун юқори даражаги кўникмаларни эгаллашга вақт ва энергия сарфланг. Бу стратегия келажакда вақт ва энергиянинг пулга нисбатан қулайроқ алмашинув курсига олиб келиши мумкин.
✅ Нетворк яратиш: Карьерангиз давомида касбий алоқаларни ўрнатинг ва сақланг. Бу алоқалар ресурсларингизни оптималлаштириш имкониятини беради.
✅ Музокара: Вақт ва энергиянгиз учун адолатли компенсацияни таъминлаш учун музокара қилиш кўникмаларини кучайтиринг. Бу қобилият карьерангиз ривожланиб борган сари тобора муҳим аҳамият касб этади.
😊 Бахт парадокси
Аввало, бахтнинг таърифлари индивидуал. Анъанавий формула ҳақиқий бахт учун учала ресурс ҳам керак, аммо бу мувозанатга камдан-кам эришилишини кўрсатади. Эсда тутинг: ресурсларнинг ўзаро таъсирини тўсиқлар эмас, балки ўсиш имкониятлари сифатида қаранг. Бахтли бўлиш учун учаласи ҳам керак: ёқимли нарсаларни қилиш учун вақт ва энергия, озиқ-овқат ва яшаш жойи каби зарур нарсаларни сотиб олиш учун пул. Вақтлар ўтиши билан активлар ҳам ўзгариб боради - расмга қаранг...
🏁 Хулоса: Бу постни тушуниш шахсий мулоҳаза ва қарор қабул қилиш учун қимматли бўлиши мумкин. Вақт, энергия ва пулимизни қандай тақсимлашимизни онгли равишда баҳолаш орқали, биз устуворликларимиз ҳақида янада асосли қарорлар қабул қилишимиз ва потенциал равишда ҳаётимиздан умумий қониқишимизни яхшилашимиз мумкин.

💾 Эсда тутинг, карьерангизга вақт ва энергия сарфлаш муҳим бўлса-да, шахсий ўсиш ва фаровонликка имкон берадиган мувозанатни сақлаш ҳам бирдек муҳимдир. Мақсад даромад потенциалингизни аста-секин ошириш, шу билан бирга вақт ва энергиянгизни самарали бошқаришни ўрганишдан иборат бўлиши керак.
😊 Бахт парадокси
Аввало, бахтнинг таърифлари индивидуал. Анъанавий формула ҳақиқий бахт учун учала ресурс ҳам керак, аммо бу мувозанатга камдан-кам эришилишини кўрсатади. Эсда тутинг: ресурсларнинг ўзаро таъсирини тўсиқлар эмас, балки ўсиш имкониятлари сифатида қаранг. Бахтли бўлиш учун учаласи ҳам керак: ёқимли нарсаларни қилиш учун вақт ва энергия, озиқ-овқат ва яшаш жойи каби зарур нарсаларни сотиб олиш учун пул. Вақтлар ўтиши билан активлар ҳам ўзгариб боради - расмга қаранг...
🏁 Хулоса: Бу постни тушуниш шахсий мулоҳаза ва қарор қабул қилиш учун қимматли бўлиши мумкин. Вақт, энергия ва пулимизни қандай тақсимлашимизни онгли равишда баҳолаш орқали, биз устуворликларимиз ҳақида янада асосли қарорлар қабул қилишимиз ва потенциал равишда ҳаётимиздан умумий қониқишимизни яхшилашимиз мумкин.
Изоҳларга ўз фикрларингизни ёзиб қолдиринг. Кейин эса мен ўз фикримни билдираман 💬
@baxrom_ceo
12.12.202405:39
🌐 Питч-дек ўзи нима ва у нима учун керак?
"Стартап" сўзини эшитган ҳар бир киши, албатта, “питч-дек” деган сўзни ҳам эшитади. Питч-декни тайёрлаш лойиҳангизга инвестицияларни жалб қилиш қилишнинг биринчи қадами ҳисобланади. Сизнинг стартапингизга қизиққан ҳар бир киши билан танишиш, албатта, питч-декни юбориш сўрови билан якунланади. Стартап учун истиқболли ғояни топиш ва юқори сифатли маҳсулот ёки хизматни яратиш етарли эмас. Айнан питч-деклар сизнинг лойиҳангизни инвесторлар орасида танитади.
✅ Сизнинг питч-декингизнинг асосий мақсади — стартапга қизиқиш уйғотиш ва венчур фонди вакилини сиз билан янада кўпроқ мулоқот қилиш учун жалб қилиш ҳисобланади.
