Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Vodiy24.uz I Rasmiy kanali avatar

Vodiy24.uz I Rasmiy kanali

Vodiy24.uz internet saytining rasmiy kanali
Guvohnoma № 1261
Telegram: t.me/vodiy24_uz
Facebook: fb.com/vodiy24.uz
Instagram: instagram.com/vodiy24_uz
YouTube: https://youtube.com/@vodiy24_uz?si=8r2owyqToSb-IpKg
976250770
Murojaat uchun: @muqtadir_70
TGlist rating
0
0
TypePublic
Verification
Not verified
Trust
Not trusted
Location
LanguageOther
Channel creation dateSep 14, 2020
Added to TGlist
Mar 30, 2025
Linked chat

Records

24.03.202514:46
14.4KSubscribers
27.03.202523:59
0Citation index
03.04.202518:50
2KAverage views per post
30.04.202523:59
1.2KAverage views per ad post
01.04.202523:59
0.79%ER
03.04.202518:51
14.15%ERR
Subscribers
Citation index
Avg views per post
Avg views per ad post
ER
ERR
30 MAR '2506 APR '2513 APR '2520 APR '25

Popular posts Vodiy24.uz I Rasmiy kanali

05.04.202517:59
Айни кунларда трендга чиққан қўшиқ(тўлиқ версия)

Хонанда Машҳур Муҳаммаддан ажойиб тарона — "Сиқилма"!


Каналга уланиш:
👉Vodiy24.uz rasmiy kanali
19.04.202510:27
Марғилонда ўз аёлини тушида бошқа эркак билан ҳиёнат қилганини кўрган эркак ўрнидан туриб унга 13 марта пичоқ урди

Жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар судининг ҳукми билан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) да назарда тутилган жиноятни содир этган шахсга 16 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Каналга уланиш:
👉Vodiy24.uz rasmiy kanali
19.04.202513:51
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани тоғли Ғелон қишлоғига қор ёғди (19 апрель 2025 йил)

Тунда ҳарорат пасайиб, ушбу ҳудудда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини енгил совуқ уришига олиб келиши мумкин экан.

Каналга уланиш:
👉Vodiy24.uz rasmiy kanali
Ишсиз фуқароларга субсидия (қайтарилмайдиган маблағ) ва ссуда (фоизсиз қарз) ажратиш бўйича аризалар қабули бошланди!

☑️ Субсидия ва ссуда аризалари жисмоний шахслардан тест режимида қуйидаги 3 та йўналишда қабул қилинмоқда.

1️⃣ Уруғлик ва кўчатлар сотиб олиш учун субсидия (1 125 000).

2️⃣ Миграциядан келган шахсларга қишлоқ хўжалиги кооперативларига устав фонди киритиш учун субсидия (3 750 000).

3️⃣ Камбағал оила аъзоларига зарур асбоб-ускуналар учун ссуда (18 750 000).

❗️Мазкур маблағлардан фойдаланиш учун асосий талаблар:

➖ Ижтимоий ҳимоя реестри ёки камбағал оила реестрига киритилган оила эгаси ёки аъзоси бўлиш;

➖ "Ишсизлар реестрида" ишсиз деб эътироф этилган бўлиш.

👉 онлайн ариза бериш.

Каналга уланиш:
👉Vodiy24.uz rasmiy kanali
Фарғоналик ўқувчи қиз бир нечта халқаро университетлар грантларини қўлга киритди

Фарғона шаҳар 17-ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Юсуфжонова Фарзонахон муддатидан олдин American University of Sharjah, University of Massachusetts Boston, Loyola University Chicago, University of Connecticut, DePaul University университетларига юқори фоизли грантлар асосида, Northwestern university in Qatar олийгоҳига эса 100 фоизли грант билан қабул қилинди.