Питч-дек орқали инвесторлар сизнинг лойиҳангизни ривожлантирадиган энг яхши жамоани тўплаганингизни тушуниши керак. Мақсадли бозорингиз қандай ишлаши, унда қандай рақобат мавжудлиги ва сиз ҳал қилаётган муаммо нима учун муҳимлиги ҳақида ноёб тушунчаларни кўрсата олиши керак. Буларнинг барчасини тушунарли ва ихчам тарзда кўрсатилган бўлиши керак.
🤝 Питч-дексиз инвестор ва стартап ўртасидаги суҳбат тугамайди. Тақдимотни қанчалик яхши тайёрлаганингиз муваффақиятли битимга эришишингизни бевосита белгилайди.
Питч-декларни қандай тайёрлаш ҳозир сир эмас. Лойиҳа таъсисчилари интернетда бир неча шаблонларни ва муваффақиятли мисолларни осонгина топишлари мумкин. Кўп сонли сўровларни ҳисобга олиб, мен ўзимнинг тажрибамдан келиб-чиқиб, қуйидаги шаблонни ишлаб чиқдим. Албатта, ушбу шаблонни энг тўғриси деб бўлмайди, чунки ҳар бир сектор учун маълум жиҳатлар бор.
Ушбу питчдек шаблони стартаплар ва ангел инвесторлар учун фойдалик бўлиши керак деб умид қиламан.
💬 Фикрингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг.

26.03.202501:34
5️⃣0️⃣ Бизнесга қандай қилиб сармоя жалб қилиш мумкин???
📌 Бир қанча илтимосларга кўра, мен бизнес учун маблағларни қандай жалб қилиш тўғрисидаги ўз фикрларимни баҳам кўрмоқчиман.
❓ Изоҳларга ўз саволларингизни ёзиб қолдиринг. Кейин эса мен ўз фикримни билдираман 💬

03.01.202505:18
😝 Инсоннинг энг муҳим активи қайси?
Инсоннинг энг муҳим активи нима эканлиги кўплаб баҳс-мунозараларга сабаб бўлади. Менимча, инсоннинг энг муҳим активи - бу унинг ўзи, аниқроғи унинг инсоний капиталидир. Инсоний капитал инсоннинг даромад олиш ва ўз эҳтиёжларини қондириш учун фойдаланиши мумкин бўлган билим, кўникма, қобилият, соғлиқ, вақт ва энергиясини ўз ичига олади. У таълим ва тажриба орқали вақт ўтиши билан ўсиши мумкин ёки агар кўникмалар қўллаб-қувватланмаса ва ривожлантирилмаса, қадрсизланиши мумкин.
Нима учун инсоний капитал шунчалик муҳим?
🔢 Бу кўпчилик одамлар учун ҳаёти давомида асосий даромад манбаидир.
🔢 У инсоннинг меҳнат бозори ва тадбиркорликдаги имкониятларини белгилайди.
🔢 Инсоннинг молиявий капитални яратиш қобилияти унга боғлиқ.
Масалан, инсоний капитал турли вазиятларда баҳоланади:
➡️ Ишга қабул қилишда: иш берувчи потенциал ходимнинг унумдорлигини баҳолайди ва тегишли иш ҳақини таклиф қилади.
➡️ Кредит олишда: банк мижознинг инсоний капиталига асосланиб, кредитни тўлаш қобилиятини баҳолайди.
Инсоний капитал қийматига таъсир қилувчи асосий омиллардан бири - бу таълим. Ўз капиталини ривожлантириш учун инсон доимо ўрганиши ва янги кўникмаларни эгаллаши керак. Статистика шуни кўрсатадики, юқори даражадаги таълим юқори даромад билан боғлиқ. Шу билан бирга, унинг қиймати меҳнат бозоридаги талабга боғлиқ.
💡 Инсоний капитални қандай монетизация қилиш мумкин?
Бошида инсоний капитал даромад генератори вазифасини бажаради ва аста-секин заифлашади ва тугайди. Инсоннинг ҳаёти давомидаги асосий вазифаси ўз инсоний капиталини аста-секин молиявий капиталга айлантиришдир. Аслида, инсон капитални бир шаклини бошқаси билан режали равишда алмаштириши керак. Бу меҳнат даромадининг бир қисмини мунтазам равишда инвестиция қилиш орқали амалга оширилади. Инвестициялардан олинган даромадлар вақт ўтиши билан сизга инсоний капиталдан олинган даромадларни алмаштириш имконини беради ва маълум ёшга келиб инсоннинг умумий портфелида асосий активга айланади. Инсоний капитални молиявий капиталга айлантиришни меҳнат фаолиятининг бошиданоқ амалга ошириш керак. Қанча кўп вақт бўлса, жамғариш меъёри шунча кам бўлиши мумкин.