Каналга уланиш:
👉Vodiy24.uz rasmiy kanali
19.04.202508:54
Фарғона шаҳри Қашқарқишлоқ ҳудудидаги қурилиш объектида юк машинаси чуқурга тушиб кетган

Каналга уланиш:
👉Vodiy24.uz rasmiy kanali
Дуо қилиш...

Дуо қилиш — бу ҳеч қаерда ўргатилмайдиган, ҳамма ўзи учун уйида, турли хил давраларда, масжидда ёки китоблардан ўрганадиган илм. Бўлганда ҳам энг муҳим илм, деган хулоса келмоқда.

Айрим ёши катталар бор, ёши бир жойга борган бўлсада, икки қатор чиройли дуо ўқишни билмайди ёки хоҳламайди. Даврада ўтирган ёшроқ, дуо қилишни биладиганга буюрилади.

Модомики, дуони касал бўлмасликка алоқаси бор экан, чиройли дуо қилишни ҳам билиб қўйган яхши.

Каналга уланиш:
👉Vodiy24.uz rasmiy kanali
01.04.202516:46
Тошлоқда очилган зўрма-зўраки мактабгача таълим муассасаси!

Vodiy24.uzʼга қилинган мурожаатга асосан Тошлоқ тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими маъсул ходимлари билан  ҳамкорликда Тошлоқ туманида фаолият олиб бораётган “OYNUR KINDER GARDEN” давлат хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим ташкилотида болаларга яратилган шарт-шароитлар ҳолати ўрганилди.

Каналга уланиш:
👉Vodiy24.uz rasmiy kanali
03.04.202519:11
Айни кунларда трендга чиққан қўшиқ

Хонанда Машҳур Муҳаммаддан ажойиб тарона — "Сиқилма"!


Каналга уланиш:
👉Vodiy24.uz rasmiy kanali
05.04.202517:11
Водий дербисида Нефтчи ғалаба қозонди

Бугун, 5 апрель куни Фарғона шаҳридаги Истиқлол стадионида Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Навбаҳор" учрашуви бўлиб ўтди. Ҳисоб – 3:2 кўринишда якунланди.

Голлар: Азимжон Аҳмедов 30-дақиқада “Навбаҳор”ни олдинга олиб чиққан бўлса, 48-дақиқада Билолхон Тошмирзаев мезбонларнинг жавоб тўпини киритди. Русланбек Жиянов 49-дақиқада “Навбаҳор”нинг иккинчи голига муаллифлик қилди, 63- ҳамда 72-дақиқаларда Зоран Марушич дублга эришди ва “Нефчи”нинг ишончли ғалабасини таъминлади.

Натижада “Нефчи” Ўзбекистон Суперлигаси жадвалида ўз ўрнини мустаҳкамлаб олди.

Каналга уланиш:
👉Vodiy24.uz rasmiy kanali
04.04.202517:03
11,25 млн сўмдан юқори пул ўтказмалари қатъий назоратда бўлади

2025 йил 2 июлдан тўлов тизимлари, электрон пуллар ва тўлов ташкилотлари устидан назорат кучайтирилади.

11,25 млн сўмдан юқори ўтказмаларда жўнатувчи ва қабул қилувчи ҳақида тўлиқ маълумотлар талаб қилинади.

Мажбурий маълумотлар:
✅ Жисмоний шахслар – паспорт/ID-карта рақами, туғилган сана ва жойи.
✅ Юридик шахслар – ташкилот номи ва СТИР.

Ҳар бир операция хавф даражасига қараб баҳоланади ва маълумотлар алоҳида сақланади.

Каналга уланиш:
👉Vodiy24.uz rasmiy kanali
02.04.202511:30
Фарғона шаҳридаги ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда

Фарғона шаҳар Орият кўчаси 7-уй атрофидаги умумий ер майдони номаълум фуқаро томонидан девор панжаралари билан ўраб олингани, шунингдек, бу ерга битта қўшимча хона кўп қаватли хонадонга тиркаб қуриб қўйилгани, бу қурилишни буздириш чоралари кўрилмаётгани ҳақидаги мурожаат ижтимоий тармоқларда эълон қилинган.