☝️ Менинг тавсияларим: Ривожланинг, меҳнат бозорида талаб қилинадиган профессионалга айланинг. Бу сизга муносиб иш ҳақи олишни таъминлайди. Меҳнат даромадининг бир қисмини мунтазам равишда жамғаришга ҳаракат қилинг. Жамғарилган маблағларни акция ва кўчмас мулкка инвестиция қилинг, улар нафақат молиявий капиталнинг энг самарали шакллари ҳисобланади, балки сизни инфляциядан ҳимоя қилади ва фаровонлигингизни оширади. Шу тариқа сиз инсоний капитални молиявий капитал билан режали равишда алмаштира оласиз.

Бойлик яратишнинг калити:инсон капиталини молиявий капиталга, яъни вақт ўтиши билан даромад келтирадиган ва қиймати ошадиган моддий активларга самарали айлантиришдадир.
☝️ Менинг тавсияларим: Ривожланинг, меҳнат бозорида талаб қилинадиган профессионалга айланинг. Бу сизга муносиб иш ҳақи олишни таъминлайди. Меҳнат даромадининг бир қисмини мунтазам равишда жамғаришга ҳаракат қилинг. Жамғарилган маблағларни акция ва кўчмас мулкка инвестиция қилинг, улар нафақат молиявий капиталнинг энг самарали шакллари ҳисобланади, балки сизни инфляциядан ҳимоя қилади ва фаровонлигингизни оширади. Шу тариқа сиз инсоний капитални молиявий капитал билан режали равишда алмаштира оласиз.
@baxrom_ceo

05.12.202409:28
✔️ Замонавий дунёда муваффақият қозониш учун қандай қобилиятлар зарур?
Мисол учун, ХVII асрда сиз эгарда мукаммал ўтиришни ва қилични ишонч билан тутишни билишингиз керак эди, энди бундай қобилиятлар экзотик ва ҳаётда унчалик ҳам ёрдам бермайди. Ўтган асрнинг 60-80-йилларида тракторни бошқариш қобилияти профессионал фаолият учун муҳим эди. Бугунги кунда эса компьютердан қандай фойдаланишни билиш ҳар бир инсонга керак бўлган маҳоратдир.
Муваффақиятли бўлиш учун сиз тенги йўқ мутахассис бўлишингиз керак, бу сизга муносиб маош олиш имконини беради.
✖️ Аммо кўпинча одам ўзининг барча даромадларини истеъмол қилишга сарфлайди - у "маошдан-маошгача" яшайди. Бундан ташқари, кўпчилик кредит олади, кредит эса, кўпинча, даромадларининг катта қисмини ўзи билан олиб кетади. Шундай қилиб, одам иш берувчига, пенсияга, банкка қарам бўлиб қолади. Баъзан юқори маошли мутахассис ва профессионал бўлиш ҳам етарли эмас. Масалан, буюк рассом Ван Гог, ёки машҳур бразилиялик футболчи Гарринча қашшоқликда вафот этган.
📌 Замонавий дунёда муваффақиятли одамнинг энг муҳим қобилиятларидан бири бу ўз ишининг натижаларини бошқариш қобилиятидир, яъни билимини ва тажрибасини ёки маҳсулот ва хизматини сотиш = бартер қилиш қобилиятидур. Олинган даромадни эса жамғариш ва усталик билан сармоя киритиш орқалик қобилиятимизни монетизация қилишни ўрганишимиз керак, акс ҳолда ҳам сармояларимиз ҳам қобилиятларимиз сувга оқиб кетади.
Хулосалар:
➡️ Пул ишлаб топиш, уни жамғариш ва сармоя киритиш уч хил кўникмадур.
➡️ Замонавий дунёда оқилона сармоя қилиш қобилияти муваффақиятли шахс бўлиш учун зарур бўлган маҳоратга айланиб бормоқда.
➡️ Инвестициялар вақт ўтиши билан маошингиздан анча юқори бўлган қўшимча даромадларни олиш имконини беради.
➡️ Кўпчилик ўйлаганидек, инвестициялар фақатгина бойларга тегишли эмас. Инвестициялар ҳамма учун мавжуд. Масалан, Ўзбекистон компанияларининг акцияларига сармоя киритиш жуда осон, 1000 сўмдан сармоя киритишдан бошлаш мумкин.