Фарғона вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш ҳудудий инспекцияси ходимлари томонидан мазкур кўп квартирали уйда яшовчи фуқаро Р.Тугушев ва Т.Кудашеваларнинг қўшимча қурилмалар масаласидаги мурожаатлари жойига чиқиб ўрганилган.

Унга кўра, Фарғона шаҳар “Маърифат” МФЙ Орият кўчаси 7-сонли кўп квартирали уйнинг 18-хонадони мулкдори Х.Пўлатжонов томонидан ушбу кўп квартирали уйнинг умумфойдаланишдаги ҳудудига ўзбошимчалик билан қуриб олинган ноқонуний қурилмалардан фойдаланиб келаётганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат бўйича инспекция ходимлари томонидан фуқарога 15 кунлик муддатда мазкур қурилмага тегишли қонуний ҳужжатлари мавжуд бўлса, ҳудудий инспекцияга тақдим этиш ёки ушбу қурилмаларни ихтиёрий равишда бартараф этиш тўғрисида бажарилиши шарт бўлган мажбурий кўрсатма берилган.

Бироқ, фуқаро Х.Пўлатжонов ҳудудий инспекция томонидан берилган мажбурий кўрсатма ижроси бўйича мазкур қурилмалар ҳақида қонуний ҳужжатларини тақдим этмаганлиги ёки ихтиёрий равишда уларни бартараф этмаганлиги, яъни бузмаганлиги сабабли, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 159-моддаси 3-қисми билан маъмурий жарима қўлланилган.

Шунингдек, юқоридаги ноқонуний қурилмаларни мажбурий тартибда бартараф этиш тўғрисида тегишли суд (Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро суди) органларига  даъво аризаси киритилиб, мазкур суднинг ҳал қилув қарорига асосан, фуқаро Х.Пўлатжонов фойдаланишида бўлган ноқонуний қурилмаларни жавобгар ҳисобидан буздириш юклатилган.

Мазкур суд қарорини ижро этиш тегишли органлар томонидан амалга оширилади.

Каналга уланиш:
👉Vodiy24.uz rasmiy kanali
Ўзбекистонликлар сел-сув тошқинларидан огоҳлантирилди!

19–22 апрель кунлари кутилаётган ёмғирлар сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкинлиги маълум қилинди.

Хусусан:

Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;

Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;

Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи, дам олувчи ҳамда ҳаракатланувчи фуқаролардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралмоқда.

Каналга уланиш:
👉Vodiy24.uz rasmiy kanali
05.04.202518:09
Фарғона — Сўх авиайўналишида қатновчи, йўловчи ташувчи самолётининг қўниш жараёни

Каналга уланиш:
👉Vodiy24.uz rasmiy kanali
31.03.202516:29
Андижондаги масжидда портлаш содир бўлди. Портлаш сабабларини ўрганиш бўйича ҳукумат комиссияси тузилди

Андижон вилояти Избоскан туманидаги масжидда рўй берган бахтсиз ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган фуқароларнинг оила аъзоларига ҳар томонлама кўмаклашиш ҳамда жабрланган фуқароларга тез тиббий ёрдам кўрсатиш, ушбу бахтсиз ҳодисанинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш, шунингдек, бу каби фавқулодда вазиятларни олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши қабул қилинди.

Унга кўра, бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов комиссияга раҳбарлик қилади.

Маълумот учун, бугун соат 12:19 да Андижон вилояти, Избоскан тумани “Мирзо Улуғбек” маҳалла фуқаролар йиғини, Янгибозор кўчасида жойлашган масжид ҳудудидаги таҳоратхонада газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган. Чақнаш оқибатида 3 нафар фуқаро ҳалок бўлган, 10 нафар фуқаро эса тан-жароҳати туфайли шифохонага юборилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Каналга уланиш:
👉Vodiy24.uz rasmiy kanali
Log in to unlock more functionality.