👇Фикрингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг. Кейин эса мен ўз фикримни билдираман 💬

05.02.202514:12
🎙 Йил бошидан қайноққина подкастга нима дейсиз?
Подкаст сиз учун муҳим бўлган мавзу — инвестиция ҳақида. Инвестиция – бу нафақат пулингизни сақлаб қолиш, балки уни кўпайтириш имконияти ҳамдир! Подкаст давомида бугунги кунда кўплаб қизиқиш ва баҳсларга сабаб бўлган криптовалюталар ҳақида ҳам ажойиб маълумотлар бериб ўтдик.
🕓 Хавола: https://youtu.be/_VU9kT-DNkI
✅ Мавзу: "Инвестиция киритиб, бойиб кетиш мумкинми?"
Барчангизни премьерада кутамиз. Фикр-мулоҳазаларингизни ёзиб қолдиришни унутманг.
YouTube

30.12.202411:32
❓ Янги иш таклифини баҳолашда нималар эътиборга олиниши керак?
Мана 2024 йил ҳам тугаб қолди. Баъзи бир дўстларимиз ҳозирги ишларини ўзгартиришни режа қилишаётган экан. Эътибор қаратилишим лозим бўлган муҳим нуқталар тўғрисида маълумот беринг деб мурожаат қилишганди. Шу сабабли бугунги постимиз тайёрладим. Маълумотингиз учун МДҲ минтақасидаги муваффақиятлик ҳодимларни ойлиги бўйича маълумотни ҳам бериб кетаябман.
📍Қуйида энг муҳим жиҳатларнинг кенг қамровли шарҳи келтирилган:
📌 Компенсация ва имтиёзлар
Иш ҳақи кўпинча биринчи ўринда туради, аммо бутун компенсация пакетини кўриб чиқиш муҳим. Бунга қуйидагилар киради:
- Асосий маош
- Бонуслар ёки иш самарадорлиги учун рағбатлантиришлар
- Тиббий суғурта ва бошқа имтиёзлар
- Пенсия режалари
- Акциялар опционлари ёки улуш (баъзи компаниялар учун)
- Ҳақ тўланадиган таътиллар (дам олиш, касаллик кунлари, шахсий кунлар)
📌 Иш мажбуриятлари
Иш нимани ўз ичига олишини тўлиқ тушунишингизга ишонч ҳосил қилинг. Қуйидагиларни ҳисобга олинг:
- Кундалик мажбуриятлар
- Қийинчилик даражаси ва интеллектуал рағбатлантириш
- Сизнинг кўникмаларингиз ва карьера мақсадларингизга мослиги
📌 Ўсиш имкониятлари
Карьера ривожланиши учун имкониятларни излаб топинг. Қуйидагиларни ҳисобга олинг:
- Ўқув дастурлари
- Менторлик имкониятлари
- Аниқ карьера ривожланиш йўллари
- Лавозимда кўтарилиш имконияти
📌 Компания маданияти
Компаниянинг маданияти ва қадриятларини ўрганинг. Қуйидагиларни ҳисобга олинг:
- Иш ва шахсий ҳаёт мувозанати
- Компаниянинг миссияси ва қадриятлари
- Бошқарув услуби
📌 Иш муҳити
Иш сизнинг ҳаётингизга қандай мос келишини баҳоланг:
- Иш жадвали ва офис жойлашуви
- Иш соатлари
- Мослашувчанлик (масофадан ишлаш имконияти, мослашувчан жадваллар)
- Ишга бориш-келиш вақти ва харажатлари
- Сафар талаблари
📌 Компания барқарорлиги ва обрўси
Компаниянинг молиявий соғломлиги ва соҳадаги мавқеини баҳоланг:
- Компания тарихи ва обрўси
- Молиявий барқарорлиги
- Ўсиш истиқболлари
- Соҳадаги мавқеи
📌 Қўшимча мулоҳазалар
- Иш хавфсизлиги
- Компания ҳажми ва тузилиши
- Иш жойи сиёсати (масалан, кийиниш қоидалари, мулоқот меъёрлари)
- Кўчиб ўтиш ёрдами (агар қўлланилса)
🌟 Хулоса: Ушбу омилларни батафсил баҳолаш орқали сиз иш таклифи сизнинг карьера мақсадларингиз ва шахсий эҳтиёжларингизга мос келиши ҳақида асосли қарор қабул қилишингиз мумкин деб ўйлайман.
Изоҳларга ўз фикрларингизни ёзиб қолдиринг. Кейин эса мен ўз фикримни билдираман 💬
@baxrom_ceo
Мана 2024 йил ҳам тугаб қолди. Баъзи бир дўстларимиз ҳозирги ишларини ўзгартиришни режа қилишаётган экан. Эътибор қаратилишим лозим бўлган муҳим нуқталар тўғрисида маълумот беринг деб мурожаат қилишганди. Шу сабабли бугунги постимиз тайёрладим. Маълумотингиз учун МДҲ минтақасидаги муваффақиятлик ҳодимларни ойлиги бўйича маълумотни ҳам бериб кетаябман.
📍Қуйида энг муҳим жиҳатларнинг кенг қамровли шарҳи келтирилган:
📌 Компенсация ва имтиёзлар
Иш ҳақи кўпинча биринчи ўринда туради, аммо бутун компенсация пакетини кўриб чиқиш муҳим. Бунга қуйидагилар киради:
- Асосий маош
- Бонуслар ёки иш самарадорлиги учун рағбатлантиришлар
- Тиббий суғурта ва бошқа имтиёзлар
- Пенсия режалари
- Акциялар опционлари ёки улуш (баъзи компаниялар учун)
- Ҳақ тўланадиган таътиллар (дам олиш, касаллик кунлари, шахсий кунлар)
Таклиф қилинган маошни соҳа стандартлари ва сизнинг молиявий эҳтиёжларингиз билан таққосланг. Имтиёзлар пакетининг қийматини ҳисобга олишни унутманг, чунки у баъзан паст асосий маошдан устун келиши мумкин.
📌 Иш мажбуриятлари
Иш нимани ўз ичига олишини тўлиқ тушунишингизга ишонч ҳосил қилинг. Қуйидагиларни ҳисобга олинг:
- Кундалик мажбуриятлар
- Қийинчилик даражаси ва интеллектуал рағбатлантириш
- Сизнинг кўникмаларингиз ва карьера мақсадларингизга мослиги
📌 Ўсиш имкониятлари
Карьера ривожланиши учун имкониятларни излаб топинг. Қуйидагиларни ҳисобга олинг:
- Ўқув дастурлари
- Менторлик имкониятлари
- Аниқ карьера ривожланиш йўллари
- Лавозимда кўтарилиш имконияти
📌 Компания маданияти
Компаниянинг маданияти ва қадриятларини ўрганинг. Қуйидагиларни ҳисобга олинг:
- Иш ва шахсий ҳаёт мувозанати
- Компаниянинг миссияси ва қадриятлари
- Бошқарув услуби
📌 Иш муҳити
Иш сизнинг ҳаётингизга қандай мос келишини баҳоланг:
- Иш жадвали ва офис жойлашуви
- Иш соатлари
- Мослашувчанлик (масофадан ишлаш имконияти, мослашувчан жадваллар)
- Ишга бориш-келиш вақти ва харажатлари
- Сафар талаблари
📌 Компания барқарорлиги ва обрўси
Компаниянинг молиявий соғломлиги ва соҳадаги мавқеини баҳоланг:
- Компания тарихи ва обрўси
- Молиявий барқарорлиги
- Ўсиш истиқболлари
- Соҳадаги мавқеи
📌 Қўшимча мулоҳазалар
- Иш хавфсизлиги
- Компания ҳажми ва тузилиши
- Иш жойи сиёсати (масалан, кийиниш қоидалари, мулоқот меъёрлари)
- Кўчиб ўтиш ёрдами (агар қўлланилса)
Таклифни ёзма равишда қабул қилишдан олдин барча тафсилотларни диққат билан кўриб чиқишни унутманг. Агар сизда таклифнинг маълум жиҳатлари бўйича хавотирлар бўлса ёки музокара олиб бормоқчи бўлсангиз, суҳбатга профессионал ёндашинг ва сўровларингизни қўллаб-қувватлаш учун тадқиқотлар билан тайёрланинг.
🌟 Хулоса: Ушбу омилларни батафсил баҳолаш орқали сиз иш таклифи сизнинг карьера мақсадларингиз ва шахсий эҳтиёжларингизга мос келиши ҳақида асосли қарор қабул қилишингиз мумкин деб ўйлайман.
Изоҳларга ўз фикрларингизни ёзиб қолдиринг. Кейин эса мен ўз фикримни билдираман 💬
@baxrom_ceo
Shown 1 - 11 of 11
Log in to unlock more functionality